Соф севги
Қиз каравотга чўкди. Бола қиз айнан унинг ёнига ўтирганидан хурсанд бўлиб кетди. Фурсатдан фойдаланиб дилидаги гапни изҳор қилди:
– Мен сизни жуда қаттиқ яхши кўраман.
– Биламан. Мен ҳам, – деди қиз. Сўнгра унинг пешонасидан ўпиб секингина ўрнидан турди. Кетаётиб қайрилиб қаради:
– Энди ухлаш керак.
– Хўп, - деди Бобур. Хонадан чиқиб кетаётган боғча опасига жилмайиб боқди-да, кўзчаларини юмди.
Эркин Шоназаров
@drabllar | қисқа ҳикоялар

🤣38😍11❤9👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌗Ҳаётдаги ҳар бир яхши ва ёмон ҳолат Аллоҳнинг иродаси билан.
Бизга фақат ишониш қолади: У биз билмаган нарсаларни билади, биз кўрмаган яхшиликларни кўради.
Ҳар бир синов яхшиликка олиб борадиган йўлнинг бир қисми.
✨Қабул қилинг, сабр қилинг ва ишончингизни асранг. Чунки Аллоҳнинг режалари доимо мукаммал.
https://tttttt.me/drabllar

❤1
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
42-қисм
Ўзи бу шаҳарда бир томонда динга жуда ҳам берилган- тақводор, бир томонда эса европа ҳаётига тақлид қилиб яшайдиган одамлар бир-бири билан жипслашиб, биргаликда яшашарди.
Кабира болага жуда яхши қарарди. Абдуллоҳни ҳар бағрига босганда ўз ўғли ёдига тушиб, унга бор меҳр берарди. Унинг ота-онаси ҳам Кабиранинг бу қадар ғамхўрлигидан жуда ҳам мамнун, келишилган ойликка қўшимча яна пул тўлайдиган бўлишди. Кабира ўзига қолса шу ерда, шу хонадонда бутун умр қолиб Абдуллоҳни ўзи вояга етказишни истарди. Абдуллоҳнинг опаси Хадича билан ҳам жуда яқин бўлиб кетишди. Хадича жуда илмли, тақвоси мустаҳкам қиз эди. Ҳар куни ўқишдан қайтгач, Кабира билан гаплашар, уй ишларига ёрдамлашарди.
Орадан бир икки ой вақт ўтиб Кабиранинг ҳам Ҳамиданинг ҳам тили инглизчага анча келишадиган бўлиб қолди. Уй эгалари билан бемалол мулоқот қилиб, уларни ҳам аввалгидан анча яхшироқ тушунишаётганди. Энди Кабира билан Хадичанинг ўзаро суҳбатлари янаям қўр олиб, кўп-кўп, тез-тез гаплашадиган бўлишди. Кунларнинг бирида Кабира Хадичага бошидан ўтганларни бир бошдан айтиб берди. Хадичанинг кўзлари ҳайратдан каттариб Кабиранинг ҳикоясини тинглади, таъсирланди. Охирида Кабирага айтган гапи:
“Нима бўлганда ҳам ҳижобингни ечиб хато қилибсан-да, опа. Ҳижоб-ҳар бир муслиманинг фарзи. Сен озгина хато хулоса қилибсан, сени бошингга тушган балолар ҳижоб туфайли эмас, Аллоҳнинг синови бўлган. Аммо жуда ёмон қийналибсан, истайсанми бутун умрга шу ерда қолиб, мени опам бўлишни. Мен юртингга қайтиб яна шунақа қийналишингдан хавотирдаман. Опам бўлиб қолсанг, жуда ҳам хурсанд бўлардим”- опа десада у Кабирани сенсираб гапирарди.
Кабира Хадичанинг гапларидан сўнг узоқ ўйланди. Ростан ҳам нима сабабдан ҳижобидан воз кечди? Аслида ҳамма айб атрофидаги одамларда, балки ўзида ҳам эмасмиди? Ёт бегона, бошқа мамалакатнинг бир қизи унга сингил тутунмоқчилиги эса Кабиранинг кўнглини кўкларга кўтариб, ҳайратда қолдирди.
- Хадича, биласанми, сен жуда ҳам оқ кўнгил, бағрикенг қизсан! Сени шунчалик яхши кўриб қолдимки, опа-сингил меҳри, оқибати нима эканлигини тушундим. Мен ҳозиргача буни нималигини билмаган эканман. Қалбимда акамга нисбатан кучли нафрат, опамга нисбатан совуқ бир ҳис бор эди. Қанийди, сендек синглим бўлганда, мен жон деб сенинг таклифингни қабул қиламан. Бугундан бошлаб сен менинг ўз синглимдан ҳам яқинроқсан! Мени ўзингга опа деб ҳисоблашинг мимкин! Аммо сизларникида бутун умрга қололмайман. Бунинг иложи йўқ!
- Раҳмат сенга Кабира опа! Қолишимнинг иложи йўқ деяпсан, майли ҳозирча шу фикрда экансан, вақт ўтсин, фикринг ўзгариб қолади. Мен чин қалбдан Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман. Сен, албатта, бахтли бўласан!
Кабира Хадичани қучганча, кўзларидан ёш думалади.
Кабира Хадичанинг юриш-туриши, ибодати, иймони, қалб гўзаллиги, ширинсўзлигига ҳаваси ортиб, уни янаям яхши кўриб борарди. Чин дилдан ҳавас қилиб, ўзи ҳам унга ўхшашни хоҳларди.
Хадича Қуръонни ёддан биларди. Укаси Умар ҳам кўпгина Қуръон оятларини ёддан билар, китобга қараб шаррос ўқиб берарди. Кабира бундай илмга чанқоқ инсонларни умрида биринчи бор кўраётган эди. Кундан-кунга ўзининг ҳам бу илмга меҳри ошиб, ўрганишга ҳаваси ортиб борарди.
Бир куни ўйлай-ўйлай Хадичадан илтимос қилиб кўрди:
-Хадича, синглим сендан бир нарсани илтимос қилмоқчиман!
- Бемалол сўрайвер, опа
Кабира озгина муддат хожолат чекиб, ўйланибгина турди-да, сўнг сўради
- Менга арабчани-Қуръон ўқишни ўргатасанми?
Хадичанинг бу гапдан боши осмонга етди.
-Ҳа, албатта ўргатаман! Мен бундан жуда ҳам хурсандман. Рости, бир куни бу ҳақда сўрашингни билардим, сендан шуни кутгандим. Жоним билан ўргатаман. Фақат жидд-у жаҳд билан ўрганмоқ талаб қилинади. Қуръон илми жуда кучли илм ва бир вақтнинг ўзида ўзлаштириш осон. Фақат инсонда илмга нисбатан ишқ, ихлос бўлиши керак. Акс ҳолда, ўрганиши мушкул кечади.
#Кабира
@drabllar

