ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11K subscribers
95 photos
104 videos
811 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
“Кечирилмас” айб

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов

@drabllar — қисқа ҳикоялар
😢33😐12🤬10👍76🔥3
Тинчлик истаги

— Ахир, мени ҳам бахтли яшашга ҳаққим бор-ку. Ўзим яхши кўрган инсон билан ҳаётимни давом эттиришни хоҳлайман. Эртага борадиган жойимда тошдай қотиб, тинч-xотиржам яшашим керак.Тўғрими, бобожон? Гапирсангизчи сиз. Хаётнинг паст-у баландини кўрган инсонсиз ахир.
— Болам, эртага мен ҳам борадиган жойимда тинч-xотиржам яшашни хоҳлайман...

Суҳроб АЗИМИЙ

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍2413
#ТУТҚУНЛИКДА

Кинолардаги каратэчи қизлардек
бўлишни жуда-жуда хоҳлардим. Бўм-бўш кўнглимни орзу-истаклар қамраб олган эди. Ванна эшигини тақиллатдим.
Бахтиёр ҳозиру нозир турган экан. Дарҳол эшикни очиб, мени кулбачага бошлади.
-Очилиб кетибсан, -деди кўз узолмай.
-Шефга аталганимни эшитиб, очилиб кетдимда. Яна ёқмай қолмайин.
-Қайдан биласан? Балки олтмишни уриб қўйган чолдир. Балки тоғ ортида ўлаксахўрлик қилиб юрган
қузғунларнинг биридир. Ўша тенгингми?
-Йўқ... Афсус, энди тенгимни излашдан маҳрумман. Синфдошларим орасидан уч-тўрттаси менга севги изҳор
қилган эди. Уларни ҳам тенгим, деб билмагандим. Мана, энди бир чолга совға қилинаман. Ҳали унга ёқаманми,
йўқми, билмайман. Йўлакдаги пичинг аралаш суҳбатимиз Эрнестни кўриб, бирдан узилди.
-Салом, дўндиқча. Хона манзур бўлдими дейман, тинчиб қолдинг. Ёки Бахтиёр билан ачомлашиб,
уйингни унутдингми?
-Ўчир, сариқвой! Ҳали сени сепкил босган юзингни тирноқларим билан шундай сийпалайки, онанг ҳам
таниёлмай қолсин. Қоровулнинг юзига қара, ҳали бу ҳолва. Сен ҳам қоровуллик қиладиган кун келар. Ўшанда
дўхтирни тепган мана шу узун оёқларингни ёқиб, тафтига исинаман, -дедим уларнинг гап оҳангига тақлидан.
-Ҳҳу, тилинг чиқиб қолибдику. Тинчликми? Ҳа, айтгандай, бандалик дўндиқча, отанг кетиб қолиптиймиш.
Бахтиёрнинг қўлини силтаб ташлаб, Эрнестнинг сочига ёпишдим. То Бахтиёр ажратиб олгунча, бир тутам
сочини юлиб олдим. У сўкина-сўкина ортда қолди. Хонага кирсам, Бахтиёр дастурхон тузаб қўйибди. Кечаги
тасқаралардан қолган нозу неъматлар эканлигини билиб, овқатланмайман, -дедим бўғилиб.
-Овқатлан, ҳозиргина келишдикку. Улар билан қачонгача юлишасан? Муштлашишга тайёр бўлишинг
керак. Устоз керак бўлса, мана мен. Интернатдан кетгунимча каратэ билан шуғулланганман. Бемалол булар
билан олишишим мумкин. Бироқ, сени олиб чиқиб кетолмаслигимдан қўрқаман. Бунга сен ҳам тайёр бўлишинг
керак.
Ҳарқалай, бахтимга Бахтиёр бор экан. Меҳрибончиликни жойига қўяди. Шуям мени мазах қилса, хўрласа,
нима қилардим? Эрнест сариқнинг пичингларини унутишга ҳаракат қилиб нонуштага ўтирдим.
Бахтиёр менга жавондаги китоблар орасидан спорт тўғрисида икки-учта китоб топиб берди. Ёглар ҳақида илк бор
тасаввурга эга бўлдим. Ташқаридагиларга билдирмай, машқ қила бошладим. Руҳиятим енгиллашди. Ўлим ҳақидаги
совуқ ўйлардан, қўрқувдан қутула бошладим. Бир ҳафта «дўндиқча»ни унутишди. Бахтиёр билан тинимсиз машқ
қилиб айрим усулларни ўрганиб олдим.
-Сендан яхши шогирд чиқаркан. Баъзилар бир ойда ўргана олмайдиган усулларни бир ҳафтада ўзлаштирдинг.
Қойил.
-Улар шунчаки ўрганишади.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
👍7134
Ош бўлсин

