#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: Махмудова Кўҳинур
Давоми…
40-қисм
Ҳамидага ёш, ўқимишли, уйланмаган, таг-тугли жойлардан совчилар келаётганини кўриб-билиб турган бир пайтда ўзига уйланган, бола-чақали, дадаси тенги одам харидор бўлгани ҳақида эшитиш жуда оғир эди. Аммо у дугонасини бахтли бўлишини чин дилдан истайди. Заррача ҳасад қилмасди, ҳавас қиларди. Ҳасад қилишга ҳаққим йўқ деб ҳисобларди. Номусидан айрилган, уйидан қувилган, меҳрсиз қолган бир қиздан бор-будини аямаган одамга қандай қилиб ҳасад қилиш мумкин! Бу турган-битган нонкўрликнинг ўзгинаси-ку.
Кабира кўчада юрганида олдидан чақалоқ кўтарган бир аёл тез-тез юриб ўтиб кетди. Аввалига эътибор бермади. Аммо шу пайт ундан атиги ўн метрча олдинда юриб бораётган аёлнинг чақалоғи йиғлай бошлади. Чақлоқ овозини эшитган Кабиранинг юраги ҳапқириб, бутун вужудини қалтироқ босди. Бу йиғи ўз жигарбанди-Бахтиёрнинг йиғиси билан бир хил эди. Кабира қадамини тезлатган сари ўша аёл ҳам тезлаша бошлади. Ҳозир Кабира учун гўёки, ҳаёт-мамот масаласи ҳал бўладигандек қаттиқ ҳаяжонда, оёқ-қўлларидан куч кетиб, босган қадамлари ҳам орқага кетиб бораётгандек эди. Ҳозир нима қилиб бўлса ҳам аёлга етишиб олиб, унинг қўлидаги болага бир назар бўлса ҳам қараб, ўзининг боласими ёки йўқ билиб олиши керак эди. Билмаса бўлмайди. Кўнгли сезяпти, ўша чақалоқ Кабиранинг боласи. Йиғиси ҳам худди ўша! Оналик меҳри жўшиб Кабиранинг кўнгли алланечук ҳисларни туйди, ҳозир тезроқ юриб боради-да, аёлнинг қўлидан ўз фарзанди-жигарбандини олиб бағрига босади. Қанчалар соғинганди уни. “Ўғлим-қалбимнинг парчаси, тўхта, тўхтасангчи, жон болам”. Кабира қанчалик ҳаракат қилмасин аёл ундан узоқлашиб борар, ўзи эса турган жойида қотиб қолгандек ҳеч олдинга силжимасди. Чақалоқнинг овози янаям баландлаб, унинг қалбини батдар эза бошлади. Шу пайт бирданига ёнида акаси Ғайрат пайдо бўлиб қолди. Балки анчадан бери орқасидан келаётгандир аммо Кабира уни энди сезди.
-Кабира, синглим яхшимисан?
Кабира уни кўрмасликка, эшитмасликка уринар, бутун фикр-у хаёли ўша-бола кўтариб кетаётган аёлда эди. Шу пайт Ғайрат Кабиранинг қўлидан ушлаб тўхтатди:
-Тўхтасангчи, Кабира! Нега уйдан кетдинг? Энди қайтмайсанми?
-Ааааааааааааа! Ол қўлингни! Сенга айтяпман оооооол!
Кабира Ғайратнинг қўлини юлқиб ташлаб яна югура бошлади. Энди ҳақиқатда олдинга қараб кетаётганини ҳис қилди. Аёлга секин-аста яқинлаша бошлади. Нафаси бўғзига тиқилиб тўхтамасдан, бор кучи билан югура бошлади. Аммо… аммо шу пайт негадир аёл саробга айланиб кўздан ғойиб бўла бошлади. Унга яқинлашгани сари кўздан ғойиб бўлиб борарди. Энди етишиб олиб, елкасига қўлини қўйганида аёл бутунлай йўқолиб қолди. Лекин чақалоқ йиғиси Кабиранинг қулоғи остида ҳали ҳам чаранглаётганди.
-Болааааааам! Болажонииииииим!
Кабира тинмай боласини чақириб йиғлай бошлади. Унинг ҳам елкасига кимдир қўлини қўйди. Қайрилиб қараса, Ғайрат!
-Кабира, Кабира турақол! Нега йиғлаяпсан? Туууур!
-Йўқооооол, йўқооооооол дедим сенгааааааааа! Инсофсиииииииииииз!
Кабира бор овози билан бақириб йиғлайверди. Сўнг қулоғи чиййилаб, ҳушидан кеттими, йиқилиб тушдими ўзи ҳам тушунмади.
-Кабира ўзингга кел, қўрқитма мени, Кабираааа….
Кабира юзига сепилган сувдан ўзига келиб кўзини очди. Тепасида турган Ҳамидани кўриб ўзини йиғидан тўхтатолмай яна йиғлашга тушди.
-Ҳамида, мен уни топгандим. Эшитяпсанми, боламни топгандим. Йиғисидан танидим, худди ўзи. Шундоққина мендан озгина масофа олдинда кетаётганди. Аммо бирданига мен уни йўқотиб қўйдим, Ҳамида…. Боламни соғиниб кетдим…Шунчалик ҳам бағри тош одамлар борми-а? Нега боламни мендан айиришади, негаааааа! Боламни топиб беришсиииин, болааааам…
-Кабира дугонажоним, йиғлмана, ўзингни қўлга ол. Болангни, албатта, топамиз! Биргаликда яна қидирамиз! Топилмагунча излашдан тўхтамаймиз! Фақат сен йиғлама….
Кабира олдинлари ҳам боласини тушида кўрарди. Лекин бу сафар кўрган туши умуман бошқаларидан фарқ қиларди. Бир ҳафтача кўрган тушидан ўзига келолмай юрди.
#Кабира
@drabllar

❤74👍14🤔8😢4🔥1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 18 кисм Қанийди ўша эртак қаҳрамонларига ўхшаб сеҳргар бўлолсам ва сеҳримни ишга солиб, ҳозироқ бахтиёр қизлик давримга қайтиб олсам, ўша ифлос ўтмишимни йўқ қилиб ташласам?! Шундай қилолсам эди, кейин хечам адашмасдим, ўзимнинг бахтга элтгувчи…
#ГУНОХ
19 кисм
Хўжайиним билан. У киши қабулхонада ўтирибдилар.
Ўзингиздан қолар гап йўқ, ўзингиз ёрдам берарсиз деган умидда, шуни сизга бир шипшитиб қўйгани чиқувдим. Ўзингиз энди бир қўллаб юборсангиз директор опаям йўқ демаса керак, деб ўйлаб...
Роҳила опа жилмайиб қўйди. Лобархоннинг бу ерга чин дилдан, ихлос билан келгани кўриниб турарди.
— Сизлардек фарзанд талаб одамларнинг раъйини ким ҳам қайтарарди, синглим! Асло ўйланманг. Худо хохласа, хаммаси яхши бўлади.
Лобархоннинг кўнгли тоғдек кўтарилди.
Роҳила опа жувонни қабулхонага бошлади.
Қабулхонада эшикдан ким кирса, кўз тикиб ўтирган Ортиқали Лобархоннинг оқ халатли аёл билан очилиб сочилиб кириб келаётганини кўрдию:
«Айтган таниш опаси шу бўлса керак, - деган тахминга борди. Кайфиятига қараганда, иш ҳал бўладиганга ўхшайди». Бу ўй ўзининг ҳам умидвор кўнглига илиқлик югуртирди.
Ортиқали ўрнидан тура сола опага салом берди.
Опа бир қарашдаёқ Лобархоннинг эрини таниб, «Яхшимисиз, ука!» деб қўйди-да, котиба қизнинг ишораси билан директор кабинетига кирди.
Телефонда ким биландир жиддий гаплаш аётган Гулрухсор Самадовна гўшакни қўйиб, Роҳила опага савол назари билан юзланди.
— Шуларми?
— Ҳа, шулар.
— Бу кишиларни яхши танийсизми?
— Хотинини яхши танийман, яхши аёл. Эриниям сиртдан эшитганман, яхши инсон, дейишади. Иккаласиям олий маълумотли, иқтисодчи хисобчи. Молия институтининг
иқтисодчи ҳисобчи факультетида ўқишганида севишиб турмуш қуришган экан.
— Фарзандлари йўқ эканми?
— Ўн саккиз йилча бўпти турмуш қуриш ганларига, лекин шу пайтгача фарзанд кўришмапти бечоралар...
— Ҳа-а, Оллоҳ бермаса, инсоннинг қўлидан нима келарди, - деб қўйди Гулрухсор Самадовна. Буларнинг келганига бирон соатча бўлди, ўзимам анча гаплашиб кўрдим.
Дардларини эшитиб эриб кетай дедим, жудаям фарзандталаб одамлар экан! Булар сиз энагалик қилаётган Меҳриддинжонни фарзандликка олишмоқчимиш, бунга сиз нима дейсиз?
Роҳила опа қўлларини икки ёнга ёйди:
— Нимаям дердим, Мехриддинжоннинг бахти бор экан.
Яхши бола яхши оилага тушса янада яхши бўлади-да! Меҳриддинжон, Худо хохласа, ўз ота онасининг бағрида ўсгандай усади, менимча. Бунга асос шуки, она булаётган аёл ҳам, ота булаётган эркак ҳам обдон фарзандсизлик азобини курган, ёши бир жойга борган, оқ-қорани таниган, ўқимишли ва зиёли одамлар. Буларга бехадик ишонса бўлади.
— Демак, сиз рози, - дея Гулрухсор Самадовна қўнғироқ тугмачасини босди.
Давоми бор....
https://tttttt.me/drabllar

❤21🤔4🔥3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 19 кисм Хўжайиним билан. У киши қабулхонада ўтирибдилар. Ўзингиздан қолар гап йўқ, ўзингиз ёрдам берарсиз деган умидда, шуни сизга бир шипшитиб қўйгани чиқувдим. Ўзингиз энди бир қўллаб юборсангиз директор опаям йўқ демаса керак, деб ўйлаб...…
#ГУНОХ
20 кисм
Хўжайиним билан. У киши қабулхонада ўтирибдилар.
Ўзингиздан қолар гап йўқ, ўзингиз ёрдам берарсиз деган умидда, шуни сизга бир шипшитиб қўйгани чиқувдим. Ўзингиз энди бир қўллаб юборсангиз директор опаям йўқ демаса керак, деб ўйлаб...
Роҳила опа жилмайиб қўйди. Лобархоннинг бу ерга чин дилдан, ихлос билан келгани кўриниб турарди.
— Сизлардек фарзанд талаб одамларнинг раъйини ким ҳам қайтарарди, синглим! Асло ўйланманг. Худо хохласа, хаммаси яхши бўлади.
Лобархоннинг кўнгли тоғдек кўтарилди.
Роҳила опа жувонни қабулхонага бошлади.
Қабулхонада эшикдан ким кирса, кўз тикиб ўтирган Ортиқали Лобархоннинг оқ халатли аёл билан очилиб сочилиб кириб келаётганини кўрдию:
«Айтган таниш опаси шу бўлса керак, - деган тахминга борди. Кайфиятига қараганда, иш ҳал бўладиганга ўхшайди». Бу ўй ўзининг ҳам умидвор кўнглига илиқлик югуртирди.
Ортиқали ўрнидан тура сола опага салом берди.
Опа бир қарашдаёқ Лобархоннинг эрини таниб, «Яхшимисиз, ука!» деб қўйди-да, котиба қизнинг ишораси билан директор кабинетига кирди.
Телефонда ким биландир жиддий гаплаш аётган Гулрухсор Самадовна гўшакни қўйиб, Роҳила опага савол назари билан юзланди.
— Шуларми?
— Ҳа, шулар.
— Бу кишиларни яхши танийсизми?
— Хотинини яхши танийман, яхши аёл. Эриниям сиртдан эшитганман, яхши инсон, дейишади. Иккаласиям олий маълумотли, иқтисодчи хисобчи. Молия институтининг
иқтисодчи ҳисобчи факультетида ўқишганида севишиб турмуш қуришган экан.
— Фарзандлари йўқ эканми?
— Ўн саккиз йилча бўпти турмуш қуриш ганларига, лекин шу пайтгача фарзанд кўришмапти бечоралар...
— Ҳа-а, Оллоҳ бермаса, инсоннинг қўлидан нима келарди, - деб қўйди Гулрухсор Самадовна. Буларнинг келганига бирон соатча бўлди, ўзимам анча гаплашиб кўрдим.
Дардларини эшитиб эриб кетай дедим, жудаям фарзандталаб одамлар экан! Булар сиз энагалик қилаётган Меҳриддинжонни фарзандликка олишмоқчимиш, бунга сиз нима дейсиз?
Роҳила опа қўлларини икки ёнга ёйди:
— Нимаям дердим, Мехриддинжоннинг бахти бор экан.
Яхши бола яхши оилага тушса янада яхши бўлади-да! Меҳриддинжон, Худо хохласа, ўз ота онасининг бағрида ўсгандай усади, менимча. Бунга асос шуки, она булаётган аёл ҳам, ота булаётган эркак ҳам обдон фарзандсизлик азобини курган, ёши бир жойга борган, оқ-қорани таниган, ўқимишли ва зиёли одамлар. Буларга бехадик ишонса бўлади.
— Демак, сиз рози, - дея Гулрухсор Самадовна қўнғироқ тугмачасини босди.
Давоми бор...

Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*

❤14🤔4😐1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Dada sizni yaxshi ko‘raman
Yig‘lamasdan oxirigacha ko‘ra olasizmi!!!!
Мактаб ўқитувчиси жудаям яхши эзгу ишга қўл урибди. Бу бошқаларгаям ибрат бўлиши учун ижтимоий тармоқда тарқатишибди.Офарин.
Менинг эса, "Дадажоним, мен сизни жудаям яхши кўраман, бахтимга юз ёшларга кириб юринг", дейдиган дадам йўқлар. Бу сўзни биз ака-ука, опа-сингиллар жудаям кўп айтардик, деярли ҳар кун такрор-такрор. Энди ҳар куни ўнлаб маротаба Аллоҳга ёлвориб, дадамга жаннат сўрайман.
Дадаси бор қадрдонлар, улар ҳозирча ёнингизда экани нақадар бахт. Дадажон, сизни яхши кўраман, деб икки дунёга етарини айтиб қолинг. Кейинги пушаймондан фойда йўқ. Шу постни ўқиб, видеони кўриб бўлгач, отангизга қўнғироқ қилиб, ўша меҳрли сўзларни айтсангиз, айта олсангиз, хурсанд бўлардим, дадангиз ҳам. Бу сўзни одатга айлантирайликки, уни айтганимизда, отамиз нима бўлдийкан, деб қўрқиб кетмасинлар, видеодаги каби.
Дадалар омон бўлсинлар, ўтганларига боқий дунё яхшиликларини тилайман!https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy

😢3❤2🤔1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН ✨🌙✨
💫 Меҳрингиз олдида эгиб бошимни...
Тангридан умрингиз тилаб
юраман.🌙✨🌙✨
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!✨🌙✨🌙✨✨
Азизларим ✨✨
Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин! ✨🌙
Хайрли тун, яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз эртага ғойибдан кўришгунча !!🌙
https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy

❤1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 14➖АВГУСТ. ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! ❤️❤️❤️❤️❤️
☀️Қуёшнинг шуъласи тонгни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар.
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
Кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой бўлсин.
Аллоҳ барчамизни паноҳида сақласин 🤲
https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
☀️Қуёшнинг шуъласи тонгни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар.
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
Кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой бўлсин.
Аллоҳ барчамизни паноҳида сақласин 🤲
https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
❤1
Forwarded from Milana Adminka
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❔Sizga ONLINE ISH kerakmi?
🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙
Unda 👉👉👉👉
AplGo – DUNYO TAN OLGAN KORPORATSIYA 🌎 ni tanlang!
🛒 🛒 🛒 🛒 🛒 🛒 🛒 🛒 🛒 🛒 🛒
AFZALLIKLARI👇👇👇👇
🔻 AplGo da daromad cheksiz ♾
🔻 Lavozimizdan tushib ketmisiz ☑️
🔻Maxsulotlar 100% natija beradi ✅
🔻Maxsulotlar halol va ishonchli ♻️
🔻Sog'lig'ingizni tiklaysiz yosharasiz va daromadga chiqasiz 👍
Malumot uchun lichkaga yozila🙏🙏🙏💸💸💸💸🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁
🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙 🪙
https://tttttt.me/+xIaYxPUPUEBkMDEy
https://tttttt.me/+xIaYxPUPUEBkMDEy
https://tttttt.me/+xIaYxPUPUEBkMDEy
https://tttttt.me/+xIaYxPUPUEBkMDEy
🤩 🤩 🤩 🤩 🤩 🤩 🤩 🤩 🤩 🤩
@Milanichka0498
Unda 👉👉👉👉
AplGo – DUNYO TAN OLGAN KORPORATSIYA 🌎 ni tanlang!
AFZALLIKLARI👇👇👇👇
🔻 AplGo da daromad cheksiz ♾
🔻 Lavozimizdan tushib ketmisiz ☑️
🔻Maxsulotlar 100% natija beradi ✅
🔻Maxsulotlar halol va ishonchli ♻️
🔻Sog'lig'ingizni tiklaysiz yosharasiz va daromadga chiqasiz 👍
Malumot uchun lichkaga yozila🙏🙏🙏💸💸💸💸🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁
https://tttttt.me/+xIaYxPUPUEBkMDEy
https://tttttt.me/+xIaYxPUPUEBkMDEy
https://tttttt.me/+xIaYxPUPUEBkMDEy
https://tttttt.me/+xIaYxPUPUEBkMDEy
@Milanichka0498
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰 Согиниб
зсламасангиз
хам,согингандир
деб зсланг..🥺
-----------------------------
Мехрибоним💋
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://tttttt.me/drabllar
зсламасангиз
хам,согингандир
деб зсланг..🥺
-----------------------------
Мехрибоним💋
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://tttttt.me/drabllar
❤2
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

Қамоқхона кутубхонасидан маҳбус китоб сўраяпти:
— Кечирасиз, «.............» китоби борми?
— «............» китоби бизда йўқ, лекин муаллифи шу ерда.
Хуршид Абдурашид
@drabllar — қисқа ҳикоялар

Forwarded from 𝗡 3 𝗫𝗔𝗡𝗜𝗙𝗔 𝗥𝗘𝗞𝗔𝗠𝗔𝗖𝗛𝗜
https://tttttt.me/+TtKToeVpvpAwNjQy
https://tttttt.me/+TtKToeVpvpAwNjQy
https://tttttt.me/+TtKToeVpvpAwNjQy
🩷 🩷 🩷 @Reklamachiiiiiiiiiiii
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Oilaviy psixolog Dilfuza Suyunovna
📢 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ота-оналари учун БЕПУЛ таклиф!
10 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил,қизлар учун бепул дарс .
Дарсда сизни фарзандингиз иштирок этади.
Сизнинг фарзандингиз нима ҳақида ўйлайди, қандай орзу қилади, келажакда ўзини қаерда кўради?
Боланинг онги, дунёқараши, мақсадлари ва руҳий ҳолати ҳақида билишни истайсизми?
👩⚕ Болалар психологи — Дилфуза Суюновна
Сизни фарзандингизни психологик диагностик ташҳислаш ва онгини очишга қаратилган махсус бепул дарсга таклиф қилади.
📌 Дарсда сиз билиб оласиз:
• Фарзандингиз нега китоб ўқишга дарс қилишга қизиқмайди.
https://tttttt.me/+8cejimb06-NmM2Q6

❤4
БАХТ ҲАҚИДА БАЛЛАДА
Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ўрдада ногаҳон келган рўбарў.
Қиш куни. Палтога олган ўраниб,
Бесас бир ҳайратда қотганман: – Вой-бў!..
Йўлкалар четида баланд чинорлар,
Қатор тизилишган. Беҳаракат. Жим.
Донг қотган бекатлар, қорлар, шиорлар...
Аммо бахт эканин билмаган – ҳеч ким.
Бахт жуда чиройли эди! Чиройли!
Чиройли! – совуқда юзин яшнаши.
Ҳатто қор пойида ғирчиллар эди,
Танини эзса ҳам ўткир пошнаси.
Юзи теграсида рўмоли – туман.
Бир учи кифтига ташланган эди.
Лолликдан бошқа ҳол бўлган эди манъ –
Уни кўриб бу иш бошланган эди.
Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ҳатто кўзларимиз учрашган бир зум.
Ўртада бўлмаган салому алик,
Фақат лабларига қўнган табассум.
Шу тарз ўтиб кетган ёнимдан. Ташхис:
Жоним чиқмасликка у дам яраган.
Ўгрилиб қарасам, ортимга илкис,
Ишонинг-ишонманг, бахт ҳам қараган!
Шундан буён менга бу дунё бир пул!
Номард ғалвалари беролмас озор.
Юрагим эрта-кеч шеър билан машғул –
Бахтни учратганман! Нима ғамим бор!
Ёниб кириб келсам (юришим – сарбаст!) –
Фасод давраларга – ғийбат тинади,
Ахир, менга ҳеч ким келолмайди бас –
Бахтга дуч келганим барча билади.
Мардлигим билишар (дўсту ёв огоҳ!):
Нечун “юр” деб бахтни қистамаганман,
Бахтни этмаганман не учун ҳамроҳ?..
Бебахт бўлишини истамаганман.
© Усмон Азим

❤6👍1