#ТУТҚУНЛИКДА
-Дўкон орқасида унинг икки қаватли уйи бор. Билмаганларга бир қават бўлиб кўринади. Чунки ярим метрча ер юзида пойдевор бор. Тепасида 5 хонали уй, узун айвон. Пойдевор таги анча ковланиб, ер остидан уйнинг биринчи қавати қурилган. Борсанг, кўрасан. Нақ жаннатнинг ўзи. Биринчи қаватга яширин эшик орқали кирилади. Кнопкани босасан. Ер остидан эллик қадамча йўлак қилинган. Бу йўлакдан кўчанинг нариги бетидаги икки қаватли бинога кириб борилади. Айшу ишрат ўша ерда. Уйни Рустам исмли хизматкорнинг номига ҳужжат қилган. У комбинатда ҳисобчи бўлиб ишлайди. Ундан ҳеч ким гумонсирамайди. Ҳиндларнинг киносида кўргандирсан, уйнинг ўртасида икки томонга олиб борадиган зина. Беихтиёр уйнинг чиройлигини кўриб, беҳудага лақаби «Заргар» эмаслигини тушунасан. Тилло тақинчоқларга жуда ўч, у мараз. Отамдан қолган тақинчоқларимга ҳам эга чиққан. Лекин унга бас келолмайман. У мендан бой, мендан зўр. Кўз очиб кўрадиганинг ҳақида ҳам батафсил сўраб олдинг. Эртага Тожикистонга кетаман. Мол олиб келишим керак. Ундан Сурхондарёга, кейин Тошкентга. Сафарим оғир, бугун дам олишим керак эди. Лекин Рашид келиб ўлжасини яширадими, деб ўйлаяпман. Катта пул билан кетишим керак. Уйқуни қочириш учун «чифр» дамлаб ичамиз.
-У нима?
-Чой. Қора чойни мўл қилиб соласан. Кейин шўртаккина қурт билан аста-аста ҳўплаб маза қиласан. Бу «зек»лар ичадиган чой. Ичасанми? Ўлардай чарчасанг ҳам тетик қилади. Биз у ёқда қизлар билан шундай чойхўрлик қилардик.
-Йўқ, мен дам олмоқчиман. Уйқум келяпти. Эрнест қаерда?
-Буни сенга қизиғи йўқ. Терговчидан ҳам ўтиб тушдингку, асира. Ундан кўра хушомад қил. Фоҳишахонада сени биринчи қилиб қўйишим учун.
- Мен ҳеч қачон у ерга бормайман. «Заргар»га ҳам емиш бўлмайман.
- Бунча катта кетдинг.
-Ундан кўра жонимдан кечиб қўя қоламан.
-Ихтиёринг, жойинг жаннатдан бўлсин. Бироқ сени ўлгани қўйишмайди. Ҳа, майли, ухла. Эрнестдан хабар олайчи. Сени савоб учун тамадди қилдирдим. Нон тепкилик қилма, қочишга уринма.
-Анзират опа, мени қўйиб юборинг. Шунча қизнинг бошига етганингиз камми? Ўзингиз азобини тортгансиз.
-Мен Анжеликаман. Анжелика бераҳм, бешафқат, беҳаё, қотил.
Унинг оёғига ёпишиб ялиндим. Боягина мулойимлашган чеҳра қаҳрли тус олди. Қорнимга бир тепиб эшикка йўналди. Мен оғриқдан гапиролмай қолдим.
-Яна бир марта Анзират десанг, тилингни кесиб оламан,- деб у эшикни орқасидан қулфлаб кетди. Оғриқ ўтиб кетди. Мен аёл ҳақида ўйлай бошлагандим. Анзират, деб чақирилиши нега унга ёқмайди? Анжелика деса нега ваҳшийлашади? Ўйлаб-ўйлаб аёлнинг асл исми армонларини эслатиб безовта қилса керак, Анжелика деганда эса ўзининг ўтмишини унутади, у шаддод, беҳаё аёлга айланади, деган фикрга келдим. Бир аёлда икки исм. Бир аёлда икки қалб. Назаримда худди менинг эртанги куним ҳақида фол очиб бергандек туюларди. Наҳот, мен Анжелика босиб ўтган сўқмоқлардан юрсам? Йўқ, ундан кўра ўлим афзал.
Бир ҳафта тикан устида ётгандек машаққат билан ўтди. Меҳрибоним-дадажонимнинг ҳам еттиси ўтгандир. У киши ҳаёт бўлганларида мени бу аҳволга сира ташлаб қўймасдилар. Онам ғам билан, таъзия билан андармон бўлиб мени унутганмикан? Милиция нега мени тополмаяпти? Жиноятчи сифатида излаб топишса ҳам майлийди. Эй худо, мен ожиза қизчани шу нобакорларга, дадажонимнинг, дўхтирнинг қотилларига ем қилма. Шунча кун асрадинг. Яна асра. Токи мени топиб олишгунча мендан кўз узма, художон. Йиғлаб-йиғлаб, оллоҳимга илтижолар қила-қила кўзим илинибди. Ғовур-ғувурдан уйғониб кетдим. Эшик ортига бориб шовқинга қулоқ тутдим. Яна бир оила бу касофатлар туфайли фожиага юз тутди, ҳаловатини йўқотди, шекилли. Ишқилиб, улардан бирортасини ўлдиришмадимикан? Бойлик топиладиган нарса. Ташқаридан Рашиднинг баланд, мамнун овози янгради:
Давоми бор...
https://tttttt.me/drabllar

Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*

❤56😢21👍9👏2🤬1🤣1
#ТУТҚУНЛИКДА
-Бахтиёр, дўндиқчага ҳушёр бўлинглар. Анжеликанинг айтишича, «Заргар» бизнинг содиқлигимизни синаб кўряпти. Эҳтимол, бошқа манзилга кўчармиз. Сен бугун ишончимни оқладинг. Эрнестнинг ўрнини билдирмадинг. Қоровуллигингни қилавер. Бадр Қаршига бориб келади. Нима гап, нима сўз аниқлаш керак. Сен ҳушёр бўл. О, Анжелика, жонгинам, қоровуллик яхши ўтдими? Қизчани қийнаб қўймадингми?
-Йўқ, лекин менга тилло тиш қўйиб берадиган бўлдинг.
- Нима?
- Қизчанг тепағон эканку. Агар бу ҳунарини «Заргар»га ҳам кўрсатса, оёғидан осади.
-Қизчани сенга берсам, тарбиялаб, пардозлаб турсанг. Икки кундан кейин уни эгасига топшириб қутуламан. Жонга тегди.
-Қизчани эгасига топширмасдан иложинг йўқ. «Ов» қандай бўлди? -деди Анжелика.
-«Ов»ми? Зўр. Бунақаси сира бўлмаган. Ўзиям уймисан уй эканда. Ана бойлик, ана, даҳмаза. Хотиниям нақ фаришта экан. Болалари билан ҳозир капут бўлгандир. Сен биз билан жўнатган қиз фирибгарликда устозидан ўтибди.
- У менинг тарбиямни олган.
- Уни бизга бер. Бугун тунда ҳам бекор ўтирмоқчи эмасман.
-Майли. Хизмати эвазига мени сийласанг, бўлгани.
-Сени алоҳида улушинг бор. «Заргар»ни рози қилиб олай, кейин сени зарга кўмаман.
Уларнинг овози эшитилмай қолди. Шивир-шивир бошланди. Ҳар қанча қулоғимни «динг» қилмай, ҳеч нарсани эшитолмадим. Аҳён-аҳён Анжеликанинг сохта кулгуси эшитиларди. Уйқум ўчган эди. Бу ёғи тонг отиб келяпти. Энг ёмони, ҳеч нарсани эшитмаяпман. Эшикни тақиллата бошладим. Худди икковлон менинг тақдиримга ҳукм ўқиётгандек, мен бехабар қоладигандек юрагим беҳуд бўлиб кетаётганди. Эшикни Анжелика очди.
-У ёққа бормоқчиман…
-Бошқа қаёққаям борардинг. Йигитлар чарчаган, бошқа безовта қилма.
-Улар ўлжа билан қайтишибдими?
-Ишинг бўлмасин. Энг қиммат ўлжа ўзингсан. Менинг фирмамга ўтганингдан кейин сен туфайли жарақ-журуқ пул санайман. Сен менинг ёшлигимга ўхшайсан.
-Унда мен Анзират, сиз Мастура бека бўларкансизда. Ажалингиз менинг қўлимдами?
-Сени бўғиб ўлдирардиму, бироқ «Заргар» мени кечирмайди.
-Кечадан буён «Заргар», «Заргар» деб гапирасиз, ким бўпти у? Битта ўғрида. Одамларнинг кўз ёши эвазига келган ҳаром пуллардан еб қутурган бир итдир. Шунга шунчами? Осмон қўлида бўлса, ташлаб юборсин. Мен унинг ҳам попугини пасайтириб қўя оладиганлар борлигига ишонаман.
-Катта кетмада, мишиғингни арт. Ҳали оғзингдан сут иси кетгани йўқку, бунча бидиллайсан? Кир, хонангга.
Бориб-қайтгунимча шунча гап талашдик. Энди Анзират опанинг раҳмини келтиролмаслигимни англаб етдим. Айниқса, Наргизага қилган «яхшилиги»ни эшитиб умидимни уздим. Мен улар бир мизғиб тургунча Бахтиёр ўргатган усулларни эслаб, шуғулландим. Фақат кутилмаганда зарба беришим мумкин. Ҳушёр турган кишига бу усуллар чивин чаққанчалик таъсир қилмаса керак. Эрталаб Рашид Анзират опа билан кириб келди. Агар имконим бўлганда эди, иккаласини ҳам гумдон қилардим. Уларни ҳар кўрганда қандай қилиб олишиш ҳақида ўйлайман. Ҳозир юрагимдаги исён куч бериб уларга тик қарадим.
-Уни олиб кет. Одамларим кам. Халақит бераяпти. Сал одамбашара қилиш керак буни.
-Ўйлаб гапирмаяпсан. Менинг кулбамга борган бирорта қиз бировнинг қўлига «эсон-омон» борадими? Ҳатто «Заргар»га аталган бўлсаям, катта пул тикилганда мен ўзимни тўхтатолмайман. Яхшиси сартарошликдан хабари бор иккита ишончли қизларни юбораман.
-Майли қирқига чидадик, қирқ бирига ҳам чидаймиз. Анжелика, қиз «Заргар»дан сенга ўтганда менга топширсанг, дил кетган.
-Иштаҳанг карнайку. Сендан пулдори учрамаса, розиман. Бироқ, бу қизинг анча эпчил. Қаршилик кўрсатаман, деб «Заргар»нинг қаҳрига учраши ҳам мумкин. Унда нариги дунёда учрашасан.
Давоми бор...
@drabllar

❤59👍15🤣7👏2
#ТУТҚУНЛИКДА
-Ўжарлик қилса, оёқ-қўлини боғлаб берамизда. Гап шу қизалоқ, сени олдингда икки йўл турибди. Бири «қирол»нинг кўнглини хушлаб, унинг меҳрига сазовор бўласан, зарга кўмиласан. Иккинчиси, инжиқлик ёки қаршилик кўрсатсанг, қаро ерга кўмиласан. Бугун ёнингга икки дугонанг келади. Уларнинг раъйига қарамасанг, ўзим сени бўғиб ўлдираман. Тақдирингни табассум билан кутиб ол.
Мен жим қолдим. Ҳозир бирор нарса десам, ўлгудек тепишади. Анжелика ҳам қараб турмайди. Мен улардан заррача меҳр-мурувват кутолмайман.
-Қизалоқнинг авзойи бузуқ. «Нарко қироли» етдим, деганда елкаси узилмасин тағин. Ўзини ўлдиришдан тап тортмайди бу қиз. Қоровулни ёнидан бир қадам узоқлаштирмадим.
-Сенга гап йўқ. Ҳаммасидан ақллисан, гўзалсан, Анжелика. Сен яхши ...
-Бўлди, хушомадни оширма. Анжелика хонадан чиқиб кетди.
-Сен яхши, сендан кўра ит яхши, -деди ортидан Рашид эшитилмайдиган қилиб, сўнг хоҳолаб кулди. Менга қараб:
-Бопладимми, тўғрисини айтдимми, -деб истеҳзо билан сўради.
-Бопладингиз. Оқ ит, қора ит - барибир ит. Барингиз ит.
-Мени итга ўхшатма. Ёнингда тилимни осилтириб суяк сўраяпманми? Мен йўлбарсман. Ўлжамга шиддат билан ёпишаман. Сени бир уриб ...
-Мени ўлдириб, уришингиз мумкин. Мен бир ғариб қиз боламан. Лекин «Заргар»нинг олдида тилингизни осилтириб суяк ташлаши учун думингизни ликиллатасиз, -дедим.
-Тилингдан осиладиган қиз экансанку, деб у мен томон кела бошлаганда Анжелика кириб келди ва ўзини кузатиб қўйишини сўради.
-Анзират опа, мени олиб кетинг, -ялиндим.
Аёл бир зум қараб қолди. Хўрсинганча чиқиб кетди. Демак, икки кун ичида тақдирим ҳал бўлади. Мен ҳеч бўлмаса бир кишини, яъни «Заргар»ни ўлдиришим керак. Кейин ўлсам, армоним йўқ. Энди залдаги овозларга қулоқ солмай қўйдим. Турган жойимда озроқ чопдим. Сўнг жавон тагига оёғимни тиқиб машқ қила бошладим. Шу ҳолатимда Бахтиёр кириб келди.
-Қалайсан, Холида. Бир кун минг кундай туюлди. Сенга ўрганиб қолибман, деб у эшик ёнига ўтирди. Мен унга «лом-лим» демай машқимни давом эттиравердим. Тўғриси, унга гапиргим келмади. У ҳам ўғри, муттаҳамларнинг бири. Рашиднинг ишонган тоғи. Менга булар энди ёмонлик қила олмайди. Менинг рақибим - «Заргар».
-Гапирмайсан, мендан хафамисан? Лекин мен ҳам не-не хаёллар, режалар билан ўйлаб ўйимга етолмаяпман.
-Сиз ўйлаб ўйингизга етгунингизча, мен «Заргар»га етаман. Кейин Анжеликанинг саройидан кинодаги қаҳрамонлардай олиб чиқиб кетарсиз, -дедим кесатиб.
Бахтиёр жимиб қолди. Шу пайт Эрнест нонушта олиб келди. Дастурхон тўкин-сочин. Бир бечорани зор қақшатиб келишадию, тўкин бўлмасинми? Очиққан бўлсамда, орланиб қараб қолдим. Эрнест ҳам Бахтиёрнинг ёнига ўтирди.
-«Ов» қандай бўлди? -деди у Бахтиёрга.
-Ёмон эмас. Бу тун ҳам боришимиз керак. Бадр Қаршидан қайтса, ҳал бўлади.
-Бахти, Рашидга айт, мени ҳам олиб борсин. Зерикиб кетдим. Мендан ноўрин гумонсираяпти.
-Сени кимдир таниб қолиши мумкин.
-Ниқобда бўламан.
-Айтиб кўраман.
Эрнест анча ҳориб қолган. Тушкунликка тушиб, ич-этини еяётгани аниқ. Рашиднинг бир оғиз гапи билан ҳаётига нуқта қўйилишини билади.
-Эрнест, мен тараф бўлмайсанми? Иккаламизнинг ҳаётимиз хавф остида. Эшитишимча, сени ўлдирармишлар. Биргалашсак, яхши бўларди.
-Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Қочиб қайга ҳам борай? Энг ишонган одамларим мендан воз кечса, бошқалардан нима кутаман? Пешонамда борини кўраман, -деди у.
-Яхшилаб ўйлаб кўр, Эрнест. Бирор фикр келиб қолса, айт. Вақт зиқ, дедим мен. Эрнест ўйланиб чиқиб кетди.
-Хўш, Бахтиёр аканинг топиб-тутиб келган овқатидан ейликчи. Хотин-болаларингизни ҳам шунақа ҳаром луқма ейишга мажбур қиласизми? -дедим.
-Сен гўдаксан ҳали, Холида. Нимани ҳам тушунардинг. Баъзан орзуларинг бошқа йўлда қолиб кетади. Бир аралашиб қолдингми, қайтиб бош тортишинг маҳол бўлган ишлар бор.
-Ахир биринчи марта ўғрилик қилганингизда бошингизда Рашид турмагандир?

❤60👍20🤣4
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА -Ўжарлик қилса, оёқ-қўлини боғлаб берамизда. Гап шу қизалоқ, сени олдингда икки йўл турибди. Бири «қирол»нинг кўнглини хушлаб, унинг меҳрига сазовор бўласан, зарга кўмиласан. Иккинчиси, инжиқлик ёки қаршилик кўрсатсанг, қаро ерга кўмиласан.…
#ТУТҚУНЛИКДА
-Тўғри. Лекин тақдир шу йўлга бошларкан. Мени ҳам ота-онам бўлса, боқиб катта қилса, ўқитса, яхши инсон бўла олардим. Бироқ уч ёшимда улар авария туфайли ўлиб кетишган. Биз уч бола етим қолдик. Бир йил аммам бизникида яшади. Сўнгра бизларни «Болалар уйи»га топширишди. Ҳеч ким хабар олмади. Акам ўн ёшида сарғай- мадан ўлди. Касаллик ўтиб кетган экан. Мен ўн беш ёшимда қочдим. Синглим қолиб кетди. Дайдиликдаги кунларим «детдом»дан афзалдек туюлди. Амал-тақал қилиб аммамнинг уйини топиб бордим. У дастлаб мени танимади. «Аммажон, мен Бахтиёрман, у ёқдан қочдим», деганимдан сўнг жаҳлланди.
-Ҳозир обориб қўяман. Аканг йўл кўрсатгандир, -деди у.
-Акам энди йўқ. У ўлди.
-Аканг ўлдими? -деб ҳайратланди аммам.
-Акамнинг ўлганига анча бўлди. Мени олиб қолинг, аммажон. Ҳамма ишингизни қиламан, -дедим.
-Бу меросхўрлар бошга битган бало бўлди-ёв. Ҳозир кийиниб чиқай. Сени яна топшириб келаман, -деди.
Бу гапни эшитиб ҳушим учди. Аммам кириб кетганида дастурхондаги иккита нонни ўғирладим. Уйдан чиқаётганимда катакка кўзим тушди. Қарасам, учта тухум турибди. Уни ҳам олдим. Кейин дуч келган тарафга кетдим. Кунимни ўтказиб юравердим. Гоҳ бозордан, гоҳ ҳовлилардан егулик ўғирлаб шу ёшга кирдим.
Орадан икки-уч йил ўтди. Бир куни «Некция» автомашинасининг магнитафонини ўғирлаётганимда қўлга тушдим. «Детдом»да боксга қатнашганим учун анча кучли эдим. Сариқроқ йигитни уриб қочаётганимда барзангисига тўғри келдим. У қулоғимдан ушлаганча машина ичига тиқди.
-Мелисага берайми? -деди.
-Йўқ, акажон. Ҳеч кимим йўқ, етимчаман. Раҳм қилинг, -дедим. Сариқ йигит Эрнест, қораси Рашид экан. Улар ўз сафига қўшиб олишди. Вақтинча бўлсада, бошпаналик бўлдим. Ҳужжатларимни тўғрилаб, паспорт ҳам олиб беришди.
Агар аммам қабул қилганида бу кўчага кириб қолмаган бўлардим. Сен ёнимдасан, лекин қўл етмас орзумсан. Сен учун ўлишга ҳам тайёрман, ишон. Гарчи сен мендан ор қиласан, менга ҳеч қачон тегмайсан. Лекин мен сени шу қафасдан қутулишинг учун ҳамма нарсага тайёрман.
-Қачон? Икки кун қолди, мени «нарко қироли»га совға қилишларига.
-Сени олиб боришаётганида мен ёнингда бўламан. Бу тун ҳам Рашиднинг ишончини қозонсайдим.
-Бечора аёлни не кўйларга солгандирсизлар. Ўғриларга қирғин келсин.
-Ўғри фақат биз эмас. Ўғрининг тури кўп. Биз тунаган уйнинг эгаси ҳам давлат корхонасида ишласада, барибир ўғри. Ошиб-тошиб кетган. Ташмачиликдан бойиган.
-Уйига қандай қилиб кирдиларинг?
-Бадр разведкани пухта қилган. Аёл бир ўзи болалари билан қолган. Фақат кечга яқин қайнсинглиси ҳам келиб ётган экан. Анжеликанинг Лайло деган ёрдамчиси бизга қўшилди. У эшикни тақиллатиб «Бир кечага жой топиб беринглар, яхшиликларингни унутмайман. Фақат бир кечага. Қоронғуда қариндошимизнинг уйини тополмадим. Шу атрофда туришади» деди.
Одмигина кийинган Лайлодан аёл шубҳаланмай эшик очди. У дарвозани илмасдан биз ҳам кириб олдик. Саросимада турган аёлнинг оғзига Лайло рўмолчасини ёпиб ҳушсизлантирди. Уни судраб, айвонга ётқиздик. Ичкарига қочиб кирган қайинсинглисининг бошига Бадр арматура билан бур урди, гуппа қулади. Мен хонадан илашадиган нарсаларни ола бошладим. Бадр болаларнинг каттасини уйғотиб, ундан пул турадиган жойни сўради. Қўрқиб кетган бола пул сейфдалигини, калитлар онасининг нимчасида бўлишини айтди.
Шу пайт хонага икки нафар қиз кириб келди. Мен қизларга хўмрайиб қарадим. Бир оғиз гапирмасдан гимнастика қилавердим. Улар менинг зиндонимга норози қараб чиқишди. Фикримча, уларга ёқмади шекилли. Чиқиб кетишди. Бир соатлардан сўнг Рашид билан кириб келишди.
-Дўндиқча, сени бошқа жойга ўтказамиз. Охирги тунларингни ҳузур-халоват билан ўтказишингга қаршимасман. Умид қиламанки, дугоналарингга маданиятсизлигингни билдириб қўймайсан. Нозик оёқчаларингга, қанчалик малол келмасин, мана бу занжирни тақишингга тўғри келади.
Қаршилик кўрсатмадим, лекин қарғишдан тилимни тиёлмадим:

❤30🤣14👍9😢6
#ТУТҚУНЛИКДА
-Бундай воқеадан кейин кимдир яхшилик томонга ўзгаради, кимдир ёмон томонга, баъзилар аламзада бўлиб қолади. Йигирма йил аввал Рашид адолат борлигига ишонган бўлсайди, синглисининг қотиллари қонун олдида жавоб берсайди, эҳтимол, бир колхознинг раиси бўлиб юрган бўларди. Ноҳақлик ҳамиша жиноятга йўл очади.. Мана, менинг тақдиримга қарагин. Аммам бизни бағрига босиб катта қилса, ўз уйимиз бўлса, акам ёш ўлиб кетмасди, мен очлик туфайли ўғирлик қилмаган бўлардим. Ана энди боши берк кўчада қолиб кетаяпман. Болалигимда «детдом» деразасидан термулиб, фақат оила ҳақида хаёл сурардим. Хаёлимда ота-онам, гарчи уларни эслолмасамда, бир дастурхонда овқатланардик. Бу хаёлларим узундан-узун чўзиларди. Биров халақит беришини сира истамасдим. Улғайганимдан кейин улар ўзгарди. Энди рафиқам ва мен болаларим билан бир дастурхон бошида ўтирганимизни хаёл қиламан. Болалигимдаги орзуйим сароб бўлганидек, келажагим ҳам йўққа ўхшайди. Наҳотки, худодан кўп нарса сўраган бўлсам? Наҳотки, оилали бўлиш қўл етмас орзу бўлса?
Мен бу чоҳдан ўзимни чиқаролмайман. Қўлимдан тортадиган ҳеч ким йўқ. Қамалиб чиққанимдан кейин ҳеч ким мен билан турмуш қурмайди. Қочиб, яшириниб яшаш осон эмас. Оилани ҳалол йўл билан боқаман, десам ишхоналар эшиги тақа-тақ берк. Ҳозир худодан сени шу жирканч қўллардан эсон-омон, ҳур қутулиб кетишингни тилайман. Йўқса, мен ўзимни кечиролмайман.
Бахтиёрнинг лирик чекинишини қизларнинг кулгуси узди-қўйди. Бўлмаса, бу мажнун севгидан гапириб қоларди. У хомушланиб уларни кутиб олди. Қизлар хурсанд эди.
-Войей, роса чарчадикда. Совуқ чой йўқмикан, йигитча, -деди улардан бири.
-Менералка бўлса жуда зўр бўларди.
Бахтиёр ошхонага кетди. Қизлар бозор-ўчар қилган кўринади.
-Ҳаво бирам дим. Бунақа иссиқдан кейин ёмғир ёки қор ёғади, -деди сариқ сочли қиз.
-Қор қоровулнинг қовоғидан ёғаяптику. Тинчликми? Худди биз отасини ўлдиргандек хўмраяди-я, -деди иккинчиси.
-У кишини дўндиқча уччасидан ургандирда.
-Ҳали «Заргар» армонда қолса-я?
Ўзимни тутолмадим. Занжирни йиғиб қўққисдан яқинимда турган, сариқ сочли, кўк кўзли қизни зарб билан урдим. Қиз кутмаган эканми, дабдираб бозор-ўчар қилган селофанлар устига йиқилди. Дарҳол ўзини ўнглаб ҳужумга ўтаётган пайт шериги тўхтатди.
-Ўзингни тут, Зуля. Дўндиқчанинг бирор жойи кўкарса, бошинг билан жавоб берасан.
-Йўқ. Келиб-келиб, бир жинқарчадан калтак ейманми? Яна индамаслигим керакми?
-Худонинг куни кўп. Анжеликанинг қасрига ўтса, кейин аламингни оласан. Ўзингни ўйласангчи. Бу қиздан калтак есанг ҳам, зато фойда қилдингку. Ўзинг ёқтирган кўйлакни олдинг. Бунга атаб олган атир-упалар ҳам ўзимизга қолади. Ҳар қалай Мишадан калтак емасак керак. Яхшиси, кўйлакларни ол. Кийиб кўрайликчи.
Бахтиёр олиб келган сувни ичишдию, қизлар харидларини кавлашга тушишди. Уларга қараб туриб ҳайрон қолдим. Қизлар борлиқни унутгандек, бирам хурсанд эдиларки, кўйлакларни кийиб ойна қаршисида ярим соатча андармон бўлишди. Кейин соч бўяшга тушиб кетишди.
-Аввал ўзимиз пардоз қилиб олайлик. Кейин сен билан шуғуланамиз. «Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши керак» деганларидек пардозчилар ҳам аввал ўзларига пардоз бериши керак.
-Билганларингни қилинглар. Фақат мени тинч қўй баринг, -дедиму диванга чўзилдим. Занжир юрагимни «тарс» ёргудек таъсир қиларди. Қизлар кечгача тинишмади.
Бахтиёр кечки овқатни келтирдида, “Бадр Қаршидан қайтди. Овқатингни еб ол. Сендан хабар ололмайман, эҳтиёт бўл. Қўполлик қилма, деб чиқиб кетди. Назаримда у Бадрнинг янгиликларини эшитишга ошиқарди. Улар ёнимиздаги хонада. Пиёлани тўнкариб деворга қўйса, гап эшитилади, деб эшитгандим. Қулоқ тутдим, фойдаси бўлмади. Қизлар ваннада бош ювишаяпти. Мен эшикка чиқдим. Занжирни секин судраб иккинчи эшик ёнида ўтириб қолдим. Бадр Рашидга ҳисобот берарди. Бахтиёрни ошхонага жўнатишган.

❤46👍24😢14👏2🤣2
#ТУТҚУНЛИКДА
-Изқуварлар илдам ҳаракат қилишаяпти. Улар ҳозир Тошкентда. Маҳмуд ўғрининг қотиллигини фош қилган терговчи борку, ўша ишни олибди. «Некция»нинг изи, номери уларга маълум. Сен ҳам, мен ҳам қидирувда. Қиз ўғирланганлигини ҳам аниқлашибди.
-Демак, терговчи Саъдуллаев эканда.
-Ҳа. Ўша Саъдуллаев. У жуда «хитр». Ер остида илон қимирласа, билади. Агар у ишни биринчи кундан олган бўлсайди, бир кунда фош бўлардик.
-Афсус, Қаршида бекор юрган пайтимиз у билан шуғулланмаган эканмизда. Изни қандай топишибди.
-Биринчидан Эрнестнинг «права»си топилган.
-Ҳу, ландовур.
-Иккинчидан қамашилик ошнангнинг хотини қиз ўз ихтиёри билан кетмаганлигини, уни ўғирлаганимизни, қизнинг қочишга уринганлиги, бари-барини айтиб берибди.
-Ўлдираман. Демак, Тошкентда эканимизни ҳам улар айтганда?
-Ҳа, «Некция»ни запчаст қилвориш керак. Кўчага чиқиш ҳам осон бўлмайди. Эрнестнинг ҳолига тушдик. Фақат Бахтиёргина уларга маълум эмас. Лекин унга ишониб бўлмайди. Раҳмдил. Яна севиб қолганига нима дейсан? Қаршидаги биз боришимиз мумкин бўлган жойларга одам қўйилган.
-Қандай эпладинг?
-Ахир мени Бадр синчков, дейдилар.
-Яша! Эрнест билан Бахтиёрдан қутулиб, «Заргар»га қўшилиб олишимиз керак.
-Қизнинг уйида нима гап?
-Пахтага кетган студент акаси бор экан. Ҳамма жойни тити-пити қилиб чопиб юрибди. Қўлига тушсак нақ юрагимизни суғуриб олгудек важоҳатда.
-Отасику ўлиб қутулди. Ака бўлиш ҳам осон эмасда. Акасига ачинаман.
-Тушунаман, шеф. Барибир ортга йўл йўқ.
-Ортда дўзах азоби турибди. Олдинга қочганимиз яхши. Эртадан кейин дўндиқчани эгасига топширамиз. Кейин балки бизни хорижга жўнатар. Қизлар келишган. Қизни шайлашаяпти.
-Дидни оладиган қизларми ёки палағда тухумдек айниганларими?
-Чакки эмас. Улар бугун асирага ишқ дарсини ўтишади.
-Бу тун бизни ўқитишсин, шеф. Кайфият йўқ, чарчаганмиз.
-Анжеликанинг қизлари ўзидан маккор. Қуруғисиз кўнмайди.
-Иложини қиламиз. Бу ёғини бизга қўйиб беринг. Анжелика ўзидами?
-Йўқ. У Душанбега, «мол»га кетган.
-Терговчи Тошкентдами?
-Бугун эрталаб келган «Ипподром»даги «Некция» эгаларидан бизни номеримизни суриштирган. Қайтиб кетганми, йўқми билмадим. Бугун-эрта бу ердан жуфтакни ростлаш керак.
-Қизни топширайлик. Бир дақиқа турмаймиз. Қўрқаётганимизни «Заргар» билмаслиги керак.
-Ҳай, майли. Жононларни бир кўрайчи.
Мен ўрнимдан туришга улгурмадим. Бадр эшик ёнида ўтирганимни кўриб, жаҳли чиқиб кетди.
-Ҳали мактаб боласисану, қувсан, тулкига дарс берасан. Гап пойладингми?
-Йўқ, қизлар у ёқдан чиқмаяпти. Шунга ҳайрон бўлиб турибман.
-Мени бир қучоқламайсанми? Қаршидан, зиёратдан келаяпман. Қаршини қучоқлагандек бўлардинг. У ёқда шляпа кийган акаларинг сени излаб чопиб юришибди. Аканг горотделдан қимирламайди. Занжирбанд гўзал. Ҳой қизлар, мадонналар, -деб у ювиниш хонаси эшигини ура бошлади.
Мен судралиб ичкари кирдим. Фикру хаёлим акамда эди.
“Оҳо, қизларжонлар. Қиролнинг ҳузурига дўндиқчани эмас, ўзларингни тайёрлабсизларку?
-Бу дўндиқча қасримизга ўтса, кўзини ўйиб оламан. Аъзойи-баданимни моматалоқ қилибди.
-Ҳечқиси йўқ. Уни болалигида қутурган ит тишлаган. Ҳар замонда итлиги тутиб туради. Анжелика ҳам қуруқ кетгани йўқ. Икки тишини қолдириб кетди.
-Йўғ-е, -деди ажабланиб Зуля.
Бадр семиз қорнини доира қилиб чалдида, тезроқ бўлинглар, қорин оч. Бир маишат қилайлик. Ўз оёқларинг билан кулбамизга келибсизлар, йигитлик фаслининг бу тунини беҳуда ўтказмайлик, -деди.
Қизлар энди сочларини қурита бошлашди. Атир-упалардан обдон фойдаланишгач, янги кўйлакларини кийишди. Улар ростдан ҳам чиройли бўлишди. Ҳар бир ишни завқ-шавқ билан бажаришаётган бу қизларни кўрганингизда беихтиёр ўзларини бунчалар бахтли ҳис қилишаётганидан ҳайратга тушардингиз. Мен ажабланганимни сездириб улардан сўрадим:
-Қизлар, шунчалик бахтлимисизлар? Ёки бу ўтиб кетадиган дақиқаларми? Сизларни ҳам опқочиб келишганми?

❤60👍16🤔5👏3
#ТУТҚУНЛИКДА
-Мен ўз хоҳишим билан келганман, -деди Зуля. Анжеликанинг ишрат боғига борсанг, унда қизларнинг ҳар бири турли йўллар, тақдир ўйинлари билан келиб қолганлигини биласан. «Минг бир кеча» деган китобнинг замонавийсини ёзсанг ҳам арзийди.
-Қизлар, қочиб кетсаларинг, бўладику?
-Қаёққа қочамиз? Хўш, бизни нима кутади? Биров уйланадими? Ёки ота-онамиз бетаъна, беминнат бошимизни силайдими? «Заргар» билан донлашганингдан кейин сен ҳам қочиш ҳақида ўйламай қўясан. Мана, мен 5 йил бурун ўзга хаёл, ўзга орзу билан яшардим. Кенг уйнинг келинчаги бўлиб, чиройли кийиниб, эшик олдини супурсам, ўтган-кетган ҳавас қилса, деб орзулардим. Алишер исмли қишлоқдошим ортимдан қолмас эди. Ҳар куни пахтадан қайтаётганимда пайдо бўларди. Агар сал кечикиб қолса, мен ҳам кўзларим билан уни излардим. Узундан-узун режалар тузардик. Ҳатто фарзандларимиз нечта бўлишини, қаерда яшашимизни ҳам келишиб олгандик. Август ойида тўй қиламиз, -дерди у қулоғимга шивирлаб. Мен хурсанд эдим. Бир ой қолибди. Ҳинд киноларида бўладиган севги тўсиқлари йўқ эди. Бир кун пахтазорда узоқ қолиб кетдик. Ён-атрофимизда ҳеч ким йўқ. Унинг севги тўла кўзларига, ширин сўзларига учдим. Ихтиёрим қўлдан кетди. Мен йиғладим. У юпатди. Ҳадемай тўйимиз бўлишини, ҳеч кимга айтмаслигим лозимлигини тушунтирди. Август ҳам келди. Тез-тез келиб турарди. Энди эру хотинлардек эдик. 25 августда у менга таклифнома берди.
-Уйланаяпман, ўз қўлим билан таклифнома ёздим.
-Ҳали совчи юбормадингизу. Даров тўй куни белгиландими? -деб сўрадим.
-Зулфия, очиб ўқи таклифномани, -деди у. Не кўз билан қарайин, унда «Алишержон ва Дилафрўзхонларнинг никоҳ тўйига» деб ёзилган эди. Нафасим ичимга тушиб кетди. Бир муддат гапиролмай қолдим.
-Бадбахт, мени алдадингми, -дедим сўнг қалтираб.
-Сен чиройли қизсан. Сен билан зерикмайман. Бироқ бирга яшаб кўрдик. Ўзингни тутолмадинг. Севгимизнинг қизиғи қолмади. Дилафрўз отамнинг бошлиғининг қизи. Тоза. Таг-тугли. Истасанг, ҳар замон келиб тураман, -деди у кеккайиб.
-Алишер, сен мени бахтсиз қилдинг. Илоё, уволим урсин. Кун келар бир кун сендан ўч оларман, деб қарғандим.
Шу-шу қишлоққа сиғмай қолдим. Мен қаттиқ алдангандим. Бутун қишлоқда бизнинг севгимиз ҳақида «дув-дув» гап эди. Кутилмаганда бўлган тўй баттар шов-шув бўлди. Ўн кун уйдан чиқмай ётдим. Кейин шаҳардан иш қидираман, деб кўчага чиқдим. Бекатда турсам, Алишер хотинчаси билан машинасида келаётган экан. У негадир секин ҳайдарди. Ўзимни унинг машинаси тагига ташлагим келди. Бироқ орқароққа тўхтаган автобусни кўриб, унга қараб чопиб кетдим. Катта шаҳарга келиб, скамейкада узоқ ўтирдим. Дипломим бўлмаса, қаерга ҳам ишга оларди? Ошхоналардан иш қидирдим. Бахтимни қараки, катта бир ресторанда идиш-товоқ ювувчи керак экан. Аста-аста ишга ўрганиб қолдим. Квартира топдим. Яшашим ёмон эмас эди. Дугонам Леля билан сирлашганда бахтимдан куйганимни айтиб қўйган эдим. У шефимизга айтибди. Хуллас, шефнинг эрмагига айландим. Шундан сўнг уззукун идиш-товоқ ювмасдан ҳам кун кечириш мумкинлигини англадим. Бекатларда ўзимга харидор кутадиган одат чиқардим. Шундай кунларда клиентларимдан бири мени «Заргар» ҳузурига олиб борди. У менинг таржимаи ҳолимдан бохабар бўлгач, «ошга пашша қўнган» деб Анжеликага топширди. Бир куни Данил мен билан бўлишни истади. Мен хоҳлаган пайтинг хизматингга тайёрман. Фақат бир шартим бор, дедим. У рози бўлгач, қишлоғимизнинг адресини бердим. «Ё Алишерни ёки унинг хотинини ўлдир», дедим. Данил айиқсифат йигит. Жуда кучли. У Алишерникига кириб борганда хотини, қари момоси бор экан. О, бу Данил деганлари бабникда. Момони ичкарига қулфлаб, келинчакнинг номусига тегибди. Шу пайт келиннинг отаси келиб қолиб, ўлдиришига халақит берибди. Сўнг Данил уни бир мушт уриб қочиб кетган. Мен ундан хафа бўлдим. Нега бирдан ўлдириб қўя қолмадинг, дедим. У савил жуда чиройли экан. Оғзимнинг суви қочди. Қорнида боласи бор экан. Ўлдиришга ҳам улгураман, деб ўйладим, -деди.

❤58🤬22🤔8👏3👍2
#ТУТҚУНЛИКДА
Данилдан хафа бўлмасам ҳам бўларкан, ўша куни Дилафрўз ор устида ўзини осиб ўлдирибди. Гап-сўз бўлмасин, деб ишни қизнинг отаси «бости-бости» қилибди.
-Раҳмингиз келмадими?
-Қизиқсан-а. Менга Алишернинг раҳми келувдими? Алишернинг хотини ўлгач, 6 ойки бормаган қишлоғимга боргим келди. Анжеликадан рухсат олиб, совға-саломлар билан башанг кийиниб қишлоққа кириб бордим. Ўша куни худойи қилаётган экан. Куёвлик тўнини кийиб, белига қарс боғлаган, бошида дўппи ярашган. Алишер мотамсаро, келган-кетганни кузатарди. Мен қарияларнинг олдидан тезроқ ўтиб кетишни истаб қолдим. Қадамим ортга кетгандек, қандайдир ҳаё босди. Эгнимдаги европача кийимлардан иймандим. Бироқ, Алишер билан кўзим тўқнашгач, қошимни учириб ўтиб кетдим. Алишер ортимдан чопиб келди.
-Бу сенинг ишингми, касофат. Тўғрисини айт, -деди.
Мен тепани кўрсатдим. «Ҳар бир иш Оллойи таолонинг иродаси билан содир бўлади. Ҳали сенинг гуноҳинг учун худо жазолайди. Мен қасос олсам, сени ўлдиртираман. Шуни унутма. Балки хотининг ҳам ўзингдек бевафолик қилиб, бир йигитни ташлаб кетгандир. Балки ўйнашидир», -дедим.
-Нега шу пайтгача қишлоққа келмай Дилининг ўлимидан кейин келаяпсан? Ё уйланади, деб умид қилдингми?
-Йўқ. Севгилимнинг бошига мусибат тушибди. Томоша қилмасам бўлмайди, деб келяпман. Сен йигитмидингки, сендан умид қилсам. Йигитнинг мардини шаҳардан топганман, -деб уйга жўнадим. Уйдагилар совуқ кутиб олишди. Уйдан кетишимни талаб қилишди. Аям ҳам дадамдан қўрқиб бирор нарса деёлмасди.
-Ота, мени Алишер алдаганди. Қишлоқдан бош олиб кетишимнинг сабаби шу. Мен ундан қасос олдим. Томошасини кўрай, деб келдим. Қоронғу тушгунча индаманг. Кейин мени қайтиб кўрмайсиз,-дедим.
-Ёш бошингга шундай разилликка қўл урдингми? Уйдан кетмасанг хотин қўйган ёки хотини ўлган бирортага бериб юборардим. Энди сен шаҳар кўрдинг. Шаҳар кўрган эчкидан қўрқ, дейдилар. Оқ қилдим, сени. Ҳозироқ чиқиб кетмасанг, ўзим сени ўлдираман.
Отамнинг бу гапидан кейин ҳовлида туролмасдим. Қўшни қишлоқдаги холамникида тонг оттириб, эрталаб шаҳарга қайтдим. Анжелика қучоқ очиб кутиб олди. У мени эшигидан итармайдиган ягона одам эди. Хўш, айт, қочиб кетишимга нима ҳожат? Яхши еб, яхши кийиб, ўйнаб-кулиб юрибман. Мана, Ойхумор. Биз уни Оля деб атаймиз. Ўзи ҳам ўрисларга ўхшаб кетади. Бир боласи билан эри ҳайдаб юборган. Отасининг уйига борса, янгаси сиғдирмаган. Ўлар ҳолатда Анжеликанинг уйига келиб қолди. Ана бошпана бор, қорин ғами йўқ. Боласи «детдом»да, бугун хабар олиб келди. Хуллас, бахтини, тинчини топди. Яқинларидан кўрмаган оқибатни кўрди.
-Ҳозир ёшсизлар. Лекин ҳусн ҳам ўткинчи. Қариганларингда ҳам Анжелика бошпана берармикан?
-Унгача уйлик бўламиз. Биз ҳам Анжелика даражасига бориб, ёш-ёш қизларга бошпана берамиз.
-Зуля, Анжеликанинг ҳам қулоғи қизиётгандир. Ҳозир келиб қолса борми?
-Хумор билан Айшани олиб молга кетган. 2-3 кунда қайтиб келмаса керак. Дўндиқчага пардоз-андоз қилиш ортиқча экан. Ҳусни етарли.
-Ҳа, худо қарашган экан.
Шу пайт эшик тақиллади. Бадр қизларни дастурхонга таклиф қилди. Улар чиқишди. Бахтиёр менга овқат келтирди. Ён хонада бўлаётган шовқин менга сира ёқмасди. Овқатга ҳам қарамай, у ёқ-буёққа юра бошладим. Занжирнинг овози «шарақ-шуруқ» қилиб уларнинг ҳиринг-ҳирингини босиб кетарди.
-Ўтирмайдиган бўлиб қолдингми? Занжир овози бадимга урдику,-деди Бадр келиб бир лунжида гўшт чайнаган ҳолда.
-Ўйлаяпман. Халақит бераяпсизлар, -дедим.
-Кўпи кетиб ози қолди. Сен ҳам «Заргар» билан шиқинглашиб ўтиришингга.
-Эҳтимол,-дедим мен ва яна юра бошладим.
-Оёғидагини еч, Бахтиёр. Ҳозир қўлимга эрк бериб юбораман.
-Калит қизларда, -деди Бахтиёр.
Бир оздан сўнг Бадр яна келиб калитни бетимга отиб кетди. Бахтиёр занжирни ечди. Қўшни хонада мусиқа овози авжга чиқди.
-Сени кишандан буткул озод қилолсам қанийди. Кел, овқатни кейинроқ ейсан. Сенга чил беришни, орқадан ҳужум қилишни ўргатаман.

❤59👍21🤔6👏3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Данилдан хафа бўлмасам ҳам бўларкан, ўша куни Дилафрўз ор устида ўзини осиб ўлдирибди. Гап-сўз бўлмасин, деб ишни қизнинг отаси «бости-бости» қилибди. -Раҳмингиз келмадими? -Қизиқсан-а. Менга Алишернинг раҳми келувдими? Алишернинг хотини ўлгач…
#ТУТҚУНЛИКДА
Мен рози бўлдим. Бир соат чамаси овоз чиқармай оҳиста шуғулландик. Ишқилиб фойдаси тегса яхшида. Бахтиёр овқатни қайта иситиб келди. Нариги хонадаги базм узоқ давом этди. Қизларнинг тақдирини ўйлаб-ўйлаб кўзим илинибди. Тушимда дадажоним, Расул дўхтирни кўрдим. Улар милиция кийимида келишибди ва оёғимга ўраб ташланган кишанни ечибдилар. Мен ҳаргиз олиб кетинглар, улар яна занжирлашади, десам ҳам ортга қарамай ташлаб кетишди. Йиғлаб-йиғлаб қолавердим.
-Ҳой дўндиқча, сенга нима бўлди, кўзингни оч.
Ойхуморнинг турткилашидан уйғониб кетдим.
-Бунча бақирдинг. Алаҳсирабсанда. «Мени ташлаб кетманг, дадажон» -дединг нуқул.
Юзим жиққа ёш. Мен ўнгимда ҳам йиғлабман.
-Бўлди, Ойхумор опа, бошқа гапирманг. Тушим эсимдан чиқиб кетади, дедим ва бир бошидан эслашга, таъбирлашга уриндим. Тушни кўргунча қанча азобланган бўлсамда, уни хайрли эканлигини дилдан ҳис этиб турардим. Ўрнимдан туриб, муздек сувга юзимни ювдим. Демак, инсон дунёдан ўтгандан кейин ҳам бола-чақасини йўқлаб тураркан. Эй худо, тушим ўнгидан келсин. Бу одамкушларнинг қўлидан эсон-омон қутқар. Токайгача зўрликнинг қўли баланд келади. Ахир Олялар, Зулялар кўпайиб кетмаяптими? Мени ая, мени улардан қизғон. Илтижоларим кўп эди. Фақат бетон деворларни тешиб ўтиб, Оллоҳга етиб борармикан? Бечора акам ор-номусдан етти букилиб, мени излаётгандир. Рашиддек «синглим ўлиши керак» деб ўйлаётганмикан? Тошкент кўчаларида расмимни кўтариб зору-сарсон юрганмикан? Эҳ, ўғил бола бўлиб туғилганимда эди. Наилож. Бугун 4 декабрь. Қиш фасли ҳам кириб келди. Синфдошларим янги йил ҳақида шеър излашаётгандир. Ҳар йили мен қорқиз бўлардим. Бу йил ким бўларкан? Уларга маза. Мен каби жар ёқасида турганлари йўқ. Чўкаётган одам хасга ёпишади, деганидек мен ҳам кўрган тушимга ишонаяпман. Зора фаришталар «омин» деса. Аям қоронғуда юрсанг, «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Лоҳавлоҳу вала қуввата илло-билло али- йил азим» деганча икки елкангдан ошириб «суф» де, деганлари ёдимга тушди. Гарчи тонг отиб келаётган бўл- сада, мен қоронғулик қаърида эдим. Тўғрими, йўқми шу оятни билганимча пичирлаб-пичирлаб хонага кирдим. Дилим равшан бўлди. Ўйловданми, уйқусизликданми кўзлари қизарган Бахтиёрга: «Мен сизга ишонаман» дедим астагина. Қаровулларим кўпайиб кетибди. Ҳар қадамда битта. Қизлар ҳам изма-из юрибди.
-«Пионер», тезроқ чойингни ич, иш кўп -деди Зуля.
Ана, яна битта лақаб орттирдим. «Пионер»миш.
-Хўш, «комсомолка»лар, менда нима ишларинг бор? Агар ўзларингга ўхшаб ола-бужур қилиб қўймоқчи бўлсаларинг, хомтама бўлманглар. Зинҳор бу ниятларингга етолмайсанлар. Мана бу упа-эликларинг ҳам ўзларингга сийлов. Ҳали мен ёшлик қиламан.
-Дўндиқча, сен бизни ранжитма, биз сени... Ахир хизматдаги одамлармиз. Озгина бўлсаям қўлимиз теккани билиниши керак. Бизга катта пул берилган. Кейин Данил билан Мишанинг калтакларига дош бериш қийин. Бизгаям раҳминг келсин.

