ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.4K subscribers
71 photos
76 videos
784 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
#Кабира

#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
5-қисм

…тўйни тезлатишни сўрашгани учун режа қилинганидан анча олдинга сурилганди. Шу сабабдан ўйлаб-ўйлаб, жигарларидан ёрдам сўраб уларни уйига йиққанди. Ҳамма қурби етгунича ёрдамини аямайдигам бўлди. Ҳамиданинг холаси кейинги ҳисоб-китобларни шунга қараб қилиш учун ким қайси харажатни бўйнига олган бўлса ҳаммасини ёзиб қўйди. Ҳамиданинг онаси-Саида оилавий поликлиникада оддий ҳамшира бўлиб ишларди. Оладиган ойлиги ҳам учалик кўп эмас. Опасига эса тўйнинг артистларини биз кўтарамиз, кимни десангиз чақирамиз деб ёзиб қўйишини айтди. Аммо опаси қимматга тушасан, қийналиб қоласан деб кўнмади. Тўйга машҳур қўшиқчилардан чақирмоқчимиз, буни жиянинг ўзи ҳал қилади деди. Синглиси бир оёқда туриб олди:” Вой, ҳа нима бўлибди қимматга тушсам, ўзимни опамкусиз! Ё мени қурби етмайди деб ўйлаяпсизми? Куёвизни опа-сингилларига қўша-қўша тўёналар қилиб юрибмиз, сизга ҳам қиламиз. Гап тамом! Менга ёзиб қўйинг вассалом! Ундан кейин менга қайси артистни чақирмоқчилилигингизни ҳам айтинг”.
Опаси синглисининг феълини жуда яхши биларди. “Ҳозир бориб эрини қулоғини еб бўлса ҳам айтганини қилдиради. Эҳ, нимагаям ҳаммани уйимга йиғдим. Ўтириб, ҳар кимни ўзи билан телефонлашиб маслаҳатлашсам бўлмасмиди. Саидага индамай қўя қолардим бу масалада” - деб ичидан ўтказди. Эрим опа-синглисига катта-катта тўёна қилган дегани билан аслида унақа бўлмаганини ҳам опаси билади.
Саида уйга келиб, эри-Акмалнинг ишдан келишини кутди. Катта кетиб қўйган бўлса ҳам кўнглининг бир чеккаси хижил эди.
-Опам тўғри айтди, нимага бунақа катта харажатни бўйнимга олдим ўзи?! Ҳа майли энди гапимдан қайтмайман. Нима қилиб бўлса ҳам эримни кўндираман. Жа пул бергиси келмаса қарз кўтариб, ойлигимдан кам-камдан узаман. Ахир туғишган опамку, шунақа кунида ёрдамим тегмаса қачон тегади.
Кечга яқин ишдан келган эрига шу масалада гап очди. Опаси чақирганини ва бориб келганини ҳам айтди. Эрининг жаҳли чиқди:
- Менга бир оғиз индамай бориб келдингми?
“Нима қилибди? Кап-катта одам бўлсам шунгаям сиздан рухсат сўрайманми” дегиси келди-ю, лекин эрини яна жаҳли чиқиб тўёнага йўқ дейишидан қўрқиб индамай турди.
- Ҳар доимгидек ўз билганингдан қолмайсан! Бир оғиз маслаҳат солсанг қўшилишиб борардим, Божам билан гаплашиб нимадан қийналаётган бўлса ўшанга ёрдам қилишимизни айтардим.
Эрининг бу гапидан кейин Саиданинг хаёлидан демак қаршилик қилмаса деган фикр ўтди. Фурсатдан фойдаланиб деди:
- Мен опам билан гаплашиб, тўйни артистларини биз кўтарамиз деб келдим.
- Нима ҳали ҳаммасини ҳал қилиб келдим де. Қайси пулга айтасан артистларни?
- Сиз ёрдам қилмоқчимасмисиз?
- Қилмоқчи эдим… Мен билан маслаҳатлашмай ҳаммасини ўзинг ҳал қилиб келибсан, у ёғини ҳам ўзинг қилавер- деди жаҳлини зўрға тийиб.
- Мен шунчаки айтиб келдим опамга, бошқа ҳеч нимани ҳал қилганим йўқ. Ҳали артистларни топиб, гаплашиш керак. Икки ҳафтадан кейин тўй экан.
- Ҳали опанг фалон артистни айтасан деб машур-машҳур, қимматга келадиганларини қатор ҳам қилгандир. Сичқон сиғмас инига…
Энди Саида жим туролмади.
- Ҳа шунақа! Пул чиқаргиз келмаётган бўлса очиғини айтиб қўя қолинг, бўлмаса ўзим қарз олиб бўлса ҳам чақиртираман ўша машҳуур артистларни. Ҳа энди опам ҳар куни тўй қилмайди. Етти маҳаллага довруғи ёйилсин дейдида. Ҳали биз ҳам ўғлимизни уйлантирсак, кўз кўриб қулоқ эшитмаган тўй қиламиз.
- Тилингни тий! Олдиндан катта кетма! Имкониятда келиб чиқиб қиламиз. Мени йиллаб йиғиб терганимни бир кунлик тўй учун сарфлаш ниятим йўқ. Ундан кўра опангга ҳам бориб айтсанг бўларди, бундооқ кўрпасига қараб оёқ узатсин. Қолаверса тўй ҳам тезлашиб кетган бўлса. Ҳаёт бир кунлик тўйдан иборат эмас! Қарз олишга келсак, бекорларни бештасини айтибсан! Мен ҳозир ўзим бориб божам билан маслаҳатлашаман. Мени унақа артистларни чақирадиган пулим йўқ! Божамга ҳам ҳайронман, аёлларни гапига кириб нималар қилиб юрибди !
Саиданинг боши ғувиллаб кетди.

Давоми бор...


@drabllar
43🔥29👍15
#Кабира

#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Давоми…
Муаллиф: МахмудоваКуҳинур
6-қисм

Саиданинг боши ғувиллаб кетди. Опасига қулоқ солмай катта кетиб, ваъда берди. Ҳозир эрини қайтариб қолмаса, бориб нималар деб келаркин? Опасини олдида шарманда бўлгани қолади!
- Ҳеч қаёққа бормайсиз!- кетишга чоғланаётган эрининг йўлини тўсди Саида
- Қоч йўлимдан, бунча шаллақисан! Ўзим биламан!
- Бунча пас кетасиз?! Сизда орзу-ҳавас деган нарса бўлмаса, бошқаларда ҳам бўлмаслиги керакми? Ё пул беришдан қочяпсизми? Эркакмисиз…
Саиданинг гапи оғзида қолди, юзига келиб тушган тарсаки зарбидан ерга қулаб тушди.
Энди у оғриқ аламидан оғзига келган гапини гапира бошлади:
- Сен пасткашсан! Сен билан яшаб нима кўрдим. Ажрашаман! Сен менга фақат хўжайинлик қилишдан бошқасига ярамайсан! Одамдай яшашга қўймайсан!
Эри:”ҳали шунақа де?”- дея Саидани ётган жойида оёқлари билан уриб, дўппослай кетди. Бақир-чақирдан болалар югуриб келишди. Ҳамида отасини тўхтатмоқчи бўлиб ёпишди аммо отаси уни четга улоқтириб ташлади. Энди болалар ҳам чинқириб йиғлашаётганди. Уччаласи ҳам онасини ҳимоя қилиш учун дадасига ёпишар, аммо ҳар сафар отаси уларни улоқтириб юрборарди.
- Сен қ.қни ҳеч йўлга сололмадим. Ношукр! Қайси ўйнашингдан қарз олмоқчисан? Ўзингга оро бериб, сочингни ёйволиб уйдан чиқиб кетасан. Нечтасига кўзингни қисгансан?
Ўзи айтган гапларидан ўзининг қони қайнаб энди хотинидан яням кучлироқ аламини олишни хоҳлаб, атрофга аланглади. Қўлга илинадиган бирор нарса кўринмади. Яна тепкилашда давом этди. Бирданига кўзи хона бурчагидаги стулга тушди. Даст кўтариб, Саидани бошини мўлжал олиб урмоқчи эди, Саида бошини чангаллаганча қочиб улгурди. Аммо стул унинг оёғига шунақанги зарб билан теккандики оғриқдан ҳушини йўқотди. Болалар баттар чинқириб оналарини устига ўзларини отишди. Акмал устига сув пуркалган оловдек зумда ўчди. Хотинини нима аҳволга солганини кўриб қўрқиб кетди. Ҳозиргина кўзлари ловуллаб турганди, энди эса олов ўрнини кўз ёш эгаллади. Аммо дарҳол артиб ташлади. Болалари кўриб қолишмасин деб. Акмал Саидани ҳаддан ташқари севганидан рашки меъёрдан ортиқ кучли эди. Жанжалнинг охири албатта шу масалага бориб тақаларди ҳамиша. Лекин ҳозирги кўз ёши хотинига ачинганидан эмас, болаларининг йиғисига қараб келганди. Саида эрининг калтаклардан кўпини еган бўлсада бу сафаргиси ёмон бўлди. Оёғи иккита жойидан синиб, кўкариб чиқмаган жойи қолмади. Эртаси куни эри ишга кетган пайти акасига қўнқироқ қилиб уйига келиб олиб кетишини сўради ва ҳаммасига қўл силкиб учта боласини олиб онасиникига кетди. Болалар ҳам бўлган воқеадан кейин оталари билан қолишни асло хоҳлашмасди. Болалар ота-онаси ҳақида ўйлаганда биринчи бўлиб бир-бири билан доим тортишадиган, урушиб бири калтаклаб бир калтак еган, бақир-чақир хотиралар гавдаланадиган бўлди. Тиқ этган овоздан ҳам қўриб, юракларини олдириб қўйишганди. Саида бориб, ажрашиш учун ариза ёзиб келди. Акмал эса унга бур неча бор телефон қилиб, уйга қайтишини, болаларни соғинганини айтди. Саида гапни чўзиб ўтиргиси келмади ва ажрашиш учун ариза ёзиб келганини ва болаларни энди умуман кўрсатмаслигни айтиб телефонни ўчирди ва қайтиб неча бор қилинган қўнғироқларнинг ҳеч бирига жавоб бермади. Қизнинг бу аҳволини кўриб онаси- Ҳафизанинг юраги эзилди ва кўз ёш тўкишдан бошқа бирор гап ҳам гапиролмади. Акаси эса Акмални судга беришини айтди. Саида хоҳламади. Айб ўзидан ҳам анча ўтганини бировга айтмасада биларди. Шунинг учун уйига келган милицияга ҳам даъвойим йўқ деганди. Акмал ажрашишга розилик бермади. Болаларни ҳам ўзи билан олиб кетмоқчи бўлиб қанча ҳаракат қилди бўлмади. Саида кўнмади. Энди болалар борадиган мактабга бориб пойлоқчилик қила бошлади. Қараса ҳар куни Саиданинг ўзи уларни мактабга олиб бориб, олиб келяпти. Бир куни омади келиб катта танаффус пайти кичик қизи Ҳалима билан ўғли Сарварни кўриб қолди ва пайтдан фойдаланиб уларни ёнига чақириб олиб, тўйиб-тўйиб бағрига босди ва улардан кечирим сўради…

Давоми бор...

