Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
131K photos
12.6K videos
34 files
69.1K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Россия ҳудудларида ядровий зарба эҳтимоли бўйича машғулотлар ўтказилди

Россиянинг кўплаб шаҳарларида ядровий ва кимёвий ифлосланиш оқибатларини бартараф этиш бўйича машғулотлар ўтказилди. Яқинда мамлакатда оммавий огоҳлантириш тизимлари кенг кўламли текширувдан ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/95679193

Kun.uz расмий канали
ЕИ суди толибларнинг аёлларга муносабатини таъқиб этиш сифатида баҳолади

Афғонистонлик аёлнинг бошпана сўраш бўйича аризасини кўриб чиқаётганда, Европа Иттифоқи давлатлари унинг ватанида таъқиб остида қолиш хавфи бор-йўқлигини аниқлашлари шарт эмас. Европа Иттифоқи суди қочқин мақоми аёл жинси ва афғон фуқаролигига қараб берилиши мумкинлигини аниқлади.

👉 https://kun.uz/kr/81606503

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бербок билан юз берган ҳодисадан сўнг РФ журналистининг БМТдаги мақоми пасайтирилди

Россиялик телемухбир БМТнинг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун кўрсатмасини бузган ва Германия ташқи ишлар вазири Аннален Бербок билан учрашишга уринган. Бу унинг мақомини ўзгартириш шаклида санкцияларга олиб келди.

👉 https://kun.uz/kr/70941541

Kun.uz расмий канали
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллея 1-босқичини якунлаш муддати кечиктирилди

Миробод туманида жойлашган Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишларнинг биринчи босқичини якунлаш муддати 10 октябрга кўчирилди.

👉 https://kun.uz/kr/08445832

Kun.uz расмий канали
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников

Федерал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик хизмати ахбороти билан жорий йилда Россияда “ИШИД”га алоқадор гуруҳларнинг 15 аъзоси аниқланганини маълум қилди. ФХХ, шунингдек, Тожикистон махсус хизматлари кўмаги билан халқаро қидирувдаги 4 кишини ушлаган.

👉 https://kun.uz/kr/54945930

Kun.uz расмий канали
«Реал» ноқулай рақибга қарши, тен Ҳагнинг тақдири тикилган ўйин, Бундеслигада пешқадамлар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси

Миллий жамоаларнинг навбатдаги ўйинлари муносабати билан танаффусга чиқиш олдидан клублар сўнгги баҳсларга киришадилар.

👉 https://kun.uz/kr/65612719

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурияга қочаётган ливанликлар, ҳусийчиларга қарши янги кураш ва АҚШни танқид қилган Алиев — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/55610086

Kun.uz расмий канали
Самарқандда бошқа машинанинг рақамини тақиб 76 маротаба қоида бузган ҳайдовчи ушланди

Қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилган баённомаларга кўра унга ёзилган жарималар миқдори тахминан 50 млн сўм атрофида бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/72965477

Kun.uz расмий канали
Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш ва реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланди

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп модда ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва бошқа ҳаракатлар учун ҳуқуқбузарлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/11982046

Kun.uz расмий канали
Путин администрациясидан АҚШга қочган мулозим

2017 йил ёзда Путин администрациясида муҳим лавозимда ишловчи шахс хотини ва уч нафар боласи билан Черногорияга дам олишга боради ва изсиз йўқолади. Кейинчалик уларнинг дараги океан ортидан чиқади...

👉 https://kun.uz/kr/89473731

Kun.uz расмий канали
Чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» чиқинди учун пул тўламаган истеъмолчиларга оммавий равишда СМС юбора бошлади. Огоҳлантиришдан кейин ҳам тўловларни амалга оширмаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш чеклаб қўйилади.

👉 https://kun.uz/kr/81337335

Kun.uz расмий канали
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида "Саҳро садоси" II Халқаро ёшлар фестивалини ўтказди

👉 https://kun.uz/kr/63384323

Реклама
«Андижон» 120+2-дақиқадаги гол эвазига «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Фарғонада 20 минг томошабин қаршисида ўтган Ўзбекистон кубоги-2024 финалида водийнинг икки жамоаси «Андижон» «Навбаҳор»га қарши тўп суриб, 120+2-дақиқадаги гол эвазига ўз тарихида илк бор кубок соҳибига айланди ва 2025 йилда Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/45416829

📹 Голлар бу ерда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижод, ғоя, даромад: Тошкент мезбонлик қилган креатив иқтисодиёт конференцияси ҳақида

Креатив иқтисодиёт нима ва у нима учун муҳим? Тошкентда ўтган халқаро конференцияда энг яхши ресурсларни самарали ишлатиш ва максимал натижага эришиш – креатив иқтисодиётни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

👉 https://kun.uz/39790483

Kun.uz расмий канали
ЖССТ болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини қонунан чеклашга чақирди

Ўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг болалар руҳий саломатлигига салбий таъсири кучайиб бораётгани таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/05037503

Kun.uz расмий канали
Қоидабузарларга кулгили жазо, “йил ўқитувчилари”га квартира — ҳафта дайжести

“Автотерроризм” авжида: салкам 200 тезликда ҳаракатланган артист арзимас жарима билан қутулди. Грин-карта мавсуми бошланди: миллионлаб ўзбекистонликлар Америкага кетиш умидида ариза тўлдирмоқда. Президент “Йил ўқитувчиси” танловини эълон қилди: ҳар йили 200 дан ортиқ педагогга уч хонали квартира берилади. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Исроил Эрон ядро объектларига зарба берадими?

Инсоният Иккинчи жаҳон урушидан кейин ядро уруши хавфига ҳозирги каби яқин келмаганди. Европадаги энг йирик икки давлат ўртаисдаги урушга аллақачон соя ташлаган ядровий уруш кўланкаси энди Яқин Шарққа таҳдид қилмоқда

👉 Тафсилотлар
Самарқанд вилоятида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 226 километр жануби-ғарбда, Пайариқ тумани ҳудудига тўғри келган.

👉 https://kun.uz/kr/80522094

Kun.uz расмий канали
Трамп Исроил Эроннинг ядровий объектларига зарба бериши кераклигини айтди

АҚШ собиқ президенти сўзларига кўра, Эрон ҳукумати яратаётгани тахмин қилинаётган ядровий қурол «ҳозирда мавжуд энг катта хатар» ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/34222467

Kun.uz расмий канали
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди

Мамлакат расмийларининг айтишича, гуруҳ бир неча йил фаолият юритиб, маҳаллий валютада миллионлаб даромад олган.

👉 https://kun.uz/kr/12683217

Kun.uz расмий канали