Муҳрим
14.4K subscribers
655 photos
283 videos
1 file
1.76K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1989 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон парламенти «Давлат тили ҳақида»ги қонунни қабул қилиши билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Бу — Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши йўлидаги илк қадамлардан бири эди.

Бугун, 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни. Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини янада оширишни мақсад қилган “Миллий тикланиш” партияси байрам учун сунъий интеллект ёрдамида ролик тайёрлабди.

Байрам муборак!

#sаylоv24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Наманган вилоятидаги сайловолди тарғиботига бағишланган оммавий тадбирида қисқа савол-жавоблар викторинаси ўтказилди.

Викторина жараёнида иштирокчилар сайлов жараёнлари, партиянинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқлари ҳақидаги турли саволларга жавоб берди.

Айтишларича, ЎзХДПнинг сайловолди жараёнга бундай ижодий ёндашуви сиёсий фаолликни ошириш қаторида аҳоли ва сиёсатчиларни бир-бирига янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

#sаylоv24
Жой номларига қизиқаман. Қайга борсам, кўча номлари ёзилган лавҳаларни суратга тушириб юраман. Қизиқ кўринганларининг тарихини имкон қадар ўрганишга ҳаракат қиламан. Бахтимга, Тошкент ҳам шу қизиқишимга мос – пойтахтимизда номи 100 йилдан бери ўзгармай турган кўчани излаб топиш кўп ҳам осон иш эмас. Яхшилаб суриштирсанг, ўлдим деганда кўчанинг бир қисми қайта номланган бўлади (масалан, Руставели кўчасининг бир қисми бир вақтлар Усмон Носир деб аталгани каби).

Машҳурлар ўз таржимаи ҳолида: “Мен фалон жойда туғилганман”, деб маҳалласигача ёзади-ку. Уларнинг кўпи, табиийки, уйидан анча узоқдаги туғуруқхонада дунёга келган, лекин таваллуд жойи сифатида маҳалласи ё кўчасини кўрсатади. Ўша машҳурлардан ибрат олиб ёзадиган бўлсам, мен ҳам Чилонзор туманидаги Энергетиклар кўчасида туғилганман (бу номнинг “Адреналин Раш” ё “Редбулл”га алоқаси йўқ). Мактабга чиққунимча кўча номи Ҳамроқул Турсунқулов 3-тор кўчасига ўзгарди. Ҳозир Лутфий 5-тор кўчаси деб аталади. Бу ҳали мен билганларим - балки бундан ҳам кўпроқ ўзгаргандир.

Бу аҳволни тушунса ҳам бўлар – Тошкент охирги 100 йилдан бери тинимсиз ўзгараётган, ўсаётган, қайта-қайта қурилаётган шаҳар. Кеча маҳалла бўлган жой ўрнида ҳозир йўл, кеча йўл бўлган жой устида бугун кўп қаватли автотураргоҳ. Эртага шу автотураргоҳ ўрнида савдо маркази ё турар жой мажмуаси, ё бўлмаса яна йўл бўлиши мумкин. Шундай экан, кўчалар номи ҳам тинимсиз ўзгараверади. Бу жараён ҳозир ҳам давом этяпти ва кўпроқ 2010 йиллардаги уқувсиз, зўрма-зўраки, ясама сўзлар билан қайта номлаш ҳамда “тор кўчаларни болалатиш кампанияси” каби хатолар устида ишлашга ўхшайди (аммо ҳозир ҳам хатолар қилинмаяпти, деб бўлмайди).

Пойтахт ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти ҳар икки-учда ойда бир шаҳарнинг у ёки бу қисмидаги ўнлаб, баъзан юзлаб кўчалар номи ўзгараётгани ҳақида хабар беради. Мен ҳам бу постни аслида шундай хабарлардан бири берилганида ёзмоқчи бўлгандим, лекин ҳеч қўл тегмаётганди. Бугун қараб чиқдим: Учтепа ва Юнусободдаги кўчалар бўйича эълон қилинган охирги овоз беришлар ҳам тугабди. Бир томондан шуниси ҳам яхши - биз қайси вариантлар ғолиб чиққани, қайси кўчалар номи қандай ўзгариши кутилаётганини кўриб чиқишимиз мумкин.

