ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.2K subscribers
84 photos
87 videos
797 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Forwarded from Fotima
🙋‍♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳

❣️𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️

🧡𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆  𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴

𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓

💕𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰

⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
https://tttttt.me/+k5Yd_yx8P61iZmM6
https://tttttt.me/+k5Yd_yx8P61iZmM6
https://tttttt.me/+k5Yd_yx8P61iZmM6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлим келса?..
Хўш, келса, нима?
Айрилиқдан даҳшатлими у?

Усмон Азим
5
Толмас ҳиринглаб кулди. Ётган жойидан қўл чўзиб ,билагимдан бир тортиб йиқитди.
-Ўтир, Садрибойваччанинг арзандаси. Эшит. Отанг ёмон одам эди, бузуқчиликдан тап тортмасди. Мени ўзгача ҳотамтойлик қилиб секретаркасига уйлантирди. Икковининг орасида кўп гап борлигини кейин билдим. Кабинетига икковини ушлаб олганимдан кейин кенг дунё кўзимга тор бўлди.
-Ёлғон.
У мени қучоғига тортди. «Даданг худди шундай қилиб хотинимни қучиб турганди, -деди. -Мен уни тузладим. Ҳалиям аламимни олаяпман».
Шундан сўнг ҳарчанд уринмайин Толмаснинг бақувват панжалари орасидан чиқиб кета олмадим. Қанча бақирдим, ёлвордим фойдаси бўлмади. Онамнинг гапига кирмаганимга минг пушаймон бўлдим. Йўқса, ҳайдовчиси менга бунча бешафқат бўлмас эди.
Ўша дамда у мени...
ДАВОМИ 👇👇👇👇
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Men yo'qman.Yolg'onlar meni yo'qotdi.
Chin gaplar sevgimga qilmadi karam.
Nega chorraxada tosh kabi qotding, -
Endi sayr qilgin izg'irin bilan.

Qo'ng'iroq chalmagin.Ochmaydi hech kim.
Eshik na jilmayar, na u so'z bilsin.
Azizlik taxtidan tushgan, azizim,
Paltongni sukunat qoziqqa ilsin.

O't jonidan o'tar - bo'zlaydi choynak,
Deraza yig'laydi - tashqari tuman.
Teleekranining og'zini poylab,
Endi qahva ichgin yolg'izlik bilan.

Soat bong uradi.Tun yarim...Yarim...
Dil yarim - g'ussadan to'lmas hech qachon...
Zulmatgoh xonaning ichida yorim,
Endi sezavergin o'zingni tobon.

Uxlaysan.Ne uchun titraydi nafas?
Yana "kel" deysanmi?...Chorlama.Men yo'q.
Men yo'q.Endi mening ko'ksimga emas,
Yostiqning yuziga yoshlaringni to'k.

Yo'q, yo'q, ishonmagin! Bu she'rdan tondim,
Bu mening o'zimga otganim - o'qdir.
Axir, bu dunyoda men sensiz qoldim,
Hatto dardlashmoqqa yolg'izlik yo'qdir...

Usmon Azim

https://tttttt.me/drabllar
🔥52
ТУТҚУНЛИКДА

👆👆👆👆

Ёзув устини босинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 28 кисм - Менинг?.. Менинг кандай кулим булиши мумкин?- деди бирдан нари итариб. - Роса учиб колибсиз, Баходир, камрок ичиш керак. - Эр-хотин тил бириктириб, ”боскинчилик операцияси”ни уюштириб, мени итдек сарсон килиб юрган, дедим...…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА



29 кисм


Астагфурилло!...
- Кайфиятлар яхшими?- куз сузиб, суйкалди у тошойна олдида.
Соч тараетган эдим, кунглим эриб кетди. Бирок дарров таслим булишни истамадим.
- Сен сурагандан бери яхши,- деб кучага отландим. Кани, бир неча кун кутай-чи, у бурунгидек жохил киефага кирмаса, мен хам ширин турмуш хакида жиддийрок уйлаб кураман.
Бугун тиллафуруш кимлигини аниклашдек мушкул иш топширилиши аник эди. Пулимнинг хам чуги камайди, Насимдан яна анча-мунча ундиришим керак.
Кутилмаганда Насим бир тийин бермади.
- Диктофондаги езув хеч нарсага арзимайди,- деди у. Зумрад ва Собитнинг биринчи никох кеча хакидаги гаплари, Муроджоннинг келажагини узаро бамаслахат режалаштиришгани нафсониятига каттик теккан куринади.
- Канака тиллафуруш хакида гап кетяпти узи?- сурадим хайронлик-ла елка кисиб.- Нега тиллафурушни топса, сиз Зумрадни тинч куйишингиз мумкин?
- Мендан бирор шубхангиз борми?- аламдан кукарди Насим.- Кечадан бери томингиз кетяпти сизнинг!
- Зумраднинг фикрини айтяпман.
- Бас! Ишни йигиштиринг, сиз билан хайрлашаман! Илтимосимни ерда колдирмай, хаммасини уддаладингиз. Катта рахмат!.. Бундан кейин бир умр виждоним кийналмай яшайди. Зумрадга ишонгандим, вафодор хотин деб уйлардим. Устига хотин олиб туппа-тугри килган эканман. Хезалак булиб юришдан Худонинг узи асрабди... Лекин, Баходир, яна бир марта айтаман, сир сирлигича колсин. Булмаса, каттик хафа буламан.
- Сизни тилла занжир кизиктирмаетганига ишонмайрок турибман.
- Нега кизиктирмас экан? Бу еги шахсий ишим. Зумрад билан очикчасига гаплашиш фурсати келди. Сиз уйиндан чикарилдингиз, холос.
У кул узатди, мен хам. Бирок хайрлашмадим. Афтидан Насим учун балик эдим, лекин бу балик унинг узини кармок-пармоги билан сувга тортиб кетишини уйламаган эди.

Давоми бор


https://tttttt.me/drabllar
25👍6
Сизга албатта бахт, омад келади.🌹🌹🌺🌺

Сабабини ўзингиз билмайсиз!

Лекин, ишонинг, бунинг учун кимдир ҳаққингизга чин қалбдан дуо қилгани, ёки 💙❤️💙

Аллоҳ ризоси учун қилган ва эсингиздан чиқарган бирор яхши амалингиз сабаб бўлган бўлади. 💜❤️💜

Шунинг учун, кичик бўлса ҳам, арзимас санамай яхшиликларда давомли бўлинг!
💚❤️💚
🤲 Аллоҳ сизга ғам - андуҳ ораламайдиган бахт - саодат беришини тилаймиз🤲🤲🥰🥰🥰

Кунингиз хайрли булсин

🌹🌹🌹🌹



@drabllar
10🥰1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Овқат

🍕 Лавашдан ажойиб питса тайёрлаймиз.



https://tttttt.me/drabllar
👍52🤔1
Яхши кўрганимни Яхши кўрганларимга илиндим....

«Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади».
Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган.

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва
«Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди»
Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган.
«Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»
@drabllar
13👍7😢2🤗1
АЁЛИМ!

Қайда бўлсам сенда дойим ҳаёлим,
Не сўрасанг сўра келмас малолим,
Ожизамсан садоқатли аёлим,
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Сен борсанки бу ҳаётда кўнглим тўқдир,
Кўчаларда гул хидига хушим йўқдир,
Сенга берган мухаббатим чеки йўқдир,
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Ишдан келсам ярим тунда эшик очар,
Қуёшимсан вафодорим нурин сочар,
Ўзга гулни мехри сохта мендан қочар,
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Хаста бўлсам қошимда сен парвонасан,
Қара мени дардлардан ҳам қизғонасан,
Кўнгил қўйиб севганим сен ягонасан
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Хуснинг сени тоғдаги хув лолаларда,
Мадхинг куйлай қўшиқлару нолаларда,
Ҳаёлларинг фақат менда, болаларда
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Хафа бўлма кўнглинг бир бор ололмасам,
Сенга алвон атир гуллар беролмасам,
Жуфтинг бўлиб кўнглинга бир қаролмасам,
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Internet

@drabllar
2😢1😍1
#кундаликлар

Аёлнинг миссияси...

Аёллар бўлади- ўрганиб қолганингизни ўзингиз ҳам сезмайсиз... Ўн беш кунда тўрва ҳалтасини кўтариб, онасиникига ҳам кетмайди... Тунинг рангига, ёстиқнинг ярмига, қошиқнинг шеригига айланиб кетади улар!
"Бир бориб опангникида ётиб кел!" деб жўнатиб юборасизу кетганидан кейин қулоғингиз йўққа ўхшаб юрасиз...

