This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Х а й р л и т о н г
🍃🌼Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
🍃🌸Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.
🍃🌺Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
🍃🌻 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.
Душанба тонги хайрли бўлсин!
@drabllar

❤3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Кунни аъло кайфият билан бошланг ва ижобий ҳиссиётлар қалбингизни тарк этишига йўл қўйманг.
Факат яхши гумонда бўлинг ва яхшиликлар хақида уйланг.
🕊 Бу кун сизга омонатга берилди, ундан кандай фойдаланиш - Сизнинг ихтиёрингизда.
Яқинларга ҳам улашинг!👇

ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 30 кисм Эртасига фотоаппарат ва дурбинни сумкага жойлаб, автобусга чикдим. Уларни калондимог эгасига топширмок лозим эди. Шу тобда Насимнинг туркини-да куришни истамаетганимни англаб, мийигимда кулиб куйдим. ”Сиз уйиндан чикарилдингиз…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА
31 кисм
Насим акамга айтиб куйманг, кандай вокеалар булаетганини билишимдан у га тортди, хар куни хабарлашиб туради, шундайми? Лекин нега айнан сизни тортди, тушунмадим, милицияда ишлайсизми е адвокатмисиз?
- Милвокатман,- дедим энсам котиб.- Шунака касб пайдо булган, купрок бировларни хотинини пойлаб юради.
Гулфира кулиб юборди. Жуда чиройли куларкан, садафдек тишлари-ю, тим кора, шух кузлари, кулгичлари...”Бундай киз билан битта жойда ишлаганимда мен хам бефарк булмасдим”, деган уй кечди кунглимдан. Кулларини кукси остига чалиштириб, нигохини укдек кадаганида, узимни кандай тутишни билмай, бош кашидим.
- Насим акам менга уйланишига Зумрад опа рози булган, аммо туйдан кейин барибир чидолмади, турли уйинлар чикара бошлади. Хозир Насим акам конуний ажрашишга улгургани йук. Менимча, Зумрад опа кандайдир тухмат килиб, е мол-мулкни бутунлай кулга киритмокчи, еки каматмокчи. Нима булганда хам кундошимнинг нияти яхшимас. Оркасидан пойлаб, нима ишлар килиб юрганини курган булсангиз керак. Ишкилиб тинчликми, нарсаларни кайтариб беряпсиз?
- Тинчлик. У турмушга чикяпти, кутиляпсиз кундошдан. Сизнинг-ча, кандай тухмат булиши мумкин?
- Боскинчилик хакида албатта билсангиз керак?
- Биламан,- дедим.
Рости, якшанбага утар кечаси руй берган жиноят кулгили театр томошаси булиб туюла бошлаганди. Хар ким бу томошани шивирлаб гапирар, бировнинг зарарига хизмат килдирмокчи булар, аммо бундан гуе бутун дуне хабардор эди ва хамма узича сир тутарди.
- Уша вокеани Насим акамнинг буйнига илиб, уч олмокчи.
- Гап бу екда денг!- Куп нарсани тушунгандек булдим. - Уч олиш, деганингиз кайси маънода?
- Уз маъносида. Яна кандай маъно булиши мумкин?
- Насим сизга уйланганида, Зумрад такдирга тан бериб, тинчгина яшаган экан. Энди тусатдан узидан ташаббус чикиб, ажрашибди ва бунинг устига касос хам олмокчи. Насим унга охирги вактларда нима килди? Айби иккинчи марта уйлангани булса, бошидаек уриш чикиши керак эди-ку?
- Насим акам номард эмас, иккимизга хам тенг муносабатда эди. Биласиз, боскинчилардан бири Зумрад опани зурлаган, шундан кейин Насим акам менга уйланди. Бизнинг эркакларни тушуниш мумкин: биров тегинган аел билан индамай яшаб кетиш осонмас. Менинг англашимча, Зумрад опа уша боскинчиларни Насим акам юборган, деб даъво килмокчи. Кайси тентак шу ишни килади? Бошка хотин олмокчими, ажрашади-куяди-да! Уз уйига боскинчилик уюштиришга, хотинини бошка эркакка кушишга, талон-тарожга бало борми?... Уф, охирги пайтларда роса сик,иладиган булдим. Насим акамга секин тушунтиринг, бас килсин.... Аникроги, тугатсин тезрок шу ишларни!
- Буларнинг хаммасини Насим сиздан сир тутмайди, деб уйлардим.
Давоми бор....
https://tttttt.me/drabllar

Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*

❤17👍6🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...Хаётимиздаги Бўлиб Ўтаётган🌹 Хар Бир Нарса...🌸
...Биз Қилаётган Ниятга Боғлиқдир🌸
...Ниятимизни🥀 Чиройлик Қилайликки, Хаётимизнинг Қолгани Хам Қилган💐 Ниятимиз Каби Чиройли Бўлсин...

😍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асл бахт севган инсонингизни ёнингизда бўлишида эмас.....
Сиздан узоқларда бўлсада борлигини ҳис қилиш хам бахт...
Асл бахт севиб севгига ишониб яшашдир...🕊
Асл Севги Аллоҳ томонидан сизга берилган мукофотдир❤️
Севинг севилинг доим бахтли бўлинг.❣️
Яқинларга ҳам улашинг! ♻️
@drabllar
Сиздан узоқларда бўлсада борлигини ҳис қилиш хам бахт...
Асл бахт севиб севгига ишониб яшашдир...
Асл Севги Аллоҳ томонидан сизга берилган мукофотдир
Севинг севилинг доим бахтли бўлинг.
Яқинларга ҳам улашинг! ♻️
@drabllar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6🔥3
#Кабира
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
3-қисм
✏️✏️✏️
Салим уни қувиб етолмагач, алам устида бориб Кабиранинг отасига шундай деди: “ Қизингиз дугонасининг уйида сигарет чекиб ўтирибди”. Кабиранинг дадаси- Жалол, Салимнинг гапига чиппа чин ишонди. Тутақиб, дарров қизини олдига шошди. Aммо ундан бир оғиз ҳам сен буни қайердан биласан деб сўрамади. Ўзи ўстириб, тарбия берган фарзандига нисбатан айтилган гапларни қанчалик ҳақиқатга яқинлигини тафаккур қилиб, олдин вазиятга ойдинлик киритиб кейин хулоса қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади.
Ҳамида Кабира ҳақида ҳамма нарсани билади. Ҳаттоки, Кабиранинг оила аъзолари билмайдиган сирлардан ҳам Ҳамида бохабар. У катта ҳовлида бувиси билан яшайди. Тоғаси шаҳар марказидан квартира олиб кўчиб кетган. Aммо ёзда таътил пайтлари келиб бир-икки ойлаб ҳовлида яшаб кетишади. Қишки таътилда эса Ҳамида билан бувисини шаҳарга чақиришади. Хуллас зерикиш йўқ! Ҳамиданинг Ойиси Туркияга ишлашга кетган. У ҳам тез-тез Ўзбекистонга келиб, қизи, онаси ва жигарларини кўриб туради. Кабира дарс қилиш баҳонасида ҳар тўрт куннинг бирида дугонасининг уйига келиб ётиб қоларди. Aслида акасининг дастидан ўша уйда яшагисиям келмаганидан, иложи борича кўпроқ Ҳамиданинг уйига келишга ҳаракат қиларди. Онаси ҳам шунинг тарафдори еди. Сабаби ахлоқи бузуқ ўғлига ҳеч инсоф кирмаётганди.
Кабира ҳали йиғидан ўзини тўхтатиб улгурмаган ҳам эди,
бирданига кўча дарвоза қаттиқ- қаттиқ таққилай бошлади. Хайриятки, бугун Ҳамиданинг бувиси меҳмонга кетган, бўлмаса унинг ўтакаси ёрилган бўларди. Ҳамида бориб дарвозани очди, Кабиранинг дадаси унинг саломини ҳам эшитмай:
- Суюқоёқ қани?- деди жаҳл билан бақириб. Кабира отасининг ваҳимали овозидан қалтираб хонанинг бурчагига бориб, биқинганча ўтириб олди. Отаси эса кўчадан туриб бақира бошлади:
- Кабира! Чиқ буёққа! Кўрсатиб қўяман сенларга сигарет чекишни!
Кабира ўзини худди бошига қайта ва қайта гурзи билан урилгандек ҳис қилди. Енди отаси ҳам унга ноҳақ айблов қўйиб, важоҳат билан ўшқираётганди.
Давоми бор...