👍51❤34
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Мен рози бўлдим. Бир соат чамаси овоз чиқармай оҳиста шуғулландик. Ишқилиб фойдаси тегса яхшида. Бахтиёр овқатни қайта иситиб келди. Нариги хонадаги базм узоқ давом этди. Қизларнинг тақдирини ўйлаб-ўйлаб кўзим илинибди. Тушимда дадажоним, Расул…
#ТУТҚУНЛИКДА
Қизлар билан «сан-ман»га бориб ўтиришимнинг фойдаси йўқ эди. Улар олиб келган қимматбаҳо шампунни олиб ювинишга кетдим. Ҳар қандай шароитда ҳам мен пок бўлишим керак. Ахир бу кунни мен ҳам кутаяпман. Бахтиёрга қўшиб наркоман «Заргар» ҳузурига юборишса, йўлда икковимиз у ёғини ҳал қиламиз. Бахтиёр пайсалга солса, якка ўзим курашаман. Насиб бўлса бу бандитлардан қутулсам, Қаршига чопаман. Ҳали бу шаҳардан бир кун узоқлашмаган эдим. Мана, 10 кун ўтибди. Мен учун 10 йилдек туюлаяпти. Қишда ҳам қуёши чарақлаб турадиган Қаршини соғиндим, онажонимни, синфдошларимни. Лекин қайтиш менга осон бўлмайди. Ўша ерда Расул дўхтирнинг оиласига кўзим тушади, бева қолган онамнинг ғамгин чеҳрасига қараш осон эмас. Уйимиз ҳувиллаб қолгандир. Дарвоқе, улардан қутулиб қочсам, йўл пулини нима қиламан? Бахтиёрда ҳам пул борми, йўқми? Эҳ, каллаварам! Қутулсам, дарҳол милицияга ҳабар бераман. Бу ердаги ҳангомалар фош бўлиши керак. Қолаверса, ўн кун дайдиб борган қизни уйдагилар, қўни-қўшнилар нима дейишади. Кўнгил шунчалик кенг эканки, бирданига ҳам қувонч, ҳам хавотир, ҳам ғусса сиғавераркан. Кўнглимнинг туб-тубида эса яна бир шайтон бор эдики, у Холида, ўн кундан бери бандитларнинг тилидан тушмаган, неча гул қизларни бахти қаро қилган, жиноятлари фош бўлмай келаётган «Заргар» - яъни одам қиёфасидаги махлуқ билан учрашгин. Кенагасбегим хоннинг қулоғига симоб қуйиб ўлдирганидек, сен ҳам ўч олсанг «Заргар»дан ол. Осилсанг баланд дорга осил, дерди.
-Дўндиқча, сувга тушиб кетдингми, бўла қол, -деди Зуля.
Сув роҳатижон, деганларидек сира ваннадан чиққим келмасди. Хаёлларим осмондаги оппоқ булутлардек тарқоқ эди.
-Бу кийимларингни кийма.

❤36🔥31😢14👍8😁2
#ТУТҚУНЛИКДА
Йўллар кенг, чиройли. Машиналар серқатнов. Аҳён-аҳён телевизорда кўрган жойларга кўзим тушади. Ёзувларга қараб Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида кетаётганимизни билдим. Ниҳоят ўша Анжелика тасвирлаган дўкон ва йўлларнинг икки томонидаги бири сипо, бири ҳашаматли уйлар кўринди. Биз оқ уй тарафга бурилдик. Яна ўша тезлик билан машинадан тушдик. Катта дарвоза кнопка билан ҳаракатланаркан. Ичкарига кирдик. Қизлар мени кўтариб чопишаётгандек икки қўлимга ёпишишган. Оёғим ерга бир тегади, бир тегмайди. Катта айлана зал, ўртада зинапоя икки томонга йўл бошлаган. Биз иккинчи қаватга кўтарилдик. Тўғридаги хонага олиб киришди. Жуда катта, кенг хона, гиламларга оёқ боссангиз қалинлигидан оёқ кўринмай кетади. Юмшоққина. Не ажабки, шундай баҳайбат хонада билинар-билинмас бўлиб ёши қирқларга борган чуваккина киши ўтирибди. У жуда ориқ, ёноқлари ичига кириб кетган. Сап-сариқ, сочлари қоши устигача етиб келган. Анжелика ҳақ. Унинг нигоҳи ўткир, бургутқараш. Фақат кўзигина унга салобат бағишлайди. Демак, у «Заргар». Менинг кушандам. Ёнида қоп-қора ит эркаланиб турибди. Ит ҳам бизга синчков тикилади. Эгасининг бир имосига маҳтал.
-Мен сен билан баҳорда учрашмоқчийдим. Чунки баҳор ишқ фасли. Сабрим чадамади. Эртани ҳам кутолмадим. Қишда ҳам иссиқ хонада ғунча очилаверади. Шошганим беҳуда эмас, дўндиқча. Сени шундай аташаркан. Бу лақаб менга ёқди. Сен бу зерикарли бинога файз киритасан. Агар ўжарлик қилмасанг, сени Анжеликанинг дўзахига ташламайман. Сенга никоҳ ўқитиб уйланаман. Ҳозиргача қанча аёллар бу бахтга эришишни орзу қилган.
У кўзининг пасти билан Рашидга синовчан тикилди.
-Рашид муллага одам юбор. Сен бизни шод қилдинг. Дидинг баланд экан. Эшигим сен учун ҳамиша очиқ. Биров мушугингни «пишт» деса мурожаат қилавер. Қизлар, сизлар ҳам бораверинглар. Анжелика сафардан қайтса, ундан миннатдор эканлигимни айтинглар.
Ҳамма кетди. Қулай фурсат. Бироқ ит мендан кўз узмай турибди. «Заргар» кнопкани босди. Эшикдан 35 ёшлардаги тўлароқ, қош-кўзига сурма тортилган, қорамағиз аёл кириб келди.
-Фарида опа, онамнинг бир армони бор эди. Ўғлим, орқа-олдинг чимилдиқ кўрмади. Саёқ юрдинг. Никоҳингга бирорта қизни олмадинг, деб койирдилар. Чимилдиқ тайёрланг. Ҳозир мулла келади. Мен бу қизга уйланаман.
-Хўп бўлади, тўй бўларканда, -деди аёл ва менга бир қараб чиқиб кетди.
-Яқинроқ кел! Диванга ўтир. Сен энди шу уйни бекасисан. Бойлик ҳам, атрофингдаги яланғоч аёллар ҳам, ароқ, наша ҳам баъзан безитаркан. Оддийгина одам бўлиб яшагим келиб қолди. Исмсиз лақаб билан яшаш ҳам жонга тегди. Ҳамма нарсамни сотиб, сени олдимга оламанда, дунёнинг энг гўзал маконига бориб яшайман. Шветсария ёки Париж, Рим. Албатта, менинг садоқатли дўстим «Барс» ҳам биз билан кетади. Гарчи эгни-бошим тоза, уйим озода бўлсада, мен исқирт оламда яшаяпман. Бу олам олдида шунчалик беғуборсанки, қўл теккизишдан чўчияпман. Бу ҳис-туйғулар мени биринчи марта безовта қилаяпти. Намунча хўмраясан? Мен сени гала итнинг олдидан тортиб олдимку? Муллага шипшимасам, сен бир кечада хароб бўлардинг.
-Мени уйга жўнатиб юборинг. Яна бир яхшилик қилинг, илтимос.
-Эй қиз, дунёда менчалик худбин инсон бўлмаса керак. Мен фақат ўзимни ўйлайман. Ўзимга тааллуқли нарсадан воз кечолмайман. Ўзгага тааллуқли чиройлироқ нарса ёқиб қолса, тортиб оламан. Сен меникисан. Сен аллақачон оғушимда бўлардинг. Бир бор худонинг раъйига қараб, никоҳ ўқитайчи. Барс, уни ёнимга келтир. Уялаяпти, -деди у мени кўрсатиб. Ит худди тушунгандек «Заргар»ни айланиб ўтиб, орқа томонимдан хезланди. Қўрқиб, уй тўрига югурдим. Мана, «Заргар» билан орамиз икки қадам. У менга термулгани-термулган.
-Мулла кечикдими? Кейин ҳам никоҳ ўқитаверамиз, -деди у ва ўрнидан турмоқчи бўлди. Шу пайт, айтсам ишонмайсиз, эшикни кимдир тепиб очди. 4-5 та милиция ходимлари кириб келди. Ё Худо, кароматингдан ўргилай. Сен борсан. Мени бир лаҳза ҳам унутмадинг. Мен ҳам сендан нажот кутдим.
Давоми бор....

❤77👍19😢14
#ТУТҚУНЛИКДА
Тўлароқдан келган милиционер «Заргар»нинг «Барс, бос» деб берган буйруғини эшитибоқ, итни отиб ташлади. Эшикдан кириб келган икки барзанги билан ҳам олишув бўлди. Уларни кишанлашгач:
-Сен қўлга тушдинг, Ҳасан Суяров. Уканг Ҳусан ҳам қўлга олинган, -деди.
-Хоин ким, қани мени қўриқчиларим? «Заргар» ёнидаги кнопкани босмоқчи бўлди.
-Уй қуршовда. Сен ёлғизсан. Қаршилик кўрсатиб ўтирма. Яна ўша милиционер ўқ узди. Қўлидан жароҳатланган «Заргар» мени илдамлик билан ўзига тортди. Бўйнимдан маҳкам ушлаб олди.
-Қимирласаларинг қизни ўлдираман.
У қўлига қаердандир пичоқ олибди. Мени орқага судрарди. Бирдан Анжеликанинг «ер ости йўли нариги уйга олиб боради, бу йўлнинг эшиги ўз хонасида» дегани ёдимга тушди. Агар биз йўлга тушсак, яна милиционерлар изни йўқотишади. Орган ходимлари ноилож қолишади. Улар мени аяб туришгани билиниб турарди. Бахтиёр айтган вазият шу эмасми? «Заргар» гилам устини оёғи билан пайпаслаётганда мен унинг пичоқ ушлаган қўлидан тишлаб олдим ва Бахтиёр ўргатган «чил» усулини қўлладим. Менинг қаршилигимни кутмаган, ғафлатда қолган «Заргар» оёғим остига йиқилиб тушди. Мен уни тепишдан ўзимни тўхтатолмасдим. Йигитлар илдам келиб унинг қўлига кишан солишди. Ранги оқариб кетган «Заргар» менга қаҳр билан қаради ва сўкинди. У ходимлардан фақат хоиннинг исмини айтишларини талаб қиларди. Олиб кетишаётганда эшик олдида ётган итига қаради. Оғир хўрсинди. Шу лаҳза Фарида опа чимилдиқ кўтариб келди ва ҳайрону лол қараб қолди. «Заргар» унинг қўлидаги атлас матога аянчли тикилди ва «Онамнинг армони ушалмади. Келин бехосият келди», -деди. Мен озод эдим. Мен калхат чангалидан осон қутулдим. Бари кўз очиб юмгунча содир бўлди. Айнан энди қутулиб кетиш ҳақида ўйламай қўйган пайтимда-я. Ўкириб йиғлаб юбордим. Тўғриси, ўша милиция ходими дадажонимга жуда ўхшарди. Ёши ҳам тўғри келарди. У сочларимдан силаб «кечикмадикми, болажоним» деди. Кўзларида ҳаяжон бор эди.
-Кечикмадингиз, бироқ мен сизларни ўн йилдан бери кутаётгандекман, -дедим.
-У сенга қўл теккизгани йўқми, она қизим?
-Йўқ, хавотирланманг. Негадир мулла кечикди. Бу ҳам менинг бахтим.
-Мана бу киши терговчи Саъдуллаев. Суҳбатлашиб тур. Биз уйни тинтув қилишимиз керак.
-«Заргар»нинг ер ости йўли бор. Йўлнинг нариги ёғидаги уй ҳам шуники.
-Биламиз. Бизда уйнинг схемаси бор.
-Сизларга Бахтиёр айтдими?
-Йўқ. Бизга ўзинг қамалган уйни кўрсатасан. Кейин суҳбатлашамиз.
Терговчи оҳорлик кийинган. Ҳамма формада бўлса, у киши костюм-шимда. Галстук тақиб олган. Қорачадан келган киши экан. У телефон орқали яна бир гуруҳ оператив ходимлар берилишини сўради.
-Ҳали сен билан узоқ гаплашамиз, Холида. Ҳозирча дам олиб тур, -деди мулойимгина.
Мен бу уйда бир минут ҳам тургим йўқлигини айтдим.
-Ҳозир. Гуруҳ етиб келса, ўша уйга борамиз.
-Қаршига кетишни истайман. Менга озроқ пул бериб туринг. Чақирганингизда қарзимни узаман, -дедим.
-Майли. Бироқ кемага тушганнинг жони бир. Шошилма, -деди терговчи. Диванга ўтириб ўйга толдим. Анжелика қўрқиб гапириб берган, Рашид бир гапига илҳақ бўлган «нарко қироли» осонликча таслим бўлдику. Ҳар қалай у ғафлатда қолди. Уни ким сотдийкан? Бу савол мени ҳам қизиқтирарди.

❤67👍35
#ТУТҚУНЛИКДА
Ким мени қутқарди? Ким «Заргар»ни сотди? Воқеаларни кутилмаганда, жуда тез содир бўлгани мени шошириб қўйди. Бундан ўн кун олдин ҳам худди шундай ақлим шошган эди. Бир неча дақиқалар ичида Расул дўхтир ўлган ва мен асирага айланган эдим. Мен энди бир дақиқа ҳам инсон умрини алғов-далғов қилиб юбориши, ёинки ҳаловат ато этиши мумкинлигига ишонардим. Агар Бахтиёр бўлмаса, эртанги кунга умидлантирмаса, ўшаларга қарши олишишга ундамаса, мен ҳам баъзи хотин-қизларга ўхшаб ўз жонимга қасд қилишни ягона йўл, деб билган бўлармидим. Ўн кун шу дўзах оловида куйиб кул бўлмасликдан мени Бахтиёр асради. Кўнгил қурсин. Менинг халоскорим Бахтиёр бўлишини бунча истамаса. Эҳтимол, у ҳам дўконларда санғиб юргандир. Мен терговчининг «Некция»сида ўтириб, тезкор гуруҳ вакилларининг ишини кузатдим. Милицияда ишлаш ҳам осон эмас экан. Улар то «Заргар»нинг хонасига киргунча ҳам неча муштумзўрлар билан олишган. Ўнтача одамнинг қўлига кишан солинган ҳолда махбуслар машинасига миндирилганлигини ўз кўзим билан кўрдим. Уйни тинтув қилишга ҳам икки соатлар вақт кетди-ёв. Уйдан наша топилгани ҳақида ҳам терговчига маълум қилишди. Наркоқиролиман, деб кекирдагини чўзиб юрган бу найновнинг ҳолига маймунлар йиғлади. Тўй қилармиш, чимилдиқ кўрармиш. Қизиқ, нега мулла кечикди? Рашид жўнатмадимикан? «Заргар»нинг ҳайдовчиси ҳам негадир қайтмади. Ҳар қалай тушим ўнгидан келди. Дадажонимнинг руҳи мени қўллади. Бироқ ҳувуллаган ўша уйда дадамсиз қандай яшарканман? Мен икки инсоннинг ўлимига айбсиз айбдор бўлиб қолдимку. Ҳали қанча таъна-дашномни ҳам кўтаришим керак. Ўн кун уйидан чиқиб кетган, бандитларнинг қўлида бўлган, деган маломатлар тоши ҳам бошимни ёришга шай. Скамейкада ўтириб, куни бўйи ғийбат сўзлар билан ҳовурини босадиган аёллар ҳам анча кун сақич қилиб чайнайдиган мавзу бўлди. Ҳар қалай, худонинг олдида покманку.
Терговчи ва икки милиция машинага ўтирди. Қолганлари тошкентликлар экан. Демак, Тошкентга «Некция»да келгандим, «Некция»да қайтарканман. Қайтиш насиб этганига минг шукур. Жоним чиқса ҳам киндик қоним томган жойда чиқсин.
Қорақамишга йўл олдик. Улар мендан йўлни сўраса, қандай қиламан, ўн кун турган жойингни билмайсанми, дейишади, деб чўчиб тургандим. Бироқ, улар ҳеч адашмай уйни топиб келишди. Демак, «Заргар»нинг кошонасини ҳам, Рашиднинг маконини ҳам аниқ билган одам айтган. Бахтиёр билан Эрнест «Заргар» ҳақида кўп нарса билмас эди. Фақат Анжелика ва Рашид унинг макони, сир-асроридан воқиф эди. Ўйлаб ўйимга етолмадим. Манзилга етиб яна бир қизиқ ҳолатга дуч келдим. Бу ерда ҳам милиция ходимлари бор эди. Терговчи мени ҳам уйга олиб кирди. Айрим ҳолатларни видеотасвирга олиш керак экан. Яратганнинг иродасини қарангки, мени занжирбанд қилганлар, ҳақоратлаганлар қўллари орқага қайрилган ҳолда кишанланган, тиззалаб бош эгиб ўтиришарди.
Ҳамкасблар кўришишиб, бир-бирини воқеадан хабардор этишди. Ярим-ёрти эшитган гапларимга кўра, мени «Заргар»никига олиб кетишгандан сўнг бозор-ўчар қилиб қайтган Бахтиёр қаттиқ ғазабланибди. У ҳеч нарса сўраб-нетиб ўтирмай тўғри Бадр дам олаётган хонага кирибди. Қаттиқ муштлашувдан сўнг Бахтиёр ҳушсизланган Бадрни занжирлаб қўйган. Эрнест кириб келиб Бадрнинг тарафини олгандан кейин Бахтиёр уни ҳам уриб, қўл-оёғини боғлаб ташлаган. Муллани ўз хонасида боғлаб, устидан қулфлаган. Рашид ва «Заргар»нинг ҳайдовчиси билан олишуви энг қийини бўлган кўринади. Балки Бахтиёрнинг менга нисбатан бўлган муҳаббати улардан устун келишга ёрдам бергандир. Оёғидан пичоқ еган Бахтиёр ҳаммасини боғлаб, эшикни қулфлаб, участковойга бориб ахборот берибди. Милиция ходимлари «тез ёрдам» чақириб, уни шифохонага жўнатишган ва бу ерга етиб келиб «ашаддий рецидивист»лар деб аталадиган бу гуруҳни қўлга олганлар.

❤72👍48🔥18🤔4
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Ким мени қутқарди? Ким «Заргар»ни сотди? Воқеаларни кутилмаганда, жуда тез содир бўлгани мени шошириб қўйди. Бундан ўн кун олдин ҳам худди шундай ақлим шошган эди. Бир неча дақиқалар ичида Расул дўхтир ўлган ва мен асирага айланган эдим. Мен…
#ТУТҚУНЛИКДА
Улар ҳам менинг соғ-саломатлигимдан хурсанд бўлишди. Рашиддан «Заргар»нинг манзилини сўраб, билолмай туришган экан. Мен шу ерда ўғри бўлса ҳам Бахтиёрни севиб қолганлигимни билдим. Қаранг-а, худди кинолардагидек, шунча жиноятчи билан якка ўзи жанг қилибди. Шунинг учун тезроқ шифохонага бориб, унга тирик эканлигимни билдиргим келди. Хуллас, бу ердаги воқеаларни ипидан-игнасигача айтиб, сизни зериктириб қўймайин. Орган ходимлари ва терговчи қонун доирасида барча ишларни амалга ошириб, йўлга ҳозирланишди.
Машинага минаётган Рашид менга қараб:
-Дўндиқча, бургутнинг чангалидан омон қолдингми? Бахтинг бор экан, -деди. Назаримда у менинг «Заргар»дан қутулганимга суюнаётгандек эди. Бадр менга бир қарадида:
-Барибир Бахтиёрингни ҳам оёғидан тортаман. Уям «гулбоққа» тушадиган ишлар қилган, -деди. Эрнест ва мулла бир оғиз ҳам гапирмадилар. Буларнинг орасида энг ваҳшийси Бадр. Уни кўргани кўзим йўқ.
Саъдуллаевнинг тошкентлик милиция ходимларига қарата:
-Яна бир жиноят уяси бор. Бу сизларнинг чекингизга тушади, -дегани диққатимни тортди. Яна қаерда жиноят уяси бор экан. Изқуварлар бало. Ажеликанинг наҳс босган уйидан ҳам хабар топишибди. Терговчи ва милиция ходимлари ички ишлар бўлимига бориб, ҳар-хил қоғозларни тўлдиришди. Яна қандайдир операциялар тўғрисида суҳбатлашишди.
Гап орасида Данил ва Мишанинг исми айтиб ўтилди. Анжелика ҳам қолмади. Тўғриси, уларнинг гапига кўпам эътибор бермадим. Чунки ўн кундан бери гап пойлайвериб, асабларим таранглашган экан. Боз устига улар тезроқ ишини тугатишсада, менга қувонч ва қайғу тайёрлаб турган она шаҳрим Қаршига қанот боғлаб учсам. Мен жуда чарчаган эдим. Тушлик ҳам қилмаганимиз туфайли кўнглим беҳузур бўлаяптими, билмайман. Терговчи ва милиция ходимлари Қаршидаги бошлиқларига операция муваффақиятли ўтганини, фақат капитан Расулов жароҳатланиб, шифохонага ётқизилганини, ашаддий рецидивист Рашид Турғунов бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олиниб Тошкент шаҳридаги ҳибсхонага жўнатилгани ҳақида ахборот берди. Суҳбат охирида “энг асосийси биз кечикмадик, қиз соғ-саломат, -деди ва менга кулимсираб қараб қўйди.
-Қорин, пиёз пўсти бўлиб кетди. Бир тамадди қилиб олиб, йўлга отланайлик,-деди ўша дадамга ўхшаб кетадиган майор Ихтиёр Мирзаев. Чиройли қурилган ресторанга кириб овқатландик. Сўнг машинага ўтирдик. Мен олдинги ўриндиққа, терговчи ва Мирзаев орқа ўриндиққа жойлашдик. Ҳайдовчининг исми Турсунбой экан. У ҳам формада.
-Жиян, мана бу фурашкани ушлаб кет, -деди у машинани бошқараркан. Менга жуда катта топшириқ берилгандек фурашкани эҳтиёткорона ушладим. Бирам чиройли, бирам салобатли. Бу Бахтиёрга ҳам жуда ярашарди. Бироқ у ўтмишига доғ туширган. Бу доғ бир умр унга ҳалақит берса керак.
-Расуловнинг ўрни бўш қолдида, -деди Мирзаев хўрсиниб.
-Бир-икки кунда отдек бўлиб кетади,- деди терговчи.
Ҳамма ҳорғин. Суҳбат ҳам ҳеч кимга ёқмайди. Ҳамма мудраб бораяпти. Ишқилиб, ҳайдовчи ухлаб қолмасин. Уйга қайтаётганимдан хурсанд бўлсамда, негадир юрагим увишиб борарди. Уйдагилар қандай кутиб оларкан? Расул дўхтирнинг хотини сочимни битталаб юлмасмикан? Акам нима дейди? Барибир ёшгина бу бошим хам бўлдида. Шунча одам мен учун овораи-саргардон. Яхшиям милиция бор, изқуварлар бор. Бўлмаса, мени ҳозир «Заргар» хароб қилган бўларди. Ўзича гала ўғрини йиғиб тўй қилармиди? Мен ундан қутулолмас эдим. Итнинг ўзиёқ қонсираб, эгасининг имосига маҳтал бўлиб турганди. Мени итга талатарди. Исми Ҳасан экан. Унинг қиёфадоши-укаси эканда. Анжелика бу сирдан бехабарлиги учун айтмагандир. Эгизак жиноятчилар. Уларни пойтахт қамоқхонасига жўнатишди. Ҳозир Анжеликанинг уйида ҳам тўс-тўполондир. Миша ва Данил ҳам қўлга олинган бўлса, одамлар каттакон жиноий гуруҳдан қутулардилар. Энг асосийси, энди бегуноҳ ўлган Расул дўхтирнинг қотиллари фош бўлади.

❤79👍28
#ТУТҚУНЛИКДА
Қош қорайганда Самарқандга етиб келдик. Йўлга чиққанимиздан оппоқ қор ёға бошлаганди. Анча қалинлашиб қолди. Яна ўша тожикча-ўзбекча гаплар билан бир тўда қиз нон кўтариб йўлда туришибди. Йўлнинг икки томонида жойлашган дўконлар чироғи йўлни ёритган. Чиройли қилиб терилган ширинликлар, тешик кулчаларга қараб, уйга нимадир олиб боргим келди. Бироқ ёнимда сариқ чақа йўқ. Машинамиз тўхтади. Терговчи «Самарқанднинг нонидан олмасак бўлмайди. Мозорбосди», -деди. Улар ўттизтача нон олишди. Менга ҳам 4 тасини беришди. Кийимларим солинган селофанга жойлаб, раҳмат айтдим. Қаршида қор эмас, ёмғир ёғаётган экан. Қоронғуда қадамларим узилган шаҳримга яна қоронғуда кириб келдим. Ўша тунда чопган жойлар, дўхтир бобони тепишган ер, ана, «Санам» фабрикаси. Баридан ўтдик. Томоғимга тош тиқилгандек ўкириб йиғлаб юбордим. Мана бизнинг «дом»мимиз. Уйимизнинг чироғи ёниқ. Чироқ нури зимис-тон кўнглимни ёритгандек бўлди. Машинадан тушдик. Ёмғир томчилари кўз ёшимга қўшилиб кетди. Мен уйга қараб чопиб боришни қанчалик истамай, оёқларим бўйсунмасди. Терговчи ҳолимни тушунгандек қўлимдан ушлади: «Юр, қизим, онанг, аканг дийдорингга зор! Бу тун яхшилаб дам ол. Эртага соат 10.00 да шаҳар прокуратурасига онанг билан борасан. Хўпми?»
-Мен ҳақимда сизга ким ахборот берди? Бахтиёр эмас экан. Унда ким?
-Эртага гаплашамиз. Ҳозир сени уйингдагиларга топшириб чиқай. Жуда чарчаганман. Икки кундан бери мен ҳам уйда йўқман.
Мен ҳайдовчи ва майорга раҳмат айтиб, хайрлашдим. Зинадан бир-бир босиб кўтарилардик. Қўшнилар чиқиб қолишини сира истамасдим. Терговчи эшикни тақиллатди. Ичкаридан чиққан заифгина овоз юрагимни ўртаб юборди. «Аяжон, Аяжоним», деб бақириб йиғлай бошладим. Аям бечорагина ҳам ўн кун ичида ўн йилга қарибди. Азадор кийим момога айлантириб қўйгандек.
Эшикни очиб, менга бир қарадида, дабдираб кетди. Терговчи илдам экан. Дарҳол ушлаб олди. Иккимиз сўзсиз бир-биримизнинг пинжимизга тиқилдик. Фақат кўз ёшларимизгина бир-бири билан сўйлашаётгандек эди. Терговчи чиқиб кетди. Дадажонимни йўқлаб ярим соатларча йиғладик. Аям ўзини тутиб олди. Қўл-оёқларимни пайпаслаб кўра бошлади. Саломатлигимдан кўнгли тўлди. Бироқ дилида бир савол бор эди - бўйи етган қизидан хавотир ҳисси. Кўзларимга қаради. Лекин нима деб сўрашнинг эпини қилолмас эди. Аяжонимни ортиқ қийнашни истамадим.
-Қўрқманг, аяжон, менга ҳеч ким қўл теккизгани йўқ.
-Болам, нуридийдам, ор-номусим. Аям мени бағрига қаттиқроқ тортди.
-Худойим, борингга шукур. Мен муштипарнинг ноласини тинглабсан. Илоё, терговчи боламнинг умри узоқ бўлсин. Милицияга паҳмат. Барака топишсин, - деб онам ошхонага ўтдилар.
-Бир пиёла иссиқ чой ич, ҳозир олиб келаман.

😢71❤50👍17😍3
#ТУТҚУНЛИКДА
Тутқунликда 10 кун (8 - қисм)
Терговчига ким хабар берган? Мен
аяжонимнинг иссиққина овқатини ича-ича
шу саволга жавоб изладим. Саволимга фақат
эртага терговчидан жавоб олишим мумкин.
Онамнинг иссиққина шўрваси
томирларимга жон бағишлагандек бўлди.
Ошхонага бориб, идиш-товоқларни ювдим.
Қандай яхши. Ўз уйимдаман, ўлим таъқиб
қилмайди. Бандитларнинг дўқ-пўписаси йўқ.
Сокингина. Ўйга ботиб ўтирган онамни ҳоли
қолдириб, дадамнинг хонасига кирдим. Мен
дадамнинг тобути олиб чиқиб кетилаётганини
кўрмаганим учунми, тирикдир, -деб хаёлим
қочарди. «Дадажоним, мен келдим. Худо
мени асради. Қанийди, ўлмаган бўлсангиз.
Катта-катта бармоқларингиз билан сочимни
силардингиз». Деразанинг бир томонини очиб,
ташқарига қарадим. Осмон йиғлаяпти, мен
ҳам йиғлаяпман. Лекин менинг кўз
ёшларим отамга етиб бормайди. Қапо ер
остида ётган дадажоним, Расул дўхтирнинг
қабрига ҳам ёмғир етиб боради. «Э,
ёмғиржон. Уларга айт, мен шўрпешона
қизни кечиришсин. Улар менинг айбим билан
бевақт кетдилар». Дадажонимнинг каравотига
ўтириб, ёстиқни қучдим. Дадамнинг ҳиди.
Бунча қадрдон. Ўкириб-ўкириб йиғладим.
Шу вақт эшик қарсиллаб очилди. Рўпарамда
минг бир хаёл билан акажоним турарди.
-Омонмисан, Холидажон!!! Синглим!!!
-Акажон... Мен қотилман. Дадамнинг,
Расул дўхтирнинг қасосини мендан олинг.
Мен бўлмасам улар ўлмасди.
-Сен менинг ор-номусимсан, сингилжон.
Сени оёқ ости қилишса, бу менга
дадамнинг ўлимиданда оғирроқ зарба
бўларди. Буни кўтаролмасдим. Сен ўзингни
қийнама. Ўша куни сен кўчага чиққан
заҳотинг дадам жон берганлар. Дўхтир барибир
кечикарди. Ўзим уйда бўлсам, аям сени
кечаси кўчага чиқармасди. Тақдир экан.
Энг асосийси, сен тириксан. Бу ҳам бир
мўъжиза. Ўн кун бандитларнинг қўлида туриб,
тирик қолиш камдан-кам инсонга насиб
қилади. Бўлди, йиғлама. Кўнглимни бузма.
Маҳалла-кўй гап қиладиган бўлса, бошқа
жойга кўчиб кетамиз.
-Мендан кўнглингиз тўқ бўлсин, ака.
Ор-номусингизни ҳеч ким оёқ ости қилгани
йўқ. Лекин бу уйда дадамнинг изи бор,
кўчмайлик. Одамлар гапирса гапираверсин.
Мен ўзимга ишонсам бўлгани.
-Ўн кун ичида анча улғайибсан.
Гапларинг ҳам етмиш ёшли кампирнинг
гапидай.
-Ака, агар мени номусимга тегишган
бўлса, сиз мени ўлдирармидингиз ёки ўлим
тилармидингиз?
-Йўқ, мен ўзимга ўлим тилардим.
Сени жуда яхши кўришимни шу ўн кун
ичида ҳис қилдим. Худо сени асради.
Онамнинг, менинг илтижоларим унга етиб
борди.
-Ака, дадамнинг руҳи ҳам қўллади.
Тушларимга кириб ишончимни
йўқотмаслигимга ёрдам бердилар.
Бўлмаса, мен ўзимни ўлдириб қўйган
бўлардим.
Акам худди дадамдек сочларимни
силадилар ва «ётиб дамингни ол,
чарчагансан», деб чиқиб кетдилар.
Айқаш-уйқаш тушлар кўриб чикдим.
Тушимда Анжеликани отасининг ҳайдовчиси
тоғ устида қувлаётганмиш. У мендан
ёрдам сўрар, нуқул бақирармиш. Мен жуда
баланд уйнинг тепасида бўлганлигим учун
унга ёрдам беролмасдим. «Холида, сенга
айтиб берган отамнинг ҳайдовчиси шу. У
менинг душманим. Ҳаётимни барбод
қилган. Уни судга бер, мени олиб кетаяпти»,
деди у. Ҳайдовчи унга етиб олдида,
иккаласи тоғдан пастга қулади. Уйғониб
кетдим. Ўз уйимда ҳам улар мени тинч
қўйишмайди-я.
Таҳорат қилиб, аям ва акамга
эргашдим. Зиёратгоҳда одам кўп экан.
Тўрга қараб юрдик. Мулла дуойи фотиҳа
ўқиди. “Қабрни айланиб оҳ-воҳ қилиш исломда
ман қилинган.

❤76😢35👍7🤔4
#ТУТҚУНЛИКДА
Тутқунликда 10 кун (9 - қисм)
Ўтганлар асосан дуойи-фотиҳа талаб
бўладилар”, деди мулла зиёратчиларни кузатиб,
бош чайқаркан. Дадамга, Расул дўхтирга
ҳам фотиҳа ўқилди. Аям бош-кўзимдан
айлантириб пулни қутига ташладилар. Тўғриси,
руҳиятим янгилангандек бўлди. Елкамни
эзиб турган юк йўқ, енгиллашдим. Пиёда
келиб, пиёда қайтдик. Аям Расул
дўхтирникига ҳам кириб чиқамиз, -дедилар.
Мен истамасамда, мажбурладилар. Акам
уйга кетдилар. Юрагим безилларди.
Эшик очилди. Аёл рўмолининг у ёқ-
бу ёғини тўғрилаб, бизга қаради ва
ичкарига таклиф қилди. Менимча, аям
уларникига тез-тез келган бўлса керак. Улар
елка олишиб, пича йиғлашди. Аёл менга
қараб қотиб қолди.
-Холидами?
-Ҳа. Кеча кечга топиб келишди.
Ҳиққиллаб йиғлай бошладим: -Мен сизнинг бева бўлишингизга,
болаларингиз етим қолишига сабабчи
бўлдим. Лекин мен бундай бўлишини
истамагандим, -дедим.
-Дўхтир буванг ҳар оқшом тушимга
кириб, сени сўрайдилар. Холида келдими,
дейдилар. Сен учун ўлиб кетдилар. Сен ҳам
ўлсанг, шунчаки ўлиб кетганга
ўхшардилар. Мен сани ўғирланганингни
билгунча кўп қарғадим. Терговчи
тушунтиргандан кейин эрим шу қиз учун
жонини берибдими, тирик қолсин, деб дуо
қилдим. Тақдир эканда. Дўхтир бувангни
орқаларидан шунча бола қолди. Из қолди.
Сан ҳали жуда ёш эдинг. Уни ўлдирганлар
жазосини олишса, юрагим озроқ таскин
топарди. Каллам қурсин, уйга киринглар.
Биз уйга кирдик. Аям «Фотиҳа»
сурасини пичирлаб ўқидилар. Кейин аёл
мендан ўша тунги воқеани сўради. Бир
бошидан айтиб бердим. Беш-ўн дақиқа
ичида 10 кунда бўлган ҳодисани айтишга
тўғри келди. Жиноятчилар қўлга олинганини
айтганимдан сўнг дўхтирнинг аёли
ҳовуридан тушди. Пиёладаги чойни бир
ҳўпладим. Уям томоғимга тиқилди.
Дўхтирнинг уйидан тезроқ чиқиб кетишни
жуда истардим. Аямга қараб имо қилдим.
Аям:
-Айтгандай, Холида ҳали терговчига
учрашиши керак, бизга рухсат беринг, -
дедилар.
-Йўқлаб келганларинг учун раҳмат.
Келиб туринглар, -деб кузатиб қўйдилар.
-Бечора ҳокисор аёл. Ҳалиям
«шантаж»га учрамадик. Оғир-вазмин.
Ўйлаб гапиради, -дедилар аям кўчага
чиққанимиздан кейин.
-Мен гоҳо шу аёлни кўришдан
қўрқиб ўлиб кетишимга ҳам рози
бўлардим. Юзма-юз бўлдим. Яхши
бўлди, -дедим.
Аям билан уйга борсак, акам
дастурхон ёзиб, нонушта тайёрлаб
қўйган эканлар. Ҳаммамиз бир дастурхон
бошида ўтирдик. Акам аямга “сиз пиёда
юриб чарчадингиз, Холида билан мен
«бораман» дедилар. Биз шаҳар
прокуратурасига етиб борганимизда
терговчи хонасида йўқ экан.
-Кутиб туринглар, -деди навбатчи
милиционер. Ўн дақиқалардан кейин
Саъдуллаев кириб келди.
-Яхши дам олдингми? Ўз уйинг -
ўлан тўшагингда, рангинг кириб қолибди.
Ҳозир мактабингга бориб, директоринг билан
гаплашиб келаяпман. Тақдимнома
киритдим. Синфдошларинг сени роса
соғинишибди. Бугун чувиллашиб уйингга
келиб қолса, ажабмас.
Мен шу куни ёзма равишда бўлиб
ўтган воқеаларни батафсил ёздим. Шундан
сўнг терговчи менга қараб:
-Сени халоскоринг ким, биласанми? -
деди.
-Бахтиёрдан бошқа ҳеч ким менга
дўстлик қилмасди. Яна билмадим.
-Анжелика.
Терговчининг бу гапига ҳайрон
қолдим. Наҳотки, Анжелика. Унга қанча
ялиниб-ёлворганларим зое кетгандику.
Терговчи воқеа тафсилотларини айтиб берди.
Анжелика «мол»га кетган кун Тожикистонга
эмас, Сурхондарёга борган экан. У
ердаги нашафуруш анча арзон «мол»
беришга кўнибди. Йигирма учта целлофан
халтачадаги героинни икки қиз ва Анжелика
ошқозонига ютиб, қайтишибди. Поезд
Қаршига етар-етмас уларни соғлиги
ёмонлашибди. Вокзалда уни ва қизларни
тушириб шифохонага ётқизишибди. Шунда
Анжелика «Илтимос, ҳаётимни сақлаб
қолинглар. Кўп сир биламан», деб ялинибди.
Саъдуллаев деган терговчи олиб бораётган
ишга ойдинлик киритиши мумкинлигини
билдириб, уни тезрок, чақиришларини
сўрабди. Терговчи етиб боргунча
дўхтирлар етти дона целлофан халтасини
унинг ошқозонидан олишибди. Яна беш
дона бор, ҳаётимни сақлаб қолинглар, -
дебди Анжелика жовдираб, йиғларкан. Яна
икки донасини базур топишибди.

