#sura #oyat #tashvish #musibat
✅ ҲАЁТ ЙЎЛИНГИЗ ҚИЙИНЛАШИБ КЕТСА, БАРЧА НАРСАНИ БИЛУВЧИ ЗОТГА ҚАЙТИНГ
Гар кўзингизга кўринса дунё тор,
"Шарҳ" сурасини тафаккур айланг такрор.
Аллома Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Бошимга ғам-ташвиш солган бир иш юз берди. Мен бу мусибатдан турли йўллар билан чиқиб кетишга уриндим, лекин ҳеч қандай чора топа олмадим. Шунда хаёлимга
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا
"Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур" (Талоқ сураси, 2-оят) ояти келди.
Билдимки, тақво қилиш барча ғамдан чиқиш йўли экан. Аллоҳга ҳақиқий тақво қилишга ҳаракат қилишим билан бошимга тушган ишдан чиқиш йўлини топдим".
♻️ https://xn--r1a.website/+nkho490OE8I3Y2Uy

❤28👍5🔥4💯2😢1
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевалар, мискинлар, қул-хизматчилар билан бирга юрар, уларнинг эҳтиёжларини таъминлар, бундан асло тортинмас, орланмас эдилар" (Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти).
🌐 https://xn--r1a.website/+nkho490OE8I3Y2Uy

❤20👍15🔥1👏1💯1
#jannat #yoqut #nur #mashriq
ЖАННАТ ЁҚУТЛАРИДАН ИККИ ЁҚУТ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рукн (қора тош) ва мақом (мақоми Иброҳим) жаннат ёқутларидан икки ёқут (тош) эди. Аллоҳ у иккисини нурини ўчирди. Агар у иккисини нурини ўчирмаганида, машриқ билан мағриб ўртасини ёритар эди" деяётганларини" эшитдим" деди (Имом Термизий ривояти).
https://xn--r1a.website/+nkho490OE8I3Y2Uy

❤30👍4💯3👎1🔥1
#siyrat #muhabbat #qalb #iymon
ИЛК МАРТА РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИ КЎРГАНИМДА
Робиъа ибн Каъб розияллоҳу анҳу Aллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашган кунини бундай ҳикоя қилади:
«Қалбим иймон нури билан чароғон бўлганида ёшгина йигитча эдим. Илк марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўришга мушарраф бўлганимдаёқ у зотни жуда қаттиқ яхши кўриб қолдим, бутун фикр-зикримни Aллоҳнинг Пайғамбарига бўлган муҳаббат эгаллаб олди.
Бир куни хаёлимга бундай фикр келиб қолди: "Эй Робиъа, Пайғамбар алайҳиссаломнинг хизматларига бормайсанми? Aгар таклифингни қабул қилсалар, ҳамиша ёнларида юриб, суҳбатларидан баҳраманд бўлардинг, дунё ва охират яхшиликларини қўлга киритардинг".
Шу заҳоти умид билан Фахри коинот ҳузурларига бордим, хизматларини қилмоқчилигимни айтдим. У зот умидимни йўққа чиқармадилар, ходимликка олдилар.
Шу кундан бошлаб Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссаломдан бир қадам ҳам узоққа кетмадим, қаерга борсалар, ҳамроҳ бўлдим. Нигоҳлари тушиши билан ҳузурларига чопиб бораман. Бирор нарсага эҳтиёжлари бўлса, бажаришга шошаман. Кун бўйи бирга бўлиб, хизматларини қиламан.
Хуфтон намозидан сўнг уйларига кириб кетганларида мен ҳам қайтмоқчи бўлардим, аммо бир фикр кетишдан тўсиб турарди: "Қаёққа борасан? Мабодо тунда Расули акрамнинг ишлари чиқиб қолса-чи?" деб ўйлаб, эшик ёнида тонг оттирар эдим»....

😢23❤22👍3🔥2⚡1
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларида дона-доналик ва шошилмаслик бор эди" (Имом Абу Довуд ривояти).

❤24👍9💯2
#mavlid #rasululloh #siyrat #muhabbat
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БОЛАЛИК ЙИЛЛАРИ
▶️ https://www.youtube.com/watch?v=sNgDMfDt0sg&t=8s
♻️ https://xn--r1a.website/+nkho490OE8I3Y2Uy
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БОЛАЛИК ЙИЛЛАРИ
▶️ https://www.youtube.com/watch?v=sNgDMfDt0sg&t=8s
♻️ https://xn--r1a.website/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤15👍3💯1
ГЎЗАЛ ХОТИМА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
Бир киши Арафотда уловидан йиқилди-да, бўйни синиб, вафот этди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга хушбўйлик суртманглар (яъни, жасадига атр қуйманглар) ва бошини ёпманглар! Зеро, у Қиёмат кунида талбия айтган ҳолида қайта тирилтирилади”, дедилар.
Биз сажда узра, рўзадор ҳолатда ёки эҳромда вафот этган кишилардан гўзал хушхабар умид қиламиз. Бироқ, “гўзал хотима” фақатгина бирон ибодат устида жон бериш дегани эмас.
Ҳақиқий гўзал хотима – зиммангда бандаларнинг ҳаққи бўлмаган ҳолда бу дунёни тарк этишингдир!
Одамлар сенинг қўлингдан ҳам, тилингдан ҳам, моли, жони ва номусига нисбатан омонликда бўлганида ўлим топишингдир!
Сила-и раҳм қилган, ота-онасига яхшилик кўрсатган фарзанд бўлиб кўз юмишингдир!
Ахир, на Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва на Абу Бакр сажда устида вафот этганлар.
Демак, асл масала инсоннинг қандай ўлганида эмас, балки қандай яшаганидадир!
Зеро, Аллоҳ йўлида ўлиш каби юксак ва улуғвор бирон бир нарса бўлса… У ҳам бўлса, Аллоҳ йўлида яшамоқдир!
Адҳам Шарқовийнинг رسائل من النبي ﷺ китобидан

❤21👍8🔥4💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo #salavot #juma #muborak
🕌 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
{إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا}
📿 "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!" (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
♻️ Улашинг

❤32👍6😢3💯1
Жума куни ушбу 8️⃣ амални бажаришни унутманг!
Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).
🔸Аллоҳ таоло жума куни мусулмонларга байрам қилиб берган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”, деганлар.
🔸Бу кунда Аллоҳ таоло бу умматга жуда кўплаб неъматлар ато этган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам: “Жума кунида бир вақт борки, бирор мусулмон намоз ўқиб турган ҳолда ўшанга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса, унга буни албатта беради”, дедилар.
🔸Жума кунининг бир қанча одоблари бўлиб, уларга ҳар бир мўмин банда амал қилмоғи лозим:
1. Ғусл қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Аммо кимки ғусл қилса, янада афзалдир!”.
2. Мисвок ишлатиш, сочни ёғлаб парваришлаш, хушбўйлик сепиш.
3. Энг яхши ва тоза либосларни кийиш.
4. Масжидга шошилмай, зикр айтиб юриб бориш.
5. Одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик.
6. Каҳф сурасини ўқиш.
7. Дуолар қабул бўладиган вақтни ғанимат билиш. Уламолар ушбу вақт ҳақида 2 хил фикр билдиришган.
Биринчиси – қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир;
Иккинчиси – бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасидадир.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Telegram
Muxlis.uz
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.
❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ

❤16👍4💯1
#hadis #juma #salavot #fazilat #savob
✨ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кунларингизнинг энг афзали жума кунидир. Шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга салавотларингиз кўрсатилади", дедилар.
Шунда саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатилади?" дейишди.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди", дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

❤18👍6😢4🔥1
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлакларини ямар, оёқ кийимларини тикар, эр киши уйда қиладиган барча ишларни бажарар эдилар" (Имом Аҳмад ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиш (да сув қуйиб туриш) ва садақа бериш ишларини ҳеч кимга буюрмас, фақат ўзлари бажарар эдилар" (Ибн Можа ривояти).
✏️https://xn--r1a.website/+ajV5bmGwT6gxMjgy

❤18👍1🔥1
#janoza #qiyrot #toğ #savob
КИМ ЖАНОЗАГА ҚАТНАШСА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким иймон билан савоб умидида бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Маълумот ўрнида: Уҳуд тоғининг оғирлиги - тахминан 45 миллиард тонна, узунлиги 7 километр, баландлиги эса 1077 метр, эни эса 2-3 километрни ташкил этади.

👍18❤8🔥3💯1
#ilm #tavakkul #kifoya #olim
"МЕН СЕНГА КИФОЯ ҚИЛАМАН": ТАВАККУЛДАН СЎНГ КЕЛГАН ТАСКИН
Шайх Ҳошим Жамил – ироқлик машҳур олим, фақиҳ ва қиёсий фиқҳ бўйича йирик мутахассисдир. Мисрдаги машҳур ал-Азҳар университетида докторлик даражасини ёқлаган. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) илмий ва таълим фаолиятини давом эттирмқода.
Шайх Ҳошим Жамилнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олган кезларида юз берган, қийинчиликдан сўнг енгиллик келиши ва Аллоҳга таваккул қилиш ҳақидаги ибратли воқеа жуда машҳурдир.
Ҳошим Жамил Қоҳирада докторантура босқичида ўқиб юрган вақтида моддий қийинчиликка дуч келади. Имтиҳонлар яқинлашиб қолган бир пайтда уй эгаси ундан уйни бўшатиб қўйишни талаб қилади. Шайх имтиҳонлар тугагунча муҳлат беришини илтимос қилса ҳам, уй эгаси кўнмайди ва бир неча кун ичида чиқиб кетишини айтади. Шу кунларда унга Ироқдан ҳар ой келиб турадиган пул жўнатмаси ҳам номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолади.
Чуқур ғамга ботган ва нима қилишни билмай қолган олим Қоҳира кўчаларида юриб, Шом намози вақтида эски бир масжидга киради.
Намозни ўқиб бўлгач, у масжид меҳробига ёзиб қўйилган қуйидаги шеърий байтларга кўзи тушади:
Сени бир сув томчисидан яратганимдан бери сенга қилган яхшиликларимни (жамилимни) эслагин,
Она қорнида сенинг суратингни чизганимни унутмагин!
Ҳамма ишларингда Менгагина суян (таваккул қил),
Қўрққан ва ҳадиксираган нарсаларингда Ўзим сенга кифоя қиламан....
Шеърдаги "жамилим" сўзи "қилган яхшиликларим" маъносини англатса-да, олимнинг исми ҳам Ҳошим Жамил бўлгани учун бу сўзлар унга худди тўғридан-тўғри Аллоҳ томонидан билдирилган тасаллидек таъсир қилади.
Бу байтларни ўқигач, олимнинг қалбидаги бутун ғам-андуҳ тарқаб, кўнгли хотиржам бўлади ва уйига қайтади.
Бир неча дақиқадан сўнг уй эгаси келиб, фикридан қайтганини, бемалол имтиҳонларини тугатиб, кейин чиқиб кетиши мумкинлигини айтади. Орадан бир соат ўтар-ўтмас, унга Ироқдан кутилган пул жўнатмаси етиб келгани ҳақида хабар беришади.
Энг хайратланарлиси, Ҳошим Жамил эртаси куни намоз ўқиган масжидга бориб, меҳробда кечаги ёзувларни топа олмайди.
Имом, муаззин ва масжид масъулидан ҳам бу ҳақда сўрайди. Аммо уларнинг барчаси: "Сиз ақлдан оздингизми?! Бу меҳроб ўттиз йилдан бери ўзгармаган. Унда бундай байтлар йўқ!" дейишади.
Бу ҳодиса олимнинг ҳаётида Аллоҳга бўлган ишонч ва таваккулни янада кучайтирган энг гўзал ибратлардан бири бўлиб қолган.
Қалб ва ҳолатларни ўзгартирувчи Зот – Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Барча қийинчиликда қолган бандаларига Ўз раҳмати ва ёрдамини насиб қилсин.
©️ Даврон НУРМУҲАММАД

❤30👍6😭5🤯2😢2⚡1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ОЛИБ ҚЎЙИЛГАНИ АСЛИДА СИЗГА БЕРИЛГАНИДИР
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

❤20👍11😭3😢2