ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11K subscribers
99 photos
106 videos
812 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
​​Кийимчалар

— Олаверинг, Худо ҳоҳласа болангизга кийдирасиз, яп янги кийимчалар.
— Нега? Ўзингизга керакмасми?
— Энди керакмас...
Аёл ўзига ҳайрон қараб қолган, бугун-эрта кўзи ёриши кўриниб турган аёлга ҳавас, алам, армон билан қарадию, кўзёшларини артиб, туғуруқхона дарвозаси томон елиб кетди...

Лобар Азизхўжаева

@drabllar — қисқа ҳикоялар
😢44👍9
​​Менинг ҳаётим

Она ўғлининг телефонидан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилмоқчи бўлди ва телефон контактларини титкилай кетди: Дилфузахон, Нилуфархон ва Моҳира исмларини кўриб ўғлидан бироз ранжиди. Менинг ҳаётим номли контактга кўзи тушиб ким экан ўша ўғлимни ҳаётига айланиб улгирган ойимча деди-ю қўнғироқ тугмасини босди ва чўнтагига қўл солиб жиринглаётган телефонини олди ва йиғлаб юборди.

Акбаржон Исмоилов

@drabllar — қисқа ҳикоялар
👍5016🔥2👏1
Ёдингда тут!

Бу дунёдан кетаётганингда қўлга киритган нарсаларингни эмас, балки берган нарсаларингни ўзинг билан олиб кетасан.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

Одам болаларига шодлик улаш! Ҳеч бўлмаса табассуминг билан..
https://tttttt.me/drabllar
👍299🔥4😍4
МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!
(Ҳаётий воқеъа)

Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша "ким"ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим.

10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Ҳайит дастурхонига келинни қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, хушмуомаласига маҳлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим ҳам турмушга чиқиб кетдим.

Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни суҳбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва хали ёшига тўлмаган ўғилчасини " бола тарбиясига нолойиқ" деб хужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин Худони зорини қилди: "эшигингизда чўри бўлиб хизматингизни қилай, болаларимдан айирманг", деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади.

Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун ҳар куни қатнади. Ахийри эси оғиб қолди. Эрини қарғади:" Илоё косанг оқармасин". Қайнонасини қарғади:" Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин"...

Маъсума аёлига туҳмат қилиб эр ҳам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига хотини ҳам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди...

"Ёмон отлиқ" хотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни хизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми?

https://tttttt.me/drabllar
😢31👍203
Hayotimizdagi ba'zi insonlar go'zalligi,ifori,yoqimliligi bilan yomg'irga o'xshaydilar.Qalbimizga minglab gul ekadilar.Hayotbaxsh tabassum,bitmas baxt hadya etadilar.

