SHERLAR
20.6K subscribers
697 photos
240 videos
2 files
2.01K links
Eng sara sherlar faqat sizlar uchun,
Kanalimizga siz ham qo‘shiling!!

Admin @bek8586

REKLAMA bering @sherlar_rek

Birinchi raqamli sherlar kanali

20/12/2015
Download Telegram
#ПРЕМЬЕРА

🔥Дадамга ўхшайман дадамга...

Эголмас бошимни синовлар,
Шерикмас юрагим аламга...
Мен учун ўрнакмас бировлар,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Омадни қидирсам ёнда бор,
Шижоат дадиллик жонда бор,
Қонда бор биродар қонда бор,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Осмонга илганман шаънимни,
Буколмас душманлар танимни,
Нигоҳим титратар ғанимни,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Менда бир яхшилик кўрсангиз,
Ким экан бу дея сўрсангиз,
Айтайми? Билмоқчи бўлсангиз,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Ҳикмати дилимга мисли шам,
У борки енголмас мени ғам,
Замоннинг энг зўри бўлсам ҳам,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Эголмас бошимни синовлар,
Шерикмас юрагим аламга...
Мен учун ўрнакмас бировлар,
Дадамга ўхшайман дадамга...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
👍12715🔥11
#ПРЕМЬЕРА

🔥Отасини йўқотганларнинг...

Қалқиб турар кўзидан ёши,
Соғинчлардан чиқмайди боши,
Кўнгли тўла аламлар тоши,
Отасини йўқотганларнинг...

Ҳаёти бут тўкис бўлса ҳам,
Туюлади нимасидир кам,
Қалби аро кетмайдиган ғам,
Отасини йўқотганларнинг...

Суянгани елка топмай гоҳ,
Кечалари тортиб чиқар оҳ,
Юзи бунча мунгли-а эй воҳ,
Отасини йўқотганларнинг...

Баъзан ёлғиз қолишиб атай,
Туришади дод дейишга шай,
Дардларини қандай таърифлай,
Отасини йўқотганларнинг...

Овунади Онасин қучиб,
Уйғонади тушлардан чўчиб,
Қолар ҳикмат чироғи ўчиб,
Отасини йўқотганларнинг...

Ҳеч кимда йўқ Ота қиёси,
Тунлари кўп камдир зиёси,
Остин-устун бутун дунёси,
Отасини йўқотганларнинг...

Жудоликнинг энг оғири шу
Чап кўксини босар бир қайғу,
Ярим кўнгли тўлмайди мангу,
Отасини йўқотганларнинг...

Дардларини таърифлаб бўлмас...
Отасини йўқотганларнинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
👍12017🔥13
#ПРЕМЬЕРА

🔥Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт,
Синовлар рухимни қилди чалажон...
Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Эслай бағрингизда ором олганим,
Сўзларингиз тинглаб ухлаб қолганим,
Унутай ғамлардан чарчаб толганим,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Сизнинг ҳикояда қувонч бор эди,
Ошиқ ошиғига доим ёр эди,
Яхшилар ғолибу, ёмон хор эди,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Бошларимдан силаб кўзимга боқиб,
Тафтингиз юборсин дардларим ёқиб,
Кетсин ҳасратларим сувдайин оқиб,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Китобга ёзилмас баъзи қайғулар,
Сиз айтган достонда эзгу туйғулар,
Яна кўзларимга келсин уйқулар,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Тиззангиз устига бошимни қўйдим,
Барига қўл силтаб тақдирга йўйдим,
Ҳаёт эртагидан жуда ҳам тўйдим,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт,
Синовлар рухимни қилди чалажон...
Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт,
Эртак айтиб беринг менга Онажон...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
👍1009🔥4
#ПРЕМЬЕРА

🔥Бир қучоқлаб қўясанми бахт...

Юрагимдан кетмаяпти ғам,
Ташвишим кўп шодликларим кам,
Бошқалардан ортиб мени ҳам,
Бир қучоқлаб қўясанми бахт...

Ўзгаларга бағрингни очдинг,
Кўнгилларга қувончлар сочдинг,
Нега менинг ёнимдан қочдинг,
Бир қучоқлаб қўясанми бахт...

Гоҳ аламдан қийналади дил,
Кимга дардин айтсин шўрлик тил,
Ҳозир қалбга сиғмаяпти қил,
Бир қучоқлаб қўясанми бахт...

Йўлларинга интизор зорман,
Келгунингча армонга ёрман,
Балки сенинг режангда борман,
Бир қучоқлаб қўясанми бахт...

Кўнглим уйи тушмасдан нураб,
Топиб келгин манзилиб сўраб
Вужудимга ўзингни ўраб,
Бир қучоқлаб қўясанми бахт...

Юрагимдан кетмаяпти ғам,
Ташвишим кўп шодликларим кам,
Бошқалардан ортиб мени ҳам,
Бир қучоқлаб қўясанми бахт...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
👍9513🔥5
#ПРЕМЬЕРА

🔥Ишқни Оналардан ўрганиш керак...

Сохта севгилардан наф йўқдир ахир,
Сўнгида зор йиғлар бечора юрак...
Дунёни танибоқ англадим охир,
Ишқни Оналардан ўрганиш керак...

Беминнат кўпхиммат сабрларга кон,
Уларнинг мехридан роҳатланар жон,
Чин севги қидириб юрган эй инсон,
Ишқни Оналардан ўрганиш керак...

Зарингни кутмайди, ўзингни кутар,
Кетсанг келгунингча соғинчлар ютар,
Сўрасанг ол дея жонини тутар,
Ишқни Оналардан ўрганиш керак...

Ҳасратин айтмайди, айтмайди дардин,
Мехрла артади кўнглимиз гардин,
Бошқа тополмаймиз ундайин мардин,
Ишқни Оналардан ўрганиш керак...

Тунлари исмимиз айтиб Аллоҳга,
Боламни ол дейди ўзинг паноҳга,
Қадрини билайлик қолмай гуноҳга,
Ишқни Оналардан ўрганиш керак...

Дашномни қулоққа илмайдиганлар,
Кўнгилларга шавқат қилмайдиганлар,
Эҳ, вафо нелигин билмайдиганлар,
Ишқни Оналардан ўрганиш керак...

Ишқни Оналардан ўрганиш керак...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
👍9014🔥3
#ПРЕМЬЕРА

🔥Қизи бўлса қайси Отанинг...

Меҳр кутар остонасида,
Ҳаловат бор кошонасида,
Бахт ярқирар пешонасида,
Қизи бўлса қайси Отанинг...

Ҳар кўрганда қувнайди кўзи,
Шукурларга тўладир сўзи,
Ҳавас қилар ўзига ўзи,
Қизи бўлса қайси Отанинг...

Уйи томон қадами шошар,
Меҳри ошар шодлиги ошар,
Юрагидан қувончи тошар,
Қизи бўлса қайси Отанинг...

Ҳузур топар кўнгли-ю жисми,
Дуолардан тушмайди исми,
Яшнаб турар дил деган қисми,
Қизи бўлса қайси Отанинг...

Эътиборга ҳеч бўлмайди зор,
Сочларига бевақт тушмас қор,
Бахтлар билан ошнолиги бор,
Қизи бўлса қайси Отанинг...

Файзларга тўла чорбоғи,
Кўнглида йўқ андуҳлар доғи,
Қуламайди садоқат тоғи,
Қизи бўлса қайси Отанинг...

Меҳр кутар остонасида,
Ҳаловат бор кошонасида,
Бахт ярқирар пешонасида,
Қизи бўлса қайси Отанинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss👇
👍14324🔥4
#ПРЕМЬЕРА

🔥На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Кутганим келмайди, келганим кутмас,
Бошимда минг турфа ҳаёллар ҳалак...
Юрагим яримдир ҳаётим бутмас,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Соғинчга ўртоқман аламга шерик,
Қўлим қўлингамас қаламга шерик,
Армонлар дард деган даламга шерик,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Исминг дилгинамнинг қат-қатларида,
Жисминг бор тушимнинг роҳатларида,
Яшайман сабрнинг тоқатларида,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Қийиндир йиғлаган қалбни кўндириш,
Осонми бир ошиқ ишқин сўндириш,
Имконсиз сен кетган жойни тўлдириш,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Ишқи армонларга қийин биласан,
Нега соғинтириб бағрим тиласан,
Бахтларга қўшилиб қачон келасан,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Кутганим келмайди, келганим кутмас,
Бошимда минг турфа ҳаёллар ҳалак...
Юрагим яримдир ҳаётим бутмас,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍10618🔥11
#ПРЕМЬЕРА

🔥ОНАЖОН...

Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Лолалар ранг олган юзи нурлигим,
Сўзлари шифойим кўнгли дурлигим,
Фариштам ўзингиз ҳусни ҳурлигим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Гуллар ундиргансиз пайҳонингиздан,
Айланай қалб деган сайҳонингиздан,
Жаннат ҳиди келар райҳонингиздан,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Гоҳо ранжитганман бағрим ўяйми,
Хатоларим ёшлик томон йўяйми,
Қучоқлаб қўяйми ўпиб қўяйми,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Миннат нелигини билмаган мардим,
Мен билан экансиз йўқ бирор дардим,
Бўлсангиз кўнглимда бўлмайди гардим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍13924🔥9
#ПРЕМЬЕРА

🔥Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Сен йўқ соғинчларга қиляпман таъзим,
Кўнгилимда аламлар қурмоқда базм,
Бағритошим менинг айблари азим,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Билмам кун санайми ёки ой санай,
Усиз ҳам куттирган кунларинг талай,
Токай ҳижронингдан дилга ўт қалай,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Шунча сабр қилдим ортади етиб,
Ёки хурсандмисан олислаб кетиб,
Ошиқ бечорангга илтифот этиб,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Қайтаман деб кетган баҳорлар қайтди,
Ҳар туннинг сўнгида наҳорлар қайтди,
Ишонсанг ортига анҳорлар қайтди,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Кўзим йўлларинга ҳамон термулар,
Сени мафтун этган нима, ким улар,
Балки бу сўзимдан ағёрлар кулар,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Суҳбатдан не фойда висол бўлмаса,
Юзингга боқмасам ғамлар ўлмаса,
Нетай кўрмагунча кўнглим тўлмаса,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Юрмагин ошиғинг залоли бўлиб,
Телба юрагимнинг малоли бўлиб,
Зоҳид Зиёйингни ҳалоли бўлиб,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍12818🔥10
#ПРЕМЬЕРА

🔥Илтимос...

Қаерга кетмоқда замоннинг зайли,
Тинмай озорласа Мажнунин Лайли,
Тугатсанг боримни тугатгин майли,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Тополмай қоласан ўзимни кейин,
Тушуниб етасан менсизлик қийин,
Сўнгида пушмонинг бўлар бир тийин,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Яшасанг бўлмасми ишқимдан масрур,
Қара бахт эмасми севилмоқ ҳузур,
Оҳир мени енгиб қўймасин ғурур,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Қўлинга узукдек тақилган юрак,
Уни ғижимламай асрамоқ керак,
Сендан бир ўтинчим биргина тилак,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Додимни айтишга топилмас кимса,
Кетиш керакмасми ким кўнгил тилса,
Сўзларим қалбинга тасирлар қилса,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Сени мажбурликдан танлаганим йўқ,
Нега айнан мен деб қилаверма дўқ,
Дилимга санчилган муҳаббатинг ўқ,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Билмадим тоқатим қайгача етар,
Ё тоқат кетади ё умр кетар,
Аламим кўнглимни тору мор этар,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Тугатсанг боримни тугатгин майли,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍19721🔥18
#ПРЕМЬЕРА

🔥Койийверма акамни дунё...

Койийверма акамни дунё,
Юришади ишлари ҳали...
Қўллари тош остида эмас,
Келар унга омадлар гали...

Койийверма акамни дунё,
Далда бўлгин бошини сила...
Бағрингда не яхшилик бўлса,
Ҳаммасини акамга тила...

Койийверма акамни дунё,
Ўзи анча ўксиб юрибди...
Мен ишондим сен ҳам ишонгин,
Уни бахтлар кутиб турибди...

Койийверма акамни дунё,
Ҳеч не келмас қўлидан дема...
Аллоҳ берса омади кулса,
Қилмишингдан пушаймон ема...

Койийверма акамни дунё,
Ҳар ёнидан чоҳлар чиқариб...
Йигит боши тик турар экан,
Қолиб кетмас бундайин ғариб...

Койийверма акамни дунё,
Аламлардан чарчаган толган...
Тепкилама йигит йиқилса,
Турса дунё пойида қолган...

Койийверма акамни дунё,
Севганлари билан синама...
Ёри унга далдалар бўлсин,
Ишончсизлик билан қийнама...

Койийверма акамни дунё,
Келар бир кун омадлар гали...
Меҳнатлари самара берса,
Унга хизмат қиласан ҳали...

Кoйийверма акамни дунё...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍154🔥1710
#ПРЕМЬЕРА

🔥Она мени бағрингизга босиб қўйинг...

Кунда ҳасрат кунда дарду аламдаман,
Гоҳ қоғозман гоҳ қўлдаги қаламдаман,
Тўрт ёнини қумлар босган даламдаман,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Сиздан бошқа ким тингларди нолаларим,
Қуриб битди кўнглимдаги лолаларим,
Узилмасдан сўнгги сабр толаларим,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Шу чамаси менга бахтлар етмай қолган,
Аламлар ҳам келиб йироқ кетмай қолган,
Ўкинчларни кулгим мағлуб этмай қолган,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Қанча яхши бўлсам шунча озорим бор,
Армон билан савдолашган бозорим бор,
Юрагимда ишқни кўмган мозорим бор,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Қучоғингиз тафти билан андуҳ куйсин,
Алам менга келолмасдан қовоқ уйсин,
Болангизни ғамлар эмас бахтлар суйсин,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍13524🔥1
#ПРЕМЬЕРА

🔥ОНА...

Қўлимда не бўлса айлайман тортиқ,
Розиман шу билан қилса тантана...
Жисмингиз авайлаб жонимдан ортиқ,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Сочингиз оқидан кўзимда намлар,
Кўнглимнинг четида битмайди камлар,
Минглашиб келса ҳам аламлар ғамлар,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Ҳассангиз ўзимман тоғингиз ўзим,
Гоҳида қалбдаги доғингиз ўзим,
Мехрдан яралган боғингиз ўзим,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Ажинлар кўпайса парволар қилманг,
Томирлар бўртганин назарга илманг,
Доимо ёшман денг қарилик билманг,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Қадрингиз билмасам гуноҳ бўлгандай,
Шундай гуноҳларга гувоҳ бўлгандай,
Киприклар кўзларга паноҳ бўлгандай,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

Қўлимда не бўлса айлайман тортиқ,
Розиман шу билан қилса тантана...
Жисмингиз авайлаб жонимдан ортиқ,
Мен сизни дардларга бермайман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍7624🔥5
#ПРЕМЬЕРА...

😢ОНАМ КEТДИ...

"Inna lillahi va inna ilayhi rojiʼun"

Энди барбир, кўнгил уйим нураса ҳам,
Армонимга алам ипин уласа ҳам,
Бир томчи ёш тўкмагандим дунёни деб,
Дод демасдим тоғ бошимга қуласа ҳам,
Лекин бугун йиғлаяпман жолам кетди...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

Метин дебман пар ёстиқдек бардошимни,
Гоҳо иш деб йўқлолмадим дилдошимни,
Юпатманглар тўйиб-тўйиб йиғлаб олай,
Фарёддаман тиёлмайман кўз ёшимни,
Эшит олам осмон аро нольам кетди...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

Эҳ ҳаётнинг бирор кимга вафоси йўқ,
Қани сўранг айтсин кимнинг жафоси йўқ,
Тузалмаган дардга даво топиш мумкин,
Соғинчимнинг хеч қаерда давоси йўқ,
Нуронийим кўзлари тим қорам кетди...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

Билолмадим рози қила олдиммикан,
Гул кўнглига қувончларни солдиммикан,
Энди ўрнин бирор кимса босолмаса,
Маҳшаргача ёлғизланиб қолдиммикан,
Узулай деб турган сўнги толам кетди...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

Фарёддаман тиёлмайман кўз ёшимни...
Бу дунёдан Онам кетди Онам кетди...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
👍50🔥4328
#ПРЕМЬЕРА...

🔥Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Келди-кетдилардан қон бўлди юрак,
Кўнглим нураб борар, устим шоҳона...
Бир онга келганлар менга не керак,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Дардимга достонлар битиб чарчадим,
Аламлар оғусин ютиб чарчадим,
Тўғриси бахтларни кутиб чарчадим,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Манфаат излашиб келганлари кўп,
Ишлари битмаса дилга санчар чўп,
Шундай яраларга малҳам бўлиб хўп,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Кимга ишим тушса таъзимлар кутар,
Совғаю саломлар базмлар кутар,
Сизнинг кўнгил мендан назмлар кутар,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Эй менинг мунисим овозлари хуш,
Дуоси самони қучиб турар қуш,
Майлига майлига ўнгимдами, туш,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

Келди-кетдилардан қон бўлди юрак,
Кўнглим нураб борар, устим шоҳона...
Бир онга келганлар менга не керак,
Ёнимга сиз келинг, сиз келинг Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
62👍19🔥10
#ПРЕМЬЕРА

🔥Она бор уйларнинг...

Кошонада яша, кулбада яша,
Ҳовлинг теграсида файзларинг тахт...
У борми хотиржам ошингни-оша,
Она бор уйларнинг ҳар қаричи бахт...

Жаннатдек ифори дилинг шод қилар,
Сўзин тингламаса кўнглинг дод қилар,
Дуоси армонга сени ёт қилар,
Она бор уйларнинг ҳар қаричи бахт...

Гоҳида кўзингда намлар кўпайса,
Бир кам дунёсида камлар кўпайса,
Бағрини қумсайсан ғамлар кўпайса,
Она бор уйларнинг ҳар қаричи бахт...

Қувонгин болам деб чиққанда пешвоз,
Бир кун армон бўлар бу сокин овоз,
Ҳар бир насиҳатин дилга ўйиб ёз,
Она бор уйларнинг ҳар қаричи бахт...

Ишлар ўз йўлига ғанимат дийдор,
Кўплар Онасининг бир сўзига зор,
Биродар биродар бор олдига бор,
Она бор уйларнинг ҳар қаричи бахт...

Кошонада яша, кулбада яша,
Ҳовлинг теграсида файзларинг тахт...
У борми хотиржам ошингни-оша,
Она бор уйларнинг ҳар қаричи бахт...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
45🔥16👍7
#ПРЕМЬЕРА

🔥«Лайк» босиб қўяман суратингизга...

Шошдингиз ошиқдан юзлар бургани,
Тахсинлар айтаман журъатингизга...
Унутиб юбормай эслаб тургани,
«Лайк» босиб қўяман суратингизга...

Кўриб юраккинам ёнса ҳам майли,
Алам изтиробга қонса ҳам майли,
Сизни севишидан тонса ҳам майли,
«Лайк» босиб қўяман суратингизга...

Ўзимдан мехрсиз ясолмадим лек,
Қадримни осмонга осолмадим лек,
Сохта севгингизга босолмадим лек,
«Лайк» босиб қўяман суратингизга...

Менсиз ҳам анча «лайк» йиғиб қўйибсиз,
Тумонанд ошиқни бағрин ўйибсиз,
«Коммент»лар кўпидан роса тўйибсиз,
«Лайк» босиб қўяман суратингизга...

Назарга илмайсиз биздек ҳалакни,
Кибрингиз эгаллаб олган фалакни,
Алвонларга бўяб оппоқ юракни,
«Лайк» босиб қўяман суратингизга...

Мендан нима кетди бир чертсам бўлди,
Лекин бир ошиқнинг севгиси ўлди,
Юракча қизилга, дил дардга тўлди,
«Лайк» босиб қўяман суратингизга...

Сохта севгингизга босолмадим лек...
«Лайк» босиб қўяман суратингизга...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
39👍9🔥7
#ПРЕМЬЕРА

🔥Бевафогинам...

Ўнгидан келмади мен кўрган тушлар,
Кўнглим дарвозасин армонлар муштлар,
Қайтди осмонимни тарк этган қушлар,
Сен ҳамон қайтмадинг бевафогинам...

Йўқсан, қайтсин деган сўроқлар келди,
Теграмга яқину йироқлар келди,
Ҳар кун юрагимга фироқлар келди,
Сен ҳамон қайтмадинг бевафогинам...

Йироқлаб кетмаган юлдуз ойидан,
Воз кечмас ҳеч қачон ирмоқ сойидан,
Ўрнинг бўш турибди кўнгил жойидан,
Сен ҳамон қайтмадинг бевафогинам...

Ҳисоблаб чарчадим сенсиз йилимни,
Оғритиб тўймадинг маҳзун дилимни,
Исминга ўргатиб шўрлик тилимни,
Сен ҳамон қайтмадинг бевафогинам...

Қайси гуноҳимга жазосан эссиз,
Балки бахтлидирсан жонгинам менсиз
Яшашдан чарчадим тўғриси сенсиз,
Сен ҳамон қайтмадинг бевафогинам...

Қайтди осмонимни тарк этган қушлар...
Сен ҳамон қайтмадинг бевафогинам...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
43👍20🔥3
#ПРЕМЬЕРА

🔥Ўз дардим ўзимга етарли...

Сал тушинг кибрнинг тоғидан,
Унутманг бу дунё кетарли...
Ғам тутманг озорлар боғидан,
Ўз дардим ўзимга етарли...

Куйдирманг куйгани дил бўлар,
Аламдан жим бўлган тил бўлар,
Унутмоқ фурсати йил бўлар,
Ўз дардим ўзимга етарли...

Адашиб севибман чамаси,
Юракда афсуслар таъмаси,
Ошиққа фироқлар нимаси,
Ўз дардим ўзимга етарли...

Сизни илк кўрган кун хатойим,
Шу кундан бошланди жафойим,
Ё ошиб кетдими вафойим,
Ўз дардим ўзимга етарли...

Ўтказиб неча бор куз-қишни,
Кўп кутдим бир гапни айтишни,
Сира ҳам ўйламанг қайтишни,
Ўз дардим ўзимга етарли...

Оввора бўлибман сиз билан,
Бевафо, юраги муз билан,
Ярамни тирнаманг туз билан,
Ўз дардим ўзимга етарли...

Сиз берган озорлар ортиқча...
Ўз дардим ўзимга етарли...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё..


https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
30👍7🔥4
#ПРЕМЬЕРА

🔥Севса мени чиндан Онам севар экан...

Кулиб қўяр вужудимнинг шўхлигига,
Сабабчидир кўнгилгинам тўқлигига,
Қарамайди пулим борми йўқлигига,
Севса мени чиндан Онам севар экан...

Минг кечирар агар мингта хато қилсам,
Озор бериб жонига ҳам жафо қилсам,
Арзир экан фақат унга вафо қилсам,
Севса мени чиндан Онам севар экан...

Жоним тутсам дўст деганим жоним олди,
Жонга қўшиб барча хону моним олди,
Дунё қарши, фақат Онам ёним олди,
Севса мени чиндан Онам севар экан...

Ғубор топдим қишимдаги қоримдан ҳам,
Озор кўрдим самодаги соримдан ҳам,
Ёрим десам пандлар едим ёримдан ҳам,
Севса мени чиндан Онам севар экан...

Ўз боламга номим керак молим керак,
Душманимга ҳаста қадди долим керак,
Фақат унга яхши-ёмон ҳолим керак,
Севса мени чиндан Онам севар экан...

Қуёши йўқ бўлса ойни ким суярди,
Ёлғиз қолиб бечора ой ғам туярди,
Дардлар чексам ундан бўлак ким куярди,
Севса мени чиндан Онам севар экан...

Армон экан шунча йилда ғамлаганим,
Кеч бўлдию ҳеч бўлмади англаганим,
Ёлғиз Онам бу дунёда танлаганим,
Севса мени чиндан Онам севар экан...

Севса мени чиндан Онам севар экан...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://tttttt.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss
16👍15🔥2