This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Nega oʻylamaysan, eslamaysan hech,
Sogʻinching qalbimni yoqqan bir onda…
Sen bor shaharlarga tushmaydimi kech?
Yoki tun boʻlmasmi sen bor tomonda…?
Sogʻinch shamollari esmaydimi yo,
Xotira degani oʻrtamaydimi?
Seni qanday qilib yaratgan Xudo,
Qalbingga sitamlar oʻrnamaydimi…?
Sevgi sharobidan totgansan ahir,
Yoki izxorlaring yolgʻonmidi yor…
Muhabbat qissamiz shumidi? Ohir…
Aytaqol, rejangda yana nelar bor…?
✍🏼Yasemin
🎙️Asal Murodovna
Nega oʻylamaysan, eslamaysan hech,
Sogʻinching qalbimni yoqqan bir onda…
Sen bor shaharlarga tushmaydimi kech?
Yoki tun boʻlmasmi sen bor tomonda…?
Sogʻinch shamollari esmaydimi yo,
Xotira degani oʻrtamaydimi?
Seni qanday qilib yaratgan Xudo,
Qalbingga sitamlar oʻrnamaydimi…?
Sevgi sharobidan totgansan ahir,
Yoki izxorlaring yolgʻonmidi yor…
Muhabbat qissamiz shumidi? Ohir…
Aytaqol, rejangda yana nelar bor…?
✍🏼Yasemin
🎙️Asal Murodovna
👍4❤2😍1
#Бuсмuллаҳ
Умримиз ғанимат➖ ғанимат дамлар
Бу дунё шундайдир битмагай ғамлар
Мен сизга таъзимда яхши одамлар
Ассалому алайкум!!!
Яхшилик қилайлик
Кайтмас бу дамлар
Савоблар олайлик саноқсиз сонлар
Ўзингизни асранг азиз одамлар!!!
Доимо соғ бўлинг яхши одамлар!!!
Қалбимда тилагим сизга мингтадир
Дунёда энг қиммат мехр ва қадр
Хар бир кун Аллоҳдан бизга тухфадир
Мехрингизни аяманг яхши одамлар !!!
Азизларим мени яхши кўрганларим ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!!!
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊🫶
♥️💕 ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ!!!🕊
@drabllar

❤10🔥1
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
31-қисм
Кабиранинг ранглари оқариб, секин орқага тисарилди ва югуриб бориб онасини уйғотиб, Ғайратнинг гапларини айтиб берди. Унгача акаси жуфтакни ростлаб ўз хонасига кириб олди. Онаси икки дунёда ҳам келинининг олдида ўғлини бу масалада уришиб бермаслигини биларди. Кабира эса онасининг оғзидан нима гап чиқишини пойлаб турарди.
Дилнавознинг ранги қизариб, ўтирган жойида боши айланиб, қулоғи шанғиллай бошлади. Кабира онасининг аҳволи ёмонлашаётганини сезиб, югуриб бориб сув келтириб, ичирди. Ўпкаси тўлиб, бир йиғлаб олгач, ўзига келди ва ўрнидан туриб ётоқхонасига кириб кетди. Қўлида кичкина қутича билан чиқиб, уни қизига тутқизди:
- Ма қизим, бу менинг оз бўлсада жамғарган пулларим. Сени тўйингга деб олиб қўйган тилла тақинчоқлар ҳам бор ичида. Тонг отиши билан уйдан кетасан, тушундингми?
- Мени уйдан ҳайдаяпсизми, Ойи?
- Ҳайдамаяпман, сен бу ерда тинч яшолмайсан. Шунинг учун кет деяпман. Сендан олдингидай хабар олиб тураман, ёлғизлатиб қўймайман.
Кабира саҳарда уйни тарк этди. Ҳозиргача бошдан кечирган кунларни кўз олдидан ўтказиб, ўзини ҳеч кимга кераги йўқ инсондек ҳис қилди. Айни дамда Ҳамиданикига ҳам боргиси келмади. Нозим билан бўлган ишдан кейин ҳар сафар Ҳамида ва унинг бувисининг кўзларига қараганда ўзини у уйда яшашга нолойиқ ҳис қилаётганди.
Кечаги калтаклардан кўкариб чиққан оёқ-қўллари зирқираб оғриётган бўлишига қарамай, куннинг ярмигача боши оққан томонга юриб кетаверди. Дўсти уни ҳамиша тушуниб, қўлидан келганча ёрдамини аямаган. Ҳозир уникига боришдан бошқа иложи ҳам йўқ. Яна қаерга ҳам бориши мумкин?
Ҳамида Кабирани уйга олиб кириб ётқизди. Олдин оғриқ қолдирувчи дори берди кейин иссиққина мастава сузиб келиб ичириб қўйди. Кабира бироз ўзига келгач уйида бўлиб ўтган гапларни Ҳамидага айтиб берди.
- Кабира, бу ер сенинг ҳам уйинг! Ҳеч ҳам тортинма. Бу гапни биринчи марта айтмаяпман. Олдин қандай яшаб келган бўлсак, бундан бу ёғига ҳам шундай биргаликда яшайверамиз. Бу йил ўқишимизнинг ҳам охирги йили, коллежни тугатиб олсак, онамнинг олдига-Туркияга кетамиз. Балки, ўша ерда озгина ишлаб, кейин ўқишимизни Туркияда давом эттирармиз. Сен бошқа уйингга бориш ҳақида хаёлингга ҳам келтирма. Онанг тўғри айтибди, токи аканг ўша ерда экан сен у уйда тинч яшолмайсан. Ҳозир эса ётиб бироз дамингни ол, тузалгач иш-ўқишингга қайтасан.
Кабира жон-жаҳди билан ишлаб, ўқиб Ҳамидаларникида яна уч ойни ўтказди. Уйидан абгор ҳолда қайтгач, Кабиранинг боши доимий оғриб юрадиган бўлди. Кўнгли ҳам озиб, иштаҳаси йўқолиб қолганди. Кайфияти ҳам тезда ўзгариб қолар, ҳар нарсага хафа бўлиб йиғлаб ҳам оларди.
