Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
258. Истиқомат* кароматдан устундир.

Абдулҳаким Арваший роҳимаҳуллоҳ
---
* Истиқомат - шариатда кўрсатилганидек тўғри йўлда собит туриш.
259. Сакинат, ҳаловат, файз ва раҳмат маскани - масжид.
Аллоҳ қалбимизни унга боғласин!
260. Аллоҳ сари юзланган кўп, лекин етишган кам..

Абул Баракот Синдий
261. Одамлар амалидан хабардор бўлмоқларини севиш - яширин шаҳватдир.

Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ
262. Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ
263. Инсон ҳар доим ҳам жазолаш учун синовга дучор этилавермайди. Балки тарбиялаш учун ҳам синалади.

Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
264. Тўрт нарса қалбинг ёришмоғига ёрдам беради.
1. Кўп зикр қилиш.
2. Доимий сукутда бўлиш.
3. Хилватга чекиниш.
4. Емоқ-ичмоқни камайтириш.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
265. Сени Аллоҳдан чалғитган ҳамма нарса бахтсизликдир.

Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ
266. Одамларга қачон ҳожатинг тушса, гарчи у бир қултум сув бўлсада, уларнинг олдида ҳожатинг қадар қадринг тушади.

Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ
267. Гуноҳ сенинг наздингда кичрайгани сари Аллоҳ ҳузурида улғаяди. Сенинг наздингда улғайгани сари Аллоҳ ҳузурида кичраяди.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ
268. "Эй Эгам, гуноҳларимга боқсам даҳшатга тушмоқдаман. Карамингга қарасам умидвор бўлмоқдаман. Агар афв қилсанг энг яхши раҳмлисан. Агар азобласанг ҳаргиз зулм қилмассан!"
269. Ашъас ибн Сивор айтадилар: "Язид ибн Рақоший ҳузурларига кирганимда: "Шўрим қурисинки, обидлар ўтиб кетиб, менда тўхтаб қолишди" дедилар. Ваҳоланки Язид қирқ йилдан бери рўза тутардилар.
270. Тун узундир, уни уйқунг билан қисқартирма. Кун мусаффодир, уни гуноҳинг билан кирлама.

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ
271. Банда Аллоҳга қалби билан юзланса, Аллоҳ унга мўминларнинг қалби билан юзланади. Шунда улар уни яхши кўриб қолишади.

Ҳарам ибн Ҳайён роҳимаҳуллоҳ
272. Ғами дунё ва амаллари хато бўлган кишининг ҳолига вой! Эрта (охират) учун у қандай нарса тақдим этяпти? Нима эксангиз, шуни ўрасиз.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
273. Энг кучли оғриқ қалбнинг гуноҳдан оғриши. Ўлимдан шиддатли нарса йўқ. Ўтиб кетганлар тафаккур учун ва ўлим эса насиҳат учун етарлидир.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
274. Ёдда тутгилки, жаннат аҳли Аллоҳни зикр қилмаган соатга афсусланганчалик бирор нарсага афсусланмайди.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
275. Азобланишнинг тури кўп бўлсада, сабаб - Уни тўсадиган парданинг борлигидир.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
276. Банда қалби қаттиқлик ва Аллоҳдан узоқ бўлишдан ҳам кўра оғир уқубатга дучор бўлмайди. Дўзах қаттиқ қалбларни эритиш учун яратилган. Аллоҳдан энг узоқ қалб қотган қалбдир.
277. "Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқмоқдир".