Hikoyalar (G&M)
8.16K subscribers
1.13K photos
562 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
#ибрат

Бунчалар мехрибонсиз Йо Расулуллох😪


- Сени ҳам даданг олиб берсин...
Бу гап кичик Ҳадичага қаттиқ таъсир қилди. Қуръон китоби йўқлиги учун ўртоғини Китобини сўраб турганди. Онасига секин айтди:
- Қуръон олиб беринг, деб.
Ёлғиз она - Оиша ўйланиб қолди. Ҳаражат учун сақлаб юрган пули ҳам етмас экан саксон минг пули бор холос...
Жойнамозда Аллоҳдан сўраб, кўзида ёш билан ухлаб қолди. Тушида Имом Бухорий ҳазратларин кўрди. Қўлларида кўп китоб билан ёнидан ўтиб кетдилар. Олдиларида эса... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетяптилар. Оиша югуриб Расулуллоҳни қучоқлаб бир сўз дея олмай фақат йиғлаб, ичида:
«Ё, Расулуллоҳ! Имом Бухорийга айтинг, битта Қуръонидан берсинлар», деб хаёлидан ўтказди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишани елкасини силаб: «Сабр, сабр, сабр», дедилар ва кулиб: «Сиздек аёлларга мукофотлар бор» -дедилар.
Оиша уйғониб, пулни олиб Шаҳрихонга, китоб дўконига келди.
Қизчаси Ҳадича дўконга кирибоқ бир Қуръонни ушлаб:
- Шуни олайлик, деди.
Оиша дўкончи йигитга салом бериб, минг хижолатда:
- Бизни бор пулимиз шу, телефоним мана, илтимос пулини уч марта узиб тўлашга беринг, деди.
Дўкончи қизчага ҳайрат билан қараб:
- Исмингиз Ҳадичами? - деди.
Қизча:
- Ҳа, деди.
Йигит йиғлаб, қизчани қўлини юзига суртиб:
- Дўконимдаги ҳамма китоблар сизга бўлсин. Сиз сабаб кечқурун Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тушимга кириб
«Ҳадичамиз келади, Қуръон бер», дедилар,
деб ҳаяжонда титраб:
- Нима керак қизим яна, айтинг, деди.

Ҳадича ҳозир Қуръонини ўқияпти
...

Hikoyalar
Қалбининг қаттиқлиги билан машҳур бўлган савдогар бор эди. У ҳар йили бир қулни сотиб олар, бир йил оғир ишларни қилдириб, сўнг ундан қутилар эди.
Лекин....
Қутилиш, қулларни бошқа бировга бериб, сотиб ё озод қилиш йўли орқали бўлмасди.

Аксинча, итларига ем қиларди. У қулни итларга едирганда ҳам ваҳшийларча иш тутарди. Кунлаб итларни оч қолдириб, сўнг уларни қўйиб юборарди.
Тожир бу йўл билан йил давомида унинг сир - асрорларига воқиф бўлган қул, ўзгаларга ошкор қилишини истамас, шунинг учун шундай йўл тутарди.

Одатига кўра у яна янги қул сотиб олмоқчи бўлди. Қуллар тожири заковатли бир қулни тақдим этди.
Уни сотиб олди.. Бир йил у чиройли хизмат қилди.. Лекин, азобли ўлим унга ҳам яқинлашиб келарди..
Савдогар бу аламли лаҳзаларни кўриб лаззатланарди. Қувончига шерик бўлишлари учун бир неча улафатларини ҳам чақиришни унутмади.

Унинг одати, бечора қулни едиришдан бир неча кун олдин, итларни роса оч қолдирарди. Шунда қонли олишув ҳам даҳшатли тус оларди.
У қулнинг олдига итлар галасини қўйиб юборди. Лекин... ҳолат уни таъажжубга солди.
Улар қулнинг атрофида думини ликиллатиб, эркаланиб айлана бошлашди. Озгинадан кейин ўйнаб - ўйнаб унинг олида ухлаб қолишди.
Бой бу манзарадан ҳайратга тушди. Чунки унинг итлари очофат, ваҳший эди. Қандай қилиб бундай меҳрибон, вафодор бўлиб қолишганига ақли етмасди. Қулдан сабабини сўради. У:
- Мен сизга тўла бир йил чиройли хизмат қилдим. Сиз бунинг эвазига мени оч итларга едирмоқчи бўлдингиз. Атиги, охирги икки ой ичида итларингизга ҳам меҳр билан хизмат қилдим. Оч бўлсалар ҳам, уларнинг вафосини ўзингиз кўрдингиз... - деди.

Яхшиликни инкор қилиш аслида башарият учун қийин иш. Лекин, баъзиларнинг шу даражада қалблари қотиб кетганки, уларга зарари етмаган тугул, яхшилик қилиб, доим қалбларини очганларга ҳам заррача рамҳлари келмайди.
Фитрати солим инсоннинг маънавияти ҳам соғлом бўлади. Унга қилинган яхшиликни ортиғи билан, гўзал тарзда қайтаришга ҳаракат қилади.
Уни инкор этиб, пасткашларча иш тутмайди.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
БУГУННИНГ МУАММОСИ

Муаллима ўқувчиси Одилнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини мактабга чақиртирди. Ота келгач, унга: «Жаноб! Ўғлингиз «Риталин» (диққатни жамлашга қийналувчи ва ҳаддан ташқари ҳаракатдан азият чекувчилар учун дори) таблеткасини ичиши керак. Чунки у дарсларни яхши ўзлаштирмайди, кўпинча синфдошларига дарс асносида халақит беради», деди.

Одилнинг отаси ўқитувчининг таклифига рози бўлди. Аммо Одил отасига синфдошлари олдида дори ичишдан уялишини айтди. Шунда муаллимаси Одилга «Ундай бўлса, танаффус вақтида ўқитувчилар хонасига бориб, дорини ичиб, менга қаҳва олиб келасан», деди. Одил рози бўди.

Бир ой барча ишлар худди улар келишганидек давом этди. Муаллима Одилнинг отасини иккинчи бор чақиртирди. Унга ўғлининг хулқ-атвори ва дарслари яхши тарафга ўзгаргани ҳақида мақтаниб гапирди. Одилнинг отаси муаллиманинг гапларидан жуда хурсанд бўлди. Ўғлига қараб жилмайди.

Улар уйга келгач, отаси Одилга: «Олдингидан янада яхши ўқиётганинг жуда зўр бўлибди-да! Энди менга қандай ўзгарганинг ҳақида гапириб берарсан», деди. Шунда Одил отасига қараб: «Отажон! Бу жуда ҳам оддий. Мен ҳар сафар ўқитувчиларнинг хонасига бориб, муаллима учун қаҳва тайёрлаб, бир дона «Риталин» таблеткасидан қаҳвага солиб қўярдим. Шундай қилиб, кундан-кунга муаллимамизнинг асаблари тинчланиб, бизга дарсларни маромида бера бошлади», деди.

Қиссадан ҳисса шуки, ўзингизни бир сарҳисоб қилинг. Эҳтимол, камчилик ўзгаларда эмас, ўзингиздадир. Айбни аввал ўзингиздан қидиринг, ўзгаларнинг айбини ахтарманг. Барчамиз айбларимизни ўрганиб чиқиб, уни муолажа қилишга, яхши томонга ўзгартиришга мухтожмиз.

#Мулоҳаза

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
​​Ushbu film eng yaxshi animatsion film uchun "Oskar" mukofotiga sazovor bo'ldi ... Bu atiga 3 minut ... Bizning tasavvurimiz o'zgarganda hayot qanday o'zgarishi mumkinligini ko'ring. Ajoyib film!!!

@Hikoyalar
Forwarded from Mahin's World
#tanlov_40

1. “ Я вернусь...” — Завтра будет рассвет?
2. “ Я хочу домой ” — Он...она...они!
3. “ Расскажи мне о море...” — ...один долг — любить.
4. “ Когда я вернусь, будь дома ” — Принимать, прощать, верить!
5. “ Мне тебя обещали ” — Испытать горечи жизни..!

https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEdgZOEqO-nQnXBAnQ
Домла минбарга чиқиб зоҳидлик, сабр ва исрофни тарк қилиш ҳақида гапира бошлади. Кўча тозалайдиган ишчилардан бири унинг гапини бўлди:
- Тақсир! Сиз ишга қимматбаҳо машинада, қимматбаҳо кийимларда, масжидни тўлдирар даражада хушбўй атирларни сепиб келасиз. Қўлингизда айфон. Йил ора умрага борасиз. Домла! Сиз бир оқшом менинг оддий, томида шох-шабба ташланган кулбамда тунасангиз. Кейин тонгда иккимиз туриб сабрнинг нималигини билиш учун супургини олиб рўза тутган ҳолимизда, қаттиқ иссиқда кўча тозалашга чиқсак. Мен ҳар куни сизнинг битта атирингиз баҳосига тенг келадиган маошимни олиш учун шу ишни бажараман. Сиз анвои таомлар билан сахарликни қилиб, қоринни тўқлаб салқин хонада хона совутгичини ёқиб ухлайсиз.

