Муҳрим
14.4K subscribers
655 photos
283 videos
1 file
1.76K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Конституциясига “бу – ижтимоий давлат” деб ёзиб олган мамлакат мактаб ўқувчиларига берилаётган дарсликлар учун пул сўрашдан уялиши керак. Ҳеч бўлмаса шу – “ижтимоий давлат” деган ёзув учун ҳам уялиши керак. Бу ёзув ёзилганига ҳали икки йил ҳам бўлгани йўқ, уни “ўтган замондаги ёмонлар ёзиб кетган” деб бировга тўнкашга ҳам асос йўқ.

Давлат пул иқтисод қилиш ва орттириш учун мактабдан бошқа соҳани тополмаётган бўлса, ҳай, ишни бирдан ўқувчиларга дарслик солиғи солишдан эмас, шу дарсликларни чиқараётганларнинг ишини тафтиш қилишдан бошлагани маъқул (эҳтимол, дарсликлар аслида бунчалик қимматга тушмас?). Ва Америка кашф қилишни тўхтатиб, бу соҳада ҳам нормал дунё қилаётган ишни қилган, нормал дунё юраётган йўлдан юрган маъқул.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу интервью чиққанига беш йил бўлибди (ўшанда шу суҳбатларни уюштиргани учун Кирилл Альтманга раҳмат). Унда: “Беш йилдан кейинги Ўзбекистонни қандай тасаввур қиласан?”, деган савол ҳам берилганди. Умумий ҳолат ўша вақтдагидан яхшироқ бўлишига қаттиқ умид қилсам-да, лекин, афсуски, аҳволимиз тахминан ҳозиргидек (аниқроғи, бундан ҳам баттар) бўлишига ишончим юқорироқ эди. 2018 йилги эйфория аллақачон йўқолганди.

Беш йилдан кейинги Ўзбекистонни қандай тасаввур қиламан? Жавобим ўша-ўша – мен фақат яхшиликдан умидворман, яхшилик бўлиши тарафдориман, тинчлик бўлса, қолганини эпласа бўлади. Қолгани аста-секин бўлади, Худо хоҳласа.
Муҳрим
Биз ҳаммангизни ўқиймиз. Барчангиз ажойиб ижодкорсизлар. Ҳақиқат ва тўғри сўзни айтишдан ҳеч қачон қўрқманг. Кирилл Альтман, Муҳрим Аъзамхўжаев, Cабина Бакаева, Дарина Солод, Али Қаҳҳоров, Алишер Рўзиохунов, Тимурмалик Эльмурадов — барчангизнинг келгуси…
Ҳа-а, беш йил аввалги ўша интервью ҳақида яна нима дейишим мумкин? Бахтга қарши, қўрқувим ва ичимдаги цензорча фақат ва фақат кучайди. Айнан шу беш йилликда қаттиқ қўрққан вақтларим фавқулодда кўп бўлди, негадир. Ваҳоланки, қўрқишга арзигулик ёмон ишлар қилмагандим. Ҳай.

Лекин, шуниси аниқки, ўзгаришлар бўлиши учун, янгиликлар қилиш учун, олға қадам ташлаш учун, албатта, қўрқмаслик керак. Дунёни жасурлар, шерюраклар ўзгартиради.
Тошкентда бир неча йил аввал зўр ваҳима билан Россиядаги Кино иститутининг филиали очилганди. Афтидан, бу ишларнинг бошида турган одамлар энди кинога эмас, диний-маърифий анжуманларни ташкиллаштиришга масъул бўлиб қолгани муносабати билан, филиалнинг казо-казо домлалари ойликсиз, талабалари дарссиз қолиб кетган. Айтишларича, филиалнинг аккредитацияси ҳам йўқ экан (балки адашишаётгандир). Дипломсиз ҳам қоламиз бу кетишда, деб ёзибди талабалар. Ҳар турли идораларга мурожаатларидан натижа чиқмаётганмиш. Суратда — ўша мурожаатлардан бири (икки давлат ўртасидаги муносабатларга керагидан ортиқ урғу беришибди, назаримда).

Менга қолса Ўзбекистонда айнан Россия институт-университетларининг филиаллари бўлишига қаршиман. Эҳтимол, бу алданган талабаларнинг ўқишини ҳам йўналишига қараб ўзимизнинг олийгоҳларга кўчириш, филиалнинг ўзини тўлиқ тугатиш, шу баҳона Россия билан ҳамкорликда очилган қолган институту университетларни ҳам ёпиш керак. Энг биринчи галда МГИМОнинг Тошкент филиалини ёпиш керак — Ўзбекистонда Россия университети дипломатлар тайёрлашига қандай қилиб рухсат берилганини ҳалигача тушунмайман. Яна сайтида мақтаниб: "МГИМОнинг хориждаги биринчи ва ягона филиали", деб ёзиб қўйган - 1944 йилда очилган институтнинг нега Тошкентгача бирорта хорижий филиали бўлмаган, деган саволни бериб кўришнинг ўзи етарли, менимча...

Ҳай, у бошқа мавзу. Хуллас, шу талабаларнинг мурожаатлари ҳам ерда қолмасин энди - улар ёш-да ҳали, Ўзбекистонда шунча катталар, ҳатто хорижлик казо-казолар аралашган иш ҳам бундай расвоси чиқиб, тагига олиб кетишини билмаган, тасаввур ҳам қилмагандир (ростданам-да – кимсан Путинхон номи аралашган бўлсаю... лекин айнан Путинхон номи аралашганидан ҳам маълум эди-ку бўлари). Ҳар қандай воқеанинг тахминий ривожи (ва якуни) мана шундай бўлиши мумкинлиги қаердадир қонун-қоида тарзида ёзиб қўйилган бўлса ҳам майлига эди – ҳеч қаерда ёзилмаган қонуният учун шугина ғирт ғўр ёшлар жабр чекмасин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оиланинг янги аъзоси дунёга келганига қадар қаҳрамонлар узоқ кутилган уйни қўлга кирита оладими? Ёш оила янги ҳаёт ҳақида орзу қилади, лекин фирибгарлар ҳаммасини барбод қилади. Уларни олдинда — фирибгарлар ортидан қувиш, қалтис найранглар, кутилмаган бурилишлар ва... кў-ў-ўп палов кутади!

«Пистирмадаги Ош» — Кинопоискда. Yandex Plus обунаси билан 90 кунгача бепул томоша қилинг.

Yandex Plus обуна шартлари: ya.cc/b. 90 кунлик Yandex Plus обунаси бепул, кейин автоматик янгилаш – ойига 9 999 сўм. Таклиф фақат илгари фаол Yandex Plus обунаси бўлмаган ёки уни ўз ичига олган янги фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Таклиф 2024 йил 31 декабргача амал қилади. Банк картаси тафсилотлари талаб этилади.

Реклама
Муҳрим
Фейсбукдаги аюҳаннослар қанчалик асосли эканини ўрганиш мақсадида бойсунлик бир журналист экология вазири матбуот котиби ва Юнусобод ҳокими билан бирга Ҳасанбойга келса-да, аҳоли фикрини ўрганамиз деб юрганида йўлларидан ҳасанбойлик оқсоқоллар чиқиб қолса. Уларга: “Юнусободда иссиқхоналар дастидан ҳаво қолмади дейишяпти, шу гап ростми?”, деб савол беришганида, ҳалиги мўйсафидлар: “Бўлмаган гап, мана, нафас олиб турибмиз-ку, бунақа зўр ҳаво Шароф ака Рашидов даврида ҳам бўлмаган, мўътабар муҳтарамларимизга раҳмат! Интернетда ўтирган виждонсизлар гапираверади, улар ўзи Ҳасанбойга келганми-кўрганми? Фейсбуклардаги аюҳанносларга ишонманг”, деб қолса...

Бунақа репортаж бўлмайди, албатта. Ҳеч ким бунақа репортаж қилмайди. Чунки... виждон бор. Кунлар совиши билан ҳаво сифати ёмонлашганини ҳамма кўриб, билиб турибди.

Лекин бўлаётган гап-сўзлар қизиқ-да. Яшайверсак кўраверарканмиз.
Юнусободда Ўқитувчилар деган кўча бор, ёнида яна уч-тўртта “укаси” (тор кўчалари) ҳам бор. Ўша ердан видеолар юборишибди. Бугунги ёмғирдан кейин кўчаларда юриб бўлмай қолибди – ҳаммаёқ сув, лой. Пиёда тугул мошина ҳам юролмаяпти, деб ёзишибди.

