Muxlis.uz
21.5K subscribers
11.6K photos
3.09K videos
24 files
16.4K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
Download Telegram
​​#эслатма
❗️Қадр кечаси

🔸Бугун 17 май якшанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (25-кеча) бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга
уланиш👇
https://tttttt.me/Muxlisuz | @Muxlisuz
Muxlis.uz
​​❗️ҚУЁШ ТУТИЛГАНДА КУСУФ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ! Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Сўнгра то қуёш очилиб кетгунча дуо қилади. Агар имом ҳозир бўлмаса, якка-якка ўқийдилар. Бу намозни…
#эслатма

ФА Астрономия институти хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади. Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 10:01да бошланади, максимум фазаси эса 11:24да кузатилади. Шу пайтда Ой қуёш юзасининг 51 фоизини тўсади ва бу вақтда қуёшнинг горизонтдан баландлиги 68 даражани ташкил қилади. Тошкент шаҳрида қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 49 дақиқани ташкил этади. Соат 12:51да қуёш тутилиши якунига етади.

@Muxlisuz
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал ва Аллоҳга суюкли эмас. Шундай экан, бу кунларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

* Таҳлил — Лаа илааҳа иллаллоҳ, дейиш;
* Такбир — Аллоҳу акбар, дейиш;
* Ҳамд — Алҳамдулиллаҳ, дейиш.


🔗 Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг
👉 https://tttttt.me/muxlisuz
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи

"Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) Зулҳижжанинг аввалги ўн куни кирганда ибодатга шу қадар жидду-жаҳд қилардиларки, ҳатто охирига бориб унга мадорлари қолмасди" (Имом Доримий ривояти).

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👉https://tttttt.me/joinchat/AAAAAD8AmAuLiej_HGyNIw
#ЭСЛАТМА

Муҳаррам ойининг 9-10-11 - кунлари, иншааллоҳ, шу ҳафта 28-29-30- август жума, шанба ва якшанба кунларига тӯғри келади.
Валлоҳу аълам

@Muxlisuz
#мақола #эслатма
Шайтон васваса қилганда бажариладиган 5 амал

1. Аллоҳдан паноҳ сўраш, “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”ни айтиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар Сизни шайтон томонидан васваса тутмоқчи бўлса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг! Зеро, У Эшитувчи ва Билувчи (зот)дир” (Фуссилат сураси, 36-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: “Уни ким яратди?”, “Буни ким яратди?” деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
....
Давоми👇|МАНБА |@muxlisuz
​​​​#эслатма
☝🏾БИЛГИН!

🔥Гуноҳ сабабли шодланишинг Аллоҳнинг наздида
гуноҳдан ҳам оғирдир.

🔥Гуноҳ қилаётиб кулишинг Аллоҳнинг наздида гуноҳдан
ҳам оғирдир.

🔥Бир гуноҳга (қила олмаганинг учун) хафа бўлишинг
Аллоҳнинг наздида гуноҳдан ҳам оғирдир.

🔥Маъсиятни ўтказиб юборганинг учун маҳзун бўлишинг
тарозида маъсиятнинг ўзидан ҳам оғирдир.

🔥Гуноҳ қила туриб, уни яширишга уринишинг Аллоҳнинг
наздида минглаб гуноҳдан ҳам оғирдир.

Одамлардан қўрқиб, одамлардан ҳаё қиласан-у,
одамларнинг Роббидан ҳаё қилмайсанми?


🌙 @muxlisuz
#эслатма
☝🏾Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади. Кейин осонлашади. Сўнг уни оқлаш бошланади. Охири унга кўникади. Энди ёқа бошлайди. Ва ниҳоят қалбга муҳр урилади.

Шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

Айман Ёғий
————————————
♻️ Дўстларингизга улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
​​#долзарб #эслатма #мулоҳаза
🍁ФОНИЙ ДУНЁ ҚАЙҒУСИ

Ҳаммамиз келажак ҳақида ўйлаймиз, эртанги кун учун ташвиш чекамиз. “Болаларни ўқитиш, уйли-жойли қилиш керак. Буларнинг барчасига қандай пул топаман”, деб қайғурамиз. Ҳозир барчанинг муаммоси тахминан шундай. Ўзимизни, болаларимиз келажагини ўйлаб тиним билмай ишлаймиз. Ҳар қанақа имкониятлардан фойдаланамиз, таниш-билишларни ишга соламиз. Бу машаққатларнинг барчаси эртанги кун учун. Аммо биз ўйлаётган бу келажак қабргача давом этадиган қисқагина вақтни ўз ичига олади. Қабрдан кейин ҳам ҳаёт бор. Шу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Фарзандларимиз келажакда яхши яшасин, деб қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, қанча маблағ керак бўлса топамиз, жигарбандимиз саодати учун ҳеч нарсани аямаймиз. Буларнинг барчаси болаларимизнинг фоний дунёдаги ҳаётлари учун... Фарзандларимизга муҳаббат фақат беш кунлик дунё билан якунланмасин. Уларнинг охиратдаги аҳволи учун биз ота-оналар масъулмиз. Бу дунёда иморат қуришларига ёрдам берганимиздек, охират саройларини қуришларига ҳам кўмаклашайлик, ҳар қанча заҳмат бўлса, кўтарайлик. Уларга, аввало, имон калимасини ўргатайлик. Ундан кейин ҳалол-ҳаромни, савоб-гуноҳни танитайлик. Бугун қўшнининг дарахтидан олма узиб еган боламизга унинг ҳаромлигини тушунтирмасак, эртага каттароқ ўғриликка қўл урмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Ердаги чумолиларни оёқлари билан эзғилаётган боламизга бу бераҳмлик, гуноҳлигини уқтирмасак, вақти келиб бошқа ваҳшийликларга ҳам ўтиб кетиш хавфи бор. Чунки нафс ўрганган нарсасида давом этади. Халқ ичида “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”, “Сут билан кирган жон билан чиқади” каби нақллар бежиз айтилмаган.
Шундай экан, ўткинчи дунё ташвишларидан ортиб, бир оз охират ҳақида ҳам қайғурайлик, ҳар бир кунимизнинг маълум қисмини ўзимиз, фарзандларимиз абадий дунёси учун сарфлайлик. Ана шунда халқ олдида ҳам, Ҳақ олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлади! .

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
———————————————-
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
#эслатма
☝🏾Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади. Кейин осонлашади. Сўнг уни оқлаш бошланади. Охири унга кўникади. Энди ёқа бошлайди. Ва ниҳоят қалбга муҳр урилади.

Шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

Айман Ёғий
————————————
♻️ Дўстларингизга улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
#эслатма

ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ!

Нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳар бир мусулмон киши ҳайит тонгида ўзи ва болалари учун адо фитр садақасини этиши вожибдир.

▪️Вақти:
Ҳайит куни тонг отиш пайти. Лекин бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон ойи давомида берса ҳам бўлади.

▪️Киши бошига бериш вожиб бўлган миқдори:
Милодий 2021 йил (ҳижрий 1442 йил) учун Фитр садақаси миқдори:

≈ 2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 80 000 (саксон минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланган.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

▪️Кимга берилади?
Фитр садақасини закот олишга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.

ФИТР САДАҚАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

🔗 Улашинг: @muxlisuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

Бугун Шаввол ойининг 14 куни❗️

🔉 Шаввол ойи рўзасини нима учун тутиш керак?

👤 Одилхон қори Юнусхон ўғли

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@MUXLISUZ | telegram.me/Muxlisuz
#Эслатма
🔆ИСТИҒФОР НИМА?🔆
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»

Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичик гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак.

Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим. Барча мусулмонларга маълумки, икки олам сарвари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тамомила гуноҳлардан маъсум ва пок бўлганлар. Шунга қарамай Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 дан зиёд тавба ва истиғфор айтардилар.
...
Давоми👇|@muxlisuz
#Эслатма
🔆ИСТИҒФОР НИМА?🔆
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»

Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичик гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак.

Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим. Барча мусулмонларга маълумки, икки олам сарвари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тамомила гуноҳлардан маъсум ва пок бўлганлар. Шунга қарамай Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 дан зиёд тавба ва истиғфор айтардилар.
...
Давоми👇|@muxlisuz
#эслатма
☝🏾Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади. Кейин осонлашади. Сўнг уни оқлаш бошланади. Охири унга кўникади. Энди ёқа бошлайди. Ва ниҳоят қалбга муҳр урилади.

Шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

Айман Ёғий
————————————
👉🏼https://telegram.me/Muxlisuz
​​#ЭСЛАТМА

Азиз диндошлар, бугун
21 апрель пайшанба, Рамазон ойининг 20-куни. Бугун шомдан кейин охирги ўн кунликнинг биринчи тоқ кечаси бошланади. Яъни, Рамазоннинг 21-кечасини кутиб оламиз.
Шу бугунги тоқ кечадан бошлаб қолган тоқ кечалари ҳам шом намозидан бомдод намозигача имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. Чунки, Қадр кечаси Рамазон ойи охирги ўн кунининг тоқ кунларидан бирида яширилган.
Оиша онамиз ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунидан изланглар". Бухорийнинг ривоятларида эса: "Рамазоннинг охирги ўн кунининг тоқ кечаларида (изланглар)", деб хабар берилган.
Шундай экан, муқаддас Рамазон ойи муборак кечасининг баракотларидан бебаҳра қолмаслик учун астойдил саъй-ҳаракат қилайлик.

Дониёр Файз

Яқинларингизга ҳам улашинг 👉🏼

https://tttttt.me/doniyorqori
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал ва Аллоҳга суюкли эмас. Шундай экан, бу кунларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

* Таҳлил — Лаа илааҳа иллаллоҳ, дейиш;
* Такбир — Аллоҳу акбар, дейиш;
* Ҳамд — Алҳамдулиллаҳ, дейиш.


🔗 Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг
👉 https://tttttt.me/muxlisuz
#Эслатма

Аср намозини ўтказиб юборманг!☝️

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "الَّذِى تَفُوتُهُ صَلاَةُ الْعَصْرِ كَأَنَّمَا وُتِرَ أَهْلَهُ وَمَالَهُ" (رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аср намозини ўтказиб юборган оиласидан, бойлигидан айрилган (киши) кабидир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://tttttt.me/Muxlisuz
#эслатма

АЛЛОҲГА НИМА ДЕБ ЖАВОБ БЕРАСИЗ?

"Ўқи!" деб буюрган Зот, бир кун келиб "Ўқидингми?" деб, албатта сўрайди...

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://tttttt.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
#эслатма

❗️КУТМАНГ

😔 Ота-онангизни елкада кўтариш учун уларнинг тобутда ётишини кутманг...

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://tttttt.me/+nkho490OE8I3Y2Uy