Узр сўрайман домла, бизда сабрни ўрганишга эҳтиёж йўқ. Зеро сабр биз билан ҳамроҳ.
Бизга золимлар зулми, уламолар риёси ҳақида гапиринг.
Бизга яширин бомба сингари тарқалиб бораётган бекорчилик ва дангасалик ҳақида гапиринг.
Бизга халқларни мажбурий фақир қилиш ва оч қолдириш ҳақида гапиринг.
Бизга фасод ва халқ мулкини талаш ҳақида гапиринг.
Бизга табақачилик ва бойликни тарқатишдаги адолатсизлик ҳақида гапиринг.
Бизга таниш-билишчилик, мансабни мерос қолдириш ҳақида гапиринг.
Йўқса сизнинг хутбангизда биз учун эҳтиёж йўқ!

@Hikoyalar
👍1
Мен ҳам атеист бўлардим...

Синфга янги ўқитувчи кириб келди ва ўқувчиларга мурожаат қилди:
— Салом болалар! Менинг исмим Георгий ва мен атеистман. Энди сизлар ҳам менга ўхшаб ўзингизни таништиринг.
Биринчи ўқувчи:
"Менинг исмим Настя ва мен атеистман", - деди.
Кейинги ўқувчи:
"Менинг исмим Илья ва мен атеистман", - деди.
Кейин бошқа ўқувчи турди ва деди:
"Исмим Умар, мен Худога ишонаман ва мен мусулмонман".
Ўқитувчи уни саволга тутди:
— Умар, сен нега мусулмонсан?
Умар:
— Менинг ота-онам мусулмон, дўстларим ҳам мусулмонлар.
Ўқитувчи:
— Умар, яхшилаб ўйлаб кўр, агар сенинг ота-онанг ва дўстларинг аҳмоқ бўлишганида нима бўларди?
Умар ажойиб ҳозиржавоблик билан:
— Унда мен ҳам атеист бўлардим, - деди.

(Facebook дан олинди)

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Chiroyli qiz shundaymi? (Faqat chap oyog'idagi protez sabab sizga g'alati ko'rinmoqda.)

Kim bu qiz? Yoshi 20 da. Ismi Neslican. 3 marta saratonni yenga olgan qiz. Sochlari haqiqiy emas. 1-marta oyog'ida saraton hujayralari rivojlana boshlagani sabab kesilgan. Keyinchalik bilishsa, butun organizmga tarqalishga ulgurgan bo'lgan saraton.

4 marta saratonga chalingan. (Hisobda adashmadim). Hisob 3:1, lekin mag'lub bo'ldi. Bugun kasalikdan vafot etdi.

Ba'zi ajoyib so'zlari bor shu yerga yozib qo'yay, sizga kerak bo'lib qolar:

"Sochingizni, vazningizni, bo'yingizni seving. Men uchun chap oyog'ingizni ham seving..."
"Juda baxtliman, balki saraton bo'lmaganimda hayot bunchalik go'zalligini bilmagan bo'lardim. Baxt man uchun saratonda..."
"Yutqazaman, lekin kurashayotib yutqazaman..."


@Hikoyalar
Бир кишини танирдим. Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Хунук феълларини ташлади. Кўпчилик хайрон қолди. Мен хам лол эдим. Барча у хақда “Шу-я, нахот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, рахмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, рахмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Нахот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим хис қилиб, ўзимдан хазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гунох иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди...
Мухтарам мухлис, Сизнинг хам куёвларингиз, келинларингиз ўзингизга ўхшасин! Қани бир “Омийн!” денг...

#Мулоҳаза

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Oisha roziyallohu anho onamiz Yusuf kitobini o'qib o'tirib Payg'ambarimiz Sollallohu alayhi vasallam ga aytgan ekanlar : Yo Rosululloh Sollallohu alayhi vasallam Yusuf alayhissalom shunaqa chiroyli bo'lganmi deb so'rasalar, Payg'ambarimiz
Sollallohu alayhi vasallam ha Yusuf alayhissalom chiroyli bo'lgan degan ekanlar. Shuning uchun yuziga parda tortib yurganmi desalar, Payg'ambarimiz Sollallohu alayhi vasallam ha shuning uchun yuziga parda tortib yurgan degan ekanlar. Nima uchun siz yuzizga parda tortib yurmaysiz? yo siz Yusuf alayhissalom dan ko'ra hunukromisiz deb qo'yibdilar. Shunda Payg'ambarimiz Sollallohu alayhi vasallam Oisha onamizga qarab yo Oisha ko'zizni yuming degan ekanlar. Oisha onamiz ko'zlarini yumgan ekanlar. Endi oching deganlarida Oisha onamiz roziyallohu anho ko'zlarini ochib hushlaridan ketib qolgan ekanlar. Hushlariga kelib Yo Rosululloh Sollallohu alayhi vasallam tavba qildim meni kechiring bilmabman uzr deb uzr so'ragan ekanlar. Payg'ambarimiz Sollallohu alayhi vasallam Oisha roziyallohu anho
onamizga ko'zizni oching deganlarida Oisha roziyallohu anho onamiz Payg'ambarimiz Sollallohu alayhi vasallamning yuzlariga qaraganlarida shunday bir NUR yog'ilib go'zallashib ketgan ekanlar. Bunga toqat qilolmay Oisha roziyallohu anho onamiz hushlarini yo'qotgan ekanlar. Hushlariga kelganlarida Payg'ambarimiz Sollallohu alayhi vasallam yo Oisha roziyallohu anho Yusuf alayhissalom o'zi chiroyliligidan yuziga parda tortib yurardi, meni Alloh taolo O'z Ilohiy Nurli pardalari bilan Yetmish ming parda bilan o'rab yurishga buyuradi, manashu pardani Bir qavatini ochudim holos degan ekanlar.😢🍃

@Hikoyalar
👍1
​Асмаий билан баққол

Асмаий айтади:
“Басрада илм талабида юрганимда қўлим юпқа эди. Тор кўчамиз эшиги олдида бир баққол бўларди. Агар эрта саҳарлаб кўчага чиқсам:
– Қаерга? – деб сўрарди.
Мен:
– Фалончи муҳаддиснинг олдига, – дер эдим.
Агар кеч қайтсам:
– Қаердан келяпсан? – дер эди.
Мен:
– Фалончи тарихчи ёки тилшуноснинг олдидан, – деб айтар эдим.
Баққол менга:
– Эй сен, насиҳатимни эшит! Сен ёш йигитсан, бу бекорчи нарсалар билан ўзингни зое қилма. Фойдаси тегадиган иш билан шуғуллан. Ҳамма китобларингни менга бер, уларни ёқиб юборай. Аллоҳ ҳаққи, агар ҳамма китобинг эвазига бир дона сабзи сўрасанг ҳам бермасдим! – деди.
Унинг бундай давомли гапларидан юрагим сиқилиб, уйдан тунда чиқиб, тунда кирадиган бўлдим. Бу орада аҳволим тобора қийинлаша бошлади, ҳатто кўйлагимни сотишга мажбур бўлдим. Бир кунлик харажатим учун ҳам пул топа олмай қолдим. Сочим ўсиб кетди, кийимим йиртилди, баданим кир бўлди. Шу ҳолимда нима қилишни билмай турганимда Амир Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Хошимийнинг ходими олдимга келди ва деди:
– Амир сени йўқлаяпти.
Мен унга:
– Амиримиз кўриб турганинг аҳволга келиб қолган фақирни нима қилар экан-а? – дедим.
Ходим аҳволим ёмонлиги ва кўринишим яхши эмаслигини кўриб қайтиб кетди ҳамда Муҳаммад ибн Сулаймонга хабаримни етказди. У олдимга бир неча қат кийимлар, бир қутида бахур ва бир халтада минг динор билан қайтиб келди.
У менга деди:
– Амир сени ҳаммом қилдиришга, мана бу кийимлардан кийдириб, қолганини ўзингга қолдиришга, бу таомдан едиришга, ўзингга келиб, хушбўй суртишингга, сўнг ҳузурига олиб боришимга амр этди.
Жуда хурсанд бўлиб кетдим, унинг ҳаққига дуо қилдим. Ходимнинг айтганларини қилдим, у билан бориб, Муҳаммад ибн Сулаймоннинг ҳузурига кирдим. Амирга салом берганимдан кейин мени ўзига яқинлаштириб, юқори кўтарди ва деди:
– Эй Абдулмалик, сен ҳақингда эшитдим. Бағдодга бориб, амирул мўмининнинг ўғлига таълим беришинг учун сени танладим.
Амирга ташаккур айтиб, ҳаққига дуо қилдим ва:
– Бош устига! Эртага бир неча китобларимни олиб, Бағдод томон йўл оламан, – дедим.
Ҳовлимга қайтдим, керак бўладиган китобларимни олдим, қолганларини ҳужрада қолдириб, эшигини беркитиб қўйдим. Қариндошимиздан бўлган бир кексани қўриқлаш учун қолдирдим. Бағдодга етиб келгач, амирул мўминин Хорун ар-Рашиднинг ҳузурига кирдим.
– Сен Абдул Малик ал-Асмаиймисан? – деди.
– Ҳа, мен Абдул Малик ал-Асмаийман, – дедим.
Хорун:
– Инсоннинг фарзанди қалбининг ҳаёти эканини бил! Шундай экан, мен сенга ўғлим Муҳаммадни Аллоҳга омонат қилиб топширяпман. Динини фасод қиладиган нарсани унга ўргатма! Шояд, у мусулмонларнинг имоми бўлар, – деди.
Мен:
– Бош устига! – дедим.
Болани менинг олдимга келтиришди ва таълим учун ажратилган ҳовлига ўтдик. Ҳар ойда ўн минг дирҳам ойлик белгиланди. Қуръонни ўқиб, динда фақиҳ бўлгунича, шеър айтиб, тилни билгунича, одамларнинг ҳолатлари ва хабарларни ўргангунича у билан бирга бўлдим.
Хорун ар-Рашид ўғлини олдига чорлаб, билимига қойил қолди ва деди:
– Жума куни одамларга намоз ўқиб беришини хоҳлайман, унга хутба тайёрлаб, ёдлатиб қўй! – деди.
Ўнта хутба ёдлатиб қўйдим. Одамларга намоз ўқиб берди, мен ҳам у билан бирга эдим. Шунда ҳар тарафдан менга туҳфа ва совғалар кела бошлади. Кўп мол-мулк тўпладим ва кўчмас мулк, ер-сув сотиб олиб, Басрада ўзимга уй қурдим. Уйим битиб, ер-сувим кўпайганда Басрага кўчиб ўтиш учун халифадан рухсат сўрадим. Менга рухсат берилди.
Юртимга етиб келганимда Басра аҳли мени қутлаш учун кутиб олишди. Менга етган неъматлар ҳақида уларга хабар тарқалган эди. Менинг олдимга келганларга тикилиб қарадим, улар орасида ҳалиги баққол ҳам бор эди. Унинг бошида кир салла, эгнида калта жубба бор эди. Мени кўриб:
– Абдул Малик!!! – деб қичқирди.
Мен унинг нодонлиги ва Хорун ар-Рашид менга мурожаат қилгандай хитоб қилганига кулиб:
– Аллоҳ ҳаққи, китобларим битта дона сабзи берадигандан яхшироғини берди, – дедим.

Танухийнинг «Қийинчиликдан сўнг енгиллик» китобидан олинди,

Тўтиё Абдулқаҳҳор қизи таржимаси


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
👍1
КУЁВНИНГ ОНАСИГА МАКТУБ

Уйдаги оддий ишларни ўзингиз бажаринг, ҳамма нарсани келинингиз зиммасига юкламанг. Умумий ҳолатни ўз даврингиз билан қиёсламанг.
Изоҳ:
Қайнона келинидан ҳурмат кутади, хизмат кутади. Албатта, бунга ҳаққи бор. Аммо бунда ҳам чегарадан ошмаслик, бўлар-бўлмас ишларни ҳам келинидан кутиб, ҳурматини йўқотмаслиги керак.
Инсон ўзи қилиши керак бўлган ишларни ўзи бажариши лозим. Масалан, келини бола эмизиб турганида бориб бир стакан сув олиб келиши мумкин бўлган қайнонанинг “қизим, менга сув олиб кел”, дейиши тўғри бўлмайди. Келинининг ҳолатини тушуниб, уни қийин аҳволга солиб қўймаслиги керак. Ҳар доим қилиши мумкин бўлган ишларини келинидан кутадиган бўлса, бир куни келинининг бўғзига келади, “ўзингиз қилинг!” дейишга мажбур бўлади. Бунга қайнонанинг хатолари сабаб бўлади.
Инсон оддий ишларни ўзи бажарса, ортиқча гап юзага келмайди. Акс ҳолда келин қайнонаси фақат уни чарчатиш ва қийнаш учун бу ишларни қилдиряпти, деб ўйлаб қолиши мумкин. Келин истаса, бу истакларни эътирозсиз бажариши мумкин, аммо қайнонанинг бунга ҳаққи йўқ. У уйга хизматкор эмас, келин олиб келганини билиши лозим. Инсонийлик жиҳатдан келин бу ишларни бажариши мумкин, бажарса, савоб олади, аммо бунга мажбур эмас.
Қайноналарнинг алданишига сабаб бўладиган яна бир жиҳат келинини ўзи даври билан таққослашидир. Орадан ўттиз, қирқ йил ўтган. Шарт-шароит, анъаналар ва урф-одатлар ўзгарган бўлиши мумкин. “бизнинг давримизда бундай қилмасдик” сингари таққослашлар фойда бермайди. Кўп нарса ўзгарганини тан олиш зарур. Албатта, яхши анъана ва урф-одатларни келажак авлодларга етказишимиз керак. Бироқ уларнинг орасида бизнинг хатоларимиз, зарарли томонларимиз ҳам бўлиши мумкин. Уларни бугун яна такрорлаш янглишишдир. Шу сабабли ўтмишдаги нарсаларни эмас, ҳозирги кун учун энг маъқул бўлганини бажариш керак. Келинлардан ҳам ана шу гўзалликларни кутиш жоиз.

📚 “Бахтли оила” китобидан.

@Hikoyalar
👍1
ЎЛИМ НАҚАДАР ЯҚИН ЭКАН!

2016 йил 18 июнь куни, соат тахминан 18.30 да уйим яқинидаги (Тошкент шаҳри Усмон Носир ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги автобус бекати ёнидаги) мини-маркет олдига “Ssang Young Musso” русумидаги автомобилимни қўйиб, ёнидан бир қадам қўйишим билан машинамнинг устига катта дарахт қулади.

Тубидан чириб, синган дарахт пиёдалар йўлакчасида, машинамнинг олдида турган кекса ёшдаги икки онахонни босиб қолди. Улардан биттаси воқеа жойида жон таслим қилди, иккинчиси эса оёғи синиб, боши шикастланди. Иккинчи онахон шаҳардаги 16-касалхонага олиб кетилди.

Кейинчалик маълум бўлишича, онахонлар шу бекат яқинида жойлашган Тошкент текстиль комбинатига қарашли касалхонада даволанаётган беморлар бўлиб, кўча айлангани чиқишган экан.

Жони узилган онахоннинг икки ўғли ва келинлари келиб, фарёд қилишди. “Янги қурган ҳовлингга касалхонадан чиққандан сўнг бораман”, дегандингиз, онажон!”, дея йиғларди улардан биттаси.

Мендан бир қадам нарига етиб келган ажал мени шошириб қўйди. Дўкондан егулик олиш иштиёқимни унуттирди. Мендан бир метр нарида турган одамнинг кўз ўнгимда фожиали жон бериши мени тирикчилик деган васвасадан бир зумга бўлса ҳам халос этди.

Мен ўша марҳуманинг ўрнида ўзим бўлишим мумкинлиги, ажал ҳар сонияда келиши мумкинлиги ҳақида ўйланиб қолдим.
"Алҳамдулиллаҳ, Роббим мени тирик қолдирди!Аллоҳим хатоларимни тузатиш, истиғфор айтиш ва ҳидоятда собит бўлиш учун менга яна бир имконият берди!” деган хаёллар ўтди.

Азроил жонимизни ҳар сонияда олиши мумкин экан, бир ўйлаб кўрайлик-чи!

Ҳақ йўлида, ҳидоят йўлида нима қилдик?
Охиратимиз учун нима қилдик?

Жонимиз тўсатдан узилса, Аллоҳнинг ҳузурига нима билан борамиз?

Дунё ҳаётимизда бир эмас, икки институтни тугатганимизни, тўрт-бешта хорижий тилни ўрганганимизни, дунё кезганимизни, тирикчилик учун югурганимизни, бола-чақани боққанимизни, уйли-жойли қилганимизни пеш қиламизми Машҳар кунида?

Ўзимизнинг ва оила аъзоларимизнинг қорнини тўйдириш учун яшаётганимизнинг охиратимизга фойдаси бормикан?

Бобомурод Абдулла хикоя килади.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
КЕЧИРИНГ ОНА...

Кеча сизни ранжитдим она,
Тунда мени «йиғлатди» нафрат.
Ухлолмадим, ақлим сарсона -
Она мени - кечиринг фақат...

Ноҳақ эдим -
«балки» ҳақ эдим.
Ўша онда мен «карахт» эдим.
Ўшқирдимми ?
Мен нима дедим ?
«Шоир бўлиб пушаймон едим».

Яхши эдим - болалигимда,
Тиззангизга - ухлаб қолардим.
Қилар эдим - юмушингизни,
Қўлларингиз - ўпиб олардим...

Юзингизни - силаб тўймасдим,
Сўзингизни - ўйлаб қўймасдим.
Она дердим -
Онажон дердим,
Бир лаҳза ҳам йироқ бўлмасдим...

Шеър чорласа,
ўзим билмайман.
Жавоб қилган,
Сўзим билмайман.
Жон онажон - кечиринг фақат,
«Энди шеърга парво қилмайман».

Шеър деганда - ғазаб бор экан,
Шеър деганда - бор экан қаҳр.
Мен шўрликка - туйғу йўқ экан,
Мен шўрликка - йўқ экан меҳр !..

Ҳовлидаги бурчак хонанинг,
...Эшиклари маҳзун ёпилди.
Бор меҳримни қуршаган шеърлар,
Олов бўлди «печда» ёқилди.

Бу тун жуда узоқ чўзилди,
Тонг отгунча уйқум бузилди.
Тунда мени «йиғлатди» нафрат,
Жон онажон кечиринг фақат...

©Абдувоҳид Сувонов
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
​​​Фалон пуллик тренинг Исломда аллақачон мавжуд

Бир танишим Америкада яшаб, у ердаги университетда ўқиб, тўртинчи йилда юқори кўрсаткичга эришди. Университет раҳбарияти уни мукофотлашга қарор қилиб, Ҳиндистондаги муолажа курсига юборди. У шундай дейди:
“Ҳиндистонга етиб келганимда бундай муолажа курслари йилда бир маротаба ташкил этилиши, унда бутун давлатлардан муваффақият қозонганлар, дунёнинг кибор шахслари, ҳокимлар, масъуллар ва ишбилармонлар ҳам иштирок этишлар аниқ бўлди. Лекин талабалардан бошқалар бу муолажа учун улкан маблағ – юз минглаб доллар тўлар экан.
Кутилмаган ҳодиса рўй берди! Ҳиндистонлик даволовчи врач бизни тўплаб, даволаш курси ҳақида маълумот берар экан, муолажанинг энг аҳамиятли томони инсон танасидаги хафагарчилик, чарчоқ ва умидсизликларни туғдирадиган салбий энергияни чиқариб юбориш эканини айтди. У бизга кундалик тўпланиш ва даволаниш вақтимизни тайинлаб берди.
Ажабланарлиси, бу муолажа бир кунда фақат уч соатгина экан! Яна қайси пайт, денг! Бу бомдод намозига азон айтилишига бир ярим соат қолгандан бошланиб, қуёш чиққанда тугар экан. Чиндан ҳам ўша вақтда барчамиз тўпландик.
Иккинчи кутилмаган ҳолат бўлди! Ҳар бир одамдан бир хонага кириб, чироқни ўчириш ва тиззалаб ёки чордона қуриб ўтириб, чуқур нафас олиш, сўнг нафас сиқилганда уни чиқариш талаб қилинди.
Ҳар биримизга сокин ҳолатда бўлиб, ақл, руҳ ва қалбимизни борлиқдаги фақат битта нарсага – у хоҳ тош, хоҳ дарахт, хоҳ юлдуз бўлсин, бирор нимага қаратишимиз, ундан бошқаси ҳақида ўйламаслигимиз шарт қилинди.
Муолажа бошланганига бир ярим соат бўлгандан кейин иштирокчилар тоза ҳавога чиқиб, ярим соат сайр қилишлари, сўнг хоналарига қайтиб, талаб қилинган ўтиришда давом этишлари буюрилди.
Мазкур ҳолат қуёш чиққунга қадар давом этди. Сўнг тўпланиб, нонушта қилдик.
Қисқаси, муолажа шундай тугаркан. Машқдан сўнг иштирокчиларнинг кўзларидан севинч ёшлари оқиб, мураббийга кўрсатмалари учун миннатдорчилик билдиришди. Бахт-саодат ва хотиржамлик ҳис этишганини айтишди.
Ҳа, бунинг барчасига эришиш учун юз минглаб доллар пул тўлашади…
Менга ҳам йиғи келди, фақат улар ҳис қилган роҳатни мен ҳам туйганим учун эмас, балки мусулмонларни мана шундай неъмат (таҳажжуд) билан икром қилган Аллоҳ мени ҳам ярим тунда уйғотгани ва ундагани учун!
Мураббий иштирокчиларга ўргатган бу тарздаги ўтиришни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга таълим берганлар. Роббимиз ҳузурида айни шу соатда Аллоҳнинг махлуқотларини, У Зотнинг азаматини, ҳайбатини, буюклигини тааммул ва тафаккур қилиб, қалб, нафс, руҳ ҳамда вужудимиздаги зарра ҳам Аллоҳга юзланишини ўргатганлар.
Мураббий иштирокчилардан талаб қилган бир оз юриш, яъни сайр эса бомдоднинг жамоат намозига боришнинг ўзгинаси!
Қилган камчиликларим ва бепарволикларим учун Аллоҳ олдида мени қаттиқ қўрқув босди. Мураббий ва иштирокчиларга Аллоҳ таоло биз мусулмонларни мана шу ишни қилишга ўргатиб, йўллаб қўйганини, бунинг учун эса улуғ ажру савоблар борлигини айтишга азму қарор қилдим.
Мураббийнинг бунга иқрор бўлишдан бошқа чораси қолмади. У менга ва йиғилганларга қарата:
– Исломда бундай ибодатни қиладиган одам сизлардан кўра кўпроқ фойда олади, – деди.
– Қандай қилиб?! – деб сўрашди.
– Мен бу муолажам билан сизлардан салбий энергияни сиқиб чиқаряпман, холос. Аммо мусулмонлар биз қилган ишни қилиб, салбий энергиядан халос бўлибгина қолмай, ижобий энергияга вужудини (аурасини) тўлдиради ҳам! – деди.
Аллоҳга Ислом, ҳидоят ва рашод неъматлари учун ҳамдлар бўлсин!”

@Hikoyalar
1
Она дуоси

Анас розияллоҳу анҳу айтади:
- “Ансорийлардан бир йигитнинг касали оғирлашиб қолди. Биз уни кўргани кирдик. Бизлар ҳали чиқиб улгурмасдан жон таслим қилди. Унинг бошида турган кампирга орамиздан бир киши тасалли бериб:
- “Аллоҳ азза ва жалланинг амрига таслим бўл” - деди.
“Нима гап, ўғлим вафот этдими?” - сўради кампир.
“Шундай” - дедик.
“Айтаётган сўзларингиз ҳақми?” – деди аёл.
“Ҳа” - дедик. Кампир қўлларини самога кўтариб дуо қилди:
- “Эй Аллоҳ! Сен Ўзинг биласан - мен ҳар қандай мушкул ва оғир кунда Ўзинг ёрдам беришингдан умидвор бўлиб Сенинг амрингга бўйсундим, пайғамбаринг Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ҳижрат қилдим. Эй Аллоҳ! Бу мусибатни шу кунда менинг бошимга солма!”.
Шу пайт унинг ўғли юзига ёпиб қўйилган кийимни очиб, ўзига кела бошлади. Ҳатто ҳеч қанча ўтмай биз билан бирга ўтириб овқатланди.
(Шайх Муҳаммад Ассоф. “Қабасотун мин ҳаётир-Расул”)

@Hikoyalar
ИСЛОМ БУ...

Ислом нафақат масжидда, балки кўчада, ишда хам одобни сақлашдир.
Ислом фақат тўртта хотин олиш эмас, балки уларни ардоқлаш, севиш, эркалаш ҳақларини адо этиш хамдир.
Ислом фақат фарзандларни қори, диндор қилиш эмас, балки математик қори, фақиҳ иқтисодчи, муҳаддис доктор, тақводор архитектор қилиб тарбиялаш хамдир.

Ислом ота-онанинг маййити устида рози бўлинг, деб йиғлаш эмас, балки тирикликларида ҳам рози қилишга харакат қилиш, сизни яхши кўраман онажон, раҳмат сизга, деб қолишга улгуришдир.

Исломда нафақат намоз, рўза, закот, ҳаж, балки атрофдагиларга ёрдам бериш, ҳалол пул топиш, дўстларга табассум қилиш, болаларни эркалаш, ҳасми-ҳалоли билан қўшилиш, бегоналарга хам салом бериш, яхшиликка машина ҳайдаш, яхши овқат ейиш, қувват тўплаш учун хордиқ чиқариш, хамма хаммаси, тўғри ният билан ибодатдир. Ислом нафақат Рамазонда, балки бутун умр мусулмонга ўхшашдир.

Ислом дунёдан тўсиш эмас, унинг ёмонликларидан тўсилишдир.
Ислом дунёдан узилиш эмас, уни зарарсиз тасарруф этишдир.
Ислом хамма жойдадир.
Ислом ҳаётдир.
Ислом нажотдир.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Оиласи билан кетаётган христианнинг машинасини ИШИД жангчиси тўхтатди. Жангчи ҳайдовчидан сўради:
- Сен мусулмонмисан ! ?
Христиан : - Ҳа , мен мусулмонман.
Жангчи : - Мусулмон бўлсанг Қуръондан бирор нарса айтчи !
Христиан Инжилдан ёд олганларини айтиб берди.
Жангчи : - Яхши , ўтаверишинг мумкин .
Йўлда кетаётиб христианнинг хотини деди :
- Мен ишона олмаяпман , қандай қилиб ҳаётимизга хавф бўлган ҳолда таваккал қилдинг ? Нима учун биз мусулмонмиз деб айтдинг уларга ? Агар улар ҳақиқатни билиб қолишганида , бизни ўлдиришган бўларди.
- Ҳаяжонланма ! Агар улар Қуръонни билишганида эди , инсонларни ўлдиришмаган бўлар эдилар , - деб жавоб берди эри.
ИНСОНЛАРНИ ЎЛДИРАЁТГАНЛАР ва ҳар хил ФИСҚУ ФАСОДЛАРни қилаётганларнинг исломга ҳеч қандай аълоқаси ЙЎҚ !!!
Терроризм - бу дин эмас .
(русчадан таржима қилинди.)

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.