Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
178. Агар яккаликка сабр қилсанг, сенга Якканинг Ўзидан унс келади.

Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ
179. Ким Ҳаққа ишора этсаю, ўзи халққа юзланса, Аллоҳ уни халққа муҳтож қилиб қўяди ва қалбларидан унга нисбатан меҳрларини олиб қўяди.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ
180. Агар нафси аммора* сенга маъсиятда ғолиб келган бўлса, сен унга тоатда ғолиб кел!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
---
* Нафси аммора - ёмонликка буюрувчи нафс.
181. Ҳозир оғирлик қилаётган бир ракатнинг, Маҳшардаги севинчи не қадар бўлишини сен қаердан ҳам билардинг?!

Айман Ёғий
182. Гуноҳ учун жазоланишнинг энг ёмони, Аллоҳ унинг ёмон эканлиги ҳиссини қалбингдан суғуриб олишидир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
183. Бир одам намозни зое қилаётганини кўрсангиз билингки, у бошқа нарсаларни бундан-да зое қилаётган бўлади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
184. Ҳамма яхши хислатларни жамлаган бўлса ҳам, то мана бу икки иш; намоз ва рўза унда бўлмагунча, обид ҳеч қачон обид бўлолмайди. Чунки бу иккови унинг гўшт ва қонидир.

Собит Буноний раҳимаҳуллоҳ
185. Нафл ишларга шошилган ҳолда, вожибларни адо этишга дангасалик - нафс-ҳавога эргашмоқ аломатидандир.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ
186. Аллоҳ ва Расули бир томонда, сен эса бошқа томонда бўлиб қолишдан ҳазир бўлгин!

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
187. Бир намознинг вақти кирса кейингисини муштоқлик билан кутаман.

Имом Шаъбий раҳимаҳуллоҳ
188. Аллоҳга ошиқларнинг сабри асло тугамайди.

Жалолиддин Румий
189. Қасамки, Эшиги олдида туриб илтижо қилаверсанг, калитини беришади.

Саҳравардий
190. Ким аввалгилару охиргилар илмини қўлга киритишни хоҳласа, Қуръонни тафаккур билан ўқисин.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
191. Ғам, ташвиш ва хафагарчиликлар икки томондан келади: 1. Дунёга қизиқиш ва уни қозонишга ҳирс қўйиш. 2. Яхшилик ва тоат амалларда қусурга йўл қўйиш.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
192. Аллоҳ таолонинг неъматларини Унга шукр қилиш билан боғлаб қўйинг!

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ
193. Мўминнинг гапи ҳикмат, сукути тафаккур, назари ибрат ва амали яхшиликдир. Агар шундай бўлсанг, ҳали ҳам ибодатда экансан.

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ
194. Раббим, мени шукр этувчи қил! Сабр этувчи қил! Ўзимнинг кўзимга ўзимни кичик кўринадиган қил! Одамлар кўзига эса катта кўринадиган қил!
195. Бераётганида олиб қўйишидан хотиржам бўлманг. Олаётганида беришидан ноумид бўлманг.

Муҳаммад Ҳаёт Синдий
196. Одамларга лутф билан муомала қилиш ва уларга яхшилик соғинишдан кўра қалб учун фойдали иш йўқдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
197. Басра зоҳиди Омир Тамимий бомдодни жамоат билан ўқиб чиққач шундай дердилар: "Ҳамма ўз ҳожатига қараб кетди. Аллоҳим, менинг ҳожатим - ҳар бир мусулмоннинг ҳожатини раво қилишингдир".