She'riyat olami.
328 subscribers
203 photos
45 videos
7 files
110 links
O'zbek she'riyat olami !

Fikrlaringizni jilovlab oling, ular hamma narsaning boshlanishidir.



Admin bilan bog'lanish: @Sheriyatuz_bot

Muxlis minbari loyihasi uchun
@sheriyatuz_bot
Download Telegram
Forwarded from She'riyat olami.
Navoiy

Besh asrdan oshdi chamamda,
Yurtda o‘tgan shunday fidoiy.
Davron surgan nazmiy chamanda,
Tani yerlik, ruhi samoviy.
She‘riyatga sulton Navoiy.

,,Orazin yopg‘och "deya so‘zlab,
Lutfda ojiz qildi Lutfiyni.
Yashab o‘tdi haq yo‘lin izlab,
Har nochorning olib ko‘nglini.

Dunyo hali ko‘rganicha yo‘q,
Hech millatda bunday daxoni.
Unga baxo berganicha yo‘q,
Berolmaydi unga baxoni.

Beshta doston besh buyuk tog‘dir,
Yuksaklikka cho‘zgan qo‘lini.
Bizga qolgan bir nazmiy bog‘dir,
Ekib ketgan ming-ming gulini.

U o‘zbekning millat quyoshi,
Ziyo sochmish yurtga fidoiy.
Besh asrdan o‘tsa ham yoshi,
Hamon yashar, ruhi samoviy.
She‘riyatga sulton Navoiy.

✍️ Hamza Eshmurodov.

#muxlisminbari
@sheriyatuz
Севгимиз ўлдими? — либосингиз кўк,
Кўнглингиз — бегулхан, кўзингиз — бечўғ.
Биздан бориш йўқдир, сиздан — келиш йўқ
Келишсиз дунёда беғам, азизим,
Нега кўзларингиз бенам, азизим.

Ўт етди — қақшатди банд-бандларимни,
Тупроққа сочдингиз баландларимни,
Ақлимни, дилимни — бебахтларимни —
Боришсиз дунёга отган, азизим,
Олисда ой каби ботган, азизим.

Чунки тунга айтар рост "оҳ"ингиз йўқ,
Фалакда кезгани шаън роҳингиз йўқ,
Нечун келмайсиз, гар гуноҳингиз йўқ -
Боқаман: нигоҳим — гумон, азизим,
Йўлларинг тумандир, туман, азизим.

Қаранг, минг бир баргда кузак учадир,
Қизил-сариғида — юрак учадир,
Сўнгаклар учадир, суяк учадир -
Бу тўфон — хазонлиғ менман, азизим,
Сизсиз минг кузакка тенгман, азизим.

Аммо сиз сарғайманг — гулли боғ бўлинг,
Ям-яшил кўкаринг, мудом соғ бўлинг,
Баҳорнинг бағрида беадоғ бўлинг —
Ахир, қарғаганим сизмас, азизим,
Икки куз дунёга сиғмас, азизим...

✍️ Усмон Азим

@sheriyatuz
Hayol
Алимов каналида Сумалак қўшиғини қўйиб top деворибди. Ундаман top и мўнўви.

Эшитиб кайп қиворилар!

Уланинг: http://tttttt.me/muxbir1

@sheriyatuz
Forwarded from QALB DAFTARI SAKIYNA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тинглашни тавсия қиламан.
Чунки Сакийна қалб дафтаридан жой олди...

@SakiynaDaftari
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
​​Sog'indim tim qaro ko'zingni,
Ko'rmagan bo'lsamda o'zingni.
Bir bora eshitsam so'zingni,
Sog'indim men seni sog'indim.

Sovuq qish uyimga kirolmas,
Yuragim taftiga chidolmas.
Xattoki xayolim buzolmas, Xayolan bolsada sog'indim.

Telbadek sevdimu aytmadim,
Qo'lingdan bir bora tutmadim.
Yolg'izim yo'llaring to'smadim,
Shundaxam men seni sog'indim.

Orzuyim sen mening yolg'izim,
Oydanxam go'zalsan gulyuzim.
Tundagi ey mening yulduzim,
Nozlanib boqishing sog'indim...

