Hikoyalar (G&M)
8.17K subscribers
1.13K photos
561 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
Муштипарим онам...

Онаси унга:
- Болам, менга дарҳол дори дармон керак -деди.

Фарзанд уйдан йиғлаган ҳолда чиқди, чунки унда онаси учун дори сотиб олишга ярим чақа ҳам йўқ эди...

Уйга умидсиз, паришон ҳолда, дорига пул топа олмаганини онасига айтиш учун қайтди...

Не кўз билан кўрсинки, онаизорининг жони узилиб, кўзларидан оқиб тушаётган ёшлари қотиб, ўлиб ётган экан.

Фарзанди уни кўриши билан даҳшатга тушди, ичидан аламли, қалбларни ларзага солувчи фарёд кўтарилди.

Аччиқ, изтиробли кўзёшлари юзини ювар экан, назари бир кичик қоғоз парчасига тушди. Олиб қараса онаси хат ёзиб қолдирибди:

_«Болажоним, сенга дори келтир деганимда, пулинг йўқлигини жуда яхши билар, шунингдек руҳимни ўлим талвасаси сакаротул мавт қуршаб келаётганини ҳам сезиб турган эдим.
Жоним узилаётганини кўриб сенинг ҳам жонинг изтироб чекмасин дея сени чиқариб юбордим. Суюкли болажоним, ўзимдан буюк хазина - дунё ва охиратда сендан розилигимни қолдириб кетяпман. Мингдан минг розиман болам...»_

Оналар нақадар меҳрибон -а? Ҳатто жони узилаётиб ҳам, ўлим аччиғини тота ётиб ҳам, «БОЛАМ» дейишади.

«Икковларига меҳрибонлик ва хокисорлик қанотингни пастлат ва : "Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт».

(Исро сураси 24- #оят).

💐 Гулдек яшнаган, юзларидан нурлар таралган, ифори жаннатим Онам!
💐 Гулдек умрини фарзандларига бағишлаган, ўзидан кечиб «болам» дея орзулари армоним Онам!
💐 Гуллар ичра гўзал гулим, танҳо атиргулим, хушбўйим Онам!
💐 Гуллар пойингизга поёндоз, муштипарим, ягонам Онам.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!

______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

(«Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир». Улашинг! Ажрингизни олинг!)

1⃣ - Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

2⃣ - Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!

3⃣ - Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!

4⃣ - Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5⃣ - Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.

6⃣ - Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7⃣ - Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!

8⃣ - Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...

9⃣ - Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

🔟 - Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!

1⃣1⃣ - Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
1⃣2⃣ - Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!

1⃣3⃣ - Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
1⃣4⃣ - Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.

1⃣5⃣ - Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.

1⃣6⃣ - Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!

1⃣7⃣ - «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!

1⃣8⃣ - Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

1⃣9⃣ - Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.

2⃣0⃣ - Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

© Ибн Али

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
__________________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
​​ #АЁЛ_КИМ?

• Зингмунд Фрейд: «Аёл фақат эркакларнинг нафсини қондириш учунгина ярайдилар (шунга яратилганлар)».

• Томассо Де Акуино: «Аёл зоти табиатнинг хатоси. Жонзотларнинг бузилган сувидан яратилган».

• Иоа́нн Дамашқи́й: «Аёл- қайсар эшак».

• Арту́р Шопенга́уэр: «Аёллар сочи узун, ақли калта жониворлардир».

• Яҳудийларнинг бузилган Тавротларида: «Тангрим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, мени аёл қилиб яратмадинг» дейилган.

Ислом аёллар ҳақида нима дейди?

💠 «Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир» (Бақара: 228
#оят).

💠 «Улар ила яхшиликда яшанг» (Нисо: 197
#оят).

💠 «Аёлларга доимо яхшилик қилинг! Улар сизнинг ҳузурингизда омонатдирлар!»
(Абу Довуд ривояти)

💠 «Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир»
(Аҳмад ривояти).

Ислом аёлларни жуда улуғласада, ғайридинлар улар ҳақида юқоридагидек фикр юритиб туриб, яна «Ислом аёлларга зулм қилди. Ғарб уларга эркинлик берди» деб даъво қиладилар.

@Hikoyalar kanali barcha ayol va qizlari uchun 💐💐

@Hikoyalar
КАРВОНДАГИ ЙЎЛОВЧИ

Йўловчилари жуда кўп бўлган карвон юриб борарди. Лекин, об - ҳаво ёмонлашиб, ёмғирлар қуйилиб, момоқалдироқ, чақмоқлар чақа бошлади. Чақмоқ карвонга яқинлашар, сўнг бошқа томонга кўчар, йўловчиларнинг атрофида тинмай айланар, уларни қуршаб олар эди.

Бироз юриб бўлганларидан сўнг, йўлбошчи карвонни бир дарахтдан эллик қадам узоқликдаги масофада тўхтатди. Ва:
- Карвонда ўлими ёзилган шахс бор. У сабаб бошқалар ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Мен ҳар бирингизни бориб, ана у дарахтнинг танасини ушлашини, сўнг қайтишини хоҳлайман. Тақдирида шу чақмоқ сабаб ўлиши ёзилган инсон бўлса, уни чақмоқ уради. Ва у ўлади. Бошқалар ўлимдан қутилиб қоладилар! - деди.

Биринчи йўловчи юрак ютиб бориб дарахтни ушлади. Унга ҳеч нарса етмади. Тирик қолганидан хурсанд бўлиб кетди.

Бошқалар ҳам бирин - кетин дарахтни ушлашди. Охирги мусофир қолганда, ҳамма унга ўзгача кўз билан,
кимдир раҳм - шавқат,
кимдир уни карвон сафидан тезроқ чиқиб, дарахт сари одимлашини, тезроқ ўлишини, шу сабаб бу шумқадамдан қутилишни ўйлаб қарарди.

У аста, қўрқув ила карвондан ажралиб, дарахтга яқинлашди. Унинг танасини ушлаши билан чақмоқнинг қаттиқ, даҳшатли овозини эшитди. Карвонга ўгирилиб қаради. Карвон бир лаҳзада йўқ бўлган эди.

Кун ҳикмати

💠 Ҳа, чақмоқ бир зарба билан карвоннинг барча йўловчиларини ҳалок қилди. Ўша охирги мусофир сабаб ҳарчанд унинг атрофида айланмасин, бошқаларга талофат етказмаганди.

💠 Ибн Аббос айтадилар: «Агар осмон ер юзини ёпиб қўйса ҳам, Аллоҳ тақводорларга ундан чиқишлари учун, эшик очиб қўяди».

💠 «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас» (Анфол: 33 #оят).

💠 Агар одамларнинг ўзлари ораларидаги солиҳларнинг бошига етмасалар, уларнинг шарофати билан бутун бир оила, қишлоқ, шаҳар, юрт омонда қолиши мумкин!
Аллоҳ бизни тақдирлари яхшилликка ўзгартирилган, ишлари доим ўнгланган, дунё ва охиратнинг яхшиликлари берилганлардан қилсин!

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
__________________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
#ҳикоя
Маъсиятда улғайган йигит муслима, солиҳа аёлга уйланди. Ва улар кўп фарзандлар кўришди. Уларнинг орасида кар - соқов бўлган ўғиллари ҳам бор эди.

Онаси қолган болаларидан кўра шу гунг ўғлига алоҳида эътибор берар, Аллоҳнинг омонати дея қарар, гўзал парвариш қиларди.

Унга намозни ўргатди. Илк болалик вақтиданоқ қалби масжидга боғланишига сабаб бўлди. Ёши 7 га етган болакай атрофда нималар бўлаётганини кўрар, отасининг маъсиятга чўмган, жарга қулаб бораётганини сезарди.

Отасига имо - ишоралар билан гуноҳларни тарк этиб, тавба қилишини, масжидга боришини тушунтиришга уринар, насиҳат қилар, бу ҳаракатини такрорлашдан чарчамасди.
Лекин унинг саъйи самара бермасди.

Кунларнинг бирида болакай кўчадан бўғзига нимадур тиқилгандек ғўлдираб товуш чиқариб, кўзларида ёш билан келди. Ва Қуръонни олиб отасининг олдига қўйди. Марям сурасини очиб ундаги бир оят устига бармоғини қўйди.

Унда шундай ёзилганди:
«Эй отам, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман» (45 #оят).

