ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
12.8K subscribers
101 photos
137 videos
880 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
БEШ ПАНЖАНИНГ МАЪНОСИ

Бағдод ҳокими Ҳажжож умрининг охирларида тушида Азроил алайҳиссаломни кўриб, у зотдан сўраган экан:
— Ҳазрат, сиз жонни олувчи фариштасиз. Мен қачон ўламан? Менга ўлим қачон келади?

Шунда Азроил алайҳиссалом беш панжаларини кўрсатиб ғойиб бўлган эканлар. Эртаси куни Ҳажжож олимларни чақириб, тушининг таъбирини сўрабди. Олимлардан бири: "Беш йил умрингиз қолибди", дебди. Бошқаси беш ҳафта дебди, бирови беш кун дебди. Жавобларнинг биронтаси ҳам Ҳажжожнинг кўнглига таскин бермабди. Шунда Ҳажжож буюк мужтаҳид имом Моликдан тушининг таъбирини сўрабди. Имом шундай жавоб берибдилар:
Қиёматнинг қачон бўлишини (1), ёмғирнинг қачон тушишини (2), бачадондаги хомиланинг ўғил ёки қизлигини (3), эртага нима бўлишини (4) инсонга ўлим қаерда ва қачон келишини (5) Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ҳазрати Азроил алайҳиссалом шу бешта нарсага ишора қилмоқдалар. Ҳатто, мен ҳам жон олувчи фаришта бўла туриб, қачон ва қаерда ўлишингни билмайман, демоқчи бўляптилар.


https://tttttt.me/drabllar
👍30🔥63😢3
Ўрта Осиёга бостириб кирган рус босқинчилари музокара олиб бориш учун шаҳарнинг кўзга кўринган одамлари ҳузурида меҳмон бўлади. Тушлик пайтида ош тортилади ва ўзбеклар қўллари билан ош ейишини кўрган бир рус губернатори шеригига:
– Бу ёввойиларга қандай овқатланиш кераклигини ўргатайлик, ўзимизнинг қошиқни ол, – дебди.
Бу суҳбатни эшитиб қолган бир имом шундай жавоб қилади:
Сенинг қошиғинг юзлаб одамнинг оғзига кириб чиққан, менинг қўлим эса фақат менинг оғзимга кириб чиқади!

https://tttttt.me/drabllar
👍36😁28😢3🔥2🤣1
Шифобахш олма

—Хотин шу онанг сени менга алдаб топширганидай мана шу олманиям алдаб берган экан. Ҳар йили устини эшакни қўтиридай доғ босиб кетади.
Бекмурод ака ёнбошлаб қалпоғини ирғитиб юборди. Икки марта қайта-қайта олмага қараб қўйди. Чуқур уф тортди. — Ўзичи шу олмани ҳеч қанақа Саратовми, Архангелскми ўша томонданам олиб келмаган шекилли Пардаали лофчи буванг. Ҳаммаларингни алдаб бир бало жарлардан топиб келганга ўхшайди. Энди бу олмани бу йил ҳам сота олмаймиз.
—Ўзим сотиб келаман. Шартта гапни ўртасидан кесди Руқия хола, — сиз бундан олдин ҳам бир ишни бажаролмагансиз, бундан кейин ҳам бажара олмайсиз. Мени уруғимга айбни тўнкаб ўтирасиз. Эплаганчи... эплаган кампирни қиз қилиб эрга берганакан.
—Э э ээээ, ҳали биз бир ишни эплолмайдиган бўлиб қолдикми? Манов олтита боланиям энангникидан эргаштириб келмагандирсиз бойни қизи?
—Шуни иш деб ўтирибсизми? Эпласангиз мана шу олмани сотардингиз. Мени тепамда луқма отмасдан.
—Бу олмангни сотмайманам.
—Ўзим сотаман. Пулига тилла занжир оламан. Ана ўшанда оғзингизни очиб қоласиз.
—Менам шуни сотсанг менга ёшроқ хотин обер деганим йўқ, масалан.
Ҳали бу олмангни биров тўрт сўмга оладими йўқми билмайсан яна менга ултиматим қўясан.
Руқия хола ўрнидан туриб этагини бир силкиб кетиб қолди. Бекмурод ака ҳар доимги одатини такрорлади, ёғлиққина қилиб сўкиб қўйди.
Бироздан сўнг Эргаш шилқим кириб келди. Ўлгудай шилқим ва гапи кўп одам. Бекмурод ака қайноғаси бўлса ҳам бу болани ёқтирмасди.
—Ҳа поччагинам, бу роса қовоғингиздан қиш қаттиқ келадиганга ўхшаб турибсиз. Носқовоғингизни йўқотиб бодомқовоғингизни топиб олдизми?
—Эркакка ўхшаб гапир. Нима гап дангалини айтавер?
—Олмангизга харидормиз.
Эргаш дегич бирни учга пуллаган бола. Бозор кўрган. Поччасини икки дақиқада алдади қўйди. Почча нарвон топиб олма шохига осила кетди. Ўзи эса яшикчига телефон қилди. Бироздан сўнг элликта яшик билан бир қоп юмшоқ, оппоқ бирбало келди. Эргаш шилқим бир четда ўтириб олмаларни юзини артиб, ҳалигини битта-битта кийгиза бошлади.
—Почча, олмаларингизга келин кўйлак кийгизамизда. Бу олмаларингизни бир Россияга экспорт қилиб юбормасамми ҳали.
Оғзига носини отиб, тупура-тупура гапира кетди. Эллик яшик олма терилса поччасига пулни бели синмаганларини топширадиган, ўзи эса сотгани эвазига бир икки сўм кўнгилдан суғириб олдиган бўлди.

Бироздан сўнг бозорқўм келиб қолди. Эргаш шилқим ўрнидан турасолиб чўнтагига қўл юборди. Бир почка бели синмаганни олиб бозорқўмни қўлига тутқазиб кўришди.
—Тўйлар муборак бўлсин ака. Эшитишимизча кичкинангизни суннат тўй қипсиз, биз бехабар.
—Унгаям икки йил бўлди. Э ака, биз тўянани шундай кечиксаям виждонимиз қийналиб ушлаб юрамиз.
Расмиятчилик узоққа чўзилмади. Гапнинг дангалига кўчди мавзу. Бозорқўм олмаларнинг алламбало нави эканлигига қоғоз ёзиб берадиган бўлди. Текширув ҳужжатларига бир гала витаминлар рўйҳати қўшиладиган, хуллас, олманинг мақтови шу ернинг ўзида тарқалиб кетди. Эртасига мана шу олма сотилмагунча бошқа бирор яшик олма бозор растасига чиқарилмади. Бозорқўм тўянани ҳалоллади.

Шундай қилиб, Руқия хола айтганини қилди. Битта тилло занжирни ярқиратиб эрининг кўзини олайтириб у ёқдан бу ёққа ўтди.
—Менга десачи, баргиниям табибларга сот, хўпми?
Қалпоғини олиб ирғитворди Бекмурод ака.
—Рост айтдингиз, мен Эргаш билан гаплашиб кўрайчи, табиблардан таниши йўқмикан.
Бекмурод ака эмаклаб бориб, қалпоғини қайта кийди.
Эшикдан яна Эргаш шилқим кириб келди.
— Ээээ поччагинам, бу дейман сизни яна уринтириб қўядиганга ўхшайман. Бу биз берган олманинг барги асаб тизимига кони фойда чиқиб қолдику. Абдулла ошнам билан гаплашдим. Чой қилиб сотадиган бўляпмиз. Туринг ўрнингиздан, дарахтни баргини теринг.
Бекмурод ака чўк тушиб ўтириб олди.

—Олдиндан келишиб олайлик, пулни ярмини ўзимга берасан.
Эргаш шилқим поччасининг қулоғига шипшиди.

—Поччагинам опамни чақирайми ё ўзингиздан билиб ишга киришасизми?
Ҳоҳолаб кулиб юборди.
Бекмурод ака ўрнидан туриб пичирлаб сўкина кетди.
—Бозор кўрган хотин олма дейишганди. Бу туришда ўлсам, ўлигимни кўммасдан калбасазаводга топширмаса гўргайди.

Нуриддин Зиё ( @ijoduyi )

https://tttttt.me/drabllar
😁34👍223👏2🤣1😐1
Умрбоқий аланга

Ўғлим, дадангдан кейин уйнинг каттаси сенсан. Кўриб турибсан, уканг қаттиқ шамоллаган. Иситмаси тушмаяпти. Марказдан шифокор келгунича уканг...– Нилуфарнинг нафаси ичига тушиб кетди. Ўғлида ваҳима уйғотмаслик учун дарров ўзини қўлга олиб гапида давом этди. — Мен дарров бориб нариги овулдан Мастура аянгни чақириб келаман. Сенг укангга қараб тур, чироқни кўп баландлатма, охирги пилтани қўйганман-а, болам, тонггача етказишимиз керак. Хайр болам, сенга ишонаман. Уйнинг каттаси сенсан...— Нилуфар 12 ёшли ўғли Асқаржоннинг белбоғини маҳкам тортиб, печонасидан ўпди.
— Мана буни ўраб ол, музлаб қолибсан-ку, арслоним.– Она бошидаги рўмолини ечиб, ўғлининг боши ва елкаларини ўради.
— Аяжон, ахир ўзингизчи, кўча совуқ бўлса...
— Менга ҳеч нарса қилмайди, болам. Оналар ўлмайдилар. Ўзимнингнинг меҳрибон боламдан ўргилай...— У ўғли билан апил-тапил хайрлашиб, йўлга тушди. Декабрнинг аччиқ совуғи-да уни музлатолмас, овга чиққан оч бўриларнинг увиллаши-да унинг қалбида таҳлика уйғотолмасди. У қанчалик узоқлашмасин, бутун вужуди уйида, болаларида эди... Нилуфар манзилига етиб, Мастура аяни олиб қайтди...
— Шунчалар ҳам узун тун бўладими?
Тезроқ тонг ота қолсайди? Ё раббим, болажонимнинг мурғаккина вужуди қийналмасин. Мана мен ўша оташ алангада қоврилай...- Нилуфар ҳарорат ўлчагични олиб, хира ёниб турган лампага тутди.
— 36,8°. Хайрият, болажонимнинг иситмаси тушибди...
Мижжа қоқмай кутилган тонг. Асқаржон тўшаклари тепасида табассум билан тикилиб турган онасини кўриб қучоқлаб олди.
— Ия, аяжон. Бунча иссиқсиз. Тобингиз бўлмаяптими? Мастура аямни чақириб келайми?
— Вой менинг арслоним-эй. Йўқ, болам, яхшиман. Ахир айтдимку, оналар ўлмайдилар...— Нилуфарнинг олов бўлиб ёнаётган вужуди-да яна бир аланга ловилларди. Бу оналик меҳрининг абадий алангаси эди...

Аржумандбегим

https://tttttt.me/drabllar
👍218🥰6🔥3
Бир йигит кечки совуқда ишдан қайтаётган эди, йўлда охирги бананларини сотилишини кутаётган ҳар куни мева-чева сотадиган кекса қарияни кўриб раҳми келди, уйида банан бўлса ҳам олмоқчи бўлди, аммо яқинлашар экан яна бир йигит ҳам банан олгани келиб қолди, гаплашса у ҳам раҳми келганидан олмоқчи бўлаётган экан.

Йигит ўйлади: бу отахоннинг нима амали бор эканки, Аллоҳ иккимизни ҳам раҳмимизни келтириб қўйди. Эртаси куни кундузи шу отахонни яна банан ва бошқа мевалар сотаётганини кўрди. Отахон ёнида атрофни супуриб юрган тозаловчига иккита бананни пакетга солиб ҳадя қилди. Йигит нима учун Аллоҳ бу кишини ишини ўнглашини тушунди.

https://tttttt.me/drabllar
👍43🥰10🔥4
Уинстон Черчилл нутқ сўзлаш учун радиога йўл олади. Такси манзилга етиб боргач, ҳайдовчидан ярим соат кутиб туришни ва уйига қайтиб олиб бориб қўйишни сўрайди.

Ҳайдовчи бош вазирни танимасди, шунинг учун кутиб туролмаслигини, чунки Черчилнинг нутқини тинглаш учун уйга шошилаётганини билдиради. Бу гап Уинстонга жуда ёқиб тушади ва у таксичига келишилганидан анча кўпроқ пул узатади. Ҳайдовчи аввал пулга, кейин йўловчига қарайди ва шундай дейди:
— Черчилдан нима фойда. Яхшиси сизни кутиб тураман, жаноб...

https://tttttt.me/drabllar
😁92👍22
Мавсум бошланди:

31 декабргача - тегма, бу янги йил дастурхони учун!
1 январ куни - тезрок енглар, бўлмаса, айниб колади...

https://tttttt.me/drabllar
😁56👍8👎2👏1
— Иш ахтариб келгандим.
— Қўлингиздан нима иш келади?
— Ҳеч нарса.
— Ээ, ундай лавозимлар ҳаммаси банд эди-ку...

https://tttttt.me/drabllar
😁50👍6🔥1
Таомил

Ўзбекнинг ғалати таомиллари бор. Марҳумни тупроққа топширгандан сўнг қабристонга келган аҳли жамоадан сўрайдилар:

– Фалончи қандай одам эди?

Ўтганларни ёмон отлиқ қилиш — гуноҳ. Мақташ керак. Жиллақурса, бирон фазилатини айтиш керак...

Умрида бировга яхшилик қилмаган, аксинча, ҳамманинг дилини оғритган баттол бир одам бандаликни бажо келтирибди.

Одатдаги савол ўртага тушибди.
– Фалончи қандай одам эди?

Ҳеч кимдан садо чиқмабди. Савол тағин такрорланибди:
— Биродарлар, фалончи қанақа одам эди?

Яна узоқ сукунат чўкибди. Ниҳоят шу маҳаллада яшайдиган тиш дўхтири ўртага чиқибди.
— Ҳамма тишлари бутун эди, – дебди...

...Ўзбекнинг ғалати таомиллари бор... Ўзбекнинг ғалати донишмандлиги бор...

Ў.Ҳошимов

https://tttttt.me/drabllar
👍27😁14🔥41😢1
Бир аёл ўғлини ҳунармандга берибди. Уста бир ойдан сўнг боланинг онасига айтибди: ўғлингизнинг қунти ёмон эмас. Лекин, унинг қўли эгри экан. Бировнинг омонатига берухсат қўл урар экан. Омборда қишга деб ғамлаб қўйилган қопларни тешиб, ичидагиларни еб битирибди. Узр, бошқа устозлик қилолмайман.

Шунда аёл бир неча йиллар олдин қилган ишини эслабди. У ҳомиладор пайти қўшнисининг омборига яширинча ўтиб, қопдаги анорларга игна санчиб сувини ичиб, яна жойига қўйиб қайтиш одати бўлган экан.

Тарбия аввало қон орқали киради!

https://tttttt.me/drabllar
👏21👍105
Орзу

Никоҳ ўқиётган имомнинг "Розимисиз?" деб келинга берган саволига жавобни анча кутишди. "Розиман" деди соқов келиннинг холаси қизнинг бошини силаб.

Элбек Тилавов

Қашқадарё вилояти Касби тумани

https://tttttt.me/drabllar
😢55👍6
Бувимни эслаб…

  Онам қўлимизга эндигина тандирдан чиққан, дастурхонга ўралган бир товоқ кади сомсани тутқазади:
– Буни тезда момонгга олиб боринглар, иссиғида еб олсин, йўлда ҳаяллаб юрманглар.
    Момомнинг уйи биздан салгина узоқда жойлашган. Онам унинг яккаю-ягона қизи. Бувимнинг бир ўзи яшайди. Уч ака-ука иккитамиз эшакда, биримиз пиёда йўлга тушамиз. Момам бизни кўриб, “келинглар қўзичоқларим”, - деб пешонамиздан ўпиб кутиб оладилар. Товоқни унинг қўлига тутқазамиз. Момам дастурхон ёзиб, борини тўкиб-солади. Онам юборган дастурхон ёзилгач ҳаммамиз сомсага  ёпишамиз. Момамга ё битта, ё иккита сомса қолади. Дастурхондаги майиз, ғўлимларни киссамизга уриб уйга қайтамиз. 
  Орадан йиллар ўтди...
Дарвозам тақиллайди. Ҳассамга суяниб, дарвозани очаман. Бир-биридан шўх учта набирам бўйнимга осилиб юзларимдан ўпиб қўйишади.
      – Бобожон, онам бериб юбордилар, кади сомса, иссиғида еб оларкансиз.
      – Бор қўзим, чой ҳам қайнаган бўлиши керак, дамлаб кел. Бобо-набиралар бир чой ичайлик.
  Дастурхонни ёзиб, иссиқ сомсаларни ўртага қўяман.
     – Олинглар болаларим, оч қолгандирсизлар.
Учала неварам ҳам иштаҳа билан сомсага ёпишадилар. Икки-учта сомса қолганда катта неварам:
– Бўлди қилинглар, бобомга ҳам қолсин, -деб кичикларга имо қилади.
Невараларим мендан рухсат сўраб, кетиб қолишади. Дастурхондаги икки дона сомсага қараб  раҳматлик бувижонимни эслайман, кўзларимга ёш келади...

Жўрақул Давлатов
2023 йил январ

https://tttttt.me/drabllar
👍52😢247
Буни факат икки киши кашф этади, учинчиси ким бўлса ҳам, ошиқча...

Аскад Мухтор "Чинор"

https://tttttt.me/drabllar
19👍15🤬4
— Яна озроқ чида, азизим. Яқинда касалманд эринг ўлади ва барча бойлиги сенга қолади.
— Кейин биз бахтли ҳаёт кечирамиз!

Автоҳалокат қурбонларининг сўнги сўзлари шундай эди.

Фазлиддин Мурод

https://tttttt.me/drabllar
🤬17👍15😢12👏3
Тарбия

— Катта ўғлингни тарбиясига қарасанг бўлмайдими - деди ота телевизордан кўзини узмай хотинига - кун бўйи телефон ўйнармиш.
— Ҳайронман қаердан ўрганяпти, устозлари яхши қарамаётгандир-да, эртага бориб гаплашиб келаман - деди она ва йиғлаётган чақалоғига телефондан видео қўйиб бериб ўзи сериалини кўришга ўтирди.

Софиа

https://tttttt.me/drabllar
👏22🤬15👍14😢12🔥5
Кўнгил

— Сюрприз!!! - деди эр аёлига олган совғасидан шодланиб.
— Раҳмат, дадажониси, жудаям чиройли ва муҳташам совға олибсиз - деди кўзи ожиз аёл...

Қобилбек

https://tttttt.me/drabllar
😢56👍74🤔4
Ердаги охирги одам хонада у́тирарди. Бирдан эшик таққиллаб колди.

Фредерик Браун

https://tttttt.me/drabllar
😁25😢18👍5🤔5🔥4
Доим "Нон урсин" деб қасам ичарди, нон ташийдиган машина уриб юборган майит…

Латифадан

https://tttttt.me/drabllar
😁42👍14🔥8😢7
Кўникиш

У оддий бола эди. Тенгдошлари қатори машғулотларга борар, ўқир ва ёзар эди. Фарқи: кўп ўйларди. Осмон ҳақида, ер ҳақида, инсонлар хулқи ҳақида хаёл сурарди. Ошналарига ўхшамаслигини ҳис қилар эди, аммо у ёлғиз эмас эди: ўзи билан ўзи эди, сиқилиб кетишини ҳисобга олмаганда. Нега ва негалар миясида қайнар, тинчлик бермас, содда кўринган зарралар маҳобатли эди, ич тузилиши билан, шакл-шамойили билан қўл етмас кўп қаватли эди.
Туйғуларни адаштириб юборар, кўрганлари оз тасаввурига сира мос эмас эди, таажжубки, юраги оғрир эди.
Оқми, қора?
Ҳалолликми, ўғрилик?
Алдашми, мақтов?
У даҳо эмас эди, аслида биз уларга муҳтожмиз.
Оқ эмас эди, гарчанд қоралар ғалабада бардавом бўлсалар ҳам.
Алдамас эди, бинобарин, мақтовларнинг зўри икки бетлиларга ёғилса ҳам.
Мактабни битирди. Қийналмади.
Институтга кирди, Қийналмади.
Ҳаётга кирди. Қийналди.
Бир куни (айтишга ҳам арзимайди аслида) ўсмир ёшда магазинга кирди. Харид қилди. Чиқаётиб, кўзи девор четидаги мўъжазгина аквариумга тушди. Тилларанг балиқчалар завқини келтирди, маъсумгина, беозоргина моҳирлар бирам мулойим, ғубор аритувчи эди. Тўсатдан томошабинлар орасидан ўрта ёшдан ўта олмаган бир одам (кийиниши ёмон эмас эди, баҳолашда адашмаслик керак, ахир) қўлини шартта тиқиб, балиқчалардан бирини юлқиб олди. Хохолаганча оёқлари остига улоқтириб, мўлтираб турган қора кўзчани босиб, ғижимлаб сакради. Атрофдагиларга бир қур назар ташлаб, бамайлихотир чиқди-ю кетди (орамизда кўрганлар бор).
Дўл ёғгандек бўлди.
Оғриқ лахта азоб берди.
Қочиб, чиқиб кетди.
Судралиб чиққандек бўлди.
Қайрилиб чиққандек бўлди.
“Наҳотки”, шивирлади лаблари.
Азобланиб-эзилиб юрди.
Кўпларга айтди. Мийиқларида кулиб қўйишди, “ҳа, бор гап” дейишди киприк қоқмай. “Бўлиб туради” дейишди, бора-бора унга ғалати қараб қўйишадиган бўлишди. Бошларини сарак-сарак қилишди. “Нималар бўлмайди, бу нима?” дейишди. Энг катта гапни синфдошининг отаси айтди (у ветеринар эди). “Кўник” деди, “на илож” деди.
Кўника олмади. Улғайди, аммо балиқча кўз олдидан кетмади, БАЛИҚҚА АЙЛАНГИСИ КЕЛДИ!!!
ТАМОМ, ҲАММАСИ ЭМАС.


Ўлмас Тўраев

https://tttttt.me/drabllar
👍16😢5🔥4🤔2
Ширин сўзим – ризқ-у рўзим

Автобус лиқ тўла одам. Бекатда олди эшикдан бир қария-ю тугунча кўтарган кампир чиқди. Икки-уч бекат юрмай йўловчилар уларни автобуснинг ўртасигача суриб олиб бориб қўйишди.
– Ўғлим, – деди тик турган қария бир кишилик ўриндиқда ўтирган ўсмирга юзланиб, – мана бу 80 дан ошган бувинг озгина қийналиб қолди чоғи, сенга қийин бўлмаса қўлидаги тугунчани тиззангга оволсанг, анча савоб иш қилган бўлардинг-да. Ёки...
Чолнинг гапи ҳали тугамасдан ўсмир йигит қўполлик билан:
– Бу менга буви эмас, кесатмасдан тур ўрнингдан, ўтиришга ҳаққинг йўқ деб айтаверинг, – деди дағаллик билан ўрнидан тураркан.
Кампир хижолатда: – Болам ўтираверинг, мен ҳали толиққаним йўқ. Бувангиз бетоблигим учун менга ачиниб, шунчаки айтдилар-да. Сизлар куни билан оёқда туриб, кўпроқ чарчайсизлар, болам!
Йигитча яна қўполлик қилди: – Турдим-ку, энди кўп ваъз ўқимай, ўтираверинг-да.
– Хўп бўлади, болажоним. Раҳмат, барака топинг, умрингиз узоқ бўлсин, камлик, хўрлик кўрманг. Қарилик – Сизга ҳам насиб қилсин!
Автобусда кетаётган катта-кичик ўсмирга жаҳл билан қараб қўйишди. Унинг юзига ҳеч ким ҳеч нима демади, лекин йигитчанинг ота-онаси тарбия бермаганлигига ачинишди. Қария ҳам, кампир буви ҳам ўсмирнинг қўпол қилиғини кўрмагандек, андишасизлик билан айтган сўзларини эшитмагандек ширинсуханлик намунасини кўрсатди. Шу билан одоб кўрмаган болага одоб дарсини беришди.
Халқимиз бежиз “Ширин сўзим – ризқ-у рўзим” демаганига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди. Бола ҳўмрайганича бекатда тушиб қолди.

Тўлқин Муҳиддин

https://tttttt.me/drabllar
👍27🥰4🤔1😐1