Egamberdi Iskandarov
@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8- mart bayramiga bag'ishlanadi ! 😁😁 Xazil )
Forwarded from QALB DAFTARI SAKIYNA
«8-март Ҳижоб ўралган кун»!
(Кун воқеъаси, реал)

Она:
– «Болам бошқа фарзандлар қатори сен ҳам мени 8-март билан табриклаб совға берсанг бўларди»...

Ўғил:
– «Ойижон совға сиздан айлансин, лекин бугун сизнинг байрамингиз эмас, тушунинг»...

Она:
– «Бошқа аёлларни кўриб кўнгли ўксимасин деб ҳам бирор нима берсанг бўларди.
Ҳеч нимадан камим йўқ, лекин бугун бошқалар қатори мен ҳам байрамни нишонласам дейманда.
Ўзингдан садо чиқмаяпти, ўзим сўраб олмасам бўлмайди шекил?»

Ўғил:
– «Ойижон, сиз учун ҳар куни байрам асли, лекин айнан бугунни ўзиз учун ҳослаб байрам қилиб олманг илтимос»..

Она:
–«Сендан нима кетди, нима берсанг ҳам кўнглим шод бўлиб қабул қилардим, бугунги кунни ёдимда сақлардим».

Ўғил:
–«Нима берсам ҳам қабул қиласизми, рози бўласизми?»

Она:
–«Вой айланиб кетий, ўз боламни ҳар бир совғасини бажонидил қабул қилиб, севиб ардоқлиман.


Бола:
–«Ойижон бугун сиз учун унутилмас кун бўлади, иншаAллоҳ. Фақат берганимни рад қилмасангиз бўлди!».

Она:
–«Ўзим ўргили, шубҳасиз қабул қиламан. Фақат бугун байрам қилсак бўлди.


Ўғил:
–«Aлооо, алооо.
Бу SAFHA аёллар либоси дўконими?

Сотувчи:
– «Ҳа, албатта. Нима ҳизмат?

Ўғил:
–«Сизда кенг ва узун кўйлаклар борми?

Сотувчи:
–«Ҳа, албатта. Бизда ҳамма либосларимиз шундай.
Нечинчи размер, неча ёшга?»

Ўғил:
–«50 ёшга, Aдашмасам 52 размер.
Рўмол ҳам керак.

Сотувчи:
–«Бор, бизга онлайн тўлов қилинг, манзилингизни ва кимга жўнатишимизни ёзиб юборинг. Тошкент шаҳрига бугуноқ етказамиз.

(
SAFHA аёллар дўконида етказиб бериш ҳизмати ҳам бор)

*
Тўлов қилинди, чиройли либос ва рўмол айтилган манзилга етказилди. Даставкани шахсан ўғил қабул қилиб олди. Сўнг онаси учун кутилмаган байрам совғасини ҳадя этиш онлари келди.

Ўғил:
–«Ойижон сиз дунёдаги энг гўзал аёлсиз. Гўзаллигингизни ҳаммадан қизғонаман. Совғамни қабул қилинг, бу сизга умр бўйи ҳамроҳингиз бўлишини ҳоҳлайман.

Она:
–«Вой болам, рахмат. Жуда ҳурсанд бўлдим. Мана бўларкану кўнглимга қараб, ҳурсанд қилсанг. Сен бўлса бугун байраммас дейсан. Осмон узилиб ерга тушмадику. 8-март байрам аслида»...

*
Она совғани ўғлидан қабул қилиб олди. Нима эканлигини билишга қизиққанлигидан роса ҳаяжонланарди.

Совғани очиб қаради, не кўз билан кўрсинки, она учун аталган, лекин шу кунгача тан олишни ҳоҳламаган либос эди.

Скунат...!!!
Скунат...!!!
Скунат...!!!

Сўнг, ўғлига айтган – «Нима бўлса ҳам бажонидил қабул қиламан» – деган гапи сесканибгина ёдига келди.

Aллоҳнинг Ҳидояти ила Она 8-март куни ҲИЖОБ кийди. Она фарзандини кўзларида ёш ила бағрига босди.

