ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.3K subscribers
78 photos
81 videos
793 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Qayta oʻqing. Chalkashib bir qismni tashlashni unutibman
👍37😁76🔥5
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 31 кисм Насим акамга айтиб куйманг, кандай вокеалар булаетганини билишимдан у га тортди, хар куни хабарлашиб туради, шундайми? Лекин нега айнан сизни тортди, тушунмадим, милицияда ишлайсизми е адвокатмисиз? - Милвокатман,- дедим энсам…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА

32 кисм

Насим акам хотинларга хеч качон ишонмаган,- деди жавобан Гулфира.- Хамма эркаклар ана шунака! Хаммаларингиз бир хилсиз! Биз- аеллар театрдаги кугирчокларга ухшаб, каекка ликиллатсангиз, уша екка уйнаймиз.
Йул-йулакай сунгги тахминим тугилди. Зумрад боскинчиликни Насим уюштирган, деган фикрга келмагунча хаммасига чидаган. Эри унинг юзини кора килиб, шундан сунггина хамкасб кизига уйланиш ”лицензия” сини кулга киритганини тушунгач, бор аламини сочган, ажрашган ва тезда Собитга турмушга чикиш тадоригини бошлаган.
Насим эса собик хотинининг кулида умариб кетилган тилла узукни куриб, узича тушунган, Зумрад ва боскинчининг тили бир, деган хулосага келган. Узук етмагандек, энди аждарнусха тилла занжир хам топилди. Бирок тилла занжирнинг хам лоп этиб уйда пайдо булиб колишидан Зумрад хам, Насим хам бирдек лол. Зумрад занжирни бежиз Насимнинг тиллафуруш ошнасига курсатмади. Ошнаси занжирни Насимда курганини айтса, масала ечимини топарди-куярди. Насим эса Зумрад занжирни каекдан олди, деб газабда. Бу-тилла узукдан сунг иккинчи, рад этиб булмас далил эди-да!
Демакки, собик эр-хотинлар боскинчиликни бир-биридан кураетган дамда уша учинчи одам фаол ишлаяпти. Дастлаб тилла узукни кайтарди, кейин тилла занжирни. Эр-хотин баттар кирпичок булди.


Давоми бор

https://tttttt.me/drabllar
23🤔2
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 32 кисм Насим акам хотинларга хеч качон ишонмаган,- деди жавобан Гулфира.- Хамма эркаклар ана шунака! Хаммаларингиз бир хилсиз! Биз- аеллар театрдаги кугирчокларга ухшаб, каекка ликиллатсангиз, уша екка уйнаймиз. Йул-йулакай сунгги тахминим…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА


33 кисм

Ва уша учинчи одам Собит! Бошка хеч ким эмас!
Боскинчилик содир этилишидан беш ой илгари, январда Собит камокдан чиккан эди. Ноконуний тилла буюмлар савдоси учун камок тузини ялаган бу одам Насимнинг тилла такинчокларидан яхшигина хабардор булган. Айнан кандай, дейсизми? Эхтимол, тиллафурушлик даврида хабар топгандир, эхтимол, эски хамтовокларидан бири гуллаганлир?... Кейин Зумраднинг изига тушган, 8 март куни ”Бургосимтр”да бирга утиришга хам муваффак булган. Бирга утириш- куп нарсадан далолат бермайди. Иш юзасидан уй бекаси- Зумрад ва бегона эркак- Собитнинг ресторанда учрашув белгилашганига ишонмайман, ушанда боскинчиликка хали муддат бор, Зумрад Насим билан бахтли яшарди. Бирок бир стол атрофидан жой олишнинг важлари йук эмас. Масалан, Зумрад 8 март куни чакчаклашиш учун дугонасини кутаетган булиши мумкин. Пойлаб юрган Собит эса кандайдир хушомад гаплар билан (”Дугонангизни танишиман, узр, ундан сал аввалрок келдим” кабилида) чалғитгандир? Кахвани хам бекорга тукиб юборадими? Боскинчиликдан сунг Насим иккинчи хотинга уйлангач, Собит буткул галаба козонганидан боши кукка етган. Насим иккинчи хотининикида тунаб юрганида, у Зумраднинг юрагига хасад, исен, узга эркак ишк утинларини калаб, гулахлик килган. Ахийри, йулдан оздирган! ”Эринг еш ва сохибжамол хамкасбига уйланиши учун сени хиенат устида ушлаб, тилингни кисик килиши керак эди. Мана, якшанбага утар кечаси ”боскинчилик” найранггини амалга оширди, хиенаткор этмаса-да, сал бошкача йул тутди, барибир сени айбдорга айлантирди. Колаверса, пуллару тилла такинчокларни иккинчи хотинига сарфлаб юборди. Бундан ортик айерлик ва кабихлик борми?...” деган. Бунинг учун бир йилча вакт керак булган. Зумрад енгилтак аел эмас, унинг садокад сархадларини ериб утиш учун Собитга куп вакт ва кучли бахоналар зарур эди.
Нихоят калби аламу зардага тулган Зумрад Насимнинг юзига барча хакикатларни тукиб солгач, дустим оеги олти, кули етти булиб, хузуримга чопган. Нима килсам хам боскинчиликни Зумрад ва Собитнинг буйнига куйишим кераклигини менга топширган. Йукса, тухматга колиши мукаррар эди. Бирок...
Диктофондаги ёзувни эшитиб, кузатувни тўхтатишимни бежиз буюрмади. Зеро далиллар барибир Насимнинг бухтонга учрашига хизмат кила бошлаганди: учинчи одам бу сафар хам устун чикди. Боскинчилар олиб кетган тилла узук ва занжир жар екасидаги Насимга сунгги пуфлаш эди.
- Лаънати,- деб сукиндим.- Шу Собитнинг кавушчасини бир тугрилаб куйсаммикан?
Ўйинга хотинимни аралаштиришга қарор килдим. Муносабатлари изга тушаетганда, нега хотинини можароли ишга кушаяпти, окибатидан нега чучимайди, деманг. Хотинимнинг роли жуда кичик. Шу бахонада тишини хам даволатаман. Тиш ошкозондан хам кура калбга купрок хизмат килади.