Аёллар борки- ярмингиз бўлиб қолганини ўзингиз ҳам сезмайсиз...Ундан сир яширасиз, пул яширасиз, саргузаштлар...
Лекин топ этиб ўлиб қолса, онангиз иккинчи марта ўлиб қолгандек мунғайиб қоласиз...
Саргузаштлар энди ёқмай ҳам қолади, ҳамма туҳум аслида бир ҳил эканлигини, йўқотиб қўйганингиз эса сал бошқачароқ тилла туҳум эканлигини кечикиб пайқайсиз....

Аёллар бўлади-ки, у оладиган нафасингиз таркибида бор эканлигини ўзингиз билмайсиз...
Ҳа, Одамга Ҳаво кераклигини билгани учун Меҳрибон Зот қовурғасидан Ҳаво яратиб берганди...

Аёллар борки- севишингизни ҳам ўзингиз билмайсиз...

@drabllar
22👍14😢7
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Данилдан хафа бўлмасам ҳам бўларкан, ўша куни Дилафрўз ор устида ўзини осиб ўлдирибди. Гап-сўз бўлмасин, деб ишни қизнинг отаси «бости-бости» қилибди. -Раҳмингиз келмадими? -Қизиқсан-а. Менга Алишернинг раҳми келувдими? Алишернинг хотини ўлгач…
#ТУТҚУНЛИКДА


Мен рози бўлдим. Бир соат чамаси овоз чиқармай оҳиста шуғулландик. Ишқилиб фойдаси тегса яхшида. Бахтиёр овқатни қайта иситиб келди. Нариги хонадаги базм узоқ давом этди. Қизларнинг тақдирини ўйлаб-ўйлаб кўзим илинибди. Тушимда дадажоним, Расул дўхтирни кўрдим. Улар милиция кийимида келишибди ва оёғимга ўраб ташланган кишанни ечибдилар. Мен ҳаргиз олиб кетинглар, улар яна занжирлашади, десам ҳам ортга қарамай ташлаб кетишди. Йиғлаб-йиғлаб қолавердим.

-Ҳой дўндиқча, сенга нима бўлди, кўзингни оч.

Ойхуморнинг турткилашидан уйғониб кетдим.

-Бунча бақирдинг. Алаҳсирабсанда. «Мени ташлаб кетманг, дадажон» -дединг нуқул.

Юзим жиққа ёш. Мен ўнгимда ҳам йиғлабман.

-Бўлди, Ойхумор опа, бошқа гапирманг. Тушим эсимдан чиқиб кетади, дедим ва бир бошидан эслашга, таъбирлашга уриндим. Тушни кўргунча қанча азобланган бўлсамда, уни хайрли эканлигини дилдан ҳис этиб турардим. Ўрнимдан туриб, муздек сувга юзимни ювдим. Демак, инсон дунёдан ўтгандан кейин ҳам бола-чақасини йўқлаб тураркан. Эй худо, тушим ўнгидан келсин. Бу одамкушларнинг қўлидан эсон-омон қутқар. Токайгача зўрликнинг қўли баланд келади. Ахир Олялар, Зулялар кўпайиб кетмаяптими? Мени ая, мени улардан қизғон. Илтижоларим кўп эди. Фақат бетон деворларни тешиб ўтиб, Оллоҳга етиб борармикан? Бечора акам ор-номусдан етти букилиб, мени излаётгандир. Рашиддек «синглим ўлиши керак» деб ўйлаётганмикан? Тошкент кўчаларида расмимни кўтариб зору-сарсон юрганмикан? Эҳ, ўғил бола бўлиб туғилганимда эди. Наилож. Бугун 4 декабрь. Қиш фасли ҳам кириб келди. Синфдошларим янги йил ҳақида шеър излашаётгандир. Ҳар йили мен қорқиз бўлардим. Бу йил ким бўларкан? Уларга маза. Мен каби жар ёқасида турганлари йўқ. Чўкаётган одам хасга ёпишади, деганидек мен ҳам кўрган тушимга ишонаяпман. Зора фаришталар «омин» деса. Аям қоронғуда юрсанг, «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Лоҳавлоҳу вала қуввата илло-билло али- йил азим» деганча икки елкангдан ошириб «суф» де, деганлари ёдимга тушди. Гарчи тонг отиб келаётган бўл- сада, мен қоронғулик қаърида эдим. Тўғрими, йўқми шу оятни билганимча пичирлаб-пичирлаб хонага кирдим. Дилим равшан бўлди. Ўйловданми, уйқусизликданми кўзлари қизарган Бахтиёрга: «Мен сизга ишонаман» дедим астагина. Қаровулларим кўпайиб кетибди. Ҳар қадамда битта. Қизлар ҳам изма-из юрибди.

-«Пионер», тезроқ чойингни ич, иш кўп -деди Зуля.

Ана, яна битта лақаб орттирдим. «Пионер»миш.

-Хўш, «комсомолка»лар, менда нима ишларинг бор? Агар ўзларингга ўхшаб ола-бужур қилиб қўймоқчи бўлсаларинг, хомтама бўлманглар. Зинҳор бу ниятларингга етолмайсанлар. Мана бу упа-эликларинг ҳам ўзларингга сийлов. Ҳали мен ёшлик қиламан.

-Дўндиқча, сен бизни ранжитма, биз сени... Ахир хизматдаги одамлармиз. Озгина бўлсаям қўлимиз теккани билиниши керак. Бизга катта пул берилган. Кейин Данил билан Мишанинг калтакларига дош бериш қийин. Бизгаям раҳминг келсин.

Давоми бор...

@drabllar
👍5134
ЯХШИ АМАКИ

— Жуда яхшисиз-да, амаки! Сиз келган куни ойим кун бўйи кўчада ўйнашимга рухсат берадилар...

Муҳаммадхон Юсупов

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢46🤬7🔥41
Эрк
 
– Алло
– Алло, қалайсан? Тўйга чиқасанми? Сенга қараб турибмизку!
– Йўқ, оғайни, уйга меҳмон келиши керак. Мен...
– Эээ, меҳмон сени кўргани келармиди? Бўл, чиқақол!
– Дарсларим ҳам кўп...
– Ярим кунда нимани ҳам қойиллатиб ўрганардинг? Эртага етказиб оларсан?!
– Бошим ҳам оғрияпти...
– Ана, тўйга чиқсанг ёзилиб кетади. Бўл энди! Чиқасанми ўзи йўқми?
– Истамайман!
– Шунақа демайсанми?! Бўпти, гаплашамиз...

Муҳаммадхон Юсупов

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍146😍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаликда қанча эркаликларинг бўлса кўтарган кўнгил энди ўша боланикидек...

Бу кўнгилни асло чўктирма!

👉 Телеграм 👉🏼 @drabllar
😍167😢7👍3🥰3
#Кабира
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Aллоҳим ўзинг буюксан, марҳаматингни дариғ тутма, ўзинг чиройли сабр ва илҳом бергин, ёзаётган асарим бандаларинг учун мафаатли бўлсин!
Aсарноми: (ном қўйилмаган ҳозирча)
Муаллиф: Махмудова Кўҳинур

✏️✏️✏️
1-қисм

Кабира ҳушига келиб, кўзини очганда бутун баданида қаттиқ оғриқ ҳис қилди. Бўлиб ўтган ишларни хаёлидан ўтказаркан, алам ва ҳайрат вужудини қоплади ва ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг овозидан онаси югуриб ёнига кирди. Кабиранинг арқон боғланган қўл- оёқлари шишиб, кўкариб кетганини кўриб қўрқиб кетди. Aммо эридан қўрққанидан ичида, унини чиқармай йиғлади.
- Ойижон, илтимос қўлларимни бўшатинг!- Кабиранинг кўзи яна ёшга тўлди. Шу пайт хонага унинг отаси кириб келди. Кабира энди отасининг юзига ҳам қарагиси келмаётган эди.
- Бугундан бошлаб эгнингдаги ҳижобингни ётсанг ҳам, турсанг ҳам ечмайсан! Остона ҳатлаб кўчага ҳам чиқмайсан! Суюқоёқ…
Шарманда қилдинг мени
- Дада…мени айбим йўқ…- Кабира яна пиққилаб йиғлашга тушди! Дадаси эса ешикни қарсиллатиб ёпганча чиқиб кетди.
- Ойи…нега мени ешитмаяпсизлар, мен сизларга нима қилдим ахир?! Нега дадам мени сочимни калга олиб, бу ҳижобни кийдирдилар? Мени суюқоёқ деяптилар… деяпсизлар. Aслида ҳаммасига акам айбдор, сиз буни биласизку, сизга айтганман олдин…- ҳиққилаб гапини зўрға гапираётган Кабиранинг кўзлари бир нуқтага қадалганча бирданига қотиб қолди. Озгина олдин бўлган воқеа кўз олдидан ўтди ва яна дахшатга тушиб ҳушидан кетиб қолди. Онаси қўрққанидан югуриб бориб қайчи олиб келдида, арқонларни кесиб, унинг оёқ-қўлини бўшатди. Юзига сув сепиб, ўзига келтирди.
Оилада кенжа бўлган Кабира дадасининг эркатойи эди. Ҳатто опаси ҳам унинг эркалигига ҳасад қиларди, акаси эса… Ундай акани боридан йўғи яхшироқ деб биларди Кабира. Чунки акаси- Ғайрат ғирт тўнғизнинг ўзгинаси, табиатан гўзал, қомати хушбичим, оқ-сариқдан келган нозиккина синглисига бузуқ қараш қилади. Ёшгина, ҳали мактабда бешинчи-олтинчи синфда ўқийдиган синглисига ҳадеб шилқимлик қилар ва бировга айтмаслигини тайинлаб, айтса: “Ўзингни шарманда қиламан”-деб таҳдид ҳам қиларди. Кабира охири чидолмади ва бу ҳақида онасига айтди. Онаси ҳам унга бу ҳақида ҳеч кимга айтмаслигини тайинлади ва акасини неча бор уришиб берди аммо барибир фойдаси бўлмади. Кабира тўққизинчи синфга чиққунча шу ҳол давом етди. У бутунлай юрагини олдириб қўйган, иложи борича акасидан узоқроқ юришга, уйда у билан ёлғиз қолмасликка ҳаракат қиларди. Додини кимга айтишни билмас еди. Ягона ишонгани Онасининг қўлидан ҳам ҳеч нима келмади.
- Сен ҳам, аканг ҳам менинг фарзандларимсиз, ўзим қўлимдан келганча тушунтиряпман, керак бўлса уришиб- уряпман, лекин бошқаси қўлимдан келмайди. Даданг эшитса акангни ҳам бизни ҳам соғ қўймайди. Одамлар эшитса шарманда бўламиз, эҳтиётингни қилиб юр сен ҳам. Aканг уйланиб, сен турмушга чиқсанггина қутуласан!- дейишдан нарига ўтмади. Шунинг учун бу ҳақда отасига айтишни тасаввур ҳам қилолмасди. Қандай қилиб ҳам айтарди…
Кунларнинг бирида Кабиранинг ота-онаси бир қариндошларининг тўйига кетишди ва уйда уччовлон- Кабиранинг опаси Лазиза, Кабира ва акаси Ғайрат қолишди. Онаси Лазизага тайинлаб кетди: “ Aкангдан эҳтиёт бўлгин, синглингни ёнингдан жилдирма”. Ғайрат орада кўчага чиқиб кетди ва қайси “гўр”дандир ичиб, маст бўлиб келди уйга. Лазиза билан Кабира битта хонада гаплашиб ухлаб қолишганди. Ғайрат энди коллежни битирган , ёш бўлсада уйдагиларидан яшириб ҳам ичиб ҳам чекиб юрарди. Маст ҳолатда уйга кирган Ғайрат тўғри қизларнинг ётоқхонасига қараб борди. Лазиза қорачандан келган эркакшода қиз бўлгани учун Ғайрат унга эътибор бермасди яна унинг тили ҳам бир қарич, бир оғиз нотўғри гап гапириб қўйса акасини дарров дадасига чақиб беради. Ҳар холда Ғайрат шунақа деб ўйларди, балки ундай эмасдир… Чунки синглисига бўлаётган зўравонликни жимгина кузатиб юрибдику, ҳеч кимга индамай. Ғайрат ётоқхонага кирганини қизлар сезишмади ҳам.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
51🤬26😢11👍4🥰2
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Мен рози бўлдим. Бир соат чамаси овоз чиқармай оҳиста шуғулландик. Ишқилиб фойдаси тегса яхшида. Бахтиёр овқатни қайта иситиб келди. Нариги хонадаги базм узоқ давом этди. Қизларнинг тақдирини ўйлаб-ўйлаб кўзим илинибди. Тушимда дадажоним, Расул…
#ТУТҚУНЛИКДА

Қизлар билан «сан-ман»га бориб ўтиришимнинг фойдаси йўқ эди. Улар олиб келган қимматбаҳо шампунни олиб ювинишга кетдим. Ҳар қандай шароитда ҳам мен пок бўлишим керак. Ахир бу кунни мен ҳам кутаяпман. Бахтиёрга қўшиб наркоман «Заргар» ҳузурига юборишса, йўлда икковимиз у ёғини ҳал қиламиз. Бахтиёр пайсалга солса, якка ўзим курашаман. Насиб бўлса бу бандитлардан қутулсам, Қаршига чопаман. Ҳали бу шаҳардан бир кун узоқлашмаган эдим. Мана, 10 кун ўтибди. Мен учун 10 йилдек туюлаяпти. Қишда ҳам қуёши чарақлаб турадиган Қаршини соғиндим, онажонимни, синфдошларимни. Лекин қайтиш менга осон бўлмайди. Ўша ерда Расул дўхтирнинг оиласига кўзим тушади, бева қолган онамнинг ғамгин чеҳрасига қараш осон эмас. Уйимиз ҳувиллаб қолгандир. Дарвоқе, улардан қутулиб қочсам, йўл пулини нима қиламан? Бахтиёрда ҳам пул борми, йўқми? Эҳ, каллаварам! Қутулсам, дарҳол милицияга ҳабар бераман. Бу ердаги ҳангомалар фош бўлиши керак. Қолаверса, ўн кун дайдиб борган қизни уйдагилар, қўни-қўшнилар нима дейишади. Кўнгил шунчалик кенг эканки, бирданига ҳам қувонч, ҳам хавотир, ҳам ғусса сиғавераркан. Кўнглимнинг туб-тубида эса яна бир шайтон бор эдики, у Холида, ўн кундан бери бандитларнинг тилидан тушмаган, неча гул қизларни бахти қаро қилган, жиноятлари фош бўлмай келаётган «Заргар» - яъни одам қиёфасидаги махлуқ билан учрашгин. Кенагасбегим хоннинг қулоғига симоб қуйиб ўлдирганидек, сен ҳам ўч олсанг «Заргар»дан ол. Осилсанг баланд дорга осил, дерди.

-Дўндиқча, сувга тушиб кетдингми, бўла қол, -деди Зуля.

Сув роҳатижон, деганларидек сира ваннадан чиққим келмасди. Хаёлларим осмондаги оппоқ булутлардек тарқоқ эди.

-Бу кийимларингни кийма.

Давоми бор...

@drabllar
36🔥31😢14👍8😁2
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Қизлар билан «сан-ман»га бориб ўтиришимнинг фойдаси йўқ эди. Улар олиб келган қимматбаҳо шампунни олиб ювинишга кетдим. Ҳар қандай шароитда ҳам мен пок бўлишим керак. Ахир бу кунни мен ҳам кутаяпман. Бахтиёрга қўшиб наркоман «Заргар» ҳузурига…
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
2-қисм
✏️✏️✏️
Унинг қони қайнаб, кўзлари ёнган, синглисига кўчадаги бузуқ қизларга қарагандек, ҳирс билан боқарди. Секин унинг краватига ўтирди. Кабиранинг оёқлари учидан бўйнигача силаб бордию бутун гавдаси билан ўзини унинг устига ташлаб, тегажоғлик қила бошлади. Бу бир неча сониялар ичида юз бердики, Кабира кўзини очиб нима бўлаётганини тушунмай қотиб қолди. Бирданига ичидан шунақанги бақириқ отилиб чиқдики, Лазиза ҳам қўрқиб уйғониб кетиб, додлашга тушди. Ғайрат эса Кабирага ёпишиб олган, Кабира уни қанчалик ўзидан итармасин қутилолмаётганди. Бор овози билан бақириб, Ғайратни тўғри келган жойига тепа бошлади. Шу пайт бирданига Ғайрат ҳам додлаворганча Кабирадан узоқлашди ва : “Aааҳ, ёмон тепдингку аҳмоқ қиз!”- дея бир неча сония дод-войлаб ётди ва ўрнидан туриб синглисини дўппослай кетди. Лазиза ҳали ҳам ўзини қўлга ололмай нима қилишини билмай турганди. Шу пайт хонага ота-оналари кириб келишди. Кабиранинг онаси- Дилнавоз гап нимадалигни тахмин қилаётган бўлсада, отаси тушунмаётганди.
Ўша тун уйда ҳамма калтакланди Кабиранинг отаси томонидан! Ғайратнинг ҳамма зўравонликларини Кабира отасига айтиб берди, шунча пайт индамай юргани учун ўзи ҳам калтак еди. Унинг ҳам акасидан ҳам отасидан олган зарбалари қалбини эзди. Кўкарган баданидаги оғриқдан эмас, юрагидаги жароҳатни ҳазм қилолмай қийналди, тинмай кўз ёш тўкди. Шу ёшидан ҳаётнинг аччиқ таомини татишни бошлаганди у! Онасини ёмон кўриб кетди, ҳаммасидан хабари бўла туриб уни бу балодан қутаришга ҳаракат қилмади. Кабира учун ҳаётнинг ранглари йўқолиб, ҳамма нарса оқ-қора тусга кирди. Aммо бу кўргуликлар ҳали бошланиши эди холос! Кабира отасига акасининг қилмишини айтгани учун Ғайрат ундан аламзада эди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, Ғайрат синглиси ҳақида бўҳтонлар тўқиди :“ Синглим суюқоёқ, нечтаси билан юради. Яқинда менга ҳам таклиф қилди. Сизлар ҳам ёнига борсангиз мазза қиласизлар!”- деб қўшни болаларга айтиб чиқди. Ўша куни мактабда Кабирани дарсдан кимдир чақираётганини айтишди. Чиқиб қараса, ўзидан уч-тўрт ёш катта бўлган қўшниси Салим экан. У Кабирани дарсдан кейин бир жойга боришини таклиф қилди. Кабира ҳеч нимага тушунмай сўради:
- Қайерга бориш керак? Нимага?
- Ўзингни билмаганга солма, маҳалла чеккасидаги қаровсиз уйга боришингни сўраяпман. Биз сени ўша ерда кутамиз
- Нима деганингиз бу, нимани биларканман, қанақа қаровсиз уй гапингизга умуман тушунмадим.
- Ҳали шунақа де, аканг бизга ҳаммасини айтиб берди. Нечтасини таклифини рад этмай юрган екансан, биз билан ҳам биииир… Хуллас маишатбозлик қиламизда. Кўп ҳам ноз қилавермасдан рози бўл, биз уч кишимиз, ҳаққингни берамиз.
Кабиранинг кўз олди қоронғулашди, нималар деяпти бу одам? Наҳотки, ўз акаси у ҳақда шунақа гаплар тарқатиб юрган бўлса, ўзининг суйкалиши етмагандек энди ўз синглисини бошқаларга ҳам шарманда қиляптими. Кабира индамай, ўзини зўрға судраб синф хонасига кириб ўтирди. Ранглари оқариб кетганидан, синфдошлари, устози ҳайрон қолиб, нима бўлганини сўрашди. Кабира ҳеч кимни эшитмаётганди. Устози унга яқинлашиб: “ Aҳволинг яхшими?”- деб сўради. Жавоб келмагач, баландроқ овозда:”Кабираа!”- деди ва Кабиранинг кўзлари катта-катта очилиб устозига қаради. Ичида қайнаб турган алам, кўз ёши билан портлаб чиқди ва ҳўнграб йиғлашга тушди. Ҳеч ким ҳеч нарсага тушунмади. Эртаси куни энди мактабдан уйга қайтаётган пайти Кабира узоқдан Салимни кўриб қолди ва юраги ёрилгудек қўрқиб, бошқа кўчага бурилиб қочишни бошлади. Салим ҳам уни кўриб қолиб ортидан қува кетди. Кабиранинг бирданига хаёлига келган фикр- кўча охирида жойлашган дугонасининг уйига қараб қочиш бўлди. Ҳар қалай дарвоза очиқ экан ўзини ичкарига отиб, дарвозани ичкари илгагини илди. Бугун мактабга бормаган Ҳамида уйда бетоб ётганди. Энг яқин дугонаси бўлгани учун унинг уйига тез-тез келиб турарди шунинг учун Ҳамидани чақириб ҳам ўтирмай тўғри кириб борди.


Давоми бор...



@drabllar
😢4733👍9🤬5🤔3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 29 кисм Астагфурилло!... - Кайфиятлар яхшими?- куз сузиб, суйкалди у тошойна олдида. Соч тараетган эдим, кунглим эриб кетди. Бирок дарров таслим булишни истамадим. - Сен сурагандан бери яхши,- деб кучага отландим. Кани, бир неча…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА




30 кисм

Эртасига фотоаппарат ва дурбинни сумкага жойлаб, автобусга чикдим. Уларни калондимог эгасига топширмок лозим эди. Шу тобда Насимнинг туркини-да куришни истамаетганимни англаб, мийигимда кулиб куйдим. ”Сиз уйиндан чикарилдингиз, халос...” Ювошман-да! ”Аксинча, сиз уйиндан чикарилдингиз”, десам буларди-ку. Парокандаликка юз тутган оила ва кмматбахо такинчоклар можароси хакида энди анча-мунча нарса билардим. Насимсиз хам Зумраднинг изидан колмасам, сирли жумбокнинг тагига етишим, жиноятчиларни фош этишим еки салмокли бойликка эга булишим мумкин.
Автобус светофордан чапга, 6-кварталга бурилганида, буни такдирга йўйдим. Дарвоке, кайси кварталлардан утишини уйламай салонга чиккандим. Бир неча кун жосусдек изгиганим уша таниш маконга ойнадан тикилиб борарканман, иттифоко, бекат якинида турган Зумрадга кузим тушди. Беихтиер кулим фотоаппаратга югурди, аммо суратга хожат йук эди. ”У билан юзма-юз гаплашаман”. - дедим. Орқа эшикда чикиб, сумкани елкага такканча Зумрад томон одимладим. Насимнинг топшириги хусусида хеч нима демайман, лекин ”сизни танидим, дустимнинг хотинисиз” деб, журттага Насимни сурайман. Кани, бу сирли аелнинг кузлари нималарни суйлар экан?
Етишимга бор йуги ун кадам колди, гапимни миямда пишитдим ва чукур нафас олдим, аммо шу пайт ок ”Нексия” ен чирогини учириб- екканча йул четига, баайни унинг енига тухтади.
- Утиринг,- рулдаги семиз киши.
- Йук, ташкарида гаплашамиз, тушинг, - деди Зумрад.
- Унака нарсалар очик хавода гаплашилмайди,- деб халиги киши машинасидан тушиб, айланиб утди. Мен кадамимни секинлатиб, кулогимни динг килдим. О, гапира колсаларинг-чи!
- Машинада хам, уйда хам гаплашмайман,- деди Зумрад,- сизга курсатадиган нарсам кулимда. Кеча Собит акамга каттик илтимос килдим, топиб беринг уша тиллафурушни деб! Мана, куринг... Нима дейсиз, виждонингизга хавола.
Ортимга угирилиб, Зумрад аждарнусха тилла занжирни узатаетганини курдим. Кимнингдир йулига нигорон булган кишидек йулак этагига алангладим. Табиийки, иккаласига угиринча караб куярканман, бирор сузини колдирмасдан тинглашга уриндим.
- Биринчидан, тиллафуруш эмасман,- деди семиз киши норози булиб,- иккинчидан, бу матохингизни хозир куриб турибман.
- Виждонингизга хавола, ака.
- Виждон бор, афсуски, сехргатлик йук. Бу занжир уйингизда пайдо булиб колган экан, менга нима дахли бор, хайронман!
- Телефонда айтилган гап: сиз эрим билан олди-берди киласиз. Шу занжирни эримнинг кулида курган булишингиз керак. Куркитмокчи эмасману, тез орада бу ишнинг охирига етсам, сиз хам судга тушасиз!
- Унда сог булинг!- эркак кул силтаб машинасига утирди-да, газни босди.
Машинанинг давлат ракамларини хотирамга мухрлаб, яна Зумрадга диккат каратдим. У алам ва изтироб ила атрофга куз югуртириб, занжирни эзгилаб ташлагудек сикимлади. ”Йук, майнавозчилик килмайман,- дедим ичимда.- Насимни журттага сураш- ахмокчилик, бу хотин шу захотиек хаммасини сезиб колади. Яна бир оз чидаб, изларидан колмаслигим керак шекилли. Боскинчилик- найранг, аммо бу найрангни Насим хам, Зумрад хам уйлаб топмаганга ухшайди. Демак, узим билмаган холда учинчи одамнинг изидан кетяпман. Балки учинчи одам Собит булса-чи?... Ким булганда хам барибир у учинчи одам, хамма сирнинг калити!”
Насим уйда йук экан. Эшикка Гулфира чикиб, сумкани олар экан, суради:
- Мабодо Насим акамнинг уртоклари... Баходир акамиди...уша булмайсизми?
- Ха, Баходирман.
- Насим акам бир неча марта телефонда бакириб-чакириб гаплашаетганларида эшитиб колдим. Зумрад опа тухмат уюштираяпти, шекилли?
- Қайси Зумрад опа? - сўрадим сир бой бермай.
- Баходир ака, у киши кундошим, - жилмайди Гулфира. - Дўстингизни иккита хотини борлигини, каттасининг исми Зумрад, кичигиники Гулфира эканини билмаслигингиз мумкин эмас, ахир!
- Шунака денг... Майли... Лекин тухмат хакида эшитмаган эканман. Умуман...буни нега мендан сураяпсиз? Насимнинг узидан сурай колсангиз-чи?!

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
30👍7😁2