ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
12.1K subscribers
81 photos
135 videos
884 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 8 кисм Қалбида ва вужудида пайдо бўлган ғалати бир туйғу жувонни ўз забтига олди. Гулсара ўзи сезмаган ҳолда кафтларини борган сари нам тортаётган сийналари учига босди, кўзларини юмиб, ўзини болалар уйида қолди- риб келган гўдагини мириқиб…
#ГУНОХ


9 кисм


Ҳа. Билишимча, Дўстмат жўрангизнинг қизиям бу йил ўнинчи синфни битира ётибди-ёв.
— Шундайми?.. Яхши-и, — деди Ортиқали беихтиёр ўйга берилиб. — Кечагина эмасмиди буларнинг боғчага бориб юрганлари? Яшин тезлигида улғайиб қолишганми булар!
— Бизларга шундай туюлади-да, аслида ўн йил ҳам оз муддат эмас, — деди Лобархон чойни пиёлага қуйиб эрига узатаркан. — Қуймоқдан олинг. Ёзнинг бир куни бир йилдай гап. Очиққандирсиз?
— Ғанишернинг синфдошлари йиғилса керак-да.
— Ҳа, шундай бўлади. Болаларнинг ота-оналариям бўлади, - деди Лобархон қўшнисининг ҳовлисидаги одамларнинг ғовур-ғувур товушларига диққат билан қулоқ тутиб.
— Меҳмонлариям келишаётибди-ёв, чамаси. Ён қўшни бўла туриб кеч қолиб ўтирмайлик тағин...
Ўн дақиқалар ичида Ортиқали билан Лобархон кийинишиб, қўшнисиникига ўтишди. У ларни С амандар азиз меҳ-
монлари ёнига олиб бориб ўтирғизиб қўйди.
Ҳовли ўртасидаги каттакон ўрик дарахтининг атрофига икки-уч қатор стол ва стуллар қўйилган, бироқ ҳали уларнинг асосий қисми бўш эди. Дастурхон устини эрта пишган
узумлар, ўрик, гилос ва ранг-баранг ичимликлар безаб турарди. Ҳар жой ҳар жойга дид билан қўйилган атиргуллар
дастурхонга янада файз киритган.
Очиқ дераза олдидаги иккита столнинг бирида икки-уч йигит мусиқа асбобларини ўрнатишар, иккинчисида эса тўрт-беш йигит гурунглашиб ўтиришарди.
Ўтиришга битирувчи синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари» мактаб раҳбарлари, ёши улуғ ўқитувчилар ва уй эгаларининг ён қўшнилари чақирилган экан.
Чақирилганлар соат етти яримларда йиғилиб бўлишди-ю, базмга файз кирди. Даврабоши даврани бошлаб юборди. Шўх мусиқа, қўшиқ янгради. Ёшлар гоҳ бир-бирларининг, гоҳ ота-оналарнинг қўлларидан тортиб ўйинга туширишди. Шундан кейин навбат табрик сўзларига берилди.
Сўзга чиққанлар яхши тарбия берган устозларга раҳматлар айтишди. Йиғилганлар қарсакка зўр беришди...
Даврани вужудларини кўз қилиб кузатиб, қулоқ қилиб тинглаб ўтиришган Ортиқали билан Лобархонга осон эмас эди. Уларнинг фарзандсизликлари шу жойда аниқ билинди қолди. Эр-хотиннинг қалбларини тўлдирган ички дард ва оддий сўз билан ифодалаш қийин бўлган аламли туйғулар кўзларини нам, дилларини ғам, юракларини сўнгсиз
алам билан сийлади. Иккаласиям тенгдошлари орасида хеч бир учиримли ёки шамали гап эшитмаган бўлсалар-да, ўзларини қўярга жой тополмай, алланечук дилгир бўлиб қолишди. Албатта, улар бу холатларини ҳеч кимга билдиришни истамас эдилар, аммо фарзандсиз ўтган ўн саккиз йиллик умрлари саробга ўхшаб изсиз йўқолганини улар шу куни росмана хис этишди. Базм оқшоми улар бир-бирларига пинхона қаттиқ ачинишди.
Ён-атрофидаги бахтиёр ота-оналарга, уларнинг шодликлари ичларига сиғмаётган фарзандларига хавас билан суқланиб боқаётган, чиройли кўзларида билинар билинмас кўз ёшлари қалқиб ўтирган Лобархонига нигохи тушиши билан Ортиқалининг юраги ўткир тиғ билан тилингандай оғриб кетди.

Давоми бор....


https://tttttt.me/drabllar
40😢12👍2😁1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 9 кисм Ҳа. Билишимча, Дўстмат жўрангизнинг қизиям бу йил ўнинчи синфни битира ётибди-ёв. — Шундайми?.. Яхши-и, — деди Ортиқали беихтиёр ўйга берилиб. — Кечагина эмасмиди буларнинг боғчага бориб юрганлари? Яшин тезлигида улғайиб қолишганми булар!…
#ГУНОХ


10 кисм

Ортиқали шу топдагина ўзи билан хотинини дунёдаги энг бахтсиз одамлар қаторига қўшиб қўйди. У яна ўн саккиз йиллик энг азиз қадрдони — Лобархонни шу бахтсизликдан қутқаришнинг энг тўғри ва энг тезкор йўлини ўйлаб-ўйлаб ўйига етгандай хам бўлди: ажралиш!..
Йўқ йўқ! Ахир ўтган йиллар давомида биро р марта бўлсин у билан сан-манга боришмаган, бир-бирларидан кўнгиллариям қолиш маган бўлса!.. Қандай қилиб ажралишади?! Ундан ташқари , Лабархоннинг ҳам ўз фикри, ўз орзу-умиди бор! Балки уям шу хил ўй ва хаёлларга бораётган бўлса-чи?.. «А гар Лобархон фарзанд кўриш учун ажраламан деса, унинг бахтини ўйлаб, ўзимни мажбур
қилиб бўлса-да, мен розилик берардим ...»
Ортиқали шу онда Лобархонга ер остидан қараб-қараб қўяркан, ўзи учун дунёдаги энг азиз бўлган кишиси бахти-саодати учун керак бўлса жонини ҳам беришга тайёр эканлигини яна бир бор ҳис этди.
Эрининг кўнглидан нималар кечаётганини Лобархон ҳам сезди шекилли, юзи гулоби тусга кирди, кўзлари пирпиради, бироқ Ортиқалининг юзида авваллари хеч кузатилмаган ғалати ўзгаришларга кўзи тушганида Лобархоннинг юраги бирданига нотекис уриб кетди. Зеро, Лобархон ҳам эрига ўхшаб кўпроқ ўзининг эмас, эрининг бахтини ўйларди.

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
23😢14👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Гўзал дуо ва гўзал тарбия.

https://tttttt.me/drabllar
👍2613
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум!!

Азизларим дунё имтихон
Синовлар дунёсидир
Сабр шкур таваккур қила
оладиган инсонгагина
мўъжизалар сохиби
бўла олади.

ҲАЁТИНГИЗ КУТИЛМАГАН ГЎЗАЛ МЎЪЖИЗАЛАРЛА ТЎЛСИН!!!
ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ, КУНИНГИЗ ФАЙЗУ БАРАКОТЛИ ЎТСИН!!!


┄┅অঠই 🕋ঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://tttttt.me/drabllar
👍53
КИТОБ

У китобдан турфа усулларда фойдаланди. Тандирни ёқиш учун тутантириқ қилди. Писта сотиш учун ишлатди. Асабига тегаётган пашшаларга қарата қурол ҳам қилди. Ўғилларига «самолёт» ясаб берди. Ҳатто хожатхонада ҳам фойдаланди... Аммо бирор марта ўқиб кўрмади.

Нодирабегим Иброҳимова

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢16🤬65
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу уйда севганингиз билан яшармидингиз

https://tttttt.me/drabllar
26🤔15👍8
⚡️ O‘n sakkiz ming inson uyg‘onmas ekan!

Uyg‘ondingmi do‘stim?!
Ooo, tabriklarim!
Ming shukur salomat ekan jonu-tan…
Bugun bir qiziqdim,
Har tong ertalab,
O‘n sakkiz ming inson uyg‘onmas ekan!

Yomon tush ko‘rdingmi,
Bu emas qayg‘u!
Nimalar kirmaydi tushga…, – deganlar,
Tasavvur qilgina,
Millionlab bemor,
Tunlari bir chimdim uxlamaskanlar!

Dasturxon yozildi xonadoningda,
Qosh uyma, salgina suvi qochgan non,
Qaydadir o‘qidim,
Bir burda nonga,
Zor ekan bir million sakkiz yuz inson.

Bolalar shovqini yoqmas quloqqa,
Shukur qil,
Ulg‘ayib qoldilar ancha,
Eh do‘stim, nolima, yorug‘ olamda,
Tirnoqqa zor bo‘lib yurganlar qancha…

Ming shukur,
Yurting tinch,
Ro‘zg‘oring butun,
Tomoqdan suv o‘tar, ko‘zlaring ravshan…
Bilmasang bilib qo‘y,
Minglab musofir,
Sen tepgan tuproqni topmay…
Yig‘larkan!


©️MALIKA SALIMOVA she’ri

https://tttttt.me/drabllar
12👍3😢2
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
36-қисм
Кабира нима бўлганда ҳам бундан буёғига ҳушёр бўлиши кераклигини ўзига эслатиб қўйди.
Олти соатдан зиёд давом этган парвоз Кабиранинг ҳам Ҳамиданинг ҳам сал мазасини қочирди. Самолётдан тушгач анчагача ўзларига келишлари қийин бўлди. Уларни Ҳамиданинг онаси кутиб олди. Саида янги ишга ўтгач марказдан бир хоналик квартирада битта ўзи яшаб юрганди. Шунинг учун қизларни бемалол, тўғри ўзининг ижара уйига олиб борди.
Кабира Истанбулнинг бунчалик гўзал шаҳарлигини тасаввур ҳам қилмаганди. Айниқса, денгиз, ундаги кемалар, паст-баланд қилиб қурилган ранг-баранг уйлар, бир вақтнинг ўзида ҳам замонавий, осмонўпар бинолар ҳам тарихий обидалар шаҳарга ўзгача руҳ бахш этиб турарди. Ҳамида онасидан кўп марта бу шаҳарнинг таърифини эшитган бўлсада, ўз кўзи билан кўргач янада ҳайрати ошди. Қизлар шаҳар ҳақидаги илк таассуротларини ичларига сиғмай, тўлиб-тошиб гапиравергач, Саида уларни бир ҳафта давомида ишидан вақтлироқ қайтиб, шаҳарнинг энг чиройли жойларига олиб бориб, яқиндан кўрсатиб, таништирди.
Кабира ҳам секин-аста ўзига кела бошлаганди. Ҳамиданинг гапига кириб бу ерга келганига хурсанд бўлди. Ҳамида эса дугонасининг кайфияти анча яхшиланиб, лабига табассум инганидан мамнун эди.
- Хўш, қизлар эртага менинг дам олиш куним, эрталабдан кечгача мазза қилиб шаҳар айлансак бўлади. Нима дейсизлар, қаерга борамиз?
- Ойижон, сиз ўзингиз билган чиройли жойларга олиб бораверинг, бизга фарқи йўқ, шундайми Кабира?
- Тўғри, лекин шундоғам ҳар куни қаергадир боряпмиз, ишдан кейин бизни айлантириб чарчаб қоляпсиз. Эртага дам олиш кунингиз бўлса, яна сизни овора қилиб чарчатамизми? Ундан кўра, бемалол уйда дам олинг, яна бошқа кун чиқармиз.
- Эҳҳе, қизим мен бунақа нарсаларга пишиб кетганман. Чарчаш қаёқда, аксинча сизлар билан анча чарчоқларим чиқяпти. Йигирма тўрт соат ухламай ишлаган кунларим бўлган, ҳозирги ишим анча енгилроқ, Аллоҳга шукр! Чет элда нон топиб ейиш учун жонинг темирдан, сабринг эса метиндан бўлиши керак! Уйсиз, ош-овқатсиз қолиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас. Туркияда мусулмонлар кўп, чин дилдан ёрдамини аямайдиган, инсофли, дин-у диёнатли инсон учраса, ишинг енгил битади. Аммо улар билан бир қаторда товламачи, каззоблар ҳам тўлиб ётибди. Айниқса, чет эллик эканингни билишса, дарров сени чув туширишга ҳаракат қилишади. Бу ернинг тили, одамлари, ишлаш шароитини ўрганмагунча, яшашга қийналасан.
Қизларни бироз ўй босиб қолди. Шаҳардан олган илк таассуротлари билан орзуларга берилиб кетишганди, бу томонларини эшитиб анча ичларига ғулғула кирди. Аммо нима бўлганда ҳам улар бу ерда ёлғиз эмас, неча йиллардан бери шу ернинг нонини еб, ҳар томонлама пишиб, анча тажриба орттирган инсон билан бирга.
- Холажон, сиз бу ерда шунчалик қийналиб ўз ўрнингизни топган экансиз, биз ҳам буни эплай оламизми?
- Ҳа, қийинчилик деган сўзнинг асл маъно-мазмунини шу ерга келиб тушунганман. Эримнинг топганини беминнатгина сарфлаб юрган эканман. Тўғри, ўзим ҳам ишлардим, лекин мени пулимда барака йўқ эди. Қандай келган бўлса, шундай кетарди.
Саиданинг бу гапидан сўнг ҳаммалари анчагача жим бўлиб қолишди. Ҳамида ҳам ичида ўйлади: “Ҳар тугул онам дадам билан яшаган пайтларни қадрига етаётган экан. Эссиз, шуни вақтлироқ тушунганида эди… Биз меҳрга ташна бўлиб ўсмаган бўлар эдик”.
- Ҳар қандай қийинчиликнинг роҳати ҳам бўлганидек, бу ерда қийналиб қилган ишингизни қадрлашади. Ишни мукаммал даражада бажаришингизни талаб қилишади, лекин шунга яраша яхшигина ҳақ ҳам беришади. Шунда барча чарчоқларинг ҳам эсингдан чиқиб, яна бел боғлаб ишга тушиб кетасан. Мен бу ерда хизматкорга ўхшаб одамларнинг уйини тозалаб топган пулим ўзим ишлаган поликлиникадаги бош врачнинг ойлигидан кўпроқ. Одамга алам қиладиган нарса ҳам шунда.

#Кабира

@drabllar
127👍27😢10🔥3🤬3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қариганда меҳр кўришни истасангиз. Ёшлигингизда аёлингизга меҳр беринг.

👉https://tttttt.me/drabllar
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени отам бир дарахт онам эса тожу тахт бу ўткинчи оламда отам омад онам бахт

https://tttttt.me/drabllar
7👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнимда бўл менинг жуфти ҳалолим!

Кексайган чоғимда, турсам дард ютиб,
Яшайман меҳрни бир сендан кутиб.
Бировга зор қилмай қўлимдан тутиб,
Ёнимда бўл менинг жуфти ҳалолим.

Тугамас, тугатар бу дунё иши,
Пешонага битган турфа ташвиши.
Сендек тушунади мени қай киши,
Ёнимда бўл менинг жуфти ҳалолим.

Сен борсан билинмас ҳаётимда кам,
Юзимни ювмайди кўзимдаги нам.
Оғирим тушмасин фарзандларга ҳам,
Ёнимда бўл менинг жуфти ҳалолим.

https://tttttt.me/drabllar
6😢1
Икки соатлар чамаси чўмилишганидан сунг қиз билан йигит кийинишиб, яна у-бу нарса ичиб олишга ўтирдилар.
Ўтириш энди ўзгача тус ола бошлаган эди. Улар бир-бирларига хумор-хумор термулишиб ўтириб, кайфлари ошиб қолганиниям , куннинг намозшомга алмашганиниям сезмай қолишди. Мехриддин тор чалиб қўшиқ куйлади, Гўзалой ноз ила рақсга тушди, улар тун бўйи шу ерда қолиб кетдилар.
...Гўзалой эрталаб ўрнидан холсизланиб турди-ю, ногох ўзининг қаерда, қай аҳволда ётганини кўриб даҳшатга тушди. Оёқларидаги ва кўрпадаги қон доғларига кўзи тушганида эса кўзлари алам ёшига тўлди. Танасидаги оғриқлар юрагига ханжардай суқилди. Сўнг дод солиб йиғлаганча ёнида яланғоч ҳолда мук тушиб ухлаётган Меҳриддиннинг елкасига муштлай кетди:
— Қилғиликни қилиб қўйиб, индамай ётишини-чи бу одамнинг!.. Сизни нима бало урди?.. Энди нима қиламан?..
Отам мени тириклайин осади энди!.. Эй Худо, мен сизга нима ёмонлик қилувдим? Бу не кўргилик?..
Меҳриддин чўчиб уйғонди. Гўзалойнинг ҳолатига кўзи тушиб
....
ДАВОМИ...👇👇👇
10
​​Хиёнат

Қуёш қаёқдан чиқди, билмайди. Томдан тараша тушгандай, эри келдию умр замонида биринчи марта “Юр, сени кинога олиб тушай!” деб қолди.
Кино ҳар галгидай севги-муҳаббат, романтика эди. Иккаласи ҳам экрандан кўз узмай ўтирарди.
– Хотин бўлса, шундай бўлса-да! – ўйлади эр ва хотинига ўғринча қараб, афти буришди. – Мана бунинг юзига қараган одамнинг лабига учуқ чиқади.
– Келишган йигит экан! – деди хотин ва қўпол, хунук, ношуд эрига зимдан қараб, энсаси қотди. Аста хўрсинди. – Эҳ, ёшлик пайтимга қайтиб қолармидим...

Байрам ОҒА

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
🤔9🔥8😢84😁1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 10 кисм Ортиқали шу топдагина ўзи билан хотинини дунёдаги энг бахтсиз одамлар қаторига қўшиб қўйди. У яна ўн саккиз йиллик энг азиз қадрдони — Лобархонни шу бахтсизликдан қутқаришнинг энг тўғри ва энг тезкор йўлини ўйлаб-ўйлаб ўйига етгандай хам…
#ГУНОХ


11 кисм


Илойим эримга оллоҳим фарзанд ато қилсин-да!» дея ички бир интиқлик билан илтижолар қиларди...
Бироқ улар бу оғир, маҳзун ўй кечинмаларини бир-бирларига сездириб қўйишдан истихола қилишарди.
Зиёфат тугаб, уйларига қайтиб келишганларида ҳам бу тўғрисида лол-мим дейишмади. Вақт алла маҳал бўлгани учун иккаласиям бир-бирларига яхши ётиб туришни тилашиб ўринларига чўзилишди.
Эри сал ўтмай ухлаб қолса-да, Лобархоннинг уйқуси келмади, бироқ «Ортиқали акам ухлай олмай ётганимни билиб қолмасин», деган хаёлда кўзларини юмиб, яна оғриқли ўй хаёллар гирдобига қулади.
Орадан бир соатлар шу алпозда ўтди, ногахон Ортиқали ишдан жуда чарчаб келганида ёки спиртли ичимлик ичганида уйқусида гапирадиган одати бор эди унинг икки маротаба «Болам-м, бо-ла-жо-ним» дея нолакор ингранди-да, жимиб қолди.
Бу нидо, бу фарёдга муштипар аёл дош беролмади. Лобархон ётган жойида оғзини кафтлари билан босиб, унсиз йиғлади, кўз ёшлари болишини ҳўл қилди. Ўзининг шундоқ ҳам азобларга гирифтор дили янада аёвсиз тилкаланди...
Лобархон эри каби ухлаб қолганида, балки ҳозиргидай хун бўлиб, эзилиб ўтирмасмиди... Ёки бир умр қийналиб юргандан кўра эрининг дил ноласини эшитганиям бир ҳисобда яхши бўлдими?..
Лобархоннинг шу дамда дили вайрон эди.
Ортиқали аҳён-аҳёнда у ёнбошидан, бу ёнбошига ўгирилиб, инграшга ўхшаш ноаниқ паст товуш чиқариб қўяр, кейин яна уйқуга кетарди.
Лобархон уйғонганида тонг ёришган, эри эса диванда янги газеталарни ўқиб ўтирарди.


Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
16😢9🔥4👍3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 11 кисм Илойим эримга оллоҳим фарзанд ато қилсин-да!» дея ички бир интиқлик билан илтижолар қиларди... Бироқ улар бу оғир, маҳзун ўй кечинмаларини бир-бирларига сездириб қўйишдан истихола қилишарди. Зиёфат тугаб, уйларига қайтиб келишганларида…
#ГУНОХ


12 кисм


Қандай, яхши ётиб турдингизми? — деди Ортиқали қўлидаги газеталарни стол устига қўяркан.
— Бугун дам олиш куни деб ухлаб қолибман, шекилли, — деди-да, жувон ўрнидан туриб жойни чаққонлик билан йиғиштира бошлади.
Нонуштадан сўнг Лобархон йиғилиб қолган кир-чирларини ювмоқчи, Ортиқали эса уйлари олдидаги томорқада ишламоқчи бўлди.
Уларнинг қўллари ишда бўлса-да, диллари кечаги ўтиришда туғилган ўй ва армонларида эди.
Лобархон «Нега Ортиқали акам дилини очмаяпти?!» деб ўйласа, Ортиқали гоҳ хотинининг бардоши ва иродасига ичида тахсин ўқиса, гоҳ «Лобархон дилидаги гапларини айтишдан ийманаётган бўлса керак», деган тахминга борарди.
Ташқаридан назар солган киши уларни орзу армонлари ушалиб яшаётган бахтли оила экан, дейиши аниқ эди. Бир томондан олиб қаралганида, чиндан ҳам шундай иккаласи
ҳам олий маълумотли ҳисобчи иқтисодчи, яхшигина ташкилотларда обрў билан ишлашади. Иш жойларида ҳам, маҳаллада ҳам катта-кичик уларни иззат ҳурмат қилишади, лекин бири кам дунё, деган гапда катта маъно бор экан. Биров унга, биров бунга зор, буларнинг оиласи эса тирноққа!..
Оила тинч, аммо хонадон сокин. Бу ерда хандон кулгудан кўра, сукунат ҳукмрон, бу хонадонда сукунатни ўзининг шўх қий-чуви билан бузадиган болажон йўқ, болажонлар
йўқ!
Шу пайтгача бу ҳол оилада тил ёриб эсланмаган. Бугунгидай дилларини изтиробга солувчи аччиқ ҳиссиётлар ғалаён қилмаган. Мана ҳозир ҳам бу хонадондагилар ўз ишлари билан ўзлари овора. Тиллари ҳали бу мавзуда ўз кучини ишга солганича ҳам йўқ.
Ҳамон уларнинг дилларида ва қулоқларида ўтиришда айтилган «Адажоним... Ойижоним... Болажоним!» деган нақадар сеҳрдор, оҳангдор ва жарангдор сўзлар дунёдаги энг
гўзал қўшиқдай тенгсиз жаранглайди.
Шуларнинг орасида уларнинг фарзандлариям булганида эди нақадар бахтиёр бўлишарди-я, бироқ, нима қилишсин? Минг афсуски, бундай бахтга эга бўлиш насиб қилмаган экан... Энди чидашади. Чидамаганда, нима, дунёга ўт қўйишармиди?! Осмон — олис, ер — қаттиқ!.. Яхшиям
қўшнининг ўғли Ғанишер келиб бир чеккада етимчалардай ажралиб қолган эр-хотинни ўйинга таклиф этди. Барибир бу нарса ҳам уларга ботмади, ғамга чўкаётган кўнгилларини кўтара олмади.
Ҳозир иккаласиям шу хил ўй ва кечинмалар билан банд эдилар, садоқатли, меҳр оқибатли бу эр-хотин «Нима азоб бўлса, ўзим кўрай», дея бир-бирларини қаттиқ аяшар ва дилларидаги барча ғам аламларини мардона туришиб ичларига ютишарди., улар бир бирларини энг меҳрибон ота-оналар ўз фарзандларини аяганидай аяшарди.


Давоми бор....


https://tttttt.me/drabllar
34🔥12👍2😢1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тун

🌛 ХАЙРЛИ ТУН


Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайғу,
Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
Агар кипригингиз силаса уйқу,
Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

Аллохга омонатсизлар!

https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
7
#Бuсмuллаҳ

Хайрли Тонг.

Азизларим!
Сизларга Бахтли
        Қувончли кун
              Тилаймиз!

•••••••••••••🕊🌸🕊•••••••••••••

Янги кун муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли,   сўзи таъсирли толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги                      ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,   хайру барокатларини ёғдирсин.


┄┅অঠই🕋ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР🕊
@drabllar
3