ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
13K subscribers
65 photos
98 videos
814 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
КЕТСАМ...

Кет деманг, хўрламанг, ҳайдаманг мени,
Мен кетсам... кўзингиз ёшлаб кетаман.
Ўзи-ку соғ жойи қолмаган дилни
Тишларим ичида тишлаб кетаман.

Кетсам, қораяди осмоннинг ранги,
Булутлар йиғлайди алданган қиздай.
Шўрлик муҳаббатнинг оғриқли занги
Кўксингизда қотиб қолади муздай.

Кетсам, қайтишимга бермайман ваъда,
Унутолмай, эслаб йиғлайсиз мени.
Икки дил риштаси узилган жойда
Муҳрланиб қолар ишқнинг ёлқини.

Кетсам, яшашга ҳам арзимас ҳаёт,
Қолмайди дунёнинг дунёлиги ҳам.
Кўзлар нигоҳлардан сўрайди нажот,
Киприкларга мунчоқ тақиб дам-бадам.

Кетдим! Совимоқда томирда қоним,
Ўзимни ўзликка бошлаб кетаман.
Сизга эса... сизга, кечиринг, жоним,
Бир ҳовуч мусибат ташлаб кетаман.

ЖЎРАБЕК РАМАЗОНОВ

@drabllar
13👍5😐4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилани мустаҳкам қилувчи сабаблардан бири.

https://tttttt.me/drabllar
6👍1
А Д А Ш М А Д И М

Доим стрессда юрардим, ўзимни кераксиздек ҳис қилардим, уй, рўзғор, оила, иш  ташвишлари....жуда чарчагандим....  Хуллас,
ЭНДИ, ҲАММАСИ ЎЗГАРДИ! Кўряпсизми👆👆Мен Бахтдан, Қувончдан Порлаяпман. Хурсандчиликдан юрагим дукиллаб кетяпти.
'' ДУГОНАЛАР ,БОРМИСИЗ "каналига  уланиб адашмадим. Жудаям маъноли, ажойиб канал. Асло зерикмайсиз.Барча Дугоналар Шу Каналда Экан.
СИЗ ҳам уланиволинг, фойдасини. сезасиз. Мана манзил👇👇

https://tttttt.me/dugonalar6767
https://tttttt.me/dugonalar6767
3
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
29-қисм

Кабиранинг ишончи кундан-кунга сўниб, Нозимдан ҳам кўнгли совуб бораётганди. Бир ойдан бери бир хил гапни такрорлайдиган Нозим, мана беш кундирки, на телефон қилади на бошқа дараги бор. Кабира охири Ҳамиданинг гаплари ҳақиқат эканига ишониб, бошида полицияга мурожаат қилмаганига афсуслана бошлаганди. Ҳаётда кимга ишонса ўша одамдан панд еди. Аммо ёнидаги энг яқин дўстига қулоқ тутмагани учун энди пушаймонда.
Кабира энди Нозимни уйига ўзи боришга қарор қилди. Ҳамида ҳам у билан бирга борди. Кабира бирор марта Нозимнинг уйига келмаган бўлса-да, Нозим унга олдин уйини узоқдан туриб бир неча бор кўрсатгани учун топиб бориши қийин бўлмади. Дарвозани таққиллатди. Ҳеч ким очмади. Янаям қаттиқроқ таққиллатишда давом этди. Яна жавоб бўлмади. Кабира ҳозир дарвозани тепиб, бузиб, ичгарига киришга ҳам тайёр эди. Аммо шу пайт уларни анчадан бери турганини кўрган қўшни ҳовлидан бир киши чиқиб сўради:
- Нима юмуш билан юрибсиз, қизларим?
Уларнинг салом бериш ҳам ёдидан чиқиб шошганча Нозим ва унинг оиласини суруштира кетишди.
- Бу уйда ҳозир ҳеч ким яшамайди. Улар вилоятга кўчиб кетганига анча бўлди.
Кабиранинг устидан бир тоғора мағзава ағдарилгандек бўлди. Қўл-оёқлари увишиб, музлаб қолди.
Уйга келгач, ўтириб онасига телефон қилди. Нозим билан ўрталарида бўлган ҳамма нарсани йиғлаб айтиб берди. Дилнавоз жим туриб қизининг гапларини эшитди.
- Кабира, сен бизни нега бунчалар шарманда қилдинг-а? Нега менга бу ҳақида дарҳол хабар бермадинг! Орадан шунча вақт ўтиб, энди айтяпсанми?
- Ойииии… Менга уйланса керак деб ўйлагандим…
- Даданг эшитса бизларни тирик қўймайди. Одамлар энди нима дейди, шарманда, шарманда…
-Ойи нега бунча куйинасиз?Мен сизлар учун, аллақчон, бузуқ қиз айлангандим. Юзингиз мени деб ерга қараб қолганди-ку! Мана энди ҳаммаси ҳақиқатан содир бўлди.
- Қизим, ҳозир тўғри уйга кел. Ортиқ дугонангникида яшамайсан! Келсанг бафуржа гаплашиб оламиз.
Кабира уйига қайтишни истамасада, бундай шармандагарчилик билан Ҳамиданикида ҳам қололмаслигини ўйлаб, онасини гапига кўнди. Уйга келса онаси билан келинойиси бор экан. Келинойиси билан номига саломлашгач, у хонасига кириб кетди. Кабира эса онасига эргашиб ётоқхонага кирди.
- Қизим, сен ёш бола эмасдингку, наҳотки шу болани гапларига алданиб, бизни шунчалик шарманда қилдинг?
- Ойи, энди нима қиламан? У мени алдаб кетди? Мен унинг гапларига лаққа тушиб юрган эканман, ҳатто бечора Ҳамиданинг ҳам гапларига эътибор қилмадим, Нозимга ишонишда давом этдим. Кўзим кўр, қулоғим кар бўлган экан….
- Энди қизим, аччиқ бўлса ҳам айтаман: қари, аёли ўлган ёки ажрашган бирортаси сўраб келса, сени ўшанга узатамиз! Бошқа йўли ҳам йўқ! Номусини йўқотган қизни шунақалардан бошқаси сўраб ҳам келмайди.
Кабиранинг юраги бу гапдан жиззилаб кетди. Ёшлигидан хўрланиб келган қиз, энди ўзини қадрлайдиган инсонни топдим деганда у ҳам бевафо бўлиб чиқди. Энди эса фақат иккинчи хотинликкагина муносиб кўриляпти. Бу қаро кунлари қачон тугайди экан? Ёки пешонасига шунақа бутун умрлик бахтсизлик ёзилганмикин?
Кабира билан онасининг суҳабтини ишдан келган отаси эшитиб турган экан, дарҳол хонага отилиб кирдида:
- Шарманда! Суюқоёқ! Қаерларда нималар қилиб юрибсан? - дея қизини дўппослай кетди. Кабиранинг кўз олди қоронғулашиб, калтаклар зарбини ҳам сезмаётганди. Онаси қанчалик қаршилик қилмасин, отаси Кабирани аямасда уришда давом этди. Кабира учун энди ҳеч нима аҳамиятсиз, шу калтаклар тагинда ўлишга ҳам рози эди. Лекин отасининг оғзидан чиққан бир гап уни суякларигача қақшатиб юборди:
- Қизинг соғ эмас- бузуқ! Ҳозир ман таклиф қилсам манга ҳам йўқ демайди! - шундай деб унинг қорнига бир тепганди, Кабиранинг ичига шунақанги қаттиқ оғриқ кирдики, энди у оғриққа чидолмай ҳушидан кетди.

#Кабира

@drabllar
62🤬21😢21👍10🥰1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😱ВИДЕОНИ ОХИРГАЧА КЎРИНГ SHOK❗️ ФАҚАТГИНА 10.ТА ИШЧИ ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ

💸ОЙЛИК 5.МИЛЛИОНДАН 50.МИЛЛИОНГАЧА💰 КЎТАРИЛИБ БОРАДИ
ИШГА ТЕКИНГА АЗО БЎЛАСИЗ!
ХЕЧ НАРСА ХАРИД ҚИЛМАЙСИЗ
🙋🏻‍♀УЙДАН  ТУРИБ ИШЛАШ ИМКОНИЯТИ

👆Сиз ҳам Бизга мурожат қилинг Шунақа Даромад қилишни  ўргатам
👇👇👇💸💸💸💸
❤️Мурожат учун Группам
: 👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/sZX1kZlLja5hNTJi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сокинлик, тушуниш ва муҳаббатни қайта уйғотади…

👉https://tttttt.me/drabllar
2👍2
Азиз илмий сафарига чиқар экан, хотини Нилуфарга меҳр билан қараб:
– "Мен сенга тўлиқ ишонаман," деди.

Бир ойлик сафар охирида, у эрта қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Нилуфарга айтмади — сюрприз қилмоқчи эди.

Тун яримда уйга етиб келди. Эшикни аста очиб, ичкарига кирди.

Залда чироқ ёниб турган, телевизор эса ўчирилган. Аммо кимнингдир кучли кулгиси ва секин мусиқа овози эшитиларди.

Азиз юрак уриб, хатто нафас олишни ҳам унутган ҳолда эшик томон борди. Шу пайт, ичкаридан аёл овози чиқди:

– “Мен фақат сизнинг бағрингизда ўзимни аёл деб ҳис қиламан...”

Азиз эшикни секин очди ва...

🟥 Давоми...
5
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: Махмудова Кўҳинур
Давоми…
30-қисм
Кабиранинг ичига шунақанги қаттиқ оғриқ кирдики, энди у оғриққа чидолмай ҳушидан кетди.
Кўзини очганда ўзини яна қўл-оёғи боғлиқ ҳолда кўрди. Онасининг гапига кириб уйга келганига минг пушаймон еди. Энди қандай қилиб бўлмасин, бу ердан тезроқ қочиш ҳақида ўйлай бошлади. Шу пайт хаёлига отасининг ўткир тиғли, ханжармонанд пичоғи борлиги келди. Одатда уни ёстиғининг тагига қўйиб ётарди. Кабира аммаллаб пичоғни олиш учун судралиб-судралиб крават ёнига келди. Гавдасини кўтарганча боши билан дадасининг ёстиғини ағдаришга уринди. Тўрт-бешта уринишдан сўнг чарчаб қолди. Кейин озгина кучини йиғдида, энди бу сафар ёстиқни яхшилаб тишлаб олдида, ўзига қараб қаттиқ тортди. Ёстиқ пастга тушиб кетди, тагида ҳақиқатда Кабира ўйлаганидек пичоқ бор экан. Бироқ энди Кабиранинг ичи яна санчиб оғрий бошлади. Озгина дам олиб, оғриқ пасайишини кутди. Икки кўзини хона эшигидан узмади. Биров кириб қолишидан қўрқиб, юрагини чангаллаб ўтирди. Оғриқ ўн дақиқалардан сўнг секин пасая бошлади. Кабира фурсатни бой бермай пичоқни тишлаб олди-да пастга ташлаб, секин қўлининг учи билан олиб, арқонни кеса бошлади. Пичоқ ўткирлигидан тезда арқон ҳам узилди. Энди оёқларига навбат. Оёқларига боғланган арқонни кесиш ҳам унча қийин бўлмади аммо охирида қўлини кесгани ёмон бўлди. Қон тўхтамасдан оқаётган бўлса-да, оғриқни сезмаётганди. Унинг бутун фикр-у хаёли уйдан қочиб кетишда эди. Секин-секин, оёқ учида ётоқхонадан чиқиб кўча эшигига қараб юриб борди. Ошхонада онаси билан дадаси нималарнидир гаплашиб туришганди, минғир-минғир овозлар келиб турганди. Кабира эҳтиёткорлик билан ошхона олдидан ўтиб, эшиккача етиб келди. Энди оҳисталик билан, овоз чиқармасдан эшикни очиш ва икки оёғини қўлига олиб бу ердан қочиб қолиш керак эди. Аммо эшикни очишга очди-ю, шу онда тепасида отаси турганини кўрди. У Кабирани сочидан тортиб, ерга судраганча хонага олиб кириб бир тарсаки билан оғиз-бурнини қонга тўлдирди.
- Қайси гўрга қараб қочяпсан яна? Сени калтаклаб ўлдирсам қутуламанми?
Кабира энди отасига ялинишга тушди:
- Дада, илтимос бошқа урманг! Энди қочишга ҳаракат ҳам қилмайман. Шу ерда, уйдан чиқмасдан, сизлар нима десангиз шуни қилиб яшайман. Чизган чизиғингиздан чиқмайман. Илтимос қиламан фақат урманг!
Кўзларидан дувиллаб ёш оққанча айтган бу гапларига отаси ишонди, онасининг эса кўнгли бузилиб, қизига раҳми келди.
- Жон дадаси, бас қилинг, қизим бечорани абгор қилиб ташладингиз….
- Бундан буёғига уйдан чиқиш йўқ! Мен нимани қил десам бажарасан, нимани таъқиқласам ўшани қилмайсан, тушунарлими?
Кабира кечки пайт овқатдан сўнг онаси билан залда телевизор томоша қилиб ўтирганди. Келинойиси ҳамма гапдан хабардор, ҳаммасини кўриб, эшитиб турганди. Ҳозир эса хонасида эди. Ғайрат ишдан чиқиб уйга келиб, залда онаси билан ўтирган синглисига кўзи тушди. Аста бошини суқиб мўралади, онаси ухлаб ётибди. Кейин Кабирани чақирди:
- Кабира синглим, бу ёққа кел, сенга гапим бор!
Кабира акасини овозини эшитиб, ич-ичида қалтираб кетди.
- Ҳеч қаёққа чиқмайман. Онамнинг олдидан бир қадам ҳам жилмайман!
- Кабира, илтимос, бир дақиқага кел, сенга ҳеч нима қилмайман. Фақат бир оғиз гапим бор.
- Бу биринчиси эмас, доим шунақа гапим бор деб чақириб оласиз, ишонмайман сизга! Ҳозироқ кетмасангиз бақириб ҳаммани уйғотаман.
- Кабира ишон, сендан битта нарса сўрайман, холос. Ана келинойинг ошхонада юрибди, наҳотки, уни олдида сенга тегсам?
Кабира келинойиси шу атрофда юрганини эшитиб, секин Ғайратни олдига борди, эшик олдида хонадан ташқарига чиқмасдан у билан гаплашди:
- Мана келдим, нима дейсиз?
- Кабира биласанми, келинойинг мендан арзалаган. Ўзига умуман яқинлаштирмаяпти. Мени эса сабрим чидамаяпти. Кел, сен билан яқинлашайлик, йўқ дема энди.
Кабиранинг ранглари оқариб, секин орқага қараб тисарилди.

#Кабира

@drabllar
68🤬30😢22👍2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 хил тоифа аёллар тез карийдилар

https://tttttt.me/drabllar
4
🔴⚫️ЗИНОНИНГ "ЗАМОНАВИЙ" ТУРИ.
(реал воқия асосида😱😰)

— Бир куни қабулимга бир эркак келди. Чўкиб, синиб қолган. На юрган йўлини, на ўтирган жойини билади. “Хотинимнинг менга хиёнат қилиши, аллақандай эркак билан уззукун телефонда гаплашиши ҳақида яқинларимдан эшитардим-у, тўғриси ишонгим келмасди. Ахир учта гулдай фарзандимиз бор! Наҳотки, аёлим шундай разилликка борса, деб ўйлардим. Бир куни иш билан чиқиб кетяпман, деб уйдан сал четроқда хотинимни пойладим. Афсуски....😡😱😰

ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН😰👇👇

ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...👇👇
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***

Nega oʻylamaysan, eslamaysan hech,
Sogʻinching qalbimni yoqqan bir onda…
Sen bor shaharlarga tushmaydimi kech?
Yoki tun boʻlmasmi sen bor tomonda…?

Sogʻinch shamollari esmaydimi yo,
Xotira degani oʻrtamaydimi?
Seni qanday qilib yaratgan Xudo,
Qalbingga sitamlar oʻrnamaydimi
…?

Sevgi sharobidan totgansan ahir,
Yoki izxorlaring yolgʻonmidi yor

Muhabbat qissamiz shumidi? Ohir…
Aytaqol, rejangda yana nelar bor…?

✍🏼Yasemin
🎙️Asal Murodovna
👍32😍1
#Бuсмuллаҳ

Умримиз ғанимат ғанимат дамлар
Бу дунё шундайдир битмагай ғамлар
Мен сизга таъзимда яхши одамлар
Ассалому алайкум!!!

Яхшилик қилайлик
Кайтмас бу дамлар
Савоблар олайлик саноқсиз сонлар
Ўзингизни асранг азиз  одамлар!!!
Доимо соғ бўлинг яхши одамлар!!!

Қалбимда тилагим сизга мингтадир
Дунёда энг қиммат мехр ва қадр
Хар бир кун Аллоҳдан бизга тухфадир
Мехрингизни аяманг яхши одамлар !!!

Азизларим мени яхши кўрганларим ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!!!


┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊🫶
♥️💕 ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ!!!🕊
@drabllar
8🔥1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
31-қисм
Кабиранинг ранглари оқариб, секин орқага тисарилди ва югуриб бориб онасини уйғотиб, Ғайратнинг гапларини айтиб берди. Унгача акаси жуфтакни ростлаб ўз хонасига кириб олди. Онаси икки дунёда ҳам келинининг олдида ўғлини бу масалада уришиб бермаслигини биларди. Кабира эса онасининг оғзидан нима гап чиқишини пойлаб турарди.
Дилнавознинг ранги қизариб, ўтирган жойида боши айланиб, қулоғи шанғиллай бошлади. Кабира онасининг аҳволи ёмонлашаётганини сезиб, югуриб бориб сув келтириб, ичирди. Ўпкаси тўлиб, бир йиғлаб олгач, ўзига келди ва ўрнидан туриб ётоқхонасига кириб кетди. Қўлида кичкина қутича билан чиқиб, уни қизига тутқизди:
- Ма қизим, бу менинг оз бўлсада жамғарган пулларим. Сени тўйингга деб олиб қўйган тилла тақинчоқлар ҳам бор ичида. Тонг отиши билан уйдан кетасан, тушундингми?
- Мени уйдан ҳайдаяпсизми, Ойи?
- Ҳайдамаяпман, сен бу ерда тинч яшолмайсан. Шунинг учун кет деяпман. Сендан олдингидай хабар олиб тураман, ёлғизлатиб қўймайман.
Кабира саҳарда уйни тарк этди. Ҳозиргача бошдан кечирган кунларни кўз олдидан ўтказиб, ўзини ҳеч кимга кераги йўқ инсондек ҳис қилди. Айни дамда Ҳамиданикига ҳам боргиси келмади. Нозим билан бўлган ишдан кейин ҳар сафар Ҳамида ва унинг бувисининг кўзларига қараганда ўзини у уйда яшашга нолойиқ ҳис қилаётганди.
Кечаги калтаклардан кўкариб чиққан оёқ-қўллари зирқираб оғриётган бўлишига қарамай, куннинг ярмигача боши оққан томонга юриб кетаверди. Дўсти уни ҳамиша тушуниб, қўлидан келганча ёрдамини аямаган. Ҳозир уникига боришдан бошқа иложи ҳам йўқ. Яна қаерга ҳам бориши мумкин?
Ҳамида Кабирани уйга олиб кириб ётқизди. Олдин оғриқ қолдирувчи дори берди кейин иссиққина мастава сузиб келиб ичириб қўйди. Кабира бироз ўзига келгач уйида бўлиб ўтган гапларни Ҳамидага айтиб берди.
- Кабира, бу ер сенинг ҳам уйинг! Ҳеч ҳам тортинма. Бу гапни биринчи марта айтмаяпман. Олдин қандай яшаб келган бўлсак, бундан бу ёғига ҳам шундай биргаликда яшайверамиз. Бу йил ўқишимизнинг ҳам охирги йили, коллежни тугатиб олсак, онамнинг олдига-Туркияга кетамиз. Балки, ўша ерда озгина ишлаб, кейин ўқишимизни Туркияда давом эттирармиз. Сен бошқа уйингга бориш ҳақида хаёлингга ҳам келтирма. Онанг тўғри айтибди, токи аканг ўша ерда экан сен у уйда тинч яшолмайсан. Ҳозир эса ётиб бироз дамингни ол, тузалгач иш-ўқишингга қайтасан.
Кабира жон-жаҳди билан ишлаб, ўқиб Ҳамидаларникида яна уч ойни ўтказди. Уйидан абгор ҳолда қайтгач, Кабиранинг боши доимий оғриб юрадиган бўлди. Кўнгли ҳам озиб, иштаҳаси йўқолиб қолганди. Кайфияти ҳам тезда ўзгариб қолар, ҳар нарсага хафа бўлиб йиғлаб ҳам оларди.
Бир куни ишдан қайтаётиб, дала дўконда териб қўйилган мевалар ичида анорни кўриб оғзининг суви қочиб, жудаям егиси келди. Сотиб олиб уйгача сабри чидамай йўл-йўлакай биттасини сувини сиқиб ичди. Шунақанги мазза қилдики, анчадан бери бунақа иштаҳа билан бирор нарса емагани хаёлига келди. Шундан бери кунда ейдигани анор бўлиб қолди. Ҳамида ҳам анорни яхши кўргани учун унга шерик бўлиб роса анорхўрлик қиладиган бўлишди. Ҳамида дугонасининг иштаҳаси очилганидан хурсанд эди.
Кабира ишда ҳам ичига кирган оғриққа чидолмай уйга келди. Энди оғриқ тобора кучайиб, нафас олишга ҳам қийнала бошлади. Ҳаммаси шу еган анорлари туфайли деб ўйлади. Овқат ўрнида ҳам еявергач ошқозони бузилгандир. Ҳамида ҳам ўқишда, бувиси шаҳарга-ўғлиникига кетган. Уч кун олдин Ҳамиданинг синглиси Ҳалима келганди, у ҳам Кабиранинг аҳволини кўриб, қўрққанидан нима қилишни билмай қолди. Кабира онасига телефон қилиб мазаси бўлмаётганини айтди. Дилнавоз ҳамма ишини ташлаб, тезда қизининг ёнига югуриб келди ва касалхонага олиб борди. Ҳалима ҳам уларга қўшилди.
Кабирага керакли муолажалар қилингач анча ўзига келиб қолди. Шифокордан ўзи учун умуман кутилмаган гапни эшитди.

#Кабира

@drabllar
72🤬18👍11🤔8
МЕНГЛИБОЙ МУРОДОВ
ГУНОХ (РОМАН) 1 қисм

МЕНГЛИБОЙ МУАЛЛИМНИНГ ДИЛ СЎЗЛАРИ

Кўп ҳолларда истеъдод чархланишига, яхши-яхши асарлар пай-
до бўлишига қаламкашнинг бой ҳаётий тажрибаси жуда асқота-
ди. Навоийлик Менглибой ака Муродов мана шундай ижодкор-
лардан.
Менглибой ака деярли қирқ йил мобайнида болаларга таьлим
берди. Бу йиллар мобайнида озмунча йигит-қизни катта хаёт қучо-
ғига учирма қилдими! Уларнинг ҳар бири бир тақдир, бир қисмат,
бир... роман! Мен бежизга «роман» деган сўз олдидан андак ўйла-
ниб қолганим йўқ. Гурунгларимиздан бирида Менглибой ака айт-
ган бир ran сира ёдимдан кўтарилмайди. «Мактабда ўзим таълим-
тахсил берган ўқувчиларимни кўз ўнгимдан ўтказаман, кейинги
ҳаётлари билан қизиқаман. Уларнинг ҳар бирининг ҳаёти алоҳи-
да романга ўхшаб кетади...» Тажрибали муаллим қўлига қалам ту-
тқазган туйғу ҳам мана шу бўлса не ажаб?!
Ҳаловат «ўғриси» бўлган бу туйғу, мана, сал кам эллик йил-
дирки, Менглибой муаллимга тинчлик бермайди. «Меҳр», унинг
изидан дунё юзини кўрган «Хосиятли кун», «Дийдор», «Юрагим-
да борин айтдим» китоблари ана шу бедорлик, ана шу тиниб-тин-
чимаслик меваси.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
12
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
МЕНГЛИБОЙ МУРОДОВ ГУНОХ (РОМАН) 1 қисм МЕНГЛИБОЙ МУАЛЛИМНИНГ ДИЛ СЎЗЛАРИ Кўп ҳолларда истеъдод чархланишига, яхши-яхши асарлар пай- до бўлишига қаламкашнинг бой ҳаётий тажрибаси жуда асқота- ди. Навоийлик Менглибой ака Муродов мана шундай ижодкор- лардан.…
#ГУНОХ

2 КИСМ


Шубҳасиз, бадиий адабиётнинг мезонини, вазнини белгилов-
чи насрдек оғир жараёнда ижод қилиш осон эмас. Айниқса, роман
жанрига қўл уриш ёзувчидан масъулият билан бир қаторда жасо-
ратни хюам талаб қилади. Бежиз катта-катта ёзувчилар ҳам бу жан-
рга эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, ҳаттоки йирик-йирик асар-
ларини хам камтарлик ила «қисса» деб аташмайди. Қўлингиздаги
китоб муаллифи адиблик масъулиятини ҳам, жасоратини хам тўла
юракдан ҳис этади, «Мен роман ёзиб қўйдим!» деб кўксига урмай-
ди, аксинча, «Кунда, кун бўйи ёзаверибман, ижод столидан нари
жилгим келмайди, ёзганим сайин роҳат оламан», дейди у киши
камсуқумлик билан. Дилидаги, қалбидаги ўйларини, сўзларини
ёзган одам учунгина ижод машаққати рохатга айланади.«Гунох» деярли чорак асрлик воқеаларни қамраб олган бўлса-
да, воқеалар хронологик тарзда, ой-кунларига қадар аниқ тарзда
кечади. Ушбу ҳолат ҳам асар сюжетининг ўйлаб топилмаганлиги-
ни, балки ҳаётнинг ўзидан олинганлигини кўрсатади.
Асарнинг ютуғи шундаки, ёзувчи ҳаётда юз берган анчайин
чигал ва айни пайтда қизиқарли воқеаларни шунчаки қогозга кўчи-
риб қўя қолмайди. Абдулла Қаҳхор таъбири билан айтганда, унга
«кўнглидаги гапларни» қўшиб ёзади. Шу сабабли «Гуноҳ»хаяжон
ва қизиқиш билан мутолаа қилинади, то сўнгги нуқтага қадар ўқув-
чини «Кейин нима бўларкан?» деган савол таъқиб этади.
Асар — ёшлар ҳақида. Уларнинг ўй-қизиқишлари, интилиш-
лари, орзу-армонлари, саъй-ҳаракатлари, мақсад йўлида адашиш-
лари ва, табиийки, мухаббатлари ҳақида.
Бир мулоҳазанинг ўрни келиб қолди.
Инсон табиатан ўзининг катта-кичик қусурларини беркитиш-
га, ҳеч бўлмаса салгина пардалашга мойилроқ бўлади. Шу мақ-
садда ҳаттоки «Ҳаммамиз ҳам хом сут эмган бандамиз» ё бўлмаса
«Ёшлик — бебошлик» сингари нақлларни ҳам ўйлаб топиб қўйган.
Аслида эса...
Келинг, фикримизни асардан олинган бир чимдим кўчирма би-
лан давом этгирайлик:
«Азалдан оғир табиатли, гапиришдан кўра тинглашни хуш
кўрадиган Эргаш ота қудасининг ҳам, ўғлининг ҳам сўзларини
диққат билан эшитиб, бош ирғаб маъқуллаб ўтирарди. Қудасининг
«Ёшлик — бебошлик!» деган сўзини эшитиб эса энсаси қотганини
яшириб ўтирмади:
— Бебошлик — кўп ёмон нарса! Бебошлик ёшликни хароб қила-
ди. Одам умрининг эгови ҳам шу бебошлик! Бебошлик кўпроқ ота-
онасиз, яъни тарбиясиз қолган ёшларда бўлғувчи эди. Шамсиддин-
нинг эса сизлардек эсли-ҳушли ота-оналари бўла туриб шу ҳолатга
тушиб қолганига тушунолмай турибман. Ёлғон сўзлаш, иккиюзла-
мачи бўлиш, саёқ юриб-таёқ ейиш ҳам бебошликнинг оқибати эмас-
ми?.. Бебошлик — бир кун келиб бошга етадиган бало!..»
Қаранг, шу биргина жумлада халқимизнинг болалар тарбияси
борасида нақадар донолиги, нақадар масъуллиги акс этган!

Давоми бор...



https://tttttt.me/drabllar
10🔥8
Forwarded from Хуршед
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SUVNI TO’G’RI ICHIB
💘💘 KUNDA 💘 KGGACHA OZING ❤️
BATAFSILROQ
💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘

https://tttttt.me/+EXkajfrzk1I5OTZi

DIETOLOG YASMINA MAGDIYEVADAN
💘💘💘💘💘💘💘💘
💘MAHSUS MARAFON

https://tttttt.me/+EXkajfrzk1I5OTZi
https://tttttt.me/+EXkajfrzk1I5OTZi
https://tttttt.me/+EXkajfrzk1I5OTZi
https://tttttt.me/+EXkajfrzk1I5OTZi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онам насиҳат қилса, билганимдан қолмадим,
Катта бўлиб қолдим деб сўзларини илмадим.
Гоҳ адашиб ҳаётда ким дўст, душман билмадим,
Онамдан бошқасида чин муҳаббат кўрмадим.

Дўстим деган юзига ниқобин тақиб олган,
Душман изимни пойлаб юзимга соя солган,
Хатоларим қалашиб йўлимни тўсиб қўйган,
Энг қийин ҳолатимда онамдек дўст топмадим.

Яхши кунлар олдинда ўзим айланай деган,
Менга ширинқанд бериб, ўзи қуруқ нон еган,
Кечани кеча демай мени дуолар қилган,
Онамдек бир муштипар ҳолис инсон кўрмадим.

✍️Мунаввара Дилроз
🎙Илҳомжоновна


https://tttttt.me/drabllar
5😢1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 2 КИСМ Шубҳасиз, бадиий адабиётнинг мезонини, вазнини белгилов- чи насрдек оғир жараёнда ижод қилиш осон эмас. Айниқса, роман жанрига қўл уриш ёзувчидан масъулият билан бир қаторда жасо- ратни хюам талаб қилади. Бежиз катта-катта ёзувчилар ҳам…
#ГУНОХ

3 кисм

Ахир бежиз «Бир болага етти қўшни ота-она» демаймиз-ку.
Умуман олганда ҳам, «Гунох» ёшлар ҳаётидан ҳикоя қилса-да,
унда бир қатор донишманд оқсоқоллар, оқила кампирларнинг
жонли образларини учратасиз. Яна бир мисол: «— Бола тойса, -
деди ўғлининг мунғайиб қолганини кўрган Рисолат ая мехр би-
лан, — ота-она йиқилади, улим. Ёки бўлмаса бошига кўп савдолар тушган Маматқул отанинг
мана бу сўзларини эслайлик:«— Ерга қараган кўзга чанг тушмай-
ди, болам...»
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Умуман олганда, муаллиф қишлоқ одамларининг мулоҳазага
ҳамда турли-туман, аммо ўз ўрнида ишлатиладиган нақлларга бой
нутқини топиб, саралаб, ўрни-ўрнида ишлата олган. Қаранг, куё-
вининг бошқа оиласи ҳам бўлганлигини, ундан фарзанд кўришга
ҳам улгурганлигини эшитган меҳрибон, ғамхўр ака нима дейди:
«Куёвнинг бу гаплари ҳақоратдай туюлган Олимжоннинг кўзла-
рида нафрат олови ёнди:
— Нарвонни қўл ушламаса, оёқ чиқа олмайди... Лойқаланган
сув тиниши мумкин, бироқ синган қалб шишасини аввалги ҳола-
тига келтириб бўлмайди-ку, қуда бобожон!..»

Давоми бор..


https://tttttt.me/drabllar
👍21
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 3 кисм Ахир бежиз «Бир болага етти қўшни ота-она» демаймиз-ку. Умуман олганда ҳам, «Гунох» ёшлар ҳаётидан ҳикоя қилса-да, унда бир қатор донишманд оқсоқоллар, оқила кампирларнинг жонли образларини учратасиз. Яна бир мисол: «— Бола тойса, - …
#ГУНОХ

4 кисм

Муаллиф қишлоқ одамларининг жонли нутқидан фойдаланиш-
ни жуда ўрнига қўяди: «— Ўғлимизнинг тарафини олиб, уни бу-
тунлай оқламоқчи эмасман,— деди босиқлик билан Маматқул ота.
— Шамсиддин ақлли, фаросатли, узоқни ўйлаб иш қиладиган
бўлганида биз ҳозир бундай оғир вазиятга тушиб ўтирмаган бўлар>-
дик. Той суринмай от бўлмас, деган ran бор. Мана, ўзиям суринга-
нидан пешонасидан юрагигача қашқа қилиб ўтирибди-ку!..»
Мен Шамсиддин билан Гулсаранинг фожиали кечмишлари, Ой-
саранинг изтироблари, айбсиз айбдорларга айланишгам Мехрид-
дин билан Гўзалойнинг ўқувчи қалбини ларзага соладиган қисмат-
лари хусусида батафсил тўхталмайман. Зеро, бунинг учун асар
мазмунини тўла ҳикоя қилиб беришга тўғри келарди...
Менглибой муаллимнинг дилидан, қалбидан қоғозга роман
шаклида тўкилган «Гуноҳ» асари «Ёшлар йили»да ёшларга ўзига
хос муносиб совғаси бўлди. Умид қиламизки, асар ёшларнинг ҳам,
кексаларнинг хам — кенг омманинг севимли китобига айланади
Хуршид ДЎСТМУҲА М М АД


Ташландиқ чақалоқ

Баҳор фасли ўз ўрнини ёзга бўшатиб бера бошлаган кун-
ларнинг бири эди.
Намозшом палла.
Ю зига билинар-билинмас доғ тушган, сочини турмаклаб
боғлаган, ўрта бўйли, озғин, одмигина қизғиш кўйлак кий-
ган йигирма ёшлар чамасидаги жувон оқ чойшабга ўралган
қўғирчоқҳа ўхшаш бир нимани маҳкам бағрига босганча ша-
ҳарнинг паст-баланд биноларига синчковлик аралаш вахима билан кўз ташлаганча катта кўчага туташ йўлакчадан ил-
дам кетиб борарди.
Ниҳоят аёл пештоқига «Шаҳар болалар уйи» деб ёзил-
ган бинонинг дарвозаси олдига келганда тақа-тақ тўхтади.
Сўнг юрак ютиб оёқ учида бир неча қадам олдинга юрди ва
дарвоза тирқиш идан ичкарига ўғринча мўралади. у ас-
нода аёл қўлидаги юки ўралган чойшабнинг бир четини оз-
гина кўтариб қўйган эди, муштдеккина чақалоқнинг шол-
ғомдай қип-қизил юзи кўриниб қолди.
Аёл катта дарвозани секин итариб кўрди, аммо у ичка-
ридан қулфланганми, очилмади. Худди шу маҳал дарвоза-
дан икки-уч қадам наридаги бир тавақали эшик очилган-
дай бўлди. Бола кўтарган аёл шу томонга «ялт» этиб қара-
ди. Кейин ш ош а-пиш а эшикка яқинлашди ва жон ҳолатда
ичкарига бош суқди. Каттагина ҳовлининг спорт майдон-
часида ўн-ўн бир ёш лар чамасидаги бир тўп болалар волей-
бол ўйнашарди.
Аёл ҳадиксираган кўйи эшикдан ичкарига кирди. Аввал
ҳар томонга хавотир аралаш аланглаб олгач, секин ховли
томонга юра бошлади. Кейин қадамини тезлатди. Нигоҳи
арча дарахтининг остидаги ўриндиққа тушган жувон шошиб шу жойга етиб борди-да, бағридаги гўдагини ўриндиққа
оҳиста ётқизди. Аёл қўрқувга тўла кўзларини бундан кей-
инги тақдири номаълум, эҳтимол бир умрга бағридан аж-
ралиб қолаётган нораста гўдагига тикди.
Аёл шошилаётганлигига қарамай боласининг митти юзи-
дан ўпмоқчи бўлди, бироқ унинг уйғониб кетишидан қўрқдими дархол фикридан кайтди-


Давоми бор..


https://tttttt.me/drabllar
3😢3