❤131👍36🔥14🥰8🤬3😍2😁1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч нимаси йўқ хотинлар.😁
https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
😁9❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқийман деган келинларга жўнатиб қўямиз 😅
Ёққан бўлса яқинларга улашишни унутманг 😊
https://tttttt.me/drabllar
Ёққан бўлса яқинларга улашишни унутманг 😊
https://tttttt.me/drabllar
❤6🤣3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлда - ҳар фаслга ҳар хил, эркакда эса бир хил!
Яна кимни уйида шунақа 😅
Қиз болани ва ўғил болани онаси
https://tttttt.me/drabllar
Яна кимни уйида шунақа 😅
Қиз болани ва ўғил болани онаси
https://tttttt.me/drabllar
😁9❤6🤣6😍1
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
#ГУНОХ 28 кисм Ортиқали машинасини сал чеккароққа олгач, унинг салонидаги тахланган ўйинчоқлар ва китобларни тушириб, деворга суяб қўя бошлади. Иккинчи қаватдаги деразадан ташқарига кўз ташлаётган махал Ортиқалини бу иш устида кўриб қолган Гулрухсор Самадовна…
#ГУНОХ
29 кисм
Шамсиддиннинг аммаси чаққонлик билан ҳозиргина тугилган каттагина тугунни келтириб қўйди.
Бозорбой оқсоқол тугунга яқин борди-да, Шамсиддинни ёнига чақирди, сўнг оқосоқол чолларга юзланди:
— Сизларнинг борларингга шукур! Сизлар бор, кўнглимиз тинч!.. Умр дегани тезоб дарё экан. Кечагина тол хивични от қилиб миниб, куча чангитиб юрган жажжигина Шамсибой ҳам мана бугун балоғатга етиб уйланай деб турибди. Бугун Шамсиддинжон учун унутилмас кун. У бугун куёвлик либосини кийиб оила қуради, катта ҳаёт йўлига дадил қадам ташлайди. Шундай ҳаяжонли дамларда ёшларнинг кексалардан дуо олиши ҳам катта бир бахтдир. Шунинг учун келинг, Саксонбой ака Шамсиддинжонга қудалар томонидан юборилган қутлуғ куёвлик сарпосини кийдириб, ўзингиз бир дуо беринг энди.
Шу сўзларни айтгач, оқсоқол жўшқин бир кайфиятда университетга кириш имтиҳонини топширишга шайланаётган абитуриентдек ёнида қизариб-бўзариб турган Шамсиддиннинг елкасига қоқиб қўйди.
Саксонбой бобо гиламга ўтди. Бозорбой оқсоқол тугунни ечиб, ундаги кийимларни Саксонбой бобога узатиб турди.
Бобо «Бисмиллахи Рахмани Рахим» дея Шамсиддиннинг устига оқ шойи кўйлак, жигарранг костюм шим, бекасам чопон, оёғига қора туфли кийдириб, бўйнига тилларанг бўйинбоғ тақиб, белига Ойсара келин ўз қўллари билан тиккан четлари зар мунчоқли белбоғини боғлади. Бошига чуст
дўппи кийдириб, заррин салла ўраркан, бир зумда шаҳзодага айланиб қолган Шамсиддиннинг пешонасидан ўпиб:
— Бобонгдан табаррук, — деди-да, йигитнинг қўйнига иккита беш сўмлик суқиб қўйди.
Куёвлик либослари Шамсиддинга шунақаям ярашиб қадди қоматини, бўй бастини янада очиб юборган эдики, уни кузатиб турганларнинг кўпи беихтиёр кўз тегмасин дегандай «туф-туф!» деб қўйишди.
Давоми бор...

Telegram
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари ва қиссалар бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: @shamsinur_reklama

❤27🤔8👍2😍1
ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР
#ГУНОХ 29 кисм Шамсиддиннинг аммаси чаққонлик билан ҳозиргина тугилган каттагина тугунни келтириб қўйди. Бозорбой оқсоқол тугунга яқин борди-да, Шамсиддинни ёнига чақирди, сўнг оқосоқол чолларга юзланди: — Сизларнинг борларингга шукур! Сизлар бор, кўнглимиз…
#ГУНОХ
30 кисм
Саксонбой бобо мехнатда қотган чайир қўлларини ёзганча:
— Шамсиддинжон, келин билан қўша қаринглар! Бир умр бахтли саодатли бўлинглар!.. Куёвлик сарупонг муборак бўлсин! Ўзларингдан кўпайишиб, астда ўз ўринларингни топиб юринглар! Омин, Оллоҳу акбар! — дея дуо берди.
Атрофдагилар гуриллаб омин қилишди.
Кўзларида севинч ёшлари порлаб, ўзларини зўрға тутиб туришган Рисолат буви билан Маматқул бобо шу захотиёқ бирин кетин Шамсиддинни бағирларига босишиб,
юз-кўзларидан ўпишди, унинг устидан ҳар хил ширинлик ва танга пуллар сочишди. Шундан сўнг навбат қариндош уруғларига ўтди-ю , Шамсиддиннинг қўйни қўнжи совға саломга, пулга тўлиб кетди.
Бозорбой оқсоқол тўй эгаларининг илтимосига кўра Саксонбой бобонинг эгнига тўн ёпгач, ўзини кутиб турган йигитларга ўгирилди:
— Энди гап бундай, азаматлар. Ҳозир қудаларникига борамиз. Ораям узоқ эмас. Бор-йўғи бир километрча йўл. Келиннинг
сепи учун бортовой машина бирон соатдан кейин боради. - Оқсоқол атрофга аланглади: — Артистлар шу ердами? Ҳа, сизлар менга қаранглар. Гапнинг зўри сизларда! Яқинлашганда, келишганимздай, «Ҳуй бале»ни бошлаворасизлар. Бизлар қўшилишиб турамиз. Сафнинг олдида сизлар юрасизлар. Изларингиздан машьала кўтаришган йигитлар боришади. Улардан бироз орқада Шамсиддинни ўртага олиб бизлар юрамиз, келишдикми? Қани, йигтлар, бўлмаса, ҳар ким ўз жойини эгалласин!..
Ҳой, болажонлар, сизлар четга ўтинглар. Катталарга йўл беринглар... Қани, Бердиёржон, енгил, шўх музика билан олға!..
Сафга тизилишганлар ҳазил ҳузил қилишиб, ҳовлидан чиқишаётганларида, уларнинг изидан бир қоп гуручни қайта қайта ювиб оқлаётган ошпазлар, узун темир стулларга
кўрпачалар тўшаётган болалар, столларга дастурхон тузаётган аёллар, самоварларга пешма пеш ўтин қалаштираётган чойхоначилар, ҳавоза остидаги катта супада гурунглашаётган оксоқоллар, ховли саҳнидаги ёғоч каравотда чақ-чақлашиб ўтиришган момолар, тарвақайлаб ўсган ўрик дарахтининг кесилган шохларига ортки оёғидан илиб қўйилган қўйларнинг терисини шилаётган қассоблар, йўлнинг нариги четқдаги катта ариқдан челаклаб сув ташиётган қизлар ҳавасланиб қараб қолишди.
Келиннинг уйига етишга юз қадамлар қолганида ёқилган машъала қоронғилаш аётган йўлни ёритиб юборди. Созандаларнинг шўх ва жарангдор овози кўкни тутди. Мусиқа оҳанглари сал пасайиши билан Бердиёр мақомига етказиб
«Ҳуй бале»ни бошлади. Қолганлар унга «Ҳуй бале!» деган жойида, жўр бўлиб турдилар:

❤32👍5🤔4
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН ✨🌙✨
💫 Меҳрингиз олдида эгиб бошимни...
Тангридан умрингиз тилаб
юраман.🌙✨🌙✨
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!✨🌙✨🌙✨✨
Азизларим ✨✨
Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин! ✨🌙
Хайрли тун, яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз эртага ғойибдан кўришгунча !!🌙

#тонгги_салом
☀️ Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин! 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
https://tttttt.me/drabllar
☀️ Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин! 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
https://tttttt.me/drabllar
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤣 Иккиюзламачи куёв
Кун давомида яхши кайфият сизни асло тарк этмасин...
Яқинларга юбориб қўйинг!
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
👉 https://tttttt.me/drabllar

😁6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркакни ҳам тушуниш керак қўллаб-қувватлаш керак, лекин меҳнат қилмай "Олма пиш оғзимга туш" деб уйида ётган эркакни эмас.
https://tttttt.me/drabllar
https://tttttt.me/drabllar
👍9❤5🔥1
ХУЛОСА
Майит сўнги манзилга кузатилган куннинг эртасигаёқ унинг кийимлари кўринадиган жойга ёйиб қўйилди. Айримлари ювилди, қатор қилиб торларга илинди. Оҳори тўкилмаган кийимлар ғассол томонидан танлаб-танлаб олиниб гўёки ирим сиримлари қилинди. Қолганларини хоҳловчилар олса савоб бўлади, дейилди. Вафот этган кишининг қўли калтароқ қариндош уруғлари ғассол олгандан қолган кийимларни ҳам талашиб тортишиб йиғиб олишди. Кийимларни олган эҳтиёжмандларнинг юз қарашида ҳозиргина дўкондан харид қилгандек таассурот ялтиради. Ўлган кишининг кийимини олишдан ҳазар қилиб турган бойроқларнинг кўз қарашида чексиз кибр тантана қилди. Аммо бирон кишининг юз кўзида: Ўлган ўлиб кетар экан, манзилга бўш етар экан, деган хулоса англашилмади.
Райҳон Раҳимова

😢41❤10👍7🤔4🔥2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Аёл киши учун энг катта совға — бу жуфти ҳалолининг унга кетгизган вақти ва меҳри бўлади...

❤4