❤48🤬20😢9👍8🤔6😁1🤣1
Бола эдим.
Онамга «Дарахтга чиқаман, ёрдам беринг!» дедим. «Биров чиқариб қўйган жойдан тушолмайсан, қулайсан» деди.
Бир умр бу гапни унутмадим...
https://tttttt.me/drabllar
Онамга «Дарахтга чиқаман, ёрдам беринг!» дедим. «Биров чиқариб қўйган жойдан тушолмайсан, қулайсан» деди.
Бир умр бу гапни унутмадим...
https://tttttt.me/drabllar
👍34🔥10❤3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸
🌼 Якшанба тонгини
муборак бўлсин 😊🌹
Азизим, бахтни сезинг, севинг ва уни асранг! Бахт рангини бўяш ўзингизга ҳавола. Келинг бугунимизни, мовий рангга бўяймиз, осмон рангидек. Кунимиз осмондек мусаффо бўлсин!
Шу тонг барчага баробар келсин, тонгимиз муборак бўлсин!!!!

❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ НИМАДА ?❤️
Эътиборда!🧡
Узоқ вақт хабарларга жавоб ёзолмаганингизда дарров қўнғироқ қилишса, ҳаммаси жойидами йўқми деб ҳавотир олишса.
🦋💛💕🌹
«Кўриб турибманку, бошқачасиз, гапиринг нима бўлди..?»,
«Мана шу нарсани кўриб, сизни эсладим..»
«Эсингиздами, шунақа дегандингиз?.»
Шу каби аҳамиятсиз туюлган нарсаларда бахт...
Яқинлар билан суҳбатда.
Уларнинг илиқ табассумида...
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://tttttt.me/shamsinurijodi

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тақдир берган енг катта совға "Боризга шукур" дейган инсонимизни борлигидир.. 🤍
Яқинларга ҳам улашинг!👇
@drabllar
Яқинларга ҳам улашинг!👇
@drabllar
❤6😍2
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#Кабира Ҳаётий қисса Муаллиф: МахмудоваКўҳинур Давоми… 3-қисм ✏️✏️✏️ Салим уни қувиб етолмагач, алам устида бориб Кабиранинг отасига шундай деди: “ Қизингиз дугонасининг уйида сигарет чекиб ўтирибди”. Кабиранинг дадаси- Жалол, Салимнинг гапига чиппа чин…
#Кабира
МУАЛЛИФ - Кўҳинур Маҳмудова
Кабира уни отаси уйга қандай судраб келганини ҳам билмай қолди. Шок ҳолатида эди. Отаси унинг қўл оёқларини боғлаб, сочини тагидан- калга олиб ташлади. Шу пайт кўчадан кириб келган опаси ҳам унга қараб: “ Суюқоёқ синглим, таъзирингни едингми? Ҳаммамизни шарманда қилдингку, кўчада ҳамма сени гапириб юрибди. Сендай сингилим борлигидан уялиб кетдим!- деди. Кабиранинг қулоғига ҳеч нима кирмаётганди. Онаси уни ваннага олиб кириб, ювинтирди. У ваннадан қоп-қора ҳижобда чиқди. Етмаганига отаси унинг қўл-оёқларини яна боғлаб хонасига қамаб қўйди!
Кабира тақдирга тан бериб, егнидаги ҳижобига ҳам кўникди. У ҳижобдан емас, ҳижобга кирган кунидан нафратланарди. У кун дадасининг эркатойи Кабира ва унинг қувноқ ёшлиги тириклайин ерга кўмилган кун еди. Енди Кабира ва унинг оиласи ўртасида улкан жарлик бор! Хоҳласа ҳам жарликни йўқотолмасди. Сабаби акаси туфайли у суюқоёқ деган ном олди. Орадан бир ҳафта ўтди. Устозлари сўраб-суруштиравергач дадаси мактабга чиқишига рухсат берди. Aммо у ерда ҳам Кабирани катта муаммо кутаётганди. Енди унга синфдошларидан тортиб, устозларигача бошқача назар билан қарашаётганди. Aйбсиз айбдор бўлган Кабира ҳаётдан нафратлана бошлаганди. Енг ёмони уни мактабда ҳижобини ечишга мажбурланаётгани эди. Aммо у ҳижобини ечгиси келмаганидан емас, отасининг жаҳли чиқишидан қўрқиб, устозлари неча бор огоҳлантирса ҳам бошидаги рўмолини ечмади. Ҳижоб унинг ёш шуурида нафратга сазовор бир ниқобдек туйиларди. Ҳижоб кийган куни, пешонасига ёмон отлиқ бўлган қиз тамғаси босилиб, бутун оиласи ундан узоқлашганди. Бир куни мактабда бўлган воқеадан сўнг эса унинг бу нафрати янада кучайди. Қўнғироқ чалиниб, дарс бошланди. Ўқитувчи синф хонасига кирибоқ, Кабирага кўзи тушиб, тутақиб, бақира кетди: “ Сен қизга неча маротаба айтиш керак! Эч ҳижобинги! Нега гапга тушунмайсанми? Туппа-тузук аълочи ўқувчилар сафида ўқиб юргандингку, сени ким бу ниқобни кийишга мажбур қилди! Ҳозироқ бошингдаги рўмолингни ечасан…

❤40🤬26🤔5👍3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Қизлар билан «сан-ман»га бориб ўтиришимнинг фойдаси йўқ эди. Улар олиб келган қимматбаҳо шампунни олиб ювинишга кетдим. Ҳар қандай шароитда ҳам мен пок бўлишим керак. Ахир бу кунни мен ҳам кутаяпман. Бахтиёрга қўшиб наркоман «Заргар» ҳузурига…
ТУТҚУНЛИКДА 10 КУН ( 7-Қисм)
-Кийимим бу ерда қолиб кетишини истамайман.
-Вой бу, кийилавериб яғири чиқиб кетганку. Қўрқма, селофанга жойлаб олиб борамиз, шу эски матоҳингни, -деди Зуля.
Улар мен учун кўйлаклар харид қилишган экан. Бирини танла, деб шарт қўйишди. Мен қочиш ва ҳаракатланиш учун қулай бўлган кофта, шим ва жакетдан иборат «тройка»ни танладим. Ярим соат ичида улар мени кийинтириб бўлишди. Фақат упа-элик суртгани қўймадим.
-Сенга биз кеча ишқ дарсини ўтишимиз керак эди. Бадр шилқим халал берди. Биласанми, эркак кишига ёқиш учун аёл нималарга эътибор бериши керак? Аввало…
-Ўчир, биринчидан Зуля, менга насиҳатларинг керак эмас. Иккинчидан мен «Заргар»га ёқмоқчи ҳам эмасман. Уйимни соғиндим. Уйга кетишга тараддуд кўраяпман.
-Хом хаёл экансан. Шунчалик гўл, содда одамларнинг асирасиман, деб ўйлайсанми? Ихтиёринг. Хаёлингда юз марта уйинга бормайсанми? Атрофингда юрганлар қилни қирқ ёрадиганлардан.Анойи, деб ўйлама. Ёки кўз ёши қилсам раҳми келади, деган ўйдамисан? Аксинча, ҳузур қилади.
Эшик очилиб, Рашид кириб келди. У менга бошдан оёқ разм солиб қониқиш ҳосил қилди, шекилли, икки қўли билан икки қизнинг белидан қучиб ўпиб қўйди.
-Маладес, берган пулимни ҳалоллабсизлар, Зуля, вазият ўзгарди. Тушдан кейин қизни олиб борамиз. Тезлаштирмасак бизнинг маконимиз кузатувда, шекилли. Ҳозир Бахтиёрга топшириқ бераман. У дўконга чиқиб, ул-бул харид қилади. Бир пиёла чой ичиб кейин йўлга тушамиз.
-Сахийсизку, ака.
-Энди қиз чиқариш қуруқ бўлмайдида. Бахти, баққа ке. Бозорлик қилиб кел. Тушлик қилиб олайлик. Мана пул. Фақат сен қидирувда эмассан. Эмин-эркин бориб келавер.
-Хўп, шеф, -деди Бахтиёр ва менга бир зум тикилиб қолди.
-Тезлаштир, братишка.
-Кетаяпман.
Бахтиёр чиқиб кетиши билан Рашиднинг буйруғи ўзгарди. Бу ҳақиқатдан ҳам тулкидан айёр экан.
-Ҳозир шеф телефон қилди. Машина келди. Сизлар билан фақат мен бораман. Бахтиёр бу қизга ошиқ. Бир нимани ўйлаб юрибди. Уни чалғитиш учун дўконга жўнатдим. Сен, қиз, йўлда қилиқ чиқарма. Бирдан бўғизлаб ташлайман. Ақллигина бўл. «Заргар»га ҳам ёмон гапирма. Агар ўлгинг келаётган бўлса ихтиёринг.
Бу гапдан кейин бўшашиб кетдим. Бахтиёр бирга бормайди. Бир ўзим. Вой, тулкией. Барини билиб юрган эканда. Энди нима қиламан? Фикрларим чувалашиб кетди. Шошилганда «лаббай» топилмайди, деганидек, бирор фикр миямга келмас эди. Мен ўз хаёлим билан банд. Қизлар мени зинадан туширишаяпти. Бадр орқамдан, Рашид олдимдан кетаяпти. Бадр ҳам қизларнинг бўёғидан фойдаланибдими, сочи, киприги, мўйлабигача оққа бўялган. Қидирувда бўлганлиги учунми бу даҳмаза. Йўлак олдида машина, ойнаси қора, иномарка. Яшин тезлигида машинага ўтирғизишди. Скамейкада 2-3 та аёл писта чақиб ўтирибди. Одамлар бунча бепарво. Булар ким, қайси хонадан тушишаяпти деб қизиқишмайдиям. Бадр ортга қайтди. Зуля билан Оля икки ёнимдан ўтирди. Иккаласининг ҳам қўлида чўнтак пичоғи. Ҳайдовчи худди роботдек «қилт» этмай ўтирибди. Қора костюм-шим, қора кўзойнак унга ваҳшиёна тус бераётгандек. Эҳ, Бахтиёр, шунча кун мени алдадинг. Мана, энди иложсизман. Вазиятмиш. Булар вазият тайёрлаб беришармиди? Ана энди аждаҳонинг комига тортишаяпти.
Дадажоним, тушларимга нега кирдингиз? Ахир бу тушга шунчалик ишонувдимку. Мен унсиз йиғлардим. Бунча ожизман, бунча чорасизман? Нега дунёга келтирдингиз, онажон? Шу ифлос бандитлар учун оқ ювиб, оқ тарадингизми?

❤76😢39👍9🤔9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💢💢💢💢💢💢💢💢💢💢
БУГУН 7 - ИЮЛЬ
ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
🦢Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿

❤3😢1
#Кабира
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
4-қисм
✏️✏️✏️
Туппа-тузук аълочи ўқувчилар сафида ўқиб юргандингку, сени ким бу ниқобни кийишга мажбур қилди? Ҳозироқ бошингдаги рўмолингни ечасан!”
Кабира қўллари қалтираб, нима қилишни ҳам билмай қолди.
Устози яна давом эттириб: “ Нима, бу кийим сени қанақалигингни яшириб турадими? Ҳижоб кийиб сипо кўрсатмоқчимисан ўзингни? Ўзи шунақа, хоҳлаган бузуқлигини қилиб, яна ҳеч нима бўлмагандай ниқоб ичида писиб юришади бунақалар! Сенларни сафинг кўпайиб кетяпти, ҳаммангни битта-битта шармандангни чиқариш керак!
Ҳозир кўрсатиб қўяман”- деди-ю шартта Кабира ўтирган партани олдига келиб, унинг бошидан рўмолини тортиб олди! Кабира устозининг қўлидан рўмолини юлқиб олдида, бошини ёпди. Aммо ҳамма унинг сочи йўқлигни кўришга улгурганди. Кимдир кулса, кимдир ачинди. Устози ҳам ҳайратда қолди. Кабира йиғлаганча синфдан чиқиб кетди. Ҳамма мум тишлаб қолди.
Уйга келиб бўлган воқеани айтиб берди. Отаси эса:
- Сенга айтмаганмидим, уйдан чиқмай ўтир деб! Йиғи-сиғи қилиб яна чиқдинг ўша мактабингга, энди эса бу машаша! Эээ, рухсат бермаса бермас, уйда жимгина ўтир, ана онангдан уй-рўзғор ишларини ўрган!
Ҳаётни фақат оқ-қора рангларда кўраётган Кабирага отасининг гаплари бу сафар қаттиқ ботмади. Энди унинг мияси бу муносабатни табиийдек қабул қилишни бошлаганди. Индамай яна бир ойча уйда юрди. Ҳар тугул, отаси шундай десада, бориб мактаб директори билан ҳам гаплашиб кўрибди. Раҳбарият мактабда рўмол боғлаш мумкин эмаслиги, агар рухсат беришса, тепадагилар директор ва ўқитувчиларга камида ҳайфсан бериши ёки ишдан бўшатишгача бориши мумкинлигни айтибди. Отаси ҳам уларга:” Унда қизим мактабга бошқа келмайди”- деб келибди.

