#Ҳикоя
#Тафаккур #Фикрат
ЎТИНЧИ
Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шахарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқар эди. Ўғиллари эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. "Отамиз ўтинчи", деб бировга айтолмасди. Ошна-оғайнилари даврасида улардан оталари нима иш килишини сўрашса, айтгани уялишар, кўпинча ёлғон гапиришарди. Ўтин кўтариб кетаётган отасини шахар кўчаларида кўриб қолишса, бориб ёрдам бериш ўрнига ўзларини олиб қочишар, "Бизни хам ўтинчининг ўғли деб ўйлашмасин", дейишарди. Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтиб келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув қуйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини хам жой-жойига ювиб тозалаб қўйиб қўярди. Дарров дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат хам сузиб келарди. Эрининг топиб келган пулини бир ҳамён тилла олгандек севиниб олар, "Бугун доимгидан хам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ пул топдим" деганида хам, "Хафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳим эртага кўпрок берар", деб унинг кўнглини кўтарарди.
Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди:
- "Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега отамиз уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз?" деди катта ўғли.
- "Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а?" деди ўртанча ўғил.
- "Ҳатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз" деди кенжа ўғил. Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз дейишди бир овоздан.
"Эхҳ, соддагина болаларим-а, оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса оталаринг Султон" деди онаси...
••••••
* Хулоса сиздан...
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇

👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

👍1
#Ҳикоя
Ёлғоннинг сассиғидан фаришта қочади
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?! Халқ ичидаги "Фалончининг фариштаси йўқ", деган қабилдаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.
© "Ёлғон" китобидан

Меҳнатда барака бор
Али ибн Абу Толиб саҳар тонгда бола-чақаларига егулик топиш учун иш излаб чиқдилар. Лой қориш учун қудуқдан сув ташигани ишчи излаб юрган аёлга тўғри келдилар. Ишни маъқул кўриб, бир пақир сувга бир донадан хурмога келишиб, ишга рози бўлдилар.
Натижада йигирма дона хурмога яраша ишладилар. Аёлдан меҳнат ҳаққини олиб, уйга қайтаётган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учраб қолдилар ва ёнидаги нарса нималигини сўрадилар.
– Бу – хурмо! Лайф арқонда қудуқдан сув тортиш эвазига топган хизмат ҳаққим! Қўлларим қавариб кетди, – дедилар секингина ҳазрат Али розияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишининг қўлларини силаб, уқалаб қўйдилар. Сўнг юзларини сийпалаб туриб:
– Бу қўлларга Аллоҳ барака берсин! – деб дуо қилдилар ва яна: – Эй Али, хурмодан менга ҳам дориликка бир дона бер, – дедилар.
© “Қабасотун мин ҳаётир Расул“ китобидан
Salom Dunyo kanali dan olindi.

Саҳобалар шундай эдилар...
Кунлардан бир кун Мадинага Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг карвони келди. У етти юзта туядан иборат эди.
Ҳа, адашмадингиз. Етти юзта туя. Уларда таом, мато ва инсонлар ўша даврда энг муҳтож бўлиб турган нарсалар бор эди. Карвон Мадинага кириб келганида Мадина замини ларзага келди. Шовқин-сурон Оиша онамизга етиб борди.
У зот розияллоҳу анҳо:
- Бу қандай шовқин?-дедилар.
У зотга:
- Бу Абдурраҳмон ибн Авфнинг буғдой, ун ва таом ортилган карвони,- дейилди.
Оиша онамиз:
- Аллоҳ унга дунёда берган нарсасига барака берсин! Охиратдаги ажр буюкроқдир. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг: " Абдурраҳмон жаннатга эмаклаб киради", деганларини эшитганман, дедилар.
Ҳали карвон чўкмасдан туриб хушхабарчи бу гапни Абдурраҳмонга етказди. Абдурраҳмон бу хушхабарни эшитар-эшитмас Оиша онамизнинг ҳузурларига югурди ва етиб келиб Оиша онамиздан сўради:
- Эй мўъминлар онаси! Бу гапни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ўзингиз эшитганмисиз?
- Ҳа.
Абдурраҳмон хурсандликдан учди ва деди:
- Агар қодир бўлсам тик туриб кираман. Мен сизни гувоҳ қилиб айтаманки, ушбу карвон туялари, юклари ва эгар-жабдуғлари билан Аллоҳ йўлида Мадина аҳлига ҳадядир!
© Абдулқодир ПОЛВОНОВ

Одамлар гапираверади
Ансорлардан бир киши кўплаб молларни садақа қилди. Мунофиқлар у ҳақида: "Риёкор кимса", дейишди.
Бир соъ (тақрибан тўрт кг) хурмо садақа қилган кимса ҳақида эса: "Шуям садақами? Аллоҳ бунақа садақаларга муҳтож эмас", дейишди.
Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди:
«Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиган ва масхара қиладиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бўлади». (“Тавба” сураси, 79-оят)
Замонлар ўзгараверади, одамлар эса йўқ. Ҳамма замонларда ҳам тили билан юрадиган, бошқаларга азият бериб роҳат топадиганлар бўлаверар экан.
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ: "Барча инсонларни рози қилиш – иложи йўқ мақсаддир", деб айтган.
Қандайин амал қилишимиздан қатъий назар, кимгадир бу албатта ёқмайди ва бизни бирон бир нуқсон ила айблаши аниқ.
Агар одамларнинг айблашларидан омон қолиш имкони бўлганида Пайғамбарлар алайҳимуссалом омон қолишган бўлар эди. Бизга йўл бўлсин!
Шундай экан, одамларнинг гап – сўзларига умуман парво қилмай, фақат ва фақат Аллоҳ таоло ризосини кўзлаб амал қилаверайлик!
© Суннатуллоҳ АбДУЛБОСИТ

"Диндорини танлагин!"
Бир мусулмон йигитнинг ҳикояси:
“Асримиз телефонлар ва телевизорлар - мониторлар ва экранлар асри бўлганидан ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳолатдек бўлиб қолди. Одатда кинофильм ва рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли “гўзаллик индустрияси“ ишлаб тургани сабаб эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчовлари ва талаблари жуда юқори бўлиб кетди.
Мен ҳам уйланиш масаласи қаршимдан чиққанида кўзларим ўрганган чиройлилик талабларига жавоб берадиган қизни топиб, унга рози бўлиб олишим жуда қийин бўлди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранларда кўрадиганим гўзалликнинг ярми ҳам топилмасди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб юрардим, бироқ шу билан бирга кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак-да, дердим. Катталар, жуда гўзал бўлиши шартмас, кўрганингизда қалбинг “жиз“ этса бўлди, дердилар. Лекин дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтиладиган қизларнинг бирортасини кўриб қалбим “жиз“ этавермасди.
Узоқ танловлардан кейин ва ниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим.
Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, аёлим ёнимда йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим, ундаги соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?
Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, у бир четда таҳажжуд намози ўқиётганди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда пичирлаб Қуръон оятларини ўқиганча қоим тураркан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Диндорини танлагин“ деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди.
Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсанггина унинг остидаги ҳикматларни англай оласан".
Мусулмон йигитнинг ҳикояси шу ерда тамом бўлди. Хулоса ўзингиздан.
Аллоҳ барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин!
© Маҳмуд УСМОН

Яширин садақа
Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, садақа қилиб кетар эди. Амакиваччаси эса ҳар доим: «Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотламасин», дер эди. Али буни эшитар, аммо сабр қилиб, садақа қилаётган киши ўзи эканини унга билдирмасди.
Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин вафот этгач, амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди. Шунда амакиваччаси ўша одам кимлигини билди. Унинг қабрига бориб, узоқ йиғлади.
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
(Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)

#ҳикоя
Маъсиятда улғайган йигит муслима, солиҳа аёлга уйланди. Ва улар кўп фарзандлар кўришди. Уларнинг орасида кар - соқов бўлган ўғиллари ҳам бор эди.
Онаси қолган болаларидан кўра шу гунг ўғлига алоҳида эътибор берар, Аллоҳнинг омонати дея қарар, гўзал парвариш қиларди.
Унга намозни ўргатди. Илк болалик вақтиданоқ қалби масжидга боғланишига сабаб бўлди. Ёши 7 га етган болакай атрофда нималар бўлаётганини кўрар, отасининг маъсиятга чўмган, жарга қулаб бораётганини сезарди.
Отасига имо - ишоралар билан гуноҳларни тарк этиб, тавба қилишини, масжидга боришини тушунтиришга уринар, насиҳат қилар, бу ҳаракатини такрорлашдан чарчамасди.
Лекин унинг саъйи самара бермасди.
Кунларнинг бирида болакай кўчадан бўғзига нимадур тиқилгандек ғўлдираб товуш чиқариб, кўзларида ёш билан келди. Ва Қуръонни олиб отасининг олдига қўйди. Марям сурасини очиб ундаги бир оят устига бармоғини қўйди.
Унда шундай ёзилганди:
«Эй отам, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман» (45 #оят).
Йиғламсираб умидли нигоҳ ила отасига боқди. Ота бу ҳолатдан қаттиқ таъсирланди. Жигарбандига қўшилиб йиғлади. Аллоҳнинг хоҳиши ила солиҳ фарзанд сабаб ота қалбининг қулфлари очилди.
Қўзмунчоғининг дурдона ёшларини артиб, пешонасидан ўпди. Ва масжид сари тавба қадамларини қўйди...
Бу солиҳа аёлнинг самараси...
ХУЛОСA
Ҳусн - жамол, мол -дунё ўткинчи. Аёлнинг ўзи салоҳиятли бўлмаса, фарзандларини солиҳ қилиб ўстира олиши даргумон.
«Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур (барака топкур)» (Муттафақун аълайҳ).
#Ulashıng 🧕

«Сиздан уяламан, ота!»
Дугоналари билан кечки овқатга бормоқчи бўлган қиз икки кун олдин янги кийим можаросини бошлади. Эркалик билан ота-онасини ноқулай аҳволга солар, кўнглига озор берадиган, ғурурини синдирадиган сўзларни гапирарди. Ота-онасининг қўли калталигини юзига солаётган қиз, уларни чорасизлиги туфайли надоматга қўяётганини мулоҳаза қилмас, шартакилигини қўймасди.
– Дугоналарим бир марта кийган либосини ҳеч қачон қайтиб киймайди. Мен бўлсам ялиниб-ёлвориб сизларга биттагина янги кўйлак олдиролмайман!, дерди.
Отаси мунғайибгина чорасизлигини англатаркан, қиз унга парво ҳам қилмасди. Эски-туски нарсаларни олиб сотиш билан шуғулланиб, рўзғорини амал-тақал ўтказаётган бетоб ота, қишнинг совуқ кунларида иши бироз юришмаётганидан тараддудланарди.
– Сиздан уяламан, дада!, деди қиз отасига тик қараб. Қўли калта бетоб отанинг тиззалари қалтиради. Кўз ёшлари қалбига оқди.
Кечки таомни жимгина едилар. Оқшом оилабоши қизи киймоқчи бўлган кийимнинг нархини онадан сўради. Юраги ачишиб оғриётган ота пулни қандай бўлмасин топиб, қизига тутқазишни ўйларди. Эртаси куни ота эрталаб қовоғидан қор ёғаётган қизнинг қўлига икки юз эллик лира берди. Пулни кўриб қизнинг чеҳраси ёришди. Тонгда савдо марказига отланди. Кўз остига олиб қўйган кўйлакни харид қилди. Янги кийимнинг завқи рутубатли ҳавода қизнинг руҳига илиқлик бахш этди. Бахтдан сармаст, гўёки учиб-қўниб кечки овқатга борди.
Уйга қайтиб ҳам отасининг дарди билан парво қилмай, телефонга ёпишиб кечки овқатнинг муҳокамасини қилиш учун дугоналари билан гап сотишга тушиб кетди. Лекин кундан кунга отасининг йўтали босилмай, иситмаси тушмаётганига аҳамият бермади. Хаёлида янги кўйлаги ва бу кийимда кечки овқатга маликалардай ҳамманинг эътиборида бўлгани жонланарди, холос. Онаси йўқсиллик сабабли эрини ҳатто касалхонага олиб боролмаётганидан ўксиниб, кўз ўнгида умр шами сўниб бораётган жуфтига чорасиз термуларди.
Бир неча кундан кейин отанинг узоқ давом этган йўтали тонгга яқин тўхтади. Пешинга яқин ювғич отасини ювиб-тараб, кафанлаш учун олиб кириб кетар экан, қиз ҳануз отасининг ўлимига ишонгиси келмасди. Қўни-қўшнилар масжид айвонида ўзаро шивирлаб “Қизи истаган кийимни олиб бериш учун, уст-бошини сотиб, қишнинг совуғида касали бадтар хуруж қилибди шўрликни” деганини эшитганида бефойда пушаймонлик оташида қовурилгани билан энди кеч эди. Энди ҳеч қандай кийим эрка-тантиқ қизни ота меҳридай иситолмаслигини англаб етдию, аммо кечикди...
© Умида АДИЗОВА таржимаси

“Урф деган мана бундоқ бўлибди...”
Истанбулдаги бир масжидда кўрганим эсимга тушиб кетди...
Жума намозидан чиқаётганимизда масжид ҳовлисида бир кишининг турли қоғоз (коробка) қутилар ичида таҳлам-таҳлам китобларни сотаётганини кўрдим. Намозгоҳдан чиқаётган бир киши сотувчидан китобларнинг нархини сўради, баъзи китобдан иккитадан баъзисидан учта-тўрттадан ажраттириб олди-да, пулини бериб, ўша жойга китобларни қолдириб кетаверди. "Бу одам китобларини эсдан чиқардимикин ёки манзилига элтиб беришини тайинлаб кетдимикин?" деб ўйлаб тургандим, яна бошқа бир киши худди шу ишни такрорлади. Вақтим бемалоллиги учун бошқа одамларга ҳам қараб турдим, ҳамма шундай қиляпти, ҳатто бир одам китобчига 500 лира бериб "кераклигини ўзингиз ажратиб қўярсиз" деб кетаверди. Китоб сотувчисининг ёрдамчиси сотилган китобларни яна алоҳида қилиб бошқа қутиларга жойлайверди. Табиийки, тушунарсиз, ҳам қизиқ...
Ярим соатлар ўтгандан кейин китоб сотувчилар ишларини тамомлаб, кетишмоқчи бўлиб турганларида бу ҳолатни улардан сўрадим. Айтдики, "қанчадан қанча китоблар бор, унинг ўқувчиси йўқ, ва яна қанча китобхонлар бор, ўқишга пули йўқ... Китоби(илми демоқчи) йўқларга китоби борлар ёрдам бериши учун, пули йўқларга пули борлар ёрдам бериши керак эмасми? Алҳамдулиллаҳ бизнинг масжидимизда шу йўлга қўйилган. Китобларни биз сотганимиз билан ҳали ишимиз тугамади. Биз энди муҳтожларга етказамиз" деди...
Ҳавас қилдим. Биздаги бемаъни урфлардан уялиб кетдим. Урф деган мана бундоқ бўлибди...
© Салим Айюбий

Ногирон боладан сабоқ
Йўлда кетаётиб машаққат билан юраётган болага кўзим тушди. Қўлтиқтаёққа суянган, гавдасини тутолмай чапга-ўнга чайқаларди. Ўн уч-ўн тўрт ёшлар чамасида эди. Болага тикилиб қолгандим, тўсатдан ерга йиқилиб тушди. Югургилаб ёнига бориб, турғизишга уриндим.
Сассиз йиғларди.
– ИншааАллоҳ, бирор еринг оғримагандир,- дедим. – Бўлиб туради, хафа бўлма, болам.
– Хафа бўлмаяпман,- деди.- Аслида кўп ҳам хафа бўлавермайман.
– Лекин нега йиғлаяпсан? –дея сўрадим.
– Қўлим оғриди,- деди.- Шунинг учун кўзимдан ёш чиқиб кетди.
Қараб қўяй деб, кўйлагини сидирдим. Чап қўли билагидан кесилган эди. Шунинг учун бир қўлтиқтаёғини яхши тутолмасди.
Ўрнидан қўзғалиб:
– Кунда бир неча марта йиқилишга одатландим,- деди. – Ўтган йили йиқлиб тушганимда қўлим машина остида қолиб кетганди.
Сўз тополмай қийналдим. Тасалли бериш учун:
– Ўкинма!- дедим.- Бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эди.
Юзимга тикилган кўйи:
– Ўкинмайман,- дея жилмайди. – Аслида мен кўп хафа бўлмайман. Ўксинмайман.
– Бироз олдин ҳам шундай дединг,- дедим. – Нега бунақа деяпсан?
Қалтираётган гавдасини тик тутишга уриниб:
– Чунки мен Аллоҳга ишонаман,- деди.- Унга ишонганлар гўзал вужудли, соғлом бўлмайдиларми? ..
Бу гал индамай қолдим. Бир сўз айтолмасдим...
Табассум билан миннатдорчилик билдириб, ёнимдан узоқлашди...
Қаҳрамон боланинг ортидан қараб “Ажабо, қай биримиз бахтиёр эканмиз?..” дея ўйга ботиб қолдим...
© Умида Адизова таржимаси.

❤1
#Ҳикоя
Отанинг мероси...
Ака-укалар кейинги пайтда жуда хавотирга тушганди. Чунки улар отаси каттагина ер сотиб олганини эшитишди. Айтишларича, ер гўзал манзарали, баҳаво жойдан олинган экан.
Доктор ўғил бу хабарни эшитиб ғашланди:
– Отам шу ерни ҳам танишу нотанишга тарқатса керак. Биздан бошқа ҳамманинг дарди отамга қолиб кетган.
– Ота сахий ва кўнгли очиқ бўлса ҳам пул борасида ўғилларига ҳеч ишонмасди. Хайр-саховат ишларини ўз қўли билан адо этар, ўлимидан кейин ўғиллари бундай хайрли ишларни бажаришига ишонгиси келмасди. Давраларда:
– Меросни васият қилиб қолдириш яхши иш эмас. Ўлимингдан кейин болалар гўрингда ҳам беҳаловат қилиб қозихонаю маҳкамаларда ёқалашиб юришади, дерди. Шунинг учун мол-дунёсининг ярмига йўқсилларга уй қурган, қолганига тадбиркорлик ишларини йўлга қўйганди. Охирги олган ери ҳаммага етишини айтганида болаларининг сабри тошиб кетди. Улар бу жумлани “Ер ҳаммага баробар бўлишилади” деган маънода тушундилар. Аммо сотилмайди, текин тарқатилади.
Меъмор ўғилнинг эса хаёллари ўзгача эди. Отаси олган ерни ҳеч қачон кўрмаган бўлса-да, у ерда гўзал иншоотлар барпо қилишни орзу қилиб, энг баҳаво гўшасида ўзига мукаммал уй қуришни режалаштираётганди. Доктор укаси орзу қилаётган шахсий клиника бу иншоотларнинг ўртасидан жой олиши керак эди, архитекторнинг хаёлларига кўра. Бинолар баланд ва кўп қаватли бўлиб, нафас етишмаслиги ва юрак хуружидан қийналаётган отаси учун доктор ўғилнинг клиникаси биринчи қаватда жойлашгани қулайроқ эди.
Отаси олган ернинг қўлдан кетиши эҳтимоли бир неча йиллардан бери бир-биридан хабар олмай, ўз ҳаёти билан машғул жигарларни бир нуқтада тўплади. Ҳар хил баҳоналар билан ҳар кеча йиғилишиб, суҳбатлашишар, мавзу айланиб ота сотиб олган ерга тақаларди. Болалар отасининг йиллар бўйи “саховат” аталмиш исрофликка йўл қўйганидан афсусда эдилар. Тез-тез учрашишлар ва отасининг ишларидан норозилик суҳбатлари оқибатидами болаларнинг ўй-хаёлида ёмон фикрлар айлана бошлади. Агар кекса ота вафот этса, ер фақат болаларнинг ўзига қоларди. Юрак хасталигидан азият чекаётган ота вафот этса, ортиқ дарддан қийналмасди.
Кекса тадбиркор охирги сотиб олган ери билан боғлиқ бирор натижага эришмай вафот этди. Тез-тез хуруж қилиб қарияни хотиржам ухлашга қўйиб бермаган юраги, доктор ўғли қилган меъёридан ортиқ дозадаги томчи уколига дош беролмади. Отани дафн этишди. Жанозага келганлар кекса тадбиркорни ёд олиб кўз ёш тўкар, фақат фарзандлар қилган ишларидан мамнунлик туяётгандек адл турдилар. Жаноза ўқилиб, ота маконига мангу бош қўйди. Қуръон тиловатидан сўнг қабристон қоровули тадбиркорнинг ўғилларига ҳамдардлигини билдириб шундай деди:
– Раҳматли отангиз вафотидан бир ой аввал қабристоннинг шу гўшасини сотиб олди ва “ҳаммамизга етади” деб оилавий мозорбоши қилганди. Жойи жаннатда бўлсин, раҳматли доим бошқалар учун қайғуриб юрарди...
© Умида АДИЗОВА таржимаси
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !

ТАЪСИРЛИ #ҲИКОЯ
Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди. Унинг бу қилиғи эрига ғалати туюлди.
- Нимага дастурхондан турдингиз, хоним? Сизга нимадир ёқмадими? - деди.
Аёл:
- Ойингизнинг қўллари кир экан. Иштаҳам бузилиб, кўнглим айниб кетди!
- Шу сабаб турдингизми? Ҳўп, нима қилиш керак, азизам? Айтинг!
- Ойингиз ўзи овқатлансин! Биз билан бир дастурхон узра ўтирмасин! Бундан кейин уни биз билан бирга кўришни хоҳламайман!
- Хўп, хўп бўлади. Бугундан эътиборан, ойим алоҳида, ўзлари ўтирадилар. Лекин мен, сиз айнан онамнинг биз билан таомланишларидан эмас, бир уйда яшашларидан ҳам қалбингиз сиқилаётганини сезяпман. Сизга қолса, онам биз билан яшамасалар, а?
- Гапнинг очиғи шундай, мен ўз уйимда улар сабаб хотиржам яшолмайман! Эркинликка ўрганганман!
- Хабарингиз бор. Онамнинг ёлғиз фарзандиман. Улар кекса бўлиб қолдилар. Нима қилишим керак?
- Масала ҳал, қариялар уйига олиб бориш керак. Вақти - вақти билан бориб кўриб келасиз. Агар шундай қилмасангиз, ота уйимга кетаман. Олдингизга қайтиб келмайман.
- Хўп бўлади, азизам! Менга сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Онамни қариялар уйига олиб бораман! - деб аёлига табассум қилди.
- Ҳа айтганча, кеча дадангиз менга қўнғироқ қилиб, уйларига чақирдилар - а?
- Ҳа, чунки мен илтимос қилган эдим!
- Таклифларининг сабаби нима, азизам?
- Эртага борганимизда билиб оласиз! Энди мен бориб ухлаб дам ола қолай! - деди аёл.
- Аллоҳ офият берсин! - деди эри.
Сўнг онасининг хонасига кирди. Онаси:
- Болам, хотинингга нима қилди? Овқатланмади? Бетобми?
- Ҳа, онажон, мазаси йўқ!
- Ҳа унда нега олдимга келиб ўтирибсан? Бориб доктор чақир! Дори дармон сотиб ол! У касал бўлиб, емак емай оч ухлаб колса, Аллоҳ олдида жавоб берасан! Ундан масъулсан!
- Йўқ, онажон! У қадар эмас. Бироз дам олса, ўзига келиб қолади. Хавотир олманг!
- Аллоҳ сизларни соғ - саломат қилсин, болажоним!
- Омин! Она, эртага сизни бир жойга олиб бораман! Ундан кейин ҳамма нарса ўзгаради.
- Қаерга болажоним?
- Эртага билиб оласиз! Сиз фақат у пайт менинг қилган ишимдан ғазабламанг! Уришманг!
- Ўғлим, сен ҳамма нарсани ҳикмат билан бажаришингга ишонаман!
- Аллоҳ сизни асрасин, онажон!
Эртаси куни ҳаммалари бирга аёлнинг ота уйига боришди. Куёв онасининг қўлидан тутиб мошинадан туширди.
Аёли секин келиб эрининг қулоғига пичирлади:
- Ойингизга нима бор эди? - деди.
- Хотиржам, бўлинг! Бу ердан чиқиб кейин ташлаб келаман! - деди, эри.
Келиннинг ота - онаси уларни кутиб олди. Пешин намозини ўқиб, тушлик қилмоқчи бўлишди. Келиннинг отаси куёви билан ёлғиз гаплашиб олиш мақсадида бошқа хонага таклиф қилди.
- Сиз билан муҳим масала юзасидан гаплашиб олишим керак! Қизим - ёлғиз фарзандим! Унинг бахти мен учун ҳамма нарсадан устун! У менга қўнғироқ қилиб, онангиз билан яшашни истамаётганини айтди. Тез ечим топмасангиз бўлмайди. Эркатойим сиқилишини хоҳламайман! Бўлмаса, қизим уйингизга қайтиб кетмайди! - деди.
- Демак, ўша муҳим-м-м масала, менинг онам экан - да? Ҳа, биз қизингиз билан ечим топдик! Бу ердан чиқиб, Онамни қариялар уйига олиб бориб қўяман!
- Тушунганингиз учун раҳмат! Масала ҳал, демак! - деди қайнота.
Дастурхонга таомлар тортилди. Аёлнинг барча оила аъзолари келиб ўтирди. Лекин куёвнинг онаси йўқ эди.
- Онам қанилар? - деб сўради куёв.
- Ҳа, уларми... улар бошқа хонада ўзлари овқатланадилар.
- Буни сиз уларга айтдингизми, азизам?
- Ҳа.
Куёв қайн оиласига бироз қараб турдида, улар дастурхонга қўл узатишларидан олдин:
- Ростини айтсам, мен сизлар билан овқатланишдан ҳазар қиламан! Чунки ҳаммангизни қўлларингиз ювуқсиз, кир! Сизлар бор жойдан нафас ололмайман! Кўнглим сиқилади! - деди.
Ҳаммалари даҳшатга тушишди.
Аёл шашт билан ўрнидан туриб:
- Бу нима деганингиз?- деди.
- Қалбинг ёндими? Кеча онам ҳақида ҳам шундай деганингда юрагим ёнди! -деди. Сўнг қайнотасига қараб: - Сиз - чи, кап - катта одам! Онангдан қутил! Уни ҳайдаб сол, дегани Худодан уялмадингизми? Куни келиб, сиз ҳам мункиллаб қолсангиз, фарзандларингиз сизни кўчага улоқтиришса, нима қилган бўлардингиз?
Аллоҳ инсоф берсин, сизларга! - деди.

“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “Аллоҳга омонатсиз!”
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонат!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳига!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.
Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.
Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени омонатга хиёнат қилмайдиган Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.
Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга халал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят).
Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!
© Умида АДИЗОВА
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “Аллоҳга омонатсиз!”
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонат!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳига!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.
Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.
Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени омонатга хиёнат қилмайдиган Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.
Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга халал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят).
Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!
© Умида АДИЗОВА
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
👍1
#ҳикоя
ҲАЁТИЙ ҚИССА
Албатта ўқинг!
Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
===================
Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!
©Умму Амина таржимаси.
Дўстларингизга улашинг!
Саодат нуридан баҳраманд бўлинг, яқинларингизни ҳам шерик қилинг!

👍2
Шавқатсизлик қурбони
#ҳикоя
Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота, қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди.
Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил - қиз фарзандлар кўрди. Орадан уч йил ўтиб холасига берган ўғлини бирга яшаш учун олиб келди. Ўгай она ўз болаларига яхши қарарди. Етим болачага аҳамият бермас, раҳм қилмас, қўрс, жеркиб, туртиб гапирар, овқат берса ўзига алоҳида берар, дастурхонда бирга ўтиришга қўймасди.
Бир куни кечки таомга аёл ўз оиласини меҳмонга чақирди. Дастурхонда турли егуликлар, ширинликлар бор эди. Болакай нимадир олиш учун қўлини чўзганди. Ўгай онаси кўриб қолиб қўлига урди. Уришиб, қўлига ликопчада озгина гуруч бериб балконга чиқарди.
- Шу ерда ўтириб, е! Қимирлама! Ҳамма кетгунча овозингни ҳам чиқарма! Асабимга тегма! Меҳмонларим ёнида мени шарманда қилма! - деди.
Болакай ичкарига кирса, ўгай онаси уришидан қўрқиб ўша ерда ўтирди. Ухлаб қолди.
Меҳмонлар кетишди. Аёл ўз фарзандларини хоналарига ухлатиш учун олиб кириб кетди.
Эри кеч бўлганда ишдан келди. Болаларини сўради. Аёл:
- Ҳаммаси ухлаб ётишибди, - деди. Аёл уни балконга чиқариб юборганини унутди. Таомланиб бўлган ота ухлади. Тушида биринчи аёлини кўрди. У:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Уйғониб кетиб аёлидан сўради. Аёл:
- Айтдим - ку сизга, ухлаб ётибди, - деди.
Ишониб яна уйқуга кетди. Аёли яна тушига кириб:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Чўчиб уйғонди. Аёлидан яна сўради. Аёлнинг жаҳли чиқиб:
- Уфф, бунча, воҳима қилмасангиз?! Айтдим - ку, ухлаяпти. Жа эркалатиб юборгансиз - да, шу ўғлингизни! - деди.
Киши яна ухлади. Биринчи аёли яна тушига кирди ва:
- Бўлди. Ўғлим, жигарбандим менинг ёнимга келди, - деди. Сапчиб уйғониб ўғлининг хонасига кирди! У йўқ эди. Бошқа хоналарга қараб чиқди. У ҳеч қаерда йўқ эди. Балкон эшигини очиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, ўғилчаси ғужанак бўлиб ётар, исиниш учун бошини тиззалари орасига олганча, қотиб қолган, жони узилганди. У совуққа бардош бера олмаганди. Ёнида ликопчада озгинаси ейилган гуруч турарди. У энди жабр кўрмайдиган, йиғламайдиган, золимлар йўқ диёрга кетганди.
@Hikoyalar

Халифа Хорун ар-Рашид халқ ҳаётини ўрганиш учун фақир кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди...
Сотувчи қассобга :
-«20 танга», дебди ...
Қассоб буни эшитиб:
- «Қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор... Унинг нарxи 15 танга холос..», дебди ва қўйни олмай кетибди...
Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди.
Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди.
Ҳалифа ҚОЙИЛ қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада БЎМБЎШ эди.
Шунда халифа дебди.
-Эй қассобзода..! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг..? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат..? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг...!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
- Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни ДОРГА остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб:
- «Фарзандинг бўлса, шундай бўлсин..», деб қўйибди.
Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
- Эй Амирал муъминин..! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг... Биз ЎЛИМГА ҲУКМ қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз...
Халифа болаларни - узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди:
- Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир...
Шунда қассобнинг катта ўғли:
- Эй муҳтарам жамоа..! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми..? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку...
Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди... Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди... Отамиз ТАҲСИНга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
- Эй вазир..! Сен энди истеъфога чиқ... Шу бола менга вазир бўлсин.
Эй жаллод..! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун ҚАССОБ шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган.
Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган... - деб ҳукмни ўзгартирибди.
Oфият.Уз сахифасидан.

👍3
📜ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺГА МУХАББАТ
#ҳикоя
🔸Покистонлик бир олим одам Пайгамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун ташкарига чикиб нон ушоклари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушокларини териб еяётган эди . Олимни юраги эзилиб, болага рахми келади. Болани олдига чакириб уни корнини тўйдириб унинг кимлиги хакида сўрайди. Бола отаси йуклиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага ҳар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овкатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага мехри тушиб қолади ва болага - " Мен билан бирга Покистонга кет , у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, ҳам мен сенга илм ўқитаман" дейди. Бола хурсанд бўлади, лекин онасидан рухсат олиши кераклигини айтади. Улар бирга боланинг онасини олдига боришади. Она жуда чарчаган эди, лекин олимни таклифини эшитиб жуда хурсанд бўлади. Боласининг кўча куйда дайдиб юрмаслиги, уст боши бутун булиши ва хам дин илмини ўқиб олим бўлиши уни хурсанд қилган эди. Қайтишга якин бола олимни олдига келиб сўради - " Покистонда ўйинчоклар борми? ", олим:
- "ха бор", бола:
- " У ерда болалар уйнаши учун майдонча борми?", олим:
- " ха бор", бола:
- " У ерда мени янги кийимларим бўладими?", олим:
- " ха бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан". Бола хурсанд бўлиб уйига қайтди. Бир қанча вақт ўтиб бола олимни олдига келиб яна сўради:
- " У ерда Пайгамбаримиз ﷺни зангори гумбазлари борми?", олим:
- " йук, бизда бу йук, шунинг учун мен Мадинага келдимда Пайгамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун". Бола жим булди, уйланди ва айтдики:
- " Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Пайгамбаримиз ﷺ масжидларининг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хохлаган пайтда борадиган Пайгамбаримиз ﷺ масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, лекин мен сиз билан боролмайман ". Олим йиглади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайгамбаримиз ﷺни равзаларини эвазига болага берадигон нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
- Я Робби ўзинг менга мустахкам иймон бергин, шу боланики каби Пайгамбаримиз ﷺга мухаббат бергин.

