Уни поклаган нажот топур
@unipoklagannajottopur
1.35K
subscribers
259
photos
1
video
113
links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Admin:
@muazzin_91
Бизнинг яна бир каналимиз ☞
@MubashshirAhmad
Download Telegram
Join
Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
Уни поклаган нажот топур
278. Саид ибн Мусаййиб айтадилар: "Агар шайтон нимадан ноумид бўлса, шунда аёллар томондан келади". Ибн Мусаййиб саксон тўрт ёшларида ҳам: "Менинг наздимда аёллардан кўра хавфли нарса йўқ", дердилар.
Уни поклаган нажот топур
279. Ҳасан Басрий ва Умар ибн Абдулазиздек хавфлари кучли зотларни кўрмадим. Гўёки дўзах фақат икковлари учун яратилгандек эди.
Язид ибн Ҳавшаб роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
280. Мени Ўзингга шу даражада яқин қилибсанки, ҳатто Сени мен деб ўйлабман.
Ҳаллож
Уни поклаган нажот топур
281. Обид Аллоҳдан хавф қилганидан ибодат этса, ориф Унга шавқдан ибодат қилади.
Абу Яъқуб Наҳржурий роҳимаҳуллоҳ
"Рисалатул қушайрийя" китобидан
Уни поклаган нажот топур
282. Дунёни севган уч нарсадан қутилмайди:
1. Давомли ғам-ташвиш.
2. Доимий қийинчилик.
3. Туганмас пушаймонлик (айниқса охиратда).
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
283. Дунё тўғрисида розилик, зоҳидликдан яхшироқдир. Чунки рози банда ўз даражасидан ортиғини истамайди.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
284. "Ўзи билан нажот манбаи бўла туриб ҳалок бўлганнинг ҳолидан ажабдаман", дедилар ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. "У нима?" деб сўрашганди: "Тавба ва истиғфор" дея жавоб қилдилар.
Уни поклаган нажот топур
285. Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
Уни поклаган нажот топур
286. Тўқлик - қалбни қотиради, танани оғирлаштиради ва зеҳнни ўтмаслаштиради.
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
287. Унга қуллик қилишингиз ҳокимлик, Ундан бошқадан сўрашингиз эса хорликдир. Яхши нарсани паст нарсага ҳаргиз алиштира кўрманг!
Абдураззоқ Судоний
Уни поклаган нажот топур
288. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ҳожатим бўлмасада, мен одамларга салом беришим ва улар менга салом беришлари учун кўчага чиқаман".
Уни поклаган нажот топур
289. Кўз ёшлари фақат қалб қотгани учунгина қуригандир,
қалблар эса, фақат гуноҳларнинг кўплиги учунгина қотгандир.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
Zufar Shosalimov таржимаси
Уни поклаган нажот топур
290. Зубайд Ёмий айтадилар: "Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзлари мени йигирма йил сукут қилдирди:
"Кимнинг гапи ишига тўғри келмаса, ўзидан хафа бўлаверсин".
Уни поклаган нажот топур
291. Аслзода бўлсин, олим ё фозил, ҳаммада ҳам айб бор. Фақат одамлар орасида айблари зикр қилинмайдиганлари бўлади.
Саид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
292. Аллоҳим, нафсим гуноҳ қилишга моҳир бўлиб кетди. Унинг маҳоратини ер билан яксон қил! Унга ҳунарда устоз бўлган шайтоннинг шарридан паноҳ бер!
Уни поклаган нажот топур
293. Мурид - Аллоҳ азза ва жаллани кўзлаб ўзини отадиган ва то Унга етишгунча оқсамайдиган кишидир.
Ҳаллож
Уни поклаган нажот топур
294. Саҳл ибн Абдуллоҳга: "Қайси амал нафсга оғирроқ?" деб сўралганда, у киши: "Ихлос. Чунки ундан нафсга насиба йўқдир", дея жавоб қилдилар.
Уни поклаган нажот топур
295. Банда қирқ кун ихлосли бўлса, қалбидаги ҳикмат булоқлари тилида зоҳир бўлади.
Макҳул роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
296. Ихлосли банда ихлосини кўрмаслиги ва унга хотиржам бўлмаслиги лозим. Қачон бунга хилоф қилар экан, ихлоси комил бўлмайди. Балки баъзиларга кўра риё ҳисобланади.
Шайх Закариё Ансорий роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
297. Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди.
Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