ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11K subscribers
98 photos
105 videos
812 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yaseninning qalamiga mansub go'zal satrlar📌

She'rning har bitta satri chuqur ma'noga ega... O'zgacha yo'nalishda yozilgan) ijro qilar ekanman o'zim ham ta'sirlandim🎙️


https://tttttt.me/drabllar
👍11😢53🤬1
Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон сохибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дархол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эхтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман
Улар пул олиб келган захоти қарзингизни қайтараман, - деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган сухбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари хайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган холат эмас... - деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган хамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллохим! Нимага эхтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.
Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллохгагина маълум эди...

https://tttttt.me/drabllar
👍39😢158😍2🔥1
​​​​#нимтабассум

Узунқулоқ(ҳазил)

Катталарни ҳеч тушунмайман-да, балки уларнинг ҳам сеникидақа узун қулоқлари бўлганида мени бироз тинглашган бўлармиди, қуёнвой.

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😁21😢135🔥5👍3
Кўнгил кўзлари

Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.

– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам... – деди эшик олдидаги киши.

– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.

Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.

У ажойиб-ғаройиб манзараларни ҳикоя қиларкан, шеригининг ичини ит тирнарди. “Бу адолатдан эмас, – деб ўйларди. – Нимага уни дераза ёнига қўйишган-у, мени пойгакка, оёқостига итқитишган? У ҳар куни дунёни томоша қилиб, роҳатланиб ётади. Мен бўлсам, бўёғи кўчган эшикдан бошқа нарсани кўрмайман”.

Бир куни ойна ёнидаги беморни қаттиқ йўтал тутди, хириллаб нафас ола бошлади. У ҳамширани чақириш учун бош томонидаги қўнғироқ тугмасига интилди, бироқ ета олмади. Чунки бунга мажоли қолмаганди, йўтал кучайган, аъзойи бадани дир-дир титрарди. Хонадоши бўлаётган воқеаларни жимгина кузатиб турди. Хоҳласа, ўзининг тугмачасини шундоққина босар, ҳамшира зумда етиб келарди. Лекин у хоҳламади.

Бироз вақт ўтгач бемор тинчиб қолди. У бу ғалвали ва диққинафас дунёни мангуга тарк этди.

Уни олиб чиқиб кетишаётганда хонадоши ҳамширадан: “Энди мени ойна ёнига олиб ўтиб қўйсангиз”, деб илтимос қилди. Ҳамшира унинг ўтинчини ерда қолдирмади. Кўрпа-тўшакларни тўғрилади, устидаги жилдини янгилагач, яхшилаб сирди. Сўнг беморни кўчириб ўтказди. Ҳаммаси жойида эканига ишончи комил бўлгач, эшик томонга йўналди. Бироқ уни касалнинг товуши тўхтатди. Унинг овозида ажабланиш бор эди:

– Ахир қанақасига?! Бу ойнадан қуп-қуруқ деворларгина кўзга ташланяпти-ку! Анави ўлган хонадошим менга ўрмонни, кўлни, булутларни, одамларни кўргани ҳақида гапирганди. Қандай қилиб? Ахир бу ойнадан одамни завқлантирадиган ҳеч нарса кўринмаяпти!

Ҳамшира маъюс жилмайди:

– У умуман кўра олмасди. Бечора шеригингизнинг кўзлари ожиз эди.

internet

https://tttttt.me/+k4kxNJjcJK1hNGI6
😢38👍114🔥4
Умр

Танишдилар…
Севишдилар…
Турмуш қурдилар…
Фарзанд кўрдилар…
Тўнғичи нимжонроқ эди. Касал бўлиб, кўп куйдирди…
Ўртанчаси ўйинқароқ эди… Қамалиб чиқди…
Кенжаси қиз эди… Эркароқ ўсди. Турмуши бузилди…
Бир куни эркак кечаси уйғониб кетди. Узоқ ўй ўйлаб ётди. Қараса, аёли ҳам уйғоқ экан.
ㅡ Онаси,- деди. ㅡ Дунёга келиб нима кўрдик ўзи?
ㅡ Билмасам, - деди аёли хўрсиниб…
Боботоққа борганимда қуриб қолган иккита дарахтни кўргандим. Иккаласи бир-бирига суяни-и-иб турарди...

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан


👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢45👍136
Учрашув

Октабр ойи бўлишига қарамай, кун жуда иссиқ, ғир этган шабада йўқ. Дарсга киришдан олдин телефоним жиринглаб қолди. Нотаниш рақам. Гўшакнинг у тарафидан таниш овоз эшитилди. Қўлларим титраб кетди, беиҳтиёр салом бердим.
-Ва алейкум ассалом. Яхшимисан, ўқишларинг яхшими?
-Ҳа раҳмат, яхши.
-Мен шаҳарга иш билан келгандим. Сенга гапим бор эди. Дарсинг қачон тугайди?
-Дарс тугашига қирқ дақиқа вақт бор.
-Яхши, мен йўлингдаги кутубхона олдида кутиб тураман.
Дарсда, ундан сўнг кутубхонага етиб боргунча ўйландим, нима гапи бўлиши мумкин, ахир шунча вақт хабар олмасдан энди нега мен билан кўришмоқчи?! Юрагим энтикиб кетяпти, аммо оёғим тортмаяпти... Ана уларни кўрдим. Ёнига боргач, на салом беришни ва на бир сўз дейишимни билмасдан ерга қараб туравердим.
-Яхшимисан, ўқишларинг бўляптими? Уйингдагилар ҳаммаси яхшими?
-Ҳа раҳмат. Ҳаммаси жойида.
Беш дақиқача бўлган ўнғайсиз суҳбатда режаларим ҳақида суриштирди, маслахат бергандай бўлди.
-Бу сенга, кеч бўлсаям ҳайитлик-деб, бир даста пул узатди.
Негадир чўчиб кетдим.
-Йўқ раҳмат, керакмас-деб, орқага чекиндим. У пулни қўлимга тутқазди.
-Биласанку, менга қуёшда кўп юриш мумкинмас. Шундоқ ҳам кун жуда иссиқ экан, кўчада кўп юрдим. Тезроқ қишлоққа етиб олишим керак.
У кетди, ортидан қараб қолдим. Негадир... раҳмим келди, шунча йиллик соғинчим ва болаларча беқарор туйғуларимга раҳмим келди. Овозим борича бақириб юбордим деб ўйлабман. Йўқ, аслида, шивирлаб айтган эканман:
"Соғинганман, дадажон кетманг!"

