Бир мусофир одам тунда йўлда адашиб, бир одамнинг эшигини тақиллатиб, бир кеча тунаб қолишни сўрабди. Мусофир одам уйга кирса, уйда битта шолча ва жойнамоздан бошқа ҳеч нарса йўқ экан. Шунда мусофир қизиқсиниб савол берибди:
— Нимага уйингизда битта шолча билан жойнамоздан бошқа ҳеч нарса йўқ?
— Ўзингиз нимага ортиқча нарса олволмадингиз!?
— Ахир, мен мусофир бўлсам, ортиқча нарса олиб, сафаримни оғирлаштириб нима қиламан!?
— Ана, кўрдингизми, мен ҳам бу дунёда мусофирман. Ортиқча нарса менга ҳам оғирлик қилади...
https://tttttt.me/drabllar

👍27❤6🔥4🥰3
Ёшликда, талабалик даврида — сиз ҳали ҳеч ким бўлмаган, ўзаро муносабатлар фақат тенглик ва самимият асосига қуриладиган даврда пайдо бўлган дўстлик ҳақиқий дўстликдир. Шу пайтда орттирган дўстларингиз чинакам оғайниларингиздир.
©️ Ш.М.Мирзиёев
https://tttttt.me/drabllar
©️ Ш.М.Мирзиёев
https://tttttt.me/drabllar
🔥21👍13❤2
Луқмони ҳаким занжи қул эди. Бир яхши одам уни хизматкорликка сотиб олди. Луқмон бир қанча вақт хожасига хизмат қилиб юрди. Хожаси бир куни унинг оқиллигини синаб кўриш учун қўй сўйиб, энг ёқимли жойни олиб келишни буюрди.
Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, унинг юрагини ва тилини кесиб келди. Бир неча кундан сўнг хожа қулига яна бир қўйни сўйиб, энг ёқимсиз жойни олиб келишни буюрди. Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, яна унинг юраги ва тилини олиб келди. Хожаси ҳайрон бўлиб:
— Бу ишингни қандай тушуниш керак? — деб сўради. Луқмони ҳаким жавоб берди:
— Дунёда энг ширин нарса — покиза юрак ва ширинсўз тилдир.
Дунёда энг ёқимсиз нарса — бемеҳр тош юрак ва иғвогар тилдир.

👍14
• Сенга жон берилган вақтда Аёл қорнида эдинг.
• Йиғлаганингда, Аёл Бағрида эдинг.
• Ошиқ булганингда эса Аёл қалбида эдинг.
Аёл омонатдир. Эркаклар ..

❤43👍16
Имтиҳонга кирганда саволларни ўқийсиз, жавобларни бир чизиққа тизасиз. Ёзишга ҳозирлик кўрасиз. Энди ёза бошлаганингизда: "Бўлди имтиҳонга ажратилган вақт тугади, қоғозларни топширинглар" деган овоздан чўчиб тушасиз. Энди ёзишни бошладим-ку, дея ғудраниб, қоғозларни топширасиз. Ҳаммаси тугади. Озгина берилган имконият учун келажагингиз ҳал этилади. Нимадандир ё мўъжизадан умид қилиб, чиқиб кетасиз.
Умримиз ҳам шунақа...
https://tttttt.me/drabllar
Умримиз ҳам шунақа...
https://tttttt.me/drabllar
😢26👍6❤2👏2🤬1
Ҳазрати Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу:
- Хафа бўлма! - дейдилар ва яна шундай давом эттирадилар: - Сенга нисбатан ноҳақлик қилган ҳеч кимсадан жаҳлинг чиқмасин, Аксинча:
• сенга садоқатни ўргатганлари учун, сенга хиёнат қилганларга ташаккур эт;
• рост ва ёлғонни ажрата олишлик имкониятини берган ёлғончилардан, миннатдор бўл;
• бахтиёрликни янада чуқурроқ ҳис эттирганлари ва ҳар кимнинг ҳаётига муҳаббат тушунчаларини олиб кирганлари учун, сени бахтиёр эта олмаганларни дуои хайр қил;
• "қора"лар "оқ"ни фарқлаш учундир...
Ҳаёт мана шу сабаблар билан яна ҳам гўзалдир...

👍27🔥3🤔1
Ёш бола сартарошхонага кирди. Сартарош уни кўриши билан ўз мижозларига вайсай кетди:
- Қаранглар. Бу дунёдаги энг аҳмоқ бола! Ҳозир мен буни исботлайман.
Сартарош бир қўлига 1 долларни, иккинчи қўлига эса 25 центни олиб боланинг ёнига чақирди ва ундан қайси бирини оласан, деб қўлидаги пулларни кўрсатди. Бола ўйлаб ҳам ўтирмай 25 центлик пулни танлади. Шунда ҳамма кулиб юборди. Бола пулни олиб сартарошхонани тарк этди.
Бундан хайрон бўлган бир мижоз бола ортидан югуриб унга етиб олди ва ундан нега бундай қилганлиги сабабини сўради. Шунда бола:
- Сэр, мен 1 долларлик пулни танлаган куним ўйин ўз ниҳоясига етади, лекин мен буни хоҳламайман.

👍33😁22🔥4
#кулгидрабл
— Дадаси, дубилникни соат 5га
қўйниг.
— Дубилникмас, ўқимаган. Бубилник...
п.с: Сиз қандай бўлсангиз, хотинингиз ҳам шундай бўлади!

😁67👍7🤣3😢2
Энди бошқа йўлдамиз,
Деди бизларга.
Қизиқ, яна дуч келдик
Эски изларга...
© Бобурмирзо Ҳамроқулов
https://tttttt.me/drabllar
Деди бизларга.
Қизиқ, яна дуч келдик
Эски изларга...
© Бобурмирзо Ҳамроқулов
https://tttttt.me/drabllar
👍5❤4
Бир бойнинг уйида меҳмон бўлган йигит хаёл суриб ўтирар экан дўстига шундай деди:
— Шу мол-давлатлар бандалар орасида тақсим қилинаётганида биз қаерда эдик-а?!
Буни эшитган дўсти уни касалхонага етаклаб борди ва шудай деди:
— Мана бу касалликлар тақсимланаётганда-чи?!
https://tttttt.me/drabllar
— Шу мол-давлатлар бандалар орасида тақсим қилинаётганида биз қаерда эдик-а?!
Буни эшитган дўсти уни касалхонага етаклаб борди ва шудай деди:
— Мана бу касалликлар тақсимланаётганда-чи?!
https://tttttt.me/drabllar
👍14🔥11😢2
Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим. Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!
Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

❤31😢29👍8🔥4
Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
— Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
— Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Ҳамма нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: "Наҳотки, бир чумолича ғайратим бўлмаса?!" Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.

👍21
Эр қўпол тарзда аёлига:
— Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? — деди.
— Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, — деди.
Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
— Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? — деди.
— Мен айтяпман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, — деди.
Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...

🥰36👍9❤5😍3🔥2
Энг гўзал қарғиш
Бир саҳройи аёлнинг
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирор куни йўқ экан.
Қозондаги таомин
Тепиб қочиб кетаркан,
Мешидаги сувини
Сепиб қочиб кетаркан.
Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир,
Ёядиган ипини:
Хой ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгур,
Хой мешимни тешмагин,
Каъбага имом бўлгур!
Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр,
Ғариб йўлин тўсмагин,
Каъбага имом бўлгур!
Демас экан: Жувонмарг,
Хароми, Мараз, ўлгур,
Битта экан қарғиши:
Каъбага имом бўлгур!
Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг, шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.
Не-не шоху султонлар,
Орқасида туриб ғоз,
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.
Дуо-ла шум боладан,
Чиқди бир хуш нафасли,
Олим хофизи Қуръон,
Абдурахмон Судайсий.
Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу,
Аллоҳнинг мўъжизаси.
Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки улар,
Ота-она, элидан
Дуо олган болалар.
© Марҳабо Каримова
https://tttttt.me/drabllar
Бир саҳройи аёлнинг
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирор куни йўқ экан.
Қозондаги таомин
Тепиб қочиб кетаркан,
Мешидаги сувини
Сепиб қочиб кетаркан.
Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир,
Ёядиган ипини:
Хой ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгур,
Хой мешимни тешмагин,
Каъбага имом бўлгур!
Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр,
Ғариб йўлин тўсмагин,
Каъбага имом бўлгур!
Демас экан: Жувонмарг,
Хароми, Мараз, ўлгур,
Битта экан қарғиши:
Каъбага имом бўлгур!
Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг, шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.
Не-не шоху султонлар,
Орқасида туриб ғоз,
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.
Дуо-ла шум боладан,
Чиқди бир хуш нафасли,
Олим хофизи Қуръон,
Абдурахмон Судайсий.
Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу,
Аллоҳнинг мўъжизаси.
Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки улар,
Ота-она, элидан
Дуо олган болалар.
© Марҳабо Каримова
https://tttttt.me/drabllar
👍21🔥2❤1
Кекса отахондан сўрадилар:
— Болаларингизни соғинасизми?
Отахон жавоб берди:
— Мен болаларимнинг болалигини соғинаман... Чунки, у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат ҳам егилари келмас эди... Эндичи... Хаммаси акси..."

😢34👍5🔥2😁2
Бир куни бир уламо шогирдларини синаб кўриш учун ҳар бирининг қўлига биттадан товуқ берибди ва ҳеч ким йўқ жойда сўйиб келишни буюрибди. Шогирдлари кечга яқин келиб, товуқни қаерда сўйганини айтишибди: бири кўприкнинг остида, бири харобазорда...
Лекин бир шогирд кун алламаҳал бўлса ҳам келавермабди. Сахарга яқин ўша шогирд қўлида товуғи билан қайтиб келибди. Устоз қизиқсиниб:
— Товуғингни нимага сўймадинг? — деб савол берибди.
— Устоз, мен қаерга бормай, Аллоҳнинг назари тушмайдиган жойни топа олмадим. Шунинг учун сўймай, қайтавердим...

🔥16👍11
#кулгидрабл
Эрдан хотинига хабар:
— Хотин, ишхонада оёғимга темир тушиб кетди. Нозима шифохонага олиб келди. Энди оёғимни кесишар экан...
Хотиндан хабар:
— Нозима ким?!

😁75👍5🔥2
Австриялик бир художўй одам Худога ишонаркану, тақдирга ишонмас экан. Соҳил бўйида яшагани учун балиқчилик яхши ривожланган экан. Бир мартта у ласос балиғини егач кучли аллергия содир бўлибди ва нафаси бўғилиб қолибди. Шифокорлар зўрға хаётини сақлаб қолибди.
Шифокор энди мутлақо лосос балиғ ёғини емасликни буюрибди. Акс холда кейинги сафар аллергия натижасида нафаси бўғилиб ўлиши мумкинлигини айтиб огохлантирибди. Шундан кейин художўй одам сохилдан кўчиб кетишга қарор қилибди.
Орадан бир йилча ўтиб бир куни у шаҳар марказида уйида ўлик ҳолда топилибди. Маълум бўлишича, у дўстига мактуб ёзмоқчи бўлган. Мактубни ёзиб бўлиб конвертни клей қисмини намлаш учун тилини теккизган.
Конверт клейи таркибида эса балиқ ёғи ишлатилади. Натижада у аллергиядан вафот этибди. Унинг қисмати эса бизни тақдирга ишонтиради.

👍32👏1
Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:
- Чипта неча пул туради?
- Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
- Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2 та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
- Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин.
- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

👍30👏7❤2
#ибрат
— Нега узоқ йўлдан юряпмиз, дада?
— Қосим дўкончи бор-ку, унинг дўкони ёнидан ўтмайлик. Қарзи бор мендан. Анча бўлди. Аҳволи яхши бўлмаса керак. Беролмаяпти. Биз унга ўзимизни кўрсатиб ўтишимиз яхши эмас, ўғлим.

👍34😢10❤7👏7