Муҳрим
14.4K subscribers
655 photos
283 videos
1 file
1.76K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Беҳзод Ҳошимов бир қизиқ диаграмма улашибди. Унда совет давлатининг овози ҳисобланган “Правда” газетасида “фашизм” атамаси қанчалик кўп қўлланилгани ҳисоблаб чиқилган экан. Қизиғи, газета 1939 йил сентябрдан бу атамани қўллашни кескин камайтириб, фақат 1941 йил июнига келиб – Гитлер Германияси Совет Иттифоқига бостириб кирганидан кейин 1939 йил майидаги қўллаш даражасига қайтарган экан; бундан буёғи то урушнинг охиригача газетанинг бирор саҳифаси “фашизм” сўзисиз чоп этилмаган.

Бу нарса менга “Муштум” журналининг 100 йиллигига бағишланган материал учун карикатуралар саралаётган вақтимни эслатиб юборди. Ўшанда журналнинг урушдан аввалги йилларда чиққан жуда кўп сонларини кўриб чиққандим. 1939 йилнинг бошидаги сонларида ҳам фашистларни, Гитлерни масхараловчи, мазах қилувчи суратлар кўп, аммо 1941 йил июнгача бўлган сонларида улар йўқолиб қолган, бу мавзу умуман унутилган (чет элдаги империалистлар Ўзбекистонга ҳам кўз тикаётгани (1939 йил апрель сони) ҳақидаги карикатуралар айниқса қизиқ).

Унинг ўрнига, масалан, 1939 йил кузидаги сонларда “Ғарбий Украина ва Ғарбий Беларусь ва ниҳоят ўзининг тарихий ватанига қайтгани”, улар СССР таркибига қўшилишга қарор қилгани, бундан ҳамма хурсанд экани ҳақидаги тарғибот плакатлари, материаллари босилган.

Мияси Путин пропагандаси билан чайилмаганлар яхши биладики, 1939 йил 17 сентябрда СССР Польшага бостириб кириб, унинг шарқий қисми, аниқроғи, Ғарбий Украина ва Ғарбий Беларусни босиб олган. Польшанинг ғарбий қисмига эса 1 сентябрдан Учинчи Рейх бостириб кирган эди: Иккинчи Жаҳон уруши айнан шундай – Гитлер ва Сталиннинг Польшани бўлиб олишидан бошланган. Аммо, икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамас, деганларидек, охири, 1941 йил июнидан, улар бир-бирини ғажишга ўтган...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 5 октябрь куни Наманганнинг “Навбаҳор” ва Андижоннинг “Андижон” жамоалари ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлади (тушундингиз-а – Фарғонада Наманган ва Андижон жамоалари ўртасида Фарғона водийси дербиси). ЎзПФЛ кеча мана шу ажойиб ролик билан “шанба куни бўладиган ўйинга чипта сотиб олинг” деб эълон чиқарган эди (мавзудан ташқарига чиқиш бўлса ҳам, қайд этиб кетай – видеодаги Кубокка ҳавасим келди, у бу йил мендан кўпроқ жойни айланибди).

Шундай қилиб, чипталар кеча, 1 октябрь куни соат 9:00-9:30 лар атрофи Андижондаги “Бобур Арена”, Фарғонадаги “Истиқлол” ва Намангандаги “Марказий” стадионларида сотувга чиқарилган. Соат 13:25 да (сотув бошланганидан 4 соату 25 дақиқа ўтиб) Андижонда чипталар тўлиқ сотиб бўлинган. Орадан уч соат ўтиб Фарғона учун ажратилган чипталар тугаган. Бугун, 2 октябрь куни соат 19:51 да ЎзПФЛ финал учун чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинганини эълон қилди.

“Ҳар учала стадионда... чипталар олиб-сотарлар қўлига чиқиб кетмаслиги, касса ортида яширин савдо амалга оширилмаслиги таъминланди. Жонли навбатда турган ҳар бир мухлис кўпи билан 4 дона чипта харид қилишига эришилди”, - деб ёзяпти ЎзПФЛ. Бу – 5 октябрь куни “Истиқлол” мухлислар тўлиб тошади, дегани. Қойил қолса арзийди. 2017 йилги финалда “Бунёдкор” стадионида ҳам бўш жойлар бўлган, аммо бу йилги финалда бўш ўриндиқ бўлмаслиги ўйиндан уч кун аввал маълум. Даҳшат!

Аллақачон чиптаси тугаган ўйинга ҳали ҳам ҳар хил акциялар, тадбирлар қилиб ётишибди. Қойил барибир! Ўзи Фарғонадаги финалга “Навбаҳор” ва “Андижон”нинг чиқиши ҳам бараканинг бир кўриниши бўлса керак (масалан, йил бошида андижонликлар ҳатто орзу ҳам қилмаган бўлса керак финални). 5 октябрь куни Фарғонада, хусусан, ЎзПФЛнинг обрўсини каррасига оширадиган ҳақиқий футбол байрами бўлади. Ниятни тўғри қилсанг, ғирромлик қилмасанг, ишинг бароридан келишига, балки, бир яхши мисолдир бу ҳам.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мошинаси соатига 195 километр тезликда ҳам юра олишини - бир қўли рулда-ю бир қўли телефонда бўлгани ҳолда - кўз-кўз қилганидан кейин ашулачи Жаҳонгир Отажоновнинг кайфияти яхши.

Чунки унга нари борса 300 доллар атрофида жарима тайинланади (жарима тайинланаётганида ҳам шундай ҳиринг-ҳиринг), айни вақтда у белгиланган жаримани 15 кун ичида тўлашга рози бўлса, 50 фоиз чегирмаси ҳам бор. 15 кундан кейин яна 15 кун 30 фоиз чегирмаси ҳам бор.

У мана шу, кейинги видеосида ҳамманинг — унинг бу қилмишини қоралаганларнинг ҳам, бундай қўпол қоидабузарлик учун шундай кулгили жазо белгилаганларнинг ҳам, йўлларда тартибни кучайтириш учун журъат қилолмаётганларнинг ҳам устидан куляпти.

Ва, қайсидир маънода, янги бир трендни ҳам бошлаяпти. Яқинда бир чемпионимиз соатига 110 километр тезликда юрганди. Ҳамма уни қоралагач, мана бу ашулачига ўхшаб ҳамманинг устидан кулиб чиқмаганди лекин. Хато иш қилганини билиб, жим бўлганди.

Отажонов эса қилғиликни қилиб, энди куляпти ҳам. Бу янги даража (умуман олганда, “менинг “Жентра”м ўлик ташувчи мошина эмас” воқеаси ҳам шу туркумдан) – қоидани нафақат қўпол равишда бузиш ва буни кўз-кўз қилиш, кейин ҳамманинг устидан мана бундай кулиш ҳам мумкинлигини ва бу унга қимматга тушмаслигини билдиряпти.

Аслида эса қимматга тушиши керак. Масалан, тезлик режимини бу қадар бузган (видеода соатига кўпи билан 100 километр тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган жой деб тасаввур қилайлик, у эса 195 километр тезликда юрган) ҳайдовчи шунчаки қоидабузар эмас, балки хавфли жиноятчи сифатида суд қилиниши керак (камида - мана шундай). Тезлик чекловини 10 ё 25 эмас, нақ 95 километрга бузган шахс – жамият учун хавф. Жамиятни бундай хавфли жиноятчидан ҳимоя қилиш лозим.

Ҳимоя (аниқроғи, жазо) чоралари (масалан, жарималар, қамоқ) қандай бўлиши керак, билмадиму, лекин, биринчидан, бундай жиноятчи ҳайдовчилик ҳуқуқидан умрбод маҳрум этилиши, иккинчидан, у бошқарган автомобиль жиноят қуроли сифатида мусодара қилиниши – доимий шартлар ҳисобланиши керак. Ўзбекистондаги йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳозирги расво вазиятни тартибга солиш учун, менимча, шундай радикал чоралар зарур.

Кенг ҳайдовчилар оммаси ҳар қандай қоидабузарлик уларга қимматга тушишини ҳис қилсин. Давлатимиз шундай радикал чоралар учун ҳуқуқий асос яратиб, бу чораларни амалга татбиқ эта олишига ишонаман. Айнан шу давлат, назаримизда, 40 кунда “кўча”ни тартибга сола билди; айнан шу давлат Ўзбекистон тугул дунё тарихида бўлмаган ишни – уч соатда битта қонун лойиҳасини ҳам Қонунчилик палатаси, ҳам Сенатдан ўтказа олди.

Хоҳласа, истаса тамом - хоҳлаган ишини қила олади бу давлат. Асосийси, хоҳлаши керак. Давлат йўлларимизда ниҳоят тартиб ўрнатилишини, ҳайдовчи зоти қоида бузишдан ростмана қўрқишини хоҳлаши лозим. Йўқса - ҳозирча қоидабузар мақомидаги ашулачи куляпти холос - эртага бундан баттар қилмишни содир этиб, устингга чиқиб, кулишдан-да баттар ишни қилишдан ҳам тоймайди у.
Нобель мукофоти совриндорлари, жаҳонга машҳур иқтисодчиларнинг Ўзбекистонга маърузалар билан келиши яхши анъанага айланиб боряпти. Бундай юксак даражадаги, дунё жамоатчилиги томонидан тан олинган ҳар қандай билим соҳиби билан бўладиган оний учрашув ҳам ёшларга анча-мунча нарса бериши мумкин.