Давоми бор....

https://tttttt.me/drabllar
26🤔3👍2
Учрашув

Октабр ойи бўлишига қарамай, кун жуда иссиқ, ғир этган шабада йўқ. Дарсга киришдан олдин телефоним жиринглаб қолди. Нотаниш рақам. Гўшакнинг у тарафидан таниш овоз эшитилди. Қўлларим титраб кетди, беиҳтиёр салом бердим.
— Ва алейкум ассалом. Яхшимисан, ўқишларинг яхшими?
— Ҳа раҳмат, яхши.
— Мен шаҳарга иш билан келгандим. Сенга гапим бор эди. Дарсинг қачон тугайди?
— Дарс тугашига қирқ дақиқа вақт бор.
— Яхши, мен йўлингдаги кутубхона олдида кутиб тураман.
Дарсда, ундан сўнг кутубхонага етиб боргунча ўйландим, нима гапи бўлиши мумкин, ахир шунча вақт хабар олмасдан энди нега мен билан кўришмоқчи?! Юрагим энтикиб кетяпти, аммо оёғим тортмаяпти... Ана уларни кўрдим. Ёнига боргач, на салом беришни ва на бир сўз дейишимни билмасдан ерга қараб туравердим.
-Яхшимисан, ўқишларинг бўляптими? Уйингдагилар ҳаммаси яхшими?
— Ҳа раҳмат. Ҳаммаси жойида.
Беш дақиқача бўлган ўнғайсиз суҳбатда режаларим ҳақида суриштирди, маслахат бергандай бўлди.
— Бу сенга, кеч бўлсаям ҳайитлик-деб, бир даста пул узатди.
Негадир чўчиб кетдим.
— Йўқ раҳмат, керакмас-деб, орқага чекиндим. У пулни қўлимга тутқазди.
— Биласанку, менга қуёшда кўп юриш мумкинмас. Шундоқ ҳам кун жуда иссиқ экан, кўчада кўп юрдим. Тезроқ қишлоққа етиб олишим керак.
У кетди, ортидан қараб қолдим. Негадир... раҳмим келди, шунча йиллик соғинчим ва болаларча беқарор туйғуларимга раҳмим келди. Овозим борича бақириб юбордим деб ўйлабман. Йўқ, аслида, шивирлаб айтган эканман:
"Соғинганман, дадажон кетманг!"

Ҳулкар Эъзоз

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
22😢17🤔3👍1🤬1
Хаёл билан чопиб кетаётганимда орқа томондан келиб бир шарпа икки қўллаб белимдан айлантириб қучоқлади. Чинқириб юбордим.
Бироқ атрофда зоғ йўқ. Яхшироқ қарасам, зоғ йўқ, деб адашганлигимни англаб етдим. Чунки дўконга
суянганча турган яна уч шарпа баравар мен томонга қўзғалди.
-Акажон, қўйворинг, менда ҳеч нарса йўқ. Пулим ҳам йўқ. Дадам оғир касал. Дўхтир чақиришга бораяпман, -дедим ялиниб.
-Қаранглар, асал қиз экан, ярим кечада пишириб қўйибдими? Ўз оёғи билан келди-я. Сени ўзинг пул,
қизалоқ, -деди барзангилардан бири.
Шу пайт бўйнимда онамнинг қимматбаҳо занжири борлиги ёдимга тушиб, жон ҳолатда ушлаб турган
нусханинг билагидан тишлаб олдимда, югурдим. Юрагим оғзимга тиқилгудек бўлиб, Расул дўхтирнинг йўлагига
етиб бордим. Яхшиямки, биринчи қаватда туради. Қўлларим қалтираб кетаётганлиги туфайли эшикни оёғим билан
тепдим. Бу орада йигитлар йўлакда пайдо бўлишди. Шунда мени...

ДАВОМИ 👇👇👇👇
7👍3
#baxtlilar_uchun

Mayda narsalardan ham birga zavqlana oladigan, beminnat maroqli uzuuuun suhbat quradigan insoningiz bo'lsa, demak, baxtingiz chopibdi. Aks holda, kim bilan zavqlanishni, kim bilan dildan suhbatlashishni bilmaaay yuraverasiz...!


@drabllar
9👍1
ТУТҚУНЛИКДА

👆👆👆👆👆👆

Ёзув устини босинг
8😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Umidim soʻndirmang, jim turing biroz,
Ishonchni boʻlmaydi ahir pullasa…
Menga va’da berdi, hechmayman deb voz,
Va kelaman dedi “Anjir gullasa…”

Yasemin


@drabllar
😢113🔥1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 33 кисм Ва уша учинчи одам Собит! Бошка хеч ким эмас! Боскинчилик содир этилишидан беш ой илгари, январда Собит камокдан чиккан эди. Ноконуний тилла буюмлар савдоси учун камок тузини ялаган бу одам Насимнинг тилла такинчокларидан яхшигина…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА


34 кисм

Хотиним кечагидек хаддан ташқари меҳрибон бўлмаса-да, хар холда ширин сузлар ёмғири ила ивитишда давом этарди. Бошдан-охир ширин суз сохталикдан бошка нарса эмас, сохталик кимга хам екарди?!
- Менга қара,- дедим унга, - севмайсан, деб кўп нолийсан, лекин севмасам, бир кун хам бирга яшамасдим. Шунинг учун...
- Вой, дадажониси, нахотки мени севсангиз?! Умуман сезилмайди-я?!
- Севги хар хил бўлади. Мажнунчасига, Фарходчасига, Отабекчасига, Баходирчасига...
- Баходирча севги канака экан?
- Ховликмасдан, упкани босиб олиб, тежаб-тежаб севиш! Ахир мухаббатни бир умрга етказишим керак. Хадеб мушукка ухшаб ялайверсам, товонингни упаверсам, тугаб колиши мумкин. Хуш стомаологияга борасанми?
- Тавба, стоматологиянинг нима алокаси бор?
- Стоматология - оғиздан буртиб чиккан суяклар билан шуғулланадигон соҳа. Худди уша суяклар канчалик мустахкам, оқ ва бутун булса, кампирлик шунчалик узоқлашади. Борасанми, йўқми?
- Майли, борганим бўлсин.
- Факат мен айтган жойга.
Уни поликлиника кучасидаги стоматология шифохонасига, Собитнинг хонасига олиб кирдим. Собит негадир менга ажабланиб кўз ташлади. ”Бургомистр”да ўтирганимда қиёфамни эслаб колдимикан? Йўк, у канчалик туллак бўлмасин, ўқитилган жосусдек тажрибали эмас эди.


Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
23👍10
#ТУТҚУНЛИКДА

Ким мени қутқарди? Ким «Заргар»ни сотди? Воқеаларни кутилмаганда, жуда тез содир бўлгани мени шошириб қўйди. Бундан ўн кун олдин ҳам худди шундай ақлим шошган эди. Бир неча дақиқалар ичида Расул дўхтир ўлган ва мен асирага айланган эдим. Мен энди бир дақиқа ҳам инсон умрини алғов-далғов қилиб юбориши, ёинки ҳаловат ато этиши мумкинлигига ишонардим. Агар Бахтиёр бўлмаса, эртанги кунга умидлантирмаса, ўшаларга қарши олишишга ундамаса, мен ҳам баъзи хотин-қизларга ўхшаб ўз жонимга қасд қилишни ягона йўл, деб билган бўлармидим. Ўн кун шу дўзах оловида куйиб кул бўлмасликдан мени Бахтиёр асради. Кўнгил қурсин. Менинг халоскорим Бахтиёр бўлишини бунча истамаса. Эҳтимол, у ҳам дўконларда санғиб юргандир. Мен терговчининг «Некция»сида ўтириб, тезкор гуруҳ вакилларининг ишини кузатдим. Милицияда ишлаш ҳам осон эмас экан. Улар то «Заргар»нинг хонасига киргунча ҳам неча муштумзўрлар билан олишган. Ўнтача одамнинг қўлига кишан солинган ҳолда махбуслар машинасига миндирилганлигини ўз кўзим билан кўрдим. Уйни тинтув қилишга ҳам икки соатлар вақт кетди-ёв. Уйдан наша топилгани ҳақида ҳам терговчига маълум қилишди. Наркоқиролиман, деб кекирдагини чўзиб юрган бу найновнинг ҳолига маймунлар йиғлади. Тўй қилармиш, чимилдиқ кўрармиш. Қизиқ, нега мулла кечикди? Рашид жўнатмадимикан? «Заргар»нинг ҳайдовчиси ҳам негадир қайтмади. Ҳар қалай тушим ўнгидан келди. Дадажонимнинг руҳи мени қўллади. Бироқ ҳувуллаган ўша уйда дадамсиз қандай яшарканман? Мен икки инсоннинг ўлимига айбсиз айбдор бўлиб қолдимку. Ҳали қанча таъна-дашномни ҳам кўтаришим керак. Ўн кун уйидан чиқиб кетган, бандитларнинг қўлида бўлган, деган маломатлар тоши ҳам бошимни ёришга шай. Скамейкада ўтириб, куни бўйи ғийбат сўзлар билан ҳовурини босадиган аёллар ҳам анча кун сақич қилиб чайнайдиган мавзу бўлди. Ҳар қалай, худонинг олдида покманку.

Терговчи ва икки милиция машинага ўтирди. Қолганлари тошкентликлар экан. Демак, Тошкентга «Некция»да келгандим, «Некция»да қайтарканман. Қайтиш насиб этганига минг шукур. Жоним чиқса ҳам киндик қоним томган жойда чиқсин.

Қорақамишга йўл олдик. Улар мендан йўлни сўраса, қандай қиламан, ўн кун турган жойингни билмайсанми, дейишади, деб чўчиб тургандим. Бироқ, улар ҳеч адашмай уйни топиб келишди. Демак, «Заргар»нинг кошонасини ҳам, Рашиднинг маконини ҳам аниқ билган одам айтган. Бахтиёр билан Эрнест «Заргар» ҳақида кўп нарса билмас эди. Фақат Анжелика ва Рашид унинг макони, сир-асроридан воқиф эди. Ўйлаб ўйимга етолмадим. Манзилга етиб яна бир қизиқ ҳолатга дуч келдим. Бу ерда ҳам милиция ходимлари бор эди. Терговчи мени ҳам уйга олиб кирди. Айрим ҳолатларни видеотасвирга олиш керак экан. Яратганнинг иродасини қарангки, мени занжирбанд қилганлар, ҳақоратлаганлар қўллари орқага қайрилган ҳолда кишанланган, тиззалаб бош эгиб ўтиришарди.

Ҳамкасблар кўришишиб, бир-бирини воқеадан хабардор этишди. Ярим-ёрти эшитган гапларимга кўра, мени «Заргар»никига олиб кетишгандан сўнг бозор-ўчар қилиб қайтган Бахтиёр қаттиқ ғазабланибди. У ҳеч нарса сўраб-нетиб ўтирмай тўғри Бадр дам олаётган хонага кирибди. Қаттиқ муштлашувдан сўнг Бахтиёр ҳушсизланган Бадрни занжирлаб қўйган. Эрнест кириб келиб Бадрнинг тарафини олгандан кейин Бахтиёр уни ҳам уриб, қўл-оёғини боғлаб ташлаган. Муллани ўз хонасида боғлаб, устидан қулфлаган. Рашид ва «Заргар»нинг ҳайдовчиси билан олишуви энг қийини бўлган кўринади. Балки Бахтиёрнинг менга нисбатан бўлган муҳаббати улардан устун келишга ёрдам бергандир. Оёғидан пичоқ еган Бахтиёр ҳаммасини боғлаб, эшикни қулфлаб, участковойга бориб ахборот берибди. Милиция ходимлари «тез ёрдам» чақириб, уни шифохонага жўнатишган ва бу ерга етиб келиб «ашаддий рецидивист»лар деб аталадиган бу гуруҳни қўлга олганлар.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
73👍48🔥18🤔4
#Кабира

#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
5-қисм

…тўйни тезлатишни сўрашгани учун режа қилинганидан анча олдинга сурилганди. Шу сабабдан ўйлаб-ўйлаб, жигарларидан ёрдам сўраб уларни уйига йиққанди. Ҳамма қурби етгунича ёрдамини аямайдигам бўлди. Ҳамиданинг холаси кейинги ҳисоб-китобларни шунга қараб қилиш учун ким қайси харажатни бўйнига олган бўлса ҳаммасини ёзиб қўйди. Ҳамиданинг онаси-Саида оилавий поликлиникада оддий ҳамшира бўлиб ишларди. Оладиган ойлиги ҳам учалик кўп эмас. Опасига эса тўйнинг артистларини биз кўтарамиз, кимни десангиз чақирамиз деб ёзиб қўйишини айтди. Аммо опаси қимматга тушасан, қийналиб қоласан деб кўнмади. Тўйга машҳур қўшиқчилардан чақирмоқчимиз, буни жиянинг ўзи ҳал қилади деди. Синглиси бир оёқда туриб олди:” Вой, ҳа нима бўлибди қимматга тушсам, ўзимни опамкусиз! Ё мени қурби етмайди деб ўйлаяпсизми? Куёвизни опа-сингилларига қўша-қўша тўёналар қилиб юрибмиз, сизга ҳам қиламиз. Гап тамом! Менга ёзиб қўйинг вассалом! Ундан кейин менга қайси артистни чақирмоқчилилигингизни ҳам айтинг”.
Опаси синглисининг феълини жуда яхши биларди. “Ҳозир бориб эрини қулоғини еб бўлса ҳам айтганини қилдиради. Эҳ, нимагаям ҳаммани уйимга йиғдим. Ўтириб, ҳар кимни ўзи билан телефонлашиб маслаҳатлашсам бўлмасмиди. Саидага индамай қўя қолардим бу масалада” - деб ичидан ўтказди. Эрим опа-синглисига катта-катта тўёна қилган дегани билан аслида унақа бўлмаганини ҳам опаси билади.
Саида уйга келиб, эри-Акмалнинг ишдан келишини кутди. Катта кетиб қўйган бўлса ҳам кўнглининг бир чеккаси хижил эди.
-Опам тўғри айтди, нимага бунақа катта харажатни бўйнимга олдим ўзи?! Ҳа майли энди гапимдан қайтмайман. Нима қилиб бўлса ҳам эримни кўндираман. Жа пул бергиси келмаса қарз кўтариб, ойлигимдан кам-камдан узаман. Ахир туғишган опамку, шунақа кунида ёрдамим тегмаса қачон тегади.
Кечга яқин ишдан келган эрига шу масалада гап очди. Опаси чақирганини ва бориб келганини ҳам айтди. Эрининг жаҳли чиқди:
- Менга бир оғиз индамай бориб келдингми?
“Нима қилибди? Кап-катта одам бўлсам шунгаям сиздан рухсат сўрайманми” дегиси келди-ю, лекин эрини яна жаҳли чиқиб тўёнага йўқ дейишидан қўрқиб индамай турди.
- Ҳар доимгидек ўз билганингдан қолмайсан! Бир оғиз маслаҳат солсанг қўшилишиб борардим, Божам билан гаплашиб нимадан қийналаётган бўлса ўшанга ёрдам қилишимизни айтардим.
Эрининг бу гапидан кейин Саиданинг хаёлидан демак қаршилик қилмаса деган фикр ўтди. Фурсатдан фойдаланиб деди:
- Мен опам билан гаплашиб, тўйни артистларини биз кўтарамиз деб келдим.
- Нима ҳали ҳаммасини ҳал қилиб келдим де. Қайси пулга айтасан артистларни?
- Сиз ёрдам қилмоқчимасмисиз?
- Қилмоқчи эдим… Мен билан маслаҳатлашмай ҳаммасини ўзинг ҳал қилиб келибсан, у ёғини ҳам ўзинг қилавер- деди жаҳлини зўрға тийиб.
- Мен шунчаки айтиб келдим опамга, бошқа ҳеч нимани ҳал қилганим йўқ. Ҳали артистларни топиб, гаплашиш керак. Икки ҳафтадан кейин тўй экан.
- Ҳали опанг фалон артистни айтасан деб машур-машҳур, қимматга келадиганларини қатор ҳам қилгандир. Сичқон сиғмас инига…
Энди Саида жим туролмади.
- Ҳа шунақа! Пул чиқаргиз келмаётган бўлса очиғини айтиб қўя қолинг, бўлмаса ўзим қарз олиб бўлса ҳам чақиртираман ўша машҳуур артистларни. Ҳа энди опам ҳар куни тўй қилмайди. Етти маҳаллага довруғи ёйилсин дейдида. Ҳали биз ҳам ўғлимизни уйлантирсак, кўз кўриб қулоқ эшитмаган тўй қиламиз.
- Тилингни тий! Олдиндан катта кетма! Имкониятда келиб чиқиб қиламиз. Мени йиллаб йиғиб терганимни бир кунлик тўй учун сарфлаш ниятим йўқ. Ундан кўра опангга ҳам бориб айтсанг бўларди, бундооқ кўрпасига қараб оёқ узатсин. Қолаверса тўй ҳам тезлашиб кетган бўлса. Ҳаёт бир кунлик тўйдан иборат эмас! Қарз олишга келсак, бекорларни бештасини айтибсан! Мен ҳозир ўзим бориб божам билан маслаҳатлашаман. Мени унақа артистларни чақирадиган пулим йўқ! Божамга ҳам ҳайронман, аёлларни гапига кириб нималар қилиб юрибди !
Саиданинг боши ғувиллаб кетди.

Давоми бор...


@drabllar
43🔥29👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Сизга бахт тилайман. Чунки бахт ҳеч~қачон инсонга ортиқчалик қилмайди...!

🌹 Сизга соғлик тилайман. Чунки у доимо инсонларга етишмайди...!

🌹Сизга омад тилайман. Чунки у, ҳар қадамингизда керак...!

🌹 Сизга чин муҳаббат тилайман. Чунки мехр ва муҳаббат доимо ўзи билан хурсандчилик олиб келади .


@drabllar
8👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғамга ботганингда кўзларингни юмгинда.. Шундай де...

@drabllar
👍72
ҚИЙМАТ
 
— Сиз мендан кўп нарса сўраяпсиз.
— Наҳотки? Мен фақат бирозгина вақтингизни оламан, холос.
— Ана!

Мухаммадхон Юсупов

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍196
#Кабира

#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Давоми…
Муаллиф: МахмудоваКуҳинур
6-қисм

Саиданинг боши ғувиллаб кетди. Опасига қулоқ солмай катта кетиб, ваъда берди. Ҳозир эрини қайтариб қолмаса, бориб нималар деб келаркин? Опасини олдида шарманда бўлгани қолади!
- Ҳеч қаёққа бормайсиз!- кетишга чоғланаётган эрининг йўлини тўсди Саида
- Қоч йўлимдан, бунча шаллақисан! Ўзим биламан!
- Бунча пас кетасиз?! Сизда орзу-ҳавас деган нарса бўлмаса, бошқаларда ҳам бўлмаслиги керакми? Ё пул беришдан қочяпсизми? Эркакмисиз…
Саиданинг гапи оғзида қолди, юзига келиб тушган тарсаки зарбидан ерга қулаб тушди.
Энди у оғриқ аламидан оғзига келган гапини гапира бошлади:
- Сен пасткашсан! Сен билан яшаб нима кўрдим. Ажрашаман! Сен менга фақат хўжайинлик қилишдан бошқасига ярамайсан! Одамдай яшашга қўймайсан!
Эри:”ҳали шунақа де?”- дея Саидани ётган жойида оёқлари билан уриб, дўппослай кетди. Бақир-чақирдан болалар югуриб келишди. Ҳамида отасини тўхтатмоқчи бўлиб ёпишди аммо отаси уни четга улоқтириб ташлади. Энди болалар ҳам чинқириб йиғлашаётганди. Уччаласи ҳам онасини ҳимоя қилиш учун дадасига ёпишар, аммо ҳар сафар отаси уларни улоқтириб юрборарди.
- Сен қ.қни ҳеч йўлга сололмадим. Ношукр! Қайси ўйнашингдан қарз олмоқчисан? Ўзингга оро бериб, сочингни ёйволиб уйдан чиқиб кетасан. Нечтасига кўзингни қисгансан?
Ўзи айтган гапларидан ўзининг қони қайнаб энди хотинидан яням кучлироқ аламини олишни хоҳлаб, атрофга аланглади. Қўлга илинадиган бирор нарса кўринмади. Яна тепкилашда давом этди. Бирданига кўзи хона бурчагидаги стулга тушди. Даст кўтариб, Саидани бошини мўлжал олиб урмоқчи эди, Саида бошини чангаллаганча қочиб улгурди. Аммо стул унинг оёғига шунақанги зарб билан теккандики оғриқдан ҳушини йўқотди. Болалар баттар чинқириб оналарини устига ўзларини отишди. Акмал устига сув пуркалган оловдек зумда ўчди. Хотинини нима аҳволга солганини кўриб қўрқиб кетди. Ҳозиргина кўзлари ловуллаб турганди, энди эса олов ўрнини кўз ёш эгаллади. Аммо дарҳол артиб ташлади. Болалари кўриб қолишмасин деб. Акмал Саидани ҳаддан ташқари севганидан рашки меъёрдан ортиқ кучли эди. Жанжалнинг охири албатта шу масалага бориб тақаларди ҳамиша. Лекин ҳозирги кўз ёши хотинига ачинганидан эмас, болаларининг йиғисига қараб келганди. Саида эрининг калтаклардан кўпини еган бўлсада бу сафаргиси ёмон бўлди. Оёғи иккита жойидан синиб, кўкариб чиқмаган жойи қолмади. Эртаси куни эри ишга кетган пайти акасига қўнқироқ қилиб уйига келиб олиб кетишини сўради ва ҳаммасига қўл силкиб учта боласини олиб онасиникига кетди. Болалар ҳам бўлган воқеадан кейин оталари билан қолишни асло хоҳлашмасди. Болалар ота-онаси ҳақида ўйлаганда биринчи бўлиб бир-бири билан доим тортишадиган, урушиб бири калтаклаб бир калтак еган, бақир-чақир хотиралар гавдаланадиган бўлди. Тиқ этган овоздан ҳам қўриб, юракларини олдириб қўйишганди. Саида бориб, ажрашиш учун ариза ёзиб келди. Акмал эса унга бур неча бор телефон қилиб, уйга қайтишини, болаларни соғинганини айтди. Саида гапни чўзиб ўтиргиси келмади ва ажрашиш учун ариза ёзиб келганини ва болаларни энди умуман кўрсатмаслигни айтиб телефонни ўчирди ва қайтиб неча бор қилинган қўнғироқларнинг ҳеч бирига жавоб бермади. Қизнинг бу аҳволини кўриб онаси- Ҳафизанинг юраги эзилди ва кўз ёш тўкишдан бошқа бирор гап ҳам гапиролмади. Акаси эса Акмални судга беришини айтди. Саида хоҳламади. Айб ўзидан ҳам анча ўтганини бировга айтмасада биларди. Шунинг учун уйига келган милицияга ҳам даъвойим йўқ деганди. Акмал ажрашишга розилик бермади. Болаларни ҳам ўзи билан олиб кетмоқчи бўлиб қанча ҳаракат қилди бўлмади. Саида кўнмади. Энди болалар борадиган мактабга бориб пойлоқчилик қила бошлади. Қараса ҳар куни Саиданинг ўзи уларни мактабга олиб бориб, олиб келяпти. Бир куни омади келиб катта танаффус пайти кичик қизи Ҳалима билан ўғли Сарварни кўриб қолди ва пайтдан фойдаланиб уларни ёнига чақириб олиб, тўйиб-тўйиб бағрига босди ва улардан кечирим сўради…

Давоми бор...

@drabllar
66😢26👍6🤔3😁1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Ким мени қутқарди? Ким «Заргар»ни сотди? Воқеаларни кутилмаганда, жуда тез содир бўлгани мени шошириб қўйди. Бундан ўн кун олдин ҳам худди шундай ақлим шошган эди. Бир неча дақиқалар ичида Расул дўхтир ўлган ва мен асирага айланган эдим. Мен…
#ТУТҚУНЛИКДА

Улар ҳам менинг соғ-саломатлигимдан хурсанд бўлишди. Рашиддан «Заргар»нинг манзилини сўраб, билолмай туришган экан. Мен шу ерда ўғри бўлса ҳам Бахтиёрни севиб қолганлигимни билдим. Қаранг-а, худди кинолардагидек, шунча жиноятчи билан якка ўзи жанг қилибди. Шунинг учун тезроқ шифохонага бориб, унга тирик эканлигимни билдиргим келди. Хуллас, бу ердаги воқеаларни ипидан-игнасигача айтиб, сизни зериктириб қўймайин. Орган ходимлари ва терговчи қонун доирасида барча ишларни амалга ошириб, йўлга ҳозирланишди.

Машинага минаётган Рашид менга қараб:

-Дўндиқча, бургутнинг чангалидан омон қолдингми? Бахтинг бор экан, -деди. Назаримда у менинг «Заргар»дан қутулганимга суюнаётгандек эди. Бадр менга бир қарадида:

-Барибир Бахтиёрингни ҳам оёғидан тортаман. Уям «гулбоққа» тушадиган ишлар қилган, -деди. Эрнест ва мулла бир оғиз ҳам гапирмадилар. Буларнинг орасида энг ваҳшийси Бадр. Уни кўргани кўзим йўқ.

Саъдуллаевнинг тошкентлик милиция ходимларига қарата:

-Яна бир жиноят уяси бор. Бу сизларнинг чекингизга тушади, -дегани диққатимни тортди. Яна қаерда жиноят уяси бор экан. Изқуварлар бало. Ажеликанинг наҳс босган уйидан ҳам хабар топишибди. Терговчи ва милиция ходимлари ички ишлар бўлимига бориб, ҳар-хил қоғозларни тўлдиришди. Яна қандайдир операциялар тўғрисида суҳбатлашишди.

Гап орасида Данил ва Мишанинг исми айтиб ўтилди. Анжелика ҳам қолмади. Тўғриси, уларнинг гапига кўпам эътибор бермадим. Чунки ўн кундан бери гап пойлайвериб, асабларим таранглашган экан. Боз устига улар тезроқ ишини тугатишсада, менга қувонч ва қайғу тайёрлаб турган она шаҳрим Қаршига қанот боғлаб учсам. Мен жуда чарчаган эдим. Тушлик ҳам қилмаганимиз туфайли кўнглим беҳузур бўлаяптими, билмайман. Терговчи ва милиция ходимлари Қаршидаги бошлиқларига операция муваффақиятли ўтганини, фақат капитан Расулов жароҳатланиб, шифохонага ётқизилганини, ашаддий рецидивист Рашид Турғунов бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олиниб Тошкент шаҳридаги ҳибсхонага жўнатилгани ҳақида ахборот берди. Суҳбат охирида “энг асосийси биз кечикмадик, қиз соғ-саломат, -деди ва менга кулимсираб қараб қўйди.

-Қорин, пиёз пўсти бўлиб кетди. Бир тамадди қилиб олиб, йўлга отланайлик,-деди ўша дадамга ўхшаб кетадиган майор Ихтиёр Мирзаев. Чиройли қурилган ресторанга кириб овқатландик. Сўнг машинага ўтирдик. Мен олдинги ўриндиққа, терговчи ва Мирзаев орқа ўриндиққа жойлашдик. Ҳайдовчининг исми Турсунбой экан. У ҳам формада.

-Жиян, мана бу фурашкани ушлаб кет, -деди у машинани бошқараркан. Менга жуда катта топшириқ берилгандек фурашкани эҳтиёткорона ушладим. Бирам чиройли, бирам салобатли. Бу Бахтиёрга ҳам жуда ярашарди. Бироқ у ўтмишига доғ туширган. Бу доғ бир умр унга ҳалақит берса керак.

-Расуловнинг ўрни бўш қолдида, -деди Мирзаев хўрсиниб.

-Бир-икки кунда отдек бўлиб кетади,- деди терговчи.

Ҳамма ҳорғин. Суҳбат ҳам ҳеч кимга ёқмайди. Ҳамма мудраб бораяпти. Ишқилиб, ҳайдовчи ухлаб қолмасин. Уйга қайтаётганимдан хурсанд бўлсамда, негадир юрагим увишиб борарди. Уйдагилар қандай кутиб оларкан? Расул дўхтирнинг хотини сочимни битталаб юлмасмикан? Акам нима дейди? Барибир ёшгина бу бошим хам бўлдида. Шунча одам мен учун овораи-саргардон. Яхшиям милиция бор, изқуварлар бор. Бўлмаса, мени ҳозир «Заргар» хароб қилган бўларди. Ўзича гала ўғрини йиғиб тўй қилармиди? Мен ундан қутулолмас эдим. Итнинг ўзиёқ қонсираб, эгасининг имосига маҳтал бўлиб турганди. Мени итга талатарди. Исми Ҳасан экан. Унинг қиёфадоши-укаси эканда. Анжелика бу сирдан бехабарлиги учун айтмагандир. Эгизак жиноятчилар. Уларни пойтахт қамоқхонасига жўнатишди. Ҳозир Анжеликанинг уйида ҳам тўс-тўполондир. Миша ва Данил ҳам қўлга олинган бўлса, одамлар каттакон жиноий гуруҳдан қутулардилар. Энг асосийси, энди бегуноҳ ўлган Расул дўхтирнинг қотиллари фош бўлади.

Давоми бор...


@drabllar
79👍29
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 34 кисм Хотиним кечагидек хаддан ташқари меҳрибон бўлмаса-да, хар холда ширин сузлар ёмғири ила ивитишда давом этарди. Бошдан-охир ширин суз сохталикдан бошка нарса эмас, сохталик кимга хам екарди?! - Менга қара,- дедим унга, - севмайсан…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА


35 кисм

Шубха уйғотмаслик учун кўп гаплашмадим. Кўчага чикдим-да, вокзал томон йўл олдим. Бироқ энди кўчада чипта сотиш ёқмаетган эди. Халол мехнат билан шуғулланишни, хотиним билан тинч-тотув, бахтиёр хаёт кечиришни истаётгандим. Насимнинг турмуши хам турмушми? Зумрад кўз очиб кўргани эди. Шукр килиб яшаса, шунча ғавго, шуришлар хам бўлмасди.
Кўприк устида тухтаб, вокзалга, келаётган-кетаётган одамларга тикилдим. Дунё ўткинчилиги кўз олдимда шунчалик аниқ-тиниқ гавдаландики, беш кунлик умримда уз бошига узим савдолар солмокчи бўлаётганимни англадим. Хотинимдан халоват топмас эмишман! Халоват ”ма” деб бериладими, лотореяга чикадими ё осмондан ёғиладими? Ахир ўз қўлимда эмасми? Насим каби мен хам хотинимдан кечишим ва эрсиз юрган бирор қизга уйланишим керакми? Шу билан халоват топаманми?
-Йўқ,- деб жавоб бердим кўзимдаги кора кузойнакни олиб, - йўқ. Насим тополмаган халоватни бу юришда мен хам тополмайман...
Уйга қайтдим. Энди факат бахтли яшаш хақидагина ўйлаётган эдим. Бахтни узокдан эмас, шу оиламдан топишим лозим. Хотиним ёқмаётган бўлса, тарбиялайман. Қадди-қоматини, либосини, пардоз-андозини хам ўзгартираман, ўзгартирмагунча қўймайман.
Кечки пайи Насим кунгирок килди.
-Ишни йиғиштирдингизми, дўст?- сўради у тунг оҳангда.
Жахлим чикиб:
- Қанака иш?- дедим.
- Вокзал олдида кўринмай қолдингиз?
- Бошка иш ахтарияпман. Ўзимга ярашадиган халол мехнат...
- Қанака иш топишингиз уз ихтиёрингиз. Лекин Зумраднинг орқасидан юришни бас килинг! Бугун Собитнинг ишхонасига хам борибсиз! Бўлди-да энди, дўст, тўхтатинг, дедим, тўхтатинг-да. Бу ёғи шахсий ишим, хеч кимни аралаштирмайман, муаммомни ўзим ҳал қиламан.

Давоми бор....

https://tttttt.me/drabllar
👍207🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Онани ҳаққини адо этган мард борми дўстлар...?😔

Жуда тасирли.


@drabllar
4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хол-ахволингни сўраб
турадиганларни
махкам тут! Хозирги
пайтда бундай инсонлар
камайиб
кетган...



📱@drabllar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотиним гаранг бўлиб қолибдими? 😂

Охиригача кўрамиз )

┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄
@drabllar
😁204🤣1