Масалан, Ўрикзор томонларда Самарбону 2-тор кўчаси энди Китобхонлар кўчаси деб аталадиган бўлиб турибди. Ундан сал наридаги Гулсанам кўчасининг номи эса Чемпионлар деб қайта номланаркан – қизиқ, бу кўчада нечта чемпион яшаса экан? Учтепанинг “материк” қисмида Мискарлар ва Ватан ҳимоячилари, Таълимот ва Тарғибот, Айдаркўл ва Мамлакат деган кўчалар пайдо бўладиган. Обида, Волида, Зиёратгоҳ (“Қаерда яшайсан?”. “Зиёратгоҳда”) деган, назаримда, баҳсли ҳам тушунарсиз қайта номлашлар ҳам бор.

Лекин булар, масалан, Юнусободдаги Дарёсой деган, кўринишидан ўта ясама ном каби ёқимсиз эмас. Дарвоқе, Учтепада энди Асрлар садоси деган кўча ҳам бўлармиш, Юнусободда эса Нуртепа 2-тор кўчаси Аждодлар деб қайта номланаркан. Бундан ташқари, Юнусободимизда Ҳавас (қизиқ, бу кўчада “Ҳавас” бормикин?), Мадҳия (Байроқ деган кўча бўлгач, Мадҳия ҳам бўлади-да), Бағдод (Ироқ пойтахтига ҳам, Фарғонадаги туманга ҳам алоқаси йўқ, шекилли) деган кўчалар ҳам бўларкан.

Бундан аввалроқ Бектемирдаги кўчаларни қайта номлаш бўйича сўровнома ўтказилганди. Масалан, Боғи Эрам 4-тор кўчасининг номи Юртдошлар, Боғи Эрам 5-тор кўчасининг Шоввозлар деб қайта номланадиган бўлган. Шунингдек, бир қатор кўчаларга Уйшун, Элатан, Авшар каби туркий қабилалар номлари, Шутуркат, Сўзоқ сингари қадимги туркий шаҳарлари номлари ҳам қўйилиш арафасида. Менимча, бу яхши тенденция.

Кўча номлари ясама бўлмаслиги керак, аксинча, қизиқ ва маълум бир тарихга эга, ҳикояси бўлиши керак. Майли, балки тарихи бўлиши шарт эмасдир, лекин ном барибир қизиқ бўлсин - токи одамлар кўча ҳақида ҳеч бўлмаса ўзи ҳикоя ёза олсин.
Муҳрим
Жой номларига қизиқаман. Қайга борсам, кўча номлари ёзилган лавҳаларни суратга тушириб юраман. Қизиқ кўринганларининг тарихини имкон қадар ўрганишга ҳаракат қиламан. Бахтимга, Тошкент ҳам шу қизиқишимга мос – пойтахтимизда номи 100 йилдан бери ўзгармай турган…
Бу номлаш ва қайта номлашлар орасида энг ёққани Учтепада Бобурнома, Юнусободда эса Шоҳнома кўчалари пайдо бўлиши ва Марям Ëқубова номининг Тошкент кўчаларига қайтиши бўлди. Актриса вафотидан сўнг унинг номи Яккасаройдаги кўчалардан бирига қўйилган, аммо 2012 йили у кўча Боғсарой деб қайта номланган.

Энг қизиғи, биласизми, нима? Ҳозир Яккасаройдаги, совет даврида номи “Цеховая” бўлган Катта Миробод 1-тор кўчаси Марям Ëқубова номини оладиган бўлиб турибди. Тошкентда бундан ташқари яна иккита (!) Катта Миробод 1-тор кўчаси бор (ҳа, уч хил жойдаги учта кўчанинг номи бир хил). Улардан бири Миробод туманида. Айнан ўшаниси 2012 йилгача Раҳим Пирмуҳамедов номи билан аталган. Ҳа, ўша, “Маҳаллада дув-дув гап”даги “битта қўзи” дейдиган Арслонбекни ўйнаган актёр. Тепадан туриб уни: “Нечта қўй олдингиз, олган қўйларингиз семизгинами?”, деб сўроққа тутадиган Ойпошша ролини эса актриса Марям Ëқубова ўйнаган эди. Ғаройиб-а?

Дарвоқе, Раҳим Пирмуҳамедов ҳам шу кунларда Тошкент кўчаларига қайтди. Ҳозирча фақат ҳайкал кўринишида.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология партияси навбатдаги оммавий тарғибот тадбирини Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида ўтказди. Унда партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, экофаоллар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Ушбу тадбирдан ташқари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида партия вакиллари Китоб туманидаги маҳаллаларда сайловчилар билан учрашди.

Учрашувлар давомида маҳалладаги хонадонларда бўлиб, партия сайловолди дастуридаги муҳим ташаббусларнинг фуқаролар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилган.

#sаylоv24
Сўнгги 6 йилда аҳолини дори-дармон билан таъминлаш 95-97 фоизга етди — Динеш Пендхаркард

Тошкентда бўлаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Ҳиндистон онкологлар ассоциацияси президенти Динеш Пендхаркард онкология соҳасидаги ўзгаришлар ва ривожланишлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги 6 йил ичида Ўзбекистонда онкология соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилгани кузатилган.

“Сўнгги 6 йил ичида Ўзбекистон президентининг 4 та ва Вазирлар Маҳкамасининг 3 та қарори қабул қилинди. Бу мамлакат раҳбариятининг ушбу долзарб соҳага бўлган юксак эътибори намунасидир,” — деди Пендхаркард.

Унинг таъкидлашича, 6 йил олдин мамлакат бўйлаб фақат 5 та радиация терапияси мосламаси мавжуд эди, бу Ўзбекистон учун жуда оз эди. Бугунги кунда замонавий радиотерапия ускуналари сони 27 тага етди ва барча онкологик муассасалар энг замонавий радиотерапия ускуналари билан жиҳозланди.

“Бу вақтда дори-дармонлар билан таъминлаш 95-97 фоизга етди,” — дея қўшимча қилди мутахассис.
2024 йилнинг октябридан туриб қараганда, 1991 йилнинг кузи менга ғалати даврдек кўринади. Кўпчилик “мустақиллик” деганда нимани тушунган экан, деб ҳайрон бўламан. Ëки бунгача, 1991 йил 31 августигача ҳам бир марта – 1990 йил 20 июнида давлат мустақиллиги эълон қилиниб, сўнг “ҳеч нима бўлмагандек” Совет Иттифоқи таркибида бамайлихотир яшайверилгани учун “яна битта шунақа сиёсий ўйин бўлди-да”, деб ўйлашганмикин?

Мана, ўзбек расмий матбуотида 1991 йил 23 октябрда эълон қилинган материалдан бир парча. Сарлавҳаси: “Ислом Каримов: Биз конфедерация тарафдори”. Кириш қисмида шундай ёзилган: “Маълумки, Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилгани билан республика бир неча ўн йилликлар мобайнида вужудга келган алоқани бузмасликни, ягона иқтисодий ҳамкорликда қолиб, шунингдек, янги Иттифоқ шартномасига имзо чекишни ҳам режалаштирмоқда”.

Худди шу газетанинг худди шу сонидан бошқа бир хабар: “Қизғин баҳс ва мунозаралар Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси 10-қурултойининг ўзига хос белгиси бўлди... СССР ёзувчилар қурултойига делегатлар сайлаш билан боғлиқ масала ҳам очиқ қолди... Шу билан бирга анжуман делегатлари мамлакат (яъни, СССР демоқчи) Ëзувчилар уюшмаси билан мустаҳкам алоқада бўлишни, бошқа республикалардаги қаламкаш биродарлар билан ҳамкорлик иш кўришни ёқладилар”.

Қизиғи, ўзини СССР деган “мамлакат”нинг бир қисми сифатида ҳис қилиш ноябрь келиб ҳам тўхтамайди-да. 1991 йил ноябрида ҳали ҳам СССР президенти ҳисобланган Горбачёв ўзбекистонлик Ëқуб Аҳмедовни “СССР халқ артисти” унвони билан мукофотлаш тўғрисида фармон беради. Фармон матни декабрь бошида ўзбек матбуотида чиқади, кейинги кунларда Ëқуб Аҳмедов билан табрик-интервьюлар босилади. Горбачёв бундан сал аввал ё кейинроқ Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповни ҳам “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотлайди. Мукофотларни Ислом Каримов топширади.

Ваҳоланки, 1991 йил 1 сентябрда - бизга ҳозир, сўнгги 10 йил, сўнгги 15 йил, сўнгги 20 йилдан бери уқтиришларича - ғоят катта қийинчиликлар билан мустақиллик эълон қилинган эди. Аммо расмий матбуотни кузатсанг - хатти-ҳаракатлар ҳеч ҳам мустақилларга хос эмас. Расмий газеталаримизнинг хабарлар устуни ноябрь келса ҳамки “Республикамизда” (Ўзбекистон) ва “Мамлакатимизда” (СССР) деган бўлимларга ажратилган. Балки шунинг учун ҳам СССР расман тугатилганида, коммунистларнинг собиқ овози: “Энди Совет Иттифоқи йўқ... Ўнлаб авлодлар томонидан мисқоллаб йиғилган буюк давлат энди фақат хариталардагина қолди”, деб марсиянамо гаплар ёзгандир.

Ғалати ва тушунарсиз давр. Ўша давр одамлари учун ҳам кўп нарсалар шундай тушунарсиз бўлгандир балки. Орадан икки-уч йил ўтиб, сув тиниб, СССР қайтмаслиги англангач: “Орзиқиб кутган мустақиллик 1991 йил 31 августда эълон қилинди!”, деган сўзлар билан энг янги тарих ёзила бошлаган чиқар. Аммо 1991 йил кузидаги расмий матбуотни кузатсанг, расмийларимиз мустақилликни на кутгани ва на бунга тайёр бўлгани сезилади. Айрим расмийлар мустақилликнинг аҳамиятини яхши тушунилмаслиги, ундан воз кечишга-да тайёр туриши сабаблари балки ўша тушунарсиз даврга бориб тақалар.

UPD. Постни таҳрирладим. “Халқ ҳам кутмаган, тайёр бўлмаган” деб ёзганим хато бўлди. Расмий матбуот (ва нафақат у) халқнинг кайфияти ва хоҳиш-иродасини тўла ифода қилмаслигини ҳисобга олмабман. Узр сўрайман.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳақиқат шунақа нарса эканки, қайси тузумда яшашингиздан қатъи назар, сиз ёзиб кетсангиз, ёзганларингиз қачондир нашр қилинар экан. “Ўша даврда ҳам шунақа ўйлайдиган, шуни билган, шуни қаламга олган инсонлар бўлган экан-да”, деб юрагингиз ларзага келади”, - Ҳилола Назирова. Видеонинг тўлиғи.
“Ўзбекистон бойимасидан туриб туғилиш даражаси пасайиб кетаётган мамлакатлар қаторига киради. Тарихда бунақаси кам бўлган. Деярли бўлмаган”, - деб ёзяпти Беҳзод Ҳошимов.

Бунақа гапларни ўқиганингдан кейин, “Дунёда давлатлар кўп, аммо Ўзбекистон – ягона!”, деган машҳур шиор эсга тушади. Лекин туғилишнинг камайиши – ҳазил гап эмас, ҳазиллашадиган ҳам гап эмас.

2024 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонда 693 897 чақалоқ туғилган (pdf). Бу ўтган йилнинг давридаги кўрсаткич (716 885)дан 3,2 фоизга кам. Аҳоли сонининг ўсишининг секинлашиши – жиддий муаммо. Иқтисодчиларимиз бу ҳақда тинимсиз ёзади, гапиради.

Қаердаки иқтисодий тараққиёт суръати секинлашаётган экан, у ерда туғилиш камайган. Аҳоли - ҳар қандай мамлакатнинг энг асосий бойлиги. Ўзбекистонда ҳам шундай.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Миллий тикланиш” партияси хориждаги ватандошлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишни таклиф қиляпти

Партия ўз дастурида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда уларга янада кўпроқ шароитлар яратиш мақсадида қатор масалаларни кўрсатиб ўтган. Жумладан:

➡️«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш;
➡️ватандошлик гувоҳномаларини Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида иштирок этишга интилаётган ватандошларга бериш амалиётини жорий этиш;
➡️хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар учун махсус телекўрсатувларни йўлга қўйиш, радиоэшиттиришлар фаолиятини жонлантириш;
➡️бошқа давлат фуқаролигини қабул қилган Ўзбекистон фуқаросининг автоматик тарзда Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши тўғрисида қонун қабул қилинишига оид ташаббус билан чиқиш.

#sаylоv24
Ошкораликнинг чўққиси 1988-1990 йилларда бўлган экан, 1991 йилги гувоҳликларга кўра. “Жумҳуриятимизда президентлик тартиби жорий қилингандан кейин бир томондан деҳқонлар ер, ёзувчи-шоирлар унвон ва мукофотлар олган бўлса, иккинчи томондан қаламкашларнинг эркинлиги ҳам тортиб олина бошланди”, - деган экан мунаққид Ботир Норбоев Ëзувчилар уюшмасининг қурултойида қилган чиқишида. Қўрқмай, бемалол, очиқчасига. Ундан баттари ҳам бор: “Президент Каримовнинг қурултойимизга келмагани – биз ёзувчиларга, халқимизга нисбатан ҳақорат”, деган бошқа бир нотиқ.
ХДП дорилар рекламасини бутунлай чеклашни таклиф қиляпти

Бугун “Дебат Холл”да охирги дебат. Унда сиёсий партиялар экологик муаммолар, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қиляпти. Дебат қизғин ўтяпти.

Халқ демократик партиясидан вакил Сайёра Имомова бир неча таклифларни илгари сурди. Унинг таъкидлашича, ХДП кам таъминланган аҳолига тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва ижтимоий дорихоналарни ривожлантиришга йўналтирилган чораларни амалга оширмоқчи. Шунингдек, у ХДПнинг дориларни реклама қилишни бутунлай чеклаш бўйича қатъий позициясини ҳам билдириб ўтди.

#sаylоv24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ... Бахтни учратганман! Нима ғамим бор!”

Матн. Видео.
Ўзбекистон минтақадаги энг ташаббускор давлатга айланмоқда — Вон До Ён

Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида мамлакатнинг хорижий шериклар билан ҳамкорлиги янги босқичларга кўтариляпти. Жумладан, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқалар таълим, иқтисодиёт, сиёсат ва маданият каби турли соҳаларда мустаҳкамланяпти. Ўзбекистон ҳам халқаро майдонда илгари сурган кўплаб таклиф ва ташаббуслари орқали минтақа ва дунёдаги нуфузини мустаҳкамлаб боряпти.

“Ўзбекистондаги ислоҳотлар барча соҳаларда катта ютуқларга эришмоқда. Мазкур ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилаётгани боис Ўзбекистон деярли барча соҳалар бўйича минтақадаги энг ташаббускор давлатга айланмоқда”, — деб таъкидлади Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Вон До Ён.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Усмон Азимнинг мафкура бўйича котиб билан келишмовчиликлари ҳақида. Тўлиқ видео.
“Пахтакор”нинг 2000 йиллар бошидаги гегемонияси бошланишига сабаб бўлган ҳодисалардан бири айнан шу. Ўзбекистон президентининг “Пахтакор” ҳақида алоҳида гапириши, шунингдек, 2000 йилги Осиё Кубогидаги ўта шармандали натижадан сўнг, 2001 йилдан “Пахтакор”ни барча терма жамоалар учун базавий клубга айлантириш бошланади. Шу тариқа “Пахтакор” 2007 йилгача - кетма-кет етти мавсум Ўзбекистон Кубогида, кетма-кет олти мавсум Ўзбекистон чемпионатида узлуксиз ғолиб чиқади. Клубнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги энг яхши натижалари (2003 ва 2004 йиллардаги ярим финал) ҳам айнан шу даврда қайд этилади.

@histball
Айримлар “бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон ташкил топганига 100 йил тўлди”, деб ёзяпти. Ҳа, айрим манбаларда шундай ёзилган ҳам. Аммо бошқа манбаларда, масалан, 1924 йил июнь, 1924 йил сентябрь, 1924 йил декабрь ва 1925 йил февраль саналари ҳам бор.

Ўзбекистон айнан қачон ташкил топганини бундан 33 йил аввал ҳам билишмаган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон парламенти бундан 33 йил аввал Ўзбекистон Респубикасининг “туғилган куни”ни аниқлаш учун алоҳида комиссия тузиш тўғрисида қарор чиқарган.

Нега айнан 1991 йилга келиб Ўзбекистон раҳбарлари Ўзбекистоннинг ҳақиқий “туғилган куни”ни қидириб қолгани – бошқа масала. Нега кейин бу иш охирига етмагани ҳам ўша масалага боғлиқ – 1991 йил 31 августда давлат ўз мустақиллигини эълон қилиб, гўёки қайта туғилган.

Шу тариқа, республиканинг ҳақиқий “таваллуд санаси”ни топиб, уни нишонлашга ҳам эҳтиёж қолмаган. Ҳар ҳолда, Ўзбекистон 1924 йил 27 октябрда ташкил этилмаган – совет Ўзбекистонининг қайсидир даврида бу сана байрам қилинган бўлса-да (чунки бошқа даврларида бошқа саналар байрам қилинган).
Муҳрим
Айримлар “бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон ташкил топганига 100 йил тўлди”, деб ёзяпти. Ҳа, айрим манбаларда шундай ёзилган ҳам. Аммо бошқа манбаларда, масалан, 1924 йил июнь, 1924 йил сентябрь, 1924 йил декабрь ва 1925 йил февраль саналари ҳам бор. Ўзбекистон…
“Ўзбекистоннинг 100 йиллиги” масаласида Отабек ака Твиттерда ёзибди (бу фикрларни улашаётганим уларга 100 фоиз қўшилишимни англатмайди – муҳокама давом этсин):

1. ЎзССР 27 октябрда ташкил этилган бўлган тақдирда ҳам, бу қанақадир эътиборли сана бўлмаслиги керак. Нима учун иккита мустақил давлатимиз (Бухоро ва Хоразм) тугатилиб, советлар томонидан нимталанган ерларимизда мустамлака маъмурият тузилгани муҳим бўлиши керак? Босиб олинган ерларимизда Туркистон генерал-губернаторлиги тузилгани муҳим эмас-ку?

2. Ўзимиз учун худди грузин ва озарлар каби, эстон ва латишлар каби аниқлаштириб олишимиз даркор. 1924 йилдан 1991 йилгача давлатчилигимиз узилган. Тамом.

Ўзбекистон Республикаси ЎзССР мустамлака маъмуриятининг давомчиси эмас. Давлатчилик илдизлари нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Хоразм ва Бухоро Республикалари, Туркистон Мухториятининг давомчисидир.

3. Ўзбекистон давлатчилиги 1991 йил 1 сентябрда тикланган (ўзи шу кунни Мустақил давлатчилигимиз тикланган кун, 20 июнни эса Мустақиллик эълон қилинган кун, деб ҳисоблаш ўринлироқ).

4. Ўзбекистон Республикаси учта давлат – Хоразм [Республикаси], Бухоро [Республикаси] ва Туркистон [Мухторияти]нинг инъикоси. Узоқ вақт ва яқингача ҳам шу илдизларга мувофиқ олий раҳбарият қўйилишигача мувозанат сақланган.
Муҳрим
“Ўзбекистон бойимасидан туриб туғилиш даражаси пасайиб кетаётган мамлакатлар қаторига киради. Тарихда бунақаси кам бўлган. Деярли бўлмаган”, - деб ёзяпти Беҳзод Ҳошимов. Бунақа гапларни ўқиганингдан кейин, “Дунёда давлатлар кўп, аммо Ўзбекистон – ягона!”…
Миркомил Ҳолбоев Ўзбекистондаги туғилиш кўрсаткичлари ҳақида ёзибди:

Ўзбекистонда 2024 йил бошидан буён қарийб 694 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нистан 3,2 фоизга пасайган (биринчи уч ойда бу фарқ 4,3 фоиз эди).