Ҳар тонг севимли хотини учун романтик нонушта тайёрлайдиган шаҳарлик аканинг, патнисда тандирдан янги узилган иссиққина нон билан ширчой олиб келаётган келинини кўриб, укасига ҳаваси келди.

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
🔥30👍12😢11🤣86
Osmondagi oyman deb kibrlanma, atrofingga yaxshilab nazar sol, yorug'likning asl manbai qayerdan kelayotganini ko'rasan...

filmdan
@Arjumandbegim
👍222
​​Mezon

—Ertaga majlisga kim boradi? Mening otam yo'q, onamning esa tuzukroq ko'ylagi.

©Arjumandbegim
@Arjumandbegim
😢46👍4🔥4
Ўзбек фожиаси

— Мен сени тушунаман, қизим. Лекин одамлар нима дейди?!

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢23👍17🔥97
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Кинолардаги каратэчи қизлардек бўлишни жуда-жуда хоҳлардим. Бўм-бўш кўнглимни орзу-истаклар қамраб олган эди. Ванна эшигини тақиллатдим. Бахтиёр ҳозиру нозир турган экан. Дарҳол эшикни очиб, мени кулбачага бошлади. -Очилиб кетибсан, -деди кўз…
#ТУТҚУНЛИКДА

Мен каби тепасида қилич ярақлаб турса, ҳаётига, ор-номусига таҳдид бўлса,улар ҳам балки бир соатда ўрганарди. Бахтиёр ака, биласизми, нимани ўйладим? Мабодо худо ёрлақаб шу
зиндондан эсон-омон қутулсам, ўқишимни давом эттирсам, физкультура ўқитувчиси бўлардим. Ўшанда қизларга
ўз-ўзини ҳимоя қилишни ўргатардим. Бошига ташвиш тушса, таслим бўлишни афзал кўрадиган қизлар камаярди.
Ожиза, деб хўрламоқчи бўлган йигитлар панд еб қолаверарди. Бу жуда керак эканлигини энди ҳис қиляпман. Ҳа,
айтгандай, ким биландир олишишим керак.
-Бизда рақиб.
-Йўқ. Сиз мени аяйсиз. Эрнестнинг жиғига тегиб кўрсам...
-Бунга ҳали барвақт. Шошилма. Инсон нималарга қодирлигини рақибига дарров билдириб қўймаслиги керак. Унда
тез енгилади. Мана, мени улар бир ношуд, қўрқоқ йигит, деб ўйлашади. Шундай ўйлаганлари маъқул.
Шу пайт Эрнест хонага кириб келди. Ранги оқариб кетган. Қўлида газета.
-Бахти, мени қидиришаяпти. «Правам» қолиб кетганидан ташвишланиб юргандим. Расмимни ҳам беришибди.
Бахтиёр «Постда» газетасини қўлига олди. “Диққат «Қидирув» деган сарлавҳа остида биринчи бўлиб Эрнестнинг
расми турарди. «Қарши шаҳар ИИБ томонидан қуйидаги шахс жиноят содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.
Эсенов Эрнест Исматович, 1975 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ҳеч қаерда ишламайди. Яшаш
жойининг тайини йўқ. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганликда
гумонланиб терговдан қочиб юрибди. Асосий белгилари: бўйи 170-175 сантиметр, сочи, қоши сариқ, кўзи кўк,
новчадан келган. Юзида сепкиллари бор.
Юқоридаги шахсни кўрган ёки қаердалигини билганлардан Қарши шаҳар ИИБга ёки яқин атрофдаги милиция
бўлимига хабар беришлари сўралади».
Хабарни ўқидиму Эрнестнинг довдираган кўзларига қараб, «Яшасин, милиция» дедим, Худди ҳали замон
мени топишиб, онажонимнинг бағрига элтишадигандек қувониб кетдим.
-Пастига қара, ўзингни ҳам ўқийсан. Кўп қувонма, -деди Эрнест хомуш тўнғиллаб.
Мен газетани юлқиб олиб, ўқий бошладим. Мени бедарак йўқолганлар сафига ёзишгандир, деб ўйлаб хато
қилибман. Жиноят содир этишда гумонланаётган эканман. Ё художон. Бир камим шу эди. Нега? Бу савол билан
Бахтиёрга юзландим.-Ўзингни бос. Ахир ўша куни дўхтирни уйдан сен чақириб чиққансан. Бу аниқ. Бироқ йўлда безориларга
дуч келганларингни ҳали милиция ҳам, дўхтирнинг оиласи ҳам билмайди.
-Вой, шўрим. Ҳали ҳамма мени одам ўлдириб, Эрнест билан қочиб кетган, -деб ўйлаётган бўлса.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
57😢24👍17🔥6
Куйиклар

Уруш. Новвойхонада ишлаб қайтган акаларининг тугуни белига боғлиқлигини кўриб, сингилларнинг кўзида парчаланган умид аста-секин томчилай бошлади. Ака айбли бошини эгди:
– Кечиринглар, бугун бирорта ҳам нон куймади...

Аржумандбегим

Драбллар | Қисқа ҳикоялар
😢669
Donishmand ona

Bir onadan so‘rashdi:
ㅡQaysi bolangizni ko‘proq yaxshi ko‘rasiz?
Ona javob berdi:
ㅡQaysiki kasal bo‘lsa–yu, hali tuzalmaganini, qaysiki, uydan chiqib ketib hali qaytmaganini, to hayot ekanman, hammasini...


Saida tarjimasi
@drabllar
22🔥11👍3👏2
Оқибат

Етимхона тарбияланувчиси 1 млрд пул ютиб олди. Қариндошлари ўзида йўқ хурсанд.

Хушнуд Тошпўлатов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢659🤬1
Ақлли ҳимоя

Ёши улғайиб қолган жанг санъати устаси қайтиб майдонга тушмасликка қарор қилди. Бироқ бир куни уни ёш ва манман бир полвон олишувга чорлади. Уста бунга эътибор қаратмади, жим ўтираверди. Ёш жангчи энди уни масхаралашга, аждодларини ҳақоратлашга тушди. Аммо бу ҳам кўзланган натижани бермади.

Охир-оқибат ёш полвоннинг ҳафсаласи пир бўлди, қўлини ювиб қўлтиғига урди-да, кетди.

Қария устанинг шогирдлари унинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон қолди, айримлари эса таъна қила бошлади:

– Наҳот сизга ўзингизнинг ёки аждодларингизнинг шаъни қадрли бўлмаса?!

Устоз бу саволга савол билан жавоб берди:
– Агар сизга бирор нарса совға қилишса, лекин уни олмасангиз, ҳадя кимда қолади?
– Эгасининг ўзида қолади-да! – дейишди улар.

– Ҳасад, ғазаб ва нафрат ҳам худди шундай. Агар биз уни қабул қилмасак, у эгасида қолади.

Ориф Толиб

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
🔥228👍6👏4
Синфдош дугоналар учрашуви

Мактабда улар ораларидан қил ўтмас дугона эдилар.

– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма, – деди у дугонасига битирув оқшомида.
– Албатта, сен ҳам.

Мактабни битирганларига эллик йил тўлиши муносабати билан уюштирилган синфдошлар учрашувида улар шу пайт давомида биринчи марта гаплашишди.

– Сени кўрганимдан хурсандман.
– Мен ҳам.
– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма.
– Албатта, сен ҳам

Девид Ҳофман

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢2010👍8😁5🔥3🤬1
Оталар

Пул тежаш мақсадида уйига пиёда келаётган отанинг йўлини юпун кийинган бир болакай тўсди:
— Амакижон, қорним жуда оч, ота-онаси йўқ етимга раҳм қилиб нон учун пул беринг!

Ота ўз болаларига ширинлик олиб бориш ваъдаси нега бажарилмаганини қандай тушунтириш ҳақида ўйлаб борар, кўприк тагидан эса “етим” боланинг елкасига уриб мақтаётган одамнинг овози акс садо берарди:
— Баракалла, болам, баракалла! Ҳозир онанг келса, бирга кетамиз.

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢23🤬20🔥115😍2🤔1
Ko'ngil guli


Roziya xola halloslab xonasiga kirdi. Sandiq ustida yig'ib qo'yilgan ko'rpachalarni yiqdi. Hatlab o'tib shoshilgancha sandiq ichidan ancha yillar ilgari tiktirgan maydagul chit ko'ylagini topdi. Ko'zguda ro'molini qayta-qayta o'rab ko'rdi. Eski g'aladonidan surma topib ko'zlariga qo'ydi. U hozirdan o'zini ancha tetik his qila boshlagandi. Hammasiga sabab, kechki ovqatdan so'ng o'g'lining ilk marta, "Mashinada shaharni aylantirib kelaymi?", degan taklifi edi. Ko'zgudagi aksiga boqib ko'rinishidan ko'ngli to'lmaganday bo'ldi va vazadagi rayhondan bir shox sindirib chakkasiga qistirdi, so'ng nim tabassum qilib o'ziga o'zi, "endi hammasi joyida, chiroylisan Roziya" deb tashqariga chiqdi. Ko'chada o'g'li Zarif mashinasini qizdirib, xotini va bolalarining imillashidan norozilarcha turar edi. Shu pallada onasiga ko'zi tushdi. Uning to'satdan bergan savoli, Roziyaning chakkasidagi rayhonini bir onda so'litdi:
—Ha oyi, qayerga otlandingiz?



©Arjumandbegim

@drabllar
😢53🤬129
Ўрнак

Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.
"Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади.
Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.
Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди.
Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди.
Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.
"Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан.
"Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.
"Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди.
Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди.

Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири

➡️ Драбллар | қисқа ҳикоялар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍13👏4
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Мен каби тепасида қилич ярақлаб турса, ҳаётига, ор-номусига таҳдид бўлса,улар ҳам балки бир соатда ўрганарди. Бахтиёр ака, биласизми, нимани ўйладим? Мабодо худо ёрлақаб шу зиндондан эсон-омон қутулсам, ўқишимни давом эттирсам, физкультура ўқитувчиси…
#ТУТҚУНЛИКДА


Илоё,
қирилиб ўлинглар. Бошимга яна қандай балоларни тайёрлаб қўйибсанлар. Чиқ, йўқол баринг. Мен ўлишни истайман.
Дўхтирнинг хотини, болалари мени қанчалик ёмон қарғаб йиғлашаётгандир. Одамхўрлар.
Мен Бахтиёрни ҳам, Эрнестни ҳам эшикдан итариб чиқариб, ичкаридан тамбалладим. Биттаю битта ёстиққа
ўзимни юзтубан ташлаб ҳўнг-ҳўнг йиғладим. Икки соатлар чамаси обдон кўз ёши тўкдим. Чанқаб
ўрнимдан қўзғалаётганимда қўлим ёстиқ остидаги пичоққа тегиб кетди. Қора дастали бу пичоқ қотиллик қилиши
мумкин. Ҳозир ўламан. Балки ярим соат, балки бир соатдан кейин бу одамхўрлар мени ўлик ҳолда топишади.
Эсизгина, ҳур кетдида, деб афсусланади, Бадр. Мен ҳам ўзимни ўлдирсаммикан, деб Эрнест ҳам иккиланиб қолса
керак. Ўлмаганда совчи қўйиб уйланардим, деб Бахтиёр деворга бошини уради. «Бадр, дўндиқчани
Сирдарёгами, Анҳоргами олиб бориб ташлайлик, балиқлар дуо қилади», дейди. «Тўхтанглар, жанозасини ўқиб қўяй»,
дейди мулла. «Энди шефга бошқа дўндиқчани топиш керак», дейишади. Менинг ўлигимни қопга солиб дарёга
ирғитишаркан, муздек сув бағрига олади. Сув тагида оч юрган балиқлар, балки илонлар ҳам бордир. Атрофимни ўраб,
тилка-пора қилиб ейишади. Хаёлларим шу ерда узилди. Сувни, эслаб совқотган эдим.
Ё худо, ўлсам ҳеч кимга ўзимнинг бегуноҳ эканлигимни айтолмайманку. Онажоним йиғлаб-йиғлаб кўр
бўлади. Ўзинг йўл кўрсат. Ўзинг паноҳ бўл мен етим қизга.
Айбсиз айбдор бўлганим ичимда бир гулхан ёқардики, унинг алангасида вужудим қовриларди. Бу пичоқ барибир
қотилликка қўл уради. Балки улардан бирортасидан аламимни олиб, сўнгра…

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
51😢16🔥6😁2🤣1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Илоё, қирилиб ўлинглар. Бошимга яна қандай балоларни тайёрлаб қўйибсанлар. Чиқ, йўқол баринг. Мен ўлишни истайман. Дўхтирнинг хотини, болалари мени қанчалик ёмон қарғаб йиғлашаётгандир. Одамхўрлар. Мен Бахтиёрни ҳам, Эрнестни ҳам эшикдан итариб…
#ТУТҚУНЛИКДА

Эшик зарб билан тақиллади. Очмасам, бузиб киргудай. Очдим. Рашид экан. Мен унга илк бор синчиклаб
разм солдим. Қора қош, қора кўз. Ранги ҳам қора. Мўйлаби қулоғига етишига сал қолган. Сочи узун
ўстирилганидан бантик тақса бўларкан. Гавдали. У эшикни тамбалади. Мен кўрпача устига келиб ўтирдимда, ўнг
қўлимга яширилган пичоқнинг дастасини тутдим.
-Салом, дўндиқча. Кел қани. Ҳали аразлаб ўтирибсанми? Кел, тиззамга. Сени қанча қийналиб олиб келдим.
Осонгина шефга бериб қўяманми? Сен меникисан. Хизматимда бўлган барча қизу жувонлардан дилбарроқсан.
Ўз хоҳишинг билан мени десанг, озодликка чиқараман. Сени жиноятчи, деб қидиришаяпти. Айбсизлигингни
исботлолмайсан. Оқибатда қамалиб кетасан. Мени шайкамга қўшилиб, анча пул ишлаб олсанг, эртага пул билан
ҳамма балодан қутулиб кетишинг мумкин. Ишинг қийин эмас. Эшик тақиллатасан. Бир кечага жой бериб
туролмайсизми? Мусофирман дейсан. Шу пайт биз кириб борамиз. Бошида қийналишинг табиий. Кейин ҳар куни
тушган мулла жирингни санаб виждонни ютасан, ундан кейин яшаш енгил кўчади. Боз устига сен ёш,
соғлом, гўзал аёл сифатида катта пул ишлашинг мумкин. Шаҳарнинг бағри кенг, мен султон бўламан, сен
малика. Кел…
У қўлларини чўзганча мени бағрига имларди. Қўрққанимдан гапиришга ҳам ҳолим келмасди. Кўйлагини
еча бошлагач, ундан ғижиниб, ўта чаққонлик билан эшикни очдим.
Қўлимга пичоқни олиб: «Чиқиб кетинг, бўлмаса ўзимни ўлдираман» -дедим.
Рашид пичоқни кўрдию, тундлашди: -Бахтиёр!
Унинг ҳайқириғидан менинг кичиккина зиндоним «зир» титради. Ўзим ҳам бир учиб тушдим. Бахтиёр олисда
эмас экан. Балки эшик ортида тургандир, дарров бўй кўрсата қолди.
-Пичоқ қаердан келди?
-Кўрганим йўқ,ҳайронман.
-Сизлар базму жамшид қилган кун сабзи тўғраш пайти қолиб кетган эди, бу ёққа ўтгунча уни енг
орасида олиб кирдим, -дедим мен.
-Пичоқни ол, Бахтиёр, -деди у.
Бахтиёр пичоқни олишга уринганда ўзи ўргатган усуллардан бирини ишга солдим. Ортига ўгирилиб чиқиб
кетаётган Рашид ичини ушлаб мук тушиб қолган Бахтиёрни кўриб ҳайрон бўлиб тўхтади.
-Ҳали битта қизга кучинг етмайдими? Латтачайнар.-Қани, дўндиқча, бизга ҳам ишлатиб кўрчи ҳунарингни, -деди Рашид ортига қайтиб. Мен Бахтиёрга
қарадим. У бош чайқади. Индамай туравердим. Пичоқни қўлимдан олди:
-Шундай қиламанки, акажон деб ўзинг оёғимга йиқиласан. Бахтиёр, буни паёгини уз. Менга гала
текинхўр керак эмас. Очлик азобини тотиб кўрсин.
Рашид чиқиб кетди. Бир балодан қутулганимга шукур қилдим. Унинг шовқини ташқарига кўчди. “Шефга
атаганмиш. Сен бандитларда виждон, лафз деган нарса борми? Бир-бирингни ғажишга тайёрсанлар. Пичоғимни олиб
кетмасанг, барингни битта-битта тинчитардим. Жаҳл устида яна машқ қила бошладим. Оёқларим билан деворларни
тепдим. Шунда пастки ёки юқориги қаватдан норози овоз эшитилди. Демак, қўшнилар бор. Бор кучим билан
деразага қўйилган фанерни тепгандим, унинг орқасидан ойна, яна панжара қўйилган экан, фанер ёрилиб кетди.
Деразанинг икки кўзи синди. Панжарага бориб урилган оёғимни ерга босолмай қолдим. Оғриқдан инграб юбордим.

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
85👍21🔥8😁2🥰1
Қамоқхона кутубхонасидан маҳбус китоб сўраяпти:
— Кечирасиз, «.............» китоби борми?
— «............» китоби бизда йўқ, лекин муаллифи шу ерда.

Хуршид Абдурашид

@drabllar — қисқа ҳикоялар
😁23😢16🤔63🔥3
Оталар

Пул тежаш мақсадида уйига пиёда келаётган отанинг йўлини юпун кийинган бир болакай тўсди:
— Амакижон, қорним жуда оч, ота-онаси йўқ етимга раҳм қилиб нон учун пул беринг!

Ота ўз болаларига ширинлик олиб бориш ваъдаси нега бажарилмаганини қандай тушунтириш ҳақида ўйлаб борар, кўприк тагидан эса “етим” боланинг елкасига уриб мақтаётган одамнинг овози акс садо берарди:
— Баракалла, болам, баракалла! Ҳозир онанг келса, бирга кетамиз.

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢255👏4