303. Бир одам Иброҳим ибн Адҳамга: "Тун намозига қодир бўлолмайман. Бунинг давосини менга айтинг", деди.
У киши: "Сен кундузи Унга гуноҳ қилма, Ўзи сени тунда олдида турғизади. Чунки тунда Унинг олдида туришинг энг буюк шарафдир. Бундай шарафга эса осийлар ҳақли бўлмайди", дея жавоб қилдилар.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur

304. Тоат аҳли тунларида, фисқ аҳли кўнгилхушликларидан кўра кучлироқ лаззатни топишади. Гоҳида зим-зиё кеча менга фараҳла пешвоз чиқади. Гоҳида эса қалбнинг шарақлаб кулаётганини кўраман.
Абу Сулаймон Дороний роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Абу Сулаймон Дороний роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
305. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хузоъий айтадилар: "Абдулвоҳид ибн Зайд қирқ йил хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқиганларини биламан".
---
Изоҳ: Бу - қирқ йил ухламай ибодат қилди дегани. Раҳматли бувим ҳам туни билан намоз ўқирдилар. Уйқулари келса, жойнамоз устида ўтириб ухлардилар. Бундай ҳолатда ухласа таҳорат бузилмайди. Шунинг учун бироз мизғиб, тетиклашиб олгач, яна намозни давом эттирардилар ва хуфтон таҳорати билан бомдодни ҳам ўқирдилар.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
---
Изоҳ: Бу - қирқ йил ухламай ибодат қилди дегани. Раҳматли бувим ҳам туни билан намоз ўқирдилар. Уйқулари келса, жойнамоз устида ўтириб ухлардилар. Бундай ҳолатда ухласа таҳорат бузилмайди. Шунинг учун бироз мизғиб, тетиклашиб олгач, яна намозни давом эттирардилар ва хуфтон таҳорати билан бомдодни ҳам ўқирдилар.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
306. Шайтон қараганда сени Аллоҳнинг тоатида давомли кўрса, у ҳам узлуксиз талабингда бўлади. Агар яна давомли эканингни кўрса чарчаб, ташлаб кетади. Аммо гоҳида ундай, гоҳида бундай бўлсанг, у умидвор бўлиб қолади.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
307. Кишиларни мағфират умиди алдаб қўйди. Ҳатто шу сабаб дунёдан тавбасиз чиқишди. "Мен Раббимга чиройли гумондаман", дейишадию, лекин ёлғон гапиришади.
Агар чиройли гумонда бўлганларида амалларини чиройли қилишарди.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Агар чиройли гумонда бўлганларида амалларини чиройли қилишарди.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
308. Солиҳлар ахлоқи
Солиҳ салафларимизнинг хулқларидан бири - ўзларини одамларнинг энг гуноҳкори ва энг фосиқи деб ҳисоблашлари эди.
Молик ибн Динорга: Биз билан истисқо (қурғоқчилик пайтида ёмғир сўраш)га чиқмайсизми, деб сўрашганда бундай жавоб қилдилар: "Менинг сабабимдан сизларнинг устингизга тош ёғишидан қўрқаман! Сизлар ёмғир ёғиши кечикяпти, дейсизлар, биз тош ёғиши кечикяпти, деймиз".

309. Солиҳлар ахлоқи
Солиҳ салафларимизнинг хулқларидан бири - ҳақорат этган ва зулм қилган кишиларни дарҳол кечириб юборишлари эди. Бунда улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эргашишганки, у зот ҳеч қачон ўзлари учун қасдлашмасдилар.
Жаъфар ибн Муҳаммад айтадилар: "Кечириб пушаймон бўлишим мен учун, жазолаб пушаймон бўлишимдан кўра яхшироқдир".
Ҳотам Асом айтадилар: "Одамлар Раббиларига гуноҳ қилишганда улардан нафратланиб, ўзи гуноҳ қилганда ўзидан нафратланмаган одам ноинсофдир".
Ўзидан, яъни нафсидан нафратланиш уни очлик, чанқоқлик, тўшакда ётмаслик ва шунга ўхшаш оғир ишлар билан жазолаш ила бўлади.

310. Солиҳлар ахлоқи
Солиҳ салафларимиз хулқларидан бири - мусулмоннинг ҳурматини улуғлаш ва уларга яхшилик соғиниш эди.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтардилар: "Мусулмонлардан бири бошқасини камситмасин. Чунки уларнинг кичиги Аллоҳнинг ҳузурида каттаси бўлиши мумкин".
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Яхшиликларнинг афзали суҳбатдошни ҳурмат қилишдир", дедилар-да, Каъбага қарадилар ва: "Аллоҳ таоло сени ҳурматлади, шарафлади ва улуғлади, лекин мўмин Аллоҳ таолонинг наздида сендан кўра улуғроқдир" дедилар.
Ҳотам Асомга: "Мусулмон ўғрининг қўли беш дирҳам (кумуш танга) учун кесилади, ваҳоланки унинг хуни беш юз динор (тилла танга) туради. Нега шунақа?", дейишди. У киши: "Ҳаё пардасини йиртгани, жавр қилгани ва ҳурматни тарк этгани учун" дея жавоб қилдилар.

311. Солиҳлар ахлоқи
Солиҳ салафларимизнинг хулқларидан бири - дунёга муҳаббат ва шаҳват кўзи билан эмас, балки ибрат назари билан қараш бўлган.
Ҳотам Асомга: "Биз қачон ибрат эгалари бўламиз?", дейишганда, "Дунёдаги ҳамма нарсанинг оқибати харобга кетаётганини ва эгаси туроб (тупроқ)га кираётганини кўра олсангиз!", дея жавоб қилдилар.
Умар ибн Абдулазизнинг хотинлари Фотима бундай деганлар: "Умар баъзилар айтганидек заҳарланмадилар ҳам, ўлдирилмадилар ҳам. Балки Аллоҳдан қўрқиш ва дўзахдан хавф қилаверишдан вафот этдилар".
Яҳё ибн Муоз айтардилар: "Дунёга назаринг ибрат бўлсин, ҳаракатинг зарурат бўлсин ва уни рад этишинг ихтиёр бўлсин!". (Яъни унга ибрат билан қара, зарурат бўлганда ҳаракат қил ва ихтиёрий равишда уни рад эт).
Ҳотам Асом айтардилар: "Кимнинг уйидан ўлик чиқсаю, бундан ибрат олмаса, унга илм ҳам, ҳикмат ҳам ва мавъиза ҳам кор этмайди".

312. Уламолардан бирлари айтадилар: “Дунёда жаннат аҳлининг неъматига ўхшайдиган биргина нарса бор. У ҳам бўлса тунда сажда аҳлининг қалбларида муножотлари ҳаловатини топишларидир”.
Яна бирлари айтадилар: “Муножот лаззати дунёники эмас. Балки у жаннатдан бўлиб, Аллоҳ таоло уни дўстларида намоён қилади. Бошқалар буни ҳис этмайди”.
Ибн Мункадир айтадилар: “Дунё лаззатидан фақат уч нарса қолди: тун қиёми, дўстлар дийдори ва жамоатда намоз ўқиш”.
Орифлардан бирлари айтадилар: “Аллоҳ таоло саҳар пайти уйғоқлар қалбига боқади ва уларни нурлар билан тўлдиради. Бу нурларнинг манфаати қалбларига қайтади, улар ёришади, сўнг қалбларидаги офият ғофиллар қалбига таралади”.
Ҳужжатул-ислом, имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Иҳяу улумид-дин" китобларидан

313. #Манзиллар
Бировга ёмонлик қилган унинг кўзига кўринмай юради. Аллоҳга гуноҳ қилганнинг ҳам ҳоли шу. Фарз ибодатларни минг хижолатла тугатиб оладида, нафлларини тўхтатади, кўринишга уялиб. Қаерга яширинмасин кўрадиган Зот эканига иқрор бўлсада, Ҳузурига чиққани бети чидамайди.
Қанчалар разолат бу гуноҳ деганлари..

314. #Манзиллар
Гуноҳ қаттол чаён каби бўлади. Чаққанда қалб фалаж бўлиб қолади. Чақилаверган қалб эса охири ўлади. Қалб ўлганда, энди гуноҳнинг чақишларини ҳис қилмай қўяди. Шундан энг ёмон ўлим қалбнинг ўлгани ҳисобланади.

316. #Муножот
Парвардигоро, қилган яхшиликларимдан кўра Сенинг марҳаматингдан умидворман. Чунки мен савоб деб қилган ишларим риё, сумъа, ужб ва кўплаб дилозорликларга қоришган. Сенинг марҳаматинг эса тиниқ-мусаффо. Менинг амалим бандалик чираниши бўлса, Сенинг марҳаматинг Хожанинг қулга қилган туҳфасидир.
Ё Аллоҳ, демак менинг амалим ҳеч бўлса, Сенинг марҳаматинг ҳамма нарсадир.
Илоҳо, раҳмат-марҳаматингдан умидворман! Амалимни эса ортга отдим..

317. #Муножот
Парвардигорим, муҳаббатингни менга нарсаларнинг энг маҳбуби қилгин! Сендан қўрқишни мендаги нарсаларнинг энг қўрқинчлиси қилгин! Мендан дунё эҳтиёжларини Ўзингга йўлиқиш шавқи ила кесгин! Агар дунё аҳлининг кўзларини дунё билан қувонтирсанг, менинг кўзларимни ибодатинг ила яшнатгин!