Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
158. Ҳар ярим соатда бир дақиқани Аллоҳнинг зикри учун хослаш, руҳнинг доим янгиланиб туришига етарлидир.

Айман Ёғий
159. Агар тавба ойнасига синчиклаб боқсанг, маъсият шаррининг қанчалар қабиҳлигини кўрасан.

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ
160. Кунингнинг гуноҳсиз ўтмоғи офиятдир.

Ҳамза Қодирий раҳимаҳуллоҳ
161. Зикрнинг кўплиги муҳаббат кўплигини кўрсатади.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ
162. Ким ҳар тонг ва оқшомда тавба қилмаса, у золимлардандир.

Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ
163. Солиҳлардан бири айтади: "Дуёдаги энг оғир жазо Аллоҳ тилингни зикридан тутиб қолишидир".
164. Агар банда Аллоҳ азза ва жалладан ҳаё қилса, унда яхшиликлар мукаммал бўлибди.

Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ
165. Тўрт нарса ризқ келтиради: тун намози, тонг-саҳарда кўп истиғфор айтиш, садақа беришга одатланиш, ҳамда куннинг боши ва охирида зикр қилиш.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
166. Билгилки, Ҳақ таоло валийларининг қалби бошқаларга боғлиқ бўлишини севмайди.

Имом Ғаззолий
167. Биз шундай қавммизки, агар ер торлик қилиб қолса, самолар бизга кенгаяди.

Абул Ҳасан Шозилий
168. Агар синовлар бўлмаганда Аллоҳга ҳеч вақосиз йўлиқар эдик.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
169. Агар Аллоҳ дунёни сендан тўсса ва мусибатларингни кўпайтирса, билгилки, сен Унинг ҳузурида азизсан.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
170. Дедим: Сени танимасдан ҳеч ўлмасман.
Деди: Мени таниган ҳаргиз ўлмагай.

Мавлоно Румий
171. Солиҳ салафлардан бирлари: "Аллоҳим, қуръонни мендан олиб қўймагин!" дея дуо қилардилар.
172. Юнус ибн Язид айтадилар: Рамазон кирганда Ибн Шиҳобнинг иши Қуръон тиловати ва бировни тўйдиришгина бўлиб қоларди.
173. Имом Моликнинг сингилларидан: "Имом уйда нима билан банд бўладилар?" дея сўрашди. "Қуръон билан", дея жавоб қилдилар сингиллари.
174. Ибн Дақиқ Ийд умрлари охирида шундай дегандилар: "Қирқ йилдан бери бир оғиз сўз гапирган бўлсам, бунинг учун Аллоҳ таоло олдига жавоб ҳозирлаб қўйдим."..
175. Қалб касалликларида Қуръон тиловати, тана касалликларидаги асалнинг ишини қилади.

Абдураҳмон ибн Жавзий
176. Тўрт нарса қалбинг ёришишига ёрдам беради: кўп зикр қилиш, доимий сукутда юриш, хилватни лозим кўриш ва ейиш-ичишни камайтириш.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
177. Бизга нима бўлганки, эҳтиёжимизни ўзимизга ўхшаган эҳтиёжмандга шикоят қиламиз, рўшнолигини сўраб Парвардигорга илтижо этмаймиз?

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