Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
238. Одамларда фисқу-фужур ва зулм кучайгани сари, Аллоҳ ҳам улар устида офатлар, ризқи танглик ва қимматчиликни кучайтиради. Бу амалларга яраша жазодир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
239. Имом Саҳлдан: "Эй Абу Муҳаммад, жаҳолатдан ҳам хунукроқ яна нима бор?" дея сўрашди.
У зот: "Жаҳолатини билмаслиги", дея жавоб қилдилар.
Дарҳақиқат, бундай ҳолат илм эшигини кишига батамом ёпади.
240. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Бизга Қуръон ўқиш қийин ва унга амал қилиш осон бўлган. Биздан кейингиларга эса, Қуръонни ўқиш осон ва унга амал қилиш қийин бўлади".
241. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Қуръон ҳақида шундай дейдилар: "Ажойиботларига тўхталинг ва бу билан қалбингизни қимирлатинг! Мақсадингиз суранинг охири бўлмасин!"
242. Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳуга: "Менга насиҳат қилинг!" деди.
Айтдилар: "Махфий ошкор бўладиган кундан қўрқ!"
243. Имом Заҳабий айтадилар: Ким илмни охират учун талаб қилса, илм унга синиқлик келтиради, қалби итоат этади, нафси сокин бўлиб, унга назоратчи юзага келади.
244. Қалбдаги Сенинг ўрнинг, қалбнинг ҳаммасидир..

Ҳаллож
245. Жаннат қасрлари зикр баробарига қурилади. Агар зикр тўхтаса қурилиш ҳам тўхтайди.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
246. Аллоҳнинг зикрига ёрдамлашадиган кишилар билангина дўст бўлгин.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
Абу Довуднинг "Зуҳд" китобларидан
247. Қилган амалларини одамлар билишини севмоқ яширин шаҳватдир.

Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ
248. Таваккул - одамлардан умидсиз бўлиш билан, уларнинг ёрдамларига кўз тикишни тўхтатиш.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
249. Ким Аллоҳдан қўрқса, ундан Аллоҳ ҳамма нарсани қўрқитиб қўяди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
250. Аллоҳни севган Аллоҳдан умид қилганда, Аллоҳдан ўзгани умид қилмайди.

Имом Қушайрий роҳимаҳуллоҳ
251. Агар роҳат-хотиржамликда бўлсангиз Аллоҳга яқин қиладиган икки ракатни ғанимат билинг. Агар бекорчи сўз гапирмоқчи бўлсангиз, унинг ўрнига тасбеҳ айтинг.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ
252. Нафсим нафсимни узоқ излади. Қачонки нафсимни тарк этганимда нафсимни топдим.

Зоҳида
253. Гуноҳнинг юзда қоралиги, қалбда зулмати, ризқда заифлик ва камайиши, халқ қалбида эса нафрати бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу
254. Ибодатларнинг афзали - зикр билан кўзнинг бедор бўлиши.

Робиа Адавийя роҳимаҳаллоҳ
255. "Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради".
256. Улуғларимиз уч нарсани васият қилишарди: "Тилни тийиш, кўп истиғфор ва узлат".

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ
257. Ўзингча одамларни менсимаслигинг, тузалмас дарддир.

Абу Усмон Ҳайрий роҳимаҳуллоҳ