Ҳулкар Эъзоз

@drabllar
😢37👍26🤔4
ФЕМИНИСТИК ЧАҚИРИҚ
 
– Шундай яшанг-ки, отангиз туғилганингизда ўғил кўргандагидек қувонмаганига афсуслансин!

Муҳаммадхон Юсупов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍12🔥6👏1😍1
ДЎСТ

– Мен сени дўстинг бўлмоқчиман!
– Бор-е..
– Илтимос, мени ўзингга дўст қил.
– Йўқ, кет..
– Дўстинг бўлай...
У унинг ортидан тинмай юраверди. Ташқаридан қараганлар унинг бу инсонда нима иши бор экан, деб ҳайрон бўлишлари табиий эди.
– Кел, дўст бўламиз!
– Йўқ, дедим-ку!
– Дўст бўлсак, яхши эди-да..
У тинмай ушбу таклифини қайтараверди, у таслим бўладиганга ўхшамасди.
– Мен дўстинг бўлишни хоҳлайман...
– Йўқ, бўлмайди!
– Дўст бўлақолайлик!
– Бўлмайди...
– Дўстинг бўлай!
– Йўқ, дедим-ку!!! - у бироз овозини баланд қилди, - кет, дедим, бор!
У хафа бўлди.
– Мен шунчаки, дўстинг бўлишни хоҳлагандим..
У хафа бўлганини сезиб қолди.
– Хафа бўлма, мен сен билан дўст бўлолмайман...
– Нега, нега мен билан дўст бўлолмайсан?
– Мен сен билан дўст бўлганимдан кейин, сен ҳақингда қайғуришим керак, сени ўзимни яхши кўргандек яхши кўришим керак, яхши ва ёмон кунингда сен билан бирга бўлишим керак, булар ҳали бошланиши, - деди ҳалиги бир дона ҳам дўсти йўқ одам, - мен буни уддалай олмасам керак деб қўрқаман, кечир, - деди-ю, дўстлик таклиф қилган одамдан узоқлашди...

Аҳмад Али Муҳаммад

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍28😢12
Aжрим

"Мен энди етимманми?!" деб кўчани йиғига тўлдириб келаётган болани кўрган қабристон қоровули ўксиниб деди:
—Секинроқ ўғлим, ўликларни уйғотиб юборасан...

Aржумандбегим

Драбллар | @Arjumandbegim
😢39👍146😁1😐1
#ТУТҚУНЛИКДА ( 1-Қисм)


МУАЛЛИФни аниқлай олмадим.



Ўша куни ёмғир тинимсиз ёғаётганди. Дадамнинг тоби йўқлигидан кўнглим ғаш эди.

-Холида, чоп, Расул дўхтирни чақириб кел, -деди онам.

Мен онамга ҳайрон боқдим. Ярим тун. Қоронғидан қўрқаман. Онам шошилиб, дадамнинг ёнига кириб

кетдилар. Телефонимизнинг пули тўланмаганлиги учун узиб қўйишган. Акам пахтада. Ноилож дадам ётган хонага

кирдим. Ранги докадек юрагини ғижимлаб, ўзини ҳар ён ташлаётган отажонимни кўриб қўрқувни унутдим.

Расул дўхтир биздан икки бекат нарида туради. Кундуз куни бўлса минг марта бориб келишгаям рози эдим.

Бироқ ҳозир қоронғида, ёмғирда... Йўлакнинг биринчи қаватида турадиган Шаҳнозаларнинг эшигини тақиллатдим.

Балки бирга бориб келар, балки телефонидан фойдаланарман. Йўқ, ҳеч ким жавоб бермади. Якшанба куни

меҳмонга кетишгандир, деган хаёл билан соябонимни очиб йўлга тушдим. Ҳар қалай, йўл четида дўконлар

қатор-қатор бўлганлиги учун чироқларини ёқиб кетишган экан. «Санам» фабрикасидан ўтиб олсам, у ёғи яқин.

Расул дўхтир ҳам маза қилиб ухлаб ётгандир. У дадамни 15 йилдан бери уйда даволайди. Хаёл билан чопиб

кетаётганимда орқа томондан келиб бир шарпа икки қўллаб белимдан айлантириб қучоқлади. Чинқириб юбордим.

Бироқ атрофда зоғ йўқ. Яхшироқ қарасам, зоғ йўқ, деб адашганлигимни англаб етдим. Чунки дўконга

суянганча турган яна уч шарпа баравар мен томонга қўзғалди.

-Акажон, қўйворинг, менда ҳеч нарса йўқ. Пулим ҳам йўқ. Дадам оғир касал. Дўхтир чақиришга

бораяпман, -дедим ялиниб.

-Қаранглар, асал қиз экан, ярим кечада пишириб қўйибдими? Ўз оёғи билан келди-я. Сени ўзинг пул,

қизалоқ, -деди барзангилардан бири.

Шу пайт бўйнимда онамнинг қимматбаҳо занжири борлиги ёдимга тушиб, жон ҳолатда ушлаб турган

нусханинг билагидан тишлаб олдимда, югурдим.

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍4137😢33🤔2🤬2
​​Ҳақсиз севги

Вокзал. Йигит ортига бир неча марта ўгирилди. Aммо қиз телефонда гаплашганча ҳеч қаерга қарамай кетарди...
— Диёра, мен уни соғиняпман
— Ия, кетдими?
— Йўқ, энди...
— Ҳалитдан соғинсанг, кетгандан кейин... Сенга ачинаман.
— У ортимдан қараб турибди...Уни яна бир марта кўргим келяпти...Балки бу охиргиси бўлар...
— Унда нега ўгирилмаяпсан?
— Aгар ҳозир ўгирилсам унинг қалби мен билан қолиб кетади. Кейин у қалбсиз қандай яшайди?!
— Йиғлаяпсанми? Ўзингни ўзинг қийнаяпсан. Бор у билан хайрлаш.
— Йўқ, йўқ. Боролмайман. Унинг айтишича, мен ундан кечиб тошбағирлик қилибман. Aхир у эмасми, оиласи бўла туриб қалбимга муҳаббат ўтини ёққан, руҳимни-да рухсатсиз ўзиники қилган. У эмасми бирданига икки қалбнинг уволига қолган...
— Ким ўйлабди дейсан унинг оилали эканлиги. Кўринишидан туппа-тузук одамга ўхшайди. Aслини олганда эркакларнинг ҳаммаси бир: аёлнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашишдан, уни ҳар кўйга солиб томоша қилишдан завқ олади.
Ўзинг ҳам жуда соддасан-да! Наҳот сезмадинг?
— Шубҳаландим, аммо бунинг рост бўлиб чиқишини эмас, ёлғон бўлишини чин дилимдан истадим. Бу аччиқ ҳақиқатни ўзим исботлагим келмади. Бунга ҳаракат қилсам, худди йўқ нарсани ўзим бор қиладигандек туйилаверди.
— Эҳ, ўртада ўзинг жабр кўрдинг. Ҳаётингда бир марта ишонгандинг. Балки, уни ўзинг билан олиб қолишинг керак эдими? Aхир у сени танлади-ку. Бу қўлингдан келар эди, тўғрими?
— Келар эди, аммо уни икки ойдан буён кутаётган муштоқ аёличи? У мени қалбимни ўғирлади, у аёл эса бор вужуди билан эрига сиғинган... Кўрсанг эди... У аёл янгидан ҳаёт бошлаши учун янгидан туғилиши керак. Мен эса ўзимни ўнглаб олишга кучим етади.
— Сен яна ҳамма оғирликни, масъулиятни ўз елкангга ортяпсан. Эркаклар ҳар доим бундай елкалардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишади, ёдингдан чиқарма. Нозик ва ожизлик эркакларни сақлаб қолишнинг энг оддий йўли. Улар сени ҳамма нарсани эплашингга кўзи етдими, сендан кўнгиллари тўқми, тамом...
— Унақа бўлолмасам нима қилай...
— Бўлди қил, ўкинишни. Ҳеч бўлмаса ўч олишни ўрган. Ким сенга озор берса ҳам жавоб қайтармайсан. Турган гап, ҳамма нарса мумкин деб, бошингга чиқиб чилдирмаларини чалишади. Шунда ҳам сендан садо йўқ.
— Бандасига Худонинг ажридан муносиби борми?
— Яна бошладингми? Унда ўша Худойингдан бу виждонсиз эркакка виждон сўраб йиғлаб юравер.
— Диёра...
— Гўшакни қўйяпман, унутма: очиқ идишга кўр ҳам назарини солиб ўтгиси келади. Кўнгил ҳам шундай!
Қиз бир зум тек туриб қолди. Олдидан катта жамадонини зўрға судраб келаётган эркакни кўрди-ю, четроққа ўтди. Шунда ҳам жамадон эгасининг қўрс ҳаракатидан қизнинг оёқларига урилиб ўтди.
— Ҳой олифта, кўзингга қарасанг бўлмайдими? Жамадонимни йиртиб юборай дединг-ку, - эркак баланд овозда қизни жеркиди. Қиз индамади. Индолмади. "Нега шунақа эканман-а?" Қизнинг хўрлиги келди. Шартта бориб эркакнинг йўлини тўсдию, шапалоқ туширди. Унинг бу ҳаракатини кутмаган эркак, юзини чангаллаганча қотиб қолди.
Қиз ўзини танимади. Шапалоқ туширган қўллар ҳам уники эмас эди гўё. Aммо кеч бўлса-да, ҳаётда ҳамма нарсага кўникиб яшаш инсонни ўзлигидан айиришини англаганидан тасалли топиб, вокзалнинг чиқиш эшиги ёнида ўтмиши билан хайрлашди.

Аржумандбегим

Драбллар | @Arjumandbegim
👍4723🔥9
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА ( 1-Қисм) МУАЛЛИФни аниқлай олмадим. Ўша куни ёмғир тинимсиз ёғаётганди. Дадамнинг тоби йўқлигидан кўнглим ғаш эди. -Холида, чоп, Расул дўхтирни чақириб кел, -деди онам. Мен онамга ҳайрон боқдим. Ярим тун. Қоронғидан қўрқаман. Онам шошилиб…
#ТУТҚУНЛИКДА

2-қисм


Юрагим оғзимга тиқилгудек бўлиб, Расул дўхтирнинг йўлагига

етиб бордим. Яхшиямки, биринчи қаватда туради. Қўлларим қалтираб кетаётганлиги туфайли эшикни оёғим билан

тепдим. Бу орада йигитлар йўлакда пайдо бўлишди. Энди улардан қўрқмаётгандим. Чунки Расул дўхтир

сумкасини кўтариб чиқаётган эди.

-Дадамнинг аҳволи жуда оғир. Тез-тез юринг, тоға, -деб вазиятни тушунтирдим. Дўхтир соябонни кўтариб

олди. Иккимиз бир соябонда тез юриб кетдик. Эллик қадамлар юрганимиздан сўнг йигитлар ортимиздан келаётганини

сездим.

-Безори болалар бор. Тоға, чопайлик -дедим дўхтирга. Улар бўйнимдаги тақинчоқни олиб қўйишмоқчи.

-Эй қизим. Сен ўзинг қимматбаҳосан. Булар бир темирда. Сен чопқиллаб кетавер. Мен қариб қолганман, -

деди у.

Мен қадамимни тезлатдим. Шу пайт ортимдан:

-Қизчани ташлаб кетинг, дўхтир, -деган овоз келди.

-Нима қиласан? Бояқишнинг юрагини ёрибсанлар. Шу ёмғирда уйда ўтирсанглар бўлмайдими? Сизлардан

хавотир оладиган ота-она бўлмаса, бу қизни ота-онаси илҳақ кутиб ўтирибди. Боринглар.

-Эзма экансан, чол. Ярим кеча йўлимдан чиққан қизни ҳеч қачон шунчаки қўйиб юбормайман.

Бадр, қизни ушла.

Бадр деганлари шамолдек келиб мени ушлади ва қоронғида сал-пал ялтираб турган машина томонга

судради. Уни бир сакраб, кўксига тепдим. Орқаси билан йиқилди.Яна қочдим.

«Дўхтир бува, ёрдам беринг!». Ортимга ўгирилиб дўхтир ҳам ёрдамга муҳтож эканлигини кўрдим. Уни қолган

йигитлар сасна дарахти ёнида тепиб, аямай уришаяпти.

Қўйворинглар, дадам ўлиб қолади. Майли, мени ўлдирсанглар ҳам дўхтир тезроқ кетсин.Изимга қайтиб, улар

билан олиша бошладим.Аммо уч йилдан бери «Киокушинкай»га қатнаганим зое кетди. Улар кўпчил ва бақувват

эдилар.

-Бадр, зоғчанинг овозини ўчир.

-Дўхтирни тириклай ташлаб кетаверайликда.

-Қизни олиб кетганимизга гувоҳ бўлмаслиги керак. Бахтиёр, бу тепкингдан пишак ҳам ўлмайди. Шарфинг

билан бўғ.

Бу гаплар худди тушимда бўлаётгандек туюларди. Кийимларим намиқиб кетганлигиданми,

қўрқувданми тишларим таккиллаб, бир-бирига уриларди. Наҳотки, бир пасда инсон ҳаёти остин-устун бўлиб кетса?

Давоми бор...

@drabllar
👍6828😢23🤔2🤣1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 2-қисм Юрагим оғзимга тиқилгудек бўлиб, Расул дўхтирнинг йўлагига етиб бордим. Яхшиямки, биринчи қаватда туради. Қўлларим қалтираб кетаётганлиги туфайли эшикни оёғим билан тепдим. Бу орада йигитлар йўлакда пайдо бўлишди. Энди улардан қўрқмаётгандим.…
#ТУТҚУНЛИКДА

3-қисм


Дўхтирнинг овози чиқмай қолди.-Жони узилди, -деди йигитлардан бири. Қоронғида йўл гирдидаги ариққа Расул дўхтирнинг жонсиз танасини

улоқтиришди. Мен бу кўргуликдан бор овозим билан йиғлашни истардим, бироқ оғзимни маҳкам ёпган бақувват

қўллар халақит берарди. Шу пайт миямга урилган зарбдан эсимни йўқотдим.

Қанча беҳуш ётганимни билмайман. Кўзимни очсам, «Некция» машинасининг орқа ўриндиғида икки

йигитнинг тиззасига ётганча қаёққадир олиб кетилаяпман. Қаёққа?

-Мени қўйворинглар. Дадам...

Улар гапимни эшитмаётганини англадиму, ўйга ботдим. Расул дўхтир билан мени кутиб онам тонг

оттираётгандир. Қоронғида ёлғиз юборганига минг бор пушаймон бўлаётгандир ҳам. Дадамчи? Эртага

мактабга боришим керак. Нималар бўлаяпти? Машина чироқлари ёруғида «Чим» деган ёзув кўринди. Ҳали

Қаршидан нарига бормаганим учун қаерлигини англамадим. Ўн дақиқалардан кейин машина катта йўлдан ўнг

тарафга бурилди. Қоронғида ўнқир-чўнқир йўллардан ўтаётганимиз сезилиб турарди. Йигитларнинг бири:

-Рашид ака, кимникига ҳайдаяпсиз? -деб сўради.

-Ошнам бор. Шуникига кириб ,маслаҳатлашиб оламиз, -деди у.

Уйга яқинлашдик. Ташқарисида ёниб турган чироқ нури кўнглимга қандайдир ёруғлик берди. Балки бу

уйда яхши одамлар туришар, деган ўй кўнглимни ёритарди. Оддий, сувалмаган, ҳатто шифери ҳам йўқ эди

уйнинг. Бироқ ҳовлиси жуда катта. Шаҳарда бундай ҳовлида 4-5 хўжалик яшаши мумкин. Бунча овлоқ жой экан.

-Қизча, жонинг ширин бўлса ўз оёғинг билан уйга кир. Бақирма, додлама. Как будто, сен ўз хоҳишинг

билан биз билан кетаяпсан, бундан жуда хурсандсан. Тушундингми?

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍76🤬3220😁2
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 3-қисм Дўхтирнинг овози чиқмай қолди.-Жони узилди, -деди йигитлардан бири. Қоронғида йўл гирдидаги ариққа Расул дўхтирнинг жонсиз танасини улоқтиришди. Мен бу кўргуликдан бор овозим билан йиғлашни истардим, бироқ оғзимни маҳкам ёпган бақувват…
#ТУТҚУНЛИКДА

4-қисм


Тушунмасанг, Расул дўхтирингни кетидан

бориб мункарнакирнинг саволларига жавоб берасан. Тушинглар, қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди. Юкхонадаги

қўйни олиб, сўйинглар, -деди Рашид.

Мен бу гуруҳнинг бошлиғи Рашид эканлигини билиб олгандим. Ҳушимдан кетган пайтим йўлда тўхтаб, битта

қўйни ўмаришган эканда. Қўйни ерга қўйишди. Машинада ноқулай келганми ёки уришганми бир оёғини

ерга қўя олмасди. Унга раҳмим келди. «Иккимиз бир ҳозир, қўйжон! Сени ҳам ҳозир сўйиб, пишириб ейишлари

мумкин. Мени ҳам... эй худо, менга мадад бер, бу барзангилар зулмидан қутқар. Дадажонимга умр бер. Расул

дўхтирнинг хотинига, етти боласига чидам бер. Ёшим ўн олтига кираяпти. Биринчи марта сенга ялинишим. Ёш

жонимга жабр қилма»... дея бир жойда қалтираб турардим.

Тирсагимдан ушлаган Бадр кулимсираб уйга ишора қилди.

Ичкаридан бўйнини айлантириб, рўмол ўраган, қалин чопон кийган, юзи катта ва думалоқ, бурни узун,

кўзлари қисиқ аёл чиқиб келаётганди.

-Опажон, қандайсиз? Чўли ака борми? Мана, сизга меҳмон олиб келдик. Йўлда машина бузилиб, озроқ ивиб

қолди. Кийимини қуритиб олсин. Қўйни сўйишсин, «жиз-биз» қилиб берасизда.

-Ҳозир акангизни уйғотаман, -деб аёл менга ўқрайиб қараб, ортига бурилиб кетди.

Елкасига тўн ташлаган, соч-соқоли ўсиб кетган қирқ ёшлар чамасидаги уй эгаси чиқиб, Рашид билан

қучоқлашиб кўришди.
-Бормисан, ука? Ўша-ўша ғойиб бўлганингча ҳозир «гулбоққа» кетгансанми, деб ўйловдим.

-Тирикмиз, ҳали «гулбоққа»ям эмасмиз. Фақат, бугун жуда чарчаганмиз.

-Қиз ўзларингга тегишлими ёки униям дала-даштда ўтлаб юрганида ушлаб олдингми?

-Ўзимиздан. Исми Гуля. Гапни қисқа қилиб, мезбонлигингизни қилинг, ака. Қўйнинг ҳам томоғи тақиллаб

турибди. Йигитларга пичоқ беринг. Қизни алоҳида уйга олиб киринг.

-Бизда алоҳида уй борми? Икки уй, бир даҳлизда. Хотиннинг олдига қўяман.

-Майли, Бахти, бери кел, янгани эшигида турасан. Яна қушча бемаҳалда учиб кетмасин.


Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍48😢4230
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 4-қисм Тушунмасанг, Расул дўхтирингни кетидан бориб мункарнакирнинг саволларига жавоб берасан. Тушинглар, қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди. Юкхонадаги қўйни олиб, сўйинглар, -деди Рашид. Мен бу гуруҳнинг бошлиғи Рашид эканлигини билиб…
#ТУТҚУНЛИКДА

5-қисм


Ниҳоят уйга кирдик. Зах. Гиламлар юпқалигидан оёқдан совуқ ўтади.

-Пўстакка ўтир, исийсан, -деди аёл.

Пўстакни биринчи кўришим. Ҳар қалай қўйнинг жуни бўлсаям, мулойим, иссиқ экан. Жемфиримни ечиб

қўйдим ва аёл берган тивит рўмолга ўрандим.-Опажон, дадам оғир аҳволда эдилар. Менга йўл кўрсатинг, бу ердан чиқиб кетишимга ёрдам беринг.

Болаларингизни роҳатини кўринг. Булар яхши одамлармас, жон опа, -деб йиғладим.

Аёл хўмрайиб қаради:

-Сени кимлигингни афти-ангоринг айтиб турибди. Сочинг қани, сен қатори қизимнинг сочи белига тушади. Улар

қишлоқда. Биз даштга уй солиб чиққанмиз. Енгсиз кўйлагингчи? Буям беорлигингни билдириб турибди. Мошинга

сени биров мажбурлаб ўтқизмагандир? Шаҳарда қизлар кечаси санқийдида, яна кўз ёши қилиб, ўзини яхши

кўрсатмоқчи бўлади. Асли эрсираб кўчага чиқдингми, энди чида. Лекин мени уйимда ҳаром иш қилишларингга

йўл қўймайман. Она сути оғзидан кетмаган гўдаксану.

Аёл чиқиб кетди. Унга гапирганимдан фойда йўқлигини билгач, йиғламай қўйдим. Эшик олдига борсам,

Бахтиёр дегани қоровуллик қилаяпти. Назаримда менга раҳми келаётгандек туюлди.

-Ташқарига чиқишим керак.

-Ичкарида тур. Шефдан сўрайчи?

