Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
131K photos
12.6K videos
34 files
69.1K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди

Тадбиркор келажакда сунъий интеллект устидан назоратни йўқотиши мумкинлигидан хавотирда, бироқ сунъий интеллект учун энергия харажатларининг ошиши уни безовта қилмайди.

👉 https://kun.uz/kr/42424581

Kun.uz расмий канали
Жанубий Корея президенти рафиқасидан порахўрлик айблови олиб ташланди

Айблов Ким Кон Хининг совғалар, жумладан, 2,2 минг долларлик Dior сумкаси олгани билан боғлиқ эди.

👉 https://kun.uz/kr/25946025

Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева «Тамерлано» операсининг премьерасида иштирок этди

Операнинг жаҳон премьераси бундан роппа-роса 300 йил муқаддам 1724 йилда бўлиб ўтган — бу Ғарбий Европа мусиқа санъатининг Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темурга бағишланган дурдона асари.

👉 https://kun.uz/kr/09565560

Kun.uz расмий канали
Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар қайтарилди

Турли сабаблар туфайли ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 16 ёшли ва 6 ёшли 2 нафар қиз, 11 ёшли бир нафар ўғил бола масъул ходимларнинг кузатуви остида Тошкент шаҳрига юборилди.

👉 https://kun.uz/kr/07603296

Kun.uz расмий канали
АҚШ ва Исроил ЦАҲАЛнинг Эрондаги эҳтимолий нишонларини муҳокама қилмоқда

Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх Эрон ҳужумига жавоб бериш вариантларини излаш доирасида Исроил билан алоқа ўрнатилганлигини тасдиқлади, бироқ эҳтимолий нишонларни очиқлашдан бош тортди ва уларнинг оммавий муҳокамасини «номақбул» деб атади.

👉 https://kun.uz/kr/71356307

Kun.uz расмий канали
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этиляпти.

👉 https://kun.uz/kr/36853112

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
195 км/соат тезликда автомобиль бошқарган Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди

Тошкент-Самарқанд йўлида автомобилини юқори тезликда бошқариб, уни телефонида тасвирга олган Жаҳонгир Отажонов 2 та қоидабузарлик бўйича жами 4,5 миллион сўм жаримага тортилди.

👉 https://kun.uz/kr/59588949

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрут аэропорти ҳудудида кучли портлашлар рўй берди

Зарбалар нишони Насруллоҳнинг вориси бўлиши мумкин. АҚШ президенти Жо Байден эса Яқин Шарқда катта урушнинг олдини олиш мумкин деб ҳисобламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/03764260

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Толибон” Ваҳан коридорини очмоқчи. Бу қанчалик реал?

Эрон Ҳиротга темирйўл қурмоқда, Туркманистон TAPI лойиҳасига қайтган. Айни пайтда, “Толибон” қўшниси Хитойга бевосита чиқиш учун Ваҳан коридорини ишга туширмоқчи. Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида таҳлилчилар Анвар Йўлдошев ва Наргиза Умарова Афғонистондаги геоиқтисодий лойиҳалар ва минтақавий транзит рақобати ҳақида сўз юритди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ливанга тунги ракета зарбалари, Эрондаги эҳтимолий нишонлар ва Вуҳледарни ташлаб чиққан Украина — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/94144023

Kun.uz расмий канали
Галактикос 2.0. «Реал»нинг натижалари қанчалик хавотирли?

Мавсум аввалидаги ўйинлари билан бир неча бор мухлисларни сергак торттирган «Реал» охир-оқибат ўша тахмин қилинган мағлубиятни қабул қилиб олди. «Лилл» майдонида клубнинг 36 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди ва бу шунчаки бир омадсиз ўйин натижаси эмасди.

👉 https://kun.uz/kr/04130751

Kun.uz расмий канали
Наманганда юзлаб автомобиллар давлат рўйхатидан ноқонуний ўтказилгани айтилмоқда. Иш республика даражасида терговда

Водий вилоятларида машиналарни ноқонуний равишда давлат рўйхатидан ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинган. Улар орасида ЙҲХБ ходимлари ҳам бор. Улардан бири вилоят ички ишлар тизимида юқори лавозимда ишловчи мансабдорга ҳайдовчилик қилгани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/44872991

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тирбандликни камайтириш учун йўлларни торайтириш керак” — шаҳарсоз

“Шаҳарсозларнинг бу борадаги фикри шундай: шаҳарда йўлларни қанчалик кенгайтирсак, тирбандлик шунча кўпаяди. Йўлларни торайтириш ва жамоат транспортини ривожлантириш керак. Токи одамлар камроқ автомобилда юришга ҳаракат қилишсин”, – дейди шаҳарсоз, архитектор Мурадхан Усманов.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов Остонада МДҲ давлатларидаги ҳамкасблари билан учрашди

Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Остонада МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 55-мажлиси иштирокчилари билан учрашди. Унда Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов иштирок этди.

👉 https://kun.uz/kr/95421746

Kun.uz расмий канали
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 11 йўналишдаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит кўринишидаги 800 млн долларлик молиялаштириш пакетини тасдиқлади. Бу маблағлар ҳукуматга халқаро молия бозорларида мавжуд бўлган қарз олиш имкониятларидан пастроқ фоиз ставкалари ва узоқ муддатларда тақдим этилади.

👉 https://kun.uz/kr/97169593

Kun.uz расмий канали
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди

Вазир билан боғлиқ ҳодиса Сингапурни ларзага солди. Мамлакат коррупциядан холи давлатлар қаторида кўп йиллардан буён етакчи ўринларни эгаллаб келади.

👉 https://kun.uz/kr/38157579

Kun.uz расмий канали
Фақат 1 кун! Golden House кўчмас мулк ярмаркаси: Орзунгиздаги хонадонни сотиб олиш имконияти

👉 https://kun.uz/kr/93821713

Реклама
Наманган вилоят суди раиси ўринбосари фуқаронинг уйини сохта ҳужжатлар билан ўз номига ўтказиб, сотиб юборгани айтилмоқда

Судялар Олий кенгаши ҳолатни рад этмади. Вилоят суди раиси ўринбосарига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, хулосаси муҳокама қилиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Судялар олий малака ҳайъатига юборилган.

👉 https://kun.uz/kr/81074281

Kun.uz расмий канали