Уни поклаган нажот топур
1.38K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
358. Амалнинг қабул бўлмаслигидан хавф қилиш амалнинг ўзидан оғирдир.

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ
359. Орифлар ижмо қилгани шулки, зоҳидлик қалбнинг дунё ватанидан сафар қилиб, охират манзилларини макон тутишдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
360. Агар қалб безовталанса, хавотирга тушса, уни Аллоҳнинг зикридан бошқа нарса тинчитолмайди.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
361. Агар яккаликка сабр қилсанг, сенга Якканинг Ўзидан унс келади.

Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ

---------
Унс - маънавий улфатчилик.
362. Ҳақиқий сажда Аллоҳнинг олдида жисмнинг эгилиши эмас, балки Унинг кўрсатма ва тавсияларига қалбнинг бўйсунишидир.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
​​363. Киши тунда намоз ўқийди Шу сабаб Аллоҳ унинг юзида нур пайдо қиладики, уни ҳамма мўмин яхши кўриб қолади.
Уни ҳаётда кўрмаган одам ҳам кўрса: "Мен бу кишини яхши кўраман" дейди.

Саид ибн Мусаййиб
364. Аллоҳнинг ҳар кун, ҳар соат ва ҳар дақиқага тортиқлари бор. Энг катта тортиғи Ўзининг зикрига илҳом бермоғидир.

Айман Ёғий
​​365. Гуноҳ қалбда зулмат бўлади. Танага заҳар каби таъсир қилади. Чақишидан одам анча муддат ўзига келолмайди.
Унинг шифоси эзгу ишлар қилиш билан бўлади.
"Албатта яхшиликлар ёмонликларни кетказади".
​​366. Раббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор ("Раҳмон" сураси, 46-оят).
Имом Мужоҳид айтадилар: "У гуноҳ қилишга қасд этиб, лекин Раббиси ҳузурида туришдан қўрқиб, гуноҳни тарк этган кишидир"
367. Имом Шофеъийдан: "Қувватингиз бўла туриб, нега доим ҳасса ишлатасиз", дея сўрашди.
Жавоб бундай бўлди:
- Мусофирлигим ёдда турсин деб...
​​368. Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма, хатоларинг не қадар юксалса ҳам ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга фарз қилди. Пайғамбарларни адашганларга юборди. Мағфиратни осийларга жорий этди.
Ўзини Ғаффор, Таввоб, Афувв ва Карим деб номлагани, хато қилганингда кечириши учундир.

Доктор Мустафо Маҳмуд
​​369. Агар содир этган гуноҳингдан кейин қалбингда қоронғулик топсанг, билгилки ҳали қалбингда нур бор экан. Агар у бўлмаганда қоронғуликни сезмасдинг.

Абдураҳмон ибн Жавзий
---
Демак, умидсиз бўлмай, қоронғуликни кетказиб, нурни кўпайтириш керак.
Қалбни нурлантирадиган ишлар намоз, Қуръон тиловати ва зикрлардир.
Қани бошладик..
​​370. Саҳл Тустарийдан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди".

Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ. (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).
​​371. Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:
1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.
Агар гуноҳ қилган бўлсанг мағфират сўра.
Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.
Булар дардинг даволаридир. Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).

Ориф биллаҳ Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ
​​372. Абу Жаъфар Суфён Саврийга одам юбориб, чақиртирди. Саврий унинг ҳузурига кирганларида Абу Жаъфар: "Ҳожатингизни сўранг", деди.
- Сўрасам, раво қиласизми, эй мўминларнинг амири? - дедилар Саврий.
- Ҳа.
- Менинг сизга ҳожатим - олдингизга келишим учун менга одам юборманг ва ўзим сўрамагунча ҳеч нарса берманг!
Суфён Саврий шундай дедиларда, чиқиб кетдилар.
Абу Жаъфар айтади: Биз уламоларга муҳаббат улашдик, улар уни териб олишди. Илло Суфён Саврий қочиб, бизни қийнади.
​​373. #Қуръон_муаллим
Икки шарт топилар экан, Аллоҳ бандаларининг устларига балолар ёғдириб, азобламайди.
"Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас". (Анфол сураси, 33-оят)
Демак, биринчи шарт - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ичимизда бўлишлари топилмас экан, биз Охир замон бандаларига фақат иккинчи шарт - истиғфор айтиш қоляпти.
Астағфируллоҳал ъазийм!
​​374. Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл, одамларнинг бойи бўласан!
---
Мулоҳаза: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиснинг бу қисмини мусулмон ҳаётида шиор қилиб олиши керак. Бу жуда кўп қийинчиликлар, хасталиклар ва бахтсизликларнинг олдини олади. Ишонмасангиз, уч кун ўзингизда синаб кўринг бу шиорни. Ҳар бир фикрингиз, интилишингиз, ҳаракатингизда. Қолганини ўзингиз ҳал қиласиз.
Айтгандай ҳадиси шариф тўлиқ "Сунани Термизий"да келган.
​​375. Аллоҳ кимни жаннат учун халқ қилган бўлса ундан кўнгилсизликлар кети узилмайди. Қатъиятли мўмин буюк ишларда собит бўлади. Унинг фикри ўзгармайди, тили шикоятла сўз демайди. Шундай экан, ўзингга етган кўнгилхираликни ажр ваъдаси ила ва енгил санаш билан осонлаштир. Шунда машаққатлар шикоятсиз арийди.
Шуни доим ёдингда тутгилки, берилиш учун маҳрум бўлгансан! Офиятли бўлиш учун синалгансан! Покланиш учун балолангансан!

Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
​​376. Абу Сулаймон Дороний айтадилар:
"Қавм бойликни талаб қилишди ва уни мол-дунё йиғишда деб ҳисоблашди. Билингки, бойлик қаноатдадир. Роҳатни эса мўл-кўлликда исташди. Балки роҳат етишмовчиликдадир. Қадр-қимматни халқдан исташди. Лекин обрў-эътибор тақводадир. Неъматни эса юмшоқ ва пўрим кийимларда, ҳамда лаззатли таомларда деб билишди. Неъмат бўлса, ислом, ҳаё ва офиятдадир".

Имом Байҳақийнинг "Аз-зуҳдул кабир" китобидан
​​377. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилдим. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди".
Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилганлар. Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди.
Эй карами кенг Зот, расулинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг. Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз, бизни ўша тўрт миллард тўққиз юз миллиондан биттаси қилгин!
Ё Парвардигор, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ..