Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.4K videos
34 files
64.6K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Дам олиш кунлари ҳаво бироз салқинлашади

Республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/26937977

Kun.uz расмий канали
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади

Унинг ушбу лавозимга сайланиши 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аввалроқ, бош вазирга шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмитага раислик қилиш топширилган эди.

👉 https://kun.uz/kr/81386266

Kun.uz расмий канали
АҚШда «Ҳелен» тўфони қурбонлари сони 200 дан ошди. Юзлаб кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда

Бу 2005 йилдаги «Катрина» тўфонидан кейинги энг ажалвор табиий офатга айланди. Президент ва номзодлар жабрланган ҳудудларга бормоқда.

👉 https://kun.uz/kr/74920227

Kun.uz расмий канали
Исроил Эронга «бутун Яқин Шарқ кўрадиган» жавобни бермади. Нега?

АҚШ Эроннинг Исроилга ҳужумидан бохабар бўлган. Аммо Вашингтон урушни тўхтатиш бўйича чақирувларига беписанд қараётган Исроилни «тиш-тирноғи билан ҳимоя қилиш»га киришмаган кўринади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Tashkent city ҳудудидаги банклар биноларини сотиб олишга 4 инвестор қизиқиш билдирди – Давактив

Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган "Асакабанк" АЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва АТ "Алоқабанк"ка тегишли биноларни сотиб олишга 4 нафар – Европа Иттифоқи, БАА ва Туркия давлатларидан бўлган талабгорлар томонидан қизиқиш билдирилган.

👉 https://kun.uz/kr/47277800

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 октябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Наманганда ноқонуний рўйхатга олинган автомобиллар, Қатарга меҳнат миграцияси истиқболлари, қоида бузган Жаҳонгир Отажонов ва мактаб қурган тадбиркор — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/89063593

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил нишонлари: ядровий марказлар, нефт омборлари ёки оятуллоҳ?

Исроил Яқин Шарқда Эрон таъсиридаги прокси гуруҳларга зарбалар берди. Теҳрон бунга жавобан 1 октябр куни Исроил томон ўнлаб ракеталар учирди, Тел-Авив ҳам кескин жавоб бериш ҳақидаги баёнотлар эълон қилди. Исроилнинг нишонлари қайси нуқталар бўлиши мумкин ва Эроннинг жавоби аввалгисидан нимаси билан фарқли бўлди? Сиёсатшунос Бектош Бердиев минтақадаги сўнгги воқеалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Евроиттифоқ электромобиллар бўйича Хитой билан савдо урушини бошлади

Ғарб глобал исишнинг асосий сабаби — иссиқхона газларига қарши курашиш учун бензинга бўлган талабни камайтириш йўлида транспортни электрлаштиришни мақсад қилган бўлса ҳам, Хитой электромобилларининг кириб келишини чеклаш учун курашмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/61102709

Kun.uz расмий канали
Жаҳон хабарлари

🇺🇸 АҚШнинг давлат қарзи илк бор 35 трлн доллардан ошди

🇺🇦 НАТОнинг янги бош котиби Украинага ташриф буюрди

🇷🇺 Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари

🇰🇵 Ким Чен Ин Шимолий Кореяга ҳужум қилинса, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди

🔬 Ўйинчоқлар ва идишлардаги қора пластик саратонга олиб келиши мумкин — тадқиқот

Kun.uz расмий канали
Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин

Маданият вазирлиги ишлаб чиққан қарор лойиҳаси тасдиқланса, концертлардан олдин уларнинг батафсил сценарийсини “Ўзбекконцерт”га тақдим этиш ва кўриб чиқиш учун тўлов қилиш керак бўлади. Ғоявий-бадиий савияси паст, миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос эмас деб топилган тадбирларни ўтказишга рухсат берилмайди.

👉 https://kun.uz/kr/51282546

Kun.uz расмий канали
АҚШда “яшил” бетондан дунёдаги биринчи осмонўпар бинони қуриш бошланди

Ню-Йоркда осмонўпар бинони қуриш пайтида илк бор углероддан холи бетон қўлланилди. Материал таркибида иссиқхона газларини чиқарадиган анъанавий оҳактошли цемент ўрнига гранитдан фойдаланилган.

👉 https://kun.uz/kr/24101582

Kun.uz расмий канали
Икки ойда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Август-сентябр ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.

👉 https://kun.uz/kr/50777082

Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди

Ҳамкорлар орасида ЮНКТАД ва унинг бош котиби, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва унинг бош директори ўринбосари, Қатар музейлари раиси ва бошқалар санаб ўтилди.

👉 https://kun.uz/18540642

Kun.uz расмий канали
Айрим инвестиция лойиҳалари учун ерлар танловсиз ажратилади

Захирадаги ер участкалари янги саноат интенсив боғлари ва узумзорларини барпо этиш учун тадбиркорлик субъектига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан тўғри ижара ҳуқуқи билан ажратилади.

👉 https://kun.uz/kr/58495851

Kun.uz расмий канали
Маҳаллабай ишлаш агентлиги Камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман бўлимлари, туман ҳокимлиги ҳамда МФЙ ўртасида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича уч томонлама “маҳалла шартнома”лари тузилади.

👉 https://kun.uz/kr/18014890

Kun.uz расмий канали
Хусусий боғчалар ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли маблағни қайтариш муддати узайтирилади

Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.

👉 https://kun.uz/kr/88073471

Kun.uz расмий канали
Столтенберг: Украина уруш тугагунига қадар НАТОга қабул қилиниши мумкин

НАТО тарихида ўз ҳудудини тўлиқ назорат қилмаган давлатларни қабул қилиш ҳолатлари бўлган, деди Столтенберг.

👉 https://kun.uz/kr/39859020

Kun.uz расмий канали
Ёлланма қотиллар, сирли буюртмачи ва чалғитилган тергов – Намангандаги мудҳиш қотиллик тафсилоти

2023 йилнинг 10 феврал куни ярим тунда Янги Наманган тумани Беруний маҳалласида яшовчи тадбиркордан турмуш ўртоғига “Рози бўл, мен сендан розиман” деган смс хабар келади. 11 феврал куни тонгда эса аёлнинг йиғи аралаш бақир-чақиридан қўни-қўшни унинг уйига тўпланади: тадбиркорнинг жасади омборхонада бўйнидан осилган ҳолда турарди. Экспертиза у ўзини осганлигини тасдиқлайди. Кўргилик, ўз жонига қасд қилибди, дея майитни кўмишади. Аммо асл ҳақиқат “кўмилмай” қолганди.

👉 https://kun.uz/kr/70496343

Kun.uz расмий канали