ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11K subscribers
95 photos
104 videos
811 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 8-қисм -Айтмайман. Уларга ташвиш бўлиб нима қиламан. Ажалим етган бўлса, ўлиб кетавераманда. Ўлимдан қўрқмайман. Мана, Расул дўхтирни энди ҳеч ким безовта қилолмайди, ҳеч кимдан қўрқмайди, ташвишланмайди. Ҳозир машина ўқдек учиб авария бўлса…
#ТУТҚУНЛИКДА

9-қисм

Мен узоқлашмасдан эшик орқасига ўтирдим. Чунки бўладиган суҳбат менинг тақдирим ҳақида бўлишини англардим.

-Қизчани нима қиламиз, Рашид ака, олиб юраверамизми?

-Нима қил, дейсан?

-Менга совға қилсангизчи?

-Иштаҳанг карнайку. Бадр. Мен турганда сен қизга эришмоқчимисан?

-Эрнест, сен нима дейсан? Айтчи, адолат юзасидан дўндиқчага ким ҳақли?

-Ҳаммаям меҳнат қилди. Лекин сизнинг бошчилигингизда.

-Бахтиёр, сенчи? Дўхтирни тепаётганингда, оёғинг калталик қилдими, дейман?

-Мен сизлар билан биринчи марта бўлаяпман. Сизларни қандай гуруҳ эканлигингизни билмайман. Мен ўз

ихтиёрим билан одам ҳам ўлдирмасдим, қиз ҳам олиб қочмасдим.

-Ўйиндан чиқмоқчимисан? Чиқсанг, дўхтирнинг ўлимини бўйнингга олибгина чиқасан.

-Икки ўн беш - бир ўттиз. Бироқ қизчани қўйиб юбориш керак.


-Бунинг иложи йўқ. У сотади

-Уни менга беринглар. Ҳеч ким тополмайдиган жойларга олиб кетаман. Уни ёқтириб қолдим.

-Қанча берасан?

-200 мингга кучим етади.

-Афсус, сенга ҳам, қизга ҳам ишонмайман. Сен уни қўриқлайсан. Агар бирор гап бўлса, ўша заҳоти

ўласан.

-Қизча ҳаммамизники, шеф. Бироқ сизга бағишладик. Бизниям улушимиз бор, сиздан кейин, албатта, -деди

Эрнест деганлари ҳиринглаб.

«Эй, худо! Улар нималар деяпти? Мени бўлишмоқчи. Энди бу кеча мени хор қилишадими? Ота-онам умид

билан ўстирган. Ўзинг мадад бер, улардан асра» дея худога илтижо қилардим.


Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
👍58😢4618🤣1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 9-қисм Мен узоқлашмасдан эшик орқасига ўтирдим. Чунки бўладиган суҳбат менинг тақдирим ҳақида бўлишини англардим. -Қизчани нима қиламиз, Рашид ака, олиб юраверамизми? -Нима қил, дейсан? -Менга совға қилсангизчи? -Иштаҳанг карнайку. Бадр.…
#ТУТҚУНЛИКДА

-Қиз масаласини тўхтатиб, Қаршидан хабар олиш керак. Нима гап, нима сўз? Из қолдирмадикми? Эрнест,

нега «уф» тортаяпсан?

-Правам тушиб қолган. Қаёққа тушганини билмайман.

-Қовун туширибсанку. Олишувда тушгандир.

-Балким.

-Мабодо сендан гумон қилишса, бўйнингга олиб кетасан. Йигитчилик, деб шунга айтадилар. Эҳ, касофат.

«Пахтазор»да яшайдиган укангга телефон қил, Бадр. Разведка қилсин. Укангни пишиқла. Сени сўрашса,

«Ипподром»да савдо қилаяпти, десин. Тушундингми?

-Хўп. Ярим соатдан кейин сизга ахборот етказаман.

-Яхши, мулла акангга айт, битта палов ясасин. Қизни энг ичкаридаги хонага олиб киринг. Бахтиёр

қоровулликка турсин. Бу кеча бир базм қилайлик. Эрнест, правангни унутда, дугоналарингдан таклиф қил. Бошга

тушганини кўз кўради. Давай, ишга киришинглар.

Рашиднинг ҳар бир буйруғини эшик орқасидан қўрқа-писа эшитдим. Мен ҳақимда узил-кесил қарор

чиқаришмади, шекилли, деб енгил тин олдим. Бироқ Қаршидан келган ахборотни қандай эшитсам? Фикру хаёлим

шунда. Йигитларнинг хонасидаги «тиқ» этган овоз менинг эътиборимдан четда қолмас эди. Улар ярим соатлар

чамаси сабзи тўғрашди. Демак, бугун бу жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам келса керак. Рашид кетса,

Бадр тўдабоши бўларкан. Шу боис унинг овози баланд чиқа бошлади:

-Тезлаштиринглар, вақт зиқ. Меҳмонлар келиб қолишади. Бахтиёр, дўндиқчани ичкари хонага олиб кирдингми?

ДАВОМИ БОР

https://tttttt.me/drabllar
👍51😢3428
ЭРК

– Алло
– Алло, қалайсан? Тўйга чиқасанми? Сенга қараб турибмизку!
– Йўқ, оғайни, уйга меҳмон келиши керак. Мен...
– Эээ, меҳмон сени кўргани келармиди? Бўл, чиқақол!
– Дарсларим ҳам кўп...
– Ярим кунда нимани ҳам қойиллатиб ўрга-нардинг? Эртага етказиб оларсан?!
– Бошим ҳам оғрияпти...
– Ана, тўйга чиқсанг ёзилиб кетади. Бўл энди! Чиқасанми ўзи йўқми?
– Истамайман!
– Шунақа демайсанми?! Бўпти, гаплашамиз...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍36🔥54🤬4🤔1
Ўрнак

Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.
"Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади.
Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.
Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди.
Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди.
Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.
"Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан.
"Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.
"Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди.
Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди.

Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири

➡️ Драбллар | қисқа ҳикоялар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2712😢7🔥5
#ТУТҚУНЛИКДА

10-қисм


Бор, бечора маъшуқанг отасидан ҳам айрилиб қолибди. Лекин айтма. Базмни бузмасин.

Бу хабардан бир зум гангиб қолдим. “Дадам, дадажоним ўлибди! Ичимдан бир нима узилиб кетгандек бўлди.

Нега? Дўхтир етиб бормагани учунми? Ёки мен қайтмаганим сабаблими? Нима бўлсаям дадамдан

айрилибман. Бироқ нега жимман? Нега кўз ёшларим йўқ? Дийдам қотиб қолганми? Демак, бугун бир эмас, икки

ўлик қабристонга қўйилган. Иккаласигаям мен сабабчи. Эй худо, шунчалик шумқадамманми? Бир пайтлар

бахтли қизалоқ эдимку. Дадам доим тиззаларига чиқариб эркалатиб, «кенжа қизим, эркатойим» деб бағирларига

босардилар. Акам шунчалик хўмраярдики, мени еб қўйгудек. Пахтадан қайтиб, «вой дадам»лаб йиғлаб

ётгандир. Опаларимчи? Оппоқ, азадор кийим уларга ҳечам ярашмагандир. Кимга ҳам ярашарди? Барига

мана шу разиллар сабабчи. Улар ҳеч бир сабабсиз икки кишининг бошига етди. Яна базму жамшид қилармиш”.

Хаёлларим адоғига етмай эшикни очиб, Бахтиёр кириб келди. Шаҳд билан ўрнимдан турдиму, йиғлаб юбордим.

Югуриб бориб, уни ура бошладим. Юзларини тимдаладим. У менга қаршилик қилмади. Ўзини тутиб берди: «Уравер, қизгина. Сен ҳам, мен ҳам бахтиқаро ёшлармиз. Тенгдошларимиз сайр қилиб юришибди. Деразадан қара, уларни

кўрасан. Сен асира бўлсанг, менинг ҳам тақдирим сеникидан пеш эмас. Сен ҳам фақат қочиш ҳақида

ўйлайсан, мен ҳам. Сен отангдан кеча айрилган бўлсанг, мен уни бир бор кўрмаганман. Юр, бошқа хонага

ўтишинг керак».

Мен ўкириб йиғладим. Зумда мўйлабини силаб Бадр кириб келди. Унинг қўрқинчли башарасидан бу сафар

сесканмадим. Энди мен учун ҳамма нарса тугагандек бефарқ бўлиб қолгандим. Бахтиёрни қўйиб, унга

юзландим. Дадамни қаро ерга ётгани кўз олдимга келиб, Бадрнинг олдида қанчалик ожиз ва нимжон бўлишимга

қарамай, унинг бўйнига ёпишдим. Ғойибдан пайдо бўлган куч ёрдамида жон-жаҳдим билан бўға бошладим.


Давоми бор...

https://tttttt.me/+k4kxNJjcJK1hNGI6
👍59😢2915🔥9
БУГУНГИЛАР

Калифорниянинг жазирама қуёши тафтида товланиб ётган икки биродар Ирвин билан Ливан оч бўридай соҳилда айланиб юрган аёллардан кўз
узмасди.
— Қалай, бўладими? — сўради Ирвин.
— Йўғ-а, жуда семиз экан, — деди Айван.
— Униси-чи?
— Ҳаддан ташқари озғин.
Ҳафсаласи пир бўлган Ирвин бир қултум пиво отишга улгурмаган ҳам эдики, Айван ҳайқириб юборди:
— Вой-бўй! Қоматингдан аканг! Ана у жононларни қара!
Бинафшаранг либосдаги икки сулув ўзини кўз-кўз қилиб йигитлар ёнидан ўтди.
— Қалай, бўладими? — сўради бири иккинчидан.
— Йўғ-э, умрида қиз кўрмаганга ўхшайди-ку булар, — лабини бурди малласоч қиз
.

©Патрик Трэй
@Drabllar
😁1711🤣8👍5😐2
Ajab-ajab

Sovuqdan tish takillaydi, yer depsinib, tezroq uyga yetib olishni o‘ylaysan.
Nozimjon bozor-o‘charni ko‘tarib, bekatga kelganida yo‘lini yoshgina mo‘ltoni qiz to‘sdi.
– Ako, baxtingizdan ochaymi yo taxtingizdan?
– Shu sovuqda baxt-taxtga balo bormi?!
– Ming so‘mingiz yo‘qmi?
– Ma.
– Siz yaqinda uylanasiz, enangiz bi-ir ajoyib qiz topgan...
Yigit kechqurun uyiga kirib keladi, beshik tebratayotgan xotiniga jilmayib qaraydi...


©Shoniyoz Meliboyev

@drabllar ㅡ yaqinlaringiz uchun eng yaxshi tavsiya!
🤣54👍107😁4
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 10-қисм Бор, бечора маъшуқанг отасидан ҳам айрилиб қолибди. Лекин айтма. Базмни бузмасин. Бу хабардан бир зум гангиб қолдим. “Дадам, дадажоним ўлибди! Ичимдан бир нима узилиб кетгандек бўлди. Нега? Дўхтир етиб бормагани учунми? Ёки мен қайтмаганим…
#ТУТҚУНЛИКДА

11-қисм


Бахтиёр бизни ажратишга шошилмасди. Кутилмаган ҳужумдан шошиб қолган Бадрнинг бақувват қўллари икки

елкамдан итара бошлади. Кўзлари хонасидан чиққудек даҳшатли тус олди.

Бадр мени даст кўтариб олдию, улоқтириб юборди. Хона тўридаги ойнали жавонга оёғим тегиб, икки кўзи чилчил синди. Бошим дераза рахига бориб урилиши мумкин эди. Фақат Бахтиёрнинг ҳушёр турганлиги туфайли кеча

яраланган бошим яна лат емади. У мени бош томонимдан ушлаб қолган ва оқибат бошим унинг юзига

қаттиқ урилиб, бурни қонаб кетган эди.

-Ўлдираман бу манжалақини! Сирдарёнинг балиқларига ўлигини едирмасам, отимни бошқа қўяман.

-Ўлдир, ўлганим яхши. Дадажонимнинг ёнига бораман. Одамхўрлар. Мени дадам сизларга нима ёмонлик

қилувди? Ҳали элликка ҳам кирмаган эдилар. Воҳ, дадажоним! Мени нима учун дунёга келтирдинглар? Шу тўрт

кучукка ем қилиш учунми?

-Бахтиёр, чурбан, айтма дегандимку?

-Ўзи эшик орқасидан эшитган экан. Кирган заҳотим мени юмдалаб ташлади.

Бадр Бахтиёрнинг башарасига қараб «Бор, юзингни юв, қонга белабдику» -деб чиқариб юборди. Кейин

менинг тепамга келиб ўшқирди:

-Сенинг бахтсизлигинг бизни тўдага йўлиққанинг. Бу дадангга ҳам, онангга ҳам, дўхтирнинг оиласига ҳам

яхшилик келтирмади. Даданг ўлган бўлса, ажаб қилибди. Қизининг ор-номусини ўйлаб кечалари ухламай,

қаердалигини билолмай чорасиз ўтирган отангнинг азоби енгиллашибди. Бироқ бизда раҳм-шафқат йўқ. Рашид

йўқлиги учун жонинг омон қолди.Яна у дунёга ҳур қиз бўлиб кетишингни истамадим.


Давоми бор...



https://tttttt.me/drabllar
😢56👍2117🤔6
БАХТ

— Қўлингдаги нима у?
— Бахт.
— Нега у бунчалик кичкина?
— У фақат менга тегишли. У жуда чиройли.
— Ҳа... зўр!
— Озгина берайми?
— Майли...
— Кафтингни тут.
— Вой, иссиқ экан...
— Ёқдими?
— Албатта, раҳмат.
— Яқинларга раҳмат айтишнинг кераги йўқ.
— Нима учун?
— Улар ҳаммасини сўзсиз тушунадилар.
— Бегонлар-чи?
— Уларга раҳмат деб айтишади.
— Қўлимда бахт борлиги сабаб кўнглим ҳало-
ватни ҳис этяпти.
— Ҳар доим шундай бўлади.
— Уни ким биландир бўлишсам-чи?
— У ҳолда бахтинг янада катталашади.
— Нега?
— Билмадим. Лекин у янада қайноқроқ бўлади.
— У куйдириши ҳам мумкинми?
— Қўлни ҳавас куйдиради. Бахт эса куйдирмайди.
— Ким билан бўлишишимни биламан.
— Бундан жуда хурсандман.
— У ҳолда...
— Омонликда кўришгунча. Бахтни баҳам кўриб
яшашни унутма. Ахир бу дунёда бахтга зорлар
бисёр .


©Марек Хласко

@Drabllar - ga do'stlaringizni ham taklif qiling
23👍14🔥11
Qo'rquv

-Pora olgan kunim uyga borgunimga qadar yuragim uvishadi.
-Vijdoning qiynalarkan-da...
-Yo'q, uyushtirilmaganmi deb hadiksirayapman...

©Bobur Nusratov

@Drabllar
😁38😢18👍8😐4
#ТУТҚУНЛИКДА

Ахир бугун сенинг

шарафингга базм уюштирилаяпти. Базм тугагач, сен кўпкарига қўйилган улоқдек гоҳ у қўлга, гоҳ бу қўлга

тушасан. Шунда мени бўғмоқчи бўлган нозик қўлларингдан аламимни оламан. Айтганча, тепкинг ҳам ҳали

ёдимда.

У гапини тугатиб мени бир тепдида, чиқиб кетди. Юзтубан ётганча роса йиғладим. Ниҳоят Бахтиёр мени

бошқа хонага бошлади. Хонадан чиққан заҳотим сабзи тўғраб қолдирилган пичоққа кўзим тушди. «Вой

оёғим» дедиму, Бахтиёрни чалғитиб эгилиб, шундоққина кўрпача устида турган пичоқни сездирмай енгимга

тиқдим. Энг тўрдаги хонага етиб келдик. Уларнинг диди чакки эмас. Хона тор ва қоронғу. Хонага кирдиму, дарҳол

Бахтиёрни пичоқлаб ўлдирсамми, деб ўйладим. Бироқ, улар битта эмас. Ёмғирдан қутулиб, дўлга тутиламан.

Яхшиси, ўзимни ўлдириш учун сақлаб қўяман. Ўлсам ҳам дадажоним ёнига пок ҳолда кетишим керак. Энди

мен бахтиқаро онам ҳақида ўйга ботдим. «Нима қилаётган бўлса? Дадамни олиб чиқиб кетишгандир. Икки

опамга суяниб ҳўнг-ҳўнг йиғлаётгандир. Мен ҳам дард устига чипқон бўлдим. Энди менинг тириклигим ҳам

уларни қувонтирмас. Олиб қочилган қиз кимга керак? Номим ёмонга чиқди-қолди. Ўлимгина менинг аҳволимни

енгиллаштиради. Хайр, аяжон, хайр мактабим, синфдошларим, алвидо!»

Пичоқни олиб Бахтиёрнинг тескари қараб хаёлга ботганидан фойдаланиб, кўксимга санчмоқчи бўлдим.


Лекин Бахтиёр кўриб қолди. Шартта қўлимдан тортиб олдида, ёнимга ўтирди

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
👍42😢2521
ДЎСТ

– Мен сени дўстинг бўлмоқчиман!
– Бор-е..
– Илтимос, мени ўзингга дўст қил.
– Йўқ, кет..
– Дўстинг бўлай...
У унинг ортидан тинмай юраверди. Ташқаридан қараганлар унинг бу инсонда нима иши бор экан, деб ҳайрон бўлишлари табиий эди.
– Кел, дўст бўламиз!
– Йўқ, дедим-ку!
– Дўст бўлсак, яхши эди-да..
У тинмай ушбу таклифини қайтараверди, у таслим бўладиганга ўхшамасди.
– Мен дўстинг бўлишни хоҳлайман...
– Йўқ, бўлмайди!
– Дўст бўлақолайлик!
– Бўлмайди...
– Дўстинг бўлай!
– Йўқ, дедим-ку!!! - у бироз овозини баланд қилди, - кет, дедим, бор!
У хафа бўлди.
– Мен шунчаки, дўстинг бўлишни хоҳлагандим..
У хафа бўлганини сезиб қолди.
– Хафа бўлма, мен сен билан дўст бўлолмайман...
– Нега, нега мен билан дўст бўлолмайсан?
– Мен сен билан дўст бўлганимдан кейин, сен ҳақингда қайғуришим керак, сени ўзимни яхши кўргандек яхши кўришим керак, яхши ва ёмон кунингда сен билан бирга бўлишим керак, булар ҳали бошланиши, - деди ҳалиги бир дона ҳам дўсти йўқ одам, - мен буни уддалай олмасам керак деб қўрқаман, кечир, - деди-ю, дўстлик таклиф қилган одамдан узоқлашди...

Аҳмад Али Муҳаммад

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍11😢75
Forwarded from ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар (Toshpolatov Xushnud)
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди.

Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди.

Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди.

Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

https://tttttt.me/drabllar
👍20🔥73
#ТУТҚУНЛИКДА

Шошилма қизгина. Сени қутқазишнинг йўли топилар. Мен сен билан. Сени яхши кўриб қолдим. Қанийди,
эркин бўлсак. Шу бугун совчи жўнатардим. Мактабни тугатганингдан сўнг уйланардим. Пичоқни ўзингга урма.
Ма, яшириб қўй. Балки бу билан уларни бирин-кетин тинчитиб қочармиз. Фақат сен ўзингни ўлдирма, сиқилмай тур,
илтимос.
Бахтиёрнинг юзига тикилдим. Ҳатто мен тимдалаган юзидаги қонталаш излар ҳам унга ярашиб тургандай.
Қоп-қора кўзларида катта ўйлов ва қўрқув бордек. Ҳартугул, хаёли жойида эмас. Севиб қоптилар. Мен
ўғрига тегишга рози бўлармидим. Унга бўйсуниб пичоқни яшириб қўйдим, Жон ширин эканда. Бахтиёр
кўзимга энг яқин одамимдек кўрина бошлади. Бу ҳам тўдага адашиб кириб қолган. Балки икковлашиб
қочармиз. Асосий қоровулим шу йигитку. Тўданинг ичидаги энг чиройли, ёш йигит ҳам шу. Менга қўполлик
қилмаяпти. Бадрнинг тепиб чиқиб кетганини эслаб, хўрлигим келди.
-Агар менга ачинсангиз, милицияга телефон қилинг, -дедим ялиниб.
-Мен ҳам ташқарига чиқолмайман. Улар менга ишонишмайди. Эрнест кузатаяпти.
Шошилмаслик керак. Кеч бўлсин. Бу ерга қизлар келади. Ичиб маст бўлиб ухлаб қолишса...
-Маст бўлиб қутуришсачи? Унда мен нима бўламан. Боя Бадр «тунда сен йигитлар қўлида улоқ бўласан»
деди.
-Мен ўлмасимдан бу савдо бошингга тушмайди. Ўлсам, сени ҳимоя қила олмайман. Балки худо биз
тараф бўлар. Айтчи, қочиб кетсак, менга тегасанми?
-Ўғрига тегмайман. Барибир қамалиб кетасиз.
-Жиноятим унча оғир эмас. Дўхтирни мен қўшилиб тепмадим. Рашиддан қўрқиб тепасида турдим, холос.
Жазо муддатимни ўтагунимча кутиб туролмайсанми. Ҳали ёшсанку?
Унинг бу илтимосидан энсам қотди. Ўзим нима аҳволдаю, келажак ҳақида ўйласам.
-Мени келажагим йўқ, энди. Шунинг учун бўлмағур гапларни қўйинг. Энди менга ёруғ дунё
керакмас.
-Исминг нима асли?
-Холида.
-Яноғингдаги холинг учун шундай ном қўйишгандир. Кўзларинг чиройли, катта-катта, маъсум.
-Ҳали шеър ҳам тўқирсиз.
-Арзийсан. Ҳеч бўлмаса катта шоирларнинг шеърларидан айтиб бераман.
-Шеър айтиш ўрнига менга оқ рўмол топиб келсангиз. Дадаси учун битта рўмол ўрамаган қиз ҳам
фарзанд ҳисобланадими?
-Мени кечир. Бу гапларнинг мавриди эмас, -дея Бахтиёр ўрнидан туриб кетди.
Мен ёстиқни олиб ёнбошладим. Қўл-оёқларим қақшаб оғрирди. Шу кўйи ухлаб қолибман. Тушимда яна
дадам: менинг хонамга бир сават нон кўтариб келяпти. Бошимда ўтириб, сочларимни силаяпти. Бирам ёқимли.
Дадажон, мени олиб кетинг, бу дунёми, у дунёми, сизнинг ёнингизда бўлсам бас, деб йиғлаб этагидан
тутяпман. Бироқ дадам мени олиб кетмадилар. Ортидан «дадажон» деб бақириб уйғониб кетдим. Қарасам, тепамда
Бахтиёр ўтирибди. Сочларимни силаган ҳам шу бўлса керак. У менга чой тутди, кўп алаҳсираганимни айтди.
Ёнида эски оқ сурп. Қўлимга олиб икки буклаб бошимга ўрадим.
-Уларнинг базми бошланмадими? -дедим ҳорғин овозда.
-Базм тугаб, тонг отяпти, -деди у мамнун.
-Демак, иккинчи тонг ҳам отяпти. Рашид бу кеча ҳам мени тинч қўйибдида.
-Ҳа, Рашиднинг «дугона»си келди. Икки-учта қизлар. Аввал роса танса тушишди. Кейин хоналарга кириб гум
бўлишди.
-Нега уйғотмадингиз? Қочардик. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир. Тушимда дадам нон бердилар. Бу ризқ.
Демак, мен ўлмайман.
-Илоё, ўлмагин, Холида. Эрнест эшик олдида ўтирибди. Бир қултум ҳам ичмаган.
-Пичоғимиз борку. Битта Эрнестга кучингиз етмайдими?
-Мулла акаям уйғоқ. Қарта ўйнаб ўтиришибди. Ҳозир иложи йўқ. Кечга ош олиб келувдим. Уйғотмадим.
-Оши бошидан қолсин.

