Kun.uz | Расмий канал
1.17M subscribers
132K photos
13.1K videos
34 files
70.9K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Озарбойжон ва Арманистон бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволардан воз кечади

Икки мамлакат ўртасидаги тинчлик битими матни эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, томонлар бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволардан воз кечади, ўз чегараларида учинчи мамлакат кучларини жойлаштирмайди. Келишувдан шунингдек, келишув ратификация қилинганидан кейин дипломатик муносабатлар ўрнатиш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ишларини якунлаш каби моддалар ўрин олган.

👉 https://kun.uz/kr/85225166

Kun.uz расмий канали
Францияда медузалар АЭС ишини тўхтатиб қўйди

Улар Шимолий денгизда ҳарорат кўтарилиши туфайли у ерга келиб қолишган.

👉 https://kun.uz/kr/74174839

Kun.uz расмий канали
Жаҳон хабарлари

🇰🇬 Қирғизистонда давлат тилидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар кучайтирилди

🇫🇷 Макрон Нетаняҳунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда

🇹🇷 Эрдўған: БМТ жиддий ислоҳотга муҳтож

🇮🇳 Ҳиндистон Су-57 ва F-35 қирувчи самолётларини сотиб олмоқчи

🇳🇬 Нигерия армияси 100 дан ортиқ жангарини йўқ қилди

Kun.uz расмий канали
Kia Seltos – эндиликда 4 444 000 сўмдан ойлик тўлов билан муддатли тўловга харид қилинг

Энди муддатли тўлов имконияти билан янада қулайроқ!
*Йиллик ставка – 0%;
*Тўлов муддати - 3 йил;
*Даромад тўғрисидаги маълумотнома талаб қилинмайди.

🔥Афзалликлари:
-Шаҳар йўлларида аъло даражада бошқариш ва манёвр қилиш.
-Узоқ сафарларда ҳайратланарли динамика ва қулайлик.
-Барча йўловчилар учун шинам салон ва қулай ўриндиқлар.

📞 Бошланғич тўлов ва бошқа барча тафсилотларни +998555001331 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Реклама
Трамп жиноятчиликка қарши курашиш баҳонасида Вашингтонга ҳарбийларни киритмоқда

Демократ мэр эса шаҳарда зўравонлик жиноятлари даражаси сўнгги 30 йилликдаги минимум даражага тушганини айтиб, президентнинг сўзларини рад этган.

👉 https://kun.uz/kr/56879016

Kun.uz расмий канали
Россияда миллион юк ташувчи, ҳайдовчи ва омборчи танқислиги юзага келди

Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург, Свердловск, Новосибирск, Ростов вилоятлари ва Татаристонда кадрлар танқислиги энг кучли сезилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/04506624

Kun.uz расмий канали
Тошкент вилоятида янги аэропорт учун жой қидирилмоқда

1200 гектарлик аэропорт учун Ўрта Чирчиқ тумани ҳудуди танланиши мумкин, дея маълум қилди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. Kun.uz манбасига кўра, бундан олдин Янгийўл ва Оҳангарон туманлари ҳудудлари ҳам вариант сифатида кўриб чиқилган.

👉 https://kun.uz/kr/26743831

Kun.uz расмий канали
Аляскадаги музокаралар: Путин нима талаб қилади ва Трампга нима керак?

Украина қандай шартларни илгари сурмоқда? Европа қандай позицияда?

👉 https://kun.uz/kr/04364853

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйсизларни ҳайдаётган Трамп, Ғазода ҳалок бўлган журналистлар ва Озарбойжоннинг Украинага ёрдами – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/42357625

Kun.uz расмий канали
Beeline Uzbekistan сунъий интеллект хизматлари учун чексиз интернетли биринчи тарифни тақдим этди

Beeline Uzbekistan bAIram тарифини тақдим этди: энди фойдаланувчилар ChatGPT, DeepSeek ва бошқа машҳур сунъий интеллект ресурсларидан интернет-трафик сарфламасдан фойдаланишлари мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/66194658

Реклама
“Акамни олиб келиш учун урушга боргандим”, “Вазифамиз Торецкни ишғол қилиш эди” – Россия армиясига ёлланган икки йигит ҳикояси

“Осколка тегиб, оғир яраландим. Мен билан борган аскарларнинг барчаси ҳалок бўлди. 3 кунгача ҳеч ким қидириб келмади, озиқ-овқат ва сув тамом бўлгач судралиб йўлга чиқдим”. “Тиззам ва кўкрак қафасимга осколка кириб кетди, ўша атрофдаги “дом”нинг ертўласида 2 кун жон сақладим”. Бу бирор романдан парча эмас, Россия армиясига ёлланиб, Украинага қарши урушда қатнашган самарқандлик икки йигитнинг бошидан ўтказганлари. Улардан бири Луҳанск, иккинчиси Торецк ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган.

👉 https://kun.uz/kr/51201198

Kun.uz расмий канали
Хўрозқанд чет элники деса... Ёхуд миллий геопортал бўлатуриб, хорижникига валюта сарфланяпти

Объектив ахборотсиз тўғри қарорлар қабул қилиб бўлмайди. Ахборот асри эса маълумотлар билан ишлашни каррасига осонлаштирди. Kun.uz Президент администрацияси ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Delivery Unit офисида бўлиб, жамоа амалга оширган ишлар билан танишди. Савол уйғотган жиҳат – катта ҳажмда маълумот базаси тўпланиб, уни визуаллаштириш бўйича ишлар қилинганига қарамасдан, давлат идоралари хорижий сервисларнинг пулли хизматидан фойдаланяпти.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТошМИ талабалари Россиядаги «хавфли ҳудудга жўнатмаслик»ни сўраб мурожаат қилди. Университет раддия берди

Тошкент давлат тиббиёт университетининг бир гуруҳ талабалари Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига ўқишга юборилаётганидан норозилик билдириб, видеомурожаат қилишди. Улар буни мазкур ҳудуд айни пайтда Украина дронлари ҳужумига учраётгани билан изоҳлашган. Университет матбуот хизмати эса ўз баёнотида мурожаатчиларнинг сўзларини «асоссиз ва нотўғри» деб баҳолади ва бу талабалар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилаётганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/73672282

Kun.uz расмий канали
Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади

Кенгаш университетнинг стратегик ривожланишига, инновацияларни жорий этишга ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

👉 https://kun.uz/kr/57623351

Реклама
«Рус танклари Киевга тўрт соатда етиб бориши мумкин эди» – Трамп яна Россияни мақтади

У Россия ўз вақтида Ҳитлер ва Наполеонни мағлуб этганини эслатган. Унинг фикрича, генераллардан бири хато қарор қабул қилмаганида, Россия танклари тўрт соат ичида Киевга кирган бўларди.

👉 https://kun.uz/kr/44556073

Kun.uz расмий канали
Юк ташувчилар доди: расмийларнинг хатоси товонини тадбиркорлар тўлайдими?

Бугун Ўзбекистон йўлларида 40 тоннадан 120 тоннагача юк кўтарадиган 40 мингга яқин юк машинаси юрибди. Уларнинг аксарияти республикага 2018 йилдан кейин олиб кирилган. Ваҳоланки, тегишли нормативларга кўра, бундай транспортларнинг кириб келиши мумкин бўлмаган. Транспорт вазири ва Автойўлқўм раисининг бу хатони тузатишга уриниши тадбиркорларга жуда қимматга тушмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкентнинг айрим кўчаларида тезликни 80 км/соатгача ошириш режалаштирилмоқда

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шаҳардаги бешта кўчада ҳаракат тезлигини 60 км/соатдан 80 км/соатга ошириш таклифи билан чиқди. Бу – радарлар қайд этган тезликдан 10 км/соат чегириб ташлаш тартиби кучга кирган тақдирда, ҳатто шаҳар марказида ҳам тезликни 90 км/соатгача ошириш имкони демакдир.

👉 https://kun.uz/kr/04945646

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда дарахткушлик: вояга етган арчалар кесиб ташланди

12 август куни вилоятнинг Сариосиё туманидан Kun.uz'га йўлланган видеода катта майдонни эгаллаган арчазорда кўплаб йирик ва вояга етган арчалар кесилаётгани акс этган.

👉 https://kun.uz/kr/42599653

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Roison – болалигингиздаги бренд замонавий қиёфада қайтди

Ўзбекистон бозорида ишонч ва сифат рамзига айланган Roison бренди узоқ танаффусдан сўнг яна саҳнага қайтди. Компания янги авлод маиший техникаларида ретро хотиралар ва замонавий технологияларни уйғунлаштириб, бозорда кучли рақобатга тайёр эканини кўрсатмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/12884488

Реклама
Халқ банкида 9,5 млрд сўм маблағ ўзлаштириб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг апрел ойида Наманган вилояти Минтақавий маркази ёлланма ходими томонидан банкнинг дастурий таъминотига ноқонуний кирган ҳолда, банкнинг 9,5 млрд сўм миқдоридаги маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/65203589

Kun.uz расмий канали