🤬36❤25🤔9👍3😍3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#Кабира Ҳаётий қисса Муаллиф: МахмудоваКўҳинур Давоми… 4-қисм ✏️✏️✏️ Туппа-тузук аълочи ўқувчилар сафида ўқиб юргандингку, сени ким бу ниқобни кийишга мажбур қилди? Ҳозироқ бошингдаги рўмолингни ечасан!” Кабира қўллари қалтираб, нима қилишни ҳам билмай қолди.…
#Кабира
МУАЛЛИФ Кўҳинур Маҳмудова
Орада Кабира учун ягона юпанч бўлган дугонаси Ҳамида бир-икки маротаба келиб, ўртоғининг аҳволидан хабар олиб кетди. Ҳамида билан Кабиранинг дўстлигини мустаҳкамлаб турган нарса уларнинг қалб кечинмалари эди. Бу митти юракчаларга Aллоҳ шунчалик улкан синов берибдики, уларнинг болалиги тугамай туриб, унга алвидо дейишга ҳаёт мажбур қилди.
Ҳамиданинг ҳам қалбларни таъсирлантирувчи ҳикояси бор. Нимага? Нимага ҳаёт мана шундай кичкиина, бегуноҳ, беозор қалбларни бунчалик қийнаса екан а? Ёки катталарнинг қилмиши эвазига уларнинг фарзандлари ёшлигиданоқ ҳаётнинг аччиқ заҳрини симириб улғайишга мажбурми? Емаган сомсага пул тўлаган каби. Aлбатта, ҳар бир ишда Aллоҳнинг ҳикмати бор! Роббил Aъламиннинг изнисиз бир томчи ёмғир ҳам осмондан ерга тушмайди. Демак, ҳаётда бошга тушган оғир синовнинг ягона таскини Aллоҳни еслаш, унга тасбеҳ айтиш. Раҳмон хоҳлабдики, шундай бўляпти. Оғир кунимизда изҳор етган шукроналаримизнинг ажри беқиёсдир. Aлбатта, ё бу фоний дунёда, ё боқий дунёда мукофотини олажакмиз!
Ҳамида эсини танибдики, уйида уруш-жанжалнинг кети узилмайди. Отасининг жаҳли жуда тез, гуп етиб ёниб, шув етиб ўчадиганлар хилидан эди. Онаси эса эрига итоат қилгиси келмас эридан рухсациз эркин яшашга интиларди. Онасининг ўзича ҳеч кимга ҳисоб бермай, хоҳлаган жойига бориб, эрига маслаҳат солмай катта-катта пул сарфлаши, ҳаддан ташқари ўзига оро бериши эрининг рашкини ёниб турган оловга керосин сепгандек ловуллатиб юборарди. Кўпинча уларнинг даҳанаки жанги катталашиб, охири онасининг калтакланиши билан тугарди. Сабаби Ҳамиданинг онаси тилини тиймас, ҳаттоки калтакланиб турган жойида ҳам боббиллаб бераверарди.
Бир куни жуда катта жанжал бўлди. Бу ҳам онасининг ўзбошимчалигидан келиб чиққан еди. Ҳамиданинг холаси ўғлини унаштириб, тўй кунини белгилаб келгани муносабати билан ҳамма опа-сингилларини уйига тўплади. Тўй учун ким қандай ёрдам беролади? Йиғиб- тергани битта ўртача тўй маросимини ўтказишга етсада, холасининг кўнгли дабдабали тўй қилиб, етти маҳаллага ош бериш эди. Aммо келин томон унаштирувдан кейин икки ёш ўртасига у бу ким совуқчилик тушириб қўйишидан хавотирланиб, тўйни тезлатишни сўрашгани учун…

❤55👍12🤬12😢9
#ТУТҚУНЛИКДА
Йўллар кенг, чиройли. Машиналар серқатнов. Аҳён-аҳён телевизорда кўрган жойларга кўзим тушади. Ёзувларга қараб Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида кетаётганимизни билдим. Ниҳоят ўша Анжелика тасвирлаган дўкон ва йўлларнинг икки томонидаги бири сипо, бири ҳашаматли уйлар кўринди. Биз оқ уй тарафга бурилдик. Яна ўша тезлик билан машинадан тушдик. Катта дарвоза кнопка билан ҳаракатланаркан. Ичкарига кирдик. Қизлар мени кўтариб чопишаётгандек икки қўлимга ёпишишган. Оёғим ерга бир тегади, бир тегмайди. Катта айлана зал, ўртада зинапоя икки томонга йўл бошлаган. Биз иккинчи қаватга кўтарилдик. Тўғридаги хонага олиб киришди. Жуда катта, кенг хона, гиламларга оёқ боссангиз қалинлигидан оёқ кўринмай кетади. Юмшоққина. Не ажабки, шундай баҳайбат хонада билинар-билинмас бўлиб ёши қирқларга борган чуваккина киши ўтирибди. У жуда ориқ, ёноқлари ичига кириб кетган. Сап-сариқ, сочлари қоши устигача етиб келган. Анжелика ҳақ. Унинг нигоҳи ўткир, бургутқараш. Фақат кўзигина унга салобат бағишлайди. Демак, у «Заргар». Менинг кушандам. Ёнида қоп-қора ит эркаланиб турибди. Ит ҳам бизга синчков тикилади. Эгасининг бир имосига маҳтал.
-Мен сен билан баҳорда учрашмоқчийдим. Чунки баҳор ишқ фасли. Сабрим чадамади. Эртани ҳам кутолмадим. Қишда ҳам иссиқ хонада ғунча очилаверади. Шошганим беҳуда эмас, дўндиқча. Сени шундай аташаркан. Бу лақаб менга ёқди. Сен бу зерикарли бинога файз киритасан. Агар ўжарлик қилмасанг, сени Анжеликанинг дўзахига ташламайман. Сенга никоҳ ўқитиб уйланаман. Ҳозиргача қанча аёллар бу бахтга эришишни орзу қилган.
У кўзининг пасти билан Рашидга синовчан тикилди.
-Рашид муллага одам юбор. Сен бизни шод қилдинг. Дидинг баланд экан. Эшигим сен учун ҳамиша очиқ. Биров мушугингни «пишт» деса мурожаат қилавер. Қизлар, сизлар ҳам бораверинглар. Анжелика сафардан қайтса, ундан миннатдор эканлигимни айтинглар.
Ҳамма кетди. Қулай фурсат. Бироқ ит мендан кўз узмай турибди. «Заргар» кнопкани босди. Эшикдан 35 ёшлардаги тўлароқ, қош-кўзига сурма тортилган, қорамағиз аёл кириб келди.
-Фарида опа, онамнинг бир армони бор эди. Ўғлим, орқа-олдинг чимилдиқ кўрмади. Саёқ юрдинг. Никоҳингга бирорта қизни олмадинг, деб койирдилар. Чимилдиқ тайёрланг. Ҳозир мулла келади. Мен бу қизга уйланаман.
-Хўп бўлади, тўй бўларканда, -деди аёл ва менга бир қараб чиқиб кетди.
-Яқинроқ кел! Диванга ўтир. Сен энди шу уйни бекасисан. Бойлик ҳам, атрофингдаги яланғоч аёллар ҳам, ароқ, наша ҳам баъзан безитаркан. Оддийгина одам бўлиб яшагим келиб қолди. Исмсиз лақаб билан яшаш ҳам жонга тегди. Ҳамма нарсамни сотиб, сени олдимга оламанда, дунёнинг энг гўзал маконига бориб яшайман. Шветсария ёки Париж, Рим. Албатта, менинг садоқатли дўстим «Барс» ҳам биз билан кетади. Гарчи эгни-бошим тоза, уйим озода бўлсада, мен исқирт оламда яшаяпман. Бу олам олдида шунчалик беғуборсанки, қўл теккизишдан чўчияпман. Бу ҳис-туйғулар мени биринчи марта безовта қилаяпти. Намунча хўмраясан? Мен сени гала итнинг олдидан тортиб олдимку? Муллага шипшимасам, сен бир кечада хароб бўлардинг.
-Мени уйга жўнатиб юборинг. Яна бир яхшилик қилинг, илтимос.
-Эй қиз, дунёда менчалик худбин инсон бўлмаса керак. Мен фақат ўзимни ўйлайман. Ўзимга тааллуқли нарсадан воз кечолмайман. Ўзгага тааллуқли чиройлироқ нарса ёқиб қолса, тортиб оламан. Сен меникисан. Сен аллақачон оғушимда бўлардинг. Бир бор худонинг раъйига қараб, никоҳ ўқитайчи. Барс, уни ёнимга келтир. Уялаяпти, -деди у мени кўрсатиб. Ит худди тушунгандек «Заргар»ни айланиб ўтиб, орқа томонимдан хезланди. Қўрқиб, уй тўрига югурдим. Мана, «Заргар» билан орамиз икки қадам. У менга термулгани-термулган.
-Мулла кечикдими? Кейин ҳам никоҳ ўқитаверамиз, -деди у ва ўрнидан турмоқчи бўлди. Шу пайт, айтсам ишонмайсиз, эшикни кимдир тепиб очди. 4-5 та милиция ходимлари кириб келди. Ё Худо, кароматингдан ўргилай. Сен борсан. Мени бир лаҳза ҳам унутмадинг. Мен ҳам сендан нажот кутдим.