Шаҳардаги шу Ўқитувчилар кўчасига ўхшаш бошқа кўчаларида ҳам аҳвол ҳозир шунақа бўлса керак. Қачон бу қуриш-бузиш ишларимиз ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам одамларга зиён етказмайдиган тарзда қилинадиган бўларкин, қизиқ.
Муҳрим
«Бизникилар ҳам Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб қўйишса бўлади, назаримизда», — деб ёзибди Давлетовуз. Тўғри, аркадашимиз Эрдўғон табриклади, қардошимиз Тўқаев табриклади, ўртоқ Си Цзиньпин табриклади, ҳатто АҚШни кўрарга кўзи йўқ чавесча-боливарча…
АҚШ президенти сайлови билан боғлиқ бизга қизиқ охирги нарса – бизникилар Трампни президент этиб сайлангани билан қачон табриклашаркин? Каналим архивини қараб, 2020 йил 24 ноябрдаги постдан: “Бизникилар ҳам Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб қўйса бўларди”, деган иқтибосни топдим. Ўшанда сайлов 3 ноябрда бўлганди, АҚШнинг янги сайланган президентини эса 24 ноябрда ҳам табрикламаган эканмиз.

Ўзи ўшанда Ўзбекистон томони Байденни президентликка сайлангани билан табрикламаган, шекилли. Ҳарқалай, тополмадим. Топганим – 2021 йил 21 январда Байденнинг президентликка киришгани муносабати билан табрик йўллангани ҳақидаги хабар бўлди. Агар ростдан ҳам президентликка сайлангани билан табрикланмаган бўлса, менимча, бунақаси Ўзбекистон-Америка муносабатлари тарихида бошқа бўлмаган бўлса ҳам керак. Афтидан, 2023 йилги Ўзбекистон президенти сайловидан кейин АҚШдан ҳам телеграмма келмаган, шекилли (тополмадим). Бунақаси ҳам, балки, аввал бўлмагандир.

Ўзи бу “табрик-табрик ўйини” жуда муҳим нарса ҳам эмас, шунчаки АҚШ билан боғлиқ бошқа қизиқ масаламиз йўқ-да. Шунчаки қизиқ – қачон, кимлардан аввал, кимлардан кейин табрикларкинмиз? Эрта ё кеч табриклашнинг ёки умуман табрикламасликнинг маъноси, баҳоси қандай бўларкин? Шунчаки қизиқ. Бор-йўғи шу. Ҳа-а, деб қўйиш учун.

UPD. Табрик кечикмайди, дейишяпти маҳаллий кузатувчилар. Ахир Трамп қулоғидан яраланиши билан хавотир билдирилган-ку, дейишяпти.
Ўзбекистоннинг, хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунини сўз эркинлиги тамойилларидан келиб чиқиб қайта ёзиш керак, токи АОКА журналистлар, блогерлар ва ОАВнинг ишига ҳуда-беҳуда аралашавермасин, ўринсиз расмий муносабат билдиравермасин, ўрни келса-келмаса қамаш билан қўрқитавермасин.

Ўрни келиб қолганида янаб бир гап - қонунчилигимиздаги мана шунақа мужмалликларни, исталганча талқин қилиш мумкин бўлган тушунча ва ифода (масалан, “ҳокимият вакилининг талабига бўйсунмаслик” деган энг машҳур, навбатчи айблов)ларни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла рўёбга чиқариш йўналишида аниқлаштириш керак.
Муҳрим
Тошкентда бир неча йил аввал зўр ваҳима билан Россиядаги Кино иститутининг филиали очилганди. Афтидан, бу ишларнинг бошида турган одамлар энди кинога эмас, диний-маърифий анжуманларни ташкиллаштиришга масъул бўлиб қолгани муносабати билан, филиалнинг казо…
Россия Кино институтининг бутун дунёда ягона ҳисобланган филиали – Тошкентдаги шуъбасида таҳсил олувчи талабалардан яна мурожаат келди. Улар ўзининг муаммоси ҳали ҳам ҳал этилмаётганидан, мурожаатлари бу идорадан у идорага копток қилинаётганидан норози. Қонун устуворлигига масъул бирор ташкилотга ёзишса, у хатни Олий таълим вазирлигига йўналтиради. Олий таълим вазирлиги эса, бу филиал жониворни ким очган бўлса, ўша жавоб берсин дея мурожаатни “Ўзбеккино”га юборади. Копток бор, ечим йўқ.