Бир куни ишдан қайтаётиб, дала дўконда териб қўйилган мевалар ичида анорни кўриб оғзининг суви қочиб, жудаям егиси келди. Сотиб олиб уйгача сабри чидамай йўл-йўлакай биттасини сувини сиқиб ичди. Шунақанги мазза қилдики, анчадан бери бунақа иштаҳа билан бирор нарса емагани хаёлига келди. Шундан бери кунда ейдигани анор бўлиб қолди. Ҳамида ҳам анорни яхши кўргани учун унга шерик бўлиб роса анорхўрлик қиладиган бўлишди. Ҳамида дугонасининг иштаҳаси очилганидан хурсанд эди.
Кабира ишда ҳам ичига кирган оғриққа чидолмай уйга келди. Энди оғриқ тобора кучайиб, нафас олишга ҳам қийнала бошлади. Ҳаммаси шу еган анорлари туфайли деб ўйлади. Овқат ўрнида ҳам еявергач ошқозони бузилгандир. Ҳамида ҳам ўқишда, бувиси шаҳарга-ўғлиникига кетган. Уч кун олдин Ҳамиданинг синглиси Ҳалима келганди, у ҳам Кабиранинг аҳволини кўриб, қўрққанидан нима қилишни билмай қолди. Кабира онасига телефон қилиб мазаси бўлмаётганини айтди. Дилнавоз ҳамма ишини ташлаб, тезда қизининг ёнига югуриб келди ва касалхонага олиб борди. Ҳалима ҳам уларга қўшилди.
Кабирага керакли муолажалар қилингач анча ўзига келиб қолди. Шифокордан ўзи учун умуман кутилмаган гапни эшитди.
#Кабира

❤105🤬22👍15🤔14🤣2
МЕНГЛИБОЙ МУРОДОВ
ГУНОХ (РОМАН) 1 қисм
МЕНГЛИБОЙ МУАЛЛИМНИНГ ДИЛ СЎЗЛАРИ
Кўп ҳолларда истеъдод чархланишига, яхши-яхши асарлар пай-
до бўлишига қаламкашнинг бой ҳаётий тажрибаси жуда асқота-
ди. Навоийлик Менглибой ака Муродов мана шундай ижодкор-
лардан.
Менглибой ака деярли қирқ йил мобайнида болаларга таьлим
берди. Бу йиллар мобайнида озмунча йигит-қизни катта хаёт қучо-
ғига учирма қилдими! Уларнинг ҳар бири бир тақдир, бир қисмат,
бир... роман! Мен бежизга «роман» деган сўз олдидан андак ўйла-
ниб қолганим йўқ. Гурунгларимиздан бирида Менглибой ака айт-
ган бир ran сира ёдимдан кўтарилмайди. «Мактабда ўзим таълим-
тахсил берган ўқувчиларимни кўз ўнгимдан ўтказаман, кейинги
ҳаётлари билан қизиқаман. Уларнинг ҳар бирининг ҳаёти алоҳи-
да романга ўхшаб кетади...» Тажрибали муаллим қўлига қалам ту-
тқазган туйғу ҳам мана шу бўлса не ажаб?!
Ҳаловат «ўғриси» бўлган бу туйғу, мана, сал кам эллик йил-
дирки, Менглибой муаллимга тинчлик бермайди. «Меҳр», унинг
изидан дунё юзини кўрган «Хосиятли кун», «Дийдор», «Юрагим-
да борин айтдим» китоблари ана шу бедорлик, ана шу тиниб-тин-
чимаслик меваси.
Давоми бор...
https://tttttt.me/drabllar

Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*

❤33🔥1😢1🤣1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
МЕНГЛИБОЙ МУРОДОВ ГУНОХ (РОМАН) 1 қисм МЕНГЛИБОЙ МУАЛЛИМНИНГ ДИЛ СЎЗЛАРИ Кўп ҳолларда истеъдод чархланишига, яхши-яхши асарлар пай- до бўлишига қаламкашнинг бой ҳаётий тажрибаси жуда асқота- ди. Навоийлик Менглибой ака Муродов мана шундай ижодкор- лардан.…
#ГУНОХ
2 КИСМ
Шубҳасиз, бадиий адабиётнинг мезонини, вазнини белгилов-
чи насрдек оғир жараёнда ижод қилиш осон эмас. Айниқса, роман
жанрига қўл уриш ёзувчидан масъулият билан бир қаторда жасо-
ратни хюам талаб қилади. Бежиз катта-катта ёзувчилар ҳам бу жан-
рга эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, ҳаттоки йирик-йирик асар-
ларини хам камтарлик ила «қисса» деб аташмайди. Қўлингиздаги
китоб муаллифи адиблик масъулиятини ҳам, жасоратини хам тўла
юракдан ҳис этади, «Мен роман ёзиб қўйдим!» деб кўксига урмай-
ди, аксинча, «Кунда, кун бўйи ёзаверибман, ижод столидан нари
жилгим келмайди, ёзганим сайин роҳат оламан», дейди у киши
камсуқумлик билан. Дилидаги, қалбидаги ўйларини, сўзларини
ёзган одам учунгина ижод машаққати рохатга айланади.«Гунох» деярли чорак асрлик воқеаларни қамраб олган бўлса-
да, воқеалар хронологик тарзда, ой-кунларига қадар аниқ тарзда
кечади. Ушбу ҳолат ҳам асар сюжетининг ўйлаб топилмаганлиги-
ни, балки ҳаётнинг ўзидан олинганлигини кўрсатади.
