ТУН ВА ТУШ
Ойижон ёмон туш кўрдим, Қўрқиб кетябман илтмос мени ёлғиз қолдрманг. Алисани бу гапларни эшитган онаси унга тушунтира бошлади. Қизалоғим қўрқма шунчаки бу туш ҳаммада бўлб туради. Бу уйда қўрқинчли ҳечнарса йўқ қўрқма қизим. Анна қизини ҳонада ёлғиз қолдирди, Алиса бир ўзи ёлғиз қоронғу хонада. У турган хона ойнаси ташқарига қараган 2-қаватда жойлашган эди. Алиса кечадан бери дахшатли тушлар кўра бошлади. Қўрқинчли бир аёл унга кўп кўринарди. Мана бу тун ҳам нима бўлшини ҳечким билмайди. Куз ойларини оҳри ноябрь хаво совуқ эди. Ташқаридаги шамолни овози ғуввуллаб қизни баттар қўрқитарди. ТУНГИ соат 22:30 Алисани онаси ўз хонасида ухлаб ётибди. Қизалоқни Ёши ўн иккида бўлса ҳам калласи яхши ишлайди ҳудди катталардек фикрлайди. Ҳуллас тун Алиса уйқуга кетди. Бир пайт шамолда очилган ойна овоздан қиз чўчиб уйғониб кети. Бу ростдан ҳам даҳшатли эди, қиз ойнани берктиш учун дераза олдига яқинлашди ва деразани ёпмоқчи болди. Шунда ойнада...........😳😳

❤1😢1
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф:МахмудоваКўҳинур
Давоми…
25-қисм
Ранглари оқариб кетганини кўрган цехдаги ишчилар Кабирага сув келтириб беришди. Бироздан кейин ўзига келиб, ишини бошлашга тараддудланди. Ичида ўйлади: “ Шунчалик ҳам қўрқаманми? Кўча тўла одам бўлса, менга нима ҳам қила оларди?”
Илгари цехдагиларнинг ҳаммаси ҳам Кабира билан гаплашишмасди. Унга бошқа оламдан келган одамдек қарашарди. Рўмол ўрамай қўйганидан сўнг Кабирага дугона тутунган қизлар ҳам кўпайди. Бошқаларнинг ҳам унга муомаласи ўзгара бошлади. Кабира инсонга биргина рўмоли туфайли бошқача кўз билан қарашларига ҳеч тушунолмасди.
Орадан етти ой ўтди.
Кабира билан Нозим бир-бириларига анча ўрганиб қолишганди. Айниқса, Нозим кундан кунга Кабирага яқинлашишни, у билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳларди. Тез-тез учрашувга таклиф қилар, шаҳар айлантириб, кинога олиб тушарди. Ҳар-ҳар замонда кийимлар ҳам олиб бериб турарди. Нозимнинг диди билан Кабираники унча мос келмасада, Кабира у олиб берган одамни ўзига жуда ҳам жалб қиладиган, очиқ-сочиқ, ёрқин ранглардаги, тор кийимларни индамай олар, бошқа пайт киймаса ҳам, Нозим билан учашганда, албатта, ўша кийимларни киярди.
Ҳамида билан бирга репититорга қатнаб, ўқишга тайёрланишни ҳам бошлаганди. Ишини ташламоқчи эди. Аммо пул масаласи туфайли давом эттиришга мажбур бўлди. Бироқ энди ҳар куни эмас, ҳафтада уч кун бориб ишлайдиган бўлди. Қилган ишига қараб ҳисоб-китоб қилиниб, ишбай ойлик олади. Нозим ҳам тез-тез қўлига пул тутқазиб туради. Қисқаси, энди у анча ўзини йўлини топиб олгандек эди.
Кечқурун Нозим билан телефонда гаплашганида унга:
- Эртага сизни зўр жойга олиб бораман. Дарсдан чиққач, уйга келиб ясаниб турсангиз, ўзим мошинада келиб сизни олиб кетаман- деди. Нозимнинг шахсий мошинаси йўқ. Балки таксида келишни мазарда тутгандир. Хуллас, Кабиранинг ичи қизий бошлади. Одатда, қаерга олиб бормоқчилигини олдиндан айтиб, роса мақтаб-мақтаб олиб борарди. Бу сафар қаерлигини ҳам айтмади. Дарсда ҳам бутун хаёли Нозим билан бўладиган учрашувда бўлди. Ниҳоят, амаллаб дарсни тугатиб олдида, Ҳамидага пешиндан кейинги курсига боролмаслигини- Нозим билан учрашмоқчилигини айтиб тез уйга жўнади. Ҳамида ҳам энди Нозимга анча ишонар, ҳатто у билан танишиб ҳам олганди. Шунинг учун кўнгли хотижам, Кабира билан хайрлашиб, фақат кечга қолиб кетмасликларини тайинлади.
Кабира уйга келиб, кийиниб-тараниб, ўзига оро бериб Нозим келишини кутиб ўтирганди. Бир пайт телефони жиринглади. Нозим кўчада кутиб турганини айтди. Чиқди:
- Ассалому алайкум Нозим ака яхшимисиз?
- Ваалайкум ассалом Кабирахон, бунча очилиб кетибсиз? Мен яхши, ўзингизчи? Ҳам ўқиш ҳам иш билан чарчаб қолмаяпсизми?
- Йўқ раҳмат. Анча кўникиб қолдимку…
- Хўш, мана бу сизга- қўлидаги чиройли нақшлар билан безатилган пакетни Кабиранинг қўлига тутқазди- кириб мана шуни ичидаги кийимни кийиб чиқинг, сиздан илтимос!
Кабира ҳайрон қолиб, нима дейишни ҳам билмай, пакетни олганча уйга кириб кетди. Ичида бир ҳовуч ҳам чиқмайдиган бир мато турганди. Қўлига олиб қараса, у кўйлак экан. Фақат ўта калта ва ўта тор. Кабира аввалига, буни киёлмайман деб чиқариб бермоқчи бўлди. Аммо негадир унақа ҳам қилгиси келмади. Бир муддат нима қилишни билмай иккиланиб турди. Кейин таваккалига эгнига илиб кўрди. Ўзи озғингина ва бўйи калта бўлгани учун бу кўйлак ўзи ўйлаганичалик тор ва калта турмади. Лекин барибир кўринишидан “анақароқ” қизлар киядиган кийимга ўхшарди. Шунинг учун кўйлакни устидан енгил матодан қилинган узун нимчасини ҳам кийволди. Мошинани Нозим тенги бир йигит бошқараётганди. Олдинда Кабирадан ташқари яна битта қиз-кийиб олгани бор йўғи бир қарич ҳам чиқмайдиган “шортик” бироқ ўшаям ярмидан кўпи йиртиқ-ямоқ! Эгнидаги кофтаси ҳам ҳаминқадар- орқаси бутунлай очиқ. Кабира билан Нозим эса орқа ўриндиқда бирга ўтириб кетишяпти. Кабиранинг кўнгли ғаш бўла бошлади. Нозимдан:
- Қаерга кетяпмиз?- деб сўради?
#кабира
https://tttttt.me/drabllar
Ҳаётий қисса
Муаллиф:

❤29🤔19🤬8🔥2👍1