❤71👍16🤔14😢9🔥6
#ТУТҚУНЛИКДА
Тутқунликда 10 кун (10 - қисм)
Бу янгиликни «ҳазм»
қилишим анча қийин бўлди. Қизиқ, шунча
одамнинг бошига етган, гул қизларнинг
хазон бўлишини томоша қилиб ҳузурланган
ёвуз аёл нега менга ёрдам берди?
Ўлим ёқасида қолганлар кўпинча рост
сўзлашади, ҳаётини таҳлил қилиб, савобу
гуноҳни ўзича ўлчаб кўради, деганлари
рост эканда. Демак, Анжелика - менинг
халоскорим. Ростдан ҳам агар у
«Заргар»нинг қароргоҳи қаердалигини
айтмаса, ҳеч ким тополмас эди. Анжелика
ўлган бўлса, анчагина қизлар бошпанасиз
қолибдида. Нарко қироли ҳам, қироличаси
ҳам таназзулга юз тутибди.
Терговчининг олдидан қайтар
эканман, туни билан ёққан ёмғирдан
шаҳар ҳавоси мусаффолашганини ҳис қилдим.
Акам билан бетон йўлакдан хазонларни
босиб уйга қайтдик. Хуллас, менинг ўн
кунлик саргузаштим якун топди. Мен
кўнгилсиз ҳолат дўхтирнинг хотини билан
тўқнашиш, деб хато ўйлаган эканман.
Ҳаммаси мактабга боришим билан
бошланди.
Мактаб хотин-қизлар қўмитасининг
раисига дуч келдим.
-Менинг хонамга кир, -деди у.
Хонасига кириб бир чеккадаги стулга
ўтирдим.
-Ҳар сафар мажлис қилганимда
санларга, саёқ юрмаларинг, кечаси уйдан
чиқмаларинг, деб умрим ўтарди. Ана энди
бутун шаҳарга овоза бўлдик. Нимаймиш,
фалончининг қизи қочиб кетипдиймиш.
Нимаймиш, фалончи мактабнинг ўқувчиси
жиноятчилар билан ҳамтовоқмиш. Одам
ўлдирганмиш, деган гаплардан бош
кўтаролмай қолдик. Ўша куни йигитлар
билан учрашувга чиққан экансан.
Номусга чидолмай отанг ўлди, ноинсоф.
-Зулфия Собировна, сизга нотўғри
маълумот етказишибди. Терговчи келиб,
директорга воқеани тушунтириб берган.
Менинг гуноҳим йўқ.
-Сайил ўтгандан кейин бу баҳоналар
тош босмайди. Ғишт қолипдан кўчган.
Қизлар мажлисида сани муҳокама қилгандик.
Эндигисига ўзинг ҳам иштирок этасан.
Муштдай бошинг билан бузуқ йўлга
киришга уялмадингми? Ўн кун худодан
қайтганлар билан бирга яшайсану, сен
ҳалол, покизамисан? Чўпчагингни
бошқага айт. Энди сани кўнглинг ўртанса
куймайди. Яна синфдош қизларни фикрини
чалғитма.
Мен бу гапларни эшитиб, ўрнимдан
туролмай қолдим. Ўзимни оқлашга ҳам
тузукроқ гап тополмасдим.
-Бузуқлик кўчасига бир марта кирган
одам яна қайтмай қўймайди.
-Сиз инсон эмас экансиз. Анжеликадан
ҳам баттарсиз. Сиз «Заргар»дан ҳам
даҳшатлисиз. Шу сўзларни қалтираб-қалтираб
айтдиму, ёнимдаги стулни кўтариб, унга
отдим.
-Бошингдан қолсин мактабинг, -дедим
унга ва айланиб ўтиб юзига икки шапалоқ
туширдим. Бизнинг шовқинимизни эшитиб,
синф раҳбаримиз Исоқов домла кириб келиб
қолдилар.
-Холида, жон қизим, эсон-омонмисан?
Тўрт мучанг соғми? Нима шовқин,
Зулфия Собировна?
-Бу қизни мактабдан ҳайдаш керак.
Хулқи бузилиб кетган. Ўқитувчига ҳам қўл
кўтарадими? Мен буни энди кечирмайман.
-Ўзингизни босинг. Бу ҳақда кейин
гаплашамиз. Мен синф раҳбари сифатида
Холидани ҳимоя қила оламан. Бор, қизим.
Анча дарсдан қолиб кетдинг. Эсон-омон
кўзим кўзингга тушди. Худога шукур.
Яна ўқувчиларимиз 31 та бўлди. Борақол.
Дарс жадвалига қараб, синфимиз
ўқувчиларини топдим. Синфдошларим мени
совуқ кутиб олишди. Энг яқин дугонам
ҳам, шу пайтгача севги изҳор қилиб
келаётган синфдошим ҳам истеҳзо билан
қаради. Фақат ҳеч кимга қўшилмайдиган
(бир пайтлар уни устидан кулардим) қиз
Луиза ўрнидан турди ва «Холида бормисан,
ўрнинг роса билинди, кел, бирга ўтирамиз»,
деди. Шу пайт индамас қиз кўзимга
оловдек кўринди. Индамай ёнига келиб
ўтирдим. Нималар бўляпти? Энди бир
камим мактабни ўзгартиришмиди? Синфдаги
шўх болалар мени саволга тутишди:
Бандитлар қанақа экан? Кучлими? Пуллари
кўпми? Ҳеч кимдан қўрқмайдими? Мен
жавоб бермадим. Ҳозир сумкамни ола солиб,
уйга кетворгим келарди. Кеча катта опам
келганда, болалик пайтдан бери Холидани
келин қиламан, деб оғзидан бол томадиган
қўшнимиз тескари қарайдиган одат
чиқарди, деганда ҳам бунчалик
таъсирланмаган эдим. Ҳамма кўргулигим
ўтди, деб ўйлаб, янглишибман.
Нима қилишим керак? Ўн кунда
ётсираб қолган синфдошларимга, Зулфия

❤46👍14
#ТУТҚУНЛИКДА
Тутқунликда 10 кун (11 - қисм)
Эшитиб гарангсиб қолдим. Рашид,
Бадр олий жазога ҳукм килинди. Эрнест ва
мулла 20 йил озодликдан маҳрум бўлди.
Бахтиёр тўғрисида жуда катта тортишув
бошланди. Адвокат аёл қонунни сувдек
ичиб олган экан, прокурор ҳам унга катта
айб қўймади.
Қонуний терминларни унча яхши
эслаб қололмадим. Ҳар қалай, Бахтиёр
жиноятнинг очилишида фаол ёрдам бергани
учун унинг қилмиши ижтимоий хавфлилигини
йўқотди, деб эътироф этилди. Бахтиёрнинг
чин кўнгилдан пушаймонлигини, ўз
ихтиёри билан айбини бўйнига олиб арз
қилгани туфайли суд уни жазодан озод қилди.
Адвокат опа ва терговчи Саъдуллаевнинг
маслаҳати билан Бахтиёр меросхўрлик
ҳуқуқини талаб қилиб, судга ариза берди.
Мен битирув имтиҳонларининг
охиргисини топшираётганимда Бахтиёр
мактабимизга бир қиз билан етаклашиб
келди. Қизларнинг олдида ер ёрилмади,
ерга кирмадим. Шунда уни астойдил севиб
қолганимга амин бўлдим. Рашким
келганидан синфхонамизга югуриб кириб
кетдим. Ўғри бўлса ҳам тегаман, деб
ортимдан югуриб юрганлар қанча,
дегандек туюлаверди. Номард. Дарров
топиб олибди-я. Алам билан партани
муштлаётганимда улар кириб келди.
-Холида, сени синглим билан
таништирмоқчиман. Бу гапдан кейин
ўзимга келдим. Яхшилаб қарасам, у
Бахтиёрга жуда-жуда ўхшар экан.
-Сендан ўла-ўлгунимча
қарздорман. Агар сенга йўлиқмаганимда
бир куни Рашиддан ўтадиган жиноятчи
бўлиб кетардим. Ота-онамдан қолган
ёлғиз ёдгорим - синглим ҳам аросатда
қолиб кетарди. Энди бизнинг ўз уйимиз,
кичкинагина оиламиз бор. Суд аммамдан
уйимизни олиб берди. Ҳозир бизни борлигимиз
ёдига тушган тоға-холаларимиз ҳам зир
қатнаб қолган. Сен ҳам бизнинг оиламиз
аъзоси бўлишингни орзу қиламан. Бироқ, бу
орзуим юлдузлар каби узоқ. Уларга қўлим
етмаганидек, сенга ҳам етолмайман, деб
қўрқаман, деди хомуш.
-Нега? -деб юборибман. Шу пайт қиз
бўл- май бу кунингдан ўл, сал тилингни
тийиб турсангчи, дейдиган одам йўқ. Мен
ҳам, Бахтиёр ҳам боши берк кўчадан
эсон-омон чиқдик. Энди бахтли яшашга
ҳаққи- миз бор. Бахтиёрнинг бу «оташин»
нутқидан кейин нима дейишимни билмай
қолдим. Ўйлаб-ўйлаб:
-Дадажоним йўқ бўлсада, акам бор,
аяжоним бор. Улар менинг тақдиримни ҳал
қилишади, -дедим. Ўзимнинг жавобимга
ўзим қойил қолдим. Асиралик пайтимда онт
ичгандим. Агар ана шу дўзахдан эсон-
омон чиқсам, жисмоний тарбия факультетига
кириб ўқийман. Қизларни спортга
қизиқтираман, ҳеч бўлмаса ўзини ўзи
ҳимоя қилишга ўргатаман, дегандим.
-Бахтиёр ака, мен университетга
ҳужжат топширмоқчиман, -дедим.
-Албатта, топшир. Синглим ҳам сен
билан бирга топширади. Мен эса кечки
мактабга ўқиб, аттестат олмасам
бўлмайди, -деди. Хуллас, ҳаёт менга
ёруғ кунларни ваъда қилаётган эди.
Шодлигимдан учиб-қў- ниб юрган
пайтим Тошкентдан чақирув қоғози келди.
Бу пайт акам ўқишда эди. Ҳеч оёғим
тортмади. Терговчи Саъдуллаевга ҳам
қоғоз келган экан. Бахтиёр мени ёлғиз
юборгиси келмади. Учаламиз кетдик.
Йўлма-йўл эндигина хотирамдан
ўчаётган воқеалар ёдимга туша
бошлади. Ҳасан-Ҳусанларнинг, яъни
«Заргар» билан укасининг жиноий ишлари
кўрилаётган экан. Мен яна жабрланувчи
бўлиб иштирок этдим. Миша ва Данилнинг
иши алоҳида кўрилибди. Улар ҳам олий жазога
тортилибди. «Заргар»нинг қиёфадош укасини
фирибгарликда айблашди. У ҳеч кимни
ўлдирмаган, жиноят қилмаган, бироқ,
акасининг номидан иш юритган. Акаси
билган номаъқулчилигини қилишига имкон
яратган: «Заргар»нинг эса, мол-мулки
мусодара қи- линди. Ўзи олий жазога ҳукм
этилди. Қанийди, уни отнинг думига боғлаб
судрашса. Суд тугагандан сўнг, биз
Тошкентнинг кўзга кўринган жойларини
томоша қилдик. Назаримда ҳамма жой
жиноятчилар тўдасидан қутулгандек эди.
Биз билан баб-баравар ҳаловатини йўқотган
терговчи ҳам энди дам олса керак
Davomi bor...

❤41👍16😁11