ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
13.6K subscribers
68 photos
101 videos
817 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
***

Biz ayrildik deding nogohon,
Soʻzing qonun koʻngling toʻq boʻlsin…
Qaytish yoʻli boʻlmaydi ishon,
Hazil edi deyish yoʻq boʻlsin…

Oʻchiraman deb miyyamdagi,
Va’dalaring yigʻardim seni…
Va hattoki telegramdagi,
Kanalimdan chiqardim seni…

Korzinkada qolmadi bitta,
Yozishma-yu, tushgan surating…
Raqaming ham oʻchdi albatta,
Faqat qoldi qilgan tuhmating…

Xotirami? Eee koʻp tashakkur,
Lugʻatingda bormi shunday soʻz…?
U oʻchmaydi baraka topkur,
Undan koʻra kel rishtani uz…

Va qolmasin zarracha narsa,
Sen aytgandek tugasin bari…
Exxx tuygʻular shunga arzisa,
Mendan ular yursinlar nari…

Yasemin
🔥5
***

Oʻylanmay ichaman quyishsalar may,
Tanamda nafratim qoʻzgʻalishga shay.
Birovmas, oʻzgamas huddi oʻzingday,
Senga ishonmasam yaxshi boʻlarkan.

Koʻngildan ishq degan uylarni buzib,
Bogʻlangan rishtalar iplarin uzib.
Ketishga bir talay rejalar tuzib,
Senga ishonmasam yaxshi boʻlarkan.

Orzular roʻyobin kutib yurmasdim,
Yurakka mush bilan hozir urmasdim.
Qarshingda bunchalar ojiz turmasdim,
Senga ishonmasam yaxshi boʻlarkan.

Dunyoni koʻzingga qiyoslab takror,
Yuzingni oydan ham goʻzal bilib yor.
Ismingni aytmasdim Onamga zinhor,
Senga ishonmasam yaxshi boʻlarkan.

Soʻnggida oʻrtaga qoʻshding nizoni,
Koʻnglini hushlading kazo-kazoni.
Hudo oʻzi bersin senga jazoni,
Shunda ishonmasam yaxshi boʻlarkan.

© Yasemin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#iqtibos

Jimliging bilan oʻldir, yoʻqliging bilan jazola, tabassuming bilan magʻlub et…
👍62
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
20-қисм
Кабира нима дейишини билмай турганда Ҳамида гапида давом этди:
- Сен ўша болани яхши танийсанми? Сени бошингни айлантириб, кейин ташлаб кетадиган бўлсачи? Сени хафа қилмоқчи эмасман лекин кейин яна кўнглинг синиб қолишидан қўрқаман.
- Ҳозир унинг фақат яхши томонлари кўзимга кўриняпти. Аммо мени яхши кўриши рост, гапиришидан маълум. Ҳамма нарсада кўнглимга қарайди. Бошимдан ўтганларни айтиб бердим. Биласанми у нима деди?
- Хўш?
- Бундан буёғига сизни ўзим ҳимоя қиламан. Кўнглингизни чўктирманг. Хоҳлаган пайтингиз менга қўнғироқ қилишингиз, ёрдам керак бўлганда тортинмай сўрашингиз мумкин- деди.
- Агар ҳақиқатан нияти яхши бўлса мен бундан фақат хурсанд бўламан. Аммо Кабира сен жуда ҳам эҳтиёт бўл! Алданиб қолма! Биз ҳали биргалашиб ўқишимиз керак. Хаёлинг чалғиб қолмасин. Коллежни битириб биргалашиб институтга ҳужжат топширамиз деб ният қилганимиз эсингдан чиқамасин а?!
- Албатта, бирга ўқиймиз Худо хоҳласа. Кейинги йилдан мен ҳам сен билан репититорга қатнайман. Унгача ишлаб озгина пул йиғволай.
- Агар ўша йигитни севиб қолган бўлсанг, у ҳам сени кўнглингга қараб ҳимоя қиладиган бўлса мен сен учун бундан хурсандман. Фақат яна бир бор айтиб қўяй, эҳтиёт бўл!
- Раҳмат сенга Ҳамида! Ҳаммаси учун раҳмат.
Кабира ҳамиша ўзини Ҳамиданинг олдида қарздор деб ҳисобларди. Оғир куни ёнида туриб, далда бўлгани, ҳар қанақа масалада уни тинглаб, қўллаб-қувватлагани учун ундан ва бегона бўлсада нафақат ўз уйидан балки, ўз бағридан жой берган бу оиланинг ҳар бир аъзосидан бениҳоя миннатдор эди.
Ҳамида шу ҳафтанинг охирида онаси Туркиядан келишини эшитиб қувончдан ичига сиғмаётганди. Кабира билан икковлашиб онаси келадиган кунга тайёргалик кўра бошлашди. Ҳовлининг ҳамма ерини тозалаб, чиннидай ялтиратиб қўйишди. Бувиси билан ўстираётган гулларини ҳам онаси учун ажратилган хонага кўчириб, чиройли қилиб безатиб қўйишди. Ниҳоят онаси келадиган кун уч қиз-Ҳалима, Ҳамида ва Кабира биргалашиб, қаҳратон қишда иссиққина олов тафтида, ўчоқда ош дамлашди. Кабира бу ерга келганидан бери рўзғор юритиш борасида Ҳамидадан анчагина нарса ўрганди. Умрида мустақил ўзи овқат пишириб кўрмаган Кабира ўтган беш олти ой ичида чаққонгина, қўли ширин ошпазга айланди. Ҳаётининг шу уйда ўтаётган ҳар лаҳзаси Кабира учун мазмунга бой эди. У бу уйда ўз қадрини топди, бегона бўлишсада уларнинг меҳрини ҳис қилди. Мана энди муҳаббатимни ҳам топдим деб ўзида йўқ шод эди.
Ҳамиданинг онаси Саида уйга совға-саломга тўлиб-тошиб кириб келди. Кабира онаси уйидан келтириб берган қишки кийимларини кийиб юрганди. Аммо устидаги курткаси анча эскириб қолгани учун янгиси олиш мақсадида ойлигидан орттириб пул йиғиб юрганди. Энди эса бунга ҳам ҳожат қолмади. Саида қизи билан бирга Кабирага ҳам бир хил қилиб биттадан иссиққина куртка ва бежирим қилиб тикилган сўнгги урфдаги пальто олиб келганди. Кабиранинг боши осмонга етди. Эгнига кийганида ўзига лоппа-лойиқ келиб, ниҳоятда ярашиб турганини кўриб, кўзлари чақнаб кетди. Энди бу янги кийимда узун ва қоп-қора сочини чиройли турмаклаб, Нозимни олдига чиқишни тасввур қолаётганди. Афсуски, сочларини рўмол тагидан чиқаролмайди. Ўзининг бор гўзаллигини шу рўмол ва узун-узун кўйлаклар ичида яшириб юришга мажбур! Шу пайт хаёлига бир фикр келди: ростан ҳам мажбурми? Энди у ҳижоб кийишга мажбурлайдиган отаси билан яшамаяптику! Ҳижобини ечса нима қилибди. Ҳали ёшгина қиз бўлса, бунақа ўраниб юришга улгуради. Шу фикрларни хаёлидан ўтказган бўлсада юрагининг бир чеккасида ўйлаётганлари тўғри эмаслигини такрорлаётган овоз бор эди. Бу овоз бир кун келиб ҳижобсиз юрганини отаси кўриб қолса нима бўлади деган ҳадик натижасимиди ёки бошқа нарса? Ҳар ҳолда Кабира ўйлаб-ўйлаб барибир ҳижобини ечишга журъати етмаслигни тушунди.
Ҳамида онасини жуда ҳам соғинган эди. У билан гаплашадиган гаплари ҳам жуда кўп.

#Кабира

@drabllar
58🤔17👍4🔥1
Севаман мен, умр йўлдошим

Гар ёстиққа тегса бу бошим,
Сотганида дўст-у сирдошим,
Бошим силаб, артган кўз ёшим,
Севаман мен, умр йўлдошим.

У бордирки, гўзалдир ҳаёт,
Уйимиз ҳам у билан обод,
Ҳар дақиқа тез ўтар соат,
Севаман мен, умр йўлдошим.

Қараганда нигоҳи ўтли,
У билан мен сезаман бахтли,
Биргалашиб, яшамоқ тотли,
Севаман мен, умр йўлдошим.

Мени суяр жуфти ҳалолим,
Унга асло келмас малолим
Фақат бўлар унда хаёлим,
Севаман мен, умр йўлдошим.

Шўхлик қилсам, қилади тоқат,
Юрагимда у бордир фақат,
Кўнглим олиб, берган у роҳат,
Севаман мен, умр йўлдошим.

Жоним бериб, яшай у учун,
Муҳаббатда кўрсатган кучин,
Қурганмизда у билан устун,
Севаман мен, умр йўлдошим.

Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний)

https://tttttt.me/drabllar
4😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон унутманг. Умр жуда қисқа. Гина-қудрат қилишга арзимайди. Ўтган нарса ўтди-кетди

@drabllar
3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимга нима тиласанг қайтади дейишади🤩

@drabllar
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
С И Н Г Л И М . . .

Қоши ҳилол, юзлари зебо,
Жонажоним, менинг жон синглим.
Ўн саккиз минг оламда танҳо,
Онам каби меҳрибон синглим...

Елкасида рўзғор - мисли тоғ,
Бўлса ҳамки акам дер ҳар чоғ.
Мени ўйлар ўзидан кўпроқ,
Меҳри дарё, нурга кон синглим...

Тушларимга кириб онажон,
Йўллаганда дийдоринг томон.
Буғдойзорни қилмадим пайхон,
Мен шундай бир нотовон, синглим...

Ҳар кун менга бўлганингда зор,
Бўлолмадим бир қилча мадор.
Ёриламан бамисли анор,
У ҳам мендек бағри қон, синглим...

Ҳеч йўқ битта дардинг билмаган,
Паймонаси сен деб тўлмаган.
Шоир бўлиб, одам бўлмаган,
Аканг кўнгли зимистон, синглим...

Меҳр қайтди қошимга энди,
Ҳайф, олтмиш ёшимга энди.
Кўтаргайман бошимга энди,
Кечир, мени, кечир, жон синглим!..


Акрамжон АЗИЗОВ

@shamsinurijodi
7
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
21-қисм
✏️✏️✏️
Ҳамида онасини жуда ҳам соғинган эди. У билан гаплашадиган гаплари ҳам жуда кўп. Отаси уйланганидан бери уйига бормайди. Фақат Сарвар билан Ҳалима келиб туришади, холос. Шу сабабдан ҳам Ҳамида энди онасини қайтиб кетишини истамаётганди:
- Ойи, Туркиядаги ишингиз яхшими?
- Ҳа қизим, нега сўраб қолдинг
- Шундай…
- Ишим ёмон эмас, аммо янаям яхшироқ жойдан иш чиқяпти. Ишлаб кўрсаммикин деб турибман. Эски ишимда ҳаммани танийман. Қолаверса, бўш вақтимда майда-чуйда ишлар билан шуғулланишга вақт топилади. Шунинг учун ҳам воз кечолмай турибман.
Ҳамиданинг онаси катта бир супермаркетда ишларди. Баъзида ўзи яшайдиган жойгадаги одамларнинг оддий уй юмушларини бажариб бериб ҳам яхшигина ҳақ оларди. Энди эса танишларидан бири унга янаям каттароқ ва шаҳар марказида жойлашган савдо марказидан иш таклиф қилаётганди. Иш ҳаққи ҳам ҳозиргисидан анча кўп. Фақат бунинг учун марказдан ижарага бошқа уй топиши керак эди.
Ҳамида энди ичидагисини ташига чиқарди:
- Ойи Ўзбекистонда ишлаб топишни иложи йўқми, шу пулларни?
Саида қизининг ниятини тушунди. Доимгидек уни кетишини хоҳламаяпти.
- Афсуски, бу ерда ҳамширалик қилиб унчалик катта пул тополмайманда, қизим. Яна озгина ишлаб, битта уйга етадиган пул жамғарсам бўлди.
- Ойижон сиздан илтимос, қайтиб кетманг. Шу ерда биргалашиб ишлаймиз. Мен ҳам ўқиб, ҳам ишлайман. Уй олсак укаларимни ҳам олиб келиб бирга яшаймиз.
Ҳамиданинг кўзи жиққа ёшга тўлди. Хаёлига отаси келди. Унинг уйланганини ҳалиям ҳазм қилолмаётганди. Онасининг ўрнига бошқа аёлнинг уйларида яшаб юрганини кўриш, эшитиш, ҳис қилиш оғриқли, аламли! Ўртадаги айрилиқ, соғинч азоби ҳам уни обдон жонини тегирмондан ўтказгандек қиймалаётганди.
- Қўй қизим, озгина сабр қилайлик. Мен сени ишлашингни истамайман. Сен ҳозир фақат ўқишинг керак. Мен учун ҳам осон бўлмаяпти. Сизларни соғиняпман, тез-тез кўргим, бағримга босиб, эркалагим келади. Ахир, сизлар учун ишлаб юрибман!
Ҳамида кўз ёшларини артганча, қатъий оҳангда деди:
- Ойи, мен бир қарорга келдим. Ё сиз билан Туркияга кетаман ё сиз бошқа у ерга кетмайсиз! Менга шарт қўйяпсанми деб мендан ранжиманг. Сизни соғиняпман, дадамни эса кўргим келмай қолган. Сиз билан бирга ишлаб, тезроқ пул йиғиб, ука-сингилларим билан бирга бир оила бўлиб яшашимизни истайман. Кабирани ҳам бирга олиб кетамиз. Биргаликда ишлаймиз. У ҳам йўқ демайди. У ердан қайтгач Кабира билан бирга ўқишга топширамиз. Мен бошқа сабр қилолмайман!
Саида қизининг гапларига қандай жавоб қилишни билмай қолди. Ахир, уларни ўзи билан қандай олиб кетади. Улар бориб нима иш қилишади. Қолаверса, қизини ҳозирдан ишлатиб, ўқишдан чалғитишни истамаётганди.
- Сен озгина шошқалоқлик қиляпсан. Ҳеч бўлмаса коллежни битириб ол. Кейин у ёғи бир гап бўлар. Мен ҳам янги ишга ўтсам балки кўпроқ пул жамғариб, тезроқ бутунлайга қайтарман. Ўзинг эс-ҳушли, тушунган қизсан-ку, мени унақа гапларинг билан қийнама, илтимос, қизим!
- Ойи, сизни қийнаш ниятида айтмадим. Бу ерда менга ҳеч ким ёмон муносабатда эмас, аксинча бувимдан тортиб, келинойимгача ҳамма меҳрибон. Ҳаттоки, дугонамга ҳам уйларидан жой бериб қўйишган. Аммо худди ота-онаси йўқлардек яшашдан чарчадим. Энди сиз қаерда бўлсангиз мен ҳам ўша ерда, сиз билан бирга яшайман!
- Жон қизим! Яна айтаман, ҳеч бўлмаса коллежни битир, кейин майли сени ҳам бирга олиб кетаман. Истаса дугонанг-Кабирани ҳам. Лекин ҳозир мавриди эмас. Сен ўқишингдан чалғима. Ваъда бераман, кейин сизларни ҳам ёнимга чақириб оламан!
Саида қизлари Ҳамида, Ҳалима ва ўғли Сарвар билан кечгача шаҳар айланиб кечқурун акасиникида қолиб, эрталаб қайтадиган бўлишди. Кабирани эса Ҳамида қанча ялинмасин кўндиролмади. Кун бўйи ишда бўлгани учун, ишини ташлаб боролмаслигини, кечқурун ётишга эса ёнига онасини чақиришини айтиб бормади. Аслида бугун ишга ҳам бориш нияти йўқ эди.

#Кабира

@drabllar
62🤔13👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hoʻl yostigʻim biladi hamon,
Koʻz yosh bilan ovunganimni…
Men hammadan tutaman pinxon,
Dada… Sizni sogʻinganimni…

Erkalangim keladi gohi,
Aytgim kelar ogʻringanimni…
Bor vujudim angladi chogʻi,
Dada… Sizni sogʻinganimni…

Yasemin
5
Хавфсиз ёрдам

«Топиб бер деяпман, бола!»
Бир қўли билан дарахт шохини ўзига томон тортиб турган Салимнинг олма узишга чоғланган иккинчи қўли қўшнининг девор ошган дағдағали хитобидан бир зум ҳавода муаллақ қолди. ㅡ Ҳа, кўнглидан ўтказди ㅡ демак, Шокир ака яна ичиб олиб уйида жанжал қиляпти. Дарахт шохини секин қўйвориб, қўшни девор ёнига туриб олди. «Пичоқни ташланг, дада!» ㅡ Вой тавба, ана холос! ㅡ бирдан сесканиб кетиб ёқасини ушлади. ㅡ Нимадир қилиш керак, лекин нима?
Тортишув узоқ давом этди. У гоҳ лабини тишлади, гоҳ оғзини қўли билан беркитди, гоҳ бош чайқади. Лекин елкасига оғир юк ортилган одамдай энгашганча қимир этмай эшитиб тураверди.
Йўқ, Салим ҳам анойилардан эмас, чорасини топади. Ахир у маҳалланинг фаол вакили! Жамоатчи! Туйқус хаёлига келган фикрдан муаммонинг ягона чорасини топган кишидай ҳис этди ўзини ва содир этилажак жиноятга гувоҳ сифати бориб айтадиган гапларини бирма бир ўйлай кетди: «Қотил – Шокир Худойбердиев...»

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
13😢4
#онлайнасар
Ҳаётий қисса:
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
22-қисм
Аслида бугун ишга ҳам бориш нияти йўқ эди. Нозим кеча уни шаҳарга олиб тушишга ваъда берганди. Аммо Ҳамидалар ҳам шаҳарга кетишди. Улар билан учрашиб қолишса яхши иш бўлмайди. Озгина ўйланиб турдида, бир гап бўлар дедида, эрталабдан у ҳам ўзига қараб, безаниб, қоматига жуда ҳам ярашиб турадиган сариқ гулли, қора, узун юбкаси билан қора свитерини кийиб устидан янги пальтосини ташлаганча чиқиб кетди. Бугун ишга бормаслигини олдиндан айтиб, цех иш бошқарувчисини огоҳлантириб қўйганди. Нозим билан келишилган жой- ишхонасига етмасдан янги очилган кичик бир сомсахонанинг орқа томонида учрашишди. Кабира ҳаяжондан қўл-оёқлари титраб, совуқдан тишлари бир-бирига тегиб шаққилаётганди. У Нозимдан беш дақиқача олдин етиб келганди. Нозимни кўриб баттар ҳаяжон босди. Ҳозиргача у билан фақат ишдан кейин, ораларида узоқ масофа сақлаб гаплашиб юрганди, холос. Учрашувга умрида биринчи бор чиқиши. Нозим ўзига тўқ, бадавлат оиланинг фарзандилиги кийинишидан кундек равшан эди. Ҳозир ҳам эгнидаги башанг пальтоси кенг ва бақувват елкаларини янада басавлат қилиб кўрсатиб турганди. Бир қарашда нозиккина Кабиранинг олдида девдек гавдаси билан салобат тўкиб турарди.
- Ассалому алайкум, Нозим…ака…
- Ваалайкум ассалом, Кабирахон яхшимисиз?…
Нозим бир йўталиб қўйиб деди:
-Очилиб кетибсизми?
Бу гапдан сўнг Кабиранинг ўзи шундоғам совуқда қизариб кетган юзлари баттар алвон тусга кирди. Нозим эса уни кўз қири билан кузатиб турганди.
- Кетдикми?
- Майли… Қаёққа борамиз
- Сизга ваъда берганимдек шаҳар айланамиз. Истасангиз кинога ҳам тушамиз.
Кабира иккиланиб қолди. Борди-ю шаҳарда Ҳамида ва онасини учратиб қолса, нима деган одам бўлади.
- Иложи бўлса, бугун айланмайлик шаҳарни, майлими?
- Нега? Тинчликми?
Кабира сабабини яшириб ўтирмай айтди. Нозим эса
- Ҳали шунга сиқилиб турибсизми? Шаҳар катта бўлса, ҳамма ўзи билан овора юрса, шуниям ўйлайсизми? Мен сизни зўр жойларга олиб бораман.
- Қайдам, негадир кўнглим чопмаяптида
- Ахир, келишгандикку Кабира. Мени ноумид қилманг, илтимос!
Улар турган жойидан секин юриб катта йўлга қараб юришни бошлашди.
- Кабира сиз менга ишонасиза?
Кабира бу савол нега берилганини тушунмай туриб зўрға “ҳа” деб қўйди. Ўзи Нозимга гапирганда овози пасайиб кетарди. Негалигини ўзи ҳам билмайди. Ичидан баланддек чиққан овози, аслида кишига базўр эшитиладиган даражада паст эди.
- Сизни яхши кўришимгачи?
Кабиранинг эндигина қалтирашдан тўхтаган қўлларига яна титроқ кирди. Нима дейишини ҳам билмай, уятдан бошини эгиб олди.
- Кабира, ўзингизни эркин қўйиб, бемалол гапираверинг…
Кабирадан сас чиқмагач Нозим яна давом этди:
-Олдин ҳам айтганман, мен сизни биринчи кўрганимдаёқ ёқтириб қолганман. Сиз ҳақингизда ҳамма нарсадам хабарим бор. Ваъда бераман, мен сизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайман.
Кабира бир томондан ер ёрилса кириб кетгудек уялаётган бўлсада, бошқа томондан Нозимнинг бу гаплари мойдек хуш ёқаётганди.
- Сизга бир гап айтмоқчи эдим-у, хафа қилиб қўймасмиканман деб айтолмай турибманда…
- Нима гап экан, Нозим ака?
Бу сафар Кабира Нозим ака деб бемалол айтолди.
- Агар ранжимайман десангиз айтаман
- Айтаверинг…
- Биласизми Кабира, сиз жуда ҳам чиройли қизсиз. Ҳатто мен кўриб тургандан ҳам зиёда чиройингиз бор. Лекин…лекин шу чиройни яшириб юрасиз.
Кабира унинг нимага шаъма қилаётганини тушунди.
- Шу ҳижобдан воз кечолмайсизми? Бор гўзаллигингизни рўмол ортига беркитиб яшаш яхшими, сизнингча. Сизга ҳали эрта эмасмикин, ҳали ёш бўлсангиз.
Кабира Нозимдан бу гапларни умумам кутмаганди:
- Йўқ воз кечолмайман-деди кескин оҳангда.
- Сиз мени нотўғри тушунманг, мен шунчаки сизни ҳозирдан бунақа аҳволдан юришингизни истамаганим учунгина айтдим. Агар буни хоҳламасангиз, бемалол. Фақат кўнглингиз оғримасин.

#Кабира

@drabllar
60😢23👍9🤔9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассорти шашлик

🥘 Ретсептни кўриш

👉 @drabllar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СEВАМАН

Яхшилаб эшитиб тинглагин сўзим,
Ошиқман сен каби телбаман ўзим,
Билиб қўй ўзгасин кўрмайди кўзим,
Мен сени севаман, севаман ўзим.

Узоқлаб юрмагин етмайди ҳаво,
Ҳижронли дардларни кўрмагин раво,
Юракка малҳамим ўзингсан даво,
Мен сени севаман, севаман ўзим.

Йўқ бўлсанг дунёлар тор бўлар менга,
Қўрқитма ҳеч қачон ёлворай сенга,
Баъзида бу азоб берасан нега,
Мен сени севаман, севаман ўзим.

Билмадим юрагим бўлябди нотинч,
Масофа узоқли қилмай бергин куч,
Қўнғироқ қилиб тур бўлайда мен тинч,
Мен сени севаман, севаман ўзи


❤️ Реаксия босишни унутманг азизларим

✈️ Яқинларингизга юбориб ҳурсанд қилиб қўйинг 🙂
https://tttttt.me/drabllar
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Витаминлари ичида сақланиб қоладиган димлама

https://tttttt.me/shamsinurijodi
@drabllar
8👍4😍2
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКуҳинур
Давоми…
23-қисм

✏️✏️✏️
Агар буни хоҳламасангиз, бемалол. Фақат кўнглингиз оғримасин.
Кабиранинг кўз ўнгидан отасининг ваннага олиб кириб сочини калга олаётгани, калтаклар, кўкарган бадани, боғлаб ташланган қўл-оёқлари ўтди. Гўёки ҳижоб унга ўша хотираларни эслатиб туриш учун берилган жазо эди. Ортиқ ўзининг ҳам ҳижоб кийгиси келмай қолганди.
- Тўғриси, мен ҳижобга ўз хоҳишим билан кирмаганман. Бу ҳақида ҳам айтгандим. Дадам кўриб қолиб, яна калтаклаб азоблашидан қўрқиб шундай юраман. Қолаверса, кўча-кўйда мени бу аҳволда таниб олишлари ҳам қийин. Аммо ўзимга қолсаку….
- Ўзингизга қолса бунақа кийинмасмидингиз? Кабира, келинг сизга бир таклиф айтаман. Сиз ҳеч нимадан қўрқманг, ёнингизда мен борманку, ахир. Ҳозир бориб сизга шаҳардаги энг қимматбаҳо дўкондан истаган кийимингизни олиб бераман. Кейин, доим шуларни кийиб юрасиз, бўладими?
Кабира қандай йўл тутишини билмай иккиланиб қолди. Лекин у Нозимнинг гапларига шубҳа қилмай ишонарди. Шунинг учун ҳам унга орқа қилиб, унинг таклифини қабул қилди.
Хайриятки, шаҳарда Ҳамида ва унинг ойиси билан учрашиб қолишмади. Кабира ўша кийим олган дўкондан замонавий, қоматини борича намоён қилиб турадиган кийимда, рўмолсиз чиқди. Аммо негадир кўнгли ҳеч ёришмади. Қилган иши тўғрими ёки нотўғри ҳалиям билмай боши қотган, бироқ аллақачон қарор қабул қилиб, амалда ҳам бажарганди.
Дўкондан чиққанида Кабира бутунлай бошқа одамга айланиб қолгандек эди. Зумда белига тушай деб қолган сочларини ҳам ўзига ярашадиган қилиб турмаклаб олганди. Нозим энди унга бошқача қараётгани, нигоҳларини узмай тикилаётганини сезилиб турарди.
Кечга яқин уйга қайтди. Кечқурун ёлғиз қолгани сабабдан ёнига онасини чақирганди. Аммо энди онаси Кабирани бу аҳволда кўриб нима деса экан. Кабиранинг юраги дукиллаб, энди буёғи нима бўлади деб турганди.
Кабиранинг онаси Дилнавоз қизининг бошяланг юрганига эътибор ҳам бермади. Уйда ҳеч ким бўлмагандан кейин шундай юргандирда деб ўйлагандир балки. У қизига бир йўла бозорлик ҳам қилиб келган эди. Кабира нарсаларни жойлаштириб, онаси билан икковига ёнма-ён жой солди. Дилнавоз оналигига бориб, қизининг безовталигини сезди:
- Кабира, яхшимисан қизим? Нимадандир беҳаловат кўринасан?
- Яхшиман, Ойижон….фақааат
- Тинчликми? Соғлигинг жойидами?
- Ҳа…
Шу топда Кабира онаси билан диллашгиси келаётганди. Аслида бунақа вазият жуда камдан-кам бўларди. Охирги бор қачон бир дил ёриб, она-бола сирлашишганини эслолмайди ҳам.
- Мен… бир йигитни ёқтириб қолдим.
Айтган гапи ўзига ҳам зўрға эшитилди. Дилнавоз эса:
- Қизим, тўғриси, ҳозир сенга нима дейишни ҳам билмайман…
Икковлари ҳам ҳозиргача бўлган воқеларни эслаб, унсиз ёш тўкишди ва яна икковлари ҳам бир-бирларидан кўз ёшларини яшириб, артиб ташлашди.
- Агар сен у йигитни яхшилигига, сени бахтли қила олишига ишонсанг, уни ёқтирсанг, у ҳам сени севса мени ҳеч қандай қаршилигим йўқ! Шундоқ ҳам сени қийнаб юбордик…
Энди Дилнавоз қуйилиб келаётган кўз ёшларини на тўхтатолди на яширди
- Қизим, агар имкони бўлса бизни кечир…
- Ойи, ҳаммаси ўтиб кетди, мен ўзим истагандек эркин, яхши ҳаётда яшаяпман. Сиқилиб, ёш тўкишга ҳожат йўқ! Мен сизга яна бир нарса айтмоқчиман… Мен… мен ҳижобдан кечдим. Ортиқ унақа рўдапо кийимларни кийиб юрмоқчи эмасман. Кабиранинг онаси кўзларини бир муддат катта-катта қилиб, унга термулиб турдида, деди.
- Ҳаммаси виждонингга ҳавола! Ортиқ сени мажбурлашни истамайман!


#Кабира
@drabllar
56👍14🤔10😢7😐1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум. Хайрли кун🕊

Кун давомида :
Қалбингизни гўзаллик
🌹,
Юрагингизни хотирижамлик,😊
Қадамингизни омад,
Лабингизни табассум,
🤍
Юзингизни нур,

Ниятларингизни поклик,
🕊
Тарк этмасин дилга яқинларим !

Яқинларга ҳам улашинг!👇
@drabllar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
“Кечирилмас” айб

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов

@drabllar — қисқа ҳикоялар
👍128😢4🔥1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
24-қисм
✏️✏️✏️
- Ойи ҳаммаси ўтиб кетди, мен ўзим истагандек эркин, яхши ҳаётда яшаяпман. Сиқилиб, ёш тўкишга ҳожат йўқ! Мен сизга яна бир нарса айтмоқчиман… Мен… мен ҳижобдан кечдим. Ортиқ унақа рўдапо кийимларни кийиб юрмоқчи эмасман. Кабиранинг онаси кўзларини бир муддат катта-катта қилиб, унга термулиб турдида, хўрсиниб деди
- Ҳаммаси вижнонингга ҳавола! Ортиқ сени мажбурлашни истамайман!

Кабира цехга аммаллаб етиб келди. Унинг ранглари оқариб кетган, боши ҳам чир айланиб, қулоқлари шанғиллаётганди. Хайрият, ишхонасига етиб келди. Ўзи эрталабдан авзойи бузилиб уйғонган. Сабаби кечқурун Ҳамида билан суҳбатлашганидан кейин уйқуси қочиб, саҳаргача ухлолмай, тонг ёришай деганда кўзи илиниб, одатдагидан кеч уйғонганди. Ҳамида билан суҳбати Нозим билан бўлган учрашув ва қилган қарори ҳақида эди. Ҳамида айтарли бирор нима демади:
- Ўзинг шуни хоҳлабсан, мен нима ҳам дердим. Рости, бу масалада сени на оқлаш на қоралаш ниятим йўқ. Нима бўлса ҳам яхшиликка деб умид қиламан. Лекин менга ростини айтмаганинг учун хафа бўлдим. Нозим билан кўришганингни айтаманда, биров сени йўлдан тўхтатиб қолармиди?
- Ойингдан хижолат бўлиб, айтолмагандим, тўғриси. Кечир, Ҳамида мендан ранжиб қолишингни хоҳламайман
- Бундан бу ёғига ҳеч нимани яширмасликка сўз берсанг, майли бу сафаргисини кечираман.
- Хўп, яна учрашувга таклиф қилса, сени ҳам олиб чиқаман, Нозим акам билан таништириб қўяман.
- Майли, фақат эҳтиёт бўл! Ҳижобингни еч деса, рози бўлибсан, сени яна алдаб-авраб бир балога гирифтор қилмасин.
- Йўқ, Ҳамида, дарров ёмон хаёлларга борма. Нозим ака унақа одам эмас!
- Шундай деб умид қиламан. Сен мени гапимдан хафа бўлма, сени бировга хафа қилдириб қўйишни истамайман.
- Раҳмат сенга Ҳами…Сен бўлмасанг нима қилардим-а?
Суҳбатдан сўнг Ҳамида икки дақиқа ўтар ўтмас ухлаб қолди. Аммо Кабиранинг кўзига уйқу келмади. Энди Ҳамиданинг гапларини ўйлай бошлади. Ростан ҳам Нозим ўзи қанақа одам, кўринганидек яхшими? У ҳақида ўзи нима билади? Қайсидир кун Нозим билан ишдан гаплашиб қайтаётганида узоқдан кўриниб турган кўчани кўрсатиб, ўша кўчанинг бошидаги биринчи уй бизни уйимиз деганини эслади. Кейин оиласи ҳақида айтганлари: битта опаси билан укаси борлигини, дадаси билан биргалашиб бизнес қилишини, онаси эса уй бекаси эканини айтган. Айтишича, ҳозир иқтисод соҳасида институтнинг тўртинчи босқич талабаси, амалёт ўтаб юрганмиш, асосий бизнеслари мебель сотадиган дўконлари бўлиб, у ерга ҳар хил давлатлардан замонавий мебеллар олиб келиб сотишаркан. Хуллас, у ҳақида билганлари шу! Яна:
- Коллежни битирсангиз, танишларим кўп-ўқишга киришингизга ёрдам бераман!- деган. Гап-сўзлари, юриш-туришидан ҳеч ҳам ёмон болага ўхшамайди. Кабира шуларни ўйлай-ўйлай ухлолмаганди.
Эрталаб уйғонгач эса нонушта ҳам қилмасдан, шошилганча ишга кетди. Аммо йўлда кетаётиб, Нозим билан учрашган жой- сомсахонанинг ёнида кимдир билан гаплашиб турган акаси-Ғайратни кўриб қолди. Кўрди-ю оёғидан мадор қочди. Дарров ортига бурилиб, бошқа кўчага кириб кетди. Оёқлари қалтираб, ҳеч ўзига бўйсунмаётганди. Ўзи бурилган кўчадан кесиб ўтиб, ишхонасига борса бўларди. Кабира камдан-кам бу йўлдан юрарди. Сабаби доимий қатнайдигам йўлидан кўра сал узоқлик қилади. Янги асфальт қилингани учун фақат қор-ёмғирда цехга шу кўча орқали етиб борарди. Йўл тугаш ўрнига узоқлашиб кетаётгандек. Орқасига қарай-қарай қадамини тезлатишга уринар, бироқ хаёлида янаям секинлашиб бораётгандек эди. Ниҳоят, цехга кириб олди. Ойнадан тўрт томонга аланглаб, ортидан ҳеч ким кузатиб келмаётганига ишонч ҳосил қилиб, сўнг енгил нафас олди. Ранглари оқариб кетганини кўрган цехдаги ишчилар Кабирага сув келтириб беришди.
Озгинадан кейин ўзига келиб, ишини бошлашга тарадуддланди. Ичида ўйлади: “ Шунчалик ҳам қўраманми? Кўча тўла одам бўлса, менга нима ҳам қила оларди? “

#кабира

@drabllar
44🤔39👍6🤣4