👍2❤1
#Ҳикоя
ФИДОИЙ ОТА
1988 йил 8,2 балл куч билан юз берган зилзила Арманистонни кунпаякун қилиб юборай деди. У атиги 4 дақиқа ичида 30 000 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
Ана шу даҳшатли дақиқаларда ҳаёти хавфсизлигига ишониб степанакертлик бир киши хотинини уйда қолдирди. Ўғлидан хабар олиш учун мактабга югурди. Аммо мактаб ўрнида ҳосил бўлган вайрона тепаликка дуч келди-ю даҳшатдан қотиб қолди. Шунда тўсатдан хаёлига қачонлардир ўғлига берган ваъдаси тушди:
– Қандай ходиса юз бермасин, мен албатта, сенга ёрдамга етиб келаман!
Отанинг кўзи ёшга тўлди. У вайронага тикиларкан, бирор чора, нажотни кўрмади, лекин хаёлида ўғлига берган ваъдаси чарх ураверди.
У ўғлини ҳар куни мактабнинг қаерига етаклаб борганини эслашга уриниб, бинонинг ўнг томонидаги бурчакда жойлашган синфни чамалаб топди. Ва харобани ковлашга тушди.
Бу орада бошқа ўқувчиларнинг ҳам қайғуга ботган ота-оналари етиб келишди. Улар алам билан:
– Ўғлим! Қизим! – деб фарёд уришди. Баъзи ота-оналар:
– Энди кеч!
– Аллақачон ҳалок бўлишган!
– Биз энди уларга ёрдам беролмаймиз!
– Уйга кетдик! – деб қайғуга ботишди. Боланинг отасига ҳам:
– Ақл билан иш тутинг, уриниш бефойда. – деб маслаҳат беришди.
Шундай тасалли билан унга яқинлашган ҳар бир кишидан боланинг отаси бир нарсани сўрарди:
– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз! – у шундай дерди-ю, қўли ишдан тўхтамасди. Ишонч билан тошларни кўчириб, вайронани очиб борар, бу ҳаракати билан ўзини тобора ўғлига яқинлашаётгандай ҳис қиларди.
Шу чоқ ўт ўчирувчилар командири келиб ҳаммани ҳайдай бошлади:
– Ҳозир ҳаммаёқни олов қоплайди, портлаш юз бериши ҳам мумкин. Сиз ўзингизни хавфга қўйманг. Уйга кетинглар. Бу ерни тозалашни ўзимиз уддалаймиз.
Боласини қутқаришга уринаётган ота пинагини ҳам бузмай ишини давом эттираркан саволини такрорлади: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз?
Атрофни қўриқлаётган милиционер ҳам танбеҳ беришни унутмади:
– Бу телбалик, бунақада бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавфга қўяпсиз, уйингизга боринг бу ишни бизга қўйиб беринг.
Ота мелиционерга юзланди:
– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз? Йўқ бўлса, ишимга аралашманг! – Милиционер, бунга гапириш бефойда деган фикрда ундан йироқлашди.
Ота эса бутун иродасини, кучини ишга солиб, харобани ковлашда давом этди. У ўғлининг тирик ёки ўликлигини ўз кўзи билан кўришни истарди.
Орадан 8 соат, 12 соат, 24 соат … 36 соат ўтди. Ниҳоят 38 соат деганда у улкан бетон бўлагини сураётиб ўғлининг овозини эшитди.
– Арманд! – ўғлини чақирди ота.
– Дада! Бу сизми, дада! Қўрқманг, мен тирикман. Келишингизни билардим. Мен бошқа болаларга ҳам, ҳавотирга тушманглар, дадам бизни қутқаради, дедим. Ахир сиз менга “Нимаики юз бермасин мен албатта ёрдамга етиб келаман”, деб сўз бергансизку, дада.
– У ерда нима бўляпти? Аҳволингиз қалай? – сўради ота ўзини йиғидан аранг босиб.
– Ўттиз учта боладан 14 тамиз қолдик. Биз ҳаммамиз очмиз, иссиқлаб кетяпмиз, ҳаво етишмаяпти, қўрқяпмиз, дада! Ҳаммамиз сизни кутдик. Бино қулаганда биз девор четига туриб олдик, у бизни қутқариб қолди.
– Бўлақол ўғлим, чиқ тезроқ, кутяпман, – деди ота сўнгги бетон қолдиғини сураркан.
– Йўқ дада, аввал бошқа болалар чиқсин. Мени қутқаришингизга ишонаман. Нима юз бермасин, сиз бари бир ёрдамга келасиз, – ўғлининг овозида ишонч ва фаҳр оҳанглари жаранглади...

👍184😢63🔥8❤4🥰1🤔1
Forwarded from ZAYDIBNSOBIT.UZ (Шоҳруҳбек Мирзаолимов)
#Ҳикоя
Кексалик ҳаловатини истайсизми?
Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...
Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...
Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...
Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...
Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.
Умида АЗИЗ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

👍56😢13🥰1