#Тафаккур
Бир бойдан сўрашибди:
- Сиз қандай қилиб шу даражада бойиб кетдингиз?
Бой:
- Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим.
- Ие қандай қилиб, бу нима деганингиз?!
- Аллоҳ менга берган неъматлардан одамларга эҳсон қилиб беравердим. Аллоҳ менга яна бераверди. Мен кўпрок бердим. Аллоҳ янада кўпрок берди. Бу мусобақада Аллоҳ ютиб чиқди.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇

👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

#Ҳикоя
#Тафаккур #Фикрат
ЎТИНЧИ
Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шахарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқар эди. Ўғиллари эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. "Отамиз ўтинчи", деб бировга айтолмасди. Ошна-оғайнилари даврасида улардан оталари нима иш килишини сўрашса, айтгани уялишар, кўпинча ёлғон гапиришарди. Ўтин кўтариб кетаётган отасини шахар кўчаларида кўриб қолишса, бориб ёрдам бериш ўрнига ўзларини олиб қочишар, "Бизни хам ўтинчининг ўғли деб ўйлашмасин", дейишарди. Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтиб келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув қуйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини хам жой-жойига ювиб тозалаб қўйиб қўярди. Дарров дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат хам сузиб келарди. Эрининг топиб келган пулини бир ҳамён тилла олгандек севиниб олар, "Бугун доимгидан хам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ пул топдим" деганида хам, "Хафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳим эртага кўпрок берар", деб унинг кўнглини кўтарарди.
Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди:
- "Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега отамиз уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз?" деди катта ўғли.
- "Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а?" деди ўртанча ўғил.
- "Ҳатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз" деди кенжа ўғил. Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз дейишди бир овоздан.
"Эхҳ, соддагина болаларим-а, оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса оталаринг Султон" деди онаси...
••••••
* Хулоса сиздан...

👍1
#Тафаккур
Нажот қўнғироғини ким босган эди?
Шаҳарлараро автобус бекатига яқин минорадан таралган муқаддас чорлов қулоқлардан кириб, кўнгилларга тараларди. Абдуллоҳ рўзасини очди-ю, шошилганча Мерседес автобусининг орқа эшигидан ичкари кирди. Қўлидаги кичкина сумкани орқа ўриндиққа қўйиб, пастга тушди. Жомадонларни юкхонага жойлаётган ёрдамчи томон юрди. Ҳайдовчи ёрдамчиси ўрта бўйли, сабза мўйлабли йигит эди. Абдуллоҳ, мени тушунармикин, дея тараддудда қолди. Аммо сўраб кўришдан бошқа чораси йўқ эди.
— Салом ҳамшаҳар, — деди тортиниброқ.
— Лаббай акажон, — ёрдамчи унга юзланди.
— Автобусни беш дақиқа тўхтатиб туроласанми, шом номозини ўқиб келсам дегандим.
Ёрдамчи Абдуллоҳга бошдан оёқ разм солди. Сўнг:
— Ҳозироқ жўнаймиз ака, — деди қўлларини устига артаркан. — Вақт бўлди, кута олмаймиз.
— Беш дақиқада келаман, ахир!
— Йўлда ўқирсиз.
— Вақти жуда қисқа бўлади. Ҳозир улгурмасам...
— Узр ака!
Ёрдамчига қолса, беш дақиқа кутишнинг ҳечам зиёни йўқ эди. Аксинча, бир-иккита бўш қолган ўринни ҳам тўлдириб оларди. Лекин, иложи йўқ, деб қўйди. Сўзидан қайтгиси келмаяпти. Бунинг устига ишга янги келгани учун ҳайдовчининг феълини ҳам яхши билмайди. Танимаган кишиси учун танбеҳ эшитиб қолиши мумкин.
— Икки дақиқа кечроқ жўнасак нима қилади, — Абдуллоҳ ёлворишга тушганди.
— Нима гап, нега тортишаяпсан? — ён томондан дағал овоз эшитилди. Иккови ҳам овоз келган томонга қаради. Қорачадан келган, қорни кўйлагини йиртгудай осилган, қалин мўйловли, ўрта ёшлардаги бир киши улар томон келарди. Ёрдамчи бошлиғини кўриб сергакланди:
— Бу йўловчи намоз учун беш дақиқа сўраяпти.
— Бунинг нимаси баҳслашадиган масала. Борсин, ўқиб келсин. — Ҳайдовчи Абдуллоҳга юзланди. — Қани ҳамшаҳар, тезда ўқиб қайт, бизни ҳам дуо қил. Кутиб турамиз.
Абдуллоҳ севиниб кетди. У қайтгач, автобус қўзғалди. Жойига ўтирар экан, ҳамма жойи ҳорғинликдан сирқирарди. Улов Малатя автобекатидан чиққанда оқшомнинг ола-була қоронғулиги тобора қуюқлашиб борарди. Мерседеснинг ўткир чироқлари қоронғулик бағрини тилиб борарди.
Ҳайдовчи пештоқдаги ойнадан йўловчиларни кузатди. Кимдир газета ўқир, бошқаси ўриндиғини ётқизиб, ухлашга ҳозирлик кўрарди. У икки кундан буён тузук ухлаёлмади. Кеча тунда ҳам йўлда эди. Босиб келаётган ҳорғинликни кетказиш учун радионинг қулоғини буради. Ундан ажойиб қўшиқ тараларди. Ҳузурланган ҳайдовчи чўнтагидан сигарета олиб тутатди. Истанбул сафарларидан бирида яширинча сотиб олганди. Ютоқиб тутун тортаркан, «Шу сабил қолгурни эркин сотишга қўйишса нима қиларкин», дея ғудраниб қўйди. У узоқ йўлларга юришдан зерикканди. Осойишта бир иш бўлса жон деб ўтиб кетарди.
Абдуллоҳ эса орқа ўриндиқларни ҳеч ёқтирмасди. Бунинг устига икки семиз кишининг ўртасида сиқилиб қолган, оёқларини узатолмас, асабийлашарди. Ухлашга уринар, лекин ёта олмасди. У Малатяга тижорат учун келган, энди уйига қайтаётганди. Кундузи роса юриб чарчаган, аммо онаси, рафиқаси ва ширинтой ўғли Усмондан айро қолишга сабри чидамай йўлга отланганди.
Онаси у ҳар гал сафарга отланганида дуо қиларкан, «Мусофир йўловчиман, дея намозингни ташлаб қўйма», деб тайинларди. Отаси ўлганидан буён барча савдо ишлари унинг зиммасига тушган, ишни бошлаганига унча кўп бўлмагани учун ҳам заҳмат тортаётганди.
У уйқусизликдан қизарган кўзларини ёрдамчига тикди. Сўлғин қорача юзида умидсизлик акс этса-да, яна унга мурожат қилди. Орқа ойна билан ўриндиқлар орасидаги ёрдамчининг жойига ишора қилиб:
— Шу жойга бироз мизғиб олсам майлими? — деди.
Рад жавобини кутганди, аммо ёрдамчи унга жилмайиб қаради:
— Ўтинг ака, ётиб роҳатланиб ухланг.
— Раҳмат укажон, жонинг омон бўлсин!
Абдуллоҳ дарҳол ёнидаги кишидан узр сўраб орқага ўтди. Костюмини ечиб, ёстиқ қилди. Ўта толиққанидан мотор товуши ва уловнинг силкинишига ҳам кўникиб, тезда ухлаб қолди.
Автобус Малатя тепаликлари томон тирмашиб чиқаркан, овози шамолда кеча сукунатига қоришиб кетарди. Ҳайдовчининг кўзлари уйқусизликдан тез-тез юмилар, боши олдига эгилиб кетарди. Йўловчиларнинг аксарияти ухлагани учун унинг бу ҳолидан бехабар эди. Энди улов тоғ йўлига ўрлай бошлаганди.