Jaloliddin Rumiy🕊

https://tttttt.me/drabllar
🥰137👍5
Хомиладор аёларнинг инжиклиги ёхуд мани тентак килаёзган хотиним... Дастлаб хотинимни хеч нимага
зориқтирмасдан, ўзимдан
мингдан-минг розилик рухида
боқишга қарор қилдим ва
бироз уддаладим хам. Лекин
бир кунмас-бир кун белим
синишини кўнглим сезганди.
Ахир, бутун атрофига
қопқонлар қўйилган киши вақт-
соати келиб, барибир илинади-
да!
- Нос чекишни ташланг,
туфлашингизни кўриб, кўнглим
айниб кетаяпти, - деди хотиним
бир куни.
Кўнгил айниши, бу - яхшилик аломати. Яъни у хомиладор! Жуда хурсанд бўлдим. Шу хурсандчилик шарофатига носни ташладим.
-Розимисан? - сўрадим ундан.
-Ташлаганингиз рост бўлсин,
минг бор розиман.
-Лекин ўрнига сигарета чекаяпман. Сигарета носга қараганда «культурний»!
У қовоғини уйди.
Билдимки, дарров норозилик
туйғуси жунбушга келди.
Айтганимдек, бир хафтадан
сўнг деди:
-Қанча пул йўқ қилдингиз?
-Қаерга қанча йўқ қилибман? - илк бор пешанам тиришди.
-Сигаретага! Хар куни
беш-олтита, хафтасига икки
қути, бир ойда саккиз, бир
йилда…
-Бўлди-бўлди, ташладим чекишни!
-Рахмат.
-Никотин болага хам таъсир
қилади!..
-А?! - севинчимдан шифт бўйи сакрадим.
У хомиладор эди. Боламга хавф
солар экан, кечганим бўлсин шу
сигаретадан! Хар куни
«донабай» сотиб олиб,
пулимнинг хам баракаси
учаётган эди. Қолаверса,
эътибор берсангиз, кўчадаги
олибсотарлар сигаретани
доналаб сотганда хеч қандай
қўлқопсиз, яланғоч қўл билан
айнан фильтридан ушлаб олиб
беради. Ювилмаган қўлидан
сигарета чеккандан чекмаган
минг марта маъқул. Ўзимдан
хам, хотинимдан хам мамнун
эдим. Чунки ароқни хам
ташлатиб, бошоғриқлардан
халос этди. Хотинимдан
мингдан-минг эмас,
миллиондан-миллион рози
бўлдим. Ичмайман, чекмайман,
ишдан ўз вақтида қайтаман,
соғломман, маошим хам
рисоладагидек. Бироқ…
-Нега аввалдигдек хушчақчақ
эмассиз? - сўраб қолди бир
куни. - Кимнидир ўйлаб
юрганга ўхшайсиз.
-Ичиш-чекишни ташлаб, энди-энди соғлом хаётга мослашаяпман, - дедим. - Авваллари кайфда турли шўхликлар қилган бўлсам
қилгандирман!
Хотин кўнармиди. Икки оёғини бир калишга тиқиб олгач, эртасига ишдан тиржайиб қайтдим.
Телевизорда «Янгиликлар»
дастури бўлаётган экан,
кўрсатув мусиқасига рақсга
тушиб, қўшиқ хам хиргойи қила
бошладим. Нақ бошимда ўқлов
синаёзди-я!
-Тинчликми? Биронтасини севиб
қолдингизми?! Сиз бекорга
бунчалик севинмайсиз!
-Уф, нима қилай унда, айт, нима
қилай?!
-Эркак деган сал жиддийроқ бўлади. Кўрган одам жинни-пинни, дейди-ку!..
Хақиқатан, бу гапда хам жон
бор эди. Бу хаётда жиддий
бўлмасангиз, ит хам, бит хам
ўзини сизга тенг деб ўйлаб,
шунга яраша муомала қилади,
обрў орттиролмайсиз.
Жиддийликка муккасидан
кетдим. Тўйларда, туғилган
кунларда ўйнамай қўйдим.
«Мазанг йўқми?» деганларга,
«мазам-ку бор, афсус, энди
жиддий бўлишим керак», деб
жавоб бердим. Хотиним эса кўп
ўтмай қулоғимни қоқиб қўлимга
берди:
-Тўйдим! Хаёт зерикарли! На севги бор, на романтика! Бу кишим нуқул хайкалга ўхшаб ўтиради. Юрак-қалб борми ўзи сизда.
Ана шундай гаплар азизларим...

Internet

https://tttttt.me/drabllar
😁55👍165😢3
Дадамга айтиб қўйманг...

Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:
– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ"  маъносида бош  қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:
– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?
Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.
Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен  ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:
- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Донг қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз  холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.
Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл  бўлган эди...
Internet


https://tttttt.me/drabllar
😢68👍179🔥6👏2
Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди. Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур олим бўлган Алберт Эйнштейн эди.
Internet

https://tttttt.me/drabllar
👍57🔥128😁1
Отасининг ўлимидан бир фурсат ўтиб, иш билан банд ўғил касалманд кекса онани қариялар уйига топширишга қарор қилишди. Ўғил ора-чора волидасининг холидан хабар олиб турди. Кунлар ўтди. Бир куни қариялар уйидан қўнғироқ қилишди: вазият жиддий - она оғир ахволда ётибди, ўғлига айтадиган сўнги сўзи бор экан. Ўғил зудлик билан унинг ёнига шошди.

Ажал билан курашаётган она темир каравотда холсиз тўлғанар, ўғил сўнги сўзни эшитмоқ учун унинг лабларига қулоқ тутди. “Ўғлим, сендан сўнгги илтимосим - қариялар уйи хоналарига кондиционерлар ўрнаттириб берсанг. Қарилик боис совуқ ва иссиқ кунларда жуда қийналдим. Кейин, бу ерга музлатгич хам олиб келиб қўй, баъзида тунлар уйқим қочганида айнимаган бирор нима топа олмай, оч ётиб, қийналдим”.

Онанинг ўтинчидан хайратда қолган ўғил унга тикилиб қолди. Шунча вақтдан буён бу қийинчиликларга чидаб келиб, оғиз очмасдан, нега умр адоғида бу қулайликларни адо этишини ёлвораётганини сўради. “Мен-ку, буларга чидадим, болам! Лекин сендан хавотирдаман. Кун келиб сенинг болаларинг сени бу ерга ташлаб кетишса, сенинг холинг нима кечади, болажоним?!” деб жавоб қайтарди онаизор.

https://tttttt.me/drabllar
😢59👍14🔥12🤣1
СТОЛДАГИ ХАТ

“Хайрли тонг, азизим! Нонуштангиз тайёр. Шарбат музлатгичда. Тонгги газетани иш столингизга қўйганман. Ишга кеч қолманг-а Тушликда қўнғироқ қилишни унутманг! Сизни ўпиб қоламан! Мен аэропортга кетдим. Бугун эрим келади...”

© Муҳаммадхон Юсупов

https://tttttt.me/drabllar
😐34🤬26😁13😢10👍4👏31🤣1
Чоҳ

- Эҳтиёт бўл, у ўқланган, - деди эркак ётоқхонага қайтиб кираркан.
Аёл диванга суянди.
- Хотинингни шу билан ўлдирмоқчимисан?
- Йўқ. Бу хавфли. Яхшиси, қотил ёллайман.
- Балки мени сени ўлдириш учун ёллашгандир?
Эркак ҳиринглади.
- Эрини ўлдириш учун аёл кишини ёллашга кимнинг ҳам ақли етарди?
Аёл милтиқни эркакка ўқталди.
- Хотинингнинг.

© Жеффри Уитмор
@drabllar
👍30🤔19🔥9😁6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Хайрли тун, қадрдонларим!🌟

Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллохим.

🌺Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

🌺Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


https://tttttt.me/drabllar
6👍2🔥1
Қамоқхона кутубхонасидан маҳбус китоб сўраяпти:
— Кечирасиз, «.............» китоби борми?
— «............» китоби бизда йўқ, лекин муаллифи шу ерда.

Хуршид Абдурашид

@drabllar — қисқа ҳикоялар
🤣53😐15👍7😢6😁1
- Эрим янги кўйлакка пул бермади.
- Сен нима дединг?
- “Баъзи аёллар ҳар ой янги кўйлак кияди” дедим.
- У-чи? Нима деди?
- “Баъзи аёллар бир кўйлакни беш йил кияди” деди.
- Боплабди! Хафа бўлмагину дугонажон.
- Ие, сен ҳали мен тараф эмасмисан?
- Эринг тилла одам. Ҳар ой олиб бермасаям шкафингни тўлдириб қўйибди кийимга.
- У кўйлакларимни кийганман. Ҳамма кўриб бўлган.
- Ҳмм, бир гап айтайми?
- Айтақолинг энди. Ичизда қолмасин.
- Эрингни гапига қўшимча: “Баъзи аёлларни эса умуман эри ҳам йўқ..”
- Нима деганинг бу?
- Бечоралар янги кийимни эмас, болаларини қорнини тўйдириш ҳақида ўйлайди. Улардек аҳволга тушиб қолишдан асрасин. Сени эса еганинг олдингда, емаганинг кетингда. Шукр қилишни ўрган дугонажон...

Баҳром Муҳаммад

@drabllar
👍54🔥14👏81😢1
Бир одам уйининг ер тўласида устачилик қиларди. Эшик ромда ундан ўтадиган уста йўқ эди. Уста бир кун хар доимгидай ишини қилаётганда чироқ ўчиб қолди. Бир қанча муддат кутди, аммо чироқ ёнмади, аксига олгандай
шу куни битириши керак бўлган бир нечта ромлар бор эди. Бироз дам олиш учун уйга кираётганда электр ёқиб-ўчиргичига кўзи тушди, кимдур токни ўчириб қўйган бўлиши керак. Уста электрни ёққан эди устахона чироғи ёнди. Тахминлари тўғри чиқди, ажабо ким қилди экан?

Энди ишга бошлаган ҳам эдики, яна чироқ ўчди. Аммо бу сафар электрни ким ўчирганини кўрди. Устанинг ўғли электрни ўчириб секин нарвондан пастга тушганида қаршисида отаси турарди. Уста ўн яшар ўғлининг бу қилган ишини кечира олмади, бутун иши ўғлини деб кечикканди.
Бир мартта ўчирган бўлса хам майли эди-я. Ўғлини бир шапалоқлади, балки эси кириб қолар энди. Уста ўғлининг кўз ёшларини кўрмасликка олиб уйга чиқди. Уйга кириши билан хотинига алам билан гапирди: "- Бу болани мактабда кимлар билан аралашиб юрганини билишимиз керак. Агар бўш қўйиб қўйсак бошимизга бало бўлади".

Охири энг осон йўли топилди. Ўғлининг хеч қолдирмасдан тутган кундалигини ўқийди, ўғлининг нима ишлар қилиб юрганини билиб олади. Хотинининг қаршиликларига қарамасдан кундаликни очиб ўқий бошлади.
Ўғли энг охирги сахифага шу сўзларни ёзганди:
“Бу кеча ёмон туш кўрдим. Устахонада дадамни ток урди. Аллоҳим дадамни ўзинг асрагин. Мен эса қўлимдан келганини қиламан!!!

Баҳром Муҳаммад таржимаси


@drabllar
👍46😢3213🔥8
ЭНГ ҚИММАТБАҲО СОВҒА

- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига.
- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...
- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.
- Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?
- Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!
- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?
- Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.
- Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...
- Ҳар куни кечки пайт мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини... Оилангиз учун... Оддийгина эътибор... Болларизга... Менга...

Баҳром Муҳаммад

@drabllar
🔥33👍17😢126
СОЯБОН

Кеч оқшом кутилмаганда ёмғир шивалай бошлади. Эндигина яшил либосга бурканаётган дарахтлар муздек томчидан сескангандек тебраниб қўяр, уларга термулаётган аёлнинг эса эрталаб болаларининг совуқдан мактабга дилдираб чиқиши-ю, ўзи ҳам то ишга етиб олгунига қадар жунжикиб автобус кутишини ўйлаб, юрагига бир оз ғашлик оралади. Эси қурсин, ташқарида яқиндагина ювилган кийимлар ҳам ёмғир остида қолгандир…
Чарчоқ забт этган вужуди ўзига бўйсунмаётган аёлнинг кўзлари оҳиста юмилди…

***
Тонгда ажойиб кайфият, ҳаётга, атрофдагиларга муҳаббат билан уйғониш қандай яхши-я! Дилхумор ҳам эрталаб тунда юрагига ваҳима солган кечқурунги ҳислардан батамом холи эканини сезиб, кўнгли равшан тортди. Аёл шу дамда тирикликнинг қадри ва ажойиблигини, серташвиш бўлса-да, мана шу камтарингина ҳаётининг завқини ич-ичидан сезгандек эди. У деразадан ташқарига қараркан, ёмғир ҳали ҳам тинмаганини кўрди-ю, анча вақт олдин соябонини синдириб қўйгани ёдига тушди.
— Эҳ… ёмғир яхши-ку, соябонимнинг синиб қолгани ёмон-да, — деб қўйди сўнг ўзини кузатиб турган турмуш ўртоғига.
Эри унга жавобан ҳеч нима демади, фақат сирли равишда жилмайиб қўйди, холос. На илож, энг мақбул жавоб шу бўлганидан кейин, нима ҳам дейиш мумкин?
Майли, автобусга чиқиб олса, у ёғи ҳеч гапмас…
Болаларига нонушта тайёрлаб бергач, нимадир юмуш билан яна хонасига кирган Дилхуморни эри қўлини ортига яширганча, савол билан кутиб олди:
— Қани топ-чи: қўлимда нима бор?
Дилхумор турмуш ўртоғига синчиклаб қараркан, бу гапни кутмагани учун ҳазиллашди:
— Ўйинчоқми?
— Йўқ.
— Китобми? — қизиқиши ортди аёлнинг. Шу пайт турмуш ўртоғининг боши оша соябоннинг ялтироқ тутқичи кўринди-ю…
— Вой, соябонми?!.. — хурсанд бўлиб кетди Дилхумор. — Раҳмат сизга…

***
Дилхумор мамнун ҳолда ишга отланди. Қўлида эса мўъжазгина соябон. Ёмғир ҳамон майдалаб ёғар, осмоннинг эса қовоғи ҳали очиладиганга ўхшамас, аммо ҳар-ҳар ерда ҳосил бўлган кўлмакчалардан сакраб ўтаётган қизининг ҳам, ўзининг ҳам кайфияти чоғ…
Ёмғир бутун борлиқни ўзиники қилиб улгурди. Ґатто Дилхуморнинг юрагини ҳам. Осмондан ёғаётган зарралар остида бошига соябон тутганча кетиб бораётган аёл одамларни кузатаркан, енгилгина хўрсиниб қўйди: наҳотки оламнинг завқини, бахтни сезиш учун унга биргина мана шу соябон етишмаётган эди?..
Аёлнинг кўнглини олиш шу қадар осонмикин-а?.. Кўпчилик бу ҳилқатни фақат тақинчоқлару либосларга қизиқишда, моддий дунёнинг ўткинчи зару зеварларига меҳр қўйишда айблайди. Ваҳоланки, аёл учун яқин инсонининг эътиборини, ғамхўрлигини ҳис этиб туришдан ортиқ қувонч йўқ. Фақат унга доим ижобий кўз билан қараб, яхши фазилатларини кўра олсангиз, муҳими, унга нисбатан юрагингизда камтаргина, аммо оилангизга пойдевор бўлган қайноқ меҳр парчаси ҳамиша мавжудлигини англата олсангиз, кифоя...

Муаллиф: Муҳаббат ШАРИФОВА.

@drabllar
👍4011🔥5🥰4
КУНЧИҚАР ЮРТ ҲИКМАТЛАРИ


***

Агар муаммони ҳал қилишнинг йўли бўлса, ташвишланишнинг ҳожати йўқ, агар уни ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, ташвишланишнинг фойдаси йўқ.

***

Ўйлаб ҳал қил, ҳал қилдингми, ўйлама!

***

Кетаётганни тўхтатма, келганни эса ҳайдама!

***

Тезлик — танаффуссиз секинлик.

***

Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан кўра, яхши одамнинг душмани бўлган афзал.

***

Оддий одамлар бўлмаса, буюклари ҳам бўлмайди.

***

Зинапояни юқорига чиқишни истаган одам ўйлаб топган.

***

Эр-хотин қўл билан кўздай бўлиши керак: қўл оғриганида кўз йиғлайди, кўз йиғлаганида қўл унинг ёшини артади.

***

Офтоб ҳақ-ноҳақни ажратмайди, у кимнидир иситишни мақсад қилмасдан нур сочади. Ўзини топган одам худди офтобга ўхшайди.

***
***

Денгиз майда дарёлардан юз ўгирмагани учун ҳам улкандир.

***

Энг олис йўл ҳам яқиндан бошланади.

***

Найза умрда бир маротаба ишлатилса ҳам, уни ҳамиша ёнда олиб юрган маъқул.

***

Чиройли гул яхши мева тугавермайди.

***

Қайғу худди йиртиқ кўйлакка ўхшайди, уни, яхшиси, уйда қолдирган маъқул.

***

Агар муҳаббат кўзи билан қаралса, чечакдан қолган чўтир ҳам яноқдаги кулгич каби гўзал кўринади.

***

Ўринда ётган одам қоқилмайди.

***

Бир оғиз яхши гап қишнинг уч ойини ҳам қизита олади.

***

Аҳмоқ ва девонага йўл беринг.

internet

@drabllar
🔥18👍155👏2😐1
ЯНГИ ТЕЛЕФОН ёқуд ҚАЙТАР ДУНЁ…

Бир куни ишхонамиздаги бир қиз хонамга янги телефонини олиб кирди. Аппарати жуда ихчам, қулай ва кўзни қувонтирадиган эди. Камераси 8 мегапиксел, сенсорли, дисплейи ҳам каттагина. Манга ёқди ва унинг илтимосига кўра телефонини турли мусиқа ва видеолар билан тўлдириб бердим. Ҳар сафар хонасига кирганимда телефонидан паст овозда мусиқа эшитиларди.
Ундан сўрардим “Нега компютерда эшитмайсиз?” деб. У эса телефонида эшитиш ёқишини айтарди. Кўпинча ўзини суратга олаётган пайтда кўриб қолардим. Камераси сифатли суратга олгани учунми, турли тарафлардан синаб кўрарди. Ман эса кулардим “Ўйинчоқни зўрини топдиз” деб.
Бир куни хонамга хомуш кириб келди, қўлида телефони. Нима бўлганини сўраганимда сувга тушиб кетганини айтди. Айтишича тоққа дам олгани чиқишган дугоналари билан. У ерда ҳожатга кирганида телефони шимининг орқа чўнтагида бўлган экан...
Хуллас, унитаздан олиб яна раковинада ювибди бечорани. “Батарейкасини дарров олиб ташламадизми?” деб сўраяпманку ичимдан тошиб келаётган кулгини зўрға босишга ҳаракат қиляпман. У эса бундай қилиш кераклиги ҳақида илгари эшитмаганлигини айтди. Кейин дугоналари билан телефонни сочиб ташлаб, фенда қуритишган, лекин кеч бўлган экан. Ичидаги схемалари куйиб кетган ҳаммаси. Буни устахонада ўзим кўрдим.
Бечора олти юз минглик телефонни зўрға эллик мингга сотиб юборди...
Орадан вақт ўтди. Мани пешонамга ҳам зўр телефон битди.
Сенсорли дисплей, камера 12 мегапиксел, интернетда ўзимни ҳудди балиқ сувда юргандек ҳис қилардим. Ҳар тарафлама талабларимга жавоб берар, унга етишганимдан жуда-жуда хурсанд эдим. Ҳаттоки аёлим рашк қилиб телефонимни “кундош” деб ҳазиллаша бошлади...
Бир куни дўстларим билан тоққа дам олгани чиқдик. Ўша ерда ҳам телефоним қўлимдан туширмадим, дўстларим “Қўйсангчи, шу матоҳингни, дам олгани чиққанмизку!” деб хафа ҳам бўлдилар. Чўмилдик, дам олдик, овқатландик. Кечки овқатни ўзим қилиб бераман деб мақтандим. Ниятим ўчоқ бошида ўтирганда бироз интернетга кириш эди.
Бир пайт қўнғироқ бўлиб қолди ва қўлимда капгир бўлгани учун телефонни қўлоғимга қистириб гаплаша бошладим. Қозонга қараганимда ичида ёғ қизиганини олиш учун ташланган бутун пиёз қорайиб кетибди.
Уни оламан деб энгашган эдим кўзимга ўчоқдан чиққан тутун кириб ачиштириб юборди. Бир ножўя ҳаракат ва... мани севимли сенсорли телефоним қозон ичида!!!
Тассавур қилинг, капгирда олишга уриняпманку, телефон сирпаниб яна қизиб турган ёғга тушиб кетяпти. Икки-уч марта шундай қовуриб олганимдан кейин қўлимни куйдириб бўлсада чиқариб олдим. Телефонни аҳволини кўриш керак эди.
Эҳтиёт қисмларга бўлиб сотишга ҳам ярамас эди, бужмайиб қолган...
Икки юз эллик долларлик еб бўлмас таом! Ўша онда кўз олдимга негадир ишхонамдаги қизнинг жилмайиб туриши келди. Қайтар дунё деганларидек. Бир гапда ҳақиқат борлигига амин бўлдим: “Агар илгари қирқ йилда қайтса, ҳозир қирқ кунга ҳам бормаяпти!”...

Баҳром Муҳаммад

@drabllar
🤣27👍175🔥5🤔4
​​Хиёнат

Қуёш қаёқдан чиқди, билмайди. Томдан тараша тушгандай, эри келдию умр замонида биринчи марта “Юр, сени кинога олиб тушай!” деб қолди.
Кино ҳар галгидай севги-муҳаббат, романтика эди. Иккаласи ҳам экрандан кўз узмай ўтирарди.
– Хотин бўлса, шундай бўлса-да! – ўйлади эр ва хотинига ўғринча қараб, афти буришди. – Мана бунинг юзига қараган одамнинг лабига учуқ чиқади.
– Келишган йигит экан! – деди хотин ва қўпол, хунук, ношуд эрига зимдан қараб, энсаси қотди. Аста хўрсинди. – Эҳ, ёшлик пайтимга қайтиб қолармидим...

Байрам ОҒА

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍20😢17🔥65