Яқин тарихимизда 2016 ҳамда 2017 йилларда ҳам туғилиш мос равишда 1,3 ва 1,4 фоизга пасайган эди. Бундан ташқари, 2011 (-1 фоиз), 2010 (-3,3 фоиз), 2005 (-1,3 фоиз) ҳамда 2003 (-4,6 фоиз) йилларда ҳам туғилишнинг пасайиши қайд этилган.

Мустақилликдан то ХХI аср бошигача бўлган иқтисодий қийинчилик ва тикланиш даврида эса туғилишнинг пасайиши одатий ҳолга айланиб қолганди. 1992–2000 йиллар оралиғида фақат 1995 йилдагина туғилиш 3,2 фоиз ўсган, қолган барча йилларда туғилишнинг чуқур пасайиши кузатилган.

Хўш, 2024 йилда кузатилаётган пасайиш яқин тарихимизда кузатилгани каби бир йиллик пасайишми ёки узоқ давом этувчи демографик муаммоларнинг боши?

Бу саволга аниқ жавоб топиш қийин. Лекин, менимча, ҳозирги пасайиш чуқур муаммоларни ифода этмайди. Ҳозирги пасайишнинг асосий сабаби эса 199–2001 йиллардаги туғилишнинг пасайиши ҳисобланади. Ўша йилларда туғилишлар сони қарийб 30 фоизга пасайган. Масалан, мустақилликнинг илк йиллари ҳар йили 700 мингдан кўпроқ бола туғилган бўлса, аср бошига келиб бу кўрсаткич 500 минггача камайган.

Ҳозирда мустақилликнинг илк даврида туғилганлар фарзанд кўриш давридан ўтмоқда ва айни чуқур пасайиш даврида туғилганлар мамлакатдаги туғилишлар сонида асосий роль ўйнай бошлаган. Бу эса, табиий равишда, туғилишнинг камайишига олиб келаётган бўлиши мумкин.

Масалан, ҳозирги туғилиш даражаси ва 27 йил олдинги (эркаклар учун ўртача турмуш қуриш ёши) туғилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик (корреляция) 0,46 фоиз атрофида. Бу ҳозирги туғилишлар сони 27 йил олдинги туғилишлар сонига сезиларли даражада боғлиқлигини кўрсатади.

Бу тенденцияни сўнгги йилларда никоҳлар сонининг пасайиш тенденциясидан ҳам кўриш мумкин. Хусусан, никоҳлар сони 2024 йилнинг 9 ойида 2,8 фоизга, 2023 йилда 4,3 фоизга ҳамда 2022 йилда 2,8 фоизга камайган. Бу ҳолат, биринчидан, никоҳ ёшининг бироз кўтарилаётганлиги билан изоҳланса, иккинчидан, мустақилликдан то аср бошигача бўлган даврда туғилишлар сонининг доимий пасайиш тенденциясининг таъсири кўрина бошлаганлиги билан ҳам изоҳланиши мумкин.

Шунингдек, аҳоли орасида нисбатан камроқ фарзанд кўриш ҳақидаги қарорлари ҳам ҳозирги пасайишга таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Лекин ҳар бир аёлга туғиш даражаси (fertility rate) сўнгги йилларда ўсиш тенденциясини намоён қилмоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2017 йилда 2,4 ни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 3,3 га етган. Яъни, [статистика бўйича] одамлар кўпроқ фарзанд кўришга қарор қилмоқда.

Умуман олганда, 2024 йилда туғилиш билан кузатилаётган тенденция кўпроқ туғиш ёшидагилар сонининг олдинги авлодга нисбатан камлиги билан изоҳланса керак. Бошқача айтганда, жорий йилдаги пасайиш чуқур демографик муаммолар юзага келаётганлигини кўрсатмайди, балки “мавсумийлик” хусусиятига эга, холос.