Асарнинг ютуғи шундаки, ёзувчи ҳаётда юз берган анчайин
чигал ва айни пайтда қизиқарли воқеаларни шунчаки қогозга кўчи-
риб қўя қолмайди. Абдулла Қаҳхор таъбири билан айтганда, унга
«кўнглидаги гапларни» қўшиб ёзади. Шу сабабли «Гуноҳ»хаяжон
ва қизиқиш билан мутолаа қилинади, то сўнгги нуқтага қадар ўқув-
чини «Кейин нима бўларкан?» деган савол таъқиб этади.
Асар — ёшлар ҳақида. Уларнинг ўй-қизиқишлари, интилиш-
лари, орзу-армонлари, саъй-ҳаракатлари, мақсад йўлида адашиш-
лари ва, табиийки, мухаббатлари ҳақида.
Бир мулоҳазанинг ўрни келиб қолди.
Инсон табиатан ўзининг катта-кичик қусурларини беркитиш-
га, ҳеч бўлмаса салгина пардалашга мойилроқ бўлади. Шу мақ-
садда ҳаттоки «Ҳаммамиз ҳам хом сут эмган бандамиз» ё бўлмаса
«Ёшлик — бебошлик» сингари нақлларни ҳам ўйлаб топиб қўйган.
Аслида эса...
Келинг, фикримизни асардан олинган бир чимдим кўчирма би-
лан давом этгирайлик:
«Азалдан оғир табиатли, гапиришдан кўра тинглашни хуш
кўрадиган Эргаш ота қудасининг ҳам, ўғлининг ҳам сўзларини
диққат билан эшитиб, бош ирғаб маъқуллаб ўтирарди. Қудасининг
«Ёшлик — бебошлик!» деган сўзини эшитиб эса энсаси қотганини
яшириб ўтирмади:
— Бебошлик — кўп ёмон нарса! Бебошлик ёшликни хароб қила-
ди. Одам умрининг эгови ҳам шу бебошлик! Бебошлик кўпроқ ота-
онасиз, яъни тарбиясиз қолган ёшларда бўлғувчи эди. Шамсиддин-
нинг эса сизлардек эсли-ҳушли ота-оналари бўла туриб шу ҳолатга
тушиб қолганига тушунолмай турибман. Ёлғон сўзлаш, иккиюзла-
мачи бўлиш, саёқ юриб-таёқ ейиш ҳам бебошликнинг оқибати эмас-
ми?.. Бебошлик — бир кун келиб бошга етадиган бало!..»
Қаранг, шу биргина жумлада халқимизнинг болалар тарбияси
борасида нақадар донолиги, нақадар масъуллиги акс этган!

❤32🔥13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онам насиҳат қилса, билганимдан қолмадим,
Катта бўлиб қолдим деб сўзларини илмадим.
Гоҳ адашиб ҳаётда ким дўст, душман билмадим,
Онамдан бошқасида чин муҳаббат кўрмадим.
Дўстим деган юзига ниқобин тақиб олган,
Душман изимни пойлаб юзимга соя солган,
Хатоларим қалашиб йўлимни тўсиб қўйган,
Энг қийин ҳолатимда онамдек дўст топмадим.
Яхши кунлар олдинда ўзим айланай деган,
Менга ширинқанд бериб, ўзи қуруқ нон еган,
Кечани кеча демай мени дуолар қилган,
Онамдек бир муштипар ҳолис инсон кўрмадим.
✍️Мунаввара Дилроз
🎙Илҳомжоновна

❤12😢1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 2 КИСМ Шубҳасиз, бадиий адабиётнинг мезонини, вазнини белгилов- чи насрдек оғир жараёнда ижод қилиш осон эмас. Айниқса, роман жанрига қўл уриш ёзувчидан масъулият билан бир қаторда жасо- ратни хюам талаб қилади. Бежиз катта-катта ёзувчилар ҳам…
#ГУНОХ
3 кисм
Ахир бежиз «Бир болага етти қўшни ота-она» демаймиз-ку.
Умуман олганда ҳам, «Гунох» ёшлар ҳаётидан ҳикоя қилса-да,
унда бир қатор донишманд оқсоқоллар, оқила кампирларнинг
жонли образларини учратасиз. Яна бир мисол: «— Бола тойса, -
деди ўғлининг мунғайиб қолганини кўрган Рисолат ая мехр би-
лан, — ота-она йиқилади, улим. Ёки бўлмаса бошига кўп савдолар тушган Маматқул отанинг
мана бу сўзларини эслайлик:«— Ерга қараган кўзга чанг тушмай-
ди, болам...»
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Умуман олганда, муаллиф қишлоқ одамларининг мулоҳазага
ҳамда турли-туман, аммо ўз ўрнида ишлатиладиган нақлларга бой
нутқини топиб, саралаб, ўрни-ўрнида ишлата олган. Қаранг, куё-
вининг бошқа оиласи ҳам бўлганлигини, ундан фарзанд кўришга
ҳам улгурганлигини эшитган меҳрибон, ғамхўр ака нима дейди:
«Куёвнинг бу гаплари ҳақоратдай туюлган Олимжоннинг кўзла-
рида нафрат олови ёнди:
— Нарвонни қўл ушламаса, оёқ чиқа олмайди... Лойқаланган
сув тиниши мумкин, бироқ синган қалб шишасини аввалги ҳола-
тига келтириб бўлмайди-ку, қуда бобожон!..»
Давоми бор..
https://tttttt.me/drabllar
3 кисм
Ахир бежиз «Бир болага етти қўшни ота-она» демаймиз-ку.
Умуман олганда ҳам, «Гунох» ёшлар ҳаётидан ҳикоя қилса-да,
унда бир қатор донишманд оқсоқоллар, оқила кампирларнинг
жонли образларини учратасиз. Яна бир мисол: «— Бола тойса, -
деди ўғлининг мунғайиб қолганини кўрган Рисолат ая мехр би-
лан, — ота-она йиқилади, улим. Ёки бўлмаса бошига кўп савдолар тушган Маматқул отанинг
мана бу сўзларини эслайлик:«— Ерга қараган кўзга чанг тушмай-
ди, болам...»
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Умуман олганда, муаллиф қишлоқ одамларининг мулоҳазага
ҳамда турли-туман, аммо ўз ўрнида ишлатиладиган нақлларга бой
нутқини топиб, саралаб, ўрни-ўрнида ишлата олган. Қаранг, куё-
вининг бошқа оиласи ҳам бўлганлигини, ундан фарзанд кўришга
ҳам улгурганлигини эшитган меҳрибон, ғамхўр ака нима дейди:
«Куёвнинг бу гаплари ҳақоратдай туюлган Олимжоннинг кўзла-
рида нафрат олови ёнди:
— Нарвонни қўл ушламаса, оёқ чиқа олмайди... Лойқаланган
сув тиниши мумкин, бироқ синган қалб шишасини аввалги ҳола-
тига келтириб бўлмайди-ку, қуда бобожон!..»
Давоми бор..
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
❤25👍9🤔2
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 3 кисм Ахир бежиз «Бир болага етти қўшни ота-она» демаймиз-ку. Умуман олганда ҳам, «Гунох» ёшлар ҳаётидан ҳикоя қилса-да, унда бир қатор донишманд оқсоқоллар, оқила кампирларнинг жонли образларини учратасиз. Яна бир мисол: «— Бола тойса, - …
#ГУНОХ
4 кисм
Муаллиф қишлоқ одамларининг жонли нутқидан фойдаланиш-
ни жуда ўрнига қўяди: «— Ўғлимизнинг тарафини олиб, уни бу-
тунлай оқламоқчи эмасман,— деди босиқлик билан Маматқул ота.
— Шамсиддин ақлли, фаросатли, узоқни ўйлаб иш қиладиган
бўлганида биз ҳозир бундай оғир вазиятга тушиб ўтирмаган бўлар>-
дик. Той суринмай от бўлмас, деган ran бор. Мана, ўзиям суринга-
нидан пешонасидан юрагигача қашқа қилиб ўтирибди-ку!..»
Мен Шамсиддин билан Гулсаранинг фожиали кечмишлари, Ой-
саранинг изтироблари, айбсиз айбдорларга айланишгам Мехрид-
дин билан Гўзалойнинг ўқувчи қалбини ларзага соладиган қисмат-
лари хусусида батафсил тўхталмайман. Зеро, бунинг учун асар
мазмунини тўла ҳикоя қилиб беришга тўғри келарди...
Менглибой муаллимнинг дилидан, қалбидан қоғозга роман
шаклида тўкилган «Гуноҳ» асари «Ёшлар йили»да ёшларга ўзига
хос муносиб совғаси бўлди. Умид қиламизки, асар ёшларнинг ҳам,
кексаларнинг хам — кенг омманинг севимли китобига айланади
Хуршид ДЎСТМУҲА М М АД
Ташландиқ чақалоқ
Баҳор фасли ўз ўрнини ёзга бўшатиб бера бошлаган кун-
ларнинг бири эди.
Намозшом палла.
Ю зига билинар-билинмас доғ тушган, сочини турмаклаб
боғлаган, ўрта бўйли, озғин, одмигина қизғиш кўйлак кий-
ган йигирма ёшлар чамасидаги жувон оқ чойшабга ўралган
қўғирчоқҳа ўхшаш бир нимани маҳкам бағрига босганча ша-
ҳарнинг паст-баланд биноларига синчковлик аралаш вахима билан кўз ташлаганча катта кўчага туташ йўлакчадан ил-
дам кетиб борарди.
Ниҳоят аёл пештоқига «Шаҳар болалар уйи» деб ёзил-
ган бинонинг дарвозаси олдига келганда тақа-тақ тўхтади.
Сўнг юрак ютиб оёқ учида бир неча қадам олдинга юрди ва
дарвоза тирқиш идан ичкарига ўғринча мўралади. у ас-
нода аёл қўлидаги юки ўралган чойшабнинг бир четини оз-
гина кўтариб қўйган эди, муштдеккина чақалоқнинг шол-
ғомдай қип-қизил юзи кўриниб қолди.
Аёл катта дарвозани секин итариб кўрди, аммо у ичка-
ридан қулфланганми, очилмади. Худди шу маҳал дарвоза-
дан икки-уч қадам наридаги бир тавақали эшик очилган-
дай бўлди. Бола кўтарган аёл шу томонга «ялт» этиб қара-
ди. Кейин ш ош а-пиш а эшикка яқинлашди ва жон ҳолатда
ичкарига бош суқди. Каттагина ҳовлининг спорт майдон-
часида ўн-ўн бир ёш лар чамасидаги бир тўп болалар волей-
бол ўйнашарди.
Аёл ҳадиксираган кўйи эшикдан ичкарига кирди. Аввал
ҳар томонга хавотир аралаш аланглаб олгач, секин ховли
томонга юра бошлади. Кейин қадамини тезлатди. Нигоҳи
арча дарахтининг остидаги ўриндиққа тушган жувон шошиб шу жойга етиб борди-да, бағридаги гўдагини ўриндиққа
оҳиста ётқизди. Аёл қўрқувга тўла кўзларини бундан кей-
инги тақдири номаълум, эҳтимол бир умрга бағридан аж-
ралиб қолаётган нораста гўдагига тикди.
Аёл шошилаётганлигига қарамай боласининг митти юзи-
дан ўпмоқчи бўлди, бироқ унинг уйғониб кетишидан қўрқдими дархол фикридан кайтди-

❤44😢26👍3😁1🤔1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌤Қуёшнирнг шуъласи тонгни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар.
Кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой бўлсин.
Аллоҳ барчамизни паноҳида сақласин 🤲
Яқинларга ҳам улашинг!

❤4👍2🤔2
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: Махмудова Кўҳинур
Давоми…
32-қисм
Кабирага керакли муолажалар қилингач анча ўзига келиб қолди. Шифокордан ўзи учун умуман кутилмаган гапни эшитди. На қувонди на хафа бўлди. Ётган жойида кўзини шифтга қадаб, термулганча шифокордан сўради:
- Нечa ойлик?