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍6337😢14🔥8🤔6🤣3😁1
МУҲАББАТ

Баҳор келиши билан оқ, сариқ, қизил ва бинафшаранг гуллар очилди. Улар узра ёш ва қувноқ капалаклар учиб юрар, биридан иккинчисига қўниб, қисқа ҳаётнинг гўзаллигидан завқланарди. Бир куни жозибали капалак бўтакўзга қўнди ва гул унга ошиқи беқарор бўлиб қолди.
— Азизим, учиб кетма, илтимос! — деди ёлбориб бўтакўз.
— Қўйвор, — деди капаклак, — анави наъматакка қўнгим келяпти.
— Йўқ, меникисан, умримнинг охиригача сени севаман!
Бўтакўзнинг муҳаббати бағоят кучли эди. Капалак эса гулга ҳижрон азоби озор етказмасин учун учиб кетмади. Бироқ кўп ўтмай ўзи зерикишдан вафот этди.


©Александр Неверов

@Drabllar
🔥20😢12👍53
БАХТ ИЗЛАБ...

Бувам билан бувимнинг тўйларига бугун эллик йил тўлди. Ҳелен билан яшаётганимга бир йил бўлмай туриб ажралишга қарор қилган куним шу ҳақда ўйладим ва оёғимни қўлимга олдим-да, уларнинг ҳузурига югурдим.
— Эллик йил бирга яшаш бахти нима? Буни қандай уддаладингиз?
Бувам жавоб беришидан аввал мириқиб кулди.
— Бу саволни берган экансан, демак, рафиқанг билан тил топишишда қийналяпсан. Бошқалар каби оғриқ бераётган тишдан дарҳол қутулиш ўрнига уни сақлаб қолишга уринаётганингдан хуpсандман. Мен бенуқсон аёлни излашдан тўхтаб, ўзим бенуқсон эркак бўлишни истаган куним бувингни топганман.

Роберт Рул

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍439🔥8
​​​​​​​​Қозиқ

Қизим, ихтиёринг ўзингда. Биз сени, мана шуни танлайсан, деб мажбурламаймиз. Юрагингга қулоқ тут. Бу сенинг ҳаётинг. Мана икки номзод, бировини танла!

Aржумандбегим

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😁41🔥9😢9👍5🤔21
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Шошилма қизгина. Сени қутқазишнинг йўли топилар. Мен сен билан. Сени яхши кўриб қолдим. Қанийди, эркин бўлсак. Шу бугун совчи жўнатардим. Мактабни тугатганингдан сўнг уйланардим. Пичоқни ўзингга урма. Ма, яшириб қўй. Балки бу билан уларни бирин…
#ТУТҚУНЛИКДА


-Унда ҳориб қоласан. Сен узоқ вақт асираликда қоладиганга ўхшайсан. Яхшиси, овқат егин, кейин
спортдан хабаринг бор экан. Мен билан шуғуллан. Қачондир ўзингни ҳимоя қилишингга тўғри келади.
-Улар менга индашмайдими?
-Қиш чиққунча сени роса боқишади. Кейин шефга олиб бориб совға қилишади. Кеча меҳмонлардан бири -
шефнинг ёрдамчиси шундай таклиф қилди.
-Шеф, ким у?
-Мен ҳам, ҳатто Рашид ҳам танимаймиз. Танишиш учун сен баҳона бўласан, шекилли. Бу орада кўп. Мен буларнинг ишончини қозониб кўчага бемалол чиқадиган бўлиб олсам, милиция ва уйингдагилар билан
боғланардим.
-Озодликка чиқиш энди менга аввалги бахтиёрлигимни қайтариб бермайди. Бироқ дўхтирнинг, дадамнинг
қотиллари жазоланишини истайман, -дедим Бахтиёрга.
Мен энди ўлим ҳақида эмас, ўч олиш ҳақида ўйлаётгандим. Тушимда дадам менга ризқ берди. Демак,
қасос олиш учун умр берди. Ўзимни ўлдирсам, Бадр айтганидек, Сирдарёнинг балиқларига ем бўламан, холос.
Мен Бахтиёрга ювинишим кераклигини айтдим. У мени ваннага киритиб, устимдан қулфлади ва ошхонага кетди.
Жароҳатларим азоб берсада, ювиниб икки кунлик ғам-ғуссаларни ортга ташлагандек тетиклашдим. Қум, тош, лой
ёпишган сочларим яна жилоланди. Кўзгуга қараб, кўзларимга термулдим. Кўзгудаги гўзал кўпкарида улоқ
бўлмаганидан мамнун боқарди. Бироқ бу «Дўндиқча» шефга аталган. Шеф ким? Бирор ашаддий жиноятчими?
Террористми? Наркоманми? Ҳарқалай, Бахтиёрнинг гапига кирганим маъқул. Спорт билан шуғулланаман.
Жиноятчиларга қарши яккама-якка кураша оладиган бўлишим керак. Спорт комплексида қатнашганим
ёдимга тушди. Онам чемпионатга қатнашишимга рухсат бермаган эдилар. Уч йилгина бориб кейин ташлаб
қўйгандим. Агар анча пайт шуғулланганимда, Расул дўхтир омон қолармиди?
Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍4831😢19😁3🤔2
НОГИРОН

– Баъзан тушимда олабўжидан қочаман. Уйғониб кетгач эса, йиғлайман. Қўрқиб кетганимдан эмас, уйғониб кетганимга...

Муҳаммадхон Юсупов

➡️ Драбллар | қисқа ҳикоялар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢42👍85
БАХТ ҲАҚИДА БАЛЛАДА

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ўрдада ногаҳон келган рўбарў.
Қиш куни. Палтога олган ўраниб,
Бесас бир ҳайратда қотганман: – Вой-бў!..

Йўлкалар четида баланд чинорлар,
Қатор тизилишган. Беҳаракат. Жим.
Донг қотган бекатлар, қорлар, шиорлар...
Аммо бахт эканин билмаган – ҳеч ким.

Бахт жуда чиройли эди! Чиройли!
Чиройли! – совуқда юзин яшнаши.
Ҳатто қор пойида ғирчиллар эди,
Танини эзса ҳам ўткир пошнаси.

Юзи теграсида рўмоли – туман.
Бир учи кифтига ташланган эди.
Лолликдан бошқа ҳол бўлган эди манъ –
Уни кўриб бу иш бошланган эди.

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ҳатто кўзларимиз учрашган бир зум.
Ўртада бўлмаган салому алик,
Фақат лабларига қўнган табассум.

Шу тарз ўтиб кетган ёнимдан. Ташхис:
Жоним чиқмасликка у дам яраган.
Ўгрилиб қарасам, ортимга илкис,
Ишонинг-ишонманг, бахт ҳам қараган!

Шундан буён менга бу дунё бир пул!
Номард ғалвалари беролмас озор.
Юрагим эрта-кеч шеър билан машғул –
Бахтни учратганман! Нима ғамим бор!

Ёниб кириб келсам (юришим – сарбаст!) –
Фасод давраларга – ғийбат тинади,
Ахир, менга ҳеч ким келолмайди бас –
Бахтга дуч келганим барча билади.

Мардлигим билишар (дўсту ёв огоҳ!):
Нечун “юр” деб бахтни қистамаганман,
Бахтни этмаганман не учун ҳамроҳ?..
Бебахт бўлишини истамаганман.


© Усмон Азим

https://tttttt.me/drabllar
14👍9😢2😍2