14 октябрь куни “Янги Ўзбекистон” университети томонидан “Заковат” клуби билан ҳамкорликда франциялик машҳур иқтисодчи, Нобель мукофоти соҳиби Жан Тироль томонидан очиқ маъруза ташкил этиляпти. Тироль шуниси билан ҳам қизиқки, у, хусусан, монополияларни тугатиш йўналишида кўплаб илмий изланишлар олиб борган.

Мени кузатувчи барча ёшларни ва иқтисодиёт соҳаси вакилларини 14 октябрь куни 16:00 да ўтказиладиган маърузада биргаликда қатнашишга таклиф қиламан.
Муҳрим
Нобель мукофоти совриндорлари, жаҳонга машҳур иқтисодчиларнинг Ўзбекистонга маърузалар билан келиши яхши анъанага айланиб боряпти. Бундай юксак даражадаги, дунё жамоатчилиги томонидан тан олинган ҳар қандай билим соҳиби билан бўладиган оний учрашув ҳам ёшларга…
Шу кунларда яна бир катта илм соҳиби билан учрашув кутиляпти (айтдим-ку, чет эллик катта олимларнинг келиши яхши анъанага айланяпти, деб). Дунёдаги энг илғор олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Массачусетс технологиялар институти (MIT) вице-президенти Эрик Гримсон Тошкентга келяпти.

Эрик Гримсон кундан-кунга тараққий этиб, ақллилашиб бораётган (ва мени сал-пал қўрқитаётган) сунъий идрокнинг келажакда барча жабҳаларда қўлланилиши ҳақида очиқ маъруза қилади. Давримизнинг энг долзарб мавзуси ва унинг келажагини аниқ фактлар асосида энг кучли мутахассисдан ўрганиш кўпчиликка қизиқ бўлса керак (ва мени каби яна кимдир қўрқаётган бўлса, қўрқувлари ҳам йўқолар).

Ëшлар, бундай учрашувларни ўтказиб юборманглар!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муҳрим
“Бундай воқеаларни эшитган одам, табиийки, имкон қадар милицияга мурожаат қилмасликни танлайди... Очиғи, қўрқув ҳам бор. Адолат қарор топишига нисбатан ишончсизлик, деса ҳам бўлади.

Тизимда жуда яхши ва ўз ишини аъло даражада бажарадиганлар ҳам кўп, албатта. Аммо барибир тизимдаги рағбатлар тўғри қўйилиши керак. “Таёқ системаси”дан воз кечиш керак. Нега ишлар очилмайди? Чунки милиция тизими “фош этиш” статистикасига керагидан ортиқ таяниб юборади. Иш очилдими — ёпилиши шарт. Шунгамикин, биздаги жиноят ишларининг фош этилиши эҳтимоли энг хавфсиз Швейцариядагидан ҳам баланд. Уларда 30 фоизга ҳам етмайди.

Мен юқорида санаган ҳодисалардан фарқли равишда, бугунги воқеалар ҳаммага сабоқ бўладиган даражада очиқ-ошкора юз беряпти. Ҳуқуқ-тартибот органларининг бу ҳолатларга реакцияси эса жамиятнинг зўравонлик оқибатларига нисбатан муносабатини шакллантиради. Жамоат хавфсизлиги шундай нарсаки, одамлар нима мумкину, нима мумкин эмаслигини бировларнинг қилган ишлари ва олган жазоларига қараб ўрганади. Бу масала шунинг учун ҳам жуда муҳим”, - деб ёзяпти Беҳзод Ҳошимов. Бухородаги эмас, бошқа, ўзи гувоҳи бўлган, эшитган тўрт воқеа ҳақида.

Ахир муаммо тизимли ҳам қадимий-ку.
Мошинангизни ҳар доим қўядиган жойингиз бор. Бошқалар ҳам ўша ерга қўяди. Доим, қишин-ёзин мошина қолдирилади. Аслида эса у ерда ҳатто бирров тўхташ ҳам мумкин эмас – йўл бошида “Тўхташ тақиқланган” белгиси бор. Камига, яқинда у белги остидан қўшимча “Эвакуатор ишламоқда” белгиси ҳам ўрнатилган. Аммо шу вақтгача ҳеч ким қоидабузарнинг мошинасини эвакуатор олиб кетганини кўрмаган. Энг яқин чорраҳада тонгдан тунгача навбатчилик қиладиган ЙПХ ходимлари ҳам бу “парковка”ни, одатда, “кўрмайди”.

Лекин, ойда-йилда бир кўза синиб туради – ё ППХ ходими “план тўлдириш” учунми, ё ЙПХ ходими кўчани бирор котакон учун тозалаш асносидами, ё бошқа мақсад биланми, ўша “парковка”даги ҳаммани жазолай бошлайди. Бу вақтда уларнинг кўзи кўр, қулоғи кар – “барака топкур, шунча вақтдан бери шунча одам шу жойга мошина қўярди, индамасдинг, жарима солишдан аввал бир оғиз огоҳлантирсанг, қайтиб шу жойга қўйган номард, деб кетардик-ку”, деган гапга кўнмайди. “‘Знак’ни кўрмадингизми?”, дейди масхаралаб.

Кўрганман, дейсиз, бир эмас, минг марта кўрганман, қоидани бузаётганимни ҳам билганман, лекин сени ҳам – чорраҳада ишлаётганингни, мен ва бошқалар шу ерга мошинларини қолдираётганига жим қараб турганингни, неча кунлаб, ҳафталаб, ойлаб бунга эътибор бермаганингни ҳам кўрганман, дейсиз. Қани наф бўлса... Ходимлар ўз вазифасини ҳар доим тўлақонли бажариб турса, табиийки, биров бу ерда мошинасини қолдирмасди. Ана, Навоий ё Мустақиллик кўчаларида йўл четида бирорта мошина турмайди-ку; қонун бошқа жойларда ҳам шу кўчалардагидек ишласа эди...

Хуллас, 3 октябрда қизиқ бир сарлавҳа кўриб қолгандим: “Марказий банк UPay тўлов хизмати фаолиятини олти ойга чеклади. Компания қарордан норози”. Бунинг нимаси қизиқ? Бизда регуляторнинг қарорига норозилик билдириш тугул, одатда муҳокама ҳам қилинмайди. Бу ерда эса, биринчидан, компания Марказий банкдан норозилиги ҳақида жар солгани қизиқ, иккинчидан, Марказий банкнинг тасаввуримдаги сиймоси: “Бу даргоҳдан ҳеч ким норизо бўлиб кетмайди”, дейдиган жуда мулоҳазакор ота тарзида шаклланганигами, кимдир ундан жуда норози бўлгани ҳам ғалати кўринди.

Тафсилотларини ўқисам, юқоридаги мисолдагидек – ноқонуний “парковка” ва бунга кўпинча эътиборсиз бўлган тартиб посбонлариникига ўхшаш вазият экан.

Шундай қилиб, Марказий банк “тақиқланган хизматлар (қимор ўйинлар) учун тўловларни амалга оширишга йўл қўйиб келганлиги” учун UPayнинг фаолиятини ярим йилга чеклаб қўйган. Компаниянинг Марказий банкка қарши норозилик баёнотида “бир оғиз огоҳлантирса бўларди-ку, биз ўша муаммони бартараф этардик-ку”, деган иддао бор. Аммо Марказий банкнинг позицияси худди юқоридаги: “Ока, “знак”ни кўрмадингизми?”, деб илжаядиган ЙПХ ходиминикига ўхшайди.

Компаниянинг: “Марказий банк бундай ноқонуний ҳаракатлари билан адолатли тартибга солиш тамойилларига путур етказади”, деган гапи, ЙПХ ходими олдида ноилож турган ҳайдовчининг: “Ҳа, “знак”ни кўргандим, билардим, лекин шу вақтгача манга ҳам, бошқаларга ҳам бу қоидабузарлигимиз учун чора кўрмаётгандинг-ку, ўзинг индамаётгандинг-ку”, дейишига ўхшайди. Шунда ҳам ноқонуний “парковка” ва ЙПХ ходими мисолида бироз бўлса-да адолат бордек – у ерда “қаттол полициячи”га айланган ходим қоидабузарларнинг барчасини юзинг-кўзинг демай жазолайди.

Аммо Марказий банк билан боғлиқ кейсда кўпчилик қилаётган қонунбузарлик учун, афтидан, фақат бир томон жазоланган. Ҳозир интернетдан бепул контент излаган ё спорт сайтларимизга кирган киши борки, қиморнинг рекламасига дуч келади, “Узкарддан ҳам тўласанг, ўйнасанг бўлади, млн-млн ютасан”, деб аврайди, алдайди. Бу ўйинларнинг ҳаммасига фақат битта тўлов тизими орқали пул тўланмаётгандир? Тўловлар осон, тўловни ўтказиб берувчи кўплиги учун улар ҳам рекламага зўр бераётгандир?

Ҳар қалай, Марказий банк “Душманга – қонун, дўстларга – ҳамма нарса” деган “тамойил”га таянмаган бўлса керак. Аммо тасаввуримда доно мўйсафиддек бўлган Марказий банк ҳатто шунга яқинроқ ҳам ҳаракат қилиши мумкин эмасди. Ният: “Қолганларга ибрат бўлсин, ҳамма ўзини йиғиштириб олсин”, деган маънода яхши бўлса ҳам.

Балки мен билмаган, тушунмаган жиҳатлар ҳам бордир. Ким билсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1989 йили АҚШ Олий суди 🇺🇸 мамлакат байроғини ёқишга рухсат берган экан: “Байроқни ёқиш – сўз эркинлигининг новербал кўринишидур”, деб. Олий суднинг бу қарорини президент қоралаган, парламент қоралаган, бу қарорга қарши қандайдир ҳаракатлар ҳам бошлашган, лекин Олий судга қарши ҳеч нарса қила олишмаган. Дуднинг суҳбатдоши, тарихчи Иван Курилла: “Олий суд шундай ишлайди-да”, деса, Дудь унга жавобан: “Бу ер [АҚШ]да шундай ишлайди”.

Бу пост Олий суд, умуман, суднинг ўрни, нуфузи, ҳурмати қандай бўлиши ва у қандай ишлаши кераклиги ҳақида. Тағин: “Муҳрим байроқ ёқишни тарғиб қиляпти”, деб нотўғри талқин қилиб юрманг. Сўз эркинлиги ўз йўлига, лекин 🇺🇿 байроғимизни ҳеч ким ёқмасин, бирор бошқача кўринишда таҳқирламасин ҳам. Сўзимиз шунчалик эркин бўлсинки ва сўзимизни айтишдан шу қадар қўрқмайликки, сўз эркинлигининг, масалан, байроқни ёқишдек новербал кўринишига зарурат қолмасин.

Ва яна ўша гап – судимиз ҳам эркин бўлсин. Афтидан, суд ҳокимияти чинакамига эркин ва мустақил бўлмагунича, сўз эркинлигимиз ҳам, бошқа эркинликларимиз тўла ва бутун бўлолмаса керак.
Ижтимоий тармоқлардаги баъзи гап-сўзлар

1. «Мактаб ўқитувчиларига ҳар куни пахта теримига икки нафардан одам топиб бериш мажбурияти юкланяпти. Ўқитувчилар эса бу мажбуриятни ўқувчиларнинг ота-оналарига юклаяпти. Ҳар куни икки нафардан ота-она пахта теримига чиқиб беряпти» (одам тополмаса, ўқитувчи ўзи чиқса керак-да теримга).

2. «Масжидга қуёш панеллари ўрнатишимиз керак, кимда имконият бўлса, савоб учун — ёрдам беринглар”, деди қишлоғимиз имоми. Давомига: “Обуна мажбуриятимиз ҳам бор. Тезлаштиринглар!”, деб қўшиб қўйди».

2016 йил сентябридан аввалги даврга хос бу хасталиклар 2017-2019 йиллар давомида ортга қайтмас бўлиб йўқ қилинди, деб тушунганди кенг жамоатчилик. Йўқ, илдизи қуримаган.
“Ўзавтосаноат” қизиқ статистика чиқарибди. Статистикага ҳавола берган хабари ҳам “Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларнинг...” деган сўзлар билан бошланиб, “... дона автомобиль сотилган” деган гап билан тугаган. Мана шунақа сўз ўйинларига борман-да.

Шундай қилиб, ҳозир Ўзбекистонда “Ўзавтосаноат” назарида “ишлаб чиқарувчи” ҳисобланадиган 6 та корхона - “ЎзАвто Моторс” (271 221 дона автомобиль), “АДМ Жиззах” (19 766), “БЙД Ўзбекистон” (11 580), “Жиззах Авто” (328), “СамАвто” (194) ва “Асака Моторс” (284).

Аввалига “нега бу рўйхатда Самарқанддаги “МАН” заводи йўқ?”, деган савол туғилди. “Ўзавтосаноат” маълумотида айнан қайси модель нечта сотилгани ҳам кўрсатилган экан – кўз югуртирсам, ҳаммаси енгил машиналар. Унда бу рўйхатда “СамАвто” нима қиляпти, деган савол туғилмади – у ерда “Исузу” пикаплари йиғилишидан хабарим бор эди.

2024 йилнинг тўққиз ойида 271 мингдан ортиқ “Шевролет” сотилибди – нега бунчалик кўплиги тушунарли, ахир “фахрли” заводимиз бор. “Киа”, “БЙД”лар ҳам 10 мингдан ортиқ сотилибди – булар ҳам заводми, цехми, нимадир қилган, бу ҳам тушунарли.

Лекин рўйхатда “Ҳавал”, “Жетта”, “Экзид” деган “хитойлар” ҳам бор экан – “Ҳавал” ва “Экзид”лар Ўзбекистонда бир бало қилмоқчилиги қулоғимга чалинганди, лекин “Жетта” ҳам Ўзбекистонда йиғиляптими, деб ҳайрон қолдим (шу мошин қизиқ кўриниб, “обзор”ларини ҳам томоша қилгандим-да).

Яхшилаб қарасам, энг кўп сотилган моделлар рўйхатида нафақат “Жетта”лар, балки “Джили”, “Опель”, “Альфа Ромео”лар ва “Фиат”лар ҳам бор экан. Ҳа, ҳатто ўша машҳур “Фиат 500” ҳам бор – тўққиз ой ичида атиги 1 дона сотилибди.

“Ўзавтосаноат”нинг хабари “Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларнинг...” деган гап билан бошлангани учун, шу жойида бошим қотиб қолди – бизда “Опель”, “Фиат” ва “Альфа Ромео”ларни “ишлаб чиқариш” қачондан бошланди, деб. Яхшиям “ишлаб чиқарувчилар” рўйхатида “Асака Моторс” ҳам кўрсатилгани. Шу баҳона бошоғриқдан қутулдим.

“Асака Моторс”ни автосалон деб ўйлардим. Қидирсам, август охириданмикин, Сирдарёда “Ҳюндай”ларни йиғишни ё бошлаган, ё бошлаши керак экан. Аммо “Асака Моторс” деб қидирганда биринчи “Ҳюндай” хабари эмас, балки “Фиат”, “Жетта”, “Опель”ларнинг автосалонлари чиқиб келаверди...

Ана шунда тушундим – ахир бизда ҳозир “автомобиль ишлаб чиқарувчи”лар бир вақтнинг ўзида расмий чайқовчи ҳам-ку. Масалан, энг кўп сотилган моделлар рўйхатида ҳозир Ўзбекистонда йиғилмаётган “Каптива” ҳам бор эди – 9 ойда 702 та пуллашибди.

Яъни, “Ўзавтосаноат” бу статистикани - “Ўзавтосаноат”га алоқадорми-йўқми, фарқи йўқ - озгина бўлса-да “ишлаб чиқарувчи” элементга эга ҳар қандай чайқовчиларнинг маълумотлари асосида шакллантирган экан. Лекин одамни чалғитиб, гапни: “Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар...” деб бошлаган. Зўр-а? Бу маълумот ўзи қайси котаконни чалғитиш учун тайёрлангани ҳам қизиқ.

Дарвоқе, “Асака Моторс” бўйича маълумот қидирдим, дедим-ку. “Оргинфо”га кўра, эгаси Тоҳиржон Жалилов экан. Қаерда эшитгандим бу исмни деб яна қидирсам, Асакада ишлаб чиқарилган мошинларни олиш зўр “шапкабазм” бўлган даврлардан “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари GM Uzbekistan корхонасида текширув ўтказмоқда”, “GM Uzbekistan’га янги раҳбар тайинланди” каби хабарлар чиқиб келди.
Ҳуқуқ-тартибот органларимизнинг, одатда, қуйи бўғинидаги ўзбошимча, ўзбилармон ходимлар ўзларининг ўринсиз ва ортиқча ташаббуслари билан дилхираликка сабабчи бўлади. Стадионнинг биз ўтирган тарафида Қирғизистондан келган меҳмонлар ўз байроғини бемалол кўтараётганди. Бошқа секторларда Тожикистон, Қозоғистон байроқлари ҳам кўринди. Мелисаю гвардиячиларимиз, бошқа органлар ҳам бир нарсани эсдан чиқармаса яхши эди – бу давлатларда ҳам ўзбеклар яшайди. Жуда байроққа қарши курашмоқчи бўлсангиз, ана, 9 майда СССР байроғини кўтармаса ўладиганлар сизга мунтазир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Го.уз”, “НмаГап” лойиҳалари орқали танилган блогерлар – Кама (Камол) ва Абока (Аброр ака)ни 15 суткага қамаб қўйишгани юзасидан Фарҳод Канадастоний кўп яхши саволларни ёзиб қолдирибди. Фарҳод ака берган бу азалий саволларга бирор қўшимча қилиб бўлмағай. Фақат бу оловли саволлар ҳароратини ошириш мумкин, холос.

Ҳозир кўпчилик рилсварақлаш касаллигига чалинган-ку, мен ҳам бу борада истисно эмас. Тунов куни рилс варақлаётсам, аввалига қорқиз либосидаги Муҳаммадисо Абдулхаиров чиқиб қолди. Кейин, кўп ўтмай, энажон ролидаги Ўткир Муҳаммадхўжаев белини кўтаролмай чиқди. Иккиси ҳам эски, Каримов замонидаги клип ва фильмлардан парчалар эди. Аёл либосидаги шу ва бошқа эркакларни давлат ва хусусий телеканаллар неча қайта кўрсатган.

Уларни қўйинг, мана, кеча ҳам рилс варақлаб ётсам, “Дев билан пакана”нинг Аваз қассоб (оғзи шалоқ) қўшниси Мурод тараша (бойвочча)ни ошга таклиф қилиб келадиган саҳнаси чиқиб қолди. Қассоб қурмағур эшикдан киришидан (“вай #%$@, нечта эшик бор ўзи бетта”) то чиқиб кетгунича (“вай #%$@, манби балуларин зўракан, ва-ай”) сўкинади. Тинимсиз. Фақат бир хил. Худди Абокадек... “Дев билан пакана”ни ҳам телевизорда кўрсатишган.

Зап замонлар бўлган экан-да - артистлар қамалиб кетишдан ҳам қўрқмай роль ўйнайверган экан. Мен ҳали “Ўткан кунлар”нинг 1997 йилги янги экранизациясида Отабек Зайнабни сўкадиган саҳнаси ҳақида гапирмадим; уни ҳам телевизорда кўрганман, ичимда: “вай #%$@, нима деди ҳозир?!” деб китобини очсам, ўша гап ростан бор экан (шу жойида алдадим – у вақтларда ҳали сўкинишни билмайдиган беғубор бола эдим, эҳ). Балки ўша вақтда ҳам баъзилар бу гапларни эшитиб, бу саҳналарни кўриб, очиқчасига сўкинган, балки ғазаблангандир ҳам.

Лекин, бахтимизгами ё бахтсизлигимизгами, у вақтларда интернет бўлмаган-да – Аваз қассобнинг хатти-ҳаракати ҳам, Отабекнинг сўкиниши ҳам, Валижондан тортиб Муҳаммадисогача ҳаммасининг аёл образида чиқиш қилиши ҳам жамоатчиликда қандай оммавий норозилик уйғотганини билмаганмиз, эшитмаганмиз. Балки норозилик уйғотмагандир ҳам. Одамлар тоқатлироқ бўлгандир. Одамлар жиддий гап билан ҳазил-мутойибани фарқига борадиган, юморни тушунадиганроқ бўлгандир. Ким билсин.

Хуллас, эски Ўзбекистонда креатив фаолият қайсидир давргача, қайсидир жабҳаларда, маълум бир сабабларга кўра, эркинроқ бўлгандек кўриниб кетди. Бу, албатта, бир лаҳзалик хато тасаввур бўлиши эҳтимоли катта ва ўша даврнинг ҳозиргидан ёмон ва шафқатсиз цензураси, Жаслиқлари, расмий даражадаги сегрегацияси ва бошқа хил ёмонликларини оқламайди.

PS. Эсимга тушиб қолди – “Сетора”нинг қайсидир бир йилги концертидан кейин (шу, бир асрдан бошқа асрга ўтаётган йилларимизда-да ишқилиб), қизлар саҳнага ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ чиққани учун, “уларни Каримовнинг ўзи “запрет” қилибди”, деган гаплар ҳам чиқувди. У концерт ҳақида гапирмаган одам қолмаган; видеопрокатларда ҳам кассетаси энг кўп ижарага берилган концертлардан бири бўлса керак... Концертни қўя туринг, қизларнинг ўзи бир интервьюсида “Вафодоринг” деган клипимиз ҳозир телевизорга ўтолмаган бўларди, деганди. Ваҳоланки, у вақтларда бу клип, масалан, “Давр”дан кейин қўйиб юбориларди.
“Журналистлар ҳам Эрон билан дуранг ўйнаганимизни мағлубиятдек қабул қиляпти. Лекин бу мағлубият эмас”, деяпти Отабек Шукуров. Айб — шу футболчиларимиз Эронни мағлуб эта олади, деб қаттиқ ишониб юборган, миллий терманинг “асл даражаси”дан бехабар журналисту мухлисларнинг ўзида; Аршавин бир замонлар айтганидек, “сизнинг кутилмаларингиз — сизнинг муаммонгиз”.