- Менимча, уч ойликдан каттароқ, янаям УЗИ текширувидан ўтмагунча аниқ бир нарса деёлмайман. Сиз энди биляпсизми ҳомиладорлигингизни?
- Рости, ҳа.
-Наҳотки, ўзингиздаги ўзгаришларни сезмаган, аҳамият бермаган бўлсангиз.
- Сезгандим аммо иш билан бўлиб эътибор бермагандим.
- Ҳозир озгина дам олиб, ўзингизга келинг, ундан сўнг УЗИ қилиб текширамиз. Менимча, сиз ўзингизни зўриқтириб қўйгансиз.
Кабира ўзгаришларнинг ҳаммаси бошидан ўтган стресслар сабабли бўляпти деб ўйлаганди. Бироқ ҳомиладор бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Эрталабдан кечгача иш-ўқиш билан юриб, тузук овқатланшига ҳам, дам олишга ҳам вақт бўлмасди. Ҳақиқатда, охирги пайтлар ўзига умуман эътибор бермай қўйганди.
Палата ташқарисида турган Дилнавоз ҳам бундан хабар топгач дарҳол қизининг олдиган кирди.
- Қизим, аҳволинг яхшиланиб қолдими?
-Ҳа, Ойи яхшиман анча…
-Шифокор менга ҳам айтди. Қизим, сен менга қулоқ сол: ҳомилангни олдириб ташламасак бўлмайди.
Кабиранинг юраги орқага тортиб кетди.
- Йўқ, истамайман. Мен уни, албатта, дунёга келтираман!
- Сен тушунмаяпсан, қизим. Бу ҳолингда қаерга борасан? Отанг ҳам сени тирик қўймайди. Эртага қорнинг катталашса, на ишингга на ўқишингга боролмайсан. Шунча қийналганинг етмайдими? Боланг туғилса уни қандай қилиб боқасан? Отаси бўлмаса…Болани олдириб ташлаймиз, гап тамом! Кейин бемалол эрга тегсанг ҳам бўлади. Ҳали этак-этак фарзандларинг бўлади. Аммо ҳозир мени гапимга кўнмасанг, кейин бадтар қийналасан!
Кабира индамади. Дилнавоз бориб касалхона гинекологи билан гаплашиб, аборт қилдириш ҳақида ҳам келишиб қўйди. Лекин олдин текширишдан ўтказадиган бўлишди.
- Хўш, боланинг ривожланиши яхши, ҳамма тана аъзолари жойида, қимирлаб турибди. Ҳеч қанақа қўрқинчли ўзгариш бўлмаган. Ҳозир ўн етти ҳафта-ю тўрт кунлик.
- Ҳаммаси яхши бўлса, унда нега мени ичим бунчалик оғриди?
- Яқин орада травма олганмисиз? Яъни нимадир сабаб бўлиб шунақа оғриқни бошдан кечирганмисиз?
Кабира уч ой олдин отаси урганда ичи шунақа қаттиқ оғриганини эслади.
- Ҳа шунга ўхшаш оғриқ бўлган бундан олдин ҳам.
- Ишлайсизми ё ўқийсиз?
- Иккаласи ҳам
- Тушунарли… кўп асабийлашасизми?
- Балки… Тўғриси, охирги пайтлар тезда жаҳлим чиқиб, кайфиятим ўз-ўзидан тушиб кетадиган бўлган.
- Сизга ҳозирги даврда асабийлашиш мумкин эмас. Иложи борича ўзингизни асранг, вақтида овқатланиб, дам олинг.
Дилнавоз шифокорга назар ташлаб қўйди.
- Аборт масаласига келадиган бўлсак, бола аллақачон ривожланиб бўлган, уни олиб ташлашнинг иложи йўқ.
- Бир аммаламасак бўлмайди, жон дўхтир. Болани олдиришимиз шарт.
- Сиз мени тушунмадингиз чоғи, бола соғ-саломат ўсяпти, уни олдириб ташлаш тирик одамни қасддан ўлдириш билан баробар.
- Сизни тушундим, аммо сиз ҳам бизнинг вазиятни тушунинг, илтимос! Наҳотки, умуман иложи йўқ?
- Бор! Бунинг учун болани бўлакларга бўлиб, аъзоларини битта-битта чиқариб олишимиз керак бўлади. Бу эса жуда хавфли жараён, кўп қон кетиши натижасида қизингиз ҳаётдан кўз юмиши ёки кейинчалик ҳомиладор бўлолмаслиги ҳам мумкин.
Шифокорнинг гапларидан Кабиранинг этлари жунжикиб кетди. Дилнавоз эса тарвузи қўлтиғидан тушганча, қизини шифохонадан олиб, Ҳамидаларникига олиб бориб қўйди. Йўл-йўлакай шифокор ёзиб берган дориларни ҳам олишди.
- Сен ўзингни эҳтиётлаб юр! Мен яна бир иккита танишимдан суриштириб, яхши гинеколог топсам, кейин бориб болани олдириб келамиз.
Ҳамида ўқишдан келса шунча гап-сўз! Нима дейишни ҳам билмай қолди.
- Агар ўзинг дунёга кетиришни истасанг, болани олдирмасликка онангни кўндиришинг керак.
#кабира

❤108😢20🤔15🔥9👍2🤬2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота меҳрига туймаганлар қанча? Ота-оналик бахтини берган яратган, унга муносиб бўлиш ҳам насиб қилсин🤲
https://tttttt.me/drabllar
https://tttttt.me/drabllar
❤6🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши сўзни хеч қачон аяманг🙏🏻❤️
✨ Яхши сўз ва мехрни чексиз осмооооон қадар тасаввур қилинг, у тугамайди, берсангиз, йўқолиб қолмайди, қайтанга ўзингизга ҳам қайтиб келади.
https://tttttt.me/drabllar
✨ Яхши сўз ва мехрни чексиз осмооооон қадар тасаввур қилинг, у тугамайди, берсангиз, йўқолиб қолмайди, қайтанга ўзингизга ҳам қайтиб келади.
https://tttttt.me/drabllar
👍4🔥2❤1🤔1
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
33-қисм
Агар ўзинг дунёга келтиришни истасанг, болани олдирмасликка онангни кўндиришинг керак. Тўғриси, бу масалада мени ақлим калталик қиляпти. Шунинг учун сен қандай қарор қилсанг мен сени қўллаб-қувватлайман.
Дилнавоз орқа варотдан танишлари орқали болани олдириш масаласини анча суриштирди, охири тақдирга тан бериб, набирасининг туғилишига рози бўлиб, индамай қўйди. Сабаби ҳамма дўхтирларнинг гапи бир хил-болани олдирса онанинг ҳам ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Шунинг учун таваккал қилишни истамади.
Кабира учун ҳаётининг ширин даврлари бошланган эди. Боласини қўлига олгунича уйдан ҳеч қаерга чиқмайдиган бўлди. Энди у кун бўйи вужудидаги митти жонни силаб-сийпалаб, у билан суҳбат қурарди. Гўёки, баҳор ўзи билан бирга Кабиранинг ҳаётига илиқ кунларни олиб келганди. Қорни ҳам кундан-кунга катталашиб кетаётгани учун, бир пайтлар Ҳамиданинг онасига олинган эски тикув машинасида ўзига қорнини унчалик ҳам билинтирмайдиган кўйлаклар тикди. Ҳамиданинг бувиси Кабиранинг ҳомиладорлигини билгач, у ҳам ёқа ушлаб қолди. Бир томондан унга ачинса, бошқа томондан Нозимга ишониб, ўзини ўзи дор остига олиб боргани учун жаҳли ҳам чиқди. Қолаверса, набирасига келин қилиш нияти бор эди. Шундай қиз қўлдан кетганига куйинди. Аммо на илож, энди уни бу ҳолида уйидан ҳайдаб сололмайди. Майли, фарзандини бағрига босганча юрсинчи, кейин бир гап бўлар.
Кабира ҳовлидан кўчага чиқмай юргани камлик қилгандек, энди ҳовлининг ичида ҳам юришга хижолат бўлаётганди чунки охирги пайтлар Ҳамидани сўраб тез-тез совчилар кела бошлаганди. Кабиранинг аҳволидан хабар топган совчилар қайтишидан, Ҳамиданинг бахтига тўғаноқ бўлиб қолишидан қўрқарди.
Кабиранинг кунлари ҳам аламли кўз ёшлар ҳам ширин туйғулар оғушида ўтаётганди. Энди у тезроқ фарзандини дунёга келтириб, бутун жон-у жаҳонини унга бағишлаб, яхши кунларини ҳам шу боласининг ортидан кўришни истаётганди. Агар дунёдаги ҳамма эркак зоти Кабира кўргандақа бўлса, унда турмуш қуриб нима қилади. Яхшиси мана шу якка-ю ягона туғилажак фарзанди билан яшаб, умрини унга бағишлагани афзал эмасми? Кабира оила қурмасликка қатъий қарор қилганди. Ўзининг бутун ҳаёти, барча орзу-ҳавасларини вужудидаги жажжи болажони билан боғлаб, бахтли яшашни истарди.
Баҳор ҳам охирлаб, Кабиранинг ой кунига атиги бир ойдан камроқ вақт қолганди. Шу пайт мобайнида, Кабиранинг онаси ундан тез-тез хабардор бўлиб, қўлидан келганча ҳамма нарса билан таъминлаб туришга ҳаракат қилди. Отасига Кабира ҳақида бафуржа тушунтириб, бир шарт билангина унинг Кабирага индамаслигига эришди. Бу келишув фақатгина Дилнавоз ва унинг эри ўртасида қолди.
Кабиранинг дарди муддатидан анча олдин бошланиб қолди. Ҳамида ва онаси биргалишиб уни туғруқхонага олиб боришди. Кабира эртаси куни саҳаргача тўлғоқ азобида инграб, додлаб, жони бўғзига тиқилди. Кучи қолмагач овози ҳам чиқмай қолди. Ниҳоят, соат беш яримдан ошганда кўзи ёриди. Қип-қизил қонга бурканган боласини кўксига қўйишганда чеккан барча азоблари ёдидан кўтарилиб кетди. Умрида биринчи бор ич-ичидан хурсанд бўлиб, ўзини бахтли ҳис қилди. Ўғлининг жажжи қўлчаларини ушлаб ҳидлади, гўдак иси инсонга бу дунёда шунчалик роҳат берса, Аллоҳнинг гўзал ваъдаси-Жаннатда қанчалик бахтни туйиш мумкин? Кабира ўзини бахт осмони учиб юргандек ҳис қилди. Уни алоҳида палатага кўчиришди. Кучсизликдан кўзини ҳам очолмай кечгача ухлади. Уйғонганида ҳамшира тепасида қон босимини ўлчайгидан асбобини ҳозирлаш билан овора эди.
- Мамаша, уйғондизми? Ҳа энди ўғил туғдим деб беармон ухларканда-а?
- Кўп ухладимми?
- Соат эрталабки олтидан бери ухлаяпсиз. Ҳозир кечки еттига яқинлашяпти.
- Менга худди бир соат ухлагандек туйилди. Болам яхшими? Ҳозир қаерда? Қачон менга берасизлар?
- Сиз озгина ўзингизга келиб олинг, кейин болангизни келтириб берамиз. Сувингиз анча лойқаланиб кетган экан.

