Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
198. Ким гапи амалидан эканини билмаса, гуноҳлари кўпаяди.

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ
199. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қуръон тадаббур этиб амал қилишинглар учун нозил бўлган. Унинг тиловатини амалга айлантиринг!"
200. "Номаи аъмолида кўп истиғфор топганларга жаннатлар бўлсин!"
201. Аллоҳга У ёмон кўрган амални тақдим этганинг ҳолда, Ундан ўзинг севган нарсани тилама!

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
202. Қўрқсанг фақат гуноҳингдан қўрқ.
Сўрасанг фақат Раббингдан сўра!

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
203. Гоҳи-гоҳида батамом кўздан ғойиб бўлишга, биров бизни ҳеч ҳам топа олмаслигига муҳтож бўламиз.

Шамс Табризий
204. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан: "Бир кунда неча марта тасбиҳ айтасиз?" дея сўрашди. Жавоб бердилар:
- Юз минг марта. Илло бармоқлар адашиб кетса, билмадим.

"Ислом тарихи" китоби, 3/403.
205. Қоқилмаган эшик ҳаргиз очилмас.

Шамс Табризий
206. Раббим, мени ўзимдан Ўзингга ол! Ўзимдан фано бўлиш билан ризқлантир! Нафсим билан алданган ва ҳиссим билан тўсилган қилиб қўйма!

Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ
207. "Истиғфордаги истиғфорим камлигидан истиғфор айтаман".
208. Агар инсон қалби ишқсиз бўш қолса, унинг инсонлигидан гўшт ва қондан иборат санамгина қолади.

Мавлоно Румий
209. Намозни хавфингни билдириш учун эмас, балки муҳаббатингни изҳор қилиш учун ўқигин!

Жалолиддин Румий
210. Агар сенга намозинг қадрсиз экан, ўзи ниманг қадрли?!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
211. Ёмон хотима, кишининг қалбидаги одамлар билмас ёмонлик сабабидан бўлади.

Ибн Ражаб
212. Яҳё ибн Муоздан: "Банда қачон ихлосли бўлади?" дея сўрашди. "Хулқи эмизикли гўдакнинг хулқидек бўлса, яъни мақтаган ё ёмонлаганга парво қилмаса", дея жавоб қилдилар.
213. Шуҳратдан эҳтиёт бўлинг! Кимнинг олдига борган бўлсам мени шуҳратдан қайтарди.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ

Шуҳратни севган банда Аллоҳни тасдиқламабди.

Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ
214. Зоҳиддан сўрашди: "Нафсингни дунёдан қандай ажратиб олдинг?"
У жавоб қилди: "Ундан мажбуран чиқарилишимга амин бўлганимдан сўнг, ўзим бўйсуниб ундан чиқиб кетишни маъқул кўрдим!"
215. Сен халқнинг ҳаммасини рози қила олмайсан. Аллоҳ билан ўзинг ўртангни ҳар ишда ислоҳ этгин-да, сўнг одамларга парво қилма.

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ
216. Агар (Қиёмат куни) Мезонга қўйилса уни зийнатлайдиган амалинг борми?

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
217. Зоҳидлик қалбнинг дунёдан холи бўлишидир, қўлнинг эмас!

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