Hikoyalar (G&M)
8.16K subscribers
1.13K photos
562 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
ЧАРХПАЛАК ДУНЁ

Бу сафарги суҳбатдошим имом эдилар, шундай ҳикоя қиладилар...

Мактабнинг бошланғич синфларда ўқиб юрган вақтларимда бир ўқитувчимиз бўлар эди. Унга нима ёмонлик қилганимни ҳеч эслолмайман, аммо негадир мени кўрса теппа сочи тик бўлиб, оғзидан тупук сочиб ўз-ўзидан сўкиб кетарди. Ўрта синфларга ўтганимизда бу одам бизга дарс бера бошлади. Мен аълочи ўқувчилар сирасига кирсам-да, бу телбанамо ўқитувчининг дарсидан фақат “3” олардим. Мени қийнаган нарса, бу аҳволнинг сабабини билмаслигим эди. Секин-секин ҳунарини кўрсата бошлади. Кунлардан бир кун менга одатича ўшқириб:
-Ҳей, сен! Тур ўрнингдан! - деди. Турдим. - Сенинг эскича дининг кучлими ё менинг физика, химия фанларимми? - деб, томдан тараша тушгандай савол берди. Нима деб жавоб беришни билмасдим.
-Айт! Айт! - деб бақирарди…
Кундан-кун менга нисбатан важоҳати кучая бошлади. Ҳатто ақлсиз телбалардай доим такрорлайдиган саволи ҳеч қулоғим остидан кетмайди:
- Мен сенга замонавий техникамдан, пушкаларимдан бомба отсам, сен Худоинга илтижо қилиб йиғласанг сени қутқарармикан-а!? - деб масхара қилиши тез-тез такрорланиб турарди.
Ҳақоратларининг орасида “сен Совет мактабида ўқишга, орамизда яшашга ҳаққинг йўқ” деган сўзлари мулзам қиларди…
Буларни айтаётганимнинг сабаби сизга тушунарсиз бўлаётгандир, “нега энди йигирма, ўттиз йиллар аввалги воқеаларни айтиб бераётибди?” деяётгандирсиз. Сабабини кейинроқ айтай, бир оз сабр қиласиз.

Ўқитувчининг зуғуми борган сари кучайиб борди. Мен кун ора йиғламсираб волидамга арз қилардим. Онам эса, “ўғлим, иншааллоҳ шундай кунлар келадики, сени “саккиз қават кўрпачада ўлтирадиган домла” деяётган ўша одам, сенинг пойингда ўлтиради” деб овунтирардилар…

Вақт ўтди, мактабдаги ўқишлар битди, институтга кирдим, динга бўлган эътибор мамлакатимизда ўзгарди, эркинлик бўлди, бу институтимни тамомлаб ислом институтига имтиҳон топширдим, золим ўқитувчи ёдимдан ҳам чиқиб кетди…

Синфдошларимиз билан ора-орада кўришиб турдик, болалигимизни эсга олардик, шунда юрагимни ҳижил қилиб бир-бир “золим” эсимга келарди. Ўн йил ҳам зув этиб шамолдай ўтди-кетди. Ҳужжатларимиз қўлларимизга топширилди. Аввалига бир жомеъ масжидида хатиб бўлиб ишладим. Кейин шаҳар бош имом хатиби бўлдим. Мажлислардан бирига мени таклиф қилишди, бордим, кун тартибидаги масалалардан бирида, фарзандига тарбия бераолмаган ота-оналар билан суҳбат эди. Нутқ навбати менга берилганда минбарга чиқдим. Залда менинг қаршимга фарзанди бир неча оғир жиноятларни содир этиб, маҳалладагиларга азият берган, қўшнилари у одамнинг кўчиб кетишини талаб қилинган одам ўлтирарди. Ёши анчагинага бориб қолган, сочлари оппоқ, юзларига ажин тушган киши ерга қараб турарди. Танидим, ўша “Золим эсдалик”. Аллоҳ раҳматига ноил бўлгур волидамнинг бошимни силаб таскин берганлари ярқ этиб ёдимга тушди. Қўшнилари “кўчиб кет, маҳалламизда яшашга ҳаққинг йўқ” деб таланаётган танишим нажот излаганча менга мўлтираб:
- алайкум, домла-деб йиғларди...

#Мулоҳаза

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
​​#Мулоҳаза
#Тарих

Индонезия Исломни қандай қабул қилган?

250 миллионга яқин мусулмон яшайдиган бугунги Индонезия исломни қандай қабул қилган? 

Албатта бу мавзуда Индонезиянинг узоқ ўтмиш тарихида кўп ва асосли далиллар мавжуд. Бироқ шу мавжуд тарихий ҳужжатлар орасида қуйидаги ривоят ҳаммасидан ажиб ва таъсирлидир. Мазкур тарихий ривоят бир мусулмон тожирнинг ҳаёти билан боғлиқ бўлиб, у шундай бўлгани китобларда ёзиб қолдирилган.

Бир савдогар Индонезияга боради ва у ерда ўрнашиб, тижоратида давом этади.  Унинг сотаётган ипак матолар халққа манзур бўлади. Савдогар қаноатли мўмин бўлгани учун “Кам топсам-да, ҳалол ва покиза ризқ бўлсин” деган ниятда собит эди.  Шунинг учун молининг устига ортиқча нарх қўймас, инсофли тужжор эди. Қисқа пайтда бойиб кетиш орзу-ҳавасига берилмасди.

Бир куни ишга кечроқ келса, сотувчиси сотган матоларидан яхшигина фойда қилганини сезиб қолади ва сотувчини сўроққа тутади:

– Қайси матодан сотдинг?

– Шу матодан, хўжайин.

– Қанчадан сотдинг?

– Ўн ақча!

– Нега? Беш ақчалик матони ўн ақчага ҳам сотасанми? Ўша кишининг ҳақи бизга ўтиб кетибди. Уни кўрсанг танийсанми?

–  Ҳа, танийман!

– Унда бор, ўша мижозни бу ерга олиб кел, вақт ўтмай ундан рози-ризолик олишимиз керак.

Сотувчи бориб мижозни олиб келади. Савдогар мижозни кўриб, ундан рози-ризолик сўрайди ва пулнинг ортиғини қайтаради. Мижоз бундай муомаладан ҳайратга тушади.  Ўз-ўзича “Рози бўл!” жумласининг маъносини мулоҳаза қилишга уринади.

Бу гап тилларда айланади. Кўп ўтмай қиролнинг қулоғига ҳам етиб боради. Қирол ипак матолар савдогарини саройга чақиртиради ва ундан сўрайди:

– Сиз қилган муносабатни биз аввал ҳеч қачон кўрмаганмиз ҳам, эшитмаганмиз ҳам. Бу ишингиз ҳақида бизга бир оз тушунча берсангиз?

Савдогар унга шундай дейди:

– Мен мусулмонман. Исломда мулк Аллоҳдандир. Банда омонатдор, холос. Қолаверса, исломда ҳаром фойда, фоиз, зулм, одамларни алдаб асл нархдан қиммат сотиш ва инсонларга зарар берадиган савдолар ман этилган. Ўша савдода эса мижознинг ҳақи менга ўтган эди.

Қирол яна савол беради:

– Ислом қандай дин? Мусулмон бўлса нима бўлади?

Тужжор ҳам саволларга дона-дона, чиройли ва ёқимли услубда жавоб қайтаради. Шундай диннинг борлигини савдогардан эшитган қирол, кўп ўтмай исломни қабул қилади. Қисқа вақт ичида аҳоли ҳам ислом динига кириб, мусулмон бўлади.

250 миллионга яқин мусулмонлар яшайдиган Индонезиянинг исломни қабул қилишида беш ақчалик матонинг савдоси қанчалик катта рол ўйнаганини билмадим-у, лекин исломнинг табиатидаги юксак инсоний одоб-ахлоқ, олий даражадаги маданият намуналари ҳар қандай холис ниятда бўлган инсонни ўзига жалб этиши ва унга буткул янги, шарафли ҳаётни инъом этишига ҳеч ҳам шубҳа йўқ.

Адам Эргул
Манба: islom.uz

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
🔥1
Эркак тан олган хақиқат…

Бир куни навбатдаги сафарга тайёрлана бошладик. Нарсаларни жойлаштириб юбориши учун аёлимни чақирмоқчи бўлдим. Лекин ахамият берсам, бир вақтнинг ўзида уч ўғлим бараварига уни чақиришяпти.
Холатни беш дақиқа кузатдим.
- Она, кийимлари қани?
- Она, сочимни тараб қўйинг!
- Ойи, сумкам қани?
- О-о-йи, кийимларимни дазмоллаб беринг!
- Она, қорним очди.
- Ойи, дориларимни оволинг!
- Ойи, она, она…

Бир вақтнинг ўзида ўн бештаси чақираётгандек. Хар бирининг талаби хар хил. Уларнинг орасини “Она” деган сўз ажратиб турибди, холос. Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Осон эмас. Мен беш дақиқадаёқ жинни бўлиб қолишим хеч гапмас, бунақада. Лекин аёлим, чурқ этмайди-я? Улгуришга харакат қилиб, яна орада уларни эркалатиб хам қўяди!

Қизиғи унинг бундай хизматига хеч ким бир оғиз “РАХМАТ” хам демайди. Кутубхонага кириб, аёлим ишларини тугатиб олишини кутдим. Ўзим нималар қилишим кераклигини унутдим. Лекин, Пайғамбар алайхиссалом “Онангни лозим тут! Зеро жаннат, унинг оёқлари остида” (Насаий ривояти 3104) деган хадислари хақида тафаккур қилдим.

#Мулоҳаза


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
БУГУННИНГ МУАММОСИ

Муаллима ўқувчиси Одилнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини мактабга чақиртирди. Ота келгач, унга: «Жаноб! Ўғлингиз «Риталин» (диққатни жамлашга қийналувчи ва ҳаддан ташқари ҳаракатдан азият чекувчилар учун дори) таблеткасини ичиши керак. Чунки у дарсларни яхши ўзлаштирмайди, кўпинча синфдошларига дарс асносида халақит беради», деди.

Одилнинг отаси ўқитувчининг таклифига рози бўлди. Аммо Одил отасига синфдошлари олдида дори ичишдан уялишини айтди. Шунда муаллимаси Одилга «Ундай бўлса, танаффус вақтида ўқитувчилар хонасига бориб, дорини ичиб, менга қаҳва олиб келасан», деди. Одил рози бўди.

Бир ой барча ишлар худди улар келишганидек давом этди. Муаллима Одилнинг отасини иккинчи бор чақиртирди. Унга ўғлининг хулқ-атвори ва дарслари яхши тарафга ўзгаргани ҳақида мақтаниб гапирди. Одилнинг отаси муаллиманинг гапларидан жуда хурсанд бўлди. Ўғлига қараб жилмайди.

Улар уйга келгач, отаси Одилга: «Олдингидан янада яхши ўқиётганинг жуда зўр бўлибди-да! Энди менга қандай ўзгарганинг ҳақида гапириб берарсан», деди. Шунда Одил отасига қараб: «Отажон! Бу жуда ҳам оддий. Мен ҳар сафар ўқитувчиларнинг хонасига бориб, муаллима учун қаҳва тайёрлаб, бир дона «Риталин» таблеткасидан қаҳвага солиб қўярдим. Шундай қилиб, кундан-кунга муаллимамизнинг асаблари тинчланиб, бизга дарсларни маромида бера бошлади», деди.

Қиссадан ҳисса шуки, ўзингизни бир сарҳисоб қилинг. Эҳтимол, камчилик ўзгаларда эмас, ўзингиздадир. Айбни аввал ўзингиздан қидиринг, ўзгаларнинг айбини ахтарманг. Барчамиз айбларимизни ўрганиб чиқиб, уни муолажа қилишга, яхши томонга ўзгартиришга мухтожмиз.

#Мулоҳаза

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Бир кишини танирдим. Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Хунук феълларини ташлади. Кўпчилик хайрон қолди. Мен хам лол эдим. Барча у хақда “Шу-я, нахот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, рахмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, рахмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Нахот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим хис қилиб, ўзимдан хазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гунох иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди...
Мухтарам мухлис, Сизнинг хам куёвларингиз, келинларингиз ўзингизга ўхшасин! Қани бир “Омийн!” денг...

#Мулоҳаза

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
#МУЛОҲАЗА

Ўқиб ҳайратда қолдим...

Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...
Аллоҳнинг бетадбир яратган мўъжизаси йўқ...Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилганки, дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта ганжи Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани анча йиллар илгари бошқа давлатда истиқомат қиладиган бир яқиним ибрат учун сўзлаб берган эдилар, бугун ўшани сизларга илиндим:
«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча- мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муоммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю- ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди...У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди.

Амалиёт бажарилди...Касаллик сабаби аниқланди...Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган.

Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди: «Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч. Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман, бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан. Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди...»

Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади. Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари борлиги шубҳасиздир, Аллоҳ бетадбир бу амалларни орқама- кейин бажаришни фарз этмади, амаллар ададида ҳам пинҳона сиру-асрорлар борки,вақти- соати билан бу мўъжизалар ҳам ойдинлашишига ишонаман...

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍2
​​«Қиёмат бошланганда Исрофил алайҳиссаломнинг сури чалиниб барча бандалар унинг ортидан эргашар, ҳатто қабрда ётган ўликлар ҳам тирилиб аршга чиқиб борар экан. Аллоҳнинг буйруғи ила ердаги жами мавжуд бинолар йиқилиб, тупроққа қоришаркан. Неҳолки, фақат тандиргина йиқилмай турар экан. Шунда Аллоҳдан вахий келиб бунинг сабабини сўраса:
−Бекам узоқ йиллар менинг тафтимга бағри куйиб, эри ва болалари учун ризқ пиширди. Бекамнинг гуноҳларидан кечсанг йиқиламан, − дея жавоб берар экан тандир.
"Тандир" сўзининг маъноси ҳам аслида "таън" − "дир", яъни: бекасининг гуноҳлари учун таъндир, деган сўзидан олинган экан...

#Мулоҳаза

@Hikoyalar
#Мулоҳаза

Ҳар бир инсон бўлажак яқин кишисидан ўзига тегишли ниманидир қидиргиси келади: кимдир уни кулишга мажбур қиладиган инсонга муҳтож бўлади, ким учундир эса яхши муносабат ва ғамхўрлик муҳимроқ. Аммо одам қандай қилиб инсонларни пулига қараб баҳо берадиган бўлиб қолиши мумкин? Бунинг севгига алоқаси борми?

Оддий оиладан бўлган йигит бой хонадон қизини яхши кўриб қолди. Бир сафар у севгисини изҳор қилганида, қиз қўполгина жавоб қайтарди:
— Сен ишлаб топаётган бир ойлик пул мен сарфлаётган роппа-роса бир кунлик харажатга тўғри келади. Шундай экан, сени менга нима керагинг бор? Мен ҳеч қачон сени сева олмайман. Яхшиси, мен ҳақимда унут ва ўзингга ўхшаганини қидира қол!
Йигит уни унутмади. Ўн йилдан сўнг улар тасодифан савдо марказларидан бирида учрашиб қолишди. Қизнинг қарашлари ҳалиям ўзгармаганди:
— Вой, салом, бу сенмисан? Мен турмушга чиқдим. Биласанми, эрим ойига неча пул топади? Бир неча минг доллар! Хўш, қалай? Дарвоқе, бунинг устига у жуда ақлли ҳам!

Йигитнинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Ўзинг севган ва борингни беришга тайёр бўлган инсондан шундай гапларни эшитишдан оғири борми…
Шу пайт аёлнинг эри уларнинг ёнига яқинлашди ва хотинининг қаршисида турган йигитни кўрди-ю, ҳаяжонга тушди:
— О, жаноб, сиз ҳам шу ердамидингиз? Сизга рафиқамни таништиришга рухсат беринг…
Йигит бош силкиб қўйиб, нари кетди. Эр шундагина аёли томон ўгирилиб, тушунтирди:
— Азизам, бу — раҳбарим, мен сенга айтган бир неча миллионлик лойиҳага эгалик қилади. Биласанми, у қачондир бир қизни қаттиқ яхши кўрган, аммо ўзи унинг қалбини забт эта олмаган. Мана, ҳалигача уйланмади. Агар ўша қиз шу йигитга турмушга чиққанида, албатта, дунёдаги энг бахтли рафиқа бўларди.

Аёл ўзи бир пайтлар рад этган ва бугун ўтмишига айланган йигитга қараб қоларкан, бўғзига нимадир тиқилганини ҳис этди…

Ҳаёт жуда қисқа ва худди кўзгуга ўхшайди. Сиз унда нима акс этаётганинигина кўрасиз. Шу боис, одамларга ташқи кўринишига қараб баҳо бериш ва паст назар билан қараш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Кўз очиб юмгунча ҳаммаси буткул ўзгариши ва ўйламай айтган гапларингиз сизни уялтириб қўйиши ҳам мумкин…

@Hikoyalar
​​ОХИРАТ.

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.

#Мулоҳаза

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
#Мулоҳаза

Бугун эски телефонини топиб олди, суратлар, видеотасвирлар хаммаси ажойиб хотираларни эслатди...
- Эххе... Юз элликта смсим ҳам турибди экан-ку! - деди ўзидан-ўзи қувониб!
Аёли ёзган хабарлар бўлимига кирди:
"Памперс, қатиқ, салфетка"
"Уйда туз тугади",
"Бизни тезроқ олиб кетинг!"
"Нон, гўшт, гуруч, сабзи"
"Бугун пул опкелинг, эртага бозорга чиқаман Шахини оёғига олиш керак"
"Телефонни кўтаринг!"
"Телефон нега банд?!"...
Яна бир қанча шу маънодаги хатлар...
Бирдан кўзи онасининг рақамидан келган хабарга тушди.
Шошиб очди:
"Юлам, цйгв кедиь иссмқрох кмцмнмь кет! "
Ичи музлаб қолди. Онасининг кўзи хира эди, шунинг учун ўхшаш харфларни ажрата олмай шундай деб ёзган бўлса керак.
Онаси безовта қилмай деб кўпинча телефон қилмасди, "рулдалигингда телефонда гаплашма" деб хавотир оларди.
Демак, ўшанда нимадир сабаб бўлган-ки, хабар ёзиб жўнатган. Ўзича хабардаги харфларни "таржима" қилди: "Болам уйга келиб иссиқроқ кийиниб кет"
"Эх... Онам-а...😪

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍2😢1
#Мулоҳаза

Кашмирда хизмат қилган ҳиндистонлик аскар ҳар куни банкоматдан 100 рупийдан чиқариб олган. Бу ҳолат бир неча ҳафта давом этган ва кунларнинг бирида банкомат қоровули аскардан сўраган: "Нега сиз ҳар куни фақат 100 рупиядан ечиб кетасиз, бирдан кўпроқ пул ечиб, узоқ вақтга етказсангиз бўладику?!". Шунда аскар жавоб берди: "Менинг картам хотиним телефонига уланган, ҳар бир пул ечганимда унга смс хабар боради ва шу билан у менинг тириклигимни билади".
👍72😢269🔥3👎1
#мулоҳаза

✔️Оила қуришингиз кечикаётган бўлса, муносиб жуфтингизни ҳамон учратмаган бўлсангиз, Хадича онамизни ёдга олинг.

У зот сабр қилдилар ва дунёдаги энг афзал инсон - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга завжа бўлишдек шарафга эришдилар.

✔️Ҳалиям оила қура олмаган бўлсангиз, Марям онамизни ёдга олинг.

Аллоҳ таоло бу зотни умр йўлдошсиз ҳам дунё ва охиратда даражаларини олий қилди.

✔️Бордию, Аллоҳга осий бўлган бир эркакка учраган бўлсангиз, Фиръавннинг аёлини ёдга олинг.

Аллоҳ уни жаннатий аёллардан қилди.

✔️Никоҳингиз бузилганлигидан сиқилаётган бўлсангиз, ушбу оятни эсланг:

"Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожат қилур. Аллоҳ фазли кенг ва ҳикматли зотдир.
(Нисо сураси, 130 оят).
👍506