Йиғламсираб умидли нигоҳ ила отасига боқди. Ота бу ҳолатдан қаттиқ таъсирланди. Жигарбандига қўшилиб йиғлади. Аллоҳнинг хоҳиши ила солиҳ фарзанд сабаб ота қалбининг қулфлари очилди.

Қўзмунчоғининг дурдона ёшларини артиб, пешонасидан ўпди. Ва масжид сари тавба қадамларини қўйди...

Бу солиҳа аёлнинг самараси...

ХУЛОСA
Ҳусн - жамол, мол -дунё ўткинчи. Аёлнинг ўзи салоҳиятли бўлмаса, фарзандларини солиҳ қилиб ўстира олиши даргумон.

«Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур (барака топкур)» (Муттафақун аълайҳ).

#Ulashıng 🧕

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Муштипарим онам..

Онаси унга:
Болам, менга дарҳол дори дармон керак -деди.

Фарзанд уйдан йиғлаган ҳолда чиқди, чунки унда онаси учун дори сотиб олишга ярим чақа ҳам йўқ эди...

Уйга умидсиз, паришон ҳолда, дорига пул топа олмаганини онасига айтиш учун қайтди...

Не кўз билан кўрсинки, онаизорининг жони узилиб, кўзларидан оқиб тушаётган ёшлари қотиб, ўлиб ётган экан.

Фарзанди уни кўриши билан даҳшатга тушди, ичидан аламли, қалбларни ларзага солувчи фарёд кўтарилди.

Аччиқ, изтиробли кўзёшлари юзини ювар экан, назари бир кичик қоғоз парчасига тушди. Олиб қараса онаси хат ёзиб қолдирибди:

«Болажоним, сенга дори келтир деганимда, пулинг йўқлигини жуда яхши билар, шунингдек руҳимни ўлим талвасаси сакаротул мавт қуршаб келаётганини ҳам сезиб турган эдим.
Жоним узилаётганини кўриб сенинг ҳам жонинг изтироб чекмасин дея сени чиқариб юбордим. Суюкли болажоним, ўзимдан буюк хазина - дунё ва охиратда сендан розилигимни қолдириб кетяпман. Мингдан минг розиман болам...»

Оналар нақадар меҳрибон -а? Ҳатто жони узилаётиб ҳам, ўлим аччиғини тота ётиб ҳам, «БОЛАМ» дейишади.

«Икковларига меҳрибонлик ва хокисорлик қанотингни пастлат ва : "Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт».

(Исро сураси 24- #оят).

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍4
Учта шахсга нисбатан ўлим ҳукми берилди. Улар: дин пешвоси, оқловчи (адвокат), физик олим.

Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини гильотин (бошни танадан жудо қиладиган ускуна) остига қўйиб ундан:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

Дин олими:

- Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ... Аллоҳ... Аллоҳ мени қутқаради! - деди.

Гильотин тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсаттан тўхтаб қолди.

Оламон ҳайратланиб:

- Олимга озодлик! Динга озодлик! Уни озод қилинг! - деб ҳайқирди. Дин олими жазодан қутилди.

Навбат оқловчига келди. Ундан:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У:

- Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен, адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! - деди.

Ускуна тиғи тушиб унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди.

Оламон яна ҳайратланди.
- Оқловчига озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! - дедилар. У қутилиб қолди.

Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У:

- Мен дин олимичалик Аллоҳни, оқловчичалик адолатни билмайман. Лекин, гильотин арқони тугун бўлиб қолган. Айнан шунинг учун унинг тиғи тушишига монеълик қиляпти! - деди.

Физикнинг сўзи тўғри чиқди. Муаммони бартараф этишди. Ва унинг бошини танасидан жудо қилишди.

© УммуАбдуллоҳ таржимаси
Хулоса

Ноўрин сўзларингиз бу дунёда жазосиз қолса, охиратда ўзингиза қарши бўлади. Зеро ҳар бир лафзингизни фаришталар ёзиб борадилар! «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир» Қоф:18 #оят.

«Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим». #Умар ибн Хаттоб.

Баъзан ҳақиқат бўлса ҳам, уни айтишдан кўра, оғзингизни ёпишингизда сизга хайр бор!

Ўзингизнинг донолигингизни кўрсатишдан кўра, баъзан ўзингизни билмаган (тентак)га солишингиз сизга яхшироқ!

Хулоса узингиздан....
👍99🔥5👎2