Hikoyalar (G&M)
8.16K subscribers
1.13K photos
562 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
​​Ёш йигит Каъбада туриб фақат:
"Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради:
- Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди:
- Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда бир болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга:
"Хожам, сизга бир сирни очай - мен Фас амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари.
Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг.
Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.

Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим.
Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди.
Мен рози бўлдим.

Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".

Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...

Тақдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, фақат ҳаром ёки ҳалол йўл орқали эга бўлишни ўзимиз ҳал қиламиз...

@Hikoyalar
Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига о дамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап тамонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан. Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: Ўзимизам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хохласа ўттиз ўғлим бор, хақ динни бутин элга узим етказаман деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди. Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алейкум ва Рахматуллох деб ўнг тамонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап тамонга салом берганда қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Рахми чексиз Оллох ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради. У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (абдаста), елкасига сочиқ осиб: Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган мехмонларнинг ёшми, қариями хаммасининг қўлига сув қуюб тургин. Сувни уч марта узиб узиб қуясан. Тўртинчи марта агар мехмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювушганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясанда ўғлим. Иккисини фарқи бор дейди. Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг хаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутин бўлсин деб рахматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. Лекин Оллохнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар сахарда Оллохни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди. Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради У барча ердаги махлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга хукмронлик қилади деб жавоб берди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф одат пайдо бўлибди. Шунинг учун азизлар бу урф одатларимизни давом эттирайлик. Кранда сув оқиб турибди ювишаверади ёки ана умивальник турибдику абдастани нима кераги бор демайлик. Бу урф оданларимизнинг файзи, баракаси бошқа. Албатта боболарининг қўлига сув қуйиб, дуосини олиб ўсадиган бўлса, болаларимизнинг умри узоқ ва ризқлари бутин булишига ишончим комил.

Ўқиб бўлган бўлсангиз албатта улашинг!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Бахтсиз кун!
Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:
— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.
Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:
— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.
Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.
— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.
Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:
— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...
Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:
— Бомдод намозини ўқидингми?
— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...
— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?
— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.
— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:
— Бугун Қуръон ўқидингми?
— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.
Фақир киши таассуф билан бош чайқади:
— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
​​#Буюк_ислом_аёли

Бир куни қози Шурайҳ Шаъбий билан учрашиб қолади ва Шаъбий Шурайҳдан уйидаги аҳволидан сўрайди.

Шурайҳ: «Йигирма йилдан бери аҳлимдан биронта ҳам ғазаблантирадиган нарсани кўрмадим», деб жавоб беради.

«Қандай қилиб?», сўрайди Шаъбий.

Шурайҳ шундай жавоб беради:

«Аёлим ҳузуримга кириб келган биринчи кечада унинг мафтункор гўзал ва соҳибжамол эканини кўрдим. Ичимда айтдимки, Аллоҳ азза ва жаллага икки ракъат намоз ўқийман.

Намозимдан салом бериб, кўрдимки, у ҳам менинг намозимни ўқиб, мен билан бирга салом бериб турибди.

Уй ёру дўстлардан холи қолгач, мен унга қўл узатдим. Шунда у: «Ўрнингиздан қимирламай туринг, эй Абу Умайя», деди. Сўнг сўз бошлади:

«Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Мен Унга ҳамд айтаман ва Ундан ёрдам сўрайман, Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли ва асҳобига саловотлар айтаман. Ва баъд... Мен сизнинг хулқ-атворингиздан бехабар, (хонадонингизга) бегона аёлман. Менга ўзингиз яхши кўрадиган нарсаларни айтиб беринг, мен ўша ишларни қилай ва менга ўзингиз ёқтирмайдиган нарсаларни айтиб беринг, мен уларни тарк қилай»..

Кейин деди: «Дарҳақиқат, ўз қавмингиз ичида ҳам сизга муносиб аёл бор эди, менинг қавмимда ҳам менга муносиб эркак бор эди. Аммо, Аллоҳ бир ишни тақдир қилган бўлса, у албатта бўлади. Сиз (менга) эга бўлдингиз, энди Аллоҳ сизга буюрганидек иш қилинг, ё яхшилик билан олиб қолинг, ё эса чиройли суратда ажрашинг. Бу сўзимни айтарканман, ўзим учун ва сиз учун Аллоҳга истиғфор айтаман».

Ё Аллоҳ!! Қани, қай биримиз никоҳ кечамизда шу каби сўзларни эшитган?!..

Шурайҳ айтади: «Аллоҳга қасамки, эй Шаъбий, у менга шу мавзуда хутба қилиш мажбуриятини юклаб қўйди. Шундан сўнг мен дедим: «Аллоҳга ҳамд айтаман ва Ундан ёрдам сўрайман, Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига саловотлар айтаман. Ва баъд... Сиз шундай гапларни айтдингизки, агар шунда собит турсангиз, бу ўзингизнинг фойдангиз бўлади, агар қуруқ даъво қилаётган бўлсангиз, бу ўзингизга қарши ҳужжат бўлади. Албатта, мен фалон-фалон нарсаларни ёқтираман ва фалон-фалон нарсаларни ёқтирмайман. Қандайки бир яхшиликни кўрсангиз, уни ошкор қилинг, қандай бир ёмонлик кўрсангиз, уни яширинг».

«Қариндошларимнинг зиёратига қандай қарайсиз?», сўради у.

«Улар мени малоллантириб қўйишларни истамайман», дедим.

«Қўни-қўшниларингиздан кимлар ҳовлингизга бемалол киришини истайсиз, токи мен уларга изн берай ва кимларни ёқтирмайсиз, токи мен ҳам уларни ёқтирмай?», деб сўради.

«Фалончилар яхши одамлар, фалончилар эса ёмон одамлар», дедим.

Шурайҳ айтади: «Ўша кечани у билан чиройли ўтказдим. Йигирма йилки, у мен билан бирга яшаб келади. Шунча вақтдан бери мен унинг биронта ҳам ишини айбли санамадим, фақат бир марта уни итоб қилдим, шунда ҳам айб ўзимда эди».

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
#Бироз_кулгу

Ўта қалтис эълон

Хотиним мактабда қизларга дарс беради. Уни ҳар куни машинамда ишига олиб бораман. Тушаётганида олдин ўзим тушиб, айланиб ўтиб, унинг эшигини очаман. Шу тахлит бир неча кун ўтди.

Бу ҳолатни кузатиб турган ўқитувчи аёллар ва ҳатто ўқувчи қизлар аёлимга ҳавас билан боқиб, нақадар бахтлисан, бунчалар эҳтиром кўрсатмаса, бунчалар олийжаноб бўлмаса, қанийди бизнинг ҳам шундай эримиз бўлса, дейишибди.

Улар билмайдики, машинанинг эшиги бузуқ, ичкаридан очилмайди, фақат ташқаридан очилади.

Хуллас машинам ризқли чиқиб қолди. Уч ўқитувчи аёл ва бир ўқувчи қизга уйландим.

Ҳа, айтгандек, машина сотилади. Олмоқчи бўлганлар ўзим билан боғланинглар. Бу эълон жиддий эркаклар учун. 😅

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Ёшлар иттифоқидан янги лойиҳа: #Чегарасиз

Хайрулло Руҳиддинов, 24 ёш. Вебстер университети магистранти ва мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси (IELTS баҳоси 6.0).

Хайруллонинг ҳаёт йўли ва унинг тинимсиз меҳнатларидан руҳланиб, Ёшлар иттифоқи янги «Чегарасиз» лойиҳасини бошлабди.

Ҳар бир ёшнинг чегарасиз салоҳиятга эгалигига ва уларнинг ички қудратини намоён этишга бел боғлашибди.

Сиз ҳам Хайруллодек ёшларни танийсизми?

Қуйидаги роликни томоша қилишни тавсия этаман. Лойиҳа ҳақидаги фикрларингизни кутамиз.
​​...Болалигимизда ўқув йили бошланганида ўқитувчиларимиз бизга «Бу ер сизларнинг иккинчи уйингиз», - деб уқтиришарди. Дарслар бошлангач эса, сал бемалол ўтирган болаларга ўшқиришарди:
- Энангнинг уйида ўтирибсанми, аҳмоқ?!
Ҳаётда ҳам кўрдикки, «бизники» деб уқтирилган ҳеч бир нарсага бемалол ҳақли бўлолмаймиз - назоратчилар бор.

Ўқитувчиларимиз дарс вақтида бирор саволни ўртага ташлагач, «Биладиганлар жим турсин!» - дейишарди. Биладиганлар нафасини ичига ютиб ўтирарди, билмайдиганлар гапиртириларди.
Ҳаётда ҳам кўрдикки, биладиганлар тилини ютган, билмайдиганларнинг гапи авжида...

Аълочилар биринчи қатордаги парталарга ўтқизиларди ва буни ўзига хос тақдирлаш, эътироф деб уқтиришарди, лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати ўқитувчининг назорати остида бўларди.
«Иккичи»лар эса, орқа парталарда, бошқа ўқувчиларнинг панасида, дарсга эътибор ҳам бермасдан, билган «ўйинларини ўйнаб», билган «қандларини еб» ўтиришарди...
Ҳаётда ҳам кўрдикки... ҳа, майли.
Мактабда бизларга кўп ҳаётий ҳақиқатларни олдиндан кўрсатиб қўйишган экан...

Дилфуза КОМИЛ.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
СИНОВГА УЧРАГАН УРВА

Валид ибн Абдулмалик халифалиги пайтида Аллоҳ таоло Урва ибн Зубайрни имтиҳон қилишни хоҳлади. Бу синовнинг азоб-уқубатига иймони мустаҳкам инсонгина бардош бериши мумкин эди. Халифа Урва ибн Зубайрни Дамашқ зиёратига чақирди. Урва рози бўлиб, катта ўғлини ҳам бирга олиб борди.
Меҳмон жуда яхши кутиб олинди, иззат-ҳурмат кўрсатилди.
...Урванинг ўғли отларга қизиқиб, халифанинг отхонасига кирди. Отлардан бири бехосдан болани тепиб ўлдирди. Ўғлини қабрга жойлаб-жойламай ғамга ботган отанинг бир оёғига қорасон дарди ёпишди. Оёқ кун сайин шишаверди, оғриқ зўраяверди. Халифа даволаш учун энг машҳур табибларни чорлади. Улар касалликни ҳар хил усуллар билан муолажа қилишга уриндилар. Аммо фойдаси бўлмади. Алалоқибат шиш бутун танага ёйилиб кетди. Ўлимга сабаб бўлмасидан олдин оёқни кесиш лозим, деган қарорга келишди. Иложсиз қолган Урва рози бўлди. Жарроҳ ишга тайёргарлик кўрди, асбобларини олиб келди. Оғриқ сезилмаслиги учун бир қултим мускир (маст қилувчи ичкилик) ичасиз ,-деди жарроҳ. Йўқ, йўқ мутлақо, Соғлиқни деб ҳаром ишлатишни истамайман.
Бўлмаса, афюн истеъмол қиласиз. Йўқ. Аксинча, оғриқни сезиб турганим яхши. Бунинг учун эса Аллоҳдан савоб умид қиламан. Жарроҳ кесиладиган жойни чамалади ва Урванинг ёнига бир неча кишини бошлаб келди.
Бу яна нимаси?-деб сўради Урва ҳайратланиб. Оғриқ кучайиб кетса, оёқни қимирлатиб юборсангиз, сизга зарар етади. Булар сизни қимирлатмай ушлаб туришади, - деб жавоб қилди жарроҳ.
Уларга рухсат бергин, кетаверсин. Ҳеч зарурати йўқ. Тасбеҳ ва зикрнинг ўзи етарли бўлади, деб ўйлайман, - деди Урва.
Табиб ишга киришди. Аввал оёқ гўштларини юлиб олди, суякка етгач, аррани ишга солди. Жарроҳ бир маромда ишлар, Урва эса: "Лаа илааҳа иллаллоҳ Аллоҳу акбар", дея таҳлил ва такбир айтар эди.
Оёқ кесиб ташланди. Сўнгра қонни тўхтатиш учун кесилган
жойни қиздирилган ёққа ботирилди. Урва ҳушидан кетди, узоқ вақт ўзига келмай ётди ва ўша куни Қуръони каримни ўқий олмади. Доимий одати умрида бир марта мажбуран тарк этилди. Соғайгач, кесилган оёқни сўради. Келтиришди. Урва уни қўлига олиб, айлантириб кўрар экан, айтди.
Аллоҳга қасамки, у Зот менинг ҳеч қачон ҳаром йўлга юрмаганимни билади, - деди.
Урва ибн Зубайр Мадинага қайтди. Уйига кирибоқ, ўз ҳолатига ишора этиб: Қўрқманглар, қўрқманглар, - деди аҳли аёлига, - Аллоҳ таоло менга тўртта бола берган эди, бировини олиб қўйди, учта қолди. Шунга ҳам шукр. Парвардигорим менга икки оёқ берган эди, бирини олди, бири қолди, шунисига ҳам шукр. Аллоҳга қасамки, Ул Зот мендан озгина нарсани олиб, кўпини қолдирди. Бир марта дарм бериб, узоқ вақт танамни саломат қилди. Урва ибн Зубайрнинг уйига қайтганини эшитиб, Мадина ҳалқи кўнгил сўраш учун селдай оқиб кела бошлади. Иброҳим ибн Муҳаммад ибн талҳа Урвага ҳамдардлик билдира туриб, шундай деди: Эй Абу Абдуллоҳ сиз хурсанд бўлинг.Чунки Аллоҳ хоҳласа ,аъзоларингиздан ва болаларингиздан бири сиздан олдинроқ жаннатга киради. Аллоҳ таоло бизга сизнинг илмингизни қолдирди. Биз шунга муҳтожмиз, бошқа нарсамиз етарли. Парвардигор бу мусибат туфайли сизга ҳам, бизга ҳам фойда келтирсин. Савоб берувчи ҳам, ҳисоб- қитоб қилувчи ҳам
Аллоҳнинг Ўзидир.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
(1) ****ҚАРҒИШ

Тожинисо кўз ёшларини енги билан артаётган қизига қараб супургини отди.
— Хай, хай келин, қиз болани қарғаманг, фаришта ҳар бир гапга омин дейди-я, болангизга ўлим тилагунча, унга умр, ризқ тиланг, айланай.
Сорихон ая ерда ётган супургини олиб, чеккага қўйди. -Сурайё хали ёш, эндигина 12 га тўлган бўлса, болада, хали ўйнагиси келади.
— Ўйнамай ўлсин. Кўчада ликкилаганича ховли супуришни ўргансин. Тенқурларидан бўйи баланд-у, худойим бунга заррача ақл бермаган. Тожинисо хеч хам жахлидан тушай демасди.
— Бўлди келин, хали белимда қувватим, қўлимда кучим бор. Болани тинч қўйинг. Келинг, шу ховлини ўзим супура қолай.
Сорихон ая қўлига супурги олди.
— Э, қўйинг ая. Атайин қилаяпсизми? Хали замон ўғлиз ишдан келади-да, мени ёмон кўрсатмоқчисиз?. Ойда йилда бир кўчага чиқсам, шунга ҳам ғурватми?
— Келин мен сизга хеч нарса деяётганим йўқ-ку. Кўчага хам чиқманг демайман, лекин кунда аҳвол шу. Бечора Сурайёни хам қон қилвордингиз. Бола бечора муштдай бўлиб кир ювсинми, ховли супурсинми ё укасига қарасинми? Худойим ишқилиб инсофингизни берсин? Сорихон ая четда мўлтираб турган неварасига қаради-да, индамай ховли супуришга тушди.
— Биламан , мени бошдан бош ёмон кўрасиз. Ўтирсам ўпоқ, юрсам супоқман. Барингни орқангдан ифлосингни тозалаб, индамай юрибманку, яна нима?
Келининг баттар жазаваси тутаётганини кўрган Сорихон ая супургини четга қўйиб, хонаси томон йўналди. Қайнанасининг индамай уйга кирганини кўрган Тожинисо энди аламини қизидан олди.
— Ҳа, жувонмарг бўлгур. Қилғиликни қилиб қўйиб, нимага бақраясан. У бора солиб қизининг юзига тарсаки туширди. Яна шапати тушишидан қўрқиб,юзини кафти билан яшириб ўтириб олган қизини дуч келган жойидан урар экан, унинг «Аяжон бўлди, энди хечам кўчага чиқмайман» деган гаплари хам қулоғига кирмас эди. Неварасининг чинқириб йиғлаганини эшитган Сорихон ая чидай олмади, уйдан чиқиб, келининг қўлига ёпишди.
— Хай келин, болани урманг. Урманг деяпман. Эсингизни еганмисиз унда нима айб?
— Қочинг. Сиз уни талтайтириб юбордингиз.
Уйдан ховлидаги шовқин сурондан ўйғониб йиғлаган Собиржоннинг овози эшитилди.
— Бор укангга қара. Яна айтганимни қилмасанг ўлдираман. Тожинисо қайнонасининг қўлидан юлқиниб чиқди-да, шахд билан ўз уйига кириб кетди.
Кечқурун Сурайё овқатга хам қарамади. Бувисининг қистови билан бир- икки қошиқ шўрвани зурға ичди. Бошим оғрияпти, ётгим келаяпти деб, кўрпачага чўзилди.
-Тур болажоним, жойингга ётақол. Сорихон ая неварасидан хавотирланиб, унга ўз хонасига жой солди. Устига кўрпани авайлаб ёпар экан, бир зумда пайдо бўлган кўзи остидаги қора сояларни кўриб, юраги сиқилди. шу куни Сурайё туни билан алаҳсираб чиқди. Неварасининг ўт бўлиб ёнаётган пешонасига қўлини қўйган Сорихон ая, ўғлини уйғотишга шошилди. Чақирилган «Тез ёрдам» шифокори қизчани кўриб бўлгач, елка қисди. Ўзига термулиб турган Сорихон ая, Тожинисо, Сарварларга:
— Тушунмадим. Қизингиз соппа-соғ. Унда ҳеч қандай шамоллаш аломати йўқ. У ёки қаттиқ қўрққан, ёки бир нимадан сиқилган. Унга фақат яхши
(2) парвариш ва тинчлик керак. Икки- уч кунда отдай бўлиб кетади. Шундай бўлсада бир рухшуносга кўрсатсаларинг зарар қилмайди-деди. Тожинисо ўзига қаттиқ тикилган қайнонасининг қарашига дош беролмади. Секин хонадан чиқиб кетди.
Сарвар уколдан сўнг тинчиб,ухлаб қолган қизининг ёнига чўккалади.
— Аяжон , келинингиз билан орангиздан гап ўтдими? Боя унга бошқача қарадингиз.
— Ха, йўқ. Ҳеч нарса бўлгани йўқ, болам. Бор дамингни ол. Эрта билан туришинг керак – дея уни тинчлантирди.
Икки кунда соғайиб, яна юзига табассум қайтган Сурайё онаси уйда бўлмаса шўх-шодон қизалоққа айланар, унинг кўчадан қайтиб келаётганини кўриши билан бўрини кўрган қу ўзи каби маюсланиб, юввош тортиб қолар эди. Мактабдан қайтгач, бувиси тайёрлаган овқатни шоша-пиша еб, икки ёшли укаси Собиржонни кўтариб олар ёки онаси буюрган ишларни қулоқ қоқмай бажаришга тиришар эди. Сурайёнинг мурғак қалби хар куни эрталаб, тушда эшитадиган онасининг қарғишлари-ю, калтакларига қарши исён кўтаришга интилар, ақлан эса унга кучи етмаслигини билиб, навбатдаги калтакдан сўнг бувисининг иссиқ бағридан паноҳ излар эди. Бора-бора Тожинисо қизининг қайнонасидан химоя истаётганини кўриб, Сорихон ая йўқлигида бир неча бор «бувингга яқинлашма» деб, унинг баданини ўйиб, ўйиб олди. Авваларига неварасининг одамови бўлиб, ўзини четга олаётганига эътибор бермаган Сорихон ая, келининг навбатдаги мехмондорчиликка ясан-тусан илиб чиқиб кетаётганини кўрди-да, секин Сурайёни олдига чақирди.
-Болам, нега олдимга келмай қўйдинг, ё мендан хафамисан.
Сорихон ая Сурайёни юз-кўзларидан ўпди.
-Йўқ. Олдиизга келсам, аям уришаяптилар.
Бу гапни эшитиб аянинг юраги увишди.
— Майли болам, хафа бўлма. Мановини ол. Сенга деб олиб қўювдим. Сорихон ая неварасининг қўлига шоколад тутқазиб, яна юзидан ўпди.Чап кўкрагида санчиқ пайдо бўлганидан, кўз олди қоронгилашди. Бир оздан сўнг нафасини ростлаб секин неварасига шивирлади.
— Энди борақол. Укангга ўзим қараб тураман. Бир пас кўчада ўйна . Лекин узоққа кетма.
Қувониб, чопқиллаб кетган неварасининг орқасидан қараб қолар экан Сорихон аянинг яна юраги сиқилди. Ўрнидан турмоқчи бўлган эди, боши айланаётганини хис қилди. Бир пас нафас олмай, нотекис, тез-тез ўраётган юрагига қулоқ солиб турди. Этагига тармашаётган Собиржонни энгашиб қўлга олмоқчи бўлди Аммо қаттиқ юрак санчигига дош беролмай, ерга йиқилди…
…Сорихон аяни сўнгги манзилга кузатишга тумонат одам йиғилди. Аёллар кўкрагига уриб, юзларини тирнаб, «Вой, онамлаб» йиғлаётган Тожинисога ачиниб қарашар, «Келин бўла туриб, қайнонасига шунча меҳрибон-а» деб, ўзаро шивирлашишарди. Уни юпатишга уринишар эди. Аммо Тожинисо ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмас, таъзия билдиришга келган ҳар бир аёл олдига додлаб чиқар эди. Хамманинг эсидан чиққан Сурайё эса ҳали нима бўлганини, тогдай суянчиғидан айрилиб қолганлигини тушунмай, бурчакда чўккалаганича, уввос тортиб йиғлаётган аёлларга қўрқув ичида қарар эди.
Сорихон аянинг мана қирқи хам ўтди. Энди Сурайёнинг ташвиши кўпайганда, кўпайди. Уйларидан одам ариди. Мактабдан
(3) қайтгач, бувижонисиз бўм -бўш бўлиб қолган ховлига термулиб, жойида бир оз туриб қолар. Худди уйдан бувиси чиқиб келиши мумкиндек, хонаси эшиги томон беихтиёр юрар эди.
Ха, жувонмарг бўлгур. Оғзигинангдан қонинг келсин. Ўша уйда бало борми? Тез бўл. Ечиниб чиқ. Укангга қара.
Аясининг овозидан чўчиб, орқага тисланган Сурайё шоша-пиша ўйга кириб, кийимини алмаштиришга ошиқди.
Орадан олти ой ўтиб устидан «кўки»ни ечган Тожинисо қизини мактабга қўймай қўйди. Болалик беғуборлиги, ўйин кулгисини унутган қизалоқ уйнинг чўрисига айланди-қолди.
Мактабга келмай қолган Сурайёни излаб, уйларига келган ўқитувчига Тожинисо остонадан туриб бобиллаб берди:
-Ўқиб, гўр бўлармиди. Бўйи етиши билан эрга бервораман. Қиз бола бировнинг хасми. Хозир мани ишимни қилмаса, кейин қачон қилади.
Барча уринишлари зое кетганини кўриб, муаллима опа бош чайқаганича чиқиб кетди. Мехнатдан эзилган, супурги-ю, ўроқдан жажжи қўллари қадоқ бўлган Сурайё аҳён-аҳёнда кўчада болаларнинг шовқини эшитилса, катталардек чуқур «ўх» тортар, бурнини тортиб қўйиб, тоғарадаги кирга томган кўз ёшини кўйлагининг учи билан артар эди. Биринчи бор уйдан қочиш фикри қизалоқда ўша куни тўғилган бўлса ажаб эмас. Укасини опичлаб, кўчага чиққан Сурайё бир пас тенқурларининг ўйинини томоша қилиб турди-да, сўнг худди уйқудан уйгонган одамдек сергакланди. Укасини орқасидан тушириб:
— Бор, аям шу ердалар, дея уни қўшнинг дарвозасидан ичкарига киритиб юборди. Сўнг эса худди аяси чиқиб, уни қувлаб кетадигандек, югуриб кетди. Сурайё ўзини қушдек енгил хис қилар, мана шу ховлидан узоқроққа кетса, барча кўргуликлари ортда қоладигандек туюларди. Югуриб чарчагач, шохлари тарвақайлаб ўсган садақайрағоч танасига суянди. Бирдан юрагини ваҳима босди. Фақат мактабининг йўли-ю, ўзларининг бир икки кўчасидан нарига ўтмаган. Энди нима қилади, қаерга боради. Дадасининг ишхонаси қаерда эди-я?! Э, йўқ. У ёққа борса, яна уйга қайтади. Дадасига мактабга бормаслигини айтса, аяси баттар уради.
Миясида бир-бирига тўқнашиб, ғужғон ўйнаётган хаёлларини жамлаш учун, у бошини чангаллади.
— Қаерга боради, қаерга… Топди. Албатта аммасиникига.
Сурайё бувижониси тириклигида тез-тез келиб турадиган, кейин эса негадир келмай қўйган аммасини эслади. У Сурайёни хар гал сўйиб, бағрига босганида ундан атир, иссиқ нон, райҳон ва яна нималарнингдир ёқимли иси келар эди. Аммаси Самарқандда яшайди. Энди у ерга қандай боради? Бувижони ўлганида, аммаси мошинда келдим деганди, аммо поезда арзонроқ девди. Унга чиқволса эди. Аммасини топарди. Сурайё ўрнидан туриб, этакларини қоқди-да сураб, суриштириб вокзал томон йўл олди. Аммо кечга томон қизалоқни вокзалда милиция ушлаб, қаерга нима учун кетаётганлигини сўради. Ундан тайинли жавоб олаолмагач, милиция таянч пунктига олиб келди.
Эрталаб, пунктга келган дадасини кўриб Сурайё ўзини унинг багрига отди.
— Ха, қизим , нега ундай қилдинг. Сарвар уйқусизликдан қизарган кўзларини унга тикди. Юзини отасининг кўкрагига яширган Сурайё миқ этмади. Сарвар қанчалик уринмасин, қизидан гап
(4) ​​ололмагач, ишга кеч қолаётганини айтиб, шоша –пиша уйдан чиқиб кетди. Онаси билан ёлғиз қолган Сурайё ундан кўзини олиб қочар экан, дастурхон учини ўйнаганича жим ўтирар эди.
-Оғзингга қатиқ увитганмисан, нимага қочиб кетдинг. Ман билан дадангни ўйладингми. Кечаси билан ухламадик, ер ютгур. Нимага қочдинг деяпман, ифлос. Ўлингга куяй. Қўшнилар олдида шарманда қилдинг-ку, жувонмарг бўлгур.
Сурайё бу сафар юзига, бошига тушаётган калтаклардан хатто ўзини химоя қилишга уринмади ҳам…
Шу воқеадан сўнг хаёли паришон бўлиб қолган Сурайё, тез-тез бир нуқтага тикилганича қотиб қоладиган бўлиб қолди. Бу сафар хам укасини ўйнатгани кўчага олиб чиқиб, уйлари олдида газ қувури учун ковланган чуқур ёнида, унга тўлиб қолган лойқа сувга тикилганича ўтирар эди. Собиржон сувга кесак отиб ўйнар экан, сув юзида сузиб юрган ялтироқ қоғоз унинг диққатини тортди. Ерда ётган чўпни олиб, қогозни тутишга ҳаракат қила бошлади. Сурайё укасининг сувга бехосдан шалоплаб тушаганидан чўчиб тушди.
-Собир, Собир… Қўлингни бер.
Сувда бир кўриниб, бир кўринмай қолаётган укасининг куйлагидан ушлаш учун энгашган эди, нам тупроқ гавдасининг оғирлиги остида уваланиб, ўзи хам сувга қулаб тушди. Совуқ сув баданига наштар мисол санчилди.
-Ёрдам берингла-а-р…
Сурайё жонҳолатда сув юзига қалқиб чиқар экан, Собиржонни сув юзида кўрмади.
— Соби-и-р..
Унинг сўнгги бор қичқириги уфққа бош қўяётган қуёш нурлари билан биргаликда хавога сингиб кетди. Чуқур олдида ёрдамга чақираётган қўшни аёлнинг додлаши-ю, болаларнинг қий-чувигина бир неча сония олдин шу ерда даҳшатли воқеа юз берганидан далолат бериб турарди, холос. Мурғак Собиржон ва қизининг жонсиз гавдаларинини кўрган Тожинисо ақлдан озишига сал қолди. Дам ўғлини, дам қизининг совиб бораётган таналарини қучоқлар экан, бирдан кўзи Сурайёнинг оғзи четидан сизиб, оқиб тушаётган қонга тушди. Худди қизи уйғониб кетадигандек, авайлаб қонни енги билан артди. Кўксидан отилиб чиқаётган фарёдни тўхта олмади.
-Сени қарғамай ман ўлай, сенлар ўлганича мен ўлсам бўлмасмиди?! Худойим мани жонимни олса бўлмасмиди?! Э, Худо… Эрта кўкламнинг илиқ ёмғири томчилай бошлади. Баҳор чечаклари мисол қисқа умр кўрган мурғак қалблар учун осмонам қўшилиб йиғламоқда эди, гуё… 

@Hikoyalar
Forwarded from Landi-Landi
Men bilan birga smartfon va boshqa sovrinlar o’yinida qatnashing

Mana bu tugmani bosing 👉🏻 Ishtirok etish
Қалбининг қаттиқлиги билан машҳур бўлган савдогар бор эди. У ҳар йили бир қулни сотиб олар, бир йил оғир ишларни қилдириб, сўнг ундан қутилар эди.
Лекин....
Қутилиш, қулларни бошқа бировга бериб, сотиб ё озод қилиш йўли орқали бўлмасди.

Аксинча, итларига ем қиларди. У қулни итларга едирганда ҳам ваҳшийларча иш тутарди. Кунлаб итларни оч қолдириб, сўнг уларни қўйиб юборарди.
Тожир бу йўл билан йил давомида унинг сир - асрорларига воқиф бўлган қул, ўзгаларга ошкор қилишини истамас, шунинг учун шундай йўл тутарди.

Одатига кўра у яна янги қул сотиб олмоқчи бўлди. Қуллар тожири заковатли бир қулни тақдим этди.
Уни сотиб олди.. Бир йил у чиройли хизмат қилди.. Лекин, азобли ўлим унга ҳам яқинлашиб келарди..
Савдогар бу аламли лаҳзаларни кўриб лаззатланарди. Қувончига шерик бўлишлари учун бир неча улафатларини ҳам чақиришни унутмади.

Унинг одати, бечора қулни едиришдан бир неча кун олдин, итларни роса оч қолдирарди. Шунда қонли олишув ҳам даҳшатли тус оларди.
У қулнинг олдига итлар галасини қўйиб юборди. Лекин... ҳолат уни таъажжубга солди.
Улар қулнинг атрофида думини ликиллатиб, эркаланиб айлана бошлашди. Озгинадан кейин ўйнаб - ўйнаб унинг олида ухлаб қолишди.
Бой бу манзарадан ҳайратга тушди. Чунки унинг итлари очофат, ваҳший эди. Қандай қилиб бундай меҳрибон, вафодор бўлиб қолишганига ақли етмасди. Қулдан сабабини сўради. У:
- Мен сизга тўла бир йил чиройли хизмат қилдим. Сиз бунинг эвазига мени оч итларга едирмоқчи бўлдингиз. Атиги, охирги икки ой ичида итларингизга ҳам меҳр билан хизмат қилдим. Оч бўлсалар ҳам, уларнинг вафосини ўзингиз кўрдингиз... - деди.

Яхшиликни инкор қилиш аслида башарият учун қийин иш. Лекин, баъзиларнинг шу даражада қалблари қотиб кетганки, уларга зарари етмаган тугул, яхшилик қилиб, доим қалбларини очганларга ҳам заррача рамҳлари келмайди.
Фитрати солим инсоннинг маънавияти ҳам соғлом бўлади. Унга қилинган яхшиликни ортиғи билан, гўзал тарзда қайтаришга ҳаракат қилади.
Уни инкор этиб, пасткашларча иш тутмайди.

@Hikoyalar
Бир донишманд Каъбани тавоф қиларкан, соч-соқоллари оқарган бир кишини елкасига опичлаб олган одамга дуч келибди. Ҳалиги одам ҳадеб елкасидаги қарияга:
- Ёшлигимдагиси камлик қилгандек, энди кексайганимда ҳам бошимга дард бўлдинг! - дермиш. Буни эшитган донишманд ҳайратини яширолмабди:
- Эй дўст, афсус, сен бу миннатларинг билан отангга қилган яхшиликларингни савобидан жудо бўляпсан. Отангни эъзозлаш сенинг бурчинг-ку!
- Эй биродар! Нималар деяпсиз? Елкамдаги отам эмас, ўғлимдир. Мен унинг отасиман, - дебди ҳалиги киши.
Донишманд баттарҳ ҳайратланибди:
- Ахир унинг соч-соқоллари оппоқ, сендан қари кўринади-ку!
- Ҳа-а, - дебди бошини чайқаб у одам. - Ўғлим номаъқул, бадфеъл хотинга уйланиб қўйиб шу кўйга тушди...
Донишманд уйга қайтгач, бу воқеани шогирдларига айта туриб, дебди:
Эркакнинг афт-ангори унинг хотини ҳақидаги энг ишончли ҳужжат экан!

@Hikoyalar
​​#Бўйдоқ_братишка

Укам , уйланмохчи бўсен чўзмагинде уйлан тез тез. Аёл кишини узоқ танлама , хаммаси бир хил. Жуда мижғов бўлмагин. Аёл киши дерски эркени хуш кўради. Санга итоат қиса бўлдидэ. Аёлли фариштаси йўқ. Сан мужик бўсен у санга аёл бўп беради. Сан тўнкали қисен санга арра бўп беради. Укам , кейинчи , иложи борича узоқдан қидир. Ёниндан оп қўйсен тамомдэ. Бозорга борсаям дўконга борсаям онасиникига кириб ухлаб чиқади. Узоғдеги келин уйигаям ўйлаб боради. Қочишшиям ўйламиди. Тажрибаси бор братти гапига қулоқ совургин укам. Кен рахмат этасан😎.

Яна бир гап братишкам. Дангал гап. Хич қачон қўлига телефон обермагин. Ўша соф тоза холда сақлаб қогин .

П.С.: "Проста" зўр ёзилган экан. Имлосини гапирмаса шунақа дангал ёзилган жумлалар ёқади.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
БИРИНЧИ УСТОЗИМГА

Эҳ-ҳе...
Мендан аввалгилар қанча сўз айтди,
Мендан кейингилар айтишар яна!
Бугун соғинчларим жўш урган пайти
Сенга қандай таъриф берсам экан, а?

Сени отамдайин азиз билдим мен,
Сени онам каби кўтардим кўкка.
Сенинг заҳматингдан одам бўлдим мен,
Эй, меҳру зиёни қалбимга тўккан!

Илк бора қўлимдан тутган онингдан
Зиммангдаги эзгу ташвишлар ортди.
Ўша кундан буён туриб ёнингда,
Манглайингга қанча чизиқлар тортдим?!

ВАТАН дединг – кўксим тўлди ғурурга,
ОНА дединг – йўлим ёришиб кетди.
Шу сўзларни жойлаб онг-у шуурга,
Умринг умрим билан қоришиб кетди.

Бугун тиз чўкмайин қаршингда нега,
Ахир ўзинг сабаб қаддимни тутдим.
Синовли кунларда юкиниб сенга,
Энг қувончли дамда сени унутдим.

Шунда ҳам ортимдан очиб кафтингни,
Мени дуоларинг билан сийлайсан.
Ҳар тонг юзларимда сездим тафтингни –
Бобоқуёш бўлиб бошим силайсан.

Бу кун таъзимдаман, эй улуғ ИНСОН,
Отамдек кўрсатган ҳимматинг учун,
Онамдек бир умр бўлиб меҳрибон,
Мени юксалтирган хизматинг учун.

Бир умр пойингда бўлайин сенинг,
Шул эрур шогирдлик мақсадим, аҳдим.
Менга йўлиққанинг – толеим менинг,
Сенга йўлиққаним – боламнинг бахти!
УСТОЗ...

Давлат ПОЛВОН.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
ИБРАТЛИ ВА ҚИЗИҚ ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина қандай иш қилмасин, катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…

Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»

Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.

Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, авайлаб сейфга солди. Ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ туғилганини ҳис қилди ва айни ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…

Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:

– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшики узоққа кетиб қолмабсиз.
Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиш, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништириш шунчаки одатга айланиб қолган…»

Қаҳрамонимиз нима дейишини билмай, узоқлашиб бораётган қария ва ҳамширанинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Демак, йил бўйи ишонган, кўнглини тўлдириб, уни янги чўққилар сари етаклаган 500 минг доллар асли йўқ нарсамиди? Лекин шу он эришган ютуқларига асос пул бўлмаганини ҳис қилди. Унинг ҳаётига таъсир қилга нарса, аслида, ўзидан топгани – катта ва мустаҳкам ИШОНЧ эди.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
#Rais_buvadan

Ustoz va Murabbiylarni Tabriklaymiz Qutlaymiz..