Она:
–«Болам сандан мингдан минг розиман, шу кунга қадар бундай гўзаллик ва нафосатни ҳис этмагандим».

Ўғил:
–«Ойижон, муборак бўлсин, Aллоҳнинг Ҳидояти бу. Сиз муслималарнинг гўзалисиз, ярашди.

*

Она:
–«SAFHA дўконига телефон қилиб, воқеани дилда қувонч билан баён қилди. Ташаккурлар айтди.

Сотувчи аёл ҳам муборакбод этиб, саломатлик тилади. Хабарни эшитиб, дилдан қувонди.

Aйнан 2021-йилнинг 8-март куни, воқеъа қаҳрамони бўлган аёлнинг илк ҲИЖОБ ўраган куни.

П/с: кун воқеасига гувоҳ бўлган инсон сифатида ҳайратимни сизлар билан бўлишгим келди.
Машааллоҳ!

©Мафтуна Пардаева

@SakiynaDaftari
Shahzoda - Seni Osmonimga Olib Ketaman
@yoshlarbop_musiqalar
Singlim deymu seni... sevgilim deymu...
Seni osmonimga olib ketaman....

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
— Baxt, qayga borasan?
— Totuvlikka.
Qayga borishimni bilmay men sarson.
#hokku @sheriyatuz
Kapalaklar, kapalaklar
Guldan gulga qo‘nishib yayrar.
Mening yelkamda-chi tegirmon toshi...
ERKA KIYIK

Erka kiyik, maylimi bir erkalasam,
Majnun bo'lib sahrolarga yetalasam,
Bu dunyoda birday g'arib men ham, sen ham,
Erka kiyik, maylimi bir erkalasam?..

Sening ko'zing qora, mening ko'zim qora,
Sening bag'ring yara, mening bag'rim yara,
Bu dunyoda sen bechora, men bechora!..
Erka kiyik, maylimi bir erkalasam?..

Shamol emas, izing quvib yurdi kamon,
Sayyod mening kulbamni ham qildi vayron.
Sening joning , mening jonim — omonat jon,
Erka kiyik, maylimi bir erkalasam?..

Kel, yig'laymiz birgalashib yantoqlarga,
Sahrolarda qurimagan buloqlarga,
Ikkalamiz yaralganmiz qiynoqlarga,
Erka kiyik, maylimi bir erkalasam?..

Umrimizning barcha yo'li, so'qmog'i cho'g',
Cho'g'dan qo'rqma, beyuz qo'ygan qopqondan qo'rq.
Bu dunyoda senga do'st yo'q, menga do'st yo'q,
Erka kiyik, maylimi bir erkalasam?..

Soch oqardi, dildosh kutib ko'zim toldi,
Yuragimdan to'kilmay ne so'z qoldi,
Yo'l so'ngida, hech bo'lmasa o'lim oldi,
Erka kiyik, maylimi bir erkalasam?..

✍️ Muhammad Yusuf

@sheriyatuz
Qorayib yo'qolar shafaqning yuzi,
Tunning og'ushida bedor yuraman.
Bir qiz bor dunyoning eng yomon qizi,
Men shu yomon qizni yaxshi ko'raman....
Tungi bedorlik....
Live stream started
Live stream finished (1 minute)
Юрак

Кўксимда бир қуш бор — учади тинмай.
Юксак-юксакларда учар — кўрар туш...
Учади ярадор бўлганин билмай,
Учиб кетаётиб ўлади бу қуш!

Усмон Азим

@sheriyatuz
Бормисан, йўқмисан, нима фарқи бор,
Сени соғинаман, муҳими шунда!..

Усмон Азим

@sheriyatuz
АФСУС

Кимнингдир қўлида,
кимнингдир оёғида,
кимнингдир йўлида,
кимнингдир кўзида,
кимнингдир юрагида,
кимнингдир сўзида,
кимнингдир чўнтагида,
кимнингдир тақдирида,
кимнингдир умрида,
кимнингдир ўлимида –
ҳеч нарса йўқ.

✍️ Усмон Азим

@sheriyatuz