ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
13.7K subscribers
99 photos
134 videos
874 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
#ибрат.

Мўъжиза туфайли тирик қолган жуфтнинг аччиқ ҳикояси

9 кун (202 соат) давомида 7  қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру хоти (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат)нинг ҳикояси бутун Туркияни кўз ёшларга ғарқ этди:

"Зилзиладан  сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.

Бошқа икки фарзандимиз  ўз  хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
 
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.

У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.

Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига  тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг  тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик. 

Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....
       
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан  фақат дуоларимиз қутқарди...
  
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.

Мен  32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...

Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"

(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).

«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).

https://tttttt.me/drabllar
😢39👍174
Ҳали мактабга ҳам қатнамас эдик. Орамизда «Елим» лақабли бола бўларди. Текканга тегиб, тег-маганда кесак отар, ҳатто ёши катта болалар ҳам ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилишар эди. «Елим» лақабини олишига сабаб, у отаси урушга кетгани-дан кейин икки йил ўтиб туғилган, онаси айтиши-ча, «қорнига ёпишиб қолган» экан.
Бир куни Елим ёмон иш қилди. Қаердандир ориқлаб кетган қора мушукни топиб келди. «Ҳозир сенларга томоша кўрсатаман», деди-да, мушукнинг думига чизимча боғлаб, биғиллатиб, дарахт шохига илиб қўйди. Анҳор бўйидаги тошлардан кўйлаги-нинг этагига тўлдириб келди. Кейин беш-олти қадам орқага чекиниб, мушукка тош ота бошлади. Бола-лардан бири «унақа қилма» деса, «Бўпти, ўзингни тошбўрон қиламан», деб хезланди. Елим тошларни шошилмай, узоқ мўлжалга олиб отар, ҳар гал тош текканида мушук аянчли миёвлар, типирчилаб, ўзини у ёқдан-бу ёққа ташлар, аммо қутулиб кетолмас эди. Охири бечоранинг оғзидан қон кела бош-лади. Биз болалар даҳшатдан қотиб, қилт этмай ту-рар, нима қилишни билмас эдик. Бир маҳал му-шукнинг кўзидан олов сачраб кетгандек бўлди-да, сўнгги бор миёвлаб, тинчиб қолди...
Бу воқеани ичимга сиғдиролмай, онамга айтиб бердим. Онам отамга айтган шекилли, кечқурун бизни ёнларига чақириб, танбеҳ берди:
— Ким ўша бола билан ўйнаса, таъзирини бераман! — деди. Сўнг бир зум ўйлаб турди-да, қўшиб қўйди: — Балки айб болада эмасдир. Палаги нопок...
Отамнинг гапини яхши тушунмаган бўлсам-да, Елимдан нарироқ юрадиган бўлдим. У еттинчи синфни битириб, бошқа ўқимади... Университетда ўқиб юрган кезларим Елим одам ўлдириб, ўн йилга кесилиб кетганини эшитдим.
Орадан кўп йиллар ўтди. Билмадим, ўттиз йилми-ўттиз беш йилми... Куз кечаларидан бирида дарвоза тақиллаб қолди. Чиқсам, телпак кийган нотаниш одам турибди.
— Танимадинг-а, — деди эски қадрдонлардек елкамга қўл ташлаб. — Мен... фалончиман.
Ростини айтсам бунақа исмли одамни эслай ол-мадим. Отини қайта сўраган эдим, илжайди.
— Елимман.
Шунда «эски қадрдоним» ёдимга тушди.
— Сенга бир масалада келдим, — деди мақсадга кўчиб. — Ўғлим арзимас нарса билан қамоққа тушиб қолди. Шунга бир ёрдам бериб юборсанг...
— Мен терговчини танимайман, — дедим.
— Сен уларни танимасанг, улар сени танийди-ку!
Очиғи, ўғлининг «арзимаган нарса билан» қамалганига ишонмадим. Бунақа ишларга аралаш-маслигимни айтдим. Елим хафа бўлди.
— Бўпти, сен бўлмасанг, бошқаси топилиб қолар, деди-да, кетаверди...
Ўғлининг қисмати нима бўлганини билмайман-у, орадан тағин беш-олти йил ўтиб, нохуш хабар эшитдим. Елим хотин, бола-чақаси билан ажрашиб, қўшни маҳалланинг чеккароқ кўчасидан ҳовли сотиб олган экан. Қиш кунларидан бирида уйига ўт кетибди. Одамлар ўтни ўчиришиб, ичкари кириш-са, Елимнинг куйиб кетган жасади ётганмиш. Негадир оёқ-қўли сим билан чандиб боғлаб ташланган экан...
Бечорага ачиндим. Отамнинг сўзлари ёдимга тушди: «Палаги нопок... »

Ўткир Ҳошимов

https://tttttt.me/drabllar
👍43😢5
- Ҳеч нарса қилмайди! Яқинда ёпилган-ку, увол қилма ...

©Ботулизм курбонлари суҳбатидан
😢35😁22👍3👎2
Алло, милиция, мен йўлда қўйни босиб юбордим.
— Йўл чеккасига суриб қўйиб, кетишни давом этаверинг.
— Хоп, а велосипедини нима қилай?

https://tttttt.me/drabllar
😁60🤔12👍7🤣7😢6
БАХТ

– Сен бахтли бўлмоқчимисан ёки уни бахтли қилишни истаяпсанми?
– Бу иккови бошқа-бошқами?..

© Муҳаммадхон Юсупов

https://tttttt.me/drabllar
25👍10😢10
Кутубхонада

— Бирорта катта китобингизни бериб туринг.
— Узок муддат ўқишгами?
— Cторисга кўяман шунчаки.

https://tttttt.me/drabllar
😢48🤬17😁12👍7🤣5🔥3🤔21
Диалог

-Соғинганинг борми ?
-Бор.
-Тирикми ?
-Ҳа.
-Унда нега соғинасан ?

© Кинодан
https://tttttt.me/drabllar
😢49👍162🔥1
Оптимист

ㅡ Одамлар керак бўлиб қолганингдагина сени эслашади!
ㅡ Демак, кимгадир ҳали ҳам керакли эканман.
ㅡ Одамлар сендан фойдаланишади, деяпман!
ㅡ Демак, фойдали инсон эканман...

Малика Мумтоз

https://tttttt.me/drabllar
👍38🔥13😁93
УМИД

«...Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Бошқа ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди...
Кўришгунча...»

Муҳаммадхон Юсупов

https://tttttt.me/drabllar
😢34👍9😁87
Дўзаҳга кириб у ердан дўстларини тополмай сўради :
- Дўстларим қаерда ?
Жавоб беришди :
Ўлимингиз уларнинг тавба қилишига сабаб бўлди..

https://tttttt.me/drabllar
😢72👍104
Мия

Қачонлардир мия танамдаги энг ажойиб аъзо деб ўйлардим. Кейин тушуниб қолдим. Менга буни ким айтяпти ?!

Эмо Филипс

https://tttttt.me/drabllar
😁82👍7🤣5
Бир дарвешдан сўрабдилар:
– Ёнингда бўлган қадрлими, кўнгилда қолган қадрлими?
Дарвеш тўхтаб жавоб берибди:
– Бу ҳаёт. Ёнингдаги кўнглингдан жой олмаган бўлса, кўнгилда бўлган ҳар доим қадрлидир!

https://tttttt.me/drabllar
👍34😢10🔥6🙏1
Бир oшиқ дарвешдан сўрашибди:
— Ҳам тўғри ҳам хато ишга мисол келтира оласизми ?
Дарвеш қисқа қилиб:
— Бахтингни бахти учун бахтдан воз кечиш.

https://tttttt.me/drabllar
😢43👍12🤔2
#ҳикоялар

​БЕНУҚСОН

У ўзини бенуқсон деб ўйлади, ва эшикни тақиллатди. Эшикда ҳам нуқсон бор шекилли, у ғалати тақиллади. Эшикни, бошқа бир, ўзини бенуқсон деб ўйлайдиган аёл очди:
- Ҳа, келинг, сизга ким керак?
Бу орада, вақт ўтиб борарди, ҳатто соатда ҳам нуқсон бор эди, у баъзи-баъзида тўхтаб қоларди. Йигит жимиб қолди, бу орада хонадан бола йиғиси эшитилди. Ҳатто, бола ҳам нуқсондан ҳоли эмасди. Вақт... Хонада соат бузилиб қолди, зотан унда ҳам нуқсон бор эди-да! Аммо, вақт тўхтамади шекилли, зинадан оёқ товушлари эшитилди. Эҳтимол, зинадан чиқаётган вужудда юрак йўқдир, ахир унда ҳам нуқсон бор-ку! Зинада ҳам нуқсон бор, ахир, йигит чиқишида унга бир неча бор қоқилиб тушди.
- Кечирасиз, мен адашдим шекилли... - деди йигит, адашдим деб ўйлаб. Ва, нуқсонли эшик ёпилди... Балки, хонада соат қайта ишлаб кетгандир, аммо, йигит буни билмайди, у нуқсонли зинадан тушишни бошлади. Йигит, эҳтимол, ўзини ҳали ҳам бенуқсон деб ўйлайди. Аёл ҳам, эҳтимол... Эҳтимол, шу оддий ҳақиқатни, аввалроқ билишганида эди, эҳтимол...

Аҳмад Али Муҳаммад

https://tttttt.me/drabllar
👍32🤔112👎1
— Буни қара қўрқмайди ҳам, ҳали келадику бағримга...
— Ҳаа қўй индама ! Вақти келса ўзим олиб келаман сенга, деб суҳбатлашарди "Ажал ва қалб"

https://tttttt.me/drabllar
🔥22👍6😁4
Фақатгина ошқозонинг рўзадор бўлмасин!

— Кўзларинг номаҳрамдан;
— хаёлинг исёндан;
— забонинг ғийбатдан;
— қўл-оёғинг зулмдан рўза тутсин.

Акс ҳолда, Рамазондан топганинг очликдан бошқаси бўлмайди.

https://tttttt.me/drabllar
👍346😢5🥰1
Буюртмачи ва уста

- Менга битта эшик ясаб беринг, - деди буюртмачи дурадгор устага. – Чиройли бўлиши шартмас, аммо мустаҳкам бўлсин. Майли, унга қараган одамлар иккинчи бор қарашмасин. Асосийси, ҳеч ким очолмасин.
- Хўп, уни қаерга ўрнатмоқчисиз? Уйгами ёки ҳовлига?
- Қалбимга, - жавоб берди буюртмачи.

Аслиддин

https://tttttt.me/drabllar
👍32😢11🔥7😁2
• Саҳарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин! Амин🤲🏻

https://tttttt.me/drabllar
👍259🔥6
МЕҲР

«Кун бўйи рўзадор ҳолида қурилишда, офтоб тиғида ишлади, жуда очиққандир», ўйлади аёл эрига зимдан қараб. «Яхшиси, боя еб олгандим, қорним тўқ деб айтаман».
«Ҳомиладор аҳволида тузук-қуруқ едира олмаяпман», ўйлади эркак аёлига гуноҳкорона боқиб. «Икки киши учун ейиши керак. Яхшиси... дўстимникида ифторлик қилиб келдим, дейман».
Дўппидеккина палов эру хотин ўртасида хокисор турарди...

©Нодирабегим Иброҳимова

https://tttttt.me/drabllar
50😢31🥰10👍9😍2👏1
МАСАЛА

– Ая, – дея ўғли китобини кўтариб, сериал кўраётган онасининг олдига келди. – Масалам…
– Ўчириб тур, – ўғлини жеркиб солган она кўзларини экрандан узмасдан қулоқларига қистирилган телефонига шанғиллади: – Кўрдингми, Шаххи, тўғри қилди ёлғон айтиб… айтувдим-ку буям эрига қасдма-қасд хиёнат қилади деб… Ажаб қилди…
Ўғил телефон титкилаётган отанинг тепасига борди:
– Дада…
Ота бошини ҳам кўтармасдан қўл силтади. Митти экранда куннинг энг муҳим воқеалари тасвирлари ўта бошлади: Японияда зилзила, АҚШда довул, Индонезияда вулқон, Афғонистонда портлаш…
Масала яна ечилмади.
Шундоққина қўшни хонада китобини улоқтириб ухлашга ётди – улғаяётган ёлғон… хиёнат… зилзила… вулқон… довул… бомба…

Нуриддин Эгамов

@drabllar | Қисқа ҳикоялар канали
😢40👍22👏61🔥1