Талабалар нима хоҳлаяпти ўзи? Аввало, филиалнинг очилиши вақтида шу ерда дарс бериши зўр ваҳима билан айтилган ўқитувчиларнинг дарс беришини. Филиал сайтига ҳозир ҳам кирсангиз, домлалар рўйхатида ўзбек совет кинематографиясининг бир-икки дарғаси кўрсатилган, аммо улар дарс бермаётганига, Московига қайтиб кетганига анча бўлган.

Айтишларича, Россиядан таклиф қилинган ёшроқ, дунёқараши ва умуман кинога қарашига ҳам чидаса бўладиган ўқитувчилар ҳам кетиб (баъзиларини Московдагиларнинг талаби билан ишдан олишибди ҳам – гўёки улар Украинадаги урушдан қатнашишдан бўйин товлаб Тошкентга қочиб келганлар экан), ўрнига расволар келяпти. Масалан, ҳозир бир домла келган, дейишяпти: дарс ўтмайди, ҳар гал “Украина - ёмон, Зеленский - ёмон, Россия тўғри иш қиляпти, нацистлар билан курашяпти”, деган гап эмиш.

Мана нима учун Россия институт-университетларининг филиалларини очмаслик керак (қани энди бизда биргина шу Кино институтининг филиали бўлса – буёқда ҳали дипломат тайёрлайдигани ҳам бор; аввал ёзганимдек, барини ёпиш керак). Ҳа, ўзимиздаги путинпарастлар ҳам дарсларга кириб, шунақа гапириши мумкин, лекин улар — ўзимизнинг хумбошлар, қачондир пишиб етилиб, инсофга келади деган умидимиз бор. Аммо Россиядан келиб (аниқроғи, юборилиб), сафсата сотаётганларига умуман тоқат қилиб бўлмайди.

Ўзи шундоқ ҳам кўп бўлмаган хусусий университетларимизнинг айбини топишга тирноқ остидан кир қидиргандек муштоқ Олий таълим вазирлигимиз, унинг Таълим инспекцияси, ўзича ғоявий таҳдидлар, “ўзбошимча, ноқонуний дарс беришлар”га қарши курашувчи бошқа манфаатдор идоралар шу филиалчага ҳам бир назар ташласа зарар қилмасди – у ерда нима бўляпти ўзи, қаердан қайси кас келиб, ўзбекистонлик талабаларга нималар деяпти, нималарни ўргатяпти, ким учун ишлаяпти?
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 8 ноябрь куни ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газ нархи ноябрь ойининг бошига нисбатан 14 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 8 млн 724 минг сўм (бир литр учун ўртача 5 520 сўм)ни ташкил этди.

Бу – биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 млн 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади, дея хабар бермоқда Республика товар-хом ашё биржаси.

Сўнги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб боряпти. Хусусан, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етган, яъни ўртача 25 фоизга ўсган.

Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган Аи-80 маркали бензин ҳажми ҳам ортиши кутилмоқда.

Манба | Реклама
Бугун, 8 ноябрь, “Xalqchil IPO” дастури доирасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акцияларини оммавий жойлаштиришнинг сўнгги куни.

Ҳар кимда UZEX биржасининг PREMIUM акцияларини харид қилиш орқали уларнинг сонини беш маротабага кўпайтириш ва 2024 йил якунига кўра дивидендлар олиш имконияти бор.

Битта акция харид қилиб, қўшимча тўрттасига эга бўлинг! Акцияларни харид қилинг ва сармоядорга айланинг!

Акция харид қилиш учун шу рақамга қўнғироқ қилиш керак:
(+998) 55 511-02-02.

Реклама
Подкастлар ва Тикток замони

Трамп нима учун ва қандай қилиб президент сайловида ғолиб чиқди, деган таҳлиллар эълон қилиняпти. Бунда, хусусан, янги замоннинг янги ОАВлари – подкастлар ва Тиктокнинг ҳам роли бор, дейишяпти.

