Уни поклаган нажот топур
1.35K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
138. Аллоҳ зикр қилувчиларга сўрагувчилардан кўпроқ беради.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ
139. Сенга мавжудотни кўришинг учун қўйилмаган. Балки уларда сен Мавлосини кўришинг даркор.

Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
140. Уқиб олинг; сизни намозга олиб боролмаган оёқ жаннатга ҳам олиб боролмайди.

Айман Ягҳий
141. Увайсий бўл!
Ерда мажҳулу осмонда машҳур..

Ҳусайн Ядрий
142. Нафси ҳавосига эргашганлар билан ўтирманг. Чунки улар билан ўтириш қалбни касал қилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу
143. Модомики қалбинг дунё муҳаббатига боғланган экан, дининг нуқсонли ва айбли бўйича қолади.

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ
144. Агар ўлимнинг зикри қалбимдан бир соатга узоқлашса ҳам, у бузилади.

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ
145. Салафнинг илми катта, сўзи эса жуда оз эди.

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ
146. Дунёда зоҳид бўлиш, охиратда фойда бермайдиган нарсани тарк этиш демакдир.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
147. Нафси ҳавоинга исён эт!
Дунёнинг бор яхшилиги ушбу жумлада жамланган.
148. Ким дунёдан зуҳд этса, мусибатлар унга осонлашади. Ким ўлимга кўз тикса, яхшиликлари кўпаяди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
149. Дунё баҳр, охират эса соҳилдир. Маркаб тақво бўлса, одамлар мусофирдир.

Абу Яъқуб Наҳржурий роҳимаҳуллоҳ
150. Мол-дунё йиққанлар, тирик бўла туриб ўликдирлар. Илм-ирфон йиққанлар, ўлган бўлсаларда, яшайдилар. 

Ибн Муътазз
151. "Жисмнинг сиҳати кам ейишда.
Қалбнинг сиҳати кам гуноҳда.
Нафснинг сиҳати кам сўзлашда".
152. Имом Музаний таржимаи ҳолларида келади:
"Тақводорлик борасида ўзларига йўлни тор олардилар. Одамларга эса, кенг қилардилар".
153. Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳдан бири киши кўрган туши ҳақида сўради. У киши: "Уйғоқлигингда Аллоҳга тақво қил, тушда кўрганинг зарар бермайди", дедилар.
154. Тақво ризқни чақирувчи бўлганидек, тақвони тарк этиш фақирликни жалб қилади. Бирор нарса, гуноҳларни тарк этишдек Аллоҳ таолонинг ризқини чақиролмайди.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
155. У зот: «Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман», деди.

(Тоҳа сураси, 46-оят)
156. Эй қувват эгаси - Аллоҳ! Сендан ўзгада куч-қувват йўқ, илло уни ҳамма сендан олади.
Менга деворни бузадиган гиёҳнинг, тошни тешадиган томчининг ва ёмғир чақирадиган намознинг кучини бергил!
157. Қалб оромгоҳи..