Ҳожатхонага боргунча анча йўл экан. Ҳовлида, чироқ ёруғида қўйни саранжомлаб олаётган йигитларнинг

бир кўзи менда. Яйдоқ дала. Қаёққа қараб қочсам? Бирор дарахт панасида тонг оттирсам ҳам майлийди. Мен

энди тақинчоқдан ҳам қиммат ор-номусимни ўйлаётгандим. Қайтишда ё Худо, -дедиму Бахтиёрнинг кўзини

шамғалат қилиб, тўғри келган томонга қочдим. Айвондагилар ҳам мени пойлаб тургандай ишларини ташлаб,

қувишга тушишди. Оёқларим шалаббо бўлди. Бедами, мошми билмадим, нимадир экилган экан. Шаҳарда

ўсганим учун бунинг фарқига бормадим. Маккажўхоризор ичига кириб тўхтадим. Бироқ аксирганимдан улар мени

қаердалигимни дарров билиб олишди. Яначопа кетдим. Катта бетон ариқ бор экан. Гурсиллаб қуладим.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
👍45😢2927🔥9
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 5-қисм Ниҳоят уйга кирдик. Зах. Гиламлар юпқалигидан оёқдан совуқ ўтади. -Пўстакка ўтир, исийсан, -деди аёл. Пўстакни биринчи кўришим. Ҳар қалай қўйнинг жуни бўлсаям, мулойим, иссиқ экан. Жемфиримни ечиб қўйдим ва аёл берган тивит рўмолга…
#ТУТҚУНЛИКДА

6-қисм


Суви жуда кам

бўлгани учун мени оқизмади. Барзангилар етиб келиб ,кўтариб олиб кетишди. Ҳамма жойим оғрирди. Чаккам

цементга урилиб ёрилган. Аёл менинг қонаган жойларимга пахта босди. Иссиқ чой ичирди.

-Мен ҳам аёлман. Ҳозир сенга ёрдам берсам, шўрим қурийди. Ўзи сал ола қарасам, эрим тепганитепган. Аёлнинг шўри борда. Пешонанг шўр экан. Сенга худо ёрдам бермаса, банданинг қўлидан ҳеч иш

келмайди. Қўлимдан келадигани бу кеча сени ҳеч кимга бермайман. Эртага худо пошшодир.

Аёлнинг бу гапидан кейин кўнглим бироз тинчиди. Беўхшов кийимларини кийиб, қўй гўштидан тановул

қилдим. Оғриқ ва чарчоқ енгиб ухлаб қолдим. Тушимда отам билан Расул дўхтир мени излаб келаётганмиш.

Иккиси ҳам оппоқ халат кийган. Худди ҳавода учиб юргандек. Онам кўпчилик аёллар билан гаштак қилибди.

Уйимиз хотин-халажга тўла. Онам тик туриб ашула айтаяпти...

-Уй-уйғотинг, янга. Йўлимиз узоқ. Тез чиқсин, -деган буйруқдан сесканиб уйғониб кетдим. Бир зум

қаерда ётганимни унутиб каловланиб қолдим. Аёлни кўрибгина мен тўрт барзанги асираси эканлигим ёдимга келди.

Демак оқариб келаётган тонг менга яхшиликни ваъда қилаётгани йўқ. Бир неча соатдан сўнг синфдошларим


мактабга боришади. Мен эса...

Ўқитувчим йўқлама қилади... Мен йўқ. Сабаблими, сабабсизми, дейди. Ҳеч ким билмайди.

Эшикдан кирган Рашидга:

-Ҳадемай дарс бошланади. Уйга қайтаринглар. Мен ҳеч кимга ҳеч нарса демайман, жон ака, -дедим.

-Ҳали мактаб ўқувчисиман, де.

-Ҳа, бу йил ўн биринчи синфда ўқияпман.

-Сенга ишонолмайман. Гувоҳ қолдириш - гуноҳ. Шу боис йўлимизни Тошкентга бурамиз. Тошкентни

кўрганмисан?

-Йўқ. Ҳали шаҳардан четга чиққаним йўқ эди. Кўрмай қўя қолай. Жон ака, дадамнинг мазалари йўқ.

Уйни соғиниб кетдим.

-Афсус, қизалоқ, ортга йўл йўқ. Гап тамом. Бахтиёр, уни машинага олиб бор.

Ялиниб-ёлворишларим фойда бермагач, Бахтиёр билан машина томон юрдим. Бошимнинг ёрилган жойига

сочимни тушириб қўйишди.

-Ўлмай десанг, Тошкентгача «миқ» этмай бор. Йўлда мелиса кўрсанг, жилпанглаб қолма. Бари бефойда.

Ёш жонингга жабр қилма.

Илтижо билан уй бекасига қарадим. У оғир хўрсиниб, хайрлашмасдан кириб кетди. Машина яна йўлга тушди.

Энди мен улар айтгандай «миқ» этмай хаёл дарёсига шўнғигандим. Фақат Бахтиёр ўқтин-ўқтин кўзимга термулади.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
😢56👍3328😁3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 6-қисм Суви жуда кам бўлгани учун мени оқизмади. Барзангилар етиб келиб ,кўтариб олиб кетишди. Ҳамма жойим оғрирди. Чаккам цементга урилиб ёрилган. Аёл менинг қонаган жойларимга пахта босди. Иссиқ чой ичирди. -Мен ҳам аёлман. Ҳозир сенга…
#ТУТҚУНЛИКДА

7-қисм


Қўлини қўлимга теккизишга ҳаракат қилади. Энг шилқими шу экан, деган хаёлда сурилиб ўтираман.

Тонг бўзариб отаётганда биз «Самарқанд» деган ёзув олдида тўхтадик. Улар пасспортларини кўрсатишди. Мени

ҳали ўқувчи эканлигимни айтишди. Вилоятимиз чегарасидан ҳам ўтиб кетдик. Ёмғирдан кейинги ҳаво жуда тоза

ва ёқимли эди. Ҳар замон тупроқ ҳиди димоққа урилади. Шундай лаҳзаларда асира эканлигимни ҳам унутиб, теваракни

томоша қиламан. Ҳа, ўлим олдидан Оллоҳ шундай гўзал жойларни кўрсин, деган эканда.

-Нега қовоғинг уюлган, Бадр? -деди Рашид.

-Дўхтир «жалка» кетди. Нима учун ўлдирдик? Бу дўндиқчани нима қиламиз?! Бошимизга оғир савдо солдик.

Бу ишимиз фош бўлса...

-Ўчир, юрагимни сиқма,ҳаммаси жойида бўлади. Дўндиқча масаласини ҳам ўйлаб кўрамиз. Бизнинг

жиноятимизга у ҳам шерикку.

-Ёлғон, -дедим мен. -Мен жиноят қилганим йўқ. Сизлар қотилсизлар. Дўхтир бувани еттита боласи бор. Уволи

уради. Кўр бўласизлар. Ахир у бегуноҳ эди. Бегуноҳ бир қизнинг ҳам уволига қоласизлар. Сизлар чоҳга қараб

кетаяпсиз. Ҳеч нарса ошкор бўлмай қолмайди.

-Ўчир. Сен зағчага ким сўз берди? Ҳаммасига сен айбдорсан. Кечаси санқиб нима қилардинг?

Уйингда сендан бошқа тирик жон йўқмиди? Кечаси юрган қизни ким соғ деб ўйлайди? Бошга битган бало

бўлдинг, зумраша. Кимсан, Рашид мужик бир жиприқини олиб қочибди, деган гап яхши эмас. Мен катта-катта

ишга ўрганганман. Жилла қурса, отанг катта бир амалдор бўлсайдиям, гаровга қўйсак. Балки бойнинг қизидирсан?

-Билмадим, уч хонали уйда турамиз. Отам касалманд. Аям ўқитувчи. Ҳар қалай нонсиз қолмаганмиз.

Бироқ машинамиз йўқ.

-Ўртаҳолдан ҳам паст. Аянгни тилло тақинчоқлари кўпдир?

-Бўйнимдаги тақинчоқ аямники. Пулини бўлиб-бўлиб тўладилар.

-Катта ишда ишлайдиган қариндошларинг йўқми?

Ўйлаб кўриб, бирорта қариндошимизнинг амалдорлиги ёдимга келмади. Йўқ бўлса, нима қилай? Бироқ буларни

қўрқитиб қўйиш учун ёлғон гапирдим.

-Вазирликда битта тоғам ишлайдилар. Биттаси СНБда. Биттаси прокуратурада. Милицияда ҳам амаким

ишлайдилар. Бири Тошкентда.

-Бирортасининг адресини айт. Олиб бориб қўямиз.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
👍7026😢15😁5🤣1
Сабоқ

Умрининг сўнгги кунларини бедаво дард билан бир сония бўлса ҳам яшаш илинжида ўтказаётган беморнинг ёнига келган янги хонадош унинг ҳолатини нурсиз нигоҳидан бир зум ҳис қилди-ю, ўзидан уялиб кийимининг ёқаси билан бўйнида қолган арқон изларини беркитди...

Aлима

Драбллар | обуначилардан
👍39😢23🔥5
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА 7-қисм Қўлини қўлимга теккизишга ҳаракат қилади. Энг шилқими шу экан, деган хаёлда сурилиб ўтираман. Тонг бўзариб отаётганда биз «Самарқанд» деган ёзув олдида тўхтадик. Улар пасспортларини кўрсатишди. Мени ҳали ўқувчи эканлигимни айтишди.…
#ТУТҚУНЛИКДА


8-қисм
-Айтмайман. Уларга ташвиш бўлиб нима қиламан. Ажалим етган бўлса, ўлиб кетавераманда. Ўлимдан

қўрқмайман. Мана, Расул дўхтирни энди ҳеч ким безовта қилолмайди, ҳеч кимдан қўрқмайди,

ташвишланмайди. Ҳозир машина ўқдек учиб авария бўлса ҳам майлийди.

-Ниятинг ёмон эмас. Ўлим яхши нарса. Бироқ тириклик топилмас неъмат. Ҳозирча тирикмиз. Демак,

кўчага чопиб чиқаётган манави гўзал қизлардан нон сотиб оламиз.

Рашид машинани тўхтатди. Қиз-жувонлар қўлида нон билан чопиб келиб, тожикча, ўзбекча гапириб

Самарқанд нонини олишга ундашарди.

-Бу бозордан нон олмай бўлмайди, -деди Бадр.

Ялтиллаган нонлар ҳиди машинани тўлдирди. Дадам ҳам шундай нонлардан олиб борардилар. «Эҳ дадажоним,

оғриғингиз қолдимикан? Ё уйга қайтмаган қизингиздан хавотирланиб баттар бўлдими? Қанийди, мана бу

барзангиларга кучим етсада, уриб қочиб ҳузурингизга борсам». Юзимни юваётган кўз ёшларни кўриб,

Бахтиёр тескари қаради. Соат 10 дан 15 минут ўтганда Тошкентга кириб бордик. Бу пайт биринчи дарсимиз тугаган

бўларди. Атрофга аланглаб, бораётган жойимизни аниқлашга уриндим.

-Қорақамишга ҳайдайман. Дўндиқчага кўзойнак керак, Бахтиёр -деди Рашид. Бахтиёр мени

энгаштириб кўзимни ёпди. 5 дақиқалардан сўнг улар мўлжаллаган жойга етиб келдик. Кўп қаватли уйларнинг бирига

олиб киришди. Зиналардан кўтарилдик. Кўзимни очишди. Эшикда 36 номери бор, холос. Ичкаридан соч-соқоли ўсган

қирқ ёшлардаги киши чиқди.

-Оҳо, мужиклар, қани марҳабо!

-Бу қиз асосий меҳмонимиз. Унга алоҳида хона, алоҳида эътибор керак, -деди Рашид ичкарига киргач,

буйруқ оҳангида.

Назаримда у Рашидни жуда ҳурмат қилади ёки ундан қўрқади.

-Нима десангиз шу.

Уй учинчи қаватда жойлашган, хоналари бешта экан. Мени кичикроқ хонага киритиб юборишди.

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍5925🤔24😢13
Сени кутаман

«Қаршиландик,
қадамлар илдам...»
Тун саҳнасин кўзинг билан ёп.
Тушларимиз келмай ўнггидан,
Мени топ!

— Икром.
— Нима?
— Тасаввур қил, агар мен бутунлай кетиб қолсам...
— Қаерга кетсанг?
— Қаерга бўлса ҳам-да.
— Нега кетасан?
— Гапимни бўлмай тур. Тасаввур қил, агар мен бутунлай кетсам, мени излаб ортимдан борасанми?
Йигит бир зум ғамга чўмди, киприкларини пирпиратиб оҳиста оғиз жуфтлади.
— Ростини айтайми?
— Aйт, - қиз кутилажак жавобдан юраги энтикди.
— Ростини-я?
— Ростини.
Йигит қизнинг саволчанг кўзларига ортиқ бардош бера олмади.
— Ортингдан тош отаман- деди-ю, хахолаб кулиб юборди ва уни доимгидек қувиб кетишини билиб олдинлаб кетди. Қиз унинг бунақа ҳазилларига ўрганиб қолган бўлса ҳам, негадир шу сафар ишонгиси келганди, индамади...
Йигит сой бўйидаги мажнунтолнинг ёнига етганда тўхтади. Қизнинг ўйчан қадам босиб келишидан юраги хира тортди.
— Хафа бўлдингми?
Қиз йигитдан кўзларини олиб қочди.
— Йўқ...
— Менга қарачи? - қиз қаролмади. Эркалаб айтилган бу чорловдан кўнгли бўшаб кетди. Киприкларидан бирин-кетин ёшлар сирғала бошлади.
— Воой, бу қизни қаранг, йиғлашини. Бир қарасанг, кампирларга ўхшаб савол беради, бир қарасанг ёш болага ўхшаб йиғлайди. Бўлди қилсангчи, ҳазиллашдим ахир.
— Ростанми? - аразлаган кўйи бошқа жавоб кутгандек йигитга кўз остидан қаради.
— Вой буни пешонасини қаранг, тириштирганингдан ҳозир иккита қошинг битта бўлиб қолади...
— Ҳазиллашма, бўлди қил- қиз аразлаб мажнунтолнинг нариги тарафига ўтиб олди.
— Оббо, бўпти-бўпти. Тош эмас кесак отаман. - Йигит яна кулиб юборди, у қизнинг кўнглини кўтармоқчи эди. Aммо акси бўлди. Қиз чуқур жимликка чўмди.
— Бугун нимадир бўлдими сенга, бирор гапим ёқмаяпти.
— Ҳеч гап йўқ, шунчаки ўйлаб қолдим: кетадиган одам ҳамиша ортидан кимдир қайта дийдор умидида ёнишини, кўзига бир томчи бўлса ҳам ёш олишини, ҳеч қурса нигоҳи билан уни унутмаслигини айтишини хоҳлар экан. Кетаётган жойидаги бутун ўтмиши биргина хайрлашув эшиклари билан муҳрланар, ўша эшикка қараб унинг ичидаги ранглар ҳам ўзгариб кетар экан...
Йигит негадир эшитишни истамади. Гўё қизнинг гапларидан уни йўқотиб қўяётгандай ҳис қилиб асабийлашиб кетди.
— Бўлди қилсанг-чи, нималар деяпсан. Қанақа кетиш?! Қанақа эшик?! Ҳеч ким ҳеч қаёққа кетаётгани йўқ-ку?! Қаердан топдинг бунақа гапларни?! Бас қил, юр кетамиз. У шартта ўрнидан турди-ю, одимлаб кетди.
Қизнинг юрагидан нимадир узилгандек бўлди. Ўрнидан туриб йигитнинг ортидан жим қараб қолаверди.
— Юрсанг-чи?! - Йигит ҳали ҳам жаҳлдан тушмаган, бир неча дақиқада анча олислаб кетган эди. Қизнинг жавобсиз қараб тураверишидан ҳақиқат англашилиб турарди. Aммо йигит буни тан олишни истамади. — Келмасанг, келма. Қолавер ўша ерда... Кетармиш...Қаёққа кетасан... Сени ҳеч қаёққа юбормайман...Кетармиш-а?!- Йигит кун бўйи шу саволлар ичида яшади. На еди, на ичди, на ухлади. Ҳеч кимни ҳис қилмади.
— Кетаман дейдими? Қишлоқни, сойни, мажнунтолни... мени ташлаб-а?! - Сўнгги саволдан танаси музлаб кетди. Тонг энди оқариб келаётганига қарамай, қизнинг уйи томон югурди. Индамаса, уйига тўғри кириб бормоқчи эди...Aммо... Aммо михланган эшик ва бир парча қоғозга ёзилган икки энлик мактубгина уни тўхтатиб қолди...
"Сени кутаман..."

Аржумандбегим

Драбллар | @Arjumandbegim
👍3414🔥14😢14🤔8