Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
​​​​316. #Муножот
Парвардигоро, қилган яхшиликларимдан кўра Сенинг марҳаматингдан умидворман. Чунки мен савоб деб қилган ишларим риё, сумъа, ужб ва кўплаб дилозорликларга қоришган. Сенинг марҳаматинг эса тиниқ-мусаффо. Менинг амалим бандалик чираниши бўлса, Сенинг марҳаматинг Хожанинг қулга қилган туҳфасидир.
Ё Аллоҳ, демак менинг амалим ҳеч бўлса, Сенинг марҳаматинг ҳамма нарсадир.
Илоҳо, раҳмат-марҳаматингдан умидворман! Амалимни эса ортга отдим..
​​317. #‎Муножот

Парвардигорим, муҳаббатингни менга нарсаларнинг энг маҳбуби қилгин! Сендан қўрқишни мендаги нарсаларнинг энг қўрқинчлиси қилгин! Мендан дунё эҳтиёжларини Ўзингга йўлиқиш шавқи ила кесгин! Агар дунё аҳлининг кўзларини дунё билан қувонтирсанг, менинг кўзларимни ибодатинг ила яшнатгин!