@drabllar
65😢26👍6🤔3😁1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#Кабира #онлайнасар Ҳаётий қисса Давоми… Муаллиф: МахмудоваКуҳинур 6-қисм Саиданинг боши ғувиллаб кетди. Опасига қулоқ солмай катта кетиб, ваъда берди. Ҳозир эрини қайтариб қолмаса, бориб нималар деб келаркин? Опасини олдида шарманда бўлгани қолади!…
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Давоми…
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
7-қисм
   ✏️✏️✏️
Акмал сержаҳл ва қаттиққўл бўлишига қарамай, ҳамма нағмасини хотинига қиларди. Болаларини эса жуда ҳам яхши кўрар, ҳамма эркаликларини кўтарарди. Аммо жаҳли чиққанда улар ҳам кўзига кўринмай, калтакланаётган онасини ҳимоя қилишмоқчи бўлишса, қўшиб уларга ҳам қўл кўтаришдан ўзини тўхтатолмасди. Ҳозир ҳам болалар аввалига ундан сал чўчиб туришдида, отаси меҳр билан қучоқлаб, кечирим сўраганидан сўнг улар ҳам қучоқлаб олишди.
- Дада, уйга кетайлик! Онам энди уйга қайтмаймиз деди. Унақамас а?- деди Ҳалима
- Шунақа дедими онанг… Юринглар мен билан. Сизларни олиб кетаман уйга. Кейин бориб опанг билан онангни ҳам олиб келамиз. Болалар қувониб оталари билан кетишди. Уйга келгач Акмал хотинига сим қоқиб гаплашди.
- Мен Ҳалима билан Сарварни уйга олиб келдим. Сен… сизлар ҳам келинглар, тайёрланиб турсангиз ўзим бориб олиб келаман
-Сиз мени ҳалиям тушунмабсиз шекилли, мен сиз билан ажрашаман! Уйингизни елкамни чуқури кўрсин! Болаларни эса бориб акам олиб келади. Агар бермасангиз суд қарори билан бўлса ҳам олиб келаман болаларни. Уларни ўзим катта қилиб, тарбия бераман!
- Хомтама бўлма болаларни мен энди сенга бермайман. Биз ҳал ажрашганимизам йўқ, мени ажрашиш ниятим ҳам йўқ! Қолаверса ажрашмасдан туриб суд ҳам ҳеч нима қилолмайди. Болалар эса ўз хоҳишлари билан келишди. Шу ерда юришади
- Нима қилиб бўлса ҳам болаларни сиздан оламан! Уларни калтаклар остида катта бўлишини хоҳламайман!
- Мен болаларимни яхши кўраман. Ўзимдан ўзим уларга ҳеч қўл кўтармаганман. Ҳаммаси сени деб бўлган. Тилингни тийишни ўрганганингда тинч юрган бўлар эдик.
- Сиз билан яна жанжал қилиб, асабимни кетказишни истамайман. Болалар бугун кечгача юришсин, кечқурун акам ишдан келса бориб олиб келади- деди-ю телефонни узиб қўйди.
Орада қанча гап-сўзлар, дилсиёҳликлар бўлди. Болалар ҳам онасини ёнига келишни исташмади. Сабаби Акмал уларга оналари Саидани ёмонлаб, ўзи эса бошқача ғамхўрлик қилиб, ҳамма айтганини муҳайё қилаётганди. Ҳамида эса онаси билан қолди. У анча эсини таниган, ота-онасини ажрашишини асло хоҳламасди. Шунинг учун ҳам мақсади онаси билан қолиб отаси билан яраштириш эди. Аммо икки томон ҳам болаларга бир-бирини ёмонлайвериб, орада анча совуқчилик туширишганди. Барибир ярашишмади, ажрашишди. Болалар ҳам ўз хоҳишига кўра отаси билан қолишди. Ҳамида эса онаси билан. Икки йилдан бери алоқалар деярли узилган. Акмал ҳам Саида ҳам болаларга бир-бирлари билан кўришишларига рухсат бермайди. Ҳамида дадаси ва укаларини жуда ҳам соғиниб кетган бўлсада онасига уларни кўришга борай деб айтишдан ҳам чўчиб қолган. Сабаби бир-икки марта оёқ тираб бораманлаганида онасининг юраги сиқилиб, мазаси қочиб қолганди. Меҳрга ташна Ҳамида ҳалиям хаёлларида яна олдингидек, бирга, бахтли кунлари қайтишини орзу қилиб юрарди.
🌱🌱🌱
Кабира ёшига нисбатан анча тез улғайди. Кўзларида чуқур ғам уй қургандек, уларга қараган одамнинг беихтиёр йиғлагиси келарди. Кабиранинг ўзи эса дийдаси қотган, энди деярли йиғламай қўйганди. Онаси ундан анча пайтгача кечирим сўраб, йиғлаб юрди. Қизнинг бунчалик ҳаётдан совиб, ҳиссиз бўлиб қолишига ўзини айбдор сезиб, юраги эзиларди. Опаси эса у билан гаплашмасди. Уйда худди Кабира йўқдек тутарди ўзини. Аммо энг ёмони акасининг тегажоғликлари ҳалиям давом этаётганди. Отасининг нигоҳлари эса Кабирага ачиниш ҳисси билан боқар, эркатой, эс-ҳуши жойида, аълочи қизини нима сабабдан бирданига “енгилтак қизга айланган”ини тушунмасди. Ғайратни ҳам кетидан пойлаб юрарди, аммо у ҳам анойи эмас, дадаси уйда бўлганда Кабирага қўлини учини ҳам теккизмай, ўзини меҳрибон акадек тутарди. Кабира эса уйда акасидан беркиниб юришга ҳаракат қилар, иложи борича у билан гаплашмас, яқинига ҳам йўламай ё онасининг ё отасининг олдидан жилмасликка ҳаракат қиларди. Бироқ Ғайрат барибир фурсатини топиб синглисига шилқимлик қилишдан ўзини тиёлмасди.

давоми бор...

@drabllar
😢4237
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
8-қисм
✏️✏️✏️
Ҳижоб кийган кунидан уч ой ўтиб Кабира мактабни тамомлади. Аммо бир қанча муаммолар билан… Уч ой мактабга бормагани учун уни синфдан-синфга қолдирмоқчи бўлишди. Кабиранинг отаси мактабга директор билан гаплашиш учун борди. Директор қабулига кириб, салом-аликдан сўнг мақсадга кўчди:
- Мен Зайниддинова Кабиранинг отаси бўламан
- Зайниддинова? Ҳа ҳа эсладим. Хўш? Нима хизмат?
- Қизимни синфдан-синфга қолдирмоқчи экансизлар. Шу ҳақида гаплашгани келдим.
- Ҳа шундай. Негалигини мендан кўра яхши биласиз! Сиз билан бу масалада гаплашганмиз. Синф раҳбари, бошқа ўқитувчилар ҳам неча бор уйингизга бориб қизингизни мактабга чиқишини айтиб огоҳлантирганига қарамай сиз рухсат бермаган эмишсиз!
- Ҳа… йўқ мен мактабга келишига қаршимасман аслида. Сизлар қизимнинг ҳижобини ечишини талаб қилинганингиз учун рухсат бермадим.
-Ёш қизчага ҳижоб кийиб бало борми? Келиб ўқишини ўқисин! Нима қиласиз…
Директор гапини тугатмасидан уни тўхтатди
- Сиз билан бу масалада тортишиш ниятим йўқ! Кабирани синфдан синфга қолдирмаслигингизни ва битирув имтиҳонларига келишига рухсат беришингизни сўраб келдим. Бирор иложи борми?
- Бу нима деган гап?! Ўзлаштирилмаган дарслари нима бўлади. Бунинг иложи йўқ!
Кабиранинг отаси бошқа йўли йўқлигига ишончи комил бўлиб, директорнинг столи устидаги дафтарни олиб, ичига “кўк”идан солиб ёнига суриб қўйди. Шу ондаёқ директорнинг гапириш оҳанги ўзгариб кетди.
- Қизингиз бизнинг энг аълочи ўқувчиларимиздан эди. Биз шундай фаол ўқувчимиздан айрилгимиз келмаяптида. Аслида Кабира уйда ўтириб ҳам аллақачон мавзуларни ўзлаштирган бўлса керак. Қизингиз имтиҳонларга бемалол келаверсин, рўмоли билан- охирги жумла зўрға оғзидан ғулдирагандек чиқди.
Кабира мактабга боришини ўйласа юраги орқага тортиб кетди. Охирги сафар борганида синфдошлари олдида шарманда бўлганди. Бир томонда дугонаси Ҳамиданинг ёнида туриб уни ҳимоя қилишини ўйлаб озгина кўнгли хотиржам бўлди. Хайриятки, ўзи ўйлагандек ҳеч ким уни устидан ҳам кулмади, ҳижобини ечишини ҳам талаб қилмади. Имтиҳонларни топшириб, мактабди тамомлади. Энди ўқишини коллежда давом эттиради. Қайси коллежни танласам экан деб ўйлаб юрганида отаси аллақачон бу масалани ҳам ҳал қилиб бўлганди. Ҳаттоки, коллежга бориб дарсда қатнашишини ҳам ҳожати йўқ эди. Сабаби у ерда ҳам рўмоли билан муаммолар бўлиши тайин эди.
🌱🌱🌱
Кабира кечки овқатдан сўнг залда онаси билан телевизор томонша қилиб ўтирганди. Дадаси бир ҳафталик командировкага кетган. Бу эса Ғайрат учун байрамнинг ўзгинаси эди. Кўчадан ичиб келган Ғайрат тўғри хонасига қараб кетди ва у ердан туриб Кабиранинг ёлғиз қолишини кутди. Аммо онаси сингилларини ёнида ётиш учун Кабира билан биргалашиб ётоқхонага кириб кетишди. Ғайрат умидини узиб, хонасига кириб краватга ўзини отди. Аммо зум ўтмай коридордан оёқ товушлари эшитилди. Секин эшикдан пойлади. Кабиранинг ваннага кириб кетганини кўришга улгуриб қолди. Энди унинг кайфи ҳам тарқагандек тетиклашиб, синглисини ваннадан чиқишини кута бошлади. Хаёлига келган режаси ҳақида ўйлаб, иршайиб секин ваннани эшиги томон яқинлашиб, ўша ерда кута бошлади. Ҳозиргина кўзлари уйқудан юмилиб кетай деб турган Ғайрат энди кўзларини чақчайтирганча қабиҳ режасини амалга оширишга шайланиб турарди. Шу пайт ванна эшиги очилиб Кабира ташқарига бир қадам босганди ҳамки кўзи акасига тушиб ўтакаси ёрилиб, эенди бақиришга оғиз очганида акаси ҳам чаққонлик билан уни оғзини ёпиб ваннага олиб кириб, эшикни ичкаридан қулфлади. Кабиранинг ранги оқариб ҳушидан кетишдан нари бери бўлиб зўрға оёқда турганди. Ғайрат синглиси бақирмаслиги учун буқаламундек тусини ўзгартириб, меҳрибонларча синглисини тинчлантириб:
- Ўзингни бос Кабира, тинчлан,сендан бир нарсани сўрамоқчиман холос, кейин қўйиб юбораман кетасан-деди. Аммо ҳалигача унинг оғзидан қўлини олмаганди. Секиин қўйвориб, Кабирадан узоқлашди.
- Сендан бир нарса сўрайман…

@drabllar
45🤬18🤔11😢10
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#онлайнасар Ҳаётий қисса Муаллиф: МахмудоваКўҳинур Давоми… 8-қисм ✏️✏️✏️ Ҳижоб кийган кунидан уч ой ўтиб Кабира мактабни тамомлади. Аммо бир қанча муаммолар билан… Уч ой мактабга бормагани учун уни синфдан-синфга қолдирмоқчи бўлишди. Кабиранинг отаси мактабга…
#Кабира

#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
9-қисм
✏️✏️✏️
- Сендан бир нарса сўрайман фақат тўғрисини айтасан хўпми?
Кабира ундан қутулишнинг ягона чораси айтганини қилиб, саволига жавоб бериш деб тушунгани боис розилик аломати бошини қимирлатди.
- Севганинг борми? Кимнидир яхши кўрасанми?
Кутилмаган саволдан довдираб қолган Кабира акасини бу саволни беришдан мақсади нималигини тушунмади.
- Сендан сўраяпман! Жавоб бер!
- Йўқ… Мен ҳеч кимни яхши кўрмайман- энди эшикни очинг, мени қўйиб юборинг акс ҳолда бақириб онамни чақираман.
- Кабира, асалим, мен сени севаман! Меники бўлишингни хоҳлайман- деб унга суйкала бошлади. Кабира Ғайратнинг гапларидан ҳам ўзидан ҳам кўнгли айниб, бирдан унинг устига ўқчиб юборди. Енги билан оғзини артиб, овози борича бақириб онасини чақира бошлади. Энди Ғайрат ўзини бошқаролмай қолганди. Кабирага суйкалиб, ҳар хил қилиқлар қила бошлаётганди. Ташқаридан онасини овози эшитилди:
- Нималар бўляпти ичкарида, Кабира яхшимисан қизим, ҳозир… ҳозир очаман эшикни- деб эшикни бузиш учун атрофни аланглаб нарса қидира бошлади. Кабира бор кучи билан Ғайратнинг қўлини тишлади. Тиши ғирч этиб суякка тегдими ё унга шунақа туйилдими, бирданига кўнгли айниб, туфлаб ташлади. Ғайратнинг қўлидан қон оқа бошлади. Жон ҳалатда Кабира унинг қўлини шунақанги қаттиқ тишлагандики, зумда қонаб, ваннадаги кафеллар усти қонга бурканди. Кабира акасининг қўли билан овора бўлганидан фойдаланиб, эшикни очиб ташқарига ўзини отди. Онаси унинг оғзи атрофидаги қонни кўриб, ўтакаси ёрилди. Кўзи Ғайратга тушгач Кабира ҳам эсидан чиқиб, унинг ёнига чопди. Тезда қўлини боғлаб, қонни тўхтатишди. Аммо Ғайратнинг кучи деярли умуман қолмаганди. Ранглари оқариб, ҳушини йўқотиш арафасида турган одамдек суллайиб қолганди. Энди онасининг эсига Кабира тушиб, уни атрофдан излай бошлади. Кабира ташқарига чиқиб бақириб-бақириб йиғлаётганди. Онаси унинг овозини эшитиб чиқди. Ёнига бориб қизини бағрига босганча, ўзи ҳам сим-сим йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига хаёлига келган фикрдан Кабирага:
- Қизим ярим тун, қўшнилар қўрқиб уйғонин кетишмасин. Бўлди, йиғлама… кел уйга кирамиз… нима бўлганини менга айтасанми? Аканг сенга тегмадими?
- Ким эшитса эшитсин! Менга фарқи йўқ! Мен бу уйда кимман! Кимдир мени ҳам ўйлайдими? Биламан акамни биздан кўра кўпроқ яхши кўрасиз, аммо унинг қанақалигини биласизку? Мени ҳаётим, номусим ҳақида ҳам ўйлайсизларми? Ҳеч кимга керак эмасман бу уйда!
Номус сўзини эшитиб онасининг ранги оқариб кетди.
- Аканг сени номусингга тегдими, қизим? - бу гапни айтгунча онасининг ичи чириб, тўкилгандек бўлди. Она учун шунчалик оғир, шунчалик шармандалик эдики бу гап, буни тушунадиган ягона инсон- шундай вазиятни бошидан ўтказган инсондир!
- Сизларга нима фарқи бор?! Фарқи бўлганда бу муаммога ечим топиб, ўғлингизни чангалидан мени қутқарган бўлардингиз!
- Қизим… ундай дема…- онаси кўзларидан дувиллаб оқаётган ёшни артавериб рўмолининг учи шилта бўлиб кетганди.
Бу воқеадан кейин ҳам ҳеч нима ўзгармади. Яна бўлган ишлар отасидан сир тутилди. Кабира оз бўлсада чалғиш, Ғайратдан узоқлашиш учун тикувчиликни ўрганишни бошлади. Зеҳни ўткирлигидан бир ойга қолмай ўзи бемалол кийим тикишни бошлади. Уйда кам бўлгани учун акасининг феъли анча эсдан чиқиб, ҳаётга бўлган қизиқиши секиин гуллашни бошлаганди. Тикувчилик курсини тугатиб, уйларига яқин жойдаги бир тикув цехида ишлашни бошлади. У ерда ҳам дугоналар орттириб, юзига табассум ина бошлаганди. Тикув цехи ёпилганидан сўнг, онаси билан бирга ширинлик цехига ишга кирдилар. Биргалашиб уйга келиб кетиб юришди. Анчагина иш ҳам ўрганди. Уйда пиширган ширинликлари ҳам цехда қилинганидақа мазали чиқарди. Опаси унинг қўли гуллигидан ҳам ҳасад қилиб, ҳеч очилиб гаплашмас, нима бўлса ҳам синглисини яхши томонини кўришни истамасди. Кабира ўн олти ёшга кириб пасспорт олди. Энди у ўзини катта инсондек ҳис қилаётганди.

давоми бор...

@drabllar
50🤬16👍7
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
10-қисм
✏️✏️✏️
Кабира учун бугунги кун жудаям ажойиб бошланди. Олам гўзал бўлиб кўриняпти. Охирги бир йил ичида бунақа кайфияти чоғ бўлган кунни эслай олмайди. Онасидан эшитган янгилиги Кабирани шунақанги қувонтиргандики, онасини қучоқлаб олганини сезмай ҳам қолди. Онаси ҳам қизини бу гапдан хурсанд бўлишини кутган бўлсада келиб қучоқлаб олади деб ўйламаганди ҳам. Сабаби, Кабира бўлиб ўтган ишлардан кейин ҳаммадан ўзини олиб қочишни одат қилганди. Онаси билан ўзи аввалдан яқин, дўстона алоқалари бўлмаган. Ҳозир янаям она бола қалбан йироқлашиб кетишгани учунми, Кабира онасини қачон меҳр билан қучоқлагани эслолмайди ҳам. Шунинг учун икковлари ҳам бундан таъсирланиб кетишди. Кабира тезда ўзини четга олиб, югуриб хонасига кириб кетди. Ҳозир негадир унинг ўпкаси тўлиб, тўйиб-тўйиб йиғлагиси келаётганди. Қувончданми ё бошқа нарсами ҳозир ўзиям билмайди. Йиғлаб мазза қилди. Кейин эса яна ҳеч нима бўлмагандек кийиниб, ишига кетди. Энди шу келётган уч кун тезроқ ўтса эди, онаси айганидек акаси армияга жўнаб кетади. Нақ бир йилга! Эҳҳе, Кабира бу бир йилни қанчалар эркинликда ўтказишини ўйлаб ич-ичидан қувонсада барибир бир кун қайтиб келадиган акасидан қачон бутунлайга халос бўлишини билмасди. Охирги марта ваннада акасини қўлини яхшигина тишлаб олганидан кейин Ғайрат озгина унга ҳуркиброқ қарайдиган бўлди. Бироқ ичиб, маст бўлиб келганида ҳаммаси эсидан чиқиб, яна Кабирага иркит кўзларини тикканча ҳирсга бериларди. Фурсат топилса унинг ёнига бориб, ҳар ерига тегинишдан ҳам таб тормасди. Кабиранинг юраги шунчалик акасидан зада бўлиб кетгандики, буни Фақат Ҳамидадан бошқага очилиб айтолмасди ҳам. Бот бот шайтон қалбига васваса солиб, акасидан нимадир қилиб бўлса ҳам қутулиш йўлини ўйлаб ҳам чиқарди. Аммо кейин бутун умр виждон азобида яшашини ўйлаб, тезда бу хаёллардан чекинарди.
У охирги пайтлар ўз дунёсига ўзи ҳам тушунмай қолаётганди. Ич-ичидан туғён уриб келган ҳислар, ўзига қилинган ҳар қандай зўравонликка нисбатан жавоб қайтаришга, исён қилиб, ўзини ўзи ёруғ йўлга олиб чиқишга ундаётганди. Аммо журъат деган нарса Кабирада топилмаётганди.
Кечга яқин акаси, худдики кимдир унинг арпасини хом ўрган каби қовоғини ўйиииб, уйга кириб келди. Кабира ошхонада кечги овқат қилаётганди. Онаси ҳам кириб-чиқиб юрибди. Опаси эса ишдан ҳали келмади. Ғайрат онаси иш билан овора бўлиб ошхонани тарк этган пайт, сездирмай кириб, Кабирани белидан қаттиқ қучиб, елкаларидан ўпа бошлади. Кабиранинг ўтакаси ёрилай деди, аммо ўзини тезда қўлга олиб, қўлидаги пичоқ икки қўллаб чангаллаганча тепага кўтариб бақирди:
- Агар ҳозир мени қўйиб юбормасанг, шу пичоқ билан сениям, ўзимниям ўлдираман- айтган гапидан ўзи ҳам қаттиқ қўрқиб, ранги оқариб кетди. Шу пайт онаси ҳам югуриб ошхонага кирди. Ғайрат ундан секин узоқлашаётганди. Қўлидаги пичоқни акасига ўқталиб турганини кўриб, онасининг ранги қув ўчди.
- Кабира қизим, пичоқни жойига қўй, жон қизим! - йиғламсираганча чиққан бу овоздан Кабира ўзига келиб пичоқни ерга ташлаб юборди.
Ниҳоят Ғайрат армияга кетди. Кетар чоғи онасининг айтган гапидан Кабира қувонишниям, хафа бўлишниям билмай қолди. Акаси бир йиллик армиядан келганидан кейин дарров тўй қилиб уйлантиришмоқчи экан. Зора, шундан кейин акаси ўзини анча йиғиб олар деб умид қилаётган бўлсада, Ғайрат уйланадиган шўрпешона қиз ким экан деб унга раҳми келаётганди.

#Кабира

@drabllar
51🤬12🤣4👍3😢3
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
11-қисм
Кабира энди уйда қушдек учиб, қўниб яшаётганди. Ғайратни ҳар кўрганида юраги безиллайдиган, кўнгли айнийдиган бўлиб қолганди. Опаси Лазиза эса ҳалигача у билан тузук гаплашмайди. Бу оилада опа-сингил ёки ака- сингил ришталари аслида қандай бўлиши керак деган саволга жавоб тополмайсиз. Кабира учун: ортимда тоғдек акам бор, мени ҳар лаҳза, ҳамма нарсада ҳимоя қилгувчи. Меҳрибон опам-сирдошим бор, менинг ҳисларимни тушуниб, дардимни олгувчи!- дейиш ушалмас орзудек гўё!

Кабира онасига пишириқ цехидаги бир дугонаси билан массаж курсига қатнамоқчилигини айтиб, рухсат сўради.
- Қўлингда бир эмас иккита ҳунаринг бор, шуни орқасидан ишлаб, ризқингни топиб юрибсанку, қизим. Массажни ўрганиб нима қиласан?
- Ойи, нима қилибди, ҳунарим қанча кўп бўлса шунча яхшику! Буни устига атиги уч ойлик ўқув курси экан. Пулини ҳам ўзим ишлаб тўлайман.
- Гапинг тўғрику лекин даданг нима деркин?
- Дадамга ўзим айтаман!
Дадаси қаршилик қилмади. Қанча урушиб, тергамасин барибир эркатойи бўлган қизини яхши кўради. Лекин фарзанд тарбиясида фақтгина уни яхши кўриб, меҳр беришни ўзи камлик қилади. Ёки аксинча, ҳадеб тергаб, хато қилса жаҳл қилиб калтаклаш ҳам бефойда. Ота-она, айниқса қиз болага она чин дўст бўлиб, у билан диллашиши, қалб кечинмаларидан хабардор бўлиб туриши ҳам жуда муҳимдир. Қалбан яқинлик бўлмаса фарзанд тарбиясида дарз кетиши мумкин. Чунки бола ичидагиларини ота-онасига айтолмаса, айта оладиган бошқа одам топишга ҳаракат қилади. Бу одам кўпинча ўзининг тенгдошлари ёки Аллоҳ кўрсатмасин ғайри ниятли, фарзандни йўлдан айнитадиган инсон бўлиши мумкин. Фарзандга ҳеч ким ота-онасидек тўғри йўл кўрсатолмайди. Сабаби ота-она боланинг қалбдошларидир. Айниқса онанинг! Чунки она фарзандини дунёга келтирганидан кейин, Аллоҳнинг фазли билан, унинг организмида бола ҳужайралари неча йиллаб туради. Шунинг учун она фарзандини узоқда бўлсада ҳис қилиб туролади, боласининг жони оғриса уники ҳам оғрийди. Аммо баъзан биз фарзандимизни қандай қилиб ёлғизлатиб қўйганимизни, қандай биздан йироқлашиб кетганини билмай қоламиз. Натижада ўзимиз ҳам қалбан уни ҳис қилмай қўямиз. Бу жуда катта фожиа!
Кабира нега массаж курсига боргиси келаётганини ўзи ҳам тушунмаётганди. Массажга унча қизиқмади ҳам. Бор-кел қилиб кунини ўтказиб юрди. Унга кунини ўтказишга янги жой, суҳбатлашадиган янги одамлар, янги дўстлар қизиқ эди холос. Уйда Ғайрат йўқлиги учун Ҳамида ҳам тез-тез Кабирани уйига келиб, ётиб кетадиган бўлди. Бир қараганда Кабиранинг ҳаёти анча тинчиб, ўз ўзанини топиб кетгандек эди. Аммо буларнинг ҳаммаси вақтинчалигини, тез орада Ғайрат ҳам келиб қолишини ўйласа юраги сиқилиб кетарди.
Айниқса онасининг келин қилиш тараддудида, қизларни суриштириб, номзодлар рўйхатини тузиб, тўй хаёлларига билан юргани уни янаям ғамга ботираёрганди. Қайси қиз акасига муносиб? Қани энди, Кабира ҳам ўзига меҳрибон келинойи, акасига вафодор умр йўлдоши топишда ўзи билган яхши яхши қизларни тавсия қилса. Ҳамма сингилларга ўхшаб акасининг уйланишидан қувона олса! Хўш, қиз топилиб, масала ҳам ҳал бўлди дейлик, Кабира орада ҳеч нима бўлмагандек жим юрадими? Келин бўладиган қизга акасининг қанақа разил инсонлигини айтиб уни бадбахтлилдан қутқариши керакми ё четда индамай кузатиши? Акасини бахтини бузсизми ё бир қизни бахтсизликдан қутқарсинми? Хаёлларидан тинмай айланадиган саволларга жавоб тополмай ҳалак эди.
Бугун кечқурун Ҳамида Кабираларникига ётишга келадиган бўлди. Кабира шу масалада Ҳамида билан гаплашиб олишни ният қилганди. Аммо дугонасининг кайфияти йўқлигини кўриб фикридан қайтди. Аксинча, у бугун Ҳамидани тинглаши керак экан. Ота-онаси ажрашишганидан кейин дарров уч йил ўтиб кетибди. Бувисининг ҳам сочи оқариб, қон босими кунда кун ора ошиб мазаси бўлмай қолади. Ўша-қизи аразлаб келган кундаёқ у қизини олдига олиб гаплашганди:
-Мен сени феълингни жуда яхши биламан.

#Кабира

Давоми бор...

@drabllar
😢3932👍9
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
12-қисм

Иккалангизнинг ҳам тенгма тенг ҳиссангиз бор! Сен бундай аёл бўлиб, эрингга итоат қилишни ўрганмадинг. Эрингни сени феълингга топган ечими эса калтакдан бошқаси эмас. Ҳамонки, ўз билганингдан қолмайсан. Тилинг бошингга калтак ёғдиргани ёғдирган. Гапларим аччиқ ботиши мумкиндир, лекин ўртада сенларнинг айбинг учун болалар сарсон бўлишини хоҳламайман. Агар сен айбсиз, жабрдийда бўлганингда эринг билан қандай гаплашишни ўзим билардим. Наҳотки шу уч нафар фарзандингни ўйламасанг! Ҳеч бўлмаса улар учун эринг билан муроса қил! Мен сени пинжимда олиб ўтирмоқчи эмасман! Эринг билан келишиб ол! Уйингга қайт.
Саида қайсарлигини қўймади. Эри билан ажрашиб, Ҳамидани онасига қолдириб Туркияга жўнаб кетди. Ишхонасидан бир ҳамкасбининг қариндоши ишлар экан Туркияда. Шу орқали суриштириб, иш топди. Мана ҳалигача ишлаяпти. Орада бироз муддатга Ўзбекистонга келиб-кетиб турибди. Бошида ажримдан сўнг олти- етти ой Ҳамидага ука-сингиллари ва отаси билан кўришиш тақиқланди. Онаси кетганидан кейин Ҳамида сал бўлса ҳам чалғиб, овуниш учун бувисидан қўғирчоқ тўқишни ўргана бошлади. У онасига умуман ўхшамасди. Ёшлигиданоқ уйида жанжал кўриб улғайгани, урушлардан кўнгли зада бўлганидан ҳар қандай вазиятда муроса йўлини танлаб, келишиб кетар оларди. Тоғасининг болалари билан ҳам талашиб-тортишиб, уришганини билмайди. Тоғаваччалари ҳам соддагина, бағрикенг, меҳрибон болалар. Келинойисига эса меҳри тушиб қолган. Ҳаётни тушунган, тутумли аёл бўлгани учун Ҳамидани кўп ҳолларда ичидан ўтганларини тушуниб, у билан кўп кўп гаплашарди. Ҳамида келинойиси билан ботинан дўст тутинган, онасидан кўпроқ у билан сирлашарди. Улар фақат таътилда, байрам, маракаларда келиб-кетиб юришарди. Баъза Ҳамида билан бувисини шаҳарга олиб кетиб, ҳафталаб юришар, Ҳамида тоғаваччалари билан мазза қилиб шаҳар айланар, баъзан циркка ҳам тушиб вақтини чоғ ўтказиб қайтарди. Ғурбатхонага айланган ўз уйидан кўра анча файзли, барокатли бўлган бувисиникида кайфиятини чоғ қиладиган шароитда яшаб юрган бўлсада, барибир ота-онаси билан бирга яшаган онларини кўп-кўп эслаб, соғиниб йиғларди.
Бувисидан ўрганган ҳунари орқасидан озмунча даромад қилишни бошлади. Бир-биридан бежирим қилиб тўқилган жажжи ўйинчоқларга ҳам зумда харидор топиларди. Топган пулини битталаб йиғиб юрди. Бувиси ҳам келинойиси ҳам неча бор пулларини йиғмасдан ўз эҳтиёжи учун ишлатишини, бирор нимага пул керак бўлса ўзлари беришларини айтишган бўлса ҳам Ҳамида пулини йиғаверди. Қолаверса, онаси ҳам энди уйга кўпроқ пул жўнатишни бошлаганди. Ҳамида ёзги таътил давомида тинмай ўйинчоқ тўқиб пул жамғарди. Бир куни келинойиси у билан гаплашгиси келиб, ёнига чақирди:
- Ҳамидахон, аҳволларингиз яхшими? Ўзиям тер тўкиб, меҳнат қилиб, тинмай ўйинчоқ тўқияпсиз. Сизга бу ҳунар жуда ҳам ёқиб қолдими дейман? Ҳали ёшсиз, бунчалик ўзизни қийнаб, жонингизни жабборга бериб ишлашингиз шарт эмас. Чарчаб қоласиз. Қизиқиш юзасидан ҳар замон ҳар замонда қилиб турсангиз яхши, лекин сиз жудааа берилиб кетдингиз, охири зерикиб, қизиқишингиз бутунлайга сўниб қолмасин дейманда!
- Мен яхшиман, хавотир олманг келинойижон! Мактабим яқинда бошланиб қолади, кейин фақат ўқийман, айтганингиздек бўш вақтларимда битта иккита тўқиб юришим мумкин.
- Жуда яхши! Лекин ҳозир нега бунча тиришиб тўқияпсиз? Неча марта айтсак ҳам ўзингизга ишлатмай, топган пулингизни йиғиб юрибсиз. Нимагалигини ҳам аймадингиз. Ё мактаб бошланишига бирор нима олмоқчимисиз? Шундай бўлса, сиз бундан умуман хавотир олманг! Истаган нарсангизни олиб берамиз. Саидахон ҳам сизга деб ҳар замонда пул жўнатиб турибдилар, биласиз.
Ҳамида келинойиси билан гаплашса, кўнгли анча ёришади. Чунки у Ҳамидага оилада ўрни баланд бир инсондек, кўнглига қараб, эҳтиёткорлик билан гаплашарди. Ҳозир ҳам Ҳамида келинойисига пул йиғишдан асл мақсади нималигини айтиши керак деб ўйлади.

#Кабира
Davomi bor
@drabllar
35👏9🤔6👍1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса…
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
13-қисм
- Келинойи мен… мен пулимга янги телефон олмоқчиман
Келинойиси ҳайрон қолиб сўради:
- Ўзингизникига бирор нима бўлдими? Ё янгичасидан олмоқчимисиз?
- Йўқ… Телефоним яхши ишлаяпти. Янгисига ҳожат йўқ.
- Очиқроқ айтаверинг, Ҳамида, нима қилмоқчисиз янги телефонни?
- Синглимга олиб бермоқчиман, гаплашиб туриш учун. Уларни соғиниб кетдим…
Охирги гапини зўрға айтолди. Кўзи жиққа ёшга тўлди. Келинойисининг ҳам юраги ачиб, йиғлади. Ҳозиргача бу масалага умуман аралашмаганди. Энди Ҳамидага нимадир қилиб ёрдам бериши керак, жигарлари билан дийдор кўришишга. Эри билан маслаҳатлашиб, йўлини топмаса бўлмайди. Бечора қизга жони ачиб кетди.
- Ҳамида сиз йиғламанг, мен тоғангиз билан гаплашиб, рухсат олиб беришга ҳаракат қиламан. ИншаАллоҳ укангиз ва синглингизни кўришга борасиз!
Ҳамиданинг бу гапларини эшитиб бувисининг ҳам тоғасининг ҳам кўнгли бузилди. Тоғаси охири ўйлаб-ўйлаб қарор қилди:
- Майли, бориб келсин. Бола бечоралар ҳам қийналиб кетишди бу ота-оналарининг дастидан. Саидага кейинроқ ўзим тушунтираман. Ҳозир унга айтган билан Ҳамиданинг боришига қаршилик қилади.
Ҳамида уйига боришига рухсат беришганини эшитиб бир қувонган бўлса, тоғаси Ҳамиданинг ўзига, синглиси ва укасига бир талай нарса: кийим-кечак, китоблар, ширинлик, мевалардан бир талай бозорлик қилиб, отасининг уйига олиб бориб қўйгани, унинг кўнглини тоғдек кўтарди. Бундан ташқари Ҳалима учун қўл телефони ҳам олиб бериб, Ҳамидага йиққан пулларини ўзига ишлатишини тайинлади.
Бир неча ойлик айрилиқдан сўнг дийдор кўришиш онлари унинг қалбини қувонч, ҳаяжон, хўрлик ва титроқ билан тўлдирди. Тоғаси олдиндан телефонлашиб хабар бериб қўйганди. Биринчи бўлиб дадаси чиқди. Ҳамида отилиб бориб, дадасини қучди. Кейин укаси Сарвар ва синглиси Ҳалима билан кўришди. Ҳамманинг кўзида ёш: дард, ғам, соғинч, дийдор, қувонч ёшлари аралашиб кетганди. Энг кўп ўзгарган укаси бўлибди. Бўйи анча чўзилиб қолибди. Аммо ҳар иккаласиям озиб-тўзиб кетган, ранглари ўчган бир алфозда эдилар. Онасиз ўсаётганликлари билиниб турарди. Тоғаси Ҳамидага бир кунгинага рухсат берган бўлсада, уч кун қолиб кетди. Кейин тоғаси ўзи келиб олиб кетди. Ҳар тугул, Ҳамиданинг кўнгли бироз жойига тушиб, энди синглиси билан телефонлашиб туришини ўйлаб хотиржам бўлди. Айниқса, онаси ҳам уни ёлғиз ташлаб кетгач, ўзини ҳеч кимга кераксиз одамдек ҳис қилаётган эди. Энди эса сирлашадиган сирдоши бор. Ҳамида билан Кабира у пайтлар ҳали ҳозиргидек яқин дўст эмас эди. Ҳамида билан Ҳалима бир-бирини шунақанги соғинардики, телефонлашганда гапиравериб, гаплари тугамасди. Секин-секин Ҳамида яна уларни кўришга борадиган бўлди. Кейинчалик синглиси билан укаси ҳам тоғасиникига келиб ҳафталаб юриб кетишни одат қилишди. Ҳалима келган кунлари Ҳамида ўзини осмонда юргандек бахтиёр ҳис қиларди. Ҳатто, ўзининг мактаб формасини синглисига мослаштириб, кийдириб ўзи билан мактабга ҳам олиб кетарди. Устозларидан илтимос қилиб, дарсда ўқувчилар сафида ўтиришига рухсат оларди. Ҳозир Ҳамиданинг энг яқин сирдошлари Кабира билан синглиси. Бугун синглиси билан телефонлашгач, кайфияти ўчди. Отаси яқинда уйланмоқчи экан. Ҳамида анчагина улғайиб, кўп нарсани ақли олиб, таҳлил қила оладиган ёшга етганида бу гапни эшитиш унга жуда оғирлик қилаётганди. Нима қилишни ҳам билмай боши қотган. Онасига айтгани билан бефойда. Унга энди ҳаммаси барибир. Ҳеч бўлмаса, Кабира билан дардлашиб енгил тортгиси келаётганди. Кабира ҳам ўз дарди билан ўзи овора, Ҳамидага қандай маслаҳат солишни ҳам билмасди. Охири ўйлайвериб айтган гапи:
-Даданг билан ўзинг гаплаш! Уйланманг де!- бўлди. Аммо Ҳамида бу масалада отаси билан гаплашишга ҳижолат бўлаётганди.

#кабира

@drabllar
👍3217🤔1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
14-қисм
Дадасига нима ҳам дейиши мумкин. Аммо дадаси бошқа аёлга уйланиб, у билан яшашини, онасининг ўрнида бошқа аёл уйларида юришини, айниқса, дадаси унга ширин гаплар гапиришини тасаввур қилса, ичи ёниб, боши ғувиллаб кетаётганди.
-Нега айнан бизнинг ота-онамиз ажрашишди? Нима учун айнан бизнинг оиламиз пароканда бўлиб кетди? Энди отам бошқасига уйланиб мазза қилиб яшайдими? Онам эса чет элма чет эл юрадими? Ахир бизни ҳам ўйлашадими ҳеч? Биз шундай бир-биримизни соғиниб, азоб чекиб яшайверамизми? Кабира, мен нима қилишни ҳам, қандай яшашни ҳам билмай қолдим. Ё ҳаммасига қўл силтаб, бошим оққан томонга кетсаммикин?
- Ҳамиии, унақа нарсаларни ўйлама! Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Даданг билан гаплашгинг келмаса, унда индама. Синглинг ҳам қарши бўлса керак, ҳар ҳолда даданг билан бирга яшайди, бу қарорга норозилик билдиргандир.
- Дадам синглим билан укамга ҳадеб онамни ёмонлайди. Онангиз сизларни ташлаб кетди, бошқа давлатга кетиб, эрга ҳам тегвоган шунинг учун ҳам қайтмаяпти. Мен сизларга ғамхўрлик қиладиган, яхши қарайдиган она олиб келаман- деганмиш. Синглим онам ҳақидаги гапларга ишоняпти. Менга очиқ айтмаяпти, лекин гапларидан сезяпман, дадам уйланишига ҳам қарши эмасга ўхшайди.
- Очиқроқ гаплашмадингми ўзинг? Балки унақа эмасдир
- Очиқ гаплашмаган бўлсак ҳам билинди. Ҳалима менга ҳамиша ҳамма нарсани борича айтган, аммо бу сафар: “ Дадамнинг шунақа нияти бор экан, аммамнинг айтишларича дадам бизга ёлғиз ўзлари қарайман деб қийналиб кетган эмиш, яхши бир аёлни топишибди” деди. Мен: “ Мен бунга қаршиман, онам билан ажрашишган бўлишсада, дадамнинг бошқа аёл билан яшашини ҳазм қилолмайман! Сен дадамга айт, бизга қарайдиган одам керак эмас дегин, ахир кап катта бўлиб қолгансизларку. Агар қийналаётган бўлсалар, мен энди тез-тез бориб тураман. Сизларни ҳам ҳар замон тоғамларникига олиб келаман”- десам туриб-туриб: “Билмасам опа”- деди. Онам ҳақида ҳам гап бошласам эшитгиси келмайди. Мен ҳам онамни бизни ташлаб чет элга кетгани учун ундан қаттиқ хафа бўлганман. Буни қабул қилиб, кечиришим қийин бўлган. Аммо барибир онам ҳақидаги туҳматларга ишонмайман. Нима бўлса ҳам, у бизни деб ишлаяпти. Нияти уйли олиб, биз билан бирга яшаш.
- Қўявер, даданг уйланса уйланаверсин! Ўйлаб, сиқилиб ҳа деб ўзингни қийнайверма, дугонажон. Мана мен ота-онам бирга яшасамда, уларни меҳрини ҳис қилмай қўйганман. Менга ишонмасликларидан, ҳамма нарсага айбдор қилиб, аксинча, ҳимоя қилиш ўнига калтаклашларидан чарчаб кетганман. Сен ҳеч бўлмаса, меҳрибон, сенга ғамхўрлик қиладиган яқинларинг орасида яшаяпсан. Сиқилиб ўзингни қийнама!
Икки дунгона гаплашиб, кўзлари уйқуга кетганини ҳам сезмай қолишди. Эрталаб туриб, яна одатдагидек, Кабира массаж курсига, Ҳамида ўқишига кетишди.
Кабира уч ой қатнаб, массажни ҳам ўрганиб олди. Аммо бу соҳага унчалик қизиқмагани учун ишлагиси келмади. Олдинги иши-ширинлик цехида ишлайверди. Шу орада уйида усталар ишлаб, ҳамма ёқни ремонт қилиб, чиройли қилиб кетишди. Буларнинг ҳаммаси тўй баҳонасида бошланган ишлар эди. Ғайратнинг хизмат муддати тугашига икки ой қолганда, уйлантиришга қиз ҳам топила қолди. Қўшни маҳалладан, Кабиранинг аммаси тавсияси қилган қиз онасига маъқул бўлди. Энди бўлғуси “куёв” келиб кўриши қолди, холос. Уйлар таъмирланиб, сарполар ҳам йиғилиб, тўй учун барча тайёргалик кўрилганди. Акаси келиши биланоқ, икки ҳафта ичида тўйни қилиб, келинни олиб келишмоқчи. Ҳар ҳолда акаси бир йил давомида Кабирадан узоқда юрди, уйга келгач тезда уйлантиришса, шу билан синглисига бўлган зўравонликларига ҳам якун ясалар деб умид қилишаётганди.
Бир йил Кабиранинг устида нур сочган қуёш ўрнини яна ўша қора булутлар қоплаб олди. Кабиранинг акасига бўлган нафрати оз бўлсада камайманганди. Энг ёмони, акаси ҳам ўша-ўша- тўнғизлиги қолмаган.

#Кабира

@drabllar
26😢12👍8