Муҳрим
14.4K subscribers
655 photos
283 videos
1 file
1.76K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайловлар арафаси партиялар зерикарли роликлар, баландпарвоз ва жимжимадор шиорлар чиқаришига ўрганиб қолганимизгами, “Миллий тикланиш”нинг мана бу ролиги бир бошқача кўринди. Элдар ака Асановга ҳам бошқачароқ кўринган-ов, у киши ҳам алоҳида эътироф этибди.

Бошланишига сайловолди ташвиқот шундай креативроқ бўлиб турсин, тўғрими? Айниқса, фавқулодда бефарқ сайловчилар билан ишлашда шуниси яхшироқ ҳам – қайси партиянинг сайловолди ташвиқоти янгироқ, жозибалироқ ва информативроқ бўлса, ўша ютади. Ташвиқотдан мақсад ҳам шу-ку.

#sаylоv24
Коррупцион суриштирув институти коррупцияни йўқота оладими?

Коррупцияни тўхтатиш учун унинг сабабларини илк босқичда аниқлаш керак. Бу жараёнга эртароқ эътибор қаратиш адолатни қарор топтиришга ёрдам бериши мумкин. “Адолат” социал-демократик партияси коррупция ҳолатларини дастлабки босқичда аниқлаб, тўғри текширувларни ўтказиш учун коррупцион суриштирув институтини жорий қилишни таклиф қиляпти.

Партиянинг ишонишича, бундай институт жамиятнинг ҳар бир соҳасида коррупцияни тез ва аниқ текшириш имконини беради. Унинг асосий вазифаси давлат идораларида коррупцияга йўл қўймаслик ва коррупция билан боғлиқ ҳолатларни зудлик билан фош этиш бўлади.

Шунингдек, ҳар бир коррупцион ҳолат эрта босқичда текширилиб, фактлар тўпланиб, тўғри тартибга солинади. Бу жараёнда эса, партия вакилларининг таъкидлашича, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг коррупцияга аралашувини ўз вақтида тўхтатиш имконияти яратилади.

“Лолазор”нинг охирги сонида ҳам коррупция ҳақида гаплашгандик. Ўшанда бу йўналишда маълум бир ютуқлар билан бирга ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплиги айтилганди. “Адолатчилар” бераётган таклиф ҳам ўша ишлардан биридир, эҳтимол.

#sаylоv24
“Миллий тикланиш” Таълим кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Илғор жамият қуришда таълимнинг алоҳида ўрни бор. Қанчалик баландпарвоз эшитилмасин, тараққиётга фақат таълим-тарбия билан эришиш мумкин. “Миллий тикланиш” ҳам энг катта сармояни таълимга йўналтириш керак, деб ҳисоблаяпти. Хусусан, партия Таълим кодексини ишлаб чиқиш ғоясини илгари сурди.

Партия вакилларининг фикрича, кодекс таълим тизими ходимларининг ҳуқуқий кафолатлари, мажбурият ва имтиёзларини аниқ белгилаб беради, педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатишнинг янги механизмларини жорий қилиш имконини беради.

Япониянинг тез ривожланиб кетишига асосий сабаб деб айнан ўқитувчиларга вазир маоши, император обрўси ва депутат дахлсизлиги берилгани, дейишади-ку. Ўзбекистондаги ҳозирги малакали кадрлар муаммосини ҳал қилиш учун ҳам айнан яхши ўқитувчилар керак, бундай муаллимлар эса яхши шароитлар ҳамда юксак ҳурмат ва эътибор бўлган жойда ишлайди.

#sаylоv24
Экопартия “Барқарор экологик ривожланиш стратегияси”ни таклиф қиляпти

Ўзбекистон Экологик партияси “Барқарор экологик ривожланиш стратегияси”ни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди. Бу стратегия Ўзбекистон экологик муаммоларини ҳал қилиш ва табиий ресурсларни келажак авлод учун сақлаб қолишга қаратилган ҳуқуқий асос сифатида тақдим этиляпти.

Дунё тажрибасида ҳам экологик барқарорликка эришиш узоқ муддатли режаларни талаб қилади. Масалан, Европанинг баъзи давлатлари барқарор ривожланиш стратегиялари орқали табиий ресурслардан фойдаланишни аниқ тартибга солишга эришган. Бу масала Ўзбекистон учун ҳам муҳим.

Экологик муаммолар долзарблашиб, уларга ечим топиш зарурати тобора ортиб бораётгани боис экологияни яхшилаш ва барқарорлаштиришга хизмат қилувчи ҳар қандай ташаббус – бош устига. Фақат улар қоғоздагина чиройли, амалда қўл-оёқсиз бўлиб қолмаслиги ҳар томонлама пухта, келишиб тайёрланиши керак.

#sаylоv24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1989 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон парламенти «Давлат тили ҳақида»ги қонунни қабул қилиши билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Бу — Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши йўлидаги илк қадамлардан бири эди.

Бугун, 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни. Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини янада оширишни мақсад қилган “Миллий тикланиш” партияси байрам учун сунъий интеллект ёрдамида ролик тайёрлабди.

Байрам муборак!

#sаylоv24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Наманган вилоятидаги сайловолди тарғиботига бағишланган оммавий тадбирида қисқа савол-жавоблар викторинаси ўтказилди.

Викторина жараёнида иштирокчилар сайлов жараёнлари, партиянинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқлари ҳақидаги турли саволларга жавоб берди.

Айтишларича, ЎзХДПнинг сайловолди жараёнга бундай ижодий ёндашуви сиёсий фаолликни ошириш қаторида аҳоли ва сиёсатчиларни бир-бирига янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

#sаylоv24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология партияси навбатдаги оммавий тарғибот тадбирини Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида ўтказди. Унда партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, экофаоллар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Ушбу тадбирдан ташқари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида партия вакиллари Китоб туманидаги маҳаллаларда сайловчилар билан учрашди.

Учрашувлар давомида маҳалладаги хонадонларда бўлиб, партия сайловолди дастуридаги муҳим ташаббусларнинг фуқаролар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилган.

#sаylоv24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Миллий тикланиш” партияси хориждаги ватандошлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишни таклиф қиляпти

Партия ўз дастурида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда уларга янада кўпроқ шароитлар яратиш мақсадида қатор масалаларни кўрсатиб ўтган. Жумладан:

➡️«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш;
➡️ватандошлик гувоҳномаларини Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида иштирок этишга интилаётган ватандошларга бериш амалиётини жорий этиш;
➡️хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар учун махсус телекўрсатувларни йўлга қўйиш, радиоэшиттиришлар фаолиятини жонлантириш;
➡️бошқа давлат фуқаролигини қабул қилган Ўзбекистон фуқаросининг автоматик тарзда Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши тўғрисида қонун қабул қилинишига оид ташаббус билан чиқиш.

#sаylоv24
ХДП дорилар рекламасини бутунлай чеклашни таклиф қиляпти

Бугун “Дебат Холл”да охирги дебат. Унда сиёсий партиялар экологик муаммолар, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қиляпти. Дебат қизғин ўтяпти.

Халқ демократик партиясидан вакил Сайёра Имомова бир неча таклифларни илгари сурди. Унинг таъкидлашича, ХДП кам таъминланган аҳолига тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва ижтимоий дорихоналарни ривожлантиришга йўналтирилган чораларни амалга оширмоқчи. Шунингдек, у ХДПнинг дориларни реклама қилишни бутунлай чеклаш бўйича қатъий позициясини ҳам билдириб ўтди.

#sаylоv24