ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
12K subscribers
83 photos
142 videos
896 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Онажон мен сизни яхши кўраман...

Қадрли бўлган инсонлар учун


Яқинларизга хам Улашинг
https://tttttt.me/drabllar
2👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Дадажоним сизга раҳмат!!! 🥰

📱 Яқинларизга хам Улашинг

https://tttttt.me/drabllar
3😢1
👩🏻 Аёл фақат емоқ- ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойгагина муҳтож бўлмайди...

• Балки у:
аччиқ изтиробларнинг ўрнини босадиган ширин сўзга;

ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга;

машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга;

оғир кунлар тушганида бошини елкасига қўйиб суяна оладиган суянчиққа  ҳам муҳтождир.

https://tttttt.me/drabllar
7👍3😢2
Табассум қил, токи хаёт экансан!

🗯Оиланг билан ўтирганингда табассум қил, чунки, ҳали оила қурмаган, оилали бўлишни орзу килганлар бор.

🗯Ишга кетаётганингда табассум кил, чунки, иш кидириб юрганлар тўлиб ётибди.

🗯Соғ-саломатлигинг учун табассум қил, чунки, соғ бўлиши учун бор молу давлатини бермоқчи бўлган беморлар бор.

🗯Тирик юрганинг учун табассум кил, чунки, кабр остида дунëга кайта келиб, солиҳ амал килишни орзу қилаётганларнинг сон-саноғи йўқ.

🗯Дуо қилганингда ижобат қиладиган Роббинг борлиги учун табассум кил, чунки, канчадан қанча одамлар сигирга сиғиниб юрибди.

🗯Сaн сaнлигинг учун табассум қил, чунки, қанчадан-қанча одамлар сaндек бўлишни орзу киладилар. Доимо табассум қил!

https://tttttt.me/drabllar
18👏2
#kechinma

Yangarasa ismingni jaranggi,
Muhabbat tugʻilar yap-yangi,
Shu onda yorishar ishq tonggi,
Hammadan yashirgan sirimsan…

Qalbimga qoʻysaydim berkitib,
Bir oʻzim koʻrsaydim intiqib,
Yashayman diydorga payt kutib,
Hammadan yashirgan sirimsan…

Nomingga she’rlarim bitilar,
Sen borsan, oʻzga rad etilar,
Borliging tushunib yetdilar,
Hammadan yashirgan sirimsan…

Kimliging bilmoqni istar koʻp,
Oʻrningda boʻlmoqni istar koʻp,
Ammo sen bir imkon berma, xoʻp,
Hammadan yashirgan sirimsan…

Sen tomon talpinar dil, vujud,
Koʻksimda eng buyuk ishq mavjud,
Xudodan iltifot va yohud,
Hammadan yashirgan sirimsan…

Yasemin
5👍2
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 12 кисм Қандай, яхши ётиб турдингизми? — деди Ортиқали қўлидаги газеталарни стол устига қўяркан. — Бугун дам олиш куни деб ухлаб қолибман, шекилли, — деди-да, жувон ўрнидан туриб жойни чаққонлик билан йиғиштира бошлади. Нонуштадан сўнг Лобархон…
#ГУНОХ


13 кисм


Ортиқали ўйлай-ўйлай, ниҳоят бир фикрга келгандай бўлди: «Болалар уйидан ҳали ёшига етмаган бирорта бола олиб, уни ўз боламиздай меҳр-мухаббат билан тарбияласак, балки оиламиздаги бу кемтиклик ўрни тўлиб кетармиди?!
— Сўнг яна хаёлга берилди: — Бунга Лобархон кўнармикан ахир бунақа пайтлари кўпроқ оғирлик аёл кишининг гарданига тушади-ку... Бу фикримга у нима деркан? Бу гапларни айтиб, унинг дилини оғритиб қўймасмиканман
Шу топда Лобархоннинг дилида ҳам шунга ўхшаш айқаш уйқаш фикрлар ғалаён қилаётган, жумладан, болалар уйидан бола асраб олиш нияти ўтмоқда эди.
Шунда бирдан жувон бундан икки-уч ой бурун шахар болалар уйида энага бўлиб ишлайдиган Роҳила она исмли таниш аёлнинг гапини эслаб қолди. Ўшанда Роҳила она:
«Лобархон, ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз. Яқинда бир ёш аёлмиди, қизмиди, билмадим, оппоққина ўғлини бизнинг болалар уйи ҳовлисига ташлаб кетди. Шу болага ўзим энагалик қилаяпман, ширингина бола. Соғлиғиям яхши!» деган эди. Шуларни эслаб Лобархоннинг дили равшанлашиб кетди кечадан бери қалбини бир тутам қилиб кемириб ётган ғам ва алам дардлари тарқагандай бўлди-да, шу болани
фарзандликка олиш тўғрисидаги ширин хаёлларга чўмилди. Кўнглида:
«Ортиқали акам кўнармикан?! Бўпти деса-ку,
бошим осмонга етарди-ку-я!.. бу тўғрида сўз очиб, Ортиқали акамнинг дилини оғритиб қўймасам бўлгани!.. Бировнинг боласи бола бўлармиди, деса неча пуллик одам бўламан?! «Ўз пушти камарингдан бўлмаган бола болалик қилармиди?!» деса-чи?! Демас-ов!.. Тағинам, билмадим! Орзуларим яна армон бўлиб қолмаса эди, ишқилиб!..»
Иккаласиям ғамнинг қафасида тилкаланган диллари билан кўнгилларининг мунозара алангасида ҳарорат ва куч олган орзу умидлари ила бўлишиб куннинг туш бўлганини ҳам сезмасдан қолишдилар.
Лобархон ювилган кийимларни дорга тез-тез осиб чиқди-да, тушки овқатга уннаб кетди. Ортиқали гулзорнинг ўқариғида ётган кетмонини ва сабзи пайкали четидаги учи лойга ботган ўроғини челакдаги сув билан ювди-да, занглаб қолмаслиги учун керосинлаб, ҳар доимги ўрнига саранжомлаб қўйди. Сўнг бурчакдаги устма-уст қўйилган иккита столдеккина чорхона симтўр катакда қақақлаётган товуқларининг сувини янгилаб, дон сепди. Томорқа четига уюб қўйилган хашакларни қопларга жойлаб айвоннинг бир бурчига тахлаб қўйди.
Ортиқали устига илашган хас-чўпларни бармоқлари билан қоқиб тушираётганида, ҳавоза остидаги салқин ва баҳаво чорпояга иштиёқ билан дастурхон тузаётган хотини
унга қараб:
— Ювиниб кела қолинг, ошни сузаяпман, — деб қолди.

Давоми..бор



https://tttttt.me/drabllar
40🔥8👍5
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 13 кисм Ортиқали ўйлай-ўйлай, ниҳоят бир фикрга келгандай бўлди: «Болалар уйидан ҳали ёшига етмаган бирорта бола олиб, уни ўз боламиздай меҳр-мухаббат билан тарбияласак, балки оиламиздаги бу кемтиклик ўрни тўлиб кетармиди?! — Сўнг яна хаёлга берилди:…
#ГУНОХ



14 кисм


Ортиқали хотинининг ҳамиша саранжом сариш талигидан ғурурланар ва шундай аёлга эр бўлганидан фахрланиб юрарди. Ҳозир ҳам шу туйғу унинг қалбидан ўтди. Ошхонага кириб бораётган хотинининг ортидан суқланиб қараб кўнгли товланиб кетди-да, «Хотингинам чиғаноқ ичидаги
дурдай покиза!» деб қўйди ичида.
Шундай гўзал табиатли хотинига бир нима деб бўладими? Ҳеч нима демади. Ош устидан аччиқ чой ичишди, ундан бундан гурунглашиб ўтиришди.
Бирон соатлардан сўнг Ортиқали бироз ётиб дам олгани уйга кирди.
Идиш-товоқларни ювиштирган Лобархон ҳам секин эри ётган хонага ўтди.
— Ухлаб қолмадингизми? — деди Лобархон эри ётган диваннинг бир бурчига ийманибгина келиб ўтираркан.
Ортиқали ёйилиб кулди ва:
— Ошдан қўпроқ **** қўйдимми, чанқаяпман, деб ўрнидан турди-да, стол устидаги совуқ чой қуйилган чойнакни бошига кўтариб қултиллатиб ичди, уй ним қоронғи бўлса ҳам Ортиқали рафиқасининг ўй тўла чарос кўзлари чақнаётганини илғаб, Лобархоннинг
ёнига ўтирди.
Лобархон шу дамда қаттиқ ҳаяжонда эди, юрагини безовта қилаётган хаёлларини ифода қилишнинг йўлини тополмай эрига жовдираб боққанча ахийри дилидагини тилига кўчиришга журъат этди:
— Ортиқали ака, аввало узр, — домласига имтихон топшираётган нўноқ талабадай гап бошлади у, — агар кўнглингизга оғир олмасликка сўз берсангиз, сизга айтадиган бир оғизгина гапим бор эди.
Ортиқали хотинининг нима ҳақида гапирмоқчи бўлаётганини озми-кўп сезиб турган бўлса ҳам, ҳар эҳтимолга қарши буни билдиргиси келмади ва кулимсираб қўйди:

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
38🔥13👍5
#Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум!!!

Омонликда дийдорни насибимизга ёзганига шукр!
Умримизнинг яна бир куни
муборак ва хайрли бўлсин!

Аллоҳим ҳар бир
қилаётган хайрли
ишингиздан босган
ҳар бир қадамингиздан
рози бўлсин!!!

Жисмингизга соғлик
қалбингизга хотиржамлик
тилайман🌸🕊

Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик,
яхшиликка буюрсин.
Кунингиз барокатли ўтсин!!!

┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://tttttt.me/drabllar
3👍2
Таъзия

— Дадаси, қўшни қишлоқдаги Маматурсун ўтиб қолибди. Тазияга бақириб юришибди.
— Қайси Маматурсун?
— Ўғри Маматурсун бор-ку. Ўн йиллар олдин қўйимизни ўғирлаб кетуди. Ўзиям роса…
— Ўчир овозингни. Бор дўппимни олиб чиқ…

Жамшид Чўмич

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍16🤔8😢43
Қиз

— Қизим контрактга кирса ҳам ўқитаман. Муҳими ўқисин — эр аёли билан суҳбат бошланса доим шундай дерди.
Кунлар ўтди. Имтиҳон бўлди. Мандат чиқди. Қиз ўқишга кирди. Конткакт. Отасинг дўстлари зиёфатга келишди.
— Қизингни ўқитмоқчимисан? — гап ўқиш ҳақида очилиб кетди.
— Ҳа, насиб қилса — шишадаги ароқни охирини косасига қуйди.
— Қиз болага ўқишнинг нима кераги бор? Нима аҳмоқмисан? Қиз бола боши билан шаҳарга юбормоқчимисан? Ҳар хил одам бор-а? Худо сақласину битта яримтасига илакишиб кетса…
— Тағин контракт, каппанг куяди дўстим.
— Шунча йил пул тўлаб ўқитасан, барибир бошқага бериб юборасан-ку. Ўғил бола бўлса экан, чиққан пулларингга ачинмасдинг. Қиз боладан фойда йўқ сенга.
Бири олиб, бири қўйиб отанинг фикридан қайтаришди. Тун яримлаганда бир қизнинг келажагини, орзу-мақсадларини “ўғирлаган“ дўстлари ўз уйлари томон йўл олишди.

Лолахон ОҒАБОЕВА

👉🏻
Драбллар — қисқа ҳикоялар
🤬23😢1510👍4🥰1😐1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машинасини хотинидан қизғонадиган эркаклар.😁

https://tttttt.me/drabllar
😁12
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: Махмудова Кўҳинур
Давоми…
37-қисм
Мен бу ерда хизматкорга ўхшаб, одамларнинг уйини тозалаб топган пулим ўзим ишлаган поликлиникадаги бош врачнинг ойлигинидан кўпроқ. Одамга алам қиладиган нарса ҳам шунда.
Кучли бўлсанг, ироданг метин бўлса ҳаммасини эплаб кетасан, фақат Туркияда эмас, ҳамма жойда- бутун ҳаётинг давомида. Сизлар икковингиз ҳам меҳнаткаш, сабрли қизларсиз, бемалол ўз ўрнингизни топиб кетасиз.
- Бизга ҳам иш топиб берсангиз, озгина муддат ишлаб, кейин шу ерда ўқишимизни ҳам давом эттирардик…
- Ҳамида, сен шошма, Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Дарровдан ишлашингни истамайман. Олдин бу ернинг тилини ўрган, мослашиб ол !
- Ҳеч бўлмаса сизнинг ёнингизда ишлаб, сизга ёрдам бераман. Аммо бекор юрмайман!
- Мен ҳам тезроқ иш бошлашни истайман, холажон!
Майли, ҳалироқ яна ўйлаб кўрармиз. Ҳозир эса тезроқ чиқа қолайлик. Сизларни жуда чиройли, катта тарихга эга, муҳташам бир жойга олиб бораман. Ундан кейин кечки пайт соҳил бўйига бориб, тоза ҳавода айланамиз. Лекин аввал, биргалашиб овқатланиб оламиз, вақт ҳам пешинга қараб кетяпти. Сизларни балиқдан тайёрланадиган туркча таомлар ошхонасига олиб бораман, овқатлари жудаям мазали ҳам фойдали. Кафенинг шундоққина ёнгинасида Туркиянинг ўша машҳур ширинликлари сотиладиган катта ширинлик дўкони бор, турк пахлавасидан тортиб, турли-туман мазага эга локум, ҳолваларни ҳам топиш мумкин. Нархлари ҳам бошқа жойлардагидан анча ҳамёнбоб. Айниқса, турк чойи билан бирга еса борми бу ширинликларни, мазза қиласан! Ҳа, айтганча, орамизда балиқ еёлмайдиганлар йўқ, менимча а?
Қизлар Саиданинг гапини тасдиқлашди.
- Мен ҳам шу сизлар баҳона шаҳар айланяпман, у бу жойларга бориб вақтимни чоғ ўтказяпманда. Бўлмаса, бунақа юришлар қаёқда дейсиз. Куним иш билан бошланиб, иш билан тугайди. Охирги бор қачон қаергадир бориб ҳордиқ чиқарганимни эслолмайман ҳам.
Овқатлар Саида мақтаганча бор экан. Мазза қилиб овқатланиб олишди. Кабирани ҳам Ҳамидани ҳам ҳайратда қолдирган нарса бу-ҳар қадамда оёғингиз тагидан чиқадиган мушуклар бўлди. Энг қизиғи, улар ўзларини худди шаҳар хўжайинидек тутишар экан. Кафе-ресторанларнинг ичига ҳам бемалол кириб, овқатланиб ўтирган мижозларни овқатига шерик бўлиб, улишини сўраб ҳам олар экан. Жуда қизиқ! Итлар ҳам улардан кам эзозланмас экан. Саида уларнинг бу ҳайратини кўриб, бунинг тарихи ҳақида гапира кетди:
- Аслида нима сабабдан бу ерда мушуклар жуда кўп ва уларга ҳеч ким индамаслигининг ўз тарихи бор. Менга бу ҳақда туркиялик бир дугонам айтиб берганди. Қадимда Усмонлилар даврида кўплаб уйлар ёғочдан қурилган бўлиб, натижада сичқонлар кўпайиб кетган. Уларни йўқотиш мақсадида мушукларни кўпайтиришган экан. Шундан кейин мушукларга бўлган эътибор кучайиб, ҳозиргача одамлар томонидан ғамхўрлик қилиб келинади. Доимий равишда кўчаларда мушуклар учун махсус овқат идишлари егулик билан тўлдирилиб, уларни оч қолмаслиги таъминланади. Қойил қоласан киши! Балки, бунинг бошқа сабаблари ҳам бордир. Нима бўлганда ҳам Туркияда мушукларнинг қадри анча баланд, улар ҳақида қайғурадиган одамлар кўп!
Кабира негадир ғалати аҳволга тушиб қолди. Ўз оиласида шу бир мушукчалик ҳам қадрланмаганини ўйлаб, кўнгли бузилди.
Ундан сўнг Аё София масжидига қадам ранжида қилишди. Кабира билан Ҳамида умрида биринчи бор бунчалик муҳаташам масжидни кўришлари эди. Аслида, масжиднинг ичига олдин ҳам бирор маротаба киришмагаб, фақатгина ташқаридан кўришганди, холос!
- Бу ер иш жойимдан анча узоқда бўлишига қарамасдан тез-тез келишга ҳаракат қиламан. Негадир, ҳар сафар шу ерга келиб азон овозини эшитганимда, кўнглим ором топиб, хотиржам бўлгек ҳис қиламан ўзимни. Бу ернинг гўзаллигини эса ўзингиз кўриб турибсиз.
Кабира ҳам бу манзарани кўриб ҳайратини яхширолмади
- Улкан гумбазлар, баҳайбат қандиллар, беқиёс хаттотлик намуналари- худди эртаклар оламига тушгандекман. Холажон, бу ернинг тарихи ҳақида ҳам биласизми?

#Кабира

https://tttttt.me/drabllar
75👍50🔥7😍6🤔2🤣1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазза қилиб дам оладиган келинлар … 🤣🥲

Келинжонлаp, кимга таниш? 😅


https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
6😢5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yoʻqliginga koʻnikadigan darajada yolgʻizlatib qoʻyma...

https://tttttt.me/drabllar
2
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 14 кисм Ортиқали хотинининг ҳамиша саранжом сариш талигидан ғурурланар ва шундай аёлга эр бўлганидан фахрланиб юрарди. Ҳозир ҳам шу туйғу унинг қалбидан ўтди. Ошхонага кириб бораётган хотинининг ортидан суқланиб қараб кўнгли товланиб кетди-да,…
#ГУНОХ

15 кисм

Лобархон, мени хафа қиладиган гап айтмаслигингизни биламан, шунинг учун сиз ҳозир айтадиган гапни кўнглимга оғир олмайман деб сўз бераман.
«Бир оғизгина» гапини айтишга чоғланаётган Лобархоннинг ўйчан кўзларидан ширин бир орзу ва энтикувчан табассум ўйнади. Жувон шу топда юзининг ловиллаб ёнаётганини ҳам ҳис этарди. Юрагини эса эриган қўрғошиндай қайноқ дард ўярди.
— Ортиқали ака, биламан, сиз жуда мехрибон, ҳаётнинг пасту баландини яхши биладиган, ҳалол одамсиз. Сиз, айниқса, мен учун энг қадрдон, энг севимли, энг садоқатли инсонсиз, бегим!..
Бу дунёга ҳар бир киши бир марта келади.
Умримизнинг бўлса анчагина қисмини яшаб ҳам қўйгандаймиз, Яратганга шукур, туриш турмушимиздан камчилигимиз йўқ. Фақат... фақат... бир кемтиклик...
Лобархоннинг том оғига бир нарса келиб тиқилгандай гапини давом эттиролмай қолдию, ўпкаси тўлган жувон ўзини эрининг бағрига отди. Ортиқали елкалари силкиниб силкиниб, пиҳ-пиқ йиғлаётган хотинини бағридан бўшатгиси келмай, қалби эзилган
бир ҳолатда, анча пайтгача бесўз, бегап ўтириб қолди.
Лобархон ўзининггина эмас, эрининг ҳам кўйлакларини кўз ёшлари билан ҳўл қилганини англаган захоти аста бошини кўтарди ва рўмолининг бир учига кўз ёшларини артиб-артиб қўйди.
Ортиқалининг ҳам шу топдаги холати Лобархонникидан кам эмасди, бироқ у ўзини тутиб турарди. Шунинг учун Ортиқали
хотинига қараб беозор кулиб қўйишга ўзида куч топодци:
— Лобархон, азизим, ўзингизни қўлга олинг. Тушунаётгандайман..: Чўчиманг. Агар оқилона ўйлашиб олсак, ҳаммаси яхши бўлади.
Лобархон ўзига нисбатан ҳамиш а шундай ўта меҳрибонлиги ва ғамхўрлиги учун ҳам эрини қаттиқ севарди, хурмат қиларди, ўрни келса бошига кўтаргиси келарди.
Ҳозир ҳам Лобархон дилидаги бор гапини эрига тўлиқ айтмасдан бурун кўнгли бўшаб кетди.


https://tttttt.me/drabllar
29👍17
***

Boqsam xira tortar suratlaring ham,
Yuzlaring sezmayman goʻyo oʻsha payt…
Nega yuragimda turib mustahkam,
Shunday xiralashib ketmayabsan ayt…?

Bir parcha qogʻozga yetmaydi kuchim,
Yoqib yuborishga etolmam jazm…
Balki seni hamon sevganim uchun,
Shuncha iztirobni qilyabman hazm…

Endi uzrlaring qilinmas qa’bul,
Rad etib sevaman bilmam nimaga…
Soʻzlaring oʻxshaydi men uchun nuqul,
“Toʻydan keyin” dagi oʻsha xinaga….

Yasemin
5👍1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 15 кисм Лобархон, мени хафа қиладиган гап айтмаслигингизни биламан, шунинг учун сиз ҳозир айтадиган гапни кўнглимга оғир олмайман деб сўз бераман. «Бир оғизгина» гапини айтишга чоғланаётган Лобархоннинг ўйчан кўзларидан ширин бир орзу ва энтикувчан…
#ГУНОХ

16 кисм


Бошини эрининг кўксига қўйгани ҳолда:
— Ортиқали ака, сиз мендан яширманг, — деди энтикиб.
— Кечаги ўтиришдан бери сиз нима бўлсангиз бўлиб юрибсиз, фақат кўнглингиздагини менга айтолмаяпсиз. Буни мен ҳам тушунаман!.. Сиз мени аяйсиз, мен эса сизни!.. Бари-бир, бугун бўлмаса бошқа куни бу гап айтилиши керак эди.
Сиз эр одамсиз! Бардошингиз, иродангиз жуда кучли, мустахкам. Мен ҳам ўзимни шундай тутаман деб кўп уриниб кўрдим. Эплолмадим... Мана, охири дилимдагини Сизга тўкиб солаяпман, бунинг учун, бегим, мени кечиринг....
Шундай дея Лобархон эрини махкам қучиб олди. Улар бир-бирларини маркам қучганлари кўйи бир муддат жим қолишди. Ниҳоят яна ҳиқиллай бошлаган Лобархон узилиб қолган гапини давом эттирди:
— Ортиқали ака, сиз билан менинг олдимда иккита йўл турганга ўхшайди, назаримда. Биринчиси, бир-биримизга бўлган ҳурматимиз ва садоқатимиз ҳаққи болалар уйидан бир ёшга тўлмаган бола олишимиз керак!.. Иккинчиси... иккин-чи-си... Йўқ!.. Йўқ!.. Буни айтишга юрагим дов бермайди... деди-да, яна томоғига нимадир келиб тиқилгандай бўлиб, ортиқ сўзлай олмай қолди.
Ортиқали хотинининг «иккинчиси» деганида ажралишни назарда тутаётганлигини сезди-да, Лобархонни ўзининг бағрига янада қаттиқроқ босди:
— Лобархон, жоним айлансин сиздан! Иккинчисини айтмай қўя қолинг! Бу йўл менгаям маъқулмас. Биринчиси...
Эрининг ҳаяжонли эътирофи Лобархоннинг дардли дилига шифо бергандай бўлди. Жувоннинг кўнгли ёришиб, бутун вужудига ёқимли илиқлик югурди.

Гулсаранинг қарори кейинги пайтлари Гулсаранинг бутун фикри-зикри, ўй-хаёли Шамсиддинда бўлиб қолди, ўзининг шу кўйларга тушишига эса ёлғиз ўша айбдор деган тўхтамга келди.
Йигитга нисбатан нафрати ошди.
Гохо-гоҳо Шамсиддинни ғажиб ташлагудай ҳолатларгаям тушиб турди, шундай кунлардан бирида у эскириб, ранги кета бошлаган қизил чамадонини каравотининг тагидан тортқилаб олди-да, унинг ичидаги
альбомни апил-тапил титкилаб Шамсиддиннинг бундан бир ярим йилча бурун эсдалик учун берган рангли фотосуратини топди. Сўнг суратни қўлига олганча, унга узоқ тикилиб хаёлга чўмди.


Давоми бор...



https://tttttt.me/drabllar
👍2216
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркакни олдида аёл жим турса уни ҳурмат қилди деган эмас! У чидаганидан жим туриши мумкин!

https://tttttt.me/drabllar
😢8👍65🔥1😍1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Опам меҳмонга келганда. 😂

https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
🤣122🤔1
Нур

Сайди ака отадан ёш етим қолди. Орқасидан тоғаси, акаси, яна бир нечта қариндоши бирма-бир у дунёга риҳлат қилди. Сайди аканинг онаси эзилиб кетди. Кўзимгаю қалбимга қувонч бўлсин дея ўғлини ёш уйлантирди. Бир йил ўтар-ўтмас ўғил набирали бўлди. Йўқотганларимнинг ўрнини тўлдирди деб уни эркалади. Тарафкаши бўлди, халоскори бўлди — ота-онаси оддийгина танбеҳам беролмади. Катта бўлган сари эркалашларнинг натижаси кўринар — арзанда такасалтангга айланиб борарди. Боланинг ҳолини кўрдию буви ҳам набирани ота-онасига топшира қолди:
— Болангга яхшилаб тарбия берсанг бўлмайдими?! Кимга тортган бу, биздан ҳали бунақа бетутуруқ чиққани йўқ!
Кўча боласига айлантирилган бола ота-онасига бўйсунармиди...
Кўп ҳунар кўрсатди. Уйланибам — худди ипини узган буқадай — кечалари кўча дайдир, уйдан чиқиши билан телефонининг антеннаси ўчадиган бўлди.
Фарзандли бўлди. Ширингина ўғил кўрди. Бобосининг жону дили бўлди. Бобоси билан кун ўтказарди.
Сайди ака бир куни ўғли билан экинларга қараркан, ўйнаб юрган неварачасига тешача билан келди. Дадасининг ёнидан гўёки ишлай бошлади. Дадасига қаради, чопиқ қилинган экин тупроғини картошка юзига тортяпти. Ўзича дадасига тақлид қилиб ишлай бошлади. Тешача билан тупроқ тортди. Сайди аканинг эса юзига табассум югурди:
— Хайрият, энди уйда ҳеч ким бўлмасаям хавотир олмасамам бўлаверади. Мабодо кимларгадир қўнғироқ қилиб тушолмасамам ёнимдан ажралмайдиган одам тупроқ тортишни билади...

Ғиёсхон Умархонов

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
23👍2🤣1