❤94👍25🤬22🤔7🥰4😐2👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shunaqa joy qayerda bor aytib yuboriylar😊
👍2❤1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 4 кисм Муаллиф қишлоқ одамларининг жонли нутқидан фойдаланиш- ни жуда ўрнига қўяди: «— Ўғлимизнинг тарафини олиб, уни бу- тунлай оқламоқчи эмасман,— деди босиқлик билан Маматқул ота. — Шамсиддин ақлли, фаросатли, узоқни ўйлаб иш қиладиган бўлганида…
#ГУНОХ
5 кисм
яна ва яна гўдагининг юз-
кўзларига суқлана-суқлана термулди. Кўзларига ёш тўлиб-
тўлиб термулди... Ш у пайт гўдак кулимсираб қўйди.
Бу ҳолат аёлнинг юрагини баттар хуружга келтирди. Ўзи-
ни йўқотаёзган аёл шу онда гўдагини бағрига олиб тўйиб-
тўйиб эркалагиси, муаттарлик ва мафтункорликда бу дунё-
да ўхшаши йўқ чақалоқ исидан маст бўлгиси келди.
Бироқ рўпарадаги бино зинапояларидан эшитилган оёқ то-
вушлари аёлни бирдан сергаклантирди. Аёл шошиб шу томон-
га қаради. Қирқ-эллик қадамча наридаги зинадан оқ халатли,
ёши эллик бешларга яқинлашган кўзойнакли, басавлат хотин
шошилмасдан, аммо шу томонга дахшат билан қараган кўйи
тушиб келарди. Гўдаги ёнида турган аёл аввал сесканиб кет-
ди, сўнг гўё бир сонияда эсини йиғиб олган каби чаққонлик
билан елкасига осиб олган қора сумкасини титкилаб буклоқ-
лик бир парча қоғозни олди ва уни апил-тапил йўргакнинг ичи-
га тиқди. Шундан кейин аёл гўдагини ўриндиқда қолдирган-
ча жон ҳолатда ўзини эшикка урди.
Воқеанинг бунақа ривожланишини кутмаган бўлса ке-
рак, аввал анг-танг қолган кўзойнакли ходима дарҳол зи-
пиллаб қочиб кетаётган аёл орқасидан югурди ва йўл-йўла-
кай қичқирди:
— Ҳой, сингли-и-им, тўхтанг, шошманг-ей!..
А лбатта, аёл бу чақириқни эшитди. Лекин ўзини эшит-
магандай тутган кўйи эш икдан отилиб чиққан захоти катта
кўчада у ёқдан - б у ёққа ўтиб турган йўловчилар оқимига
қўшилиб, кўздан ғойиб бўлди.
«Болалар уйи» эшигидан изма-из отилиб чиққан кўзой-
накли ходима эса гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа аланглаганча қизил
кўйлакли аёлни қидирди, тополмагач, эшик олдида лол ту-
риб қолди. Худди шу маҳал ўриндиқда қолдирилган гўдакнинг ав-
вал секин, кейин чинқириб йиғлай бошлагани эшитилди ва
бу йиғи ходимани ҳушёр торттирди.
Ходимадан ҳам бурун ҳозиргина овқатланиб чиққан
беш -олти бола йиғлаётган боланинг овозини эшитишган
заҳоти аллақачон югуриб етиб келишганди. У лар бири
олиб, бири қўйиб гўдакни йиғидан тўхтатм оқчи бўлиш ар-
ди, лекин чақалоқ «онамни топиб беринглар» деётгандай
зорланиб йиғлаш ини қўймасди.
Кўзойнакли аёл дарҳол изига қайтди. У етти-саккиз ёшли
дўмбоқ болаларнинг қий-чув қилиб чақалоқни қўлма-қўл
олишаётганини кўргач, қадамини янада тезлатаркан, олис-
даноқ уларга қараб хитоб қилди:
— Ҳой-й, тиниб-тинчимаганлар, болани йиқитиб қўйманглар тағин!
Ш ош иб етиб келган ходима ҳамон «инга-инга» қилаёт-
ган чақалоқни болаларнинг қўлидан авайлабгина олди-да,
бағрига босиб, аллалаш га тушди. Гўдак йиғиси бироз па-
сайди. Аёл гўдакнинг ю зига тикилганича чуқур «уҳ» торт-
ди. Сўнг:
— Эссизгина бола, — деб пичирлаб қўйди.
Ч ақалоқ оғзини очди, бошини гох у томонга, гоҳ бу то-
монга буриб тамшаниб тамшаниб олди-да, йиғисини кел-
ган жойидан давом эттирди. Аёл яна аллалаганди, гўдак
жимиб қолди. Сўнг тилининг учини юпқа лабларига теги-
зиб-тегизиб олди-да, там ш ана бошлади.
Х одима гўдакнинг очиққанини сезди.
Ш у пайт иккинчи қаватдаги дераза очилиб, ундан бўйла-
ган бир ёш аёл ходима қараб:
— Роҳила опа, сизни директор опа сўраяптилар, — деди.
— Хўп, хозир бораман, — деганича Роҳила опа деганла-
ри гўдакни опичлаб, аста ўрнидан турди.
«Нима қилиб қўйдим?..»
Гўдагини болалар уйига ташлаб қочгандан бери орти-
дан ёв қуваётгандай шошиб-ҳаллослаб кетаётган қизил
кўйлакли аёл ногаҳон йўл ўртасидаги тошга суриниб кет-
ди-ю, муккасидан тушишига бир баҳя қолди. М абодо уни
қарш и тарафдан келаётган иккита қиз ушлаб қолмаганида,
йиқилиши аниқ эди.
Қизлардан бири:
— Гулсарамисиз, мунча шошилиб қаёққа бораяпсиз? —
деди ҳайрон бўлиб.
Г улсара «ялт» этиб қизларга қаради-да, уларни қўшни
ётокхонадаги талабаларга ўхшатди , лекин исмларини
дарров эслай олмади. Бунинг устига ҳозир ўйлаб ўтира-
диган, улар билан сухбатлашиб кетадиган вақт эмасли-
гидан минғирлаб қизларга миннатдорчилик билдирган булдию йулини давом этди.

❤57😢17🤔7👍3🤬1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 5 кисм яна ва яна гўдагининг юз- кўзларига суқлана-суқлана термулди. Кўзларига ёш тўлиб- тўлиб термулди... Ш у пайт гўдак кулимсираб қўйди. Бу ҳолат аёлнинг юрагини баттар хуружга келтирди. Ўзи- ни йўқотаёзган аёл шу онда гўдагини бағрига олиб…
#ГУНОХ
6 кисм
муюлишгача шу тахлитда боргачгина қадами-
ни бироз секинлатди. Сўнг чўнтакларини қайта-қайта кав-
лаш тирди; қўлига илингани 7 сўм 55 тийин бўлди. Бу пул
билан уйига аранг етиб бориши мумкин...
Гулсара тақдирини, бугунини, келажагини ўйлагани сай-
ин ўзини дунёдаги энг бахтсиз аёллар қаторига қўяр ва айни
пайтда ўзидан-ўзи нафратланиб кетарди. Шу топда жувон
ўзининг ғариб бошини қаёққа уришини билолмай гаранг
эди.
Г улсарани бир хаёли ётоқхонага, бир хаёли ўзини шу куйларга солган Шамсиддиннинг олдига, яна бир хаёли эса
қишлоққа — ота-онаси бағрига боришга ундар эди. Бунинг
устига пулиям тугаб қолган...
Ётоқхонадаги қизларга кўринса сири очилиб қолишидан,
Шамсиддинга борса, ундан натижа чиқмаслигидан, қишлоққа
— ота-онасининг ҳузурига жўнаса «Ёзги имтиҳонлар даврида
нима қилиб юрибсан?» қабилидаги саволларга дуч келиши-
дан хавотирланган Гулсара чувалашган фикрларини бир жой-
га йиғолмай, хаёл сура-сура одамлар гавжум бекатга яқинла-
шиб қолганида шундокина олдидан чинқириб ўтган трамвайнинг овозидан юзига совуқ сув сепилгандай чўчиб кетиб, дар-
ров ўзини четга олди...
Гулсара тез юрганиданми, қатгиқ қўрқувдан ва умидсиз-
ваҳимали ўй-хаёлларга берилганиданми, қора терга ботгани-
ни бекатда туриб қолганида, эсаёттан елвизак шамол забти-
дан сезди. Сезди-ю сумкасидан даструмолчасини олиб, юз-
кўзларини артди. Аёлнинг назарида хамма унга жирканиб ёки
нафратланиб қараётгандай эди. Ўзаро гаплашиб, қиқирлаша-
ётган анави йигит-қизлар ҳам гўё шу топда унинг устидан ку-
лишаётгандай, уни масхара қилашаётгандай. Ш уларни ўйлаб
турганида таниш рақамли автобус келганини кўриб қолдию,
бу ердан тезроқ кетишга шошганиданми, Гулсара дарҳол унга
чиқиб олди. Бироқ... автобус ичидаги йўловчилар ҳам унга
ёмон кўз билан қарашаётгандай туюла бошлади...
Давоми бор...
https://tttttt.me/drabllar
6 кисм
муюлишгача шу тахлитда боргачгина қадами-
ни бироз секинлатди. Сўнг чўнтакларини қайта-қайта кав-
лаш тирди; қўлига илингани 7 сўм 55 тийин бўлди. Бу пул
билан уйига аранг етиб бориши мумкин...
Гулсара тақдирини, бугунини, келажагини ўйлагани сай-
ин ўзини дунёдаги энг бахтсиз аёллар қаторига қўяр ва айни
пайтда ўзидан-ўзи нафратланиб кетарди. Шу топда жувон
ўзининг ғариб бошини қаёққа уришини билолмай гаранг
эди.
Г улсарани бир хаёли ётоқхонага, бир хаёли ўзини шу куйларга солган Шамсиддиннинг олдига, яна бир хаёли эса
қишлоққа — ота-онаси бағрига боришга ундар эди. Бунинг
устига пулиям тугаб қолган...
Ётоқхонадаги қизларга кўринса сири очилиб қолишидан,
Шамсиддинга борса, ундан натижа чиқмаслигидан, қишлоққа
— ота-онасининг ҳузурига жўнаса «Ёзги имтиҳонлар даврида
нима қилиб юрибсан?» қабилидаги саволларга дуч келиши-
дан хавотирланган Гулсара чувалашган фикрларини бир жой-
га йиғолмай, хаёл сура-сура одамлар гавжум бекатга яқинла-
шиб қолганида шундокина олдидан чинқириб ўтган трамвайнинг овозидан юзига совуқ сув сепилгандай чўчиб кетиб, дар-
ров ўзини четга олди...
Гулсара тез юрганиданми, қатгиқ қўрқувдан ва умидсиз-
ваҳимали ўй-хаёлларга берилганиданми, қора терга ботгани-
ни бекатда туриб қолганида, эсаёттан елвизак шамол забти-
дан сезди. Сезди-ю сумкасидан даструмолчасини олиб, юз-
кўзларини артди. Аёлнинг назарида хамма унга жирканиб ёки
нафратланиб қараётгандай эди. Ўзаро гаплашиб, қиқирлаша-
ётган анави йигит-қизлар ҳам гўё шу топда унинг устидан ку-
лишаётгандай, уни масхара қилашаётгандай. Ш уларни ўйлаб
турганида таниш рақамли автобус келганини кўриб қолдию,
бу ердан тезроқ кетишга шошганиданми, Гулсара дарҳол унга
чиқиб олди. Бироқ... автобус ичидаги йўловчилар ҳам унга
ёмон кўз билан қарашаётгандай туюла бошлади...
Давоми бор...
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
❤40🤔10👍9🤬1🤣1
Forwarded from Сиз излаган манзил!

❤4😐2