Лекин, Худо асрасину, эртага ЖЧ-2026 га чиқолмай қолсак, бу саралашдаги жамоани қандай эслаймиз? Масалан, ЖЧ-2014 саралаши бошидаги Абрамов термасини ҳамма чиройли ўйини учун, шу саралаш охиридаги Қосимов термасини эса, хусусан, Эронни Теҳронда мағлуб эта олгани учун эслайди. Қолган саралашларда эсда қоларли яна нима бўлган ўзи? “Ўйини чиройли эмас, Эронни ютолмаган, ЖЧга ҳам чиқолмаган”лар авлоди яна биттага кўпайгани эсда қоладими фақат?

Мухлис халқи чиройли ва ишончли ўйин кутишга ҳақли. Ҳали мундиал йўлланмаси масаласи ҳал қилинмаган экан, футболчилар ҳам “негатив”ларга чидаши керак. Эртага ЖЧ-2026 йўлланмаси қўлга киритилса, ўйини чиройли бўлмаса ҳам, Эронни ютолмаса ҳам миллий терма футболчиларини бошига кўтарадиган шу халқ, шу журналистлар.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, чиройли ўйин ва кўплаб голлар кутаётган мухлислардан фарқли ўлароқ, журналистлар футболчилардан эмас, шу ва Суперлигадаги бошқа номзод ўйинчилар имкониятларидан борича фойдалана олмаётган, уларнинг салоҳиятини тўла очолмаётган мураббийлардан норози. Ахир “биз Эронни ҳам мағлуб эта оламиз” деган тасаввур йўқ жойдан пайдо бўлмаган — футболчиларимизда, афтидан, ростан шундай салоҳият бор.

Шунчаки, ҳам чиройли ўйин кўрсатиш, ҳам натижага эришиш имконини берадиган бу салоҳиятни нуқул “ўтин ёриш”га сарфламаган маъқул.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги вақтларда пулли йўллар мавзуси долзарблашиб қолди-ку. Жамоатчилик ўтказувчанлик қобилиятидан шундоқ ҳам тўлиқ ёки деярли тўлиқ фойдаланилаётган ҳудудлараро йўлларга муқобил - пулли бўлса ҳам майли - янги йўллар қурилади, деб кутиб турган вақтда, масалан, тўлиқ куч билан ишлаётган ўша йўлларнинг ўзи пулли бўлиб қолармиш, деган гаплар ҳам тарқалганидан бохабардирсиз балки. Юқори минбарлардан берилган сўнгги баёнотга қараганда, воқеалар, Худо хоҳласа, бу қадар расво ривожланмайди ва пулли йўллар ҳақиқатан ҳам янгитдан қурилади.

Бугун бўлса тармоқда бир қизиқ маълумот тарқалди. Эмишки, Ўзбекистонда 2024 йилнинг февралида йўллар ва шосселар қуришга ихтисослашган “Тошкент Самарқанд автомагистрали” номли корхона рўйхатдан ўтказилган экан. “Пулли йўлни қуриш учун алоҳида махсус компания ташкил этишгандир-да, яхши-ку”, дейишингиз мумкин. Пулли йўл қуриш бўйича қандайдир бўлса ҳам ҳаракат бошлангани ростдан ҳам яхшию, лекин компания муассиси “Саноат энергетика гуруҳи Энера”, ўзбекча айтганда, “Санег” компанияси экан. “Санег” нимаю, эгалари кимлиги ҳақида Отабек акадан сўраган маъқул (уларнинг жавоблари камлик қилса, буёқда яна қўшимча тафсилот).

Отабек аканинг тушунтиришлари ва қўшимча маълумотлардан кейин ҳали, катта эҳтимол билан, ҳеч нарса қилишга улгурмаган бўлса-да, тўйдан аввал чалинган ёқимсиз ноғорадек очилган “Тошкент Самарқанд автомагистрали” компанияси кўзингизга бироз беўхшов кўрина бошлайди. Худди аввалроқ “Санег Атом” номли компания очилганини билган вақтингиздаги каби шубҳаларга кўмиласиз. “Наҳотки... ҳаммаёқ... ҳамма нарса...”, деб ичингизга бир ташвиш киради, афсуски...

Ҳай, ишқилиб, охири бахайр бўлсин!..