2016 ва 2020 йилги сайловлардан фарқли ўлароқ, Трамп бу сафар 30 ёшдан кичик эркак сайловчиларни ҳам ўзига оғдира олган. Айнан шу мақсадда қатор кўнгилочар шоуларда, хусусан, жаҳондаги энг нуфузли подкастчилардан бири, YouTube’нинг ўзида 18 миллиондан ортиқ обуначиси бор Жо Роган подкастида қатнашган. Ҳаррис эса Роганнинг “сиз ҳам келинг, подкастимда гапиринг” деган таклифини рад этганди (умуман, Ҳаррис ҳаддан ташқари эскича тарғибот олиб боргани учун ҳам ютқазди, дейишяпти).

Бундан ташқари, Трамп сайловолди ташвиқоти даврида Тиктокда ҳам аккаунт очиб, у ердаги ёш америкаликларни ўз томонига оғдириш устида роса ишлаган. Қизиғи, Трамп ўзининг биринчи президентлиги даврида Тиктокни АҚШ хавфсизлиги учун таҳдид дея ҳисоблаб, АҚШда уни тақиқлашга, уни чеклашга роса уринганди (Трампнинг ўзини АҚШга ва унинг демократиясига таҳдид деб ҳисоблаш мумкин бўлса, умуман олганда, унинг фикрлари тўғри бўлиб чиққан бўлади).

Ишқилиб, замон, унга қўшилиб технологиялар ўзгаряпти. Қачонлардир радио орқали жонли эфирдан, яна қанчадир вақт ўтиб телеэфирдан, сўнг телевизор орқали жонли эфирдан, яна ярим асрча ўтиб интернетдан биринчи бўлиб фойдаланган номзодлар сайловларда ғалаба қозониб кетган. Бундан кейин ҳам шунақа бўлаверади. Демократик мамлакатларда.
Муҳрим
КЎРИНМАС МЕДАЛЬ. Тез кунда… Telegram | Instagram | YouTube
Биз, “Газета.uz”даги шериклар билан, ёзда Дўстликка, Дукентга, Сан-Рафаэлга, Қаршига, Жиззахга, Наманганга бориб, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида бир ҳужжатли фильм олгандик. Худо хоҳласа, яқинда чиқади. Фильм Париждаги ўйинлар ҳақида эмас, балки шу ўйинларга ўзбек футбол жамоатчилиги салкам 30 йил кутган йўлланма қандай қўлга киритилгани, бу тарихий натижа ортида турган ҳақиқий қаҳрамонлар ҳақида.

Менимча, ҳар бир жамоа ҳақида шундай фильмлар олиниши керак. Тарих ўз вақтида, ҳуқуқшунослар тили билан айтганда, “иссиқ изи совимай” ёзиб қўйилиши керак.
Ҳозир Твиттерга кирувдим, деярли ҳамма Тошкент метросининг тўққизта бекатида ҳожатхоналар қурилиши ва бунга бир кишининг ошкора қилмиши сабаб бўлганини муҳокама қилаётган экан. Чиндан, Ўзбекистонда у ёки бу жараёнга туртки ақлбовар қилмас кўринишда бўлишига доир яна бир ғаройиб кейс бу.

Айтишларича, бу воқеа (яъни, ўша кишининг ўша ошкора қилмиши) аслида сентябрда бўлган (тағинам билмадим). Лекин кимдир буни ноябрда ижтимоий тармоқларга чиқариб юборган. Агар видео декабрда тарқатилиб, унга жамоатчилик томонидан ўтган кунлардагидек муносабат кўрсатилганида, эҳтимол, ҳожатхоналар қурилиши бошлангани ҳақидаги хабарлар ҳам 2024 йил декабрида берилган бўларди.

Яъни, агар бу ҳолат “қаҳрамонлик” қиёсланса, у ҳолда “қаҳрамон” ҳам биргина ошкора беадаблик қилган кишининг ўзи эмас, балки буни оммага олиб чиққанлар ҳамдир. Чунки, очиғини айтсам, мен ҳар куни салкам бир миллион кишини ташиётган метромизда бекатларни биринчи марта бундай (қасддан ё чидолмасдан) булғаб кетишяпти, деб ўйламайман. Бунақа воқеалар аввал ҳам – йўловчи оқими ярим миллионга етмаган вақтларда ҳам бўлган.

Лекин улардан фақат биттасининг ошкор бўлиши, қаранг, метрополитен фойдаланувчилари ҳар ҳолда охирги беш йилдан бери мунтазам сўраб келаётган илтимос юзасидан қандайдир ҳаракат бошланиши учун етарли бўлди.

Очиқлик ва ошкоралик қутқаради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM