Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
218. Собит Буноний вафотларидан кейин намоз ўқий олмасликларидан тушкунликка тушиб шундай дедилар: "Ё Раб, агар кимгадир қабрида намоз ўқишга изн берсанг, ўша изнни менга бергин!".
219. Қалб Аллоҳ таолони севиш учун яратилган.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
220. Ҳаёт муҳаббат ва ибодатдир.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
221. Ким мансабни севса, фақат ҳасад ва зулм қилади. Одамларнинг айбини излайди. Бирор кишини яхшилик билан ёдга олинишини хоҳламайди.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ
222. Унинг бандаси эканинг сенга азизлик учун кифоя қилур. У Парвардигоринг экани сенга фахр учун етарлидир.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
223. Инсон доимо жазолаш учун синалмайди. Балки поклаш учун ҳам синалади.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
224. Банда тавба қилганида Аллоҳ унинг тавбасининг ростлигини синаш учун, ўша гуноҳига бориш йўлларини осон қилиб қўяди.
Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий
225. Ҳорун ар-Рашид Ибн Саммокка: "Менга қисқа насиҳат қилсангиз", деди. У киши насиҳат қилди: "Билгилки, сен ўладиган биринчи халифа эмассан".
226. Яҳё ибн Маъин айтадилар: "Аҳмаддекни* кўрмадим. Эллик йил бирга бўлиб, ўзларидаги яхшиликдан бирор марта бизга фахрланганларини билмадим".
---
* Аҳмад ибн Ҳанбал
227. Дунё ғами қалбда зулмат бўлади. Охират ғами эса қалбда нур бўлади.

Жаъфар ибн Сулаймон роҳимаҳуллоҳ
228. Гуноҳ иш қилган бандасини Аллоҳ фақат хорланишига рози бўлди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
229. Агар эшигингни очмасанг, остонангда ётиб оламан.
230. Имом Аҳмаддан нега одамларга қўшилмасликлари сабаби сўралганда: Фироқ ваҳшати*, дея жавоб берган эканлар.
---
* ваҳшат - ёлғизлик, тушкунлик.
231. Заминдаги булоқ суви экин ҳаёти бўлса, ёноқдаги кўзнинг суви эса қалб ҳаётидир.

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ
232. Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳ азза ва жаллани кўп зикр қилгани сабабли тили ана шу тоғларни яксон қилиб ташлаётгани кўради.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
233. Кучли илтижоси ва дуо одобига риоя қилгани туфайли гоҳида фосиқнинг ҳам дуоси қабул қилинади.

Уламолар султони Изз ибн Абдуссалом
234. Агар нафсингни ҳақ билан машғул қилмасанг, ботил билан машғул бўлиб қолади.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
235. Шаҳватларга ғарқ бўлганлар улардан лаззат олмайдиган даражага етадилар. Шунга қарамай уларни тарк эта олмайдилар.

Ибн Қaййим рaҳимаҳуллоҳ
236. Ҳар қандай хасталикнинг малҳами бор. Фақат аҳлоқсизликни даволаб бўлмайди.

Али ибн Абу Толиб раҳимаҳуллоҳ
237. Одамларнинг ҳаммасини рози қилиш етиб бўлмас орзудир.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