👍3
#Тафаккур
АЖАБО...
АЖАБО... умр ўтмоқда деб тинмасдан ҳайқирамиз-у, қалбимизда бу умрнинг чиндан ҳам ўтиб бораётганига афсусу-надомат топа олмаймиз...
АЖАБО... қўлимиздаги ўн минг сўм масжидга - Аллоҳнинг уйига эҳсон қилиб юборишга кўплик қиладию, бозорга нақадар оз?!...
АЖАБО... махфий қолганимизда бир ярим соат зикр қилишимиз биз учун бир ҳафта ўтиб кетгудек узоқ туйиладию, тўқсон минут футболни хотиржамликда кузатиб, қандай ўтказиб юборганимизни билмаймиз...
АЖАБО... агар футболда қўшимча вақтга ўтиладиган бўлса нақадар ҳаяжонланиб турамизу, рамазондаги қўшимча намозни узоқ деб нолиймиз...
АЖАБО... дуода сўзлар нақадар топилмайдию, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади...
АЖАБО... Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийину, «Даракчи»дан ўттиз бет нақадар осон...
АЖАБО... бир-неча дақиқа масжидда нақадар узоғу, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз...
АЖАБО... хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар интиламизу, Худо таоло уйида сўнгги сафларда туришга ҳавасмандмиз...
АЖАБО... одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғиру, иғво ё миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил...
АЖАБО... одамларнинг: «... у бўбти бу бўбти...», деган чўпчакларига ишонамизу, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз...
АЖАБО... дунёнинг исталган матоҳини интизор кўзларимиз билан кутамизу, намоз вақти деярли ўтиб кетса ҳам унга ҳечқанча тайёргарлик кўрмаймиз...
АЖАБО... сериал қаҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб пишиб муҳокама қиламизу, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимай ўтиб кетамиз...
АЖАБО... ҳарким Жаннатга киришни ҳарқанча таъма қиладию, бунинг учун бирнима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини ҳечқанча ўйламайди...
Яқинларингизга ҳам улашинг!

👍47😢10🔥4❤1
#тафаккур
ДУНЁДАГИ ЭНГ МУАТТАР ХИД.
Бу воқеани менга имомлардан бири сўзлаб берган эди :
" Ҳар уч-тўрт йилда умра зиёратига боришни одат қилганман.Навбатдагиси хар доимгилардан бошқача бўлди.Барча зиёратчилар каби ҳамма амалларни тўла- текис адо қилдим.
Рамазон рўзаси билан жисмим Умра амаллари билан руҳим енгиллашганини дилдан ҳис қилиб турар эдим. Айниқса,Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилар эканман, у ердан таралаётган муаттар бир хид киши руҳиятига бошқача таъсир кўрсатарди...
Бирдан уйга қайтиш олдидан мана шу муаттар хид таратаётган мушки анбардан албатта олиб кетаман деган фикр ҳаёлимга келди.
Чунки бу хидга жуда сармаст бўлиб қолган эдим . Сафаримизнинг охирги кунлари уйга,қўни-қўшни қариндош-уруғ ва биродорларга эсдалик совғалари олиш учун расталар ёнига бордим.
Олмоқчи бўлган нарсаларим ичида менга мушки анбар мухим эди.Уни барча расталардан астойдил қидира бошладим.Лекин хеч бир мушк унга ўхшамас эди .
Нихоят бир Яманлик дўкондордан:
" Ассалому алайкум , кечирасиз,сотаётган мушкларингиз орасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари атрофида таралаётган мушкдан борми?"-деб сўрадим .
У эса ажабланиб шундай жавоб қилди:
"Сиз Пайғамбар алайҳиссалом хақларида ҳеч нарса билмас экансиз,бориб яхшилаб ўрганинг!"
Бу гапдан ҳангу манг бўлиб қолдим,ўртамиздаги гап араб тилида бўлаётгани учун унга яхши тушунтира олмадим шекилли,деб ўйладим.
Унинг гапи мени жуда ажаблантирган эди.Шунда мен унга Қурьони Каримни ёд олганимни ва бир масжидга имом хам эканимни айтдим.
У барибир яна ўша:
"Сиз Пайғамбаримиз хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб яхшилаб ўрганинг!" деган гапни такрорлади.
Барибир ҳеч нимага тушинмадим.
Шунда у:
Биродар,сиз айтаётган мушк сотувда йўқ,бўлмайди ҳам.У зотнинг қабрлари ёнига хеч қандай мушк сепилмайди. Балки бу хид Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хидлари бўлиб ўн тўрт асрдан буён шу хушбуйлик таралиб туради..."
- Бу гапни эшитиб ўзимдан уялиб кетдим.Ҳа,бу мен учун Умра зиёратидан топган энг катта ҳикмат ва хақиқат эди. Менимча бу мўъжиза дунёнинг бирор нуқтасида учрамаса керак.
Шундан буён масжидлар атрофида мушк олаётган кишиларнинг ўзаро суҳбатларини эшитиб қолсам яманлик сотувчининг гаплари эсимга тушаверади:
" Сиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб ўрганинг!"

👍86😢31❤5🔥3
#Тафаккур
▪️Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.
▪️Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.
▪️Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
▪️Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди.
Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир!
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobit01

👍51❤9🔥3😢2