❤77👍19😢14
#ТУТҚУНЛИКДА
Тўлароқдан келган милиционер «Заргар»нинг «Барс, бос» деб берган буйруғини эшитибоқ, итни отиб ташлади. Эшикдан кириб келган икки барзанги билан ҳам олишув бўлди. Уларни кишанлашгач:
-Сен қўлга тушдинг, Ҳасан Суяров. Уканг Ҳусан ҳам қўлга олинган, -деди.
-Хоин ким, қани мени қўриқчиларим? «Заргар» ёнидаги кнопкани босмоқчи бўлди.
-Уй қуршовда. Сен ёлғизсан. Қаршилик кўрсатиб ўтирма. Яна ўша милиционер ўқ узди. Қўлидан жароҳатланган «Заргар» мени илдамлик билан ўзига тортди. Бўйнимдан маҳкам ушлаб олди.
-Қимирласаларинг қизни ўлдираман.
У қўлига қаердандир пичоқ олибди. Мени орқага судрарди. Бирдан Анжеликанинг «ер ости йўли нариги уйга олиб боради, бу йўлнинг эшиги ўз хонасида» дегани ёдимга тушди. Агар биз йўлга тушсак, яна милиционерлар изни йўқотишади. Орган ходимлари ноилож қолишади. Улар мени аяб туришгани билиниб турарди. Бахтиёр айтган вазият шу эмасми? «Заргар» гилам устини оёғи билан пайпаслаётганда мен унинг пичоқ ушлаган қўлидан тишлаб олдим ва Бахтиёр ўргатган «чил» усулини қўлладим. Менинг қаршилигимни кутмаган, ғафлатда қолган «Заргар» оёғим остига йиқилиб тушди. Мен уни тепишдан ўзимни тўхтатолмасдим. Йигитлар илдам келиб унинг қўлига кишан солишди. Ранги оқариб кетган «Заргар» менга қаҳр билан қаради ва сўкинди. У ходимлардан фақат хоиннинг исмини айтишларини талаб қиларди. Олиб кетишаётганда эшик олдида ётган итига қаради. Оғир хўрсинди. Шу лаҳза Фарида опа чимилдиқ кўтариб келди ва ҳайрону лол қараб қолди. «Заргар» унинг қўлидаги атлас матога аянчли тикилди ва «Онамнинг армони ушалмади. Келин бехосият келди», -деди. Мен озод эдим. Мен калхат чангалидан осон қутулдим. Бари кўз очиб юмгунча содир бўлди. Айнан энди қутулиб кетиш ҳақида ўйламай қўйган пайтимда-я. Ўкириб йиғлаб юбордим. Тўғриси, ўша милиция ходими дадажонимга жуда ўхшарди. Ёши ҳам тўғри келарди. У сочларимдан силаб «кечикмадикми, болажоним» деди. Кўзларида ҳаяжон бор эди.
-Кечикмадингиз, бироқ мен сизларни ўн йилдан бери кутаётгандекман, -дедим.
-У сенга қўл теккизгани йўқми, она қизим?
-Йўқ, хавотирланманг. Негадир мулла кечикди. Бу ҳам менинг бахтим.
-Мана бу киши терговчи Саъдуллаев. Суҳбатлашиб тур. Биз уйни тинтув қилишимиз керак.
-«Заргар»нинг ер ости йўли бор. Йўлнинг нариги ёғидаги уй ҳам шуники.
-Биламиз. Бизда уйнинг схемаси бор.
-Сизларга Бахтиёр айтдими?
-Йўқ. Бизга ўзинг қамалган уйни кўрсатасан. Кейин суҳбатлашамиз.
Терговчи оҳорлик кийинган. Ҳамма формада бўлса, у киши костюм-шимда. Галстук тақиб олган. Қорачадан келган киши экан. У телефон орқали яна бир гуруҳ оператив ходимлар берилишини сўради.
-Ҳали сен билан узоқ гаплашамиз, Холида. Ҳозирча дам олиб тур, -деди мулойимгина.
Мен бу уйда бир минут ҳам тургим йўқлигини айтдим.
-Ҳозир. Гуруҳ етиб келса, ўша уйга борамиз.
-Қаршига кетишни истайман. Менга озроқ пул бериб туринг. Чақирганингизда қарзимни узаман, -дедим.
-Майли. Бироқ кемага тушганнинг жони бир. Шошилма, -деди терговчи. Диванга ўтириб ўйга толдим. Анжелика қўрқиб гапириб берган, Рашид бир гапига илҳақ бўлган «нарко қироли» осонликча таслим бўлдику. Ҳар қалай у ғафлатда қолди. Уни ким сотдийкан? Бу савол мени ҳам қизиқтирарди.

❤67👍35