Muxlis.uz
21.5K subscribers
11.6K photos
3.09K videos
24 files
16.4K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
Download Telegram
#мақола
“БИР КУНДА 1 МИЛЛИОН 💰ТОПИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?”

Бойлик – одамлар қалбидан энг кўп жой олган, инсонлар томонидан энг кўп севилган дунё зийнатидир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Охиратни деб дунёсини, дунёни деб охиратини тарк қилган банда яхшиларингиз эмас. Чунки иккисида ҳам жамғариши лозим бўлган жиҳати бор. Одамларга боқиманда бўлиб қолманглар – зинҳор ўзгаларга оғирлигингиз тушмасин”.

Мазкур ҳадис мўмин-мусулмонларни у дунёни унутмаган ҳолда, ўзгаларга юк бўлмасдан, меҳнат қилиб, ҳалол йўл билан бу дунё эҳтиёжларига етарли мулк, маблағ топишга ундайди. Аммо, мўмай даромад орттираман, осон бой бўламан деб, ҳаромга қўл уриш камбағал бўлишдан кўра оғирроқ мусибат ва азобларнинг сабабчисидир.

Сўнгги пайтларда, интернет саҳифалари, айниқса ижтимоий тармоқларда “уйдан чиқмасдан бой бўлишни хоҳлайсизми”, “Кўп пул топиш учун ажойиб имконият” ёки “Бир кунда 1 миллион топишни истайсизми?” каби жимжимадор рекламалар орқали турли каналлар ва гуруҳларга аъзо бўлишни таклиф қилаётган “bet”лар ҳаддан зиёд кўпайиб кетди.
...
ДАВОМИ БУ ЕРДА👇 | @Muxlisuz
#мақола
ИСЛОМДА УЛУҒ ИНСОНЛАР ВА БОШЛИҚЛАРГА ҲУРМАТ ВА ИТОАТ МАСАЛАСИ

Халқимизнинг кўп асрлик тарихидан юртдаги улуғ зотлар, бошлиқлар, уламолар, ишбошиларга ҳурмат, уларнинг ўгитларига итоат миллий қадрият ҳисобланган. Жамият равнақи, халқ фаровонлиги ушбу зотларнинг панд-насиҳатлари ва кўрсатмаларига амал қилишга ҳар томонлама боғлиқлиги – исбот талаб қилмас ҳақиқатдир!

“Итоат” калимаси “бўйсуниш”, “таслимлик”, “ҳукмга рози бўлиш” сўзлари билан маънодош бўлиб, уларнинг қаршисида “осийлик”, “ҳаддан ошиш” каби сўзлар туради. Итоат тўғрисида Қуръони каримнинг бир қанча оятларида сўз юритилган бўлиб, жумладан шундай дейилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَلَا تُبْطِلُوا أَعْمَالَكُمْ

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз! Амалларингизни зое қилмангиз!” (Муҳаммад сураси, 33-оят).
....

Давоми | @Muxlisuz
#мақола

❗️Егувчилар тўпланадиган энг ёмон таом

Маййит чиқган хонадоннинг қўшнилари, ёру дўстлари ёки маййитга алоқадор кишилар учун мустаҳаб бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларини амалга ошириш ҳамон суннатлигича қолган...

Давомини ўқиш учун линкни босинг👇🏼👇🏼👇🏼
https://telegra.ph/Eguvchilar-t%D1%9Eplanadigan-ehng-yomon-taom-07-07

Каналга уланиш учун👉👉 https://tttttt.me/muxlisuz
#мақола
Фарзанд кўрганда бажариладиган 6 амал 👶🏻

1️⃣. Чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиш.
Рофеъ розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг фарзанди Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён (Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифаси) зарар етказа олмас”, дедилар.
....
Давоми | @Muxlisuz | @Muxlisbot
#мақола

“Абдуллоҳ” исмли тобеъинлар

Тобеъинлар уч табақага бўлинади: катта тобеъинлар, ўрта тобеъинлар ва кичик тобеъинлар. Бундан ташқари ўрта тобеъинлардан кейин келувчилар ва кичик тобеъинлар билан замондош бўлганлар ҳам тобеъин саналади. Аввал “Абдуллоҳ” исмли катта тобеъинлар рўйхатини келтирамиз...

Давоми👇| @muxlisuz |
#мақола
Ғазабнинг 3 тури: Мақталган, қораланган, мубоҳ

Ғазаб уч хил бўлади:

1. Маҳмуд (мақталган) ғазаб.

Аллоҳ учун ғазабланиш, Аллоҳ белгилаб берган чегарадан ўтилганида ғазабланиш вожиб саналади. Зеро, ҳаром ишлар содир этилганида уларга рози бўлиш, қаршилик кўрсатмаслик имон заифлиги аломатидир.
....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👇👇👇| @MUXLISUZ
​​#мақола
🌿Вафот этмасдан олдин бажариладиган 2 амал

قُلْ لِعِبَادِيَ الَّذِينَ آَمَنُوا يُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لَا بَيْعٌ فِيهِ وَلَا خِلَالٌ
💎"(Эй, Муҳаммад!) Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!" (Иброҳим сураси, 31-оят).

Аллоҳ таоло мўмин бандаларига икки амал: намозни мукаммал адо этиш ва эҳсон қилишни буюрмоқда.

"...намозни баркамол адо этсинлар"
. Аллоҳ таоло аввало бандаларига намозни қоим қилишни буюрмоқда. Оятда Аллоҳ таоло намозни мукаммал адо этувчиларни "имон келтирган бандаларим" деб мадҳ этмоқда.
Муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтади:
"Намозни баркамол адо этиш бу уни ўз вақтида, руку, саждалари, қаъда, ташаҳҳудини жойига қўйиб, хушу-хузу билан адо этишдир".
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🔹“Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир.
Саҳобалар:
"Ё Расулуллоҳ, намозидан қандай ўғирлайди", дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"У руку ва саждасини ва хушусини тўлиқ қилмайди", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таоло бошқа қатор оятларда ҳам мўминларга намозни баркамол адо этишга буюради:
💎"(Эй, мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз"(Нур сураси, 56-оят);

💎"Намозни (мукаммал) адо этингиз. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир" (Нисо сураси, 103-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🔹“Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани – унинг намозидир. Агар намози тўғри бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар намози фосид бўлса, шубҳасиз, ноумид бўлибди, ютқазибди”, деганлар (Имом Доримий, Имом Аҳмад ривояти).

"...хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар". Ибодатларнинг энг афзали махфий қилинганидир. Чунки бундай амал риёдан узоқ бўлади. Аммо тоатни ошкор қилишдан одамларга яхшиликни тарғиб қилиш, уларга намуна бўлиш ният қилинса бундай амал ҳам афзал ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🔹“Маҳфий қилинган иш ошкора қилинган ишдан афзал, агар ошкора қилинган иш унга эргашишлари учун қилинган бўлса, у афзалдир”, дедилар (Ҳаким Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло бошқа оятда бундай марҳамат қилади:
💎 “Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир” (Бақара сураси, 271-оят).

Демак, садақани ошкора берса ҳам, махфий берса ҳам яхши. Чунки Аллоҳ таоло банда қилаётган барча ишларни кўриб, билиб туради. Муҳими ният холис Аллоҳ учун бўлсин.
Аллоҳ таоло барчамизни намозни баркамол адо этувчи ҳамда Ўзининг ризолиги учун хайр-эҳсон қилувчи бандаларидан қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Muxlisuz
#мақола
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ НИМА ДЕГАНИ?

Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳар бир мўминнинг зиммасидаги вожиб амалдир. Мўмин банда бу дунё ва охиратдаги барча орзуларига Аллоҳ таолодан қўрқиш билангина етади. Роббимиз биз бандаларини Ўзидан қўрқишга амр қилиб, шундай деган:

فَلاَ تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

💎 “Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар”
(Оли Имрон сураси, 175-оят).

فَلاَ تَخْشَوُاْ النَّاسَ وَاخْشَوْنِ

💎 “Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар” (Моида сураси, 44-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
🍀«Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Иззатим ва буюклигимга қасамки, иккита қўрқув ва иккита хотиржамликни бандамда жам қилмайман. Ким дунёда Мендан қўрқса, охиратда уни хотиржам қиламан. Ким дунёда хотиржам бўлса, қиёматда уни қўрқитаман»..🍀

Аллоҳдан қўрқишнинг аломатлари, қўрқувни пайдо қиладиган амаллар нима? Қуйида шуларни келтириб ўтамиз ....

Давоми👇| @muxlisuz |Манба
#мақола
Тарафкашликка чақирган биздан эмасдир

Тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир..

Восила ибн ал-Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Тарафкашлик нима?» дедим.

«Қавмингга зулмда ёрдам бермоқлигинг», дедилар».


Шарҳ: Исломда тўғри маънодаги, ҳақ йўлдаги тарафкашлик тарғиб қилинади. Аммо зулмда тарафкашлик қилиш ман қилинади.
...
Давоми👇| @muxlisuz |Манба
#мақола
📝Тунда Қуръон тиловат қилиш
фазилати

Қуръон ўқувчилар учун ихтиёр қилинган вақтларнинг энг афзали кечасидир. Аллоҳ таоло айтади:

“Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар ва яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир” (Оли Имрон, 113-114).

Ҳадиси шарифларда тунги намоз ва қироат фазилати ҳақида етарлича маълумотлар келган.

عَنْ ابْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَجِيءُ الْقُرْآنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَالرَّجُلِ الشَّاحِبِ فَيَقُولُ: أَنَا الَّذِي أَسْهَرْتُ لَيْلَكَ وَأَظْمَأْتُ نَهَارَكَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қуръон қиёмат куни ҳолдан тойган киши кўринишида келиб, “сени тунлари бедор қилган ва кундузлари чанқатган менман”, дейди” (Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ривоят санади ҳасан1).
.......

Давоми👇| @muxlisuz |
👉🏻Muxlis.uz да ўқинг
#мақола
Ушбу 5 гуноҳдан мўминлар узоқ бўлсинлар!

1️⃣. Мўмин банда эшитган нарсасини сўраб-суриштирмай гапиришдан эҳтиёт бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси, 6-оят).
....
Давоми | @Muxlisuz | @Muxlisbot
#мақола
Рўзанинг 15 та фазилати

1. “Дунёдаги ҳар бир нарсанинг закоти бор ва баданнинг закоти рўзадир”.

2.“Очлик ва чанқоқни Аллоҳ учун бошдан кечирадиган мусулмонлар нақадар бахтлидирлар. Бундай кишиларнинг мартабалари қиёмат кунида улуғ бўлади”

3...
Давоми👇🏼👇🏼👇🏼|@muxlisuz
#мақола
Ғазабнинг 3 тури: Мақталган, қораланган, мубоҳ

Ғазаб уч хил бўлади:

1. Маҳмуд (мақталган) ғазаб.

Аллоҳ учун ғазабланиш, Аллоҳ белгилаб берган чегарадан ўтилганида ғазабланиш вожиб саналади. Зеро, ҳаром ишлар содир этилганида уларга рози бўлиш, қаршилик кўрсатмаслик имон заифлиги аломатидир.
....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👇👇👇| @MUXLISUZ
#мақола

📌Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким кичигимизга раҳм қилмаса ва каттамизнинг ҳақини билмаса, биздан эмас”, дедилар.

☝️Бу – машҳур ҳадис. Мўмин-мусулмонлар кичикларга, болаларга раҳм қилишлари, меҳрибон бўлишлари, бошини силашлари, айни пайтда катталарнинг ҳурматини, эъзозини жойига қўйишлари лозим. Бу ишлар мўминларнинг сиймоси, Ислом жамияти аъзосининг белгисидир.
...
Давоми👇| @muxlisuz
#мақола
Шайтон одам боласининг қон томирларида юради

Анас
ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта шайтон (макр-ҳийласи) одам боласининг қон томирларида юради” (Муслим, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган).

Уламолар бу ҳадисни қуйидагича изоҳлашган:

1. Ҳадис зоҳирига кўра, Аллоҳ таоло шайтонга инсон ичига кириб, қон томирларига оқиш учун куч-қувват, қудрат ато этган.
....
ДАВОМИ БУ ЕРДА👇👇👇| @MUXLISUZ
#мақола_намоз
Фарзандларни намозга ўргатишнинг 40 та усули.

☘️1) Фарзандларга намоз ўргатиш бир ибодат бўлиб, ўргатилгани учун ота-она ҳам бунга савоб олади. Шунинг учун Аллоҳдан савоб умидида фарзандларни намозга далолат қилиш керак.

☘️2) Ота ҳам, она ҳам фарзандларини намозхон қилишга масъул. Шунинг учун бир-бирларига суяниб, бепарво қолишлари керак эмас.

☘️3) Фарзандларингизга намоз ўргатишга ихлос қилишингиз, буни холис Аллоҳ учун қилмоғингиз керак.
Давоми 👇🏼👇🏼👇🏼 / @muxlisuz
#МАҚОЛА

📚Фақиҳларга фатво берган олима

🔹
Тарихда Фотима Самарқандийя деб ном қолдирган бу аёл ўз даврининг катта олими Алоуддин Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳнинг қизи бўлган. Оталари ўзларига келган фатвони қизларига кўрсатмай туриб жавоб бермаганлар. Шунинг учун барча фатволарда оталари билан бирга қизлари Фотиманинг муҳри босилган.

🔹Фотима Самарқандийянинг хабарлари бутун дунёга тарқалгач, арабу ажамлардан ҳатто баъзи юрт подшоҳлари томонидан совчи кела бошлайди. Лекин Алоуддин Самарқандий қизларини оддий лекин ўта илмли шогирдлари Косоний раҳматуллоҳи алайҳга берганлар.

🔹Шогирдларига қизларини турмушга узатиш қиссаси шундай бўлган: «Алоуддин Самарқандийнинг "Туҳфатул фуқаҳо" номли фиқҳ фанидаги машҳур асарлари бор эди. Шогирдлари Косоний ўша китобни 8 жилдлик китоб қилиб шарҳладилар ва "Бадоиус саноиъ" деб ном қўйдилар. Китобни кўрган устозлари қизларини шогирдларига никоҳлаб қўйдилар».

🔹Шунинг учун баъзилар: "Туҳфа китобини шарҳлатиб қизини ўшанга турмушга берди", дер эди.

🔹Фотима Самарқандийя турмушга чиққач илм олиш ва илм беришдан тўхтамадилар. У киши эрларига ҳам баъзи масалаларда берган фатволарини тўғрилаб, эрлари қилган хатоларини баён қилиб берар эдилар.

🔹Бу ҳақда муаррих Ибн Адим шундай ёзади: "Фотима мазҳабдаги фиқҳий масалаларни эридан кўра яхшироқ биларди. Баъзида Косоний хато қилиб қўйса Фотима, унинг хатосини тўғрилаб фатводаги хатосини баён қилиб берар эди. Ҳатто Косонийнинг ўзи ҳам баъзи масалаларда аёлидан фатво сўрарди".

🔹Ушбу фақиҳа аёл 581 ҳижрий санада Ҳозирги Сурияда Ҳалаб шаҳрида вафот қилганлар. Қабрлари Иброҳим Халил жоме масжиди олдидаги қабристонда. Аёллари вафот этгандан сўнг Косоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳар жума куни аёлларини зиёрат қилгани келар эдилар. Кейинчалик Косоний ҳам вафот қилдилар ва у киши ҳам Сурияда дафн қилиндилар.

©️Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
#мақола
❗️Робиъул аввал ойи қандай ой?
━━━━ ☙ ☪️ ☙ ━━━━

“... Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

“Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!
...
Робиъул аввал ойи қандай ой?
...
Мавлуд нима дегани?
...
Бу ойни қандай ўтказиш керак?
...
Салавот нима дегани?
...
Салавот қандай айтилади?
...
Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
...
Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир
......
БАТАФСИЛ👇 